Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
236
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ИЛМИЙ АСОСДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
и.ф.н.
Бурханов Алишер
Гулистон давлат университети
ORCID: 0000-0002-2794-0823
Аннотaция.
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг танқислиги
масалалари, суғорма деҳқончилик қилинадиган барча экин майдонларини тўлиқ сув
тежайдиган технологияларга ўтказишнинг долзарблиги, соҳага бозор механизмларини
кенг татбиқ этиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этган фермер ва деҳқонлар
учун рағбатлантириш механизмларини янада кўпайтириш чоралари ва буғдой
майдонида ёмғирлатиб суғоришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда сув танқислигини
тюмушатиш билан бирга ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш
илмий
-
техник хулослари аниқ мисоллар билан баён қилинган ҳамда зарурий хулоса ва
таклифлар бериб ўтилган.
Калит сўзлар:
сув ресурслари, сув танқислиги, сув тежайдиган технологиялар,
ёмғирлартиб суғориш, ҳосилдорлик, самарадорлик, агротехник тадбирлар.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ВОДНЫХ РЕСУРСОВ
НА НАУЧНОЙ ОСНОВЕ
к.э.н.
Бурханов Алишер
Гулистанский
государственный
университет
Аннотация.
В данной статье рассматриваются вопросы дефицита водных
ресурсов в сельском хозяйстве, актуальности перевода всех орошаемых
сельскохозяйственных полей на полностью водосберегающие технологии, широкого
применения рыночных механизмов в отрасли, мер по дальнейшему усилению механизмов
стимулирования фермеров и дехканов, которые внедрены водосберегающие технологии,
рассмотрена экономическая эффективность дождьливого орошения на пшеничных
полях, на конкретных примерах описаны научно
-
технические выводы по повышению
урожайности и снижению себестоимости продукции при устранении дефицита воды, а
также даны необходимые выводы и предложения.
Ключевые слова:
водные ресурсы, водный дефицит, водосберегающие технологии,
дождьливое
орошение, уражайность, эффективность, агротехнические мероприятия.
UO
‘
K: 338.431.631.1
III SON - MART, 2024
236-244
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
237
IMPROVING THE USE OF WATER RESOURCES ON A SCIENTIFIC BASIS
PhD
Burkhanov Alisher
Gulistan State University
Abstract.
In this article, the issues of scarcity of water resources in agriculture, the urgency
of transferring all irrigated agricultural fields to fully water-saving technologies, the widespread
application of market mechanisms to the sector, measures to further increase incentive
mechanisms for farmers and farmers who have introduced water-saving technologies, and the
economic efficiency of rain-fed irrigation in wheat fields are discussed. and the scientific and
technical conclusions of increasing productivity and reducing the cost of products along with
eliminating the water shortage are described with specific examples and the necessary
conclusions and suggestions are given.
Keywords:
water resources, water scarcity, water-saving technologies, rainfed irrigation,
productivity, efficiency, agrotechnical measures.
Кириш.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда сувга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан
тобора ортиб бормоқда. Оқибатда бутун дунёда сув танқислиги кузатиляпти. Ушбу
долзарб масала Марказий Осиё минтақасига ҳам хосдир. Мутахассисларнинг ҳисоб
-
китобларига
кўра, 2050 йилгача
сув ресурслари Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Aмударё
ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Бошқа томондан эса, аҳолининг ўсиши
ҳисобига, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб, сувга бўлган талаб 7 млрд. куб метрга етиши,
2050 йилга бориб эса, бу кўрсаткич икки баробарга ортиши
мумкин.
Шуларни инобатга олиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан
фойдаланиш тубдан ислоҳ қилинмоқда. Асосий масала —
сувдан оқилона ва самарали
фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилашга қаратилган
.
