ВОЗМОЖНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ОПЫТА ТУРЦИИ В РАЗВИТИИ ИСЛАМСКИХ ФИНАНСОВ В УЗБЕКИСТАНЕ

Аннотация

Целью данной статьи является изучение опыта развития исламской финансовой системы в Турции, в частности, истории развития исламских финансов (финансирования участия), формирования инфраструктуры организации исламских финансовых услуг, препяцвия на пути развития исламской финансовой системы и реформы, проводимые для их преодоления, развитие этой области заключается в изучении важности участия исследовательских институтов и анализе практики исламских финансов в стране. Для достижения этих целей был использован количественный подход. Кроме того, рассмотрены направления использования опыта Турции в Узбекистане.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Зайниддинов, Р., & Иргашева, Г. (2023). ВОЗМОЖНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ОПЫТА ТУРЦИИ В РАЗВИТИИ ИСЛАМСКИХ ФИНАНСОВ В УЗБЕКИСТАНЕ. Экономическое развитие и анализ, 1(7), 257–270. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44867
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Целью данной статьи является изучение опыта развития исламской финансовой системы в Турции, в частности, истории развития исламских финансов (финансирования участия), формирования инфраструктуры организации исламских финансовых услуг, препяцвия на пути развития исламской финансовой системы и реформы, проводимые для их преодоления, развитие этой области заключается в изучении важности участия исследовательских институтов и анализе практики исламских финансов в стране. Для достижения этих целей был использован количественный подход. Кроме того, рассмотрены направления использования опыта Турции в Узбекистане.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

257



ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Зайниддинов Руҳиддин Хусниддин ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Иргашева Гулбаҳор Содиқовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақоланинг мақсади Туркияда ислом молияси тизимининг ривожланиш

тажрибасини ўрганиш, хусусан, ислом молияси (иштирок молияси)нинг ривожланиш тарихи,
исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги инфратузилмани шакллантириш, ислом

молия тизимининг ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва уларни бартараф этиш мақсадида олиб
борилган ислоҳотлар, мазкур соҳани ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот

институтларининг аҳамиятини тадқиқ этиш ҳамда мамлакатда исломий молиялаштириш
амалиётини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш учун миқдорий ёндашувдан

фойдаланилган. Шунингдек, Туркия тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари
кўриб чиқилган.

Калит сўзлари:

иштирок молияси саноати, меъёрий

-

ҳуқуқий база, исломий молия

институтлари, ИТБ, кадрлар тайёрлаш сиёсати, ривожланиш стратегияси, инвестиция

лойиҳалари.

ВОЗМОЖНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ОПЫТА ТУРЦИИ В РАЗВИТИИ

ИСЛАМСКИХ ФИНАНСОВ В УЗБЕКИСТАНЕ

Зайниддинов Рухиддин Хуснидин угли

Ташкентский государственный экономический университет

,

Иргашева Гулбахор Садиковна

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

Целью данной статьи является изучение опыта развития исламской

финансовой системы в Турции, в частности, истории развития исламских финансов
(финансирования участия), формирования инфраструктуры организации исламских финансовых

услуг, препяцвия на пути развития исламской финансовой системы и реформы, проводимые для
их преодоления, развитие этой области заключается в изучении важности участия

исследовательских институтов и анализе практики исламских финансов в стране. Для

достижения этих целей был

использован количественный подход. Кроме того, рассмотрены

направления использования опыта Турции в Узбекистане

.

Ключевые слова:

индустрия финансирования участия, нормативно

-

правовая база,

исламские финансовые институты, ИБР, политика обучения, стратегия развития,

инвестиционные проекты.

UO‘K: 336.71.078.3

VII SON - NOYABR, 2023

257-270


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

258

POSSIBILITIES OF USING THE EXPERIENCE OF TURKEY IN THE DEVELOPMENT

OF ISLAMIC FINANCE IN UZBEKISTAN

Zayniddinov Rukhiddin Khusnidin ugli

Tashkent State University of Economics,

Irgasheva Gulbakhor Sadikovna

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The purpose of this article is to study the experience of the development of the Islamic

financial system in Turkey, in particular, the history of the development of Islamic finance (participation

finance), the formation of the infrastructure for the organization of Islamic financial services, the obstacles
to the development of the Islamic financial system and the reforms carried out to overcome them, the

development of this field is to examine the importance of contributing research institutions and analyze
the practice of Islamic finance in the country. A quantitative approach has been used to achieve these goals.

Moreover, directions of using Turkey's experience in Uzbekistan have been considered.

Keywords:

participation finance industry, regulatory framework, Islamic financial institutions,

IsDB, training policy, development strategy, investment projects.

Кириш.

Ислом молияси жаҳон молия саноатининг тез ўсиб бораётган қисми сифатида кўрилмоқда

ва у аллақачон глобал ҳодисага

айланиб улгурди. Ислом молиясини нафақат мусулмон, балки

мусулмон бўлмаган мамлакатлари ўзларининг молиявий портфелига қабул қилиш жараёнлари
йилдан

-

йилга катта ҳажмда кенгайиб бормоқда.

