ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ – ДРАЙВЕР НАЦИОНАЛЬНОГО ЭКОНОМИЧЕСКОГО РАЗВИТИЯ

Аннотация

В данной статье анализируется место частной собственности в развитии национальной экономики, оценено состояние, тенденции развития субъектов малого бизнеса и их инвестиционная активность. В статье исследованы принципы, особенности и этапы реализации приватизации государственной собственности, содержание, структура экономических реформ направленные на поддержку частного сектора, и стратегические цели, намеченные в этой области на 2030 год. Изучены факторы развития частной собственности и перспективы развития малого бизнеса и частного предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития в нашей стране. Предложены научные предложения и практические рекомендации нацеленные на усиление роли цифровизации малого бизнеса и частного предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития национальной экономики.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
315-324
22

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Джураев , Ш. (2025). ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ – ДРАЙВЕР НАЦИОНАЛЬНОГО ЭКОНОМИЧЕСКОГО РАЗВИТИЯ . Экономическое развитие и анализ, 3(1), 315–324. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/65502
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируется место частной собственности в развитии национальной экономики, оценено состояние, тенденции развития субъектов малого бизнеса и их инвестиционная активность. В статье исследованы принципы, особенности и этапы реализации приватизации государственной собственности, содержание, структура экономических реформ направленные на поддержку частного сектора, и стратегические цели, намеченные в этой области на 2030 год. Изучены факторы развития частной собственности и перспективы развития малого бизнеса и частного предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития в нашей стране. Предложены научные предложения и практические рекомендации нацеленные на усиление роли цифровизации малого бизнеса и частного предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития национальной экономики.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

315


ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДРАЙВЕРИ

Жўраев Шерали Пулатович

Наманган давлат университети

ORCID: 0009-0002-0979-6407

jurayevsherali@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий

иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг

холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги

қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш
тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб

-

қувватлашга

қаратилган

иқтисодий

ислоҳотларнинг

мазмуни,

таркиби,

такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган.

Хусусий мулкчиликни ривожланиш

омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини
таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган

.

Калит сўзлар:

хусусий мулкчилик, кичик тадбиркорлик, давлат мулкини

хусусийлаштириш, эркин рақобат, инновацион ривожланиши, солиқ тизими, инвестиция,

“Ўзбекистон

-

2030” стратегияси.

ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ –

ДРАЙВЕР НАЦИОНАЛЬНОГО

ЭКОНОМИЧЕСКОГО РАЗВИТИЯ

Джораев Шерали Пулатович

Наманганский государственный университет

Аннотация.

В данной статье анализируется место частной собственности в

развитии национальной экономики, оценено состояние, тенденции развития субъектов

малого бизнеса и их инвестиционная активность. В статье исследованы принципы,

особенности и этапы реализации приватизации государственной собственности,

содержание, структура экономических реформ направленные на поддержку частного

сектора, и стратегические цели, намеченные в этой области на 2030 год. Изучены
факторы развития частной собственности и перспективы развития малого бизнеса и

частного предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития в

нашей стране. Предложены научные предложения и практические рекомендации

нацеленные на усиление роли цифровизации малого бизнеса и частного
предпринимательства в обеспечении устойчивого экономического развития

национальной экономики.

Ключевые слова:

частная собственность, малый бизнес, приватизация,

государственная собственность, свободная конкуренция,

инновационное развитие,

налоговая система, инвестиции, стратегия “Узбекистан

-

2030”.

UO‘K:

332.1

I SON - YANVAR, 2025

315-324

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

316

PRIVATE OWNERSHIP IS THE DRIVER OF NATIONAL ECONOMIC DEVELOPMENT

Juraev Sherali Pulatovich

Namangan State University

Abstract.

This article evaluates the role of private property in the development of the

national economy of Uzbekistan, examines the status of private sector entities, development

trends, and conducts a comparative analysis of their investment activity. The article investigates

the principles, characteristics, and implementation stages of privatization of state property in the
country, as well as the content, structure, and improvement of economic reforms aimed at

supporting the sector. It also explores the factors of private property development, prospects for

structural development, and provides scientific proposals and practical recommendations focused
on ensuring sustainable economic development through the digitalization of small businesses and
private entrepreneurship.