Бинобарин, Ўзбекистон –
2030
стратегиясида ҳам сув ресурсларини тежашга алоҳида
эътибор берилиб, 2030 йилга қадар республикамиздаги суғорма деҳқончилик
қилинадиган барча экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга
ўтказиш, соҳага бозор механизмларини кенг татбиқ этиш, сув тежайдиган
технологияларни жорий этган фермер ва деҳқонлар учун рағбатлантириш
механизмларини янада кўпайтириш чоралари кўрилиши белгиланган (Фармон 2023).
Адабиётлар шарҳи.
Тадқиқотнинг назарий асосини маҳаллий ва хорижий олимларнинг ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошқарув назариясига оид
ишлари ташкил қилади. Ушбу ишда Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини
бошқаришнинг ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган
қонунчилик ва меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили ўрин олган. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни
тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-144-
сонли Қарорида сувни тежайдиган технологиялар
жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди. Бу эса
ўз навбатида мулкчилик мунособатлари мустаҳкамлаш билан бирга технологияни
жорий этишни ишончлигини кафолатлайди. Шунингдек, пахта, дон, сабзавот, узум ва
картошка экинлари учун
жорий қилинган ҳар гектарига 8 млн. сўмдан, полиз экинлари
учун 1,3 млн.сўмдан, озуқабоп мойли экинлар учун 2,5 млн.сўмдан сусидиялар
ажаратилиши белгиланганлиги ҳам аҳамиятлидир (Қарор 2022).
Бугунги кунда Ўзбекистонда Марказий Осиё давлатлари ва
дунёнинг бошқа кўплаб
мамлакатлари сингари республика ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
238
аҳолисининг турмуш тарзи ва фаровонлиги учун ғоят муҳим бўлган сув ресурслари
танқислиги минтақада кучайиб бормоқда (Соколов
, 2015)
. СФУлар сув ресурсларини
бошқариш тизимининг асосий бўғини бўлиб, уларнинг тўғри ишлаши фермер ва деҳқон
хўжаликларини ўз вақтида ва зарур миқдорда сув билан таъминлашга боғлиқ. Шу
муносабат билан муваффақиятли СФУлар фаолияти асосан мавжуд сув ресурсларидан
тежамкор ва самарали фойдаланишни белгилайди (Фармонов, Юсупова
, 2018).
Марказий Осиёдаги замонавий сув муаммоларини самарали ҳал қилиш, барча
даражаларда (сув бошқаруви бўйича ўқитишдан тортиб сиёсатчилар ва
сиёсатчиларгача) ишчи кучини ривожлантиришга кўмаклашиш учун мавжуд сиёсий
-
маъмурий иерархиялар, фойдаланувчи тармоқлари ва фуқаролик жамияти ўртасида
зарур мувозанатга эришадиган янада мувозанатли ёндашувни ишлаб чиқиш (юқори
даражадаги сиёсат ишлаб чиқишдан тортиб, университет ўқув дастурлари ва малака
оширишгача) зарур (Хамраев, ва бошқалар,
2017).
Ўзбекистоннинг сув хўжалиги ва ирригация соҳасини ривожлантириш бўйича
давлат сиёсатини амалга ошириш чора
-
тадбирлар техник, инновацион, маъмурий
-
иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни холисона бирлаштирган ҳолда
сув ресурсларидан фойдаланишни илмий асосда такомиллаштиришни таъминлашга
қаратилган. Шу муносабат билан, Концепцияда барча насос
-
энергетика ускуналарини
алмаштириш ва қайта жиҳозлаш ҳамда ўлчаш станциялари, магистрал, хўжалик ва
хўжалик каналларини таъмирлаш, суғориш
инфратузилмасини техник модернизация
қилиш, суғориш инфратузилмасини техник жиҳатдан модернизация қилиш, суғориш
объектларини суғоришда суғориш инфратузилмасини техник жиҳатдан модернизация
қилиш вазифаси белгиланган (Хамраев ва бошқалар, 2017).
