Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
137
ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Бахриев Дилшод Ризвонкулович
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси
Аннотация.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда Суғурта соҳасининг ривожланиш
кўрсаткичлари, хозирги кунда суғурта бозорини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган
ишлар, шунингдек, соҳани такомиллаштириш йўналишлари бўйича маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
суғурта соҳаси, суғурта бозори иштирокчилари, суғурта мукофотлари,
суғурта тўловлари, суғурта ходисаси, суғурта компаниялари, имтиёз.
НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ СТРАХОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА
Бахриев Дилшод Ризвонкулович
Банковско
-
финансовая академия Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье представлена информация о показателях развития
страховой отрасли в Узбекистане, текущей работе по развитию страхового рынка, а также о
направлениях совершенствования отрасли.
Ключевые слова:
страховая отрасль, участники страхового рынка, страховые премии,
страховые выплаты, страховой случай, страховые компании,
выгода.
DIRECTIONS OF DEVELOPMENT OF THE INSURANCE MARKET IN UZBEKISTAN
Bakhriev Dilshod Rizvonkulovich
The Banking and Finance Academy of Republic of Uzbekistan
Abstract.
Development capacities of the insurance industry in Uzbekistan, currently ongoing work
on the development of the insurance market, production, and directions for providing the industry.
Keywords:
insurance industry, insurance market participants, insurance premiums, insurance
payments, insurance event, insurance companies, benefit.
Кириш
.
Юртимизда иқтисодиётини
янада ривожлантириш, аҳолига ҳар
жиҳатдан сифатли бўлган
молиявий хизматлар
кўрсатиш,
суғурта соҳасини янада
қўллаб
-
қувватлаш ҳамда
ушбу
йўналишда
аҳолининг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар
амалга
оширилмоқда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар
негизида
,
иқтиётиётимизни
барқарор натижага олиб чиқиш ва молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасини ҳам сифат жиҳатдан
замонавий кўринишга келтириш
провардида юқори фойда кўриш
мақсади туради. Хозирги
кунда
иқтисодиётимизнинг турли
соҳаларини ривожлантиришда бевосита халқаро
стандартларни жорий зарурияти борлигини кўрмоқдамиз. Бу албатта, суғурта соҳасига ҳам
таалуқли бўлиб, ушбу соҳани ривожида ҳам бевосита халқаро тажриба суянамиз. Ҳусусан, соҳани
янада такомилаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-4412
сонли
«Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини
таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида»
ҳамда
ПҚ
-5265
сонли
“Cуғурта бозорини
рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида” Қарорилари
қабул қилинган
.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
:
368
137-141
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
138
Мазкур қарорларга мувофиқ суғурта соҳасини жадал ривожланишини таъминлаш
,
соҳа
кадрларни тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этиш, суғурта бозорини
рақамлаштиришга босқичма
-
босқич ўтиш каби керакли чора
-
тадбирлар
ва йўл хариталари
белгиланган
.
Шунингдек, юртбошимизнинг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон
халқига қилган мурожаатида таъкидлаганларидек,
“Халқимизнинг малакали
ва сифатли тиббий
хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтирамиз. Аввало, бепул тиббий
ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Ажратилаётган маблағлар ҳар бир
беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтишни тезлаштирамиз.” Бундан кўриниб
турибдики, нафақат умумий суғурта балки тиббий ва ҳаёт суғурталари умуман олганда ушбу
фаолиятнинг барча йўналишлари бирдай аҳолимизни ижтимой ва иқтисодий ҳимоясига хизмат
қилади.
Мазкур
фаолияти тадбиркорликда содир бўлиши мумкин бўлган ходисаларнинг
оқибатларини бартараф этишда, иқтисодий фаолиятда пул манбаларини шакллантиришда,
инфлацион ва инвестицион хатарларни олдини олишда, савдо, тиббиёт, туризм ва шу каби
бошқа содир бўлиши мумкин бўлган хавф
-
хатарлар оқибатларини бартараф этибгина қолмай,
жамғариш функцияси орқали пул маблағларини жамланишига ҳам хизмат қилади бу ўз ўрнида
аҳолининг
ижтимоий ҳаётида барқарорлик таъминланишида намоён қилади.