Keywords:

private property, small business, privatization of state property, free

competition, innovative development, tax system, investment, “Uzbekistan

-

2030” strategy.

Кириш.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида хусусий

мулкчиликнинг мавқеи, ўрни мунтазам ортиб бормоқда. Хусусий сектор

иқтисодиётнинг ривожланиш локомативига айланиб, тадбиркорлик муҳитини

яхшилаш ва инвестицион фаолликни оширишда етакчи ўринни эгаллайди.
Мамлакатимизда

1990-

йиллардан бошлаб давлат мулкини хусусийлаштириш

жараёнлари изчил тадрижий

шаклда амалга оширилиб, хусусий бизнес ва кичик

тадбиркорлик субъектлари ривожланиши иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини

таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Ўшбу мақолада кичик тадбиркорликнинг ривожланишининг ижобий трендлари,

хусусийлаштиришни амалга ошириш босқичлари ва бу борада "Ўзбекистон

-2030"

стратегияси доирасида белгиланган мақсадлар таҳлил қилинган. Кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорликни давлат томонидан

қўллаб қувватлаш механизмини

такомиллаштириш ва дастаклари самардорлигини ошириш асосида хусусий секторни

барқарор суръатларда ривожлантиришга замин яратиши таъкидланади.

Адабиётлар шархи.

Тарихан мулкчилик муносабатлари иқтисодиёт

фан соҳасидаги илмий

тадқиқотлар марказида бўлган. Давлат ва хусусий мулк шаклларининг миллий

иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги ўрни узоқ хорижлик

олимлар Смит (1962), Рикардо (1955), Веблен (1984), Коуз ва бошқаларнинг (2007)

илмий ишларида ўрганилган.

Бозор муносабатлари шаклланиши шароитида мулк шаклларининг ривожланиши

ва унинг жамиятни ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётидаги ўрнига бағишланган

тадқиқотлар яқин хориж олимлари Милославский (2006), Жуков (2005), Черкасов ва

бошқалар (2003)

томонидан тадқиқ этилган.

Ўзбекистонда бозор муносабатларини шаклланиши шароитида мулкчилик

муносабатларини моҳияти, таркиби ва ривожланиш тенденциялари қишлоқ хўжалиги

мисолида ўрганилган (Бутикова, 2002). Иқтисодий адабиётда хусусий мулк вужудга

келиши ва ривожланишини иқтисодий ислоҳотларни чуқурлашуви шароитида
барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш жихатдан таҳлили қилиш хусусий

мулкчилик ва тадбиркорлик ўртасидаги алоқалар механизмини тизимли ўрганиш

долзарб, етарлича ўрганилмаган илмий муаммо ҳисобланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

317

Мақола объекти миллий иқтисодиётда хусусий бизнес ва тадбиркорликни вужудга

келиши ва ривожланиш қонуниятларини тадқиқ этишдан иборат.

Илмий мақола мақсади

давлат мулкини хусусийлаштиришнинг хусусий

тадбиркорликка таъсир этиш жараёнларини тизимли таҳлил этиш асосида

тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишларини аниқлашга
қаратилган илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида мамлакатимизда бозор

муносабатларини шакллантириш ва амал қилиш механизмини мустахкамлаш борасида

мухим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жахон амалиёти кўрсатишича иқтисодиётни

самарали фаолият кўрсатишининг асосини мулк шаклларининг кўп хиллиги ташкил
этади. Турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг мавжудлиги бозорда соғлом
рақобат муҳитини шаклланишига ва корхоналар фаолияти самарадорлигини ортишига

олиб келади.

Мамлакатимиз иқтисодиётида етарлича самарадорликка эа бўлмаган давлат

сектор улуши пасайиш тенденциясига эга. Ўшбу ҳолатга қарама

-

қарши ўлароқ хусусий

сектор ҳаракатчан, эгилувчан бўлиб технологик ўзгаришларга осонликча мослашади ва

инновацияни қўллайди. Шу муносабат билан давлат самарали ишлаб чиқаришни

таъминлай олмайдиган сохалар хусусий тузилмалар томонидан тартибга солиниши

керак.

