Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
164
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ
IPO
АМАЛИЁТЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ:
МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
PhD
Маматов Баҳромжон Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси
"Инвестициялар ва молия бозори" кафедраси доценти
Аннотация.
Ушбу мақолада хусусий ва давлат иштирокидаги тижорат банкларида
активлар ва капитал самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Тижорат
банкларида давлат улуши ва молиявий самарадорлик кўрсаткичлари ўзаро таъсири ўрганилган.
Республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари орқали самарадорликни
ошириш йўллари тўғрисида илмий хулосалар келтирилган.
Калит сўзлар:
акция, фонд бозори, давлат улуши, активлар самарадорлиги, капитал
самарадорлиги, дивиденд.
ЭФФЕКТИВНАЯ ОРГАНИЗАЦИЯ ПРАКТИКИ IPO КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ:
ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ
PhD
Маматов Бахромжон Шавкатович
Доцент кафедры “Инвестиции и финансовые рынки”
Банковско
-
финансовая академия Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье представлен анализ показателей эффективности активов
и капитала в частных и государственных коммерческих банках. Исследовано взаимосвязь между
долей государства и показателями финансовой эффективности в коммерческих банках. Даны
научные выводы о путях повышения эффективности за счет практики IPO коммерческих банков
в нашей республике.
Ключевые слова
:
акции, фондовый рынок, государственная доля, эффективность активов,
эффективность капитала, дивиденды.
EFFECTIVE ORGANIZATION OF IPO PRACTICES OF COMMERCIAL BANKS:
PROBLEMS AND SOLUTIONS
PhD
Mamatov Bahromjon Shavkatovich
Associate Professor of the Department "Investments and Financial Market"
Of Academy of Banking and Finance of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article presents an analysis of assets and capital efficiency indicators in private and
state-owned commercial banks. The interrelation between the share of the state and indicators of financial
efficiency in commercial banks is studied. Scientific conclusions are given on ways to increase efficiency
through the practice of IPO of commercial banks in our republic.
Keywords:
shares, stock market, state owned shares, asset efficiency, capital efficiency, dividends.
Кириш.
Жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат
банкларининг ролини қайта кўриб чиқиш лозим бўлиб бормоқда. Чунки бир томондан
молиявий технология (Fin
-
tech) компаниялар ҳам бу борада тижорат банкларига рақобатчи
сифатида ривожланиб келаётган бўлса, иккинчи томондан рақамли банк амалиётлари (Digital
Banking)га ўтиш ривожланишнинг ўзига хос йўналиши сифатида намоён бўлмоқда.
IV SON - AVGUST, 2023
164-169
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
165
Миллий иқтисодиётда эса умумий банк активларининг 80 фоиздан ортиқ қисми давлат
назоратидаги тижорат банкларига тегишлилиги сақланиб қолмоқда. Шунга қарамасдан хусусий
акциядорлик тижорат банклари рентабеллиги давлат назоратидаги тижорат банкларига
нисбатан 4 баравардан юқорилиги намоён бўлмоқда. Бунда ўз
-
ўзидан активлардан самарали
фойдаланиш қайси секторда юқори эканлиги аён бўлади.
Тижорат банклари устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш масаласи
сўнгги йилларда тез
-
тез тилга олинмоқда. Бунда амалий натижалар ҳам намоён бўла бошлади.
Хусусан, Ипотекабанк акциядорлик тижорат ипотека банкини 324 миллион АҚШ долларига
Венгиянинг OTP банкига сотиш бўйича битим амалга оширилаётганлиги бунга мисолдир.
Давлат назоратидаги еттита тижорат банки томонидан акцияларни оммавий
жойлаштириш амалиёти ўтказилиши кутилаётганлиги, учта хусусий акциядорлик тижорат
банкидаги ўта кичик миқдордаги давлат улуши тўлиқ аҳолига оммавий сотилиши
белгиланганлиги ҳам бундаги яна бир амалий ишлардандир. Лекин “тижорат банклари ўз
акцияларини оммавий жойлаштиришда қайси жиҳатларга эътибор қаратилса ҳам инвесторлар
учун, ҳам тижорат банклари учун мафаатли бўлади?”, деган савол ҳам кун тартибига чиқмоқда.