Шундай экан, мазкур соҳани янада ривожлантириш нафақат аҳолини ижтимой муҳофаза
қилиш нуқтаи назаридан балки иқтисодиётимизни ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳиссасини
қўшади. Бу эса ўз навбатида ушбу соҳа хизматларини ташкилий
-
ҳуқуқий, иқтисодий жиҳатдан
такомиллаштириш ва илмий тадқиқ этишни талаб этади. Бу орқали мазкур мавзуни долзарб
эканлигини кўриш мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Суғурта соҳасининг долзарб масалалари, муаммолари ҳамда ечимлари бир
қатор
олимларнинг илмий ишлари ва адабиётларида намоён бўлади.
Ушбу фаолиятини ташкил этишдаги долзарб масалалар ва муаммолар ҳамда уларнинг
ечимлари бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар ҳам олиб борилмоқда.
Жумладан, Умаров (2009) Ўзбекистонда суғурта фаолиятининг ривожланишини
бошқариш, суғурта фаолиятининг хозирги ҳолати таҳлили ва ривожланишидаги муаммолар,
суғурта фаолиятининг институтционал базаси шаклланиши ва ривожланиши тўғрисида
фикрларини келтириб ўтган.
Шеннаев (2020) суғурта фаолиятини тартибга солишнинг халқаро тажрибаси Европа
Иттифоқи ва унга аъзо
-
давлатлар, Буюк Британия, Германия ҳамда АҚШ шунингдек, Хитой
ҳамда Япония каби Осиёдаги ривожланган давлатлар мисолида соҳани тадқиқ этган. Хусусан,
хозирги глобаллашув муҳитида халқаро миқёсда суғурта соҳасидаги ўзгаришлар ва
ривожланишлар таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқотлар натижаларига мувофиқ суғурта соҳасини
тартибга солишнинг замонавий кўринишларини Ўзбекистоннинг суғурта соҳасига тадбиқ
қилиш юзасидан тавсиявий таклиф ишлаб чиқилган.
Очилов (20
22
) суғурта компаниялари томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлганда мавжуд
бўлган зарарни қоплаш пайтини зудлик билан амалга оширишда суғурта даъволари юзасидан
берилган хужжатни ўрганиб, мавжуд зарар миқдорини аниқлаб, суғурта тўловларини тўлаб
бериш юзасидан мажбуриятларни амалга ошириш, зарарларни қоплаш учун харажатларни
аниқлаш ҳамда уни ҳисобларда кўринишини такомиллаштириш бўйича фикрлари баён этилган.
Бутовский ушбу Россиялик тадқиқотчи жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртаси бўйича баён
қилган фикрига кўра, ушбу суғуртанинг асосий мақсади бир умрлик ҳамда белгиланган
муддатли турлардаги жамғариш экани, бунда эҳтимолли риск тури вафот этиш ҳамда
белгиланган ёшга етганлиги, ушбу суғурта тармоғида математик
-
статистик усуллар
қўлланилиши, даромадга эга бўлишнинг аниқлиги каби фикрлари келтирилган
(
Семенова
,
2014
)
.
Шеннаев (2021) суғурта фаолиятининг иқтисодий ўсишга тасирининг таҳлили, суғурта
фаолиятини рақобат асосида ривожланишининг жорий ҳолати ва тенденциялари ҳамда суғурта
фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг халқаро тажрибаси ва унда Ўзбекистонда
фойдаланиш йўллари бўйича фикрлари баён қилинган.
Тадқиқот методологияси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
139
Тадқиқот ишини
бажаришда кузатиш, маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, таққослаш,
маҳаллий ва хорижий олимларнинг суғурта фаолиятидаги иқтисодий қарашлари, соҳадаги
муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича изланишлари ҳамда соҳага доир қонуний ва меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мазкур соҳасидаги рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина 2021
-
2022 йилларда
суғурта ташкилотлари сони 42 тада 41 тага камайган бўлсада, ўтган йилларга нисбатан ошган
бўлиб, шу жумладан, ҳаёт суғуртаси бўйича 8 тани ташкил қилмоқда. Суғурта
ташкилотларининг умумий устав капитали мазкур йилларда 1 589 808 млн сўмдан 1 884
111
млн сўмга, яъни 18,5 фоизга ортганини кўришимиз мумкин. Суғурта брокерлари 5 тадан 7 тага
ва актуарийлари сони 5 тани ташкил қилган бўлиб, ўзгармаган бўлса, суғурта агентлари 9 581
тадан 9
155 тага (4,4 фоиз) камайган. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси аъзолари бўлган
суғурта ташкилотлари сони 23 тадан 25 тага етган (8,7 фоиз).