Хусусий мулк фуқаролар мулкининг шакли сифатида Ўзбекистонда 1990

-

йиллардан ҳуқуқий асосга эга бўлди. Шахсий мулкдан фарқли ўлароқ хусусий мулк

фойда, даромад олиш мақсадига хизмат қилади. Хусусий мулк жорий этилганда у

чегереланган ёлланма меҳнатдан фойдаланувчи индивидуал меҳнат фаолиятини

амалга оширишнинг ҳуқуқий шакли сифатида амал қилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда

бозор

муносабатларини

шакллантиришнинг

ўзига

хос

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг қуйидаги

тамойиллари ва ёндашувлари ишлаб чиқилди:

мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шакли меҳнат

коллективи аъзолари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

антимонопол қонунчилик талабларига риоя этилади;

давлат мулкини хусусийлаштиришни ҳақ тўланадиган ва тўланмайдиган

шаклларини уйғунлаштириш;

ҳамма

фуқароларни мулкдан ўз улушини олишда, ҳақ тўланадиган ва ҳақ

тўланмайдиган хусусийлаштиришда тенг ҳуқуқийлиги;

ҳамма

фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинганлигини таъминлаш;

мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини ошкора,

давлат ва жамоатчилик назоратида амалга ошириш.

Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

қуйидаги шаклларда амалга оширилди:

давлат корхоналарини хўжалик жамиятлари ёки шериклик жамиятига

айлантириш;

давлат мулкини нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга конкурс ва

аукционлар орқали сотиш;

Ўзбекистонда хусусийлаштириш қуйидаги хусусиятларга эга бўлди: текин

хусусийлаштиришдан

воз

кечиш;

хусусийлаштиришнинг

манзиллилиги;

хусусийлаштириш йириклаштириш ва мавжуд ишлаб чиқариш ва бошқариш таркибини

демонополлаштириш муаммоларини ҳал этиш билан комплекс тарзда ўтказилди;

давлат

тасарруфидан

чиқаришдан

олинган

маблағларни

жиддий

қисми

хусусийлаштиришдан

кейинги

тадбиркорликни

қўллаб

-

қўвватлаш

ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

318

ривожлантиришга сарфланди; Хусусусийлаштиришга дастурий кўринишда ёндашиш ва
босқичма босқич амалга ошириш.

Мустақиллик йилларида давлат мулкини хусусийлаштириш қуйидаги

босқичларда амалга оширилди:

1-

босқич. 1991

-

1994 йиллар –

давлатчилик асосларини шакллантириш,

иқтисодиётда кичик хусусийлаштиришни амалга ошириш, янги ишлаб чиқариш

муносабатларини йўлга қўйиш.

2-

босқич. 1995

-

2000 йиллар –

ўрта хусусийлаштириш, давлат ва хўжалик

бошқарувининг янги шаклларини вужудга келиб, холдинг, уюшма, консерн, компания
каби тушилмаларни ташкил топиши ва қайта тузилиши.

3-

босқич. 2005

-

2016 йиллар –

йирик корхоналар, банк, сурғурта каби тузилмаларда

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни амалга оширилди,

хусусий

сектор ривожланди.

4-

босқич. 2017 йилдан бошланиб, нисбатан йирик, муваффақиятли фаолият

кўрсатаётган корхоналар хусусийлаштирила бошланди, давлат ўз акцияларини сотувга

чиқара бошлади, айрим тижорат банкларидаги давлат улушлари аукционга қўйилди.

1-

расм. Мамлакатда шаклланган хўжалик юритиш турлари

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган расмий хусусий сектор учун қуйидаги белгилар

хос:

янги корхоналарнинг расмий секторга кириши бошқа мамлакатларга нисбатан

паст ҳисобланади

;

бозорга кираётган корхоналарда меҳнат унумдорлиги паст ва уларнинг ўсиш

суръатлари сустлигича қолмоқда;

расмий хусусий сектордаги бандлик даражаси бошқа тармоқлардаги кичик

корхоналарга нисбатан жадал суратларда ўсиб бормоқда;