Чунки бугунги кунга қадар республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари
ўтказилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур масала ўзига хос долзарбликка эга.
Адабиётлар шарҳи
.
Тижорат банклари акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларида андеррайтер
сифатида фаолият юритиши ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг
тажарибаларидан маълум. Шу билан бирга тижорат банклари акциядорлик жамияти сифатида
арзон капитал жалб қилиш мақсадида IPO амалиётларини ўтказишлари мумкин.
Franklin Allena, Jun ‘QJ’ Qianb, Susan Chenyu Shanc ва Mengxin Zhaodлар Хитой саноат ва
тижорат банкининг хусусийлаштириш жараёнини, хусусан Гонконг ва Шанхай фонд
биржаларида ўтказилган SPO амалиёти таҳлил қилган ҳолда бошқа йирик молия
институтларини хусусийлаштиришнинг хитой моделини ҳам тадқиқ қилишган. Тадқиқотларга
кўра гарчи хусусийлаштиришларда SPO амалиётидан кенг фойдаланилган бўлсада, ҳукумат
назорат пакетини сақлаб қолганлиги 2008 йилда бошланган глобал молиявий
-
иқтисодий
инқироз шароитида бошқаларга нисбатан устунлик берган
(Franklin Allena and other 2014).
Кузмина ва Коноваловалар
(2020)
Россиядаги банклар томонидан ўтказилган IPO
амалиётларини тадқиқ қилган. Улар тадқиқот натижаларига кўра IPO амалиётлари назарий
жиҳатдан банк бизнесининг ривожланишига хизмат қилади. Лекин IPO ўтказиш тўғрисида
қарор қабул қилишдан олдин бу қарор қанчалик
тўғри эканлигини баҳолаш лозимлиги қайд
этилади. Яъни IPOга тайёр бўлмаган ҳолатда бундай қарор қабул қилиш молиявий ҳолатнинг
ёмонлашувига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Айниқса банклар томонидан халқаро
IPO ўтказишда сарф
-
харажатларни олдиндан баҳолаш лозимлигига ҳам алоҳида тўхталиб
ўтилган.
Қурбонов, Омонов, Нуралиевалар
(2021)
томонидан халқаро IPO амалиётлари таҳлилига
доир тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, унда Хитой почта жамғарма банки (Postal Savings
Bank of China) IPO амалиёти натижасида 4 миллиард АҚШ доллари миқдорида капитал жалб
қилишга эришганлиги ва муваффақиятли амалиётдан кейин акция курси 2,3 фоизга ўсганлиги
таъкидланган. Шунингдек тадқиқотчилар томонидан банкларнинг IPO амалиётидаги
андеррайтерлик фаолияти хусусиятларини ҳам очиб берилган.
Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштириш йўналишларига
доир монографик тадқиқотларни амалга оширган Боев
(2021)
фикрига кўра 2019 йилда қабул
қилинган маълум бир меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларда Алоқабанк, Саноатқурилишбанк, Asia
-
Allianсe банк акциялари оммавий жойлаштирилиши белгиланган бўлсада, амалда
ўтказилмаганлиги таъкидланади.
Каримовнинг
(2022)
мамлакатимизда амалга оширилган акцияларни оммавий
жойлаштириш амалиёти таҳлилларига доир тадқиқотларида акцияларни жойлаштириш
баҳосини ҳар томонлама асосли белгилаш лозимлиги қайд этилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
166
Тадқиқот методологияси
.