Амалга
оширилаётган чора
-
тадбирлар суғориладиган ерларнинг унумдорлигини
оширилишига қаратилган ва бу Ўзбекистон ирригация соҳасида олиб борилаётган
ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан биридир. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023
йил 5
апрелдаги ПҚ
-113-
сон қарорига асосан суғорма
деҳқончиликка инновацион технологияларни кенг жорий этиш кўзда тутилган. Ҳар
гектар суғориладиган ердан 4,8 минг долларгача даромад олиш кутилмоқда (Қарор
,
2023).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот таркибий, тизимли ва қиёсий таҳлил асосида, шу жумладан статистик
усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилди, бу тадқиқот объекти ва предметини
комплекс ва динамикада ўрганиш, унинг энг муҳим элементларини, уларнинг
муносабатлари ва ўзаро боғлиқлигини аниқлаш имконини берди. Тадқиқот статистик
-
иқтисодий, техник, институционал ва профил ҳисоботлари, лойиҳалаш, тадқиқот,
эксплуатация ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ижтимоий
-
иқтисодий, сув
хўжалиги, демографик муаммолар, вазият ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш
асосида
амалга оширилди. Мақолада аграр иқтисодчи олимларнинг қишлоқ хўжалигида
долзарб масалаларидан бири сифатида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг стратегик ва тактик
йўналишлари
билан боғлиқ илмий тадқиқот усулларидан кенг фойдаланиб таҳлил қилинган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Сув танқислиги муаммоси иқлим ўзгариши ва глобал аҳоли сонининг ўсиши билан
кучайиб бормоқда, бу эса фойдаланиш имконияти тобора ноаниқ бўлиб бораётган
камайиб бораётган ресурс учун рақобатнинг кучайишига олиб келади. Иқлим ўзгариши
ёғингарчиликнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада кучайишига ва янги
экстремал ёки энг юқори қурғоқчилик ва тошқин даврларига олиб келади, бу эса ўсиб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
239
бораётган сув талабини қондириш учун анъанавий манбалардан сув таъминотини
режалаштиришни қийинлаштиради (БМТ конференция, 2023).
Мутахассисларнинг фикрича, 2040
-
2050 йилларга келиб сув ресурсларига талаб
ортиб бориши жаҳон иқтисодиётида таркибий ўзгаришларга олиб келиши муқаррар.
Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзида
5
миллиарддан ортиқ одам у ёки бу даражада сув танқислигини бошдан кечиради. Сув
танқислиги қишлоқ хўжалиги ва умуман иқтисодиётни ривожлантириш учун жиддий
муаммога айланишини сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа мамлакатлардан оқиб
келиши, атиги 20 фоизигина Ўзбекистонда ҳосил бўлиши ҳам муаммонинг
жиддийлигидан дарак беради. Ёки XXI асрга келиб глобал иссиқлик нормаларини
ошиши кузатилаётганлиги, қурғоқчилик кўламининг кенгайиб бораётганлиги
масаланинг иккинчи томонидир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сувни исрофгарчилик билан ишлатиш маҳаллий
қишлоқ хўжалиги тармоғи учун жиддий муаммо ҳисобланади. Сув ресурсларидан
фойдаланиш муаммоси қишлоқ хўжалиги энг муҳимларидан бири бўлиб, унинг ечими
яқин келажакда тармоқни ривожлантириш стратегиясини белгилайди. Шу муносабат
билан сув ресурсларидан фойдаланишнинг ҳақиқий самарадорлигини баҳолаш катта
қизиқиш уйғотади. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг
ажралмас кўрсаткичи сув сиғими бўлиб, маҳсулот
бирлигини ишлаб чиқариш учун
сарфланган сув ресурслари ҳажми
ҳисобланади (натурал ёки шартли кўринишда).