фойдаланилаётган

ресурслар интенсивлигининг

пастлиги ва инноватсион

фаолият натижаларининг кам қўлланилиши, хусусий корхоналарнинг инноватцион

фаоллигининг пастлиги корхоналар қобилиятларининг етарлича эмаслиги билан

Ўзб

екис

тонд

а

да

вл

ат

му

лкин

и

хус

ус

ийл

аш

тириш

, рив

ож

ла

нт

ириш

в

а

та

дбиркорл

икн

и

қўл

ла

б

-

қу

вв

атл

аш

на

тижа

сид

а

те

гиш

ли

иқт

ис

од

ий

ук

ла

дл

арг

а

мос

ке

ла

дига

н

қуйид

аги

хўжа

лик

турл

ари

вужудг

а

ке

лд

и:

индивидуал тадбиркорлар (шу жумладан деҳқон хўжаликлари);

хусусий корхоналар;

фермер хўжаликлари;

шериклик хўжаликлари;

хўжалик жамиятлари (АЖ, МЧЖ);

кооперативлар (шу жумладан қишлоқ хўжалиги);

давлат унитар корхоналари.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

319

белгиланади, жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хусусий расмий
корхоналарнинг 8.2%и халқаро эътироф этилган сифат сертификатларига эга бўлиб

ушбу

кўрсаткич Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларидаги ўртача

кўрсаткичдан (20,0) паст ҳисобланади (Жаҳон банки, 2021)

.

Хусусийлаштириш натижасида пировард натижада қуйидаги самараларга

эришилади:

-

эски сиёсий ва хўжалик тизимини қайтадан тиклаш имкониятини йўқолиши,

демократик институтларни шаклланишини таъминлаш;

-

мулкий эгалик ҳуқуқларини қайта тақсимлаш ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя

қилишни барқарор тизимини яратиш;

-

идеологик жихатдан –

фуқаролар томонидан хусусий мулкчилик институти ва

бозор иқтисодиёти идеологиясини қабул қилиш;

-

ижтимоий жихатдан –

сиёсий барқарорликни, аҳоли реал даромадларининг

ошишининг асос бўлиб хизмат қиладиган ўрта синфни шаклланиши;

-

психологик жихатдан –

фуқаролар томонидан янги мотиватсия ва хулқий

стериотипларни англаш;

-

институционал жихатдан –

турли хил хўжалик турларидан иборат кўп укладли

иқтисодиётни, корпоратив бошқарув тизимини шакллантириш ва бозор

инфратузилмасини яратишдан иборат.

Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантиришни рағбатлантириш ва бизнес

юритиш муҳитини яхшилашга қаратилган қуйидаги комплекс чора тадбирлар амалга

оширилди:

товарлар бозоридага рақобатни ривожланишини давом эттириш;

солиқ режими корхоналарнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратиши

лозим;

норасмий секторда фаолият юритувчи бизнесга қарши кураш ва ресурсларнинг

ундан унумли фойдаланувчи корхоналар ўртасида тақсимланишини кафолатлаш;

банк секторида рақобатни ривожлантиришга ва корхоналарни банкдан

молиялаштириш имкониятларини

оптималлаштиришга қаратилган рақобатни

ислоҳотларни давом эттириш;

рақобатни ривожлантиришга қаратилган электренергетика секторидаги

ислоҳотларни чуқурлаштириш, эскирган энергетика инфратузилмасини янгилаш ва

кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш;

корхона ҳажмини ортишини қўллаб

-

қувватлашга қаратилган актив чора

тадбирлар сиёсатини амалга ошириш.

Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектлари

ишчилар сони ва йиллик даромад ҳажми асосида қуйидаги тоифаларга ажратилади:

а) кичик тадбиркорлик субъектлари:

якка тартибдаги тадбиркорлар;

микрофирмалар

таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган

ҳамда жами даромади календар йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик

субъектлари;

кичик корхоналар

жами даромади календар йил давомида 1 миллиард сўмдан

10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

б)

ўрта тадбиркорлик субъектлари

жами даромади календар йил давомида 10

миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

д)

йирик тадбиркорлик субъектлари

жами даромади календар йил давомида

100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

2019-

йилдан бошлаб ҳукумат рақобат сиёсатини ислоҳ этишга қаратилган чора

тадбирларни амалга ошира бошлади. Жумладан 2019

-

йилда хусусийлаштирилаётган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

320

корхоналарга ва рақобатни ривожланишини

қўллаб

-

қувватловчи Давлат қўмитаси

асосида учта алоҳида давлат структуралари яратилди:

1.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси;

2.

