Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
431
ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА
СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ РОЛИ
PhD
Хўжакулов Рамшид Юнусович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0006-4677-7511
Аннотация.
Мазкур мақолада республикамизда янги тараққиёт стратегиясида
солиқ
-
бюджет тизимини самарадорлигини таъминлаш ҳисобланади. Солиқ салоҳиятини
ҳисоблаш формулалари келтирилган шунингдек солиқ
-
сиёсатини такомиллаштириш,
бюджетда харажатлар эҳтиёжларини ва тенглаштириш дастурларининг асосий
жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб
чиқишни
такомиллаштириш,
иқтисодий
-
математик
моделлаштириш
ва
прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини қўллаш таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, маҳаллий
бюджет, солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, репрезентатив
солиқ ставкаси, ўртача ставка солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари,
солиқ ставкаси.
СОЦИАЛЬНО
-
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ПРИРОДА ПРЯМЫХ НАЛОГОВ И
ИХ РОЛЬ В НАЛОГОВОЙ СИСТЕМЕ
PhD
Ходжакулов Рамшид Юнусович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье речь идет об обеспечении эффективности налогово
-
бюджетной системы в новой стратегии развития нашей республики. Приведены формулы
расчета налогового потенциала, а также предложения по совершенствованию налоговой
политики, совершенствованию развития существующих инновационных методов и
методических подходов при определении потребности расходов бюджета и основных
аспектов выравнивающих программ, использованию широкого спектр экономико
-
математических методов моделирования и прогнозирования.
Ключевые
слова:
налог,
бюджетная
политика,
бюджет,
налоговое
администрирование, местный бюджет, налоговый потенциал, нормативный анализ,
позитивный анализ, налоговая нагрузка, репрезентативная налоговая ставка,
среднестатистический налоговый отчет, налоговые поступления, налоговые льготы,
налоговая ставка.
UO
‘
K: 336.226
VII SON - IYUL, 2024
431-439
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
432
SOCIO-ECONOMIC NATURE OF DIRECT TAXES AND THEIR ROLE IN THE TAX SYSTEM
PhD
Khojakulov Ramshid Yunusovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article deals with ensuring the effectiveness of the tax-budget system in the
new development strategy of our republic. Formulas for calculating the tax potential are given, as
well as proposals for improving the tax policy, improving the development of existing innovative
methods and methodological approaches in determining the needs of spending in the budget and
the main aspects of equalization programs, and using a wide range of economic-mathematical
modeling and forecasting methods.
Key words:
tax, budget policy, budget, tax administration, local budget, tax potential,
regulatory analysis, positive analysis, tax burden, representative tax rate, average rate tax report,
tax revenues, tax benefits, tax rate.
Кириш.
Давлат бюджети тузумидан ва тараққиёт даражасидан қатъий назар, давлат
функцияларини бажариш учун бюджет даромадларининг лозим даражада
шакллантириш ҳар бир давлат учун зарур ҳисобланади. Бу вазифа солиқ сиёсатини тўғри
юритишда ҳамда бюджет дефицитини қоплаш усулларини танлашда ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Бугунги тараққиётнинг ҳозирги босқичида республикамизда маҳаллий
бюджетларнинг ролини ошириш, ташаббусли бюджетни жорий этиш билан боғлиқ
масалаларини ҳал этиш учун уларнинг даромад манбаларини тўғри прогноз қилиш
орқали уларнинг даромадларини кучайтириш долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Иқтисодий нуқтаи назардан, солиқ
ва солиқдан ташқари тушумларнинг ўсиши учун
қўшимча захираларни топиш ва жалб қилиш нафақат маҳаллий бюджетларни тўлдириш,
балки замонавий ҳуқуқий маконни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш
учун шарт
-
шароитлар, турли ижтимоий йўналтирилган шаҳар дастурлари ва уларни
амалга ошириш масаласидир.
Россиялик иқтисодчилардан Власова (2015)нинг фикрига кўра “Маҳаллий
бюджетларнинг даромадли салоҳияти давлат
-
хусусий шерикликни янада фаолроқ
амалга оширишни, солиқ имтиёзларини жорий этиш ва бюрократик жараёнларни
тезлаштириш ва соддалаштириш орқали бизнес юритишни иложи борича
осонлаштиришни, ноишлаб чиқариш харажатлари улушини камайтиришни ва ишлаб
чиқариш харажатларини кўпайтиришни талаб қилади. Натижада минтақадаги бюджет
сиёсати самарадорлигининг ошишига олиб келади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад
салоҳиятини ошириш бўйича комплекс қарор узоқ муддатли истиқболда бутун минтақа
иқтисодиёти учун кучли ижобий таъсир кўрсатади”.