Миллий иқтисодиёт миқёсида одатда ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) сув сиғими
кўрсаткичи қўлланилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув сиғими ўсимлик
ва
чорвачилик маҳсулотларининг алоҳида турлари учун, физик жиҳатдан, яхлит ишлаб
чиқариш кўрсаткичлари учун эса фойдаланилган сув ҳажми таннарх кўрсаткичлари
(қўшилган қиймат, ялпи маҳсулот ва бошқалар) билан боғлиқдир. Шуни таъкидлаш
керакки, сув сиғими кўрсаткичи ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатларни акс
эттирувчи барқарор ривожланишнинг индикатор кўрсаткичи ҳисобланади.
Шу муносабат билан мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни
таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган
технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш,
шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли
чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг
инновацион фаолиятини шакллантириш учун инновацион жараёнларни жорий этиш
алоҳида аҳамият касб этмоқда, шу муносабат билан қишлоқ хўжалигида ишлаб
чиқаришни инновацион фаолият билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб боришнинг
принципиал жиҳатдан янги ташкилий
-
иқтисодий механизмини тубдан ўзгартириш
зарурати туғилди (Бурханов
, 2023).
1-
жадвал
2020
–2030 йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда
сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича прогноз
кўрсаткичлари
(
Концепция
, 2020)
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов
бирлиги
2019
йилгача
Келгуси йилларда
эришиладиган кўрсаткичлар
2020 2021 2025
2030
Сув тежовчи суғориш
технологияларини жорий
этишни
кенгайтириш,
шу жумладан:
минг га
175
250
532
1 000
2 000
томчилатиб
суғориш
технологиялари жорий этилган
майдонларни кенгайтириш
минг га
77,4
125
175
300
600
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
240
Хусусан, бу борада амалга оширилган ишлар натижасида 2017
-
2023 йилларда
жами 1,2 млн. гектар майдонда, яъни қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қарийб
31 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Бу томчилатиб, ёмғирлатиб,
дискрет суғориш, эгилувчан қувур, плёнка тўшаб суғориш каби технологияларни ўз
ичига олади, ушбу йилларда 630 минг гектар ер лазерли текисланди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ
-107-
сонли
Қарорида
сув
ресурсларидан
фойдаланиш
самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаб берди (Қарор 2023).
Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги “Интер Милк” МЧЖ
ўзининг тасаруфидаги
105 гектар буғдой майдонида ёмғирлатиб
суғориш натижалари иқтисодий таҳлил
қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистонда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари
ускуналарини жорий этиш, бурғулаш суви учун қудуқлар қуриш ва насос стансияларини
ўрнатиш учун кредитлар, шу жумладан, хорижий валютада маблағ ажратиш, давлат
томонидан қўллаб
-
қувватлаш чоралари қўлланилмоқда (Бурханов А., 2023).
Сувни тежовчи техналогиялар қўллашнинг долзарблиги ва зарурати шундаки, Сув
ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелоратив
ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг хусусан буғдой дони ва
буғдой самони озуқаси ҳосилдорлигини оширишга қаратилганлиги билан асосланади.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясининг
қўлланилиши
орқали буғдойни суғоришда 40
-
50 фоизгача сувни тежаш, техника хизмати ва қўл кучи ёрдамида бажариладиган иш
турлари ҳаражатларини иқтисод қилишга ҳамда ҳосилдорликни 15
-20
фоизгача
оширилишига эришиш мумкин.
Ёмғирлатиб суғоришнинг
афзаллик томонлари:
1.
Сув манбаси сифатида зовурлардаги ташлама
сувлардан иккиламчи фойдаланиш
имкониятининг мавжудлиги.