1-
жадвал
Ўзбекистон суғурта бозори таркиби
57
Суғурта бозори таркиби
31.12.2021
31.12.2022
Ўзгариш %
Жами суғурта компаниялари
42
41
-2,4%
Умумий суғурта соҳаси компаниялари
34
33
-2,9%
Ҳаёт соҳаси компаниялари
8
8
0%
Суғурта компанияларининг жами устав
капитали (млн.сўм)
1 589 808
1 884 111
+18,5%
Суғурта брокерлар сони
5
7
+ 40,0%
Суғурта актуарийлари сони
5
5
0%
Суғурта агентлари сони
9581
9155
-4,4%
Тўловларни
кафолатлаш
фонди
иштирокчилари сони
23
25
+8,7%
Суғурта бозоридаги суғурта мукофотларининг 2027
-
2022 йиллардаги кўрсаткичларига
эътибор қаратадиган бўлсак, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таҳлилий маълумотларига
кўра 2022 йилда мамлакат суғурта компаниялари томонидан йиғилган суғурта
мукофотларининг умумий ҳажми 6,2 трлн.сўмни ташкил этди, бу ўтган йилдаги кўрсаткичга
нисбатан 67,0% фоизга кўпдир. Бунда ихтиёий суғурта турларидан келиб тушган суғурта
мукофотлари ҳажми 2022 йилда 5713,6 млрд.сўмни ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.
1-
расм. 2017
-
2022 йиллардаги суғурта мукофотлари тўғрисида маълумот, (млрд.сўмда)
58
57
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари (
58
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотлари
233,3
263,5
313,3
360
502,3
518,0
694,1
1371,7
2000,6
1849,6
3230,5
5713,6
-
1 000,0
2 000,0
3 000,0
4 000,0
5 000,0
6 000,0
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Мажбурий суғурта
Ихтиёрий суғурта
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
140
2020 йил якунлари бўйича умумий ҳамда ҳаётни суғурта қилиш тармоғидаги суғурта
ташкилотлари томонидан жами 737
587 млн.сўм суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу
кўрсаткич 2021 йил якунларига келиб, 1
232
326 млн.сўм (+67.1%)га етган.
2-
расм
. 2017-
2022 йиллардаги суғурта тўловлари тўғрисида маълумот
59
2022 йилда суғурта қопламалари ҳам умумий нисбатда ўсиш тенденцияларини намоён
этган, яъни 2021 йилда тўланган 1,2 трлн.сўм суғурта қопламалари 2022 йилга келиб 2,5
трлн.сўмга кўпайган, бунда ўсиш 110,3 фоизни ташкил этган. Бунда асосий ўсиш ихтиёрий
суғурта улушига тўғри келган.
Халқаро доирада суғурта хизматлар бозори 2022 йилдаги 5946,74 миллиард АҚШ
долларидан 2023 йилда 6466,23 миллиард АҚШ долларигача ўсиши прогноз қилинаяпти ва
йиллик ўсиш суръати (CAGR) 8,7 фоизни бўлиши кутилмоқда. Сўнгра суғурта бозори йилига
ўртача 9 фоизга ўсиб, 2026 йилга келиб, 8,4 триллион АҚШ доллар бўлиши кутилмоқда.
3-
расм. Суғурта мукофотларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушлари
динамикаси, фоизда
60
59
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотлари
60
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотлари
233,3
263,5
313,3
360
502,3
518,0
694,1
1371,7
2000,6
1849,6
3230,5
5713,6
927,4
1635,2
2313,9
2209,6
3732,8
6 231,6
-
1 000,0
2 000,0
3 000,0
4 000,0
5 000,0
6 000,0
7 000,0
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Мажбурий суғурта
Ихтиёрий суғурта
Жами суғурт мукофотлари
0,29
0,38
0,44
0,37
0,51
0,69
0,00
0,20
0,40
0,60
0,80
1,00
1,20
2017
2018
2019
2020
2021
2022
ЯИМда суғурта мукофотлари улуши (фоизда)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
141
Қуйдаги расмдан кўриниб турибдики, сўнги йилларда соҳада сезиларли ўзгаришлар
бўлмоқда. Шундай бўлишига қарамай соҳада айрим муаммолар борки хозирги глобализация
шароитида суғурта компанияларининг рақобатбордошлигини ошириш ва сақлаб қолишга
тусқинлик ҳам қилиши мумкин. Жумладан, аҳоли даромадининг доимий ўсишдаги тўсиқлар,
мижоз учун кўраш, соҳанинг воситачилар томонига силжиши, ишлаб чиқариш
самарадорлигининг пастлиги кабилар ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб ривожланган мамлакатларда ўсиш
аввало ҳажм ёки янги рискларни суғурталаш билан эмас, балки суғурта нархларини кўтариш
эвазига бўлмоқда. Бу албатта, соҳани тараққий этишига таъсир қилмоқда.