Яна бир Россиялик иқтисодчи, профессор Сухарев (2020) барча даражадаги бюджет
даромадлари манбаларини тубдан ўзгартириш, бюджет механизмини рағбатлантиришга
йўналтирилган харажатларни самарали фаолият натижаларни
жорий этиш тизимини
илгари суради. Жумладан, Брызгaлин (2002) ўз тадқиқотларида солиқ тушумлари билан
солиқ юки ўртасидаги боғлиқларни
тадқиқ қилиб унинг солиқ тушумлари прогнозига
таъсирини баҳолаган бўлса,Пaнскoв вa Кынязeвлар (2003) бюджетни прогноз қилишда
солиқ тушумларини прогнозлаштиришнинг аҳамиятини кўрсатиб берган. Худойқулов
(2019) ўз тадқиқотларида эконометрик усуллар орқали давлат бюджети жами
даромадларининг 2018
-
2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари
аниқланган, PhD У.Пардаев давлат бюджети даромадларини прогнозлаш масалаларини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
433
тадқиқ этган, и.ф.д. Урмонов (2019) 2018
-
2020 йилларга мўлжалланган ягона солиқ
тўловининг солиқ тушумлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаган. Бизнинг фикримизча
бюджети даромадларидаги улушини ортиб бориши, солиқ тўловчилар сонининг ўсиши,
солиқ имтиёзлари, солиқ қарзлари ва ортиқча (олдиндан) тўловлар динамикасидаги
ўзгаришларига олиб келади. Бундан ташқари давлат томонидан солиқлар орқали
тартибга солиш рақобатбардошликка таъсир қилиш омилларидан бири бўлсада, солиқ
тизими корхоналарнинг рақобатбардошлигига турли хил йўллар билан таъсир қилади.
Солиқ солиш инвестиция ва инновацион
жараёнларга таъсир қилиш орқали
корхоналарнинг рақобатбардошлигига билвосита таъсир қилади.
Тадқиқот методологияси.
Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил
усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия
тизимининг долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар
барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий
-
назарий қарашлари қиёсий таҳлил
қилинган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тўғри (бевосита) солиқлар солиқ тизимига кирувчи муҳим солиқ турларидан бири
ҳисобланади. Агар, солиқларнинг ўзининг ижтимоий ва иқтисодий илдизига қарайдиган
бўлсак, улар давлатнинг муҳим молиявий инструменти сифатида юзага келган. Яъни,
давлат бундай молиявий инструментсиз ўзининг фаолиятини молиялаштириш
имкониятини йўқотади. Сабаби давлат тизимига кирувчи, жамиятга хизмат қилувчи ва
иқтисодий ҳамда социал
-
ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи усқуртма
тизимлар (давлат органлари) ҳам жамиятнинг бир маромда мавжуд бўлиши ва унинг
ривожланиб бориши учун муҳим саналадики, уларнинг фаолиятини молиялаштириш эса,
иқтисодий соҳа вакиллари зиммасига тушади. Бу эса, солиқ каби молиявий
инструментларни қўллаш орқали таъминланади. Шу жиҳатдан олганда, солиқлар
иқтисодий соҳадаги яратилган маҳсулотларнинг қиймат шаклидаги бир бўлагини
жамият манфаатларига хизмат қилувчи давлат таркибидаги тузилмаларни
молиялаштириш учун хизмат қиладиган муҳим молиявий инструментлардир деб
баҳолаш ҳам ўз иқтисодий мазмунига эга.
Давлат жамият манфаатларини кўзлаб турли хил солиқларни жорий этар экан,
уларнинг амал қилишининг бутун бошли тизимни шакллантиришини тақозо этади. Бу
тизим эса, аввал қанақа солиқлар мавжуд бўлиши кераклиги, нималарга солиқ солиниши,
солиқларни кимлар тўлаши ва қандай тартибдалиги, жорий қилинган солиқларни
қандай ундирилиши каби кўплаб иқтисодий масалаларни ҳал қилишни тақозо этади.
Агар, солиқларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг турли хил кўринишларига эътибор
берадиган бўлсак, бошқа солиқлар сингари тўғри солиқлар деб аталувчи солиқларнинг
ҳам иқтисодий
-
ижтимоий мазмунини англаш имкони бўлади. Чунки, давлат ўзининг
иқтисодий функцияси
-
жамиятни иқтисодий тартиблаш асосида турли соҳалар ўртасида
мувозанатни ўрнатиш борасида жамиятда яратилган маҳсулотларни қайта тақсимлашда
солиқлар, жумладан тўғри солиқлардан фойдаланади. Давлатнинг пул фондларига
зарурият бошқа солиқлар сингари тўғри солиқларнинг юзага келишининг шарт
-
шароитларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари агар давлатнинг дастлабки пайдо
бўлишидаги давлатнинг асосий манбаси (ўлпонлар)ни эътиборга олмаганда, солиқлар
пул фондларининг асосий молиявий манбаси бўлиб келмоқдаки, уларда тўғри солиқлар
муҳим аҳамият касб этади.