-
оқар сув манбаси етишмовчилигининг бартараф этилиши;
-
сув танқислиги юз берган йилларда, сув танқислиги салбий оқибатларини
юмшатиш ва имкон қадар четлаб
ўтишга эришиш;
-
мавжуд сув манбасидан сув барабанигача 500 метрга ва сув пуркаш
механизимигача яна 500 метр масофага сув етказиб бериш юмшоқ қувурдан
фойдаланиш имконияти
суғориш майдони хар икки ёнга қамров кенглиги 50 метрдан
жами 100 метр кенгликдаги
ва 1000 метр узунликдаги экин майдонидан 10 гектар экин
майдонини қамров кенглигида суғориш имкониятининг мавжудлиги.
2. Сув сарфининг иқтисод қилиниши:
-
анъанавий суғоришга нисбатан ёмғирлатиб суғоришда сув сарфининг икки
баробар қисқартиришга эришиш;
-
сув танқислигида қўшни хўжаликларга нисбатан суғориш тезкорлигининг амалга
ошириш имконияти таъминланганлиги;
-
суғориш агротехникасини экин майдонлари эҳтиёжига кўра ўз муддатида
суғориш имкониятининг мавжудлиги;
-
суғоришда зовурларда мавжуд ташлама
сувлардан иккиламчи фойдаланиш
ҳисобига сув солиғи тўлови ва СИУ га тўланадиган аъзолик бадали тўловини иқтисод
қилишга эришилганлиги;
-
суғориш ишларини амалга оширишда инсон омилининг (сувчилар ўрнини ягона
оператор томонидан бажаришга эришиш) меҳнат сарфининг имкон қадар қисқариши;
3. Тупроқ иқлим шароитининг мелоратив ҳолатининг яхшиланиши;
-
нотекис майдонларда суғориш якуни билан экин майдони юза қисмининг паст
жойларда тўпланиб қолган кўлмак сувларини мелиоратив зовурларга мажбурий
ташлашга эҳтиёж
туғилмаслиги;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
241
-
экин майдонларида суғоришдан сўнг ортиқча тўпланиб қолган сувларни ташлама
сув сифатида зовурларга ташланиши билан мелиоратив зовурларда сув сатҳининг
кутилмаганда кескин ортиқча кўтарилиши оқибатида мелиоратив зовурларда ер ости
заҳ сувларни тортишда юзага келадиган иш фаолият бузилишининг олди олиниши;
-
мелиоратив зовурлардан фойдаланиш муддатини узайиши, зовурларда
муддатидан олдин тозалаш ва таъмирлаш ишларини амалга оширилишида сарф
бўладиган бюджет маблағларини иқтисод қилиниши;
4.
Экин ер майдонларидан унумли фойдаланиш даражасининг ортиши:
-
анъанавий суғоришда экин майдонида дала узунасига ва энига вақтинчалик
суғориш ариқлари ва ўқариқлар учун сарф бўладиган 10 % миқдор (105 х 10 % = 10,5 га
) даги экин ери ошиқча сарфининг бартараф этилиши;
-
10,5 га экин майдонини иқтисод қилиниши ҳисобига экин ер майдонидан
фойдаланиш ҳажмининг
ортиши;
-
иқтисод қилинган майдон ҳисобига ҳосилдорликни 10 % ортиши,
-
10,5 га х 50 ц/га = 525 тн. х 4000 сўм = 210 млн. сўм миқдорда
дондан қўшимча
даромад олишга
эришиш;
-
шу майдондан буғдой самони ҳисобига 40 ц/гадан жами 420 ц х 30 000 сўмдан
жами 12,6 млн. сўм билан жами ғалладан 222,6 млн. сўм миқдорда қўшимча даромад
олишга эришиш (2
-
жадвал);
2-
жадвал
“ИнтерМилк” МЧЖ ёмғирлатиб суғориш технологиясининг жорий этиш билан
суғориш ўқариқларини қисқариши ҳисобига иқтисод қилинган экин ер
майдонидан олинадиган қўшимча даромад таҳлили
86
5. Анъанавий суғоришга нисбатан ёмғирлатиб суғориш агротехнологик тадбирлар
қисқариши ҳисобига иқтисод қилинган маблағ;
- 1-
чи суғоришда ўқариқларни очиш ва ёпиш 21,2 км, жами 5 маротаба суғоришда
= 106 км. ўқариқ олинмаслиги, бундан бир кунлик иш унумдорлиги 15.7 км дан
= 6,7 кун,
-
бир кунлик механизатор иш хақи
6,7 иш кунига 63
514 сўм иш хақи барча
ажратмалари билан = 425
543,8 сўм;
-
1 кунлик
техника хизмати 400
000 сўмдан жами
6,7
кунга
2 680
000 сўм;
-
ёқилғи иқтисод қилиниши ҳисобга 11 760
000 сўм билан жами 14 865
543 сўм
миқдорда маблағ тежалишига эришиш (3
-
жадвал).