Бу каби вазиятларда суғурта соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳум йўналишлари
сифатида суғурта турлари, соҳаси ва суғурта тармоқларини ривожлантиришни талаб этибгина
қолмай, суғурталаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини янада ривожлантириш
каби долзарб масалани ҳам олдимизга қуяди.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги кўрсаткичлар юртимизда суғурта
соҳасини
кундан кунга оммалашаётганини ва ривожланаётганини кўрсатади. Аммо, бу билан бозорнинг
барча иштирокчиларини қамроаб олмоқда деб бўлмайди. Суғурта истеъмолчиларнинг қанчалик
кўпроқ қисмини жалб қилган сайин, шунчалик аҳолимизнинг ижтимоий ҳимояланганлик
даражаси ошиб бораверади. Бу ўз навбатида ижтимоий йўналишда бюджет маблағларининг
иқтисод қилинишига сабаб бўлади.
Ўзбекистонда суғурта соҳасини янада такомиллаштириш юзасидан ҳамда таҳлил қилган
рақамларимиз ва суғурта соҳасида бугунги кундаги муаммоларини бартараф этишга қаратилган
таклифларни бериб ўтмоқчиман.
Булар қуйдагилар:
Биринчидан, Ўзбекистондаги суғурта соҳасини халқаро стандартларга мослаштириш;
Иккинчидан, ҳаётни суғурталаш тармоғини янада ривожлантириш
Учинчидан, миллий менталитеимиздан келиб чиқииб, ислом суғуртасини ривожлантириш
ва оммага тарғиб қилиш;
Тўртинчидан, суғурта соҳасини аҳоли ўртасидан тарғиботини кучайтириш орқали
аҳолининг ушбу йўналишда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
Бешинчидан, суғурта соҳасини ривожлантиришда ушбу соҳада тадқиқот ишларини олиб
бораётган илмий изланувчилар ва суғурта компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни, ўзлуксиз
алоқадорликни кўчатириш;
Aдабиётлар/Литература/Reference:
PULATOVICH T. J. WAYS TO REFORM THE PENSION SYSTEM BASED ON FOREIGN EXPERIENCE
//International journal of economic perspectives.
–
2023.
–
Т. 17. –
№.
1.
–
С. 64
-71.
Абдурахмонов И. Х., Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни суғурталашнинг
амалиётини
такомиллаштириш.
И.ф.н
илмий
даражасини
олиш
учун
тақдим
этилгандиссертация автореферати. –Т.:
- 2010. -
20б.
Абдурахмонов И.Х. Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали
механизмларини жорий этиш, “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. №2, апрель,
2020 й.
-
11 б.
Абдурахмонов
И.Х. Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. –Т.: “Иқтисод
-
Молия”
нашриёти, 2018 й., 23
-24-
б.
Очилов И.К. (2022) “Суғурта ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий таҳлил
методологиясини такомиллаштириш. ” ўқув қўлланма.
Семенова Е.В.
(2014)
Развитие накопительного страхования жизни физических лиц в
Российской Федерации. Автореферат дисс. На соискание к.э.н., Иркутск
.
Умаров С.А. (2009) Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишини бошқариш. Тошкент,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
.
–
«Фан», –
Б 52
-77.
Шеннаев Х.М. (2020) “Суғурта иши” ўқув қўлланма.
Шеннаев Х.М. (2021) “Ўзбекистон Республикасидамсуғурта фаолиятини ривожлатириш
йўналишлари”. Тошкент. “Иқтисод
-
Молия”
-
Б: 56
-122.