Агар, бошқа солиқлар сингари тўғри солиқларнинг эволюцион юзага келиши ва
ривожланишига эътибор берадиган бўлсак, формациялашувнинг феодализм
шаклини
пайдо бўлиши ва унинг ривожланиб бориши ер эгалигининг феодал шаклига ўтиши,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
434
молия, суд, бошқарув масалалари ҳам ер эгаларига тегишли бўлиб қолди, умумдавлат
харажатлари анча қисқарди, давлатнинг асосий даромад манбалари унинг мулкидан,
регалиялар
(мулкдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқларни берганлик учун йиғимлар) ҳам
божлардан ташкил топиб борди. Феодал тарқоқликнинг кучайиб бориши эса
давлатларнинг уюшмаларини ва унга мувофиқ солиқларнинг ҳам такомиллашиб
боришига асос бўлди. Бу ҳолат, айниқса, ер ва савдо муносабатлари, кейинчалик эса
мануфактура ривожланган Европа давлатларида, жумладан, Франция, Англия ва
Германияда анча шаклланиб борди. Францияда XV асрларга келиб қироллик ва феодал
катта ер эгаларининг ўртасидаги қаттиқ зиддиятлар оқибатида Францияда йирик
марказлашган давлат ва унинг ўзига хос молиявий тизими шаклланди. Бу вақтларда
Францияда шахслардан олинадиган тўғри солиқ («taille personanelle») ва мол
-
мулкдан
олинадиган («taille reille») тўловлар асосий солиқ сифатида юзага келди. XVII асрларда
солиқлар янада кенг ривож олди ва унинг сони ҳам кўпайиб борди.
Тўғри ва эгри солиқлар мамлакатнинг турли жойларида турлича ундирила
бошланди. Солиқларнинг нотўғри тақсимланиши, аристократларнинг солиқларни
тўлашдан бўйин товлаши, аҳолининг зиммасига солиқ оғирлигини ошиб бориши,
солиқларни давлатдан ундириш ҳуқуқини қўлга киритган солиқ ундирувчиларнинг
солиқ ундиришдаги адолатсизлиги, бир хил жойлардан эгри солиқлар ундирилса бошқа
жойлардан ундирилмаслиги Францияда йирик тўнтарилишга сабаб бўлди. Революцион
ҳукумат эса аввалги барча солиқларни бекор қилиб, кейинчалик солиқлар давлат
фаолиятининг асосий манбаи эканлигидан келиб чиқиб турли хил (асосан ер солиғи,
даромад солиғи, мол
-
мулкдан солиқ, жон бошига солиқ, йиғимлар ва ш.к.) солиқларни
янада кўпайтиришга мажбур бўлди.
Фикримизча, тўғри солиқларнинг юзага келишида мануфактуранинг юзага келиши
ҳам
алоҳида роль ўйнаган. Агар моҳиятига қараганда “мануфактура —
бу меҳнат
тақсимотига асосланган, лекин машина
ҳали мавжуд бўлмаган шароитдаги кооперация
унда ишлаб чиқаришнинг умумлашув жараёни давом этади, ялпи ишчи кучи
таркиб топади, ҳар бир айрим ходим эса ялпи ишчи кучининг таркибий қисмига
айланади, оддий кооперациядагидек қўл меҳнатига асосланган қуролга таянади.
Шунингдек, у меҳнат тақсимоти ва қўл ҳунари техникасига асосланган корхона”
64
бўлиб,
саноат тараққиётининг оддий кооперациядан кейинги 2
-
босқичи ҳисобланадики?
Ғарбий
Европа
мамлакатларида XVI
асрнинг ўрталарида вужудга келиб, бу давлат
ғазнасининг
даромад манбаси сифатида саноатлашган корхоналарида юзага келган
даромадларни ва уларга тегишли мулклардан солиқларни жорий этишни юзага
келтирди. Бу эса, жамиятда саноатлашуви билан бирга солиқ тўловчининг ўзидан тўғри
тартибда ундирилишига асосланган янги даромад манбалари пайдо бўлишига сабаб
бўлди. Шундан келиб чиқиш айтиш мумкинки, мануфактуралар ҳам тўғри солиқларнинг
юзага келишининг муҳим иқтисодий омиллари бўлиб хизмат қилган.