Давлат активларини бошқариш агентлиги;

3.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

2020

йил июлда Президент фармони билан рақобатни ривожлантириш

стратегияси ва амалга ошириш босқичлари белгиланди. Ўшбу қарорда рақобатнинг

асосий тамойиллари, рақобатни рағбатлантиришнинг аниқ муддатлари ва

Ўзбекистонда рақобатни ривожлантиришнинг комплекс стратегиясини амалга
оширишга масъул ташкилотлар белгиланди. Ўшбу қарорга мувофиқ ва Ўзбекистонда

рақобатни ривожлантиришга таъсир қилувчи қуйидаги чекловларни бекор қилиш

кўзда тутилган:

иқтисодиётда давлатнинг ҳаддан зиёд юқори иштироки;

нархларнинг ҳаддан ташқари тартибга солиниши;

имтиёз ва преференцияларнинг самарасиз тизими;

бизнес субъектларига юқори тартибга солиш юки ва тармоқ тартибга солувчи

органларнинг рақобатни ривожлантиришдан манфаатдор эмаслиги;

табиий монополия ҳолатини суиистеъмол қилиш;

рақобатга қарши ҳолатларга қарши курашиш ҳуқуқий механизмининг

такомиллашмаганлиги.

2020 йилларда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини

хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни
ривожлантириш учун шарт

-

шароитлар яратиш, самарасиз ишлаётган ва истиқболсиз

корхоналарни тугатиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан

2020-

2023 йилларда 4.5 мингта давлат активларининг хусусийлаштириши натижасида

20 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, хусусийлаштирилган корхоналарнинг
солиқ тушумлари 1.3 бараварга, соф активлари эса 1.5 бараварга ошди (Қарор

, 2024).

2-

расм. 2021

-

йилда Ўзбекистонда фаолият турлари бўйича давлат ва нодавлат

секторининг улуши (жамига нисбатан фоизда)

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги статистика агентлиги

материаллари асосида тузилган.

18

3,1

0,6

5,2

0,03

9,6

18,7

82

96,9

99,4

94,8

99,97

90,4

81,3

0

20

40

60

80

100

Ялпи ички маҳсулот

Саноат махсулоти

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

Қурилиш ишлари

Чакана товар айланмаси

Бозор хизматлари

Иқтисодиётда банд бўлганлар сони

Давлат мулки

Нодавлат мулки


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

321

Ўзбекистонда 2017

-

2021 йилларда хусусий секторни рағбатлантириш ва қўллаб

-

қувватлашга қаратилган қуйидаги чора

-

тадбирлар амалга оширилди:

тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган 114 турдаги литцензия ва

рухсатномалар бекор қилинди, жумладан 33 таси хабардор қилиниш кўринишга

ўтказилди;

тадбиркорлик субъектларини фаолиятини расмийлаштириш ва рухсат бериш

жараёни босқичлари икки марта қисқартирилди;

режадан ташқари текширишлар бекор

қилинди;

солиқ турлари сони 13 тадан 9 тага қисқартирилди, қўшилган қиймат солиғи,

ижтимоий солиқлар ставкаси пасайтирилди;

қайта

регистратсия қилинган индивидуал ва оилавий тадбиркорлар учун

юридик шахс сифатида расмийлаштирилмасдан микрокредитлар бериш механизми
жорий қилинди;

давлат махсус молиявий ёрдам жамғармаси тузилди;

Ўзбекистон

Республикаси

Президент

Администратсияси

ҳузурида

тадбиркорлик субъектларини қонуний

-

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи мустақил

институт яратилди.

Хусусий бизнес субъектлари давлат томонидан 2023

-

йил 1

-

апрелдан бошлаб

қуйидагича қўллаб

-

қувватланмоқда:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан

бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол

-

мулкни суғурта қилиш

харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан
ошмаган қисми қоплаб берилади;

жами даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари

учун давлат харидларида 20

фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида

бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида
олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.