2022 йил якунлари бўйича ушбу тармоғнинг ялпи активлари миқдори 4 триллион АҚШ

долларини ташкил этди ва йилига ўртача 15

-

20 фоизга ўсиб бормоқда. Шунингдек, бугунги

кунда жаҳон миқёсида 47 та мамлакатда ислом молия муносабатларини қўллаш учун ҳуқуқий
асос яратилган бўлиб, ушбу давлатларда кенг кўламли молиявий хизматлар таклиф этаётган

1600 га яқин ислом молия муассасалари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ИҲТТИФ кенгаши 43

-

сессияси

очилиши маросимида сўзлаган нутқида “Ислом олами улкан иқтисодий, инвестицион салоҳият,

энергетика ресурсларига эга. Улардан тўғри фойдаланиш, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо
давлатларнинг халқаро савдо

-

иқтисодий, молиявий, инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш,

мамлакатларимизни бирлаштирадиган транспорт йўлларини ташкил этиш юксак иқтисодий
тараққиёт кўрсаткичларига эришиш имконини беради ва бу пировард натижада бошқа барча

соҳаларнинг ривожланишида асос бўлиб хизмат қилади”, –

дея таъкидлаб ўтган эди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 16 июнида Ўзбекистон либерал

-

демократик

партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев
наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб

-

қувватлашни янада ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди. Хусусан, мамлакатимизга
чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда

депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилиши
таъкидланди.

“Наманганлик тадбиркорлар хусусий банк очиш ташаббуси билан чиқса, биз албатта

уларни қўллаб

-

қувватлаймиз. Тадбиркорларни молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг муқобил

тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл

очиб берилади”, —

деди Шавкат Мирзиёев. Шундай экан, мусулмон давлатларидаги фаолияти

исломий молиялаштиришга асосланган мавжуд банклар, инвестиция фондлари ва компаниялар

маблағларини Ўзбекистонга жалб қилиш мамлакатга хорижий инвестициялар оқимини
ошишига олиб келади. Бу эса Ўзбекистонда ислом молияси ва исломий банкларни ташкил

қилиш йўлидаги муаммоларни ўрганиш ва бу борада ислом молиясини ривожлантиришда катта
ютуқларга эришган Туркия тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда жорий этиш

икониятларини кўриб чиқиш, мазкур масала бўйича илмий хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш
илмий мақоламизни долзарблигини кўрсатиб беради. Ушбу тадқиқот Туркияда исломий

молияни тадқиқ этиш бўйича адабиётларни тўлдиришга ёрдам берибгина қолмасдан ва ушбу
тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда мазкур мамлакат тажрибасини амалиётга жорий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

259

этиш йўлидаги таклифлар ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар учун йўл харитаси сифатида
ишлатилиши мумкин.

Адабиётлар шарҳи.

Ислом молияси жадал суръатлар билан ўсиб бораётганлиги билан бир қаторда ушбу соҳага

кўплаб мутахассислар, олимлар ва тадқиқотчиларнинг қизиқишлари ҳам ортиб бормоқда ва

ушбу молия саноатига доир дунё бўйлаб кўплаб илмий тадқиқот ишлар олиб борилмоқда.

“Ислом молия тизими” атамаси 1980 йилларнинг ўрталарида пайдо бўлганлиги сабабли

илмий атамалар орасида нисбатан янгидир. Кўпинча, бу концепция фоизсиз молиявий
амалиётлар тизими сифатида тушунилади. Аммо, исломий молия тамойиллари кредит

фоизларини рад этибгина қолмасдан, бу тушунчадан анчайин кенгроқ ҳамдир.

Ислом молияси деганда шариат тамойиллари асосида амалга ошириладиган молиявий

хизмат ёки маҳсулот тушунилади (Гаит ва Уортингтон, 2008). Исломда молиялаштириш
тушунчаси анъанавий ёки “Ғарб молияси”дан фарқ қилади. Исломий молия тизимини

анъанавий тизимдан фарқлаш қуйидагиларни ўз ичига олади (Мирахор ва Иқбол, 2011):

Биринчидан, ислом молия тизими тенглик, адолатли жамият ва иқтисодий тартиб учун
интилади. Исломий молия тизимида фоизнинг (рибо) тақиқланиши, эксплуатациядан қочиш,

нархларни манипуляция қилиш

орқали фойда олишдан қочиш ва камбағалларни (яъни қарз

олувчи) ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Иккинчидан, ислом молия тизими ҳамкорлик ва

биродарлик тамойилига урғу беради. Бу анъанавий молия тизимидаги тадбиркорнинг кредитга
лаёқатлилигидан кўра бизнес самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган таваккалчилик,

фойда ва зарарни тақсимлаш тизимидан далолат беради. Учинчидан, ислом молияси
шариатнинг ахлоқий мезонлари билан асосланади.

Ислом молияси бўйича кўплаб хорижий, МДҲ ва ўзбек олимлари илмий изланишлар олиб

боришган. Жумладан, хорижлик олимлардан (Шайх Муҳаммад Тақи Усмоний, 2011) ўзининг

ислом молиясига кириш китобида ислом банклари ва нобанк молия институтлари томонидан
қўлланиладиган молиялаштириш усулларига алоҳида мурожаат қилган ҳолда ислом

молиясининг тамойиллари ва қоидалари ҳақида асосий маълумотларни тақдим этган бўлиб,
бугунги кунда бутун дунё бўйлаб мазкур китоб олимлар, ушбу соҳа мутахассислари ва

изланувчилари орасида кенг фойдаланилади. Шунингдек, (Маҳер Ҳасан ва Жемма Дриди,

2010)лар глобал инқирознинг ислом ва анъанавий банкларга таъсири: қиёсий тадқиқотлари
орқали ислом банкларининг афзаликлари, 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози шароитида

ҳам юқори ўсиш суръатларини қайд этаглиги ва бунинг сабабларини қиёсий таҳлилдан
фойдаланган ҳолда ёритишдан. (Мариатул Aида Жаффар ва Росидаҳ Муса, 2016)лар эса сифат ва

миқдорий

ёндашувлардан

самарали

фойдаланган

ҳолда

ислом

молиясидан

фойдаланмайдиганлар орасида исломий молиялаштиришни қабул қилишга муносабат ва

ниятни белгиловчи омилларни аниқлашган ва улар орасидаги боғлиқликларни тадқиқ этишган.