Илмий назарияларда категория ёки муносабатларни моҳиятини тўлароқ англаш
учун уларни маълум бир гуруҳларга бўлиб ўрганиш амалиёти мавжуд. Солиқларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий моҳиятини, уларнинг ички хусусиятларини билиш учун улар ҳам
маълум бир турларга гуруҳланади.
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти унинг юзага келиш шарт
-
шароитлари, уларнинг
белгилари, функциялари ва вазифалари асосида очиб берилади. Жорий қилинган
солиқларни маълум бир гуруҳларга бўлган ҳолда ўрганиш уларни гуруҳий ҳолдаги
моҳиятини ёритишга хизмат қилади, шу билан биргаликда уларнинг ўзаро яқин
хусусиятлари маълум бўлади, уларнинг бюджетни шакллантиришдаги ҳамда
иқтисодиётда тутган ўрнига баҳо беришга имкон туғдиради. Одатда, солиқлар бюджетга
бириктирилишига қараб умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқларга
бўлинади.
64
https://uz.wikipedia.org/wiki/Manufaktura.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
435
Солиқлар
ва
бошқа
мажбурий
тўловларнинг
бундай
гуруҳланиши
ҳам
иқтисодий
ҳам
ҳуқуқий
асосга
эга
бўлиб,
солиқларнинг
бу
тартибда
гуруҳланиши,
аввало,
давлат
бюджетининг
тузилишидан
келиб
чиқади.
Унитар
давлатларда
бюджет
тузилиши,
одатда,
икки
поғонадан
(республика
ва
маҳаллий
бюджетлар)
иборат
бўлиб,
унга
мувофиқ
солиқлар
ҳам
бюджетга
бириктирилиши
жиҳатидан
республика
ва
маҳаллий
миқёсида
гуруҳланади.
Масалан,
Франция,
Буюк
Британия,
Швеция
каби
давлатларда
бюджет
тузилишига
мос
ҳолда
солиқлар
ҳам
икки
поғона
асосида
ундирилади.
Федератив
тузилмага
эга
бўлган
давлатлар,
масалан,
Россия,
АҚШ,
Германия,
Канада
ва
шу
каби
давлатларда
бюджет
тузилиши
федерализмга
асосланган
бўлиб,
унга
мувофиқ
солиқлар
ҳам
федерал,
ҳудудий
(федерация
субъектлари,
штатлар)
ва
маҳаллий
(муниципал)
солиқларга
бўлинади.
Давлат
бюджетига
кирувчи
бюджетлардан
харажатларни
амалга
ошириш
тартиби
ва
механизмлари
бюджетларга
бириктирилган
солиқларнинг
тегишли
бюджетлар
харажатларини
қоплаш
имкониятлари
фарқланишини
келтириб
чиқаради.
Давлат
бунда
ўзининг
молиявий
(бюджет)
сиёсати
орқали
солиқлар
бюджетларнинг
молиявий
ресурсларини
шакллантиришдаги
фарқли
имкониятларини
тартибга
солиши
солиқларнинг
бириктирилган
ва
тартибга
солувчи
гуруҳларга
бўлинишига
асос
бўлади
.
Бириктирилган
солиқлар
маҳаллий
бюджетларга
қонун
асосида
бириктирилган
ҳамда
ўзларининг
(маҳаллий
ҳокимиятларнинг)
молиявий
ҳуқуқлари
асосида
жорий
қилган
солиқлари
ва
йиғим
(тўлов)ларидан
иборат
бўлади.
Бириктирилган
солиқлар
(йиғимлар)дан
тушадиган
даромадлар
билан
маҳаллий
бюджетларнинг
харажатлари
ўртасидаги
фарқни
қоплашнинг
зарурлиги
умумдавлат
солиқларининг
баъзиларини
тартибга
солувчи
сифатида
солиқларга
айланади.
Ўзбекистонда
солиқларнинг
бундай
гуруҳланиши,
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
1994
йил
30
ноябрдаги
Ўзбекистон
Республикасида
солиқларнинг
рағбатлантирувчи
аҳамиятини
кучайтиришнинг
асосий
йўналишлари
тўғрисида»ги
Ф
-
1014-
сон
Фармонига
асосан
1995
йилги
Давлат
бюджетининг
асосий
кўрсаткичларини
тасдиқлашда
даромадларни
маҳаллий
бюджетлар
фойдасига
қайтадан
тақсимлаш
ва
ҳудудларнинг
ривожланиш
даражасига
қараб
умумдавлат
солиқларидан
ажратмаларнинг
табақалаштирилган
меъёрларини
белгилаш
тартиби
киритилиши
билан
амалга
оширилиб
келинмоқда.