3-

расм. Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг

улушини ўзгариши (фоиз ҳисобида)

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги статистика агентлиги

материаллари асосида тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

322

Таҳлиллар

кўрсатишича

Ўзбекистонда

тадбиркорлик

фаолиятининг

ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи қуйидаги

тўсиқлар мавжуд:

солиқ ставкалари (23%);

норасмий сектор фаолияти (15%);

електренергия узилиши (12%);

молиялаштириш имкониятлари (10%)$

юк ташиш (9%);

етарли маълумот даражасига эга кадрларнинг етишмаслиги (8%);

ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш (7%);

коррупция (5%);

солиқ маъмурчилиги (3%);

бизнесни юритиш учун литсензия ва рухсатномалар (3%). (Жахон банки

томонидан ўтказилган сўровнома

www.enterprisesurveys.org/en/data

)

Таҳлиллар кўрсатишича мамлакатда иқтисодий фаолият турлари бўйича нисбатда

нодавлат секторининг мавқеи, улуши муттасил ўсиб бориш тенденциясига эга.

Жумладан 2021 йилда хусусий секторнинг мамлакат ЯИМидаги улуши 82.0%ни ташкил

этган ҳолда чакана товар айланмасида 99.9%ни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида
99.4%ни ташкил этди.

Ўзбекистонда

хусусий

секторни

ривожланишида

прогрессив

ижобий

тенденциялар кузатилмоқда. Жумладан, 2000

-

2023 йилларда кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 31.0% дан 51.2% гача ортди, ёки 20.2 пунктга ошди.

Жахон амалиёти кўрсатишича бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда
ўртача кичик тадбиркорликни ЯИМдаги улуши 70%ни ташкил этади ва ушбу

корхоналарда банд бўлганлар хиссасига ялпи бандларни 50%и тўғри келади. Жумладан

ушбу кўрсаткич мутаносиб равишда АҚШда 50

-

52% ва 54%, Японияда 52

-

54% ва 78%,

Францияда 55

-

57% ва 54% ни ташкил этмоқда.

4-

расм. Ўзбекистонда ЯҲМда кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори

улушига эга бўлган ҳудудлар, % да (2023

-

йил)

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги статистика агентлиги

материаллари асосида тузилган.

2023-

йилда кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги ҳудудлар бўйича энг

юқори улуши Сурхондарё вилоятида –

75,9 %, Жиззах вилоятида –

73,7 %, Наманган

вилоятида –

72,8 %, Самарқанд вилоятида –

72,8 %, Бухоро вилоятида –

71,7 % ва Хоразм

вилоятида –

69,7 % ни ташкил этди. Шу

билан биргаликда ушбу кўрсаткич қуйида

келтирилган минтақаларда нисбатан паст бўлиб Фарғона вилоятида –

69,5 %,

Қашқадарё вилоятида –

6

8,4 %, Андижон вилоятида –

66,0 %, Сирдарё вилоятида –

63,6

%, Қорақалпоғистон Республикаси –

58,7 %, Тошкент шаҳрида –

49,8 % ва Тошкент

вилояти –

48,7 % ни ташкил қилди. Ўшбу кўрсаткич бўйича Навоий вилояти энг паст

даражага эга бўлиб 26,0 % ни ташкил қилди.

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлашув босқичида кичик

тадбиркорлик фаолиятини ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар ўзгарувчан

бўлиб, умуман бу борада ижобий трендлар кузатилади. Ўшбу прогрессив тенденция

кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини инвестицион активлашувида яққол

кўзга ташланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

323

“Ўзбекистон –

2030” стратегиясига мувофиқ 2030 йилга бориб иқтисодиётда

нодавлат сектор улушини 85%га етказиш, давлат улуши мавжуд 2300та корхоналар

сонини 6 бараварга камайтириш кўзда тутилган.

Республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш, ушбу соҳаларга

хусуий секторни кенг жалб қилиш, давлат тасарруфида фақат магистрал энергия ва
транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳаларни

сақлаб қолиш режалаштирилган.

Темир йўлда ташиш автомобил йўлларини қуриш ва бошқариш, газ ва электр

етказиб бериш хизматларини хусусий секторга олиб бериш мақсад қилинган.

Ирригация, чиқиндиларни қайта ишлаш, ижтимоий обектларда энергетика ва

иссиқлик таъминоти каби давлат монопол соҳаларида хусусий шериклик

механизмларини кенг жорий қилиш режалаштирилган.