Тижорат
банклари
акцияларини
оммавий
жойлаштириш
амалиётини
такомиллаштиришга доир мазкур тадқиқотни амалга оширишда илмий абстракция, таҳлил ва
синтез, таққослаш, индукция ва дедукция методлари қўлланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тижорат банклари томонидан акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларини
муваффақиятли ўтказиш кўп жиҳатдан уларнинг инвестицион жозибадорлигига бевосита
боғлиқ. Шу сабабли IPOга чиқиши кутилаётган акциядорлик тижорат банклари акцияларининг
фонд бозоридаги жозибадорлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган таҳлил натижалари
қуйидагича (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Халқчил IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари акциялари таҳлили
60
№
Банк номи
Давлат
улуши,
фоизда
Сотиладиган
акциялар
Номинал
баҳоси
Бозор
баҳоси
Курс
санаси
%да
донада
1.
«Ўзсаноатқурилишбанк»
АТБ
95,2
2,0 4 878 435 656
19
10,24 /35*
29.03.2023
2.
«Асакабанк» АТБ
98,96
2,0
842 745 407
139,01
йўқ
3.
АТ «Халқ банки»
100
2,0
148 667 596
1000
йўқ
4.
«Қишлоққурилишбанк» АТБ
98,34
2,0
311 141 316
119,25
105,01 /175* 29.03.2023
5.
«Алоқабанк» АТБ
66,6
2,0
223 319 146
121
67,51 /390,01* 29.03.2023
6.
«Туронбанк» АТБ
98,77
2,0
17 460 499
1700
796 /2260,01* 29.03.2023
7.
«Микрокредитбанк» АТБ
98,9
2,0
66 429 463
1068
999,74 /500,02* 29.03.2023
8.
«Ипак йўли» АИТБ
0,0003 0,0003
192 888
10
26.13
29.03.2023
9.
«Трастбанк» ХАТБ
0,001
0,001
598
1000
8800
29.03.2023
10.
«Гарантбанк» АТБ
0,01
0,01
294 396
100
179
*
Имтиёзли акция курси
Келтирилган жадвал маълумотларидан маълум бўлмоқдаки, Асакабанк ва Халқбанки
акциялари фонд бозорида листингдан ўтмаган, шунинг учун бозор баҳоси мавжуд эмас.
Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Микрокредитбанк
акциядорлик тижорат
банклари Халқ банки ва Асакбанк каби қатор йиллардан буён давлат
иштирокидаги банклардир. Яъни акциялар назорат пакети ёки 90 фоиздан ортиғи бевосита
давлат назоратида фаолият юритиб келмоқда. Натижада фаолият йўналишлари белгиланган
ҳолда ресурс билан таъминланганлиги учун ҳам самарадорлик паст бўлган ва бу жиҳат акциялар
бозор баҳосида намоён бўлмоқда.
Яъни листингда мавжуд тижорат банклари акциялари номиналдан анча паст савдо
қилинмоқда. Аксинча хусусий тижорат банклари ҳисобланган “Ипак йўли” АИТБ, “Трастбанк”
ХАТБ, Гарантбанк АТБлар акциялари эса номинал қийматга нисбатан бир неча марта юқори
нархда савдо қилинмоқда. Бунга хусусий акциядорлик тижорат банкларида рентабеллик
даражаси юқорилиги ҳам асосдир (1
-
расм).
Келтирилган диаграммадан аён бўлмоқдаки, акциялари оммавий жойлаштирилиши
кутилаётган тижорат банкларидан Трастбанк ХАТБнинг энг юқори, яъни хусусий капитал
рентабеллиги 49,5 фоиз ва активлар рентабеллиги 8,7 фоизни ташкил этган. Ипак йўли
акциядорлик инновацион тижорат банки рентабеллик кўрсаткичлари ҳам юқори бўлиб,
капитал рентабеллиги 29,8 фоиз, активлар рентабеллиги 5,3 фоизга тенг. Бошқа тижорат
банклари рентабеллик кўрсаткичлари эса нисбатан анча паст.