Солиқлар солиқ тўловчиларга тегишлигига қараб юридик шахслардан олинадиган
солиқлар (йиғимлар) ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар (йиғимлар)га
бўлинади. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар (йиғимлар)га
қуйидагилар киради:
юридик
шахслардан
олинадиган
фойда
солиғи,
қўшилган
қиймат
солиғи,
акциз
солиғи,
ер
қаъридан
фойдаланувчилар
учун
солиқлар,
сув
ресурсларидан
фойдаланганлик
учун
солиқ,
мол
-
мулк
солиғи,
ер
солиғи,
ягона
солиқ
тўлови,
ягона
ер
солиғи,
ижтимоий
солиқ,
тадбиркорлик
фаолиятининг
айрим
турлари
бўйича
қатъий
белгиланган
солиқ,
айрим
турдаги
товарлар
билан
чакана
савдо
қилиш
ва
айрим
турдаги
хизматларни
кўрсатиш
ҳуқуқи
учун
йиғим,
давлат
божи,
божхона
тўловлари,
божхона
божи
ва
шу
кабилар.
Солиқларнинг гуруҳланишида уларни тўғри ва эгри солиқларга ажратишнинг
илмий
-
назарий асосларини таҳлил қиладиган бўлсак қуйидаги ҳолатларни келтириш
мумкин. Аввало, солиқларнинг бундай гуруҳланиши солиқ тўловчилар билан боғлиқдир,
яъни солиқ тўловчиларнинг қайсилари тўғри солиқни қайсилари эгри солиқларни
тўлайди деган масаланинг моҳияти муҳимдир. Бу эса, солиқларнинг объект сифатида
белгиланишига боғлиқдир. Масалан, солиқ объекти бўлган даромадни юридик ва
жисмоний шахслар кесимида олиш, тақсимлаш фарқланиб, уни солиққа тортилиши ва
бюджетга келиб тушишида солиқ турлари турлича аҳамиятга эга бўлиб, ушбу
жараённинг мазмунига қараб солиқнинг тўғри ёки эгри турларга бўлишга имкон беради.
Бошқа томондан солиқ тўловчиларнинг бозорда товар (хизмат, иш)ларни истеъмол
қилиш даражасига қараб солиқ объекти ёки тўғри ёки эгри солиқ тури ифодалайди
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
436
Солиқларни
гуруҳлашда
энг
асосий
мезонлардан
бири
бу
уларни
бевосита
(тўғри)
ва
билвосита
(эгри)
солиқларга
бўлиниши
бўлиб,
солиқларнинг
бундай
бўлиниши
ҳақидаги
назарий
қарашлар
XVII
асрнинг
охирлари
ва
XVIII
асрнинг
бошларидан
бошлаб
кучайиб
бошлади.
Аслида
тарихий
жиҳатдан
қараганда
билвосита
солиқлар
дастлаб
мавжуд
бўлганлиги
(асосан,
ер
солиғи,
кейинчалик
жон
бошига
солиқ
шаклида)
ҳақида
далиллар
келтирилса,
Қадимги
Римда
император
Октавиан
Август
томонидан
солиқ
ислоҳотлари
ўтказилиши
натижасида
айланмадан
солиқ,
акциз
ва
қул
савдоси
учун
солиқ
каби
билвосита
солиқлар
ҳам
жорий
қилинганлиги
маълум.
Кейинчалик,
солиқларнинг
ишлаб
чиқарувчи
ва
истеъмолчилар
ўртасидаги
ўзаро
юкланиш
масалалари
тадқиқот
марказига
айланиши
билан
солиқларни
бевосита
ва
билвосита
солиқларга
ажратиш
ҳам
кучайиб
борди.
Солиқларнинг
аслида
бундай
гуруҳланишига
солиқларнинг
юкланиши
жараёни
катта
аҳамият
касб
этади.
Солиқлар
давлат
томонидан
жамият
аъзолари
–
солиқ
тўловчилар
зиммасига
қўйган
умумий
солиқ
мажбуриятини
ким
қандай
тўлайди
деган
масаланинг
ечими
солиқларни
турли
хил
мезонларга
гуруҳлаш
асосида
ўрганишга
туртки
бўлиб
келди.
Солиқларнинг
тарихий
шаклланиши
ва
унинг
турли
давлатлардаги
ҳолати
бевосита
ва
билвосита
солиқларга
ажратилиши
солиқларнинг
моҳияти
жиҳатидан
эмас,
давлатчиликнинг
шакли
ва
молиявий
тартибларга
қараб
гуруҳланиб
келинган.