86
“ИнтерМилк” МЧЖ маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
242
3-
жадвал
Ёмғирлатиб суғориш агротехнологик тадбирлар қисқариши ҳисобига
иқтисод қилинган маблағ
87
иш
тури
жа
м
и
ер
м
айдо
ни г
а
/
ўқ
ари
қ
о
ли
ш
в
а
ёпиш
к
м
иш
ун
ум
до
рлиг
и к
м
/
жа
м
и и
ш
к
уни
Ишхақи
Тех хиз
баҳоси
Ёнилғи сарфи
жа
м
и ёқ
илғи в
а
тех
хизм
ати
ба
хо
си
м
инг
сў
м
Р
аз
ря
ди
/разр
яд
ба
ҳос
и
иш
х
ақи
аж
ра
т
-
м
ас
и б
илан,
м
инг
с
ўм
бир
к
унлик
жа
м
и и
ш
к
унига
,м
инг
сўм
.
жа
м
и лит
ер
бир
лит
ер
ба
хо
си
, минг
сўм
жа
м
и ёқ
илғи
,
м
инг
сўм
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Ўқариқ
очиш
ва
ёпиш
21,2 км.х
5
марта=106
км.
15,7/6,7 6/63514 425,5 400 2680 840
14
11760 14 865
-
ўқариқни тўғрилаш ишининг қисқариши ҳисобига 5 214
471 сўм маблағ;
-
ўқариалар атрофини қўлда экиш иши қисқариши ҳисобига 1 219
885 сўм;
-
бешамак олиш ишининг қисқариши
ҳисобига 1 244
808 сўм маблағ;
-
бешамакка қоғоз тараш иши қисқариши ҳисобига 14 90
2
121 сўм маблағ;
- 1-
чи суғориш ишининг қисқариши ҳисобига 8 903
049 сўм маблағ;
-
2 ва 5
-
чи суғоршлар ишининг қисқариши ҳисобига 26 249
245 сўм маблағ;
-
СНП
-
500сув насоси ёрдамида сув кўтариш ишининг қисқариши ҳисобига 4
389
581 сўм маблағ ва шу иш
турига сарфланадиган 6405 литер дизел ёнилғисининг
иқтисод қилиниши ҳисобига 78 141
000 сўм маблағ иқтисоди билан жами 7 хил иш
туридан 25 964
271 сўм иш ҳақи ва 78 141
000 дизел ёнилғиси билан жами 104 235
271
сўм маблағ иқтисод қилиниши ҳисоблаб чиқилди
.
6. Ёмғирлатиб суғоришда зовурлардаги ташлама сувлардан иккиламчи
фойдаланиш ҳисобига сув солиғидан 21 000
000 сўм ва СИУ хизмати
шартнома
тўловидан 4 725
000 сўм билан жами
25 725
000 сўм
пул маблағи
иқтисод қилиш
имконияти яратилган (4
-
жадвал).