Бундан ташқари, МДҲ мамлакатлари олимларидан (Байдавлат, 2019) исломий молия асослари

номли китобида ислом молиясини юқори салоҳият ва замонавий тадқиқот усулларидан
фойдаланган ҳолда тушинтириб берган бўлиб китобни тушуниш жуда осон ва ноаниқликлардан

ҳоли бўлиб айниқса янги ўқувчи учун жуда яхши китоб ҳособланади

, (

Мокина, 2017) эса исломий

қимматли қоғозлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаи сифатида ва уларни

Россия молия бозорида жойлаштириш истиқболлари бўйича илмий иш олиб борган бўлиб,
исломий қимматли қоғоз (сукук)нинг мазмун моҳияти, анъанавий қимматли қоғозлардан

фарқини очиб берган ҳамда Россия капитал бозорининг ҳолатини таҳлил қилган ва сукукни

жорий этиш истиқболлари бўйича ўз илмий

-

амалий таклиф ва хулосаларини келтириб ўтган.

Бундан ташқари, айниқса МДҲ мамлакатлари орасида ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича

қимматли адабиётлардан бўлиб турган

(Беккин, 2019)нинг Ислом иқтисодий модели ва замон

номли китоби ҳам таҳсинга сазовордир. Ушбу китобда нафақат ислом иқтисодиёти ва

молиясининг назарий аспектларни очиб берилган балки бир нечта танланган мамлакатлар
мисолида унинг амалий жиҳатлари ҳам тадқиқ этилган хусусан, Туркия тажрибаси ҳам

ўрганилган. Шунингдек, (Антропов, 2017) жаҳон иқтисодиётида ислом молияси: ҳозирги
тенденциялар ва истиқболлар номли илмий иши ҳам ислом молиясини ўрганишда муҳим

манбалардан бири сифатида хизмат қилади.

Шу билан бир қаторда ўзбек олим ва тадқиқотчилари томонидан Ўзбекистонда ислом

молиясини ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўлидаги ечимларга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

260

қаратилган

илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўзбек тадқиқотчи олимларидан

(Хасанов, 2017) ўзининг Аҳлоқий (исломий) молиялаштириш тизими –

инновацион

молиялаштириш воситаси сифатида номли мақоласида исломий молиялаштириш тизимининг
афзаликлари, инновацион молиялаштириш маҳсулоти сифатидаги ўрнини ҳам назарий

аспектлари балки Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларининг амалиётларини таҳлил этгани ҳолда
амалий жиҳатларини ҳам тадқиқ этган ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган

илмий

-

амалий тавсияларини ишлаб чиққан. Шунингдек, (Аброров, 2020) Ўзбекистонда сукук

исломий қимматли қоғозини жорий этиш истиқболларига қаратилган илмий тадқиқот ишини олиб

борган, жумладан, ушбу йўналишда юқори ютуқларга эришган Малазия тажрибасини ўрганган ва
Ўзбекистонда сукукни жорий этишга қаратилган ўзининг таклиф ва тавсияларини берган.

Бошқа

ўзбек олимларидан (Имамназаров, 2023) Ўзбекистон иқтисодиётида ислом молияси
имкониятларидан фойдаланишнинг назарий асосларини такомилаштиришга қаратилган

илмий тадқиқот ишини олиб борган бўлса

(Турсунов, 2021) тижорат банкларида исломий банк

хизматларини ривожлантириш йўналишлари бўйича тадқиқотларини ташкил этишган. Бундан

ташқари,

(Зайниддинов, 2022) инвестицион лойиҳаларни исломий молиялаштириш

самарадорлигини оширишга оид тадқиқот ишларида Ўзбекистонда ислом молиясини
ривожлантиришга доир хулоса ва тавсиялар ишлаб чиққан

бўлса (Иргашева, 2023) Ўзбекистонда

ислом молиясини ривожланишида Малайзия тажрибасидан фойдаланиш йўналишларини
белгилаб берган. Лекин, Ўзбекистонда ислом молиясига доир кам сонли тадқиқотчилар

томонидан илмий изланишлар олиб борилган бўлиб, Туркиянинг ислом молия тизими
ривожланиши тажрибасини ўрганиш ва миллий иқтисодиётда ушбу мамлакат тажрибасини

жорий қилишга қаратиган илмий изланишлар деярли учрамайди. Мазкур мақоламизнинг
мақсади юқорида келтириб ўтганимиздек, ўрганилаётган мамлакатнинг тажрибаси асосида

Ўзбекистонда ислом молиясини ривожланиш йўналишларини белгилаб беришдан иборатдир.
Илмий тадқиқотимида фойдаланилган услуб ва объект юқорида номлари келтирилган

олимларнинг ишларида кузатилмаслиги билан илмий ишимизнинг фарқли жиҳатларини
намоён этади.

Тадқиқот методологияси.

Мақоламизда миқдорий тадқиқот усулидан кенг фойдаланилди. Шунингдек, тизимли ва

қиёсий таҳлил, график тасвирлаш, эксперт баҳолаш, иқтисодий статистик каби усуллардан ҳам
самарали фойдаланилди (1

-

расм).

Ушбу тадқиқот миқдорий усул маълумотлари натижаларига асосланиб, Туркияда Ислом

молия саноатининг ривожланиш амалиётини тадқиқ этиш, жумладан ташкил топиш тарихи,

ривожланиш йўлидаги тўсиқлар, ҳукумат томонидан кўрилган чора

-

тадбирлар ҳамда мазкур

мамлакат

тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятларини тадқиқ этишдан иборат.