Масалан,
XVII
асрда
Франциядаги
бевосита
солиқ
деб
тан
олинган
Англияда
билвосита
солиқлар
сифатида
эътироф
этилган
ҳолатлар
ҳам
мавжуд.
Солиқларнинг
бевосита
ва
билвосита
гуруҳларга
ажратилишининг
асосий
ва
анъанавий
мезони
солиқни
ҳақиқатда
ким
тўлаши
(кимнинг
чекига,
юкига
тушиши)га
қараб
ажратилишидир.
Шу
жиҳатдан
олганда,
бевосита
солиқлар
унинг
тўловчиси
ва
бюджетга
ўтказиб
берувчиси
ҳам
битта
шахс
(солиқ
тўловчи)
бўлган
солиқлардир.
Билвосита
солиқлар
эса
ҳақиқий
солиқ
тўловчиси
билан
бюджетга
ўтказиб
берувчиси
бошқа
-
бошқа
шахс
(солиқ
тўловчи)лар
бўлган
солиқларга
айтилади.
Масалан,
юридик
шахслардан
олинадиган
фойда
солиғи
бу
бевосита
солиқ
бўлиб,
унинг
бюджетга
тўловчиси
ва
унинг
оғирлигини
қабул
қилувчи
шахс
-
солиқ
тўловчи
корхона
ҳисобланади.
Жисмоний
шахслардан
олинадиган
даромад
солиғида
солиқ
оғирлиги
даромад
эгасига
тушади,
аммо
бу
ерда
бюджетга
ўтказишда
солиқ
агентлари
(иш
берувчилар)
қатнашадики,
солиқларни
ушлаб
қолиб
бюджетга
ўтказиши
билвосита
солиқларнинг
моҳиятига
таъсир
қилмайди,
чунки
олинган
даромаддан
ушланган
солиқлар
ва
бюджетга
ўтказилган
солиқлар
ҳажми
бир
хил
бўлади.
Моҳияти
жиҳатидан
ер
солиғи,
мол
-
мулк
солиғи
бевосита
(
тўғри)
солиқлар
ҳисобланади.
Бу
каби
солиқларнинг
тўловчиси
билан
солиқни
бюджетга
бир
хил
тартибда
ўтказиб
берувчилари
битта
шахс
ҳисобланиб,
бу
солиқлар
корхонанинг
давр
харажатлари
(умумий
харажатлари)
таркибига
қўшилиб,
молиявий
натижалар
аниқланаётган
корхонанинг
зарарига
олиб
борилади
ва
фойда
ҳажмини
камайтиради.
Ўзбекистон
бюджет
тизимида
Молия
вазирлиги
томонидан
бюджетга
солиқларнинг
тушумларини
солиқлар
бўйича
ҳисобга
олишда
тўғри
(бевосита),
эгри
(билвосита),
ресурс тўловлари ва
мол
-
мулк солиғи каби тартибда гуруҳланиши солиқларнинг бевосита ва билвосита
гуруҳланишига дахлсиз бўлиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан солиқларни
уч гуруҳга бўлиниши солиқларни ҳисобга олиш нуқтаи назаридан амалга оширилади.
Аслида эса солиқлар бевосита ва билвосита солиқларга гуруҳланади. Бевосита
солиқларнинг ўзи ҳам, одатда, икки гуруҳга: шахсий ва реал гуруҳларга бўлинади. Шахсий
бевосита солиқлар бу солиқ тўловчининг тўловга қобиллигини кўрсатиб, у солиқ
тўловчининг ҳақиқий олган даромадларидан ундирилса, реал бевосита солиқ
тўловчининг олган даромадларига унчалик боғлиқ бўлмайди, балки, даромад билан
чамбарчас боғланмаган солиқ объектлари, масалан, мол
-
мулк, ер, транспорт воситалари
учун тўланадиган солиқларни ифодалайди.
Тўғри солиқлар ва эгри солиқларнинг
ўзаро боғлиқлик жиҳати нуқтаи назаридан
таҳлил қилинса, ушбу солиқларнинг моҳиятини кенгроқ англаш мумкин. Чунки, эгри
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
437
солиқлар солиқ тўловчининг иқтисодий салоҳиятига тўғридан
-
тўғри боғлиқлиги камроқ
бўлади, аммо унинг фаолиятига таъсир қилиши мумкин, тўғри солиқлар эса, солиқ
тўловчининг ўзида юзага келадиган, (масалан даромад, мол
-
мулк) ёки солиқ объекти
сифатида қонун йўли билан белгиланган предметлар (масалан ер участкаси)га эгалик
қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиниши билан юзага келиб, улар юзасидан
тўланадиган солиқлар эса, солиқ тўловчининг даромадига боғлиқ бўлади.
1-
расм. Тўғри солиқларнинг концептуал хусусиятлари
Манба:
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Уларни бундай гуруҳлаш асосида солиқлар тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита)
турларга ажратиб ўрганилади. Бунинг тўлароқ тушунишимиз учун давлатнинг дастлабки
махсус мажбурий тўловлари (масалан, регалия)нинг юзага келишининг эволюциясини
кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Тўғри ва эгри солиқларнинг ўзаро алмашинуви жараёнида давлатнинг молиявий
-
солиқ сиёсати ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу асосан молиявий сиёсат орқали маҳсулот
тақсимотига оид муносабатларнинг ўзгариши натижасида айрим солиқ объектларининг
турличалиги келиб чиқади, пировардида эса моҳияти жиҳатидан солиқ тушуми тўғри
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
438
солиқ ёки аксинча эгри солиқ кесимида келиб тушади, бундан ташқари солиқ базасини
аниқлаш механизмларининг давлат солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар натижасида ҳам
шундай ҳолат юзага келиш мумкин. “Давлат иқтисодиётга билвосита таъсир кўрсатиш ва
унинг
даромадларини шакллантириш учун солиқларнинг
бутун мажмуасидан
фойдаланади, бу эса уни тартибга солиш ва таснифлашни
-
солиқларни турлари бўйича
гуруҳлашни талаб қилади. Таснифлашнинг асосий мезонлари турли хил хусусиятлар
бўлиши мумкин: солиқларни ундириш усули; субъект солиқ тўловчи бўлса;
қўлланиладиган ставкаларнинг табиати; солиққа тортиш манбаи ва объекти;
солиқларни белгиловчи орган; солиқни жорий этиш тартиби; солиқ ҳисобланган бюджет
даражаси; солиқнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва бошқалар
Солиқни бошқа
субъектга ўтказиш имконияти солиқ турига боғлиқ эмас, балки бозордаги умумий
вазиятга ва, хусусан, солиқ тўловчининг ундаги позициясига боғлиқ.
Шу сабабли, муайян иқтисодий вазиятларда «тўғридан
-
тўғри» солиқ қисман бошқа
тўловчига ўтказилиши мумкин (масалан, квартирани ижарага олишда жисмоний
шахсларнинг мол
-
мулкига солиқ). Шу билан бирга, «билвосита» солиқни ўзгартириш
қисман ёки умуман амалга оширилмаслиги мумкин. (Масалан, айрим ҳолларда
корхоналар ноишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун моддий ресурсларни, бошқа товарларни
сотиб олаётганда соф фойдасидан ҚҚС тўлайдилар, яъни улар ҳақиқатда солиқ тўловчи
сифатида ишлайди). Тўғридан
-
тўғри солиқлар бойликларни тўплаш жараёнида
ундирилади, улар бевосита жисмоний шахсларнинг меҳнат қобилиятига ёки юридик
шахсларнинг иқтисодий салоҳиятига (даромад олиш қобилиятига) юкланади” (Пинская,
2004).
Бу айтилганлардан кўринадики, тўғри солиқлар ўзига хос концептуал
хусусиятларга эгадир. Фикримизча, ушбу хусусиятлари сифатида қуйидагиларни: фискал
(тўғри солиқлар пул фондларининг молиявий манбаларидан бири ҳисобланиши),
иқтисодиётни тартиблаш (тўғри солиқлар орқали давлат иқтисодиётни тартиблашда
муҳим молиявий дастак сифатида фойдаланиши), солиқ тўловчилар фаолиятини
рағбатлантириш (тўғри солиқлар орқали давлат солиқ сиёсатида уларнинг фаолиятини
рағбатлантириш
имкониятининг
мавжудлиги),
даромадларнинг
диверсификациялашувни аниқлаш (тўғри солиқлар орқали давлат солиқ сиёсатида
уларнинг фаолиятини рағбатлантириш имкониятининг мавжудлиги), солиқларнинг
функцияларини акс эттириш (тўғри солиқлар солиқларнинг фискал, тартибловчилик,
рағбатлантириш, мувофиқлаштириш каби функцияларни ўзида акс эттириши) ва шу
каби хусусиятларга эгаки, бу хусусиятлар тўғри солиқлар жумласига кирувчи
солиқларнинг ички хусусиятларини тавсифлаш билан бир қаторда, бу солиқлар бозор
муносабатлари шароитида уларнинг иқтисодий тизимдаги, қолаверса солиқ тизимидаги
роли ва аҳамиятини кўрсатиб беради. Тўғри солиқларнинг ички хусусиятларини очиб
берадиган яна бир жараён борки, у ҳам бўлса, ушбу солиқларнинг
солиққа тортиш
жараёнида солиқ объектларини қамраб
олинишини даражаси ва ҳолатидир. Шу боисдан
қуйидаги келтирилаётган расм орқали буни тавсифлаб берилади.
Бунинг моҳияти шундан иборатки, бозор қоидаларининг амал қилиши жараёнида
тўғри солиқлар объекти бўлган предметларни тақсимлаш ёки уларни олди
-
сотди қилиш
жараёнида тўғри солиқ сифатида юзага келадиган иқтисодий жараён эгри солиқлар
сифатида тўланадики, бу солиқларнинг юкланиши орқали амалга ошади. Бу
ҳолатларнинг юзага келиши эса кўпинча солиқ тўловчининг молиявий, ҳисоб, маркетинг
стратегияси ва
солиқ объектларининг ўзгариб туриш жараёнларига ҳам боғлиқ бўлади.
Хулоса ва таклифлар.
Илмий талқинлар шуни англатадики, бошқа солиқлар сингари тўғри солиқларнинг
тарихий
-
ижтимоий ва иқтисодий илдизи давлатнинг юзага келиши ва унинг иқтисодий
функцияси билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, давлат ўзининг иқтисодий функцияси
-
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
439
жамиятни иқтисодий тартиблаш асосида турли соҳалар ўртасида мувозанатни ўрнатиш
борасида жамиятда яратилган маҳсулотларни қайта тақсимлашда солиқлар, жумладан
тўғри солиқлардан фойдаланади. Давлатнинг пул фондларига зарурият бошқа солиқлар
сингари тўғри солиқларнинг юзага келишининг шарт
-
шароитларидан бири ҳисобланади.
Солиқларнинг турли хил хусусияти ва моҳиятига кўра турланиши биринчидан,
солиқларнинг моҳиятини чуқурроқ англашга хизмат қилса, иккинчидан, солиқларнинг
гуруҳланиши давлатнинг иқтисодиётни тартиблашда, солиқ тўловчиларнинг
фаолиятини мувофиқлаштиришда солиқларнинг ролини ва улардан қандай фойдаланиш
мумкинлигини кўрсатиб беради, учинчидан, солиқларнинг гуруҳланиши бюджет тизими
бюджетларининг даромад манбаларини аниқлашда, улар ўртасида муносабатларни
тартиблашда, солиқли молиявий ресурсларини тўғри тақсимлаш механизмларини ишлаб
чиқишга имконият туғдиради, тўртинчидан, солиқларнинг фискал аҳамиятини аниқлаш
орқали давлат бюджетига солиқ тушумларини муайян даражада прогноз қилиш
объективлигини таъминлашга хизмат қилади, бешинчидан эса, миллий иқтисодиётдаги
предмет, жараён ва муносабатларни солиқ объекти сифатида белгилашни тўғри амалга
оширишга имконият туғдиради, демакки, солиқларни гуруҳлаш бир томондан назарий
асосига эга бўлса, бошқа томондан солиққа тортиш жараёнини тўғри ташкил қилишда
амалий аҳамиятга эгадир.
Адабиётлар/ Литература/ Reference:
Брызгалин А.В. (2002) «Налоговая оптимизация: принципы, методы, рекомендации».
–М.: С.54.
Власова Ю.А., Абрамова А.И. (2015) Проблемы укрепления доходного потенциала
региональных бюджетов в россии на примере калужской области//Креативная
экономика. Т. 9. № 10. С. 1255
-1276.
Пансков В., Кынязев В. (2003) «Налоги и налогооблажение». Учебник. ˗М.: МЦФЭР. С.61
Пинская М.Р. (2004) Основы теорииналогов и налогообложения / Под научн. ред.д.э.н.,
проф. В.С. Барда: Монография. –
М.: Издательство «Палеотип»,. –
77-
78 с.
Сухарев О.С. (2020) Инвестиции в трансакционный сектор и в финансовые активы:
влияние на экономический рост. Финансы: теория и практика. 24(3):60–
80. DOI:
Урмонов Ж. (2019) Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертацияси. http://diss.natlib.uz. 2019 йил. Б. 27, 218
-220, 225-230.
Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертацияси автореферати. Б. 14
-16; 20-21; 28-29.,
Хўжақулов Рамшид Юнусовичнинг “Бюджет даромадларининг шакллантиришда
тўғри солиқларнинг аҳамиятини ошириш” (phd) илмий даражасини олиш учун ёзилган
дисс. автореферати. –
Тошкент, 2023.