4-
жадвал
"ИнтерМилк" МЧЖ ёмғирлатиб суғориш техналогиясининг жорий этилиши ва
бунда ташлама зовур сувидан иккиламчи фойдаланиш ҳисобига сув солиғи ва
СИУ аъзолик бадалидан иқтисод қилиш ҳисоби
Харажат
номи
Ўлчов
б
ирлиг
и
ер м
ай
га
Суғори
ш
м
иқ
до
р
и
5
марта
Сув
сарфи
сув солиғи
сўм
СИУ бадали
сув етказиб
бериш
жа
м
и иқ
тисо
д
қ
илинг
ан
м
аб
лағ
м
инг
сўм
1
г
а
м
ет/к
уб
жа
м
и
м
и
нг
м
ет
р
/к
уб
1
м
/к
уб
сўм
жа
м
и
м
и
нг
сўм
1
г
а
м
инг
сўм
.
жа
м
и
м
и
нг
сўм
.г
а.
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
12
13
1
Ананавий
суғориш
м/куб
105 525 1000 525
40
21 000
45
4 725
25 725
87
“ИнтерМилк” МЧЖ маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
243
7. Янги технология қўлланилиши
билан
ҳосилдорликнинг
ошиши
ва иқтисод
қилинган маблағлардан техникани сақлаш(амортизация)дан 113 372 370 сўм, иш хақи
ажратмалари билан 26 389
814 сўм, моддий харажатлар
(
ёқилғи)дан 89 901
000 сўм,
бошқалардан 28 405
000 сўм иқтисод қилиниши ҳисобига жами
229 663
184 сўм
миқдорда қўшимча даромад олишга эришиш мумкин.
8. Ёмғирлатиб суғоришда бажариладиган тадбирлар
учун сарфланадиган
маблағлар, моддий ресурслар ва ашёлар сарфи ананавий суғоришга нисбатан қўшилган
тадбирлар ҳисобига
3 хил иш тури бўйича жами (
29 425
иш ҳақи ва + 290
37
5 дизел
ёнилғиси)
319
800 минг
сўм
миқдорда маблағ сарфланган.
9. Якуний ҳисоб –китоблар
ва жадвалларни иқтисодий тахлили қуйидаги
кўрсаткични
ташкил қилди жумладан: иқтисод қилинган маблағлар ва
қўшимча
даромадлар 452
264 минг сўм ва янги усулда суғориш харажати
337 517
сўм миқдорда
ҳисобланиб ёмғирлатиб суғориш усулини жорий қилиш ҳисобига жами 114
747 минг
сўм миқдори даромад олиш режаси ишлаб чиқилган.
Хулоса ва таклифлар.
Якуний натижа бўйича 114
747 минг сўм миқдордаги фойда фарқи юқорида
кўрсатиб ўтилган харажатлар миқдорига нисбатан кам кўринсада аслида ёмғирлатиб
суғориш усулининг қўлланилиши ҳисобига ердан унумли фойдаланиш, экин
майдонидан ҳосилдорлик миқдорининг ошиши, мехнат ва моддий ресурслар сарф
-
харажатининг тежалиши, сув сарфининг камайиши, зовурлар ташламасидаги
иккиламчи сувдан фойдаланиш билан бирга энг асосийси сув танқислигининг
баратараф этилиши кўзда тутилган.
Адабиётлар/Литература/Reference:
БМТ конференция, (2023) Конференции ООН по водным ресурсам 2023 года. Доклад
Ли Лифэн, директор Отдела земельных и водных ресурсов ФАО "Дефицит водных ресурсов
означает сокращение объема воды, доступной для сельского хозяйства, что в свою
очередь приводит к сокращению производства продовольствия и угрожает
продовольственной безопасности и питанию", Рим 2023.
Бурханов А., (202
2)
Hadjimuradovich B. A., Nurilla O’g’li O. J., Farkhod O’g’li A. D.
METHODOLOGY OF REGULATING AND DEVELOPING PRODUCTION AND ECONOMIC RELATIONS
IN AGRICULTURE //World Economics and Finance Bulletin.
–
2022.