Маҳаллий тадбиркорлик субъектларига стратегик фойдали қазилма конларни

бериш амалиётини кенгайтириш, олтин, кумуш, рангли металлар, волфрам, кўмир,

норуда конларга берилган рухсатномалар сонини 4 баравар ошириш белгиланган.

Солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес учун

қўшилган қиймат ва фойда солиғи ставкалари 3 йил давомида оширилмаслигини
кафолатлаш кўзда тутилган.

Солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш, соддалаштириш ва барча

тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш, расмий сектор –

нолегал фаолиятдан

афзал ва манфаатли бўлиши учун

барча зарур шароитларни таъминлаш мақсад

қилинган.

Кичик ва ўрта бизнеснинг халқаро бозорларга чиқишига имкониятларини

кенгайтириш,

микромолиялаштиришни

ривижлантириш,

инноватциялар

ва

стартапларни

қўллаб

-

қувватлаш,

йирик

бизнес

билан

кооператсияни

ривожлантиришнинг янги инструментларини амалиётга жорий этиш мўлжалланган.

Оилавий тадбиркорлик асосида бандликни таъминлашда “оддий қўл”

меҳнатидан саноатлашган ишлаб чиқариш босқичига ўтиш, ускуна сотиб олиш учун

мўлжалланган имтиёзли кредитлар хажмини 100 млн. сўмгача ошириш

режалаштирилган.

Тадбиркорлик субъектларига барча хизматларни “ягона дарча” тамойили

асосида онлайн портал орқали кўрсатиш ва хизмат кўрсатис вақтини ўртача 3

бараваргача қисқартириш кўзда тутилган.

Хулоса ва таклифлар.

1.

Хусусий сектор иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим драйвер бўлиб, кичик

тадбиркорлик субъектларининг мамлакат ЯИМ даги улушини мунтазам равишда ошиб

бориш тенденциясига эга .

2.

"Ўзбекистон

-2030"

стратегиясига кўра хусусий сектор улушини 2023 йилдаги

82% дан 85% га етказиш ва давлат монополияларини қисқартириш бўйича муҳим
қадамларни амалга оширишни назарда тутилган.

3.

Давлат ва хусусий шериклик механизмининг жорий қилиниши иқтисодиётнинг

турли соҳаларида самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда.

4.

Ўзбекистон товар бозорларида рақобат бозор муносабатлари шаклланаётган

(Шарқий Европа ва Марказий Осиё) мамлакатларига нисбатан кучсиз ҳисобланади

5.

Янги ташкил этилган ва миллий иқтисодиётни расмий секторга кириб

бораётган тадбиркорлик субъектлари сони ортишига қарамасдан, бозор муносабатлари

шаклланаётган мамлакатлардаги ўртача даражасига нисбатан пастлигича қолмоқда.

6.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат унумдорлиги

кўрсаткичини пасайиши хўжалик субъектларининг экспорт ва импорт салоҳиятини

етарлича ривожланмаганлиги, инновацион фаоллигини пастлиги ва корхоналарни

кучсиз салохиятга эгалиги билан белгиланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

324

Таклифлар

:

1.

Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни

ривожланишини рағбатлантиришнинг мақсадли комплекс дастурини ишлаб чиқиш

зарур.

2.

Иқтисодиёт

рақобатни

ривожлантириш, хусусий корхоналарни давлат

корхоналари билан олиб бораётган рақобат шароитида давлат корхоналарига ердан,

инфратузилма, кредитлар олишда, давлат томонидан қўллаб қувватлаш,

шартномалардан фойдаланишдаги имтиёзлар бекор қилиниши керак.

3.

Солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ қонунчилигига риоя этиш билан

боғлиқ бўлган маъмурий харажатларни қисқартириш.

4.

Соядаги корхоналарни легаллаштириш учун шарт

-

шароитлар яратиш.

Норасмий (яширин) секторни қисқартириш учун меҳнат бозори эгилувчанлигини
ошириш, ижтимоий ҳимояни ислоҳ этиш, солиқ тизимини оптималлаштириш, меъёрий

-

ҳуқуқий асосларини ва ҳуқуқни мухофаза қилиш тизими самарадорлигини ошириш

лозим

5.