1-

расм. Тадқиқотни амалга ошириш босқичлари

Туркияда ислом молияси (иштирок молияси)нинг ташкил топиш тарихини ўрганиш

Туркиянинг ислом молия саноати амалиёти таҳлили, тўсиқлар ва амалга оширилган чора

-

тадбирлар билан танишиш

Туркияда ислом молияси (иштирок молияси)нинг ривожланиш истиқболларини тадқиқ

этиш

Туркиянинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ислом молия тизимини

ривожлантириш йўлидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

261

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Туркияда Ислом молияси 1984 йилдан бошлаб фаоллаша бошлади. Махсус молия уйлари

исломий молия бўйича биринчи муассасалар бўлиб, улар 2005 йилда янги банк қонуни билан
Иштирокчилик банкларига айлантирилди. Гарчи аҳолининг 95% дан ортиғини мусулмонлар

ташкил

этсада, иштирок банклари банк секторининг умумий бозор улушининг атиги 7

-

8% ни

ташкил қилади. Охирги иқтисодий ривожланиш ва бир қатор меъёрий ўзгаришлар Туркияда

Исломий молия секторининг ўсишини тезлаштира бошлади. Масалан, суверен сукук ва иштирок
банкларининг сукуклари чиқарилди, ислом хусусий пенсия ва такафул (Ислом суғуртаси)

компаниялари ташкил этилди, иштирокчи банклар сони 6 тага етди.

Шунинг билан биргаликда, Туркияда исломий молия амалиётининг турли муаммолари

мавжуд бўлиб, иштирокчи банклар активлари

юқори ўсиш суръатларига қарамай, исломий

молия бозорининг ўсишини чеклайди. Шу сабабли мавжуд исломий молия амалиётлари Туркия

бозорининг эҳтиёжларини

тўлиқ қондирмайди

.

Малайзия ва бошқа араб давлатлари билан солиштирганда Туркия ислом банки ва

молиясини кеч қўллаганига шубҳа йўқ. Мамлакатда исломий банк иши 1980 йилда пайдо

бўлганлиги ҳақиқатдир. Бироқ ислом молияси

Туркия ҳукумати ва сиёсий раҳбарияти

томонидан қўллаб

-

қувватланганидан кейин 2005 йилдан жадал ривожлана бошланди. Бундан

ташқари, мамлакатнинг ислом банки ва молиявий хизматларига бўлган эҳтиёжи

кундан кунга

ортиб бориши ҳам ушбу соҳани ривожланиш йўлидаги муҳим омиллардан бўлди.

Бугунгу кунда Туркия Ислом молияси саноати умумий активлари бўйича жаҳонда 9 ўринда

(2-

расм), Ислом банк активлари бўйича эса 8 ўринда туради. Туркия Ислом молия саноатини

қўллаб

-

қувватлаш учун ҳуқуқий ва меъёрий базани яратиш бўйича кенг қамровли ишларни

амалга оширди

.

Жумладан, 1983 йилда “Иштирокчи банк тўғрисида”ги қонунни қабул қилиши

ислом банки амалиётлари учун мустаҳкам пойдеворни яратди.

2-

расм. Туркияда жами Ислом молияси активлари миқдори 2011

-

2023 йиллар кесимида

Туркияда Ислом молия саноати Банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш

агентлиги (БДДК) ва капитал бозори кенгаши (СПК) томонидан назорат қилинади ва тартибга
солинади.

Туркияда исломий молиялаштириш ҳажми бир неча йил ичида 100 миллиард долларга

етиши кутилмоқда. 2023 йилнинг сентябр ойида бу кўрсаткич 90 миллиард долларни ташкил
этди (

2-

расм).

Туркия бир неча йиллар давомода Ислом молияси учун қулай муҳит яратиш мақсадида

қонунчилик ва тартибга солувчи ислоҳотларни амалга оширди. Шариатга мос молиявий

маҳсулотлар ва хизматларни жорий этиш учун қонунлар ва ўзининг мавжуд ҳуқуқий асослари
ва қоидаларига ўзгартиришлар киритди, бу Исломий молия институтлари учун тенг

шароитларни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

100

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

262

1-

жадвал

Иштирокчи банклар ҳақида қисқача маълумот (2022 йил июн ҳолатига)

Банк номи

Ташкил

этилган

сана

Ҳуқуқий

мақоми

Тўланган капитал

(

Паид

-

ин капитал),

(

млрд (ТРЙ))

Капитал

(

млрд

(

ТРЙ))

Активлар

(

млрд

(

ТРЙ))

Албарака Турк

22.11.1983

Хусусий

2.5

7.2

131.7

Қувейт

Турк

22.01.1988

Хусусий

4.6

20.9

329.6

Туркия Финанс

28.12.2005

Хусусий

2.6

8.9

141.8

Зираат Катилим

29.05.2015

Давлат

2.6

8.2

151.6

Вакиф Катилим

26.02.2016

Давлат

9.6

14.9

142.3

Эмлак Катилим

27.02.2019

Давлат

1.0

3.2

59.6

Голден Глобал*

15.10.2019

Хусусий

0.2

0.2

0.7

Жами

23.1

63.4

957.3

*

Инвестицион банк сифатида фаолият юритади

.

Бугунгу кунга келиб Туркияда олтита иштирокчи банк фаолият юритмоқда, улардан

учтаси давлатга тегишли (1

-

жадвал). 2022 йил июн ойи ҳолатига кўра, давлат иштирокидаги

банкларнинг иштирокчи банк секторидаги улуши 36,9 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, БДДК томонидан 2021 йилда чиқарилган “Рақамли банкларнинг ишлаш

тамойиллари ва хизмат кўрсатиш модели банки тўғрисидаги Низом”га мувофиқ учта янги

рақамли иштирок банклари (Ҳаят Катилим, Каса Катилим, Т.О.М. Катилим) лицензияга эга
бўлди.