–
Т
. 15.
–
С
. 139-147.
https://www.scholarexpress.net/index.php/wefb/article/view/1527
Бурханов А., (2023) Burxanov A. Qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishini resurs tejovchi
texnologiyalar asosida samaradorligini oshirish
–
yangi iqtisodiy munosabatlar mezoni
//Iqtisodiyot
va
taʼlim.
–
2023.
–
Т.
24.
–
№.
2.
–
С.
284
-289.
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/1048
Бурханов А., (2023) Burxanov A. QISHLOQ XO‘JALIGIDA INNOVATSIYON IQTISODIYOTGA
O‘TISHNING ZAMONAVIY MUAMMOLARI //Iqtisodiyot va taʼlim.
–
2023.
–
Т
. 24.
–
№. 4. –
С. 37
-
42.
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/1185
Бурханов А., (202
3) Khadzhimuradovich B. A. FORMATION OF NEW ECONOMIC
RELATIONS IS THE KEY TO STABLE DEVELOPMENT OF AGRICULTURE //" Conference on
Universal Science Research 2023".
–
2023.
–
Т
. 1.
–
№. 4. –
С
. 9-15.
file:///C:/Users/asd/Downloads/Burkhanov+Alisher+9-15+CUSR%20(1).pdf.
Бурханов А., (2023) Бурханов А. ИННОВАЦИЯ–ГЛАВНЫЙ ФАКТОР ПОВЫШЕНИЯ
ЭФФЕКТИВНОСТИ И ДОХОДОВ СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВА //Innovatsion texnologiyalar. –
2023.
–
Т. 50. –
№. 02. –
С. 121
-129.
https://ojs.qmii.uz/index.php/it/article/view/397
Концепция (2020
)
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг
2020-
2030 йилларга мўлжалланган концепцияси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
244
Қарор
(2023)
Постановление Президента Республики Узбекистан «О
дополнительных мерах по расширению и поддержке производства и переработки
сельскохозяйственной продукции в 2023 году» от 5 апреля 2023 г. № ПП
-
113. Доступно на:
https://lex.uz/ru/docs/6424487
(Просмотрено 7 марта
2024).
Қарор
(2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-107-
сонли Қарори, https://lex.uz/uz/docs/6420836
Соколов, В. (2015) Водное хозяйство Узбекистана: прошлое, настоящее и будущее.
Ташкент: НИЦ МКВК. Доступно на:
http://www.cawater-info.net/library/rus/
01-
2015.pdf (Просмотрено 07 марта 2024).
Фарманов, Т., Юсупова, Ф. (2018) Предложения по дальнейшему совершенствованию
деятельности ассоциаций водопотребителей Узбекистана. Бюллетень науки и
практики, №4 (7). Доступно на:
https://cyberleninka.ru/article/n/predlozheniya-
sovershenstvovaniyu deyatelnosti assotsiatsiy vodopotrebiteley uzbekistana
(Просмотрено 7 марта марта 2024).
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги
“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 —
2030 йилларга
мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
-6024-
сонли Фармони.
https://lex.uz/ru/docs/4892953
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон
–
2030”
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ
-158-
сон
Фармони.
https://lex.uz/ru/docs/6600413.
Хамраев, Ш. ва бошқалар., (2017). Хамраев, Ш.
,
Духовный, В., Гоженко, Б., Кенжабаев,
Ш., Масумов, Р., Мирзаев, Н., Муминов, Ш., Мухамеджанов, Ш., Соколов, В., Сорокин, Д.,
Стулина, Г., Эшчанов, О., Якубов, Ш. (2017) Орошаемое земледелие Узбекистана:
существуют ли резервы водообеспеченности для устойчивого развития, Реферативный
обзор, 1–
2 (50
–51). Доступно на: http://www.cawater
-info.net/library/rus/ref/50-51.pdf
(Просмотрено 7 марта 2024).