Банк тизимида рақобатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга

ошириш хусусий секторни ривожланишида ҳал қилувчи омил бўлган молиялаштиришга
(кредит оқимига) бўлган имкониятни

яратади.

6.

Электронэнергетика секторида рақобатни ривожлантиришга қаратилган

ислоҳотларни давом эттириш эскирган инфратузилмани янгилаш ва хизматлар

сифатини яхшилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, корхоналар учун ишончли

ресурслар олиш имкониятини яратади.

7.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлашга

қаратилган давлат сиёсатини фаоллаштириш. Бизнесни қўллаб қувватлашга

қаратилган чора

-

тадбирлар корхона салоҳияти ва самарадорлигини оширишга

устуворлик бериш тамойилига асосланиши керак.

Адабиётлар /Литература/

Reference:

Бутикова И.Л. (2002) “Институциональные основы формирование кногоукладной

экономики”под редакцией доц.–Тошкент: 2002

-272

с.

Вахабов А.В. (2002) “Бозор муносабатларига ўтиш босқичида кўпукладли иқтисодиёт ва

уни такрор ишлаб чиқариш”

-

Тошкент, Молия, 325 б.

Вахабов Ф.А, (2007) “Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мулк таркибининг ўзгариши

(Ўзбекистон Республикаси материаллари мисолида) И.ф.н. илм. дар. ол. дис.автореферат,

Тошкент,

-

25 б.

Веблен Т. (1984) Теория праздного класса. –

М.: Прогресс,–

352 с.

Жаҳон банки (2021) Оценка переходного процесса в Узбекистане. Экономический

меморандум, по стране –Всемирнқй банк 2021 с.145

www.worldbank.org

.

Жуков В.И. (2005) Собственность в системе социально

-

экономических отношений. М:

404 с.

Коуз Р. (2007) Природа фирмы // Фирма, рынок и право. М.: Новое издательство,С. 45

-66.

Қарор

(2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ

-162

сонли “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори.

Милославский С.Л. (2006) Эволюция государственных и частных секторов Российской

экономики в период трансформации отношений собственности. Автореферат диссертации

на соис. уч. степ. д.э.н.СПБ,

-

46с.

Рикардо Д. (1955). Начала политической экономии и налогового обложения. –

М.:

Прогресс,–

422 с.

Смит А. (1962) Исследование о природе и причинах богатства народов. –

М.: Соцэкгиз,–

684 с.

Черкасов Т.И. (2003) Общая теория собственности.

-

М.:ЮНИТИ,

-

263с.

Библиографические ссылки

Бутикова И.Л. (2002) “Институциональные основы формирование кногоукладной экономики”под редакцией доц.–Тошкент: 2002-272 с.

Вахабов А.В. (2002) “Бозор муносабатларига ўтиш босқичида кўпукладли иқтисодиёт ва уни такрор ишлаб чиқариш”-Тошкент, Молия, 325 б.

Вахабов Ф.А, (2007) “Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мулк таркибининг ўзгариши (Ўзбекистон Республикаси материаллари мисолида) И.ф.н. илм. дар. ол. дис.автореферат, Тошкент, -25 б.

Веблен Т. (1984) Теория праздного класса. – М.: Прогресс,– 352 с.

Жаҳон банки (2021) Оценка переходного процесса в Узбекистане. Экономический меморандум, по стране –Всемирнқй банк 2021 с.145 www.worldbank.org.

Жуков В.И. (2005) Собственность в системе социально-экономических отношений. М: 404 с.

Коуз Р. (2007) Природа фирмы // Фирма, рынок и право. М.: Новое издательство,С. 45-66.

Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162 сонли “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

Милославский С.Л. (2006) Эволюция государственных и частных секторов Российской экономики в период трансформации отношений собственности. Автореферат диссертации на соис. уч. степ. д.э.н.СПБ, -46с.

Рикардо Д. (1955). Начала политической экономии и налогового обложения. – М.: Прогресс,– 422 с.

Смит А. (1962) Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Соцэкгиз,– 684 с.

Черкасов Т.И. (2003) Общая теория собственности.-М.:ЮНИТИ, -263с.