Сўнгги ўн йилликда иштирокчи банклар банк тизимидаги бозор улушини 2022 йилнинг

биринчи ярмидаги ҳолатига кўра 4,3 фоиздан 8,2 фоизга оширди (3

-

расм).

Активлар миқдори

Бозор улуши

3-

расм. Иштирокчи

банкларнинг

умумий активлари 2010

-

2022 йиллар кесимида

(миллиард ТРЙ, фоизда

)

Туркия Иштирокчи Банклар Ассоциацияси (ТКББ) маълумотларига кўра, банклар 2023

йил май ойи ҳолатига кўра 1,4 триллион ТЛ (52 миллиард доллар) активларга эгалик қилмоқда.

Уларнинг бутун Туркия бўйлаб 1400 дан ортиқ филиаллари тармоғи мавжуд ва уларда 18650 га
яқин киши банд ҳисобланади.

2021 йилда иштирокчи банкларнинг активлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига

нисбатан 64,1 фоизга ошиб, 717,3 миллиард турк лирасини ташкил этди (4

-

расм). 2012

-2016

йилларда банк тизимидаги иштирокчи банкларнинг улуши активлари ҳажми бўйича пасайган

бўлсада, бу улуш, айниқса, 2016 йилдан кейин давлат иштироки банкларининг ташкил этилиши
натижасида кескин ўсиш суръатлари кузатилди. 2010

-

2021 йиллар оралиғида умумий

кўринишда иштирокчи банклар банк секторида анъанавий банклардан кўра кўпроқ ўсиш
тенденцияларини қайд

этди (4

-

расм).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

263

Иштирокчи банклар

Банк сектори

4-

расм. Активларнинг ўсиш суръати (фоизда

)

Иштирокчи Банклар Ассоциацияси (ТКББ)нинг 2022 йилги маълумотларига кўра, аъзо

банкларнинг соф рентабеллиги 443 фоизга ўсган ва активлар ҳажми 65,6 фоизга ўсиб, 2022 йил
охирига келиб 1,19 триллион ТЛни ташкил этган ҳамда уларнинг банк секторидаги улуши 8,4

фоизга етган.

Туркияда Ислом молия саноатининг бундай натижага эришиши осон кечган эмас, бу

натижаларнинг кетида бир қанча тўсиқларни енгиб ўтиш, шунингдек, оқилона ислоҳотларни

амалга оширилиши ўлароқ ушбу натижаларга эришилган. Қуйида мазкур мамлакатда Ислом
молия тизими ривожланиши йўлидаги тўсиқлар ва амалга оширилган чора

-

тадбирлар билан

танишиб чиқамиз.

Туркияда 1920 йилларда Отатуркнинг олиб борган сиёсати натижасида мамлакат

шариатга мувофиқ иқтисодий ривожланишдан буткул воз кечишига олиб келди. Мазкур давр
сиёсати бу билан ҳам тўхталиб қолмасдан 1926 йилда Европа намунасидаги фуқаролик ва савдо

кодекслари қабул қилиниши билан хўжалик муносабатларида исломий тамойиллардан ортга
қайтиш қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйилди. Жумладан, 1926 йилдаги Туркия

Фуқаролик Кодексини ишлаб чиқишда асос сифатида, энг аввало, 1911 йил таҳриридаги
Швейцария Фуқаролик Кодекси олинди.

Юқоридаги исломдан қайтиш ғояларининг ҳукумат сиёсатининг энг биринчи даражали

масаласи сифатида олиб борилиши натижасида Туркиянинг исломий иқтисодий ғояларга

қайтиши фақатгина 1970 йилларнинг иккинчи ярмида исломий, шу жумладан иқтисодий

қадрият ва ғояларга мусулмон дунёси қизиқишининг уйғониши тўлқини ила амалга ошди. Ўша
даврда иқтисодиёти аралаш сифатида таърифланадиган Туркияда исломий иқтисодий

андозанинг мамлакат учун афзалликларини асослашга уринган М.Дўғон, А.О. Гунер, А.Тюркаш,
Н.Эрбакан ва бошқалар каби турк муаллифлари асарлари ва чиқишларида нафақат исломий

иқтисодий тартибнинг асослари очиб берилди, балки исломий иқтисодий андозани бевосита
қўллаган ҳолда Туркиянинг муаммоларини ечиш йўллари таклиф этилди.

Мамлакатда илк бор ислом молиясини жорий этишнинг қонунчилик асослари 1983

йилнинг декабирида Т.Озал Бош вазирлиги даврида “Махсус молия уйларини ташкил этиш

тўғрисида”ги 83/7506

-

сонли ҳукумат декрети қабул қилиниши ва унга кўра шариат

талабларига риоя қилиб ишлайдиган махсус молия уйлари (ММУ) деб аталувчи муассасаларни

ташкил этиш имкониятини тақдим этди. Ислом молияси тамойилларига асосланган хизмат
турларини таклиф этувчи мазкур молия уйларининг бундай деб номланишининг сабаби,

амалдаги қонунчилик бундай таркиблар номланишида “исломий” сўзидан фойдаланишга
рухсат бермас эди. Шунингдек, мазкур молия уйларини ташкил этишнинг бир нечта талаблари

бўлиб, жумладан, ташкил этиладиган махсус молия уйлари ҳиссадорлари сони 100 кишидан кам

бўлмаган ҳиссадорлик жамияти сифатида рўйхатдан ўтказилиши шарт эди.

ММУни ташкил этиш бир нечта мақсадларни кўзлаган эди, улардан асосийлари

қуйидагилардан иборат: молиявий соҳадаги шариатнинг тақиқларига риоя этувчи аҳоли
тоифаси маблағларини тўплаш ва мусулмон мамлакатларидан инвестицияларни жалб этиш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

264

Ҳақиқатда, 1984 йилда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Туркияга 750 млн. АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратишга қарор қилди ва ушбу маблағ экспортни ривожлантириш учун

мўлжалланган эди. Анқарада ИТБ қошидаги Статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқот
маркази очилди.

ММУни ташкил этишдан кўзланган икки мақсад ҳам ўзини самарали оқлади яъни аҳоли

қўлидаги бўш пул маблағларини жалб қилиш ҳамда мусулмон мамлакатларидан

инвестицияларни кириб келиши ошди. Жумладан, 1984 йилнинг августида мамлакатда
исломий банкларнинг филиаллари бўлган иккита ММУлар –

“Фейсал Финанс Куруму А.Ш.” (

2002

йилда “Фейсал Финанс Куруму А.Ш.” “Улькер” холдинги иштирокидаги қўшма корхона
томонидан сотиб олингандан сўнг “Фемили Финанс Куруму А.Ш.” деб қайта номланди. Туркия

исломий молия ташкилотлари номланишидаги “куруму” сўзи инглиз тилида house (уй) деб
таржима қилинади. “Фемили Финанс” Саудия Арабистони Миллий тижорат банки томонидан

сотиб олиниб, “Анадолу Финанс” билан қўшилгач, ташкил топган банк “Тюрийе Банкасы” деган
ном олди), (90% капитал араб мамлакатларига ва 10% турк фуқароларига тегишли) ва “Ал

-

Барака Турк Озель Финанс Куруму А.Ш.” (

ҳозирги вақтда “Ал

-

Барака Тюрк Банкасы А.Ш.” деб

аталади),

(Саудия Арабистони ва Туркия фуқароларининг эгалигида) ташкил этилди, 1985

йилдан эса улар фаолият кўрсата бошлади. Мазкур молия уйлари ўз тадбиркорлик

фаолиятларини қишлоқ хўжалиги, хизматлар кўрсатиш, туризм, савдо сингари соҳаларга жалб
этдилар (масалан, 1993 йилнинг якунида “Фейсал Финанс Кумуру А.Ш.” кредитларининг 21%и

қишлоқ хўжалигига тўғри келган). Лекин, мазкур ММУлар ўз фаолиятларини асосан
вилоятларда амалга оширдилар ва сиёсий сабабларга кўра, кўплаб мамлакатларда бўлгани каби

давлатдан кенг қамровли ёрдамга умид қила олмас эдилар. Форс кўрфаси мамлакатлари
молиявий таркиблари томонидан олинган ёрдамдан ташқари улар даромадининг аҳамиятли

қисмини Германиядаги турк ишчилари пул амалиётларига хизмат қилишдан тушган тушумлар
шакллантирди.

2-

жадвал

Туркияда Ислом молияси бўйича амалга оширилган ишларнинг йиллар кесимида

тақсимоти

Йил

Амалга оширилган ишлар

1983

Махсус Молия уйининг қонуни қабул қилинди

1984

Биринчи махсус молия уйи компанияси ташкил этилди

1984

Фейсал Финанс Куруму А.Ш.

(

Ҳозирда

“Тюрийе Банкасы” деб номланади

)

1984

Ал

-

Барака Турк Озель Финанс Куруму А.Ш. (Ҳозирги

вақтда “Ал

-

Барака Турк

Банкасы А.Ш.” деб аталади) ташкил этилди

1989

Қувейт

Турк Евкаф Финанс Куруму А.Ш. (Ҳозирги

вақтда “Қувейт Турк Банкасы

А.Ш.” деб аталади) ташкил этилди

2005

Махсус молия уйлари қонун билан Иштирокчилик банкларига алмаштирилди

2005

Туркия Финанс ташкил этилди

2009

Биринчи такафул компанияси ташкил этилди

2010

Биринчи сукук чиқарилди

2010

Ижара сертификати (Сукук) чиқарилди

2011

Бозорга биринчи Ислом индекси (иштирок индекси) киритилди

2011

Биринчи ислом хусусий пенсия компанияси ташкил этилди

2012

Биринчи суверен сукук Ғазначилик томонидан чиқарилди

2015

Яқин келажакда учта давлат иштирокидаги иштирок банклари ташкил этилиши

ҳукумат томонидан эълон қилинди

2015

Зираат Катилим

давлат иштирок банки ташкил этилди

2015

Биринчи такафул кооперативи ташкил этилди

2016

Вакиф Катилим

давлат иштирок банки ташкил этилди

2019

Эмлак Катилим

давлат иштирок банки ташкил этилди

2019

Голден Глобал

Инвестицион банки ташкил этилди

2022

Ҳукумат

томонидан 2022

-2025

йилларда Ислом молия саноатини ривожлантириш

учун иштирок молияси стартегияси ишлаб чиқилди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

265

1980 йиллар охири

-

1990 йиллар бошида мамлакатда янги исломий молиявий таркиблар

пайдо бўлди: “Қувейт Турк Евкаф Финанс Куруму А.Ш.” (ҳозирги

вақтда “Қувейт Тюрк Банкасы

А.Ш.” деб аталади),

(1989), “Анадолу Финанс Куруму А.Ш.” (1991), “Ихлос Финанс Куруму А.Ш.”

(1995), “Осиё Финанс Куруму А.Ш.” (1996).

Бозорда энг фаолликни “Ихлос Финанс Куруму А.Ш.” намоён этди. 1997 йилга келиб ушбу

компанияда бутун мамлакат бўйича 35 та бўлим пайдо бўлди. Листингдан ўтган ўз

акцияларининг 15%ини Истанбул фонда биржасига жойлаштирди. Лекин 2001 йилга келиб
компаниянинг

банкротлиги ҳақида эълон қилинди.

1999 йилга қадар ММУ фаолияти Вазирлар кенгаши, Марказий банк ва Хазиначилик

бошқармаси кўрсатмалари билан тартибга солинди. 1999 йилднинг декабридан бошлаб Банк

фаолияти тўғрисидаги қонун низомлари мамлакатдаги мана шундай исломий муассасаларга
ҳам татбиқ

этилди. 2005 йилдан эса банк қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ

махсус молия уйлари шерикчилик банклари деб аталадиган бўлди. Бу Туркиядаги исломий
банкларнинг молия бозори тўлақонли иштирокчиларидан бири сифатида тан олинишида

муҳим қадам бўлди.

Туркиядаги исломий банклар учун кўрсатилган атамани жорий этиш тарафдорлари,

шерикчилик банклари –

бошқа турк банкларининг муқобили эмас, балки мамлакат банк

тизимининг қўшимча ва ўта муҳим қисми эканлигига эътибор қаратадилар. Банк
қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши ва исломий банкларга нисбатан Туркияда алоҳида

мавқенинг эътироф этилиши мамлакатни дуалистик андозага эга мамлакатлар гуруҳига
киритиш имконини беради.

Туркия ҳукумати томонидан 2015 йилдан 2019 йилгача давлатга қарашли учта янги ислом

банклари ташкил этилди, бу эса исломий молия хизматларини кўрсатиш имкониятларини

кенгайтирди ҳамда банк секторида рақобатни оширди.

2019 йилнинг феврал ойида мамлакат Банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш

агентлиги (БДДК) Туркия Эмлак Катилим Банкасига (ЭмлакБанк) банк лицензиясини берди ва
бу билан маҳаллий миқёсда иштирок банклари сифатида танилган исломий банклар сонини

мамлакатда олтитага етказди. Қолган бешта ислом банклари 2015 ва 2016 йилларда исломий
банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган давлат назоратидаги Зираат Банк ва

ВакифБанк, шунингдек, Куваит Финанcе Ҳоусе (Kuwait Finance House) компаниясига тегишли

Албарака Турк, Кувейт Турк ва Туркия Финанс банклари ҳисобланади.

Юқорида келтирилган сабабларга кўра Ислом молияси Туркияда фоизсиз молия ёки

иштирок этиш молияси (participation finance) деб номланган бўлиб, иштирок этиш молия
тизими 1984 йилда расмий ташкил этилганидан буён сезиларли даражада ривожланди ва

умумий молия

тизимида ўзига хос бозор мавқеига эга бўлди.

Туркияда иштирок этиш молия тизимининг ривожланишини 1984

-

2021 йиллар бўйича

учта асосий босқичга бўлиб ўрганиш мумкин: тизимни ташкил этиш (1984

-

1998), эҳтиёткорона

ривожланиш (1999

-

2013) ва стратегик ривожланиш (2014

-2021).

1984 йил Махсус Молия Уйлари (ММУ) иш бошлаган тизимга кириш босқичининг

бошланиши бўлди. Банк тизимида 1% атрофида бозор улушига эга бўлган ММУлар ушбу

босқичда юқорида номлари келтириб ўтилган қарорлар билан тартибга солинган. Пруденциал
ривожланиш босқичи қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар билан бошланди, бу эса

ММУларига 1999 йилда Банк қонунига мувофиқ фаолият кўрсатишга рухсат берди.

Фоизсиз молиялаштириш молия тизимида биринчи марта 2005 йилда ММУларнинг

иштирокчи банклари сифатида қонунчиликда акс этиши билан тан олинган. Иштирок этиш

суғурта компанияларининг ташкил этилиши, лизинг сертификатлари учун ҳуқуқий
асосларнинг ўрнатилиши каби муҳим воқеалар (сукук) СПК Коммуникесига биноан, хусусий

сектор томонидан халқаро бозорларда биринчи ижара сертификатининг чиқарилиши ва
суверен томонидан биринчи миллий валютадаги лизинг сертификатининг чиқарилиши ҳам

Пруденциал ривожланиш босқичида амалга оширилди.

Стратегик ривожланиш босқичида фоизсиз молия тизими давлат стратегияси

ҳужжатларида устувор йўналишлардан бирига айланди. Шу нуқтаи назардан, Ўнинчи
ривожланиш режаси (2014

-

2018), Истанбул молия маркази лойиҳаси бўйича ҳаракат режаси, ўн

биринчи ривожланиш

режаси (2019

-

2023) ва бошқа дастурий ҳужжатлар фоизсиз молия

тизимига оид аниқ стратегия ва ҳаракат режаларини қамраб олди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

266

Иштирокчи банклар “Банклар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. 5411

-

сонли қонун шаклида иштирок этиш банкига хос алоҳида қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. 5411

-

сонли қонунга мувофиқ, иштирок банклари депозит банклари томонидан амалга ошириладиган
деярли барча фаолиятни амалга ошириши мумкин. Қонуннинг учинчи моддасига кўра,

иштирокчи банклар 25.01.2019 йилдаги 3

-

сонли “Ресми Газете”да эълон қилинган Низомга

мувофиқ, маблағларни жорий ва қатнашиш ҳисобварақлари орқали йиғишлари ҳамда сотиш,

лизинг, шериклик, вакала ва бошқа усуллар билан молиялаштиришлари мумкин ва бу 30666
кўринишида рақамланган. Шунингдек, “Банклар тўғрисида”ги Қонуннинг 77

-

моддасига

ўзгартириш киритилиши 2020 йилдаги 5411

-

сонли қарор иштирокчи банкларнинг реал сектор

билан ҳамкорлик асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига йўл очди. Худди шу

моддага киритилган яна бир ўзгартириш иштирокчи банкларни 57

-

моддадан озод қилди, унга

кўра, агар молиялаштириш фоизсиз молиялаштириш усуллари орқали амалга оширилса, кўчмас

мулкни сотиб олиш ва сотишга чекловлар қўяди.

14.09.2019 йилдаги 30888

-

сонли Расмий газетада эълон қилинган Фоизсиз банк фаолияти

тамойиллари ва стандартларига риоя этиш тўғрисидаги Комюнике қоидалари билан

иштирокчи банкларнинг ички назорат ва назорат тузилмаларида бир хиллик таъминланди.

Кенгаш қарорига асосан, Иштирок этиш банки фаолиятига оид касбий тамойиллар ва

стандартларни белгилаш мақсадида БДДК томонидан 2018 йилда эълон қилинган 7736

-

сонли

қарори, Марказлаштирилган маслаҳат кенгаши 2019 йилда ТКББ таркибида фаолият кўрсата

бошлади. Кенгаш иштирокчи банклар томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар
учун стандартларни белгилайди. Кенгаш тўртта стандартни нашр этди (Кафалаҳ стандарти,

Мурабаҳа стандарти, Таварруқ стандарти ва акциялар сертификатини чиқариш ва савдо
стандарти).

Мамлакатда ислом молия тизимининг муваффақиятли ишлашида ушбу соҳани

тушунадиган малакали кадрларга эҳтиёж юқори бўлиб, Туркияда мазкур соҳа учун кадрлар

тайёрлаш сиёсатига масъулият билан ёндашилади. Жумладан, Туркия бугунги кунда нафақат
маҳаллий Ислом молия тизими учун балки ислом молияси ривожланаётган, шаклланаётган ва

ушбу соҳага қизиқиш ортаётган бошқа мамлакатлар учун ҳам малакали кадрларни тайёрлаш
бўйича олий таълим дастурларида муваффақиятга эришди. Қуйида бу масалага батафсил

тўхталиб ўтамиз (3

-

жадвал).

Сўнгги йилларда Туркияда ва бутун дунёда ислом иқтисодиёти ва молиясига оид

тадқиқотлар сони, кўлами ва сифати кескин ошди. Туркияда 2012 йилдан буён ислом

иқтисодиёти ва молияси соҳасидаги магистратура дастурлари ва тадқиқот марказлари фаолият
юритмоқда. Ушбу йўналишдаги биринчи бакалавриат дастури 2016 йилда бошланган.

Ҳозирда

Туркияда ислом иқтисодиёти ва молияси соҳасида жами 23 та университетда (18

та давлат ва 5 та хусусий университет) 4 та бакалавриат, 21 та магистратура ва 9 та

докторантура бўлган 34 та академик дастур мавжуд (

3-

жадвал).

Бу соҳада Туркия ва бошқа

мамлакатлар ўртасида академик дастурларнинг ўқув

режаларида сезиларли фарқлар мавжуд. Хусусан, Баҳрайн, Малайзия ва Покистон каби исломий
молия юқори даражада ривожланган мамлакатларда исломий молия бўйича курслар сони ислом

иқтисодиёти курслари сонидан анча юқори. Бошқа томондан, Туркияда Ислом иқтисодиёти ва
молияси соҳасидаги бакалавриат дастурларини тақсимлашда одатда анъанавий иқтисод ва

молияни кўп талаб қилувчи ўқув дастурига амал қилинади. Туркиядаги Ислом иқтисодиёти ва
молияси бакалавриат дастурлари ўқув режасига кўра, ислом иқтисодига оид курсларнинг

умумий курслар сонида иштирок этиш молияси курсларига нисбатан ўртача кўпроқ салмоғи

борлиги кузатилмоқда.

Моодийс

(Moody's

) рейтинг агентлигининг ҳисоботларига кўра, Туркия иштирок

банкларининг жами активлари ўтган йилга нисбатан

65

фоиз атрофида бўлганини қайд этди

.

Кредит рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Туркияда ривожланаётган тартибга

солиш ва назорат муҳити мамлакатдаги исломий молиянинг ривожланиши сабабларидандир.
Шунинг билан биргаликда, “Ҳукуматнинг исломий молияга бўлган эътиборини кучайтириши

мамлакатнинг исломий молия сектори ва хусусан унинг иштирокчи банклари учун ижобий
омилдир”, —

дейилади ҳисоботда. Жумладан, 2023 йил 8 феврал куни Туркия Президентининг

Молия бошқармаси таркибида янги бўлим ташкил этилганини эълон қилди. Расмий газетада
эълон қилинган президент фармонида айтилишича, янги бўлим иштирок этишни

молиялаштириш бўйича хабардорликни ошириш ва бу соҳада стратегияларни ишлаб чиқишга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

267

эътибор қаратади. Шунингдек, у исломий молияни яхшилаш учун давлат институтлари, хусусий
сектор, университетлар ва нодавлат ташкилотлар (ННТ) ўртасидаги ҳамкорликни

кучайтиришга қаратилган.

3-

жадвал

Туркиядаги Ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича тадқиқот марказлари,

университетлар ва уларнинг академик дастурлари

Университет / муассаса

Тадқиