Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
315
ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЯХШИЛАШДА
ТАДБИРКОРЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ЎРНИ
Мамажонова Саида Вахобжоновна
Гулистон давлат университети
Аннотация.
Қишлоқ
аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ
ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга
оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш
даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари
ҳисобланувчи фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама
қилинади.
Калит сўзлар:
қишлоқ
хўжалиги, қишлоқ ҳудудлари, ердан фойдаланиш, тадбиркор,
фермер хўжалиги, кластер, деҳқон хўжалиги, аҳоли турмуш даражаси.
РОЛЬ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКИХ СТРУКТУР В ПОВЫШЕНИИ
УРОВНЯ ЖИЗНИ СЕЛЬСКОГО НАСЕЛЕНИЯ
Мамаджонова Саида Вахобжоновна
Гулистанский государственный университет
Аннотация.
Повышение уровня жизни сельского населения, развитие
предпринимательства населения на селе является одним из приоритетов реализуемой
сегодня государственной экономической политики. Исходя из этого, в данной статье
будут рассмотрены вопросы совершенствования деятельности фермеров, крестьянских
хозяйств и приусадебных землевладельцев, которые считаются эффективными
формами хозяйствования в повышении уровня жизни сельского населения.
Ключевые слова:
сельское хозяйство, сельскте территории, землепользование,
предприниматель, фермерское хозяйство, кластер, крестьянское хозяйство, уровень
жизни населения.
THE ROLE OF BUSINESS STRUCTURES IN IMPROVING THE STANDARD
OF LIVING OF THE RURAL POPULATION
Mamadzhanova Saida Vakhabzhonovna
Gulistan State University
Annotation.
Improving the standard of living of the rural population, the development of
entrepreneurship in rural areas is one of the priorities of the state economic policy being
implemented today. Based on this, this article will consider the issues of improving the activities
of farmers, peasant farms and household landowners, which are considered effective forms of
management in improving the standard of living of the rural population.
Keywords:
agriculture, rural areas, land use, entrepreneur, farming, cluster, peasant
farming, standard of living of the population.
UO
‘
K: 332.2.021.012.32
VIII SON
—
AVGUST, 2024
315-321
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
316
Кириш
.
Қишлоқ
хўжалиги
дунёдаги
энг
муҳим
тармоқлардан
биридир
,
чунончи
инсонларни
озиқ
-
овқат
маҳсулотлари
билан
таъминлаш
билан
бир
қаторда
,
иш
ўринларини
яратиш
ва
аҳоли
даромадларини
оширишнинг
муҳим
манбаи
бўлган
саноатни
хомашё
ресурслари
билан
тўла
-
тўкис
таъминлайди
.
Шу
билан
бир
қаторда
,
қишлоқ
хўжалиги
ва
тадбиркорликни
ўзаро
уйғунлаштириш
орқали
қишлоқ
ҳудудларида
янги
иш
ўринларини
яратиш
орқали
мазкур
ҳудудларда
истиқомат
қилувчи
аҳолининг
турмуш
даражасини
сезиларли
даражада
яхшилаш
мумкин
.
Бундай
ўзаро
ҳамкорликнинг
таъмин
этилиши
миллий
ва
глобал
кўламда
иқтисодий
тараққиётга
сезиларли
даржада
ҳисса
қўшади
.
Бугунги
дунёда
тадбиркорлар
ўзига
хос
хусусиятлари
ва
хавф
-
хатарлари
туфайли
қишлоқ
хўжалигида
турли
қийинчиликлар
ва
тўсиқларга
дуч
келишмоқда
.
Ушбу
мавзунинг
аҳамияти
самарали
,
рақобатбардош
ва
сифатли
қишлоқ
хўжалиги
тадбиркорлигини
йўлга
қўйиш
заруриятида
намоён
бўлади
.
Адабиётлар
шарҳи
.
Россиялик
мутахассис
Журавлева
(2018)
“қишлоқ
хўжалигида
тадбиркорликни
муваффақиятли
ривожлантириш
учун
ушбу
соҳадаги
ишлаб
чиқариш
жараёнининг
ўзига
хос
жиҳатлари
билан
белгиланувчи
унинг
хусусиятларини
ҳисобга
олиш
лозим
.
Бундай
жиҳатлар
таркибига
энг
аввало
қишлоқ
хўжалиги
тадбиркорлигининг
ер
билан
боғлиқлигини
киритиш
лозим”
-
деб
ҳисоблайди
.
Тадқиқотчи
Абдувохидов
(2022)
қишлоқ
хўжалигида
иқтисодий
ўсишнинг
сифати
қишлоқ
тадбиркорлигини
ривожлантиришга
боғлиқ
эканлигини
таъкидлайди
ва
бу
борада
деҳқон
ва
томорқа
ер
эгалари
фаолиятини
давлат
томонидан
қўллаб
-
қувватлаш
заруриятига
эътибор
қаратади
.
Тадқиқотчилардан
яна
бири
Туробов
(2021)
қишлоқ
тадбиркорлигини
ривожлантиришда
оилавий
тадбиркорлик
ва
шахсий
томорқа
хўжаликлари
фаолиятини
кенгайтириш
масалаларига
ўз
тадқиқотларида
тўхталиб
ўтган
.
Қишлоқ
аёлларининг
аксарият
ҳолатларда
расмий
банд
бўлмаслигини
ҳисобга
олган
ҳолда
,
тадқиқотчи
Хусанова
(2021)
қишлоқ
аҳолиси
турмуш
фаровонлигини
оширишда
асосий
урғуни
аёллар
тадбиркорлигини
ривожлантиришга
қаратади
.
Маҳаллий
мутахассислардан
яна
бири
Холмўминов
(2020)
қишлоқ
тадбиркорлигини
ривожлантиришда
қайта
ишлаш
кластерларини
ривожлантириш
масалаларига
ўз
илмий
изланишларида
урғу
бериб
ўтади
.
Россиялик
мутахассислардан
яна
бири
Калугина
(2016)
қишлоқ
тадбиркорлигини
ривожлантиришда
хўжалик
юритувчи
тузилмалар
ўртасида
кооперация
алоқаларини
ривожлантириш
лозимлигини
таъкидлайди
Бугунги
кунда
қишлоқ
аҳолиси
турмуш
фаровонлигини
яхшилаш
,
қишлоқ
тадбиркорлигини
ривожлантириш
борасида
кўп
сонли
тадқиқотлар
олиб
борилаётганлигига
қарамасдан
қишлоқ
аҳоли
турмуш
фаровонлигини
оширишда
тадбиркорлик
тузилмаларининг
ўрни
ва
аҳамиятини
очиб
беришга
қаратилган
илмий
изланишларга
жамиятимизда
катта
эҳтиёж
сақланиб
қолмоқда
.
Тадқиқот
методологияси
.
Қишлоқ
аҳолиси
турмуш
фаровонлигини
оширишда
тадбиркорлик
тузилмаларининг
ўрнини
кенгайтиришг
масалаларига
қаратилган
мазкур
тадқиқот
ишида
библиографик
таҳлил
,
статистик
кузатиш
,
таққослаш
,
маълумотларни
тизимлаштириш
усулларидан
фойдаланилган
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
317
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Сўнгги ўн йилликлар ичида Ўзбекистонда ижтимоий
-
иқтисодий тизим мулкий
муносабатларни тубдан ўзгартириш жараёнларига асосланган туб ўзгаришларни
бошидан кечирди: ислоҳотларнинг дастлабки даврларида мавжуд бўлган мулкнинг
эски шакл ва кўринишлари ўрнига янги мулк муносабатлари ва хўжалик юритиш
шакллари вужудга келди, бу ўз навбатила мамлакатдаги ижтимоий
-
иқтисодий вазиятга
таъсир кўрсатмасдан қолмади.
1-
расм. Қишлоқ хўжалиги умумий маҳсулотлари таркибида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши (млрд.сўм)
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Қисқа
муддатда хусусийлаштириш натижасида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг
нодавлат сектори шаклланди, унга мос келадиган бозор институтлари (акциядорлик
жамиятлари, қимматли қоғозлар бозори, институционал инвесторлар тизими, банклар,
суғурта компаниялари) ривожланди ва хусусийлаштирилган мулкка расмий мулк
ҳуқуқи қайта тақсимланди
(Бурханов, 2023)
.
Қишлоқ
хўжалигида нодавлат сектори улушининг ўсиб бораётганлигини кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши ўсиб бораётганлигида ҳам кўришимиз
мумкин (1
-
расм). Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қишлоқ, ўрмон ва
балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 2023 йилда 403974,4
млрд. сўмни, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,6 % ни ташкил этган
(Агентлик,
2024).
Республиканинг
қишлоқ,
ўрмон
ва
балиқчилик
хўжалиги
маҳсулот
(хизмат)ларининг умумий ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркор
-
ликнинг улуши
94,8 % ни ташкил этади, Ушбу кўрсаткични ҳудулар бўйича таҳлил қилар эканмиз, жами
тармоққа нисбатан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг юқори улушига
Қашқадарё (98,1%), Бухоро (97,2 %), Жиззах (97,0 %), Хоразм (96,3 %), Андижон (96,1%)
ва Навоий (96,0 %) вилоятларини келтиришимиз мумкин. ЯИМда бугунги кунда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 2023 йил якунлари бўйича
51,2 фоизни ташкил этишини ҳисобга олсак, қишлоқ хўжалигида бу кўрсаткич 94,8
фоизни ташкил этиши соҳада сезиларли силжишлар кўзга ташланаётганлигидан
далолат беради
(Агентлик, 2024)
.
Фермер хўжаликларининг самарали фаолияти
қишлоқ хўжалиги бозорларидаги вазиятни доимий ўрганиб боришни тақозо қилади.
31900,4
46704,5
56926,6
67510,7
82957,2
101197,5
118011,4
152010,5
191759,2
219466,9
253238,2
304452,1
344134,5
403974,4
0
50000
100000
150000
200000
250000
300000
350000
400000
450000
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
318
Фермер хўжаликлари маҳсулотини сотиш фаолияти бўйича таҳлил натижаларидан
маркетинг фаолияти тактика ва стратегиясини танлаб олиш ва уни амалга оширишда
фойдаланиш мумкин. Маркетинг ва сотиш фаолиятининг ўзаро уйғунлигини
таъминлаш корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юритишиини ва маҳсулотни
ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчига етказиб беришнинг самарали тизимини
жорий этишнинг гарови бўлиб хизмат қилади.
Аграр соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун, давлат томонидан
тартибга солишга асосланган, мувозанатлашган нарх ва молия
-
кредит сиёсатини
амалга оширишнинг иқтисодий механизми талаб этилади. Соҳани давлат томонидан
тартибга солиш вазифаларига, агросаноат ишлаб чиқаришини барқарор
ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар ўртасида иқтисодий
мутанасобликни таъминлаш, фермер хўжаликларини айланма маблағлар билан
таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари ходимлари даромадларини
тенглаштириш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб
-
қувватлашлар киради.
Кейинги йиллар давомида нархлар борасида таркиб топган номутаносибликларни
бартараф этиш муаммоси қишлоқ хўжалиги учун ўта долзарб аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлар билан ўзаро муносабатларидаги
номутаносиблик нафақат бозор механизми, балки бюджетдан молиялаштириш йўли
билан ҳам таъмин этилиши лозим (Ахмаджонова, 2022)
.
Шу нарса аёнки, қишлоқ хўжалигининг ўзига хослиги ва жаҳон молиявий
-
иқтисодий инқирози шароитида ва жаҳонда озиқ
-
овқат танқислиги бўлган мураккаб
иқтисодий вазиятда бюджет дотациялари ва компенсацияларини сақлаб қолиш
мақсадга мувофиқдир. Шубҳасиз, дотациялаш тизимини такомиллаштириш талаб
этилади, чунки дотациялар тўлашнинг амалдаги тизими учун бир қатор камчиликлар
хос, хусусан, дотациялар ўзининг манзиллигини йўқотган, даромадлиликка деярли
таъсир кўрсатмайди; фермер хўжаликлари ҳар доим ҳам ушбу пул маблағларини
мустақил ва самарали тарзда тасарруф эта олмайди, бу эса бозор муносабатларининг
ривожланишига тўсиқ бўлади, ушбу пул маблағлари айрим ҳолларда бозордаги бошқа
шериклар фойдасига қишлоқ хўжалигидан олиб қўйилиши ҳам мумкин.
Иқтисодиётнинг аграр секторида таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш,
шунингдек, ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли чора
-
тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2010
-
2021 йиллар мобайнида қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида ўсишни ўртача
8
фоиз атрофида бўлишини таъминлади.
1-
жадвал
Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий умумлашма кўрсаткичлари
(фоизда)
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Кўрсаткичлар
2019
й.
2020
й.
20
21 й.
2022 й.
2023 й.
ЯИМда қишлоқ хўжалиги улуши
26,6
26,8
26,5
24,9
24,3
Қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотлари
ишлаб
чиқаришнинг ўсиш суръатлари
103,1
102,9
104,0
103,6
104,1
Аҳоли жон бошига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик
хўжалиги ҳажмининг ўсиш суръати
101,2
101,0
101,9
101,4
101,9
Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари этиштириш
ҳажмида чорвачилик маҳсулотлари улушининг
динамикаси
48,3
50,5
49,9
48,4
49,9
Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари этиштириш
ҳажмида деҳқончилик маҳсулотлари улушининг
динамикаси
48,3
49,5
50,1
51,6
50,1
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
319
Шу билан бирга, саноат ва хизматлар соҳасининг жадал ривожланиши натижасида
қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) даги улуши 2019 йилдаги 26,6
фоиздан 2023 йилда 24,3 фоизгача камайди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг
таркиби ҳам ўзгарди. Шу билан
бир қаторда, аҳоли жон бошига нисбатан ишлаб
чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳам йиллар давомида умумий ўсиш
теденциясига эга эканлигини кўришимиз мумкин (2
-
расм).
Давлат ва жамият
ҳаётининг
барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар
мамлакатимизни жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва
сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар
ва технологияларга катта эътибор қаратишни талаб қилади
.
2-
расм. Ўзбекистон Республикаси аҳоли жон бошига қишлоқ, ўрмон ва
балиқчилик хўжалиги ҳажмининг ўсиш суръатлари йиллар бўйича динамикаси
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Бошқарув ва мулкчилик тузилмасининг жорий ҳолати таҳлили бу йўналишда
катта муаммолар мавжудлиги ва трансформацияга муҳтожлигини кўрсатади. Буни
қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ҳажмидаги катта
тафоввутлар борлиги ҳам исботлайди. Чунончи, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари
умумий ҳажмининг 65,9 фоизи –
деҳқон хўжаликларига, 29,2 фоизи –
фермер
хўжаликларига, 4,9 фоизи –
бошқа қишлоқ
хўжалиги ташкилотларига тўғри келишини
кўрсатмоқда
.
Шуниси аҳамиятлики, фермер хўжаликларига экин майдонларининг
умумий ҳажмининг 85,2 фоизи, деҳқон хўжаликларига эса 11,3 фоизи тўғри келишига
қарамасдан, деҳқон хўжаликлари соҳа ишлаб чиқаришида салмоқли ҳиссага эга бўлиб
қолмоқда (2 –
жадвал).
2-
жадвал
2023 йилда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда улуши, % да
Асосий қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари
Деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликларининг улуши
Сут
92,8 %
Гўшт (тирик вазнда)
84,9 %
Картошка
69,9 %
Сабзавотлар
59,9 %
Тухум
60,5 %
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
100,3
103,1
102,9
104
103,6
104,1
98,6
101,2
101
101,9
101,5
101,9
0
50
100
150
200
250
2018
2019
2020
2021
2022
2023
qishloq,o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligining o‘sish sur'ati
aholi jon boshiga qishloq,o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligining o‘sish sur'ati
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
320
Фермер хўжаликларининг нисбатан паст кўрсаткичларини қуйидаги муаммолар
билан асослаш мумкин: фермер хўжаликлари асосан давлат буюртмаси асосида
маҳсулот ишлаб чиқариши ва фойдаланиш ўз ихтиёрида эмаслиги; фермер хўжаликлари
ерлари баъзи сабабларга кўра осон олиб қўйилиши мумкин ва натижада фермерлар
ҳосилни ошириш учун узоқ муддатли сармоялар киритишмайди; баъзи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига давлат буюртмаси ва нарх шаклланиш механизми бу турдаги
маҳсулотларни этиштиришни фойдасиз қилиб қўяди. Бундай бир шароитда
фермерларни кластерларга бириктириш ёки бошқарув шаклини трансформациялаш
муҳим аҳамият касб этади.
Тармоқда фермер хўжаликларини кластерларга бириктириш ва янги
агрокластерларни ташкил қилиш тенденцияси кучаймоқда. Бу ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Амалдаги қонунчилик бўйича
агрокластерлар МЧЖ шаклида фаолият юритади ва қонунчиликда белгиланган
имтёзлардан фойдаланадилар. Республикамизда агрокластерлар сони 2020 йилда 486
тадан 2021 йилда 665 тага кўпайди. Қишлоқ хўжалиги кластерларига бириктирилган ер
майдонлари 2,2 млн. га дан ортди
(Абдувохидов ва бошқ., 2023)
.
2021 йилда агрокластерлар асосий йўналишлари пахта хомашёси бўйича 122 та,
бошоқли дон бўйича 157 та, мева сабзавот бўйича 146 тани ташкил этган ва 69,5 мингта
фермер хўжаликларини қамраб олган.
3-
жадвал
Қишлоқ
хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, 2023 йил, ц/га
Қишлоқ
хўжалик
экинлар тури
Кластерларда
Барча қишлоқ хўжалиги
тоифаларида
Фарқ,
баробар
Шоли
60
31,6
1,90
Ғалла
64,1
45,1
1,42
Пахта
34,1
23,7
1,44
Манба:
қишлоқ
хўжалиги вазирлиги маълумотлари.
Бу эса ўз навбатида бу тоифа ташкилотларда ишлаб чиқариш ҳажми ва
унумдорлигини ўсишига таъсир кўрсатган. Агрокластерларда қишлоқ хўжалиги
экинлари ҳосилдорлиги сезиларли даражада юқори. Энг катта фарқ шоли экин турида
бўлиб, 1,9 баробарни ташкил этган. Бу агрокластерларни янада ривожлантириш
истиқболларини белгилаб беради.
Бинобарин, мазкур янги тузилма ўтган жуда қисқа вақт ичида аграр соҳани
ҳаракатлантирувчи етакчи куч –
“драйвер”ига айланди. Буни биргина пахтачиликда
ҳосилдорлик бир йилда ўртача 10 фоизга ошгани, пандемиянинг салбий таъсирига
қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева
-
сабзавот экспорт қилингани ҳам яққол
тасдиқлайди.
Хулоса ва таклифлар.
Қишлоқ
хўжалигининг айрим тармоқларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш
учун давлат бюджетидан дотациялар ажратиш ва бошқарув органлари орқали давлат
бюджетини ижро этишнинг белгиланган тартиби ва ҳамда улар ўртасида тузилган
келишувлар асосида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалигида қишлоқ ишлаб чиқариш
инфратузилма корхоналарини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш учун фермер
хўжаликларига нисбатан протекционизмни рағбатлантириш, давлат томонидан
тартибга солиш ва ўзини
-
ўзи бошқаришнинг уйғунлигига асосланган ҳолда амал
қилувчи иқтисодий механизм бўлиши талаб этилади. Бюджет ва кредит маблағларидан
фойдаланишнинг устивор йўналишлари бўлиб қишлоқ хўжалиги ва агросаноат
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
321
мажмуининг бошқа тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари билан
боғлиқ бўлиши лозим.
Кооперативга асосланган қайта ишловчи корхоналар кооперативга бирлашган
фермер хўжалиги қишлоқ ишлаб чиқариш фойдасини кўпайишини таъмин этган ҳолда,
уларнинг маҳсулотларини адолатли нархларда сотиб олишлари мумкин. Бу солиққа
тортиш нуқтаи назаридан ҳам фойдали ҳисобланади.
Республикамизда қишлоқ хўжалик корхоналарининг хўжалик юритиш
шаклларидаги ўзгаришлар билан бир қаторда ўзаро манфаатдорлик асосида турли хил
корхоналар, бирлашмалари шаклларини таъминлаш зарур. Ерга эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш масалалари борасида бир
хил қолип бўлиши мумкин эмас. Мулкчилик
шакллари давлат мулкидан, хусусий мулккача бўлган оралиқда табақалашган бўлиши
мумкин ва улардан бирини эркин танлаш ҳуқуқини бериш талаб этилади.
A
дабиётлар/ Литература/ Reference:
Abduvoxidov A., Kamilova S. (2023) Inson kapitali va iqtisodiyotning innovatsion
rivojlanishini tadqiq etishdagi yondashuvlar //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil.
–
Т. 1. –
№. 4. –
С. 12
-
21.
Абдувохидов А. и др.
(2022)
Қишлоқ
хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини аниқлаш
ва унинг кўрсаткичлари таҳлили //Iqtisodiyot va taʼlim. –
Т. 23. –
№. 4. –
С. 16
-31.
Абдувохидов А., Расулов С.
(2023)
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ //Iqtisodiyot va taʼlim. –
Т. 24. –
№. 4.
–
С. 366
-376.
Ахмаджонова Ё.Т., Ахмаджонова У.Т.
(2022)
Аграр тармоқни инновацион
ривожлантириш ва кластерлаш тизими //Current Issues of Bio Economics and Digitalization
in the Sustainable Development of Regions (Germany).
–
С. 607
-610.
Бурханов А.
(2023)
Сущность и особенности новых экономических отношений в
сельском хозяйстве //Economics and Innovative Technologies. –
Т. 11. –
№. 2. –
С. 166
-179.
Журавлева Ирина Игоревна
(2018)
Предпринимательство в сельском хозяйстве:
проблемы и перспективы развития // Бизнес
-
образование в экономике знаний. №1 (9).
URL: https://cyberleninka.ru/article/n/predprinimatelstvo-v-selskom-hozyaystve-problemy-i-
perspektivy-
razvitiya (дата обращения: 28.
08.2024).
Калугина З.И.
(2016)
Сельское предпринимательство в современной России:
мимикрия старых и становление новых форм //Всероссийский экономический журнал
ЭКО. –
№. 6 (504). –
С. 78
-98.
Туробов Шерзод Алишерович, Фахриддинов Бахриддин Фахриддин Ўғли
(2021)
УЙ
ХЎЖАЛИКЛАРИ
ТАДБИРКОРЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ–ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ
ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ СИФАТИДА // Экономика и финансы (Узбекистан). №4 (140). URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/uy-h-zhaliklari-tadbirkorligini-rivozhlantirish-ishlo-h-
zhaligi-tara-iyoti-garovi-
sifatida (дата обращения: 28.08.2024).
Холмўминов Ш.
(2020)
ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ВА ҚАЙТА ИШЛАШ КЛАСТЕРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСИДА ИШ БИЛАН БАНДЛИКНИ
ОШИРИШ //Архив научных исследований. –
№. 30.
Хусанова З.
(2021)
АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ МЕХАНИЗМИНИНГ ИЖТИМОИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ //Iqtisodiyot va taʼlim. –
№. 4. –
С. 225
-232.