60
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.03.2023 йилдаги ПҚ
-102-
сон ва
сайти маълумотлари асосида
тузилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
167
1-
расм. Акциялари оммавий жойлаштирилиши кутилаётган тижорат банклари
2022 йил якуни бўйича хусусий капитал ва активлар рентабеллиги
61
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил
24-
мартда хусусийлаштириш масалалари муҳокамасига баҳғишланган йиғилишда “Акциялари
сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга
йўналтиради”
62
, дея қайд этилган эди. Шунга кўра акциялари оммавий жойлаштирилиши
белгиланган тижорат банкларининг 2022 йил якунлари бўйича соф фойдаси 30 фоизи
дивидендга йўналтирилганда акция даромадлилигига эътибор қаратамиз (2
-
расм).
2-
расм. IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари 2022 йил бўйича соф
фойдасининг 30 фоизини дивидендга йўналтирилганда акциялар даромадлилиги
(номинал қийматга нисбатан)
63
61
www.cbu.uz
ва акциядорлик тижорат банклари ҳисоботлари асосида тузилди.
62
Хусусийлаштириш борасидаги вазифалар белгиланди
https://president.uz/uz/lists/view/6081
63
Тижорат банклари молиявий ҳисоботлари ва акциялар эмиссияси маълумотлари асосида тузилди.
1,1%
0,1%
0,0%
2,1%
1,8%
0,5%
0,2%
5,3%
8,7%
0,6%
7,9%
1,2%
0,1%
16,6%
13,5%
2,9%
0,6%
29,8%
49,5%
4,0%
0,0%
10,0%
20,0%
30,0%
40,0%
50,0%
60,0%
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
«Асакабанк» АТБ
АТ «Халқ банки»
«Қишлоққурилишбанк» АТБ
«Алоқабанк» АТБ
«Туронбанк» АТБ
«Микрокредитбанк» АТБ
«Ипак йўли» АТБ
«Трастбанк» АТБ
«Гарантбанк» АТБ
Капитал рентабеллиги
Активлар рентабеллиги
3,81%
0,37%
0,03%
7,07%
5,07%
1,07%
0,18%
23,43%
32,41%
0,98%
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
«Асакабанк» АТБ
АТ «Халқ банки»
«Қишлоққурилишбанк» АТБ
«Алоқабанк» АТБ
«Туронбанк» АТБ
«Микрокредитбанк» АТБ
«Ипак йўли» АТБ
«Трастбанк» АТБ
«Гарантбанк» АТБ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
168
Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, бу борада ҳам Трастбанк ва Ипак йўли банклари акциялари
даромадлилиги юқори. Бошқа тижорат банклари акциялари номинал қийматига нисбатан
даромадлилиги соф фойданинг 30 фоизи йўналтирилганда расмий инфляция даражасидан ҳам
кескин паст. Мазкур ҳолат устав капиталида давлат улуши юқори тижорат банклари
инвестицион жозибадорли ҳам кескин пастлигидан далолат беради. Лекин шуни ҳам қайд этиш
лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети тўғрисида”ги Қонунига “Давлат корхоналари
ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан
ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг
таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2023 йилнинг 1 июлига қадар 2022 йил якунлари
бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича
дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2023 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли
даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ
миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2022 ва 2023
йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига
дивидендлар тарзида ўтказади”
(
Қонун
, 2022)
, дея қатъий норма киритилган. Шундан келиб
чиққан ҳолда банклар томонидан 2022 йилда олинган соф фойданинг 50 фоизи дивидендларга
йўналтирилганда акциялар номинал қийматига нисбатан даромадлилик қуйидагича (3
-
расм).
3-
расм. IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари соф фойданинг 50 фоизини
дивидендга йўналтирганда акциялар номиналига нисбатан даромадлилик
64
Соф фойданинг 50 фоизи дивидендга йўналтирилганда ҳам акциялар пакети давлат
назоратидаги тижорат банклари акциялари даромадлилиги бозор даромадлилигидан, хусусан
омонат ва депозитлар, облигациялар даромадлилигидан кескин паст. Ваҳоланки, акциялар
юқори рискли
молиявий инструментлиги боис даромад бошқа молиявий активлардан юқори
бўлиши кутилади.
Ўтказилган таҳлиллар асосида таъкидлашимиз лозимки, хусусий банклар инвестицион
жозибадор бўлсада, акциялар назорат пакетига давлат эгалик қилаётган тижорат банклари ўз
акцияларини оммавий жойлаштиришга чиқаришлари учун жиддий тайёргарликдан ўтишлари
лозим. Чунки жорий ҳолатда инвестицион жозибадорлик ниҳоятда паст.
64
Тижорат банклари молиявий ҳисоботлари ва акциялар эмиссияси маълумотлари асосида тузилди.
6,35%
0,62% 0,05%
11,79%
8,45%
1,78% 0,30%
39,04%
54,02%
1,63%
0,00%
10,00%
20,00%
30,00%
40,00%
50,00%
60,00%
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
169
Хулоса ва таклифлар
.
Биринчидан, тижорат банклари ўз акцияларини оммавий жойлаштириш орқали капитал
жалб қилиш билан бирга IPO ёки SPO амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишда андеррайтер
сифатида ҳам фаол иштирок этади. Натижада халқаро амалиётда тижорат банклари томонидан
ўтказиладиган ўз акцияларини оммавий жойлаштириш амалиётлари муваффақиятли кечади.
Иккинчидан,
мамлакатимиздаги
тижорат
банкларининг
акциялари
оммавий
жойлаштирилиши бозор учун ижобий сигнал. Лекин бунда аввало пухта тайёргарлик асосида
инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Акс ҳолда IPO ёки
SPO амалиётларини
ўтказиш харажатлари ортиб кетиши туфайли ҳам молиявий йўқотишлар
кузатилиши мумкин.
Учинчидан, ўтказилган таҳлилларга кўра акциялар назорат пакетига давлат эгалик
қиладиган тижорат банкларидан рентабеллик кўрсаткичлари анча паст ва бу тўланадиган
дивидендларга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа томондан улар акциялари фонд
бозорда
номиналдан паст баҳода савдо қилинмоқда. Шу сабабли давлат иштирокидаги тижорат
банкларининг IPO ёки SPO га айни вақтда чиқиши мақсадга мувофиқ эмас.
Тўртинчидан, Трастбанк ва Ипак йўли банк рентабеллик кўрсаткичлари ҳам, дивиденд
даражаси ҳам нисбатан юқори. Мазкур ҳолат улар акциялари фонд бозорида ликвидли тарзда
савдо қилинишига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан хусусий банклардаги ёки суғурта
компанияларидаги кичик давлат улушларини оммавий жойлаштириш муваффақиятли
кечишини кутиш мумкин.
Бешинчидан, қонунчиликда белгиланган соф фойданинг камида 50 фоизини дивидендга
йўналтириш талаби ижроси ҳам қатъий назоратга олиниши лозим. Бунда алоҳида истисноларга
йўл қўйилиши инвесторларнинг иккиланишига олиб келади. Бошқа томондан дивидендлар
акциялар инвестицион жозибадорлигини таъминловчи энг асосий ричагдир.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Franklin Allena, Jun ‘QJ’ Qianb, Susan Chenyu Shanc and Mengxin Zhao. (
2014) The IPO of Industrial
and Commercial Bank of China and the ‘Chinese Model’ of privatizing large financial institutions
. // The
European Journal of Finance,. Vol. 20, Nos. 7
–
9, 599
–
624
Karimov
А. (2022) Improving Mechanisms of Attracting Free Money of The Population in the
Securities Market Development. //International Finance and Accounting.
–Т. 2022. –
№. 1. –
P. 16.
O.Y. (2020) Theory and Practice of IPO by Russian Banks. // European Proceedings of Social
https://www.researchgate.net/publication/340367637
Боев Б.
(2021)
Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари. PhD илмий даражасини олиш учун дисс. автореферати. Тошкент,. –
56 б.
Қонун (2022) Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни. 2022 йил 30 декабрь.
Қурбонов Ж., Омонов С., Нуралиева Д.
(2021)
Халқаро IPO амалиётлари таҳлили: ташкилий
хусусиятлари ва институционал инвесторлар иштироки. // Иқтисод ва молия,. №1. –
Б. 53
-61.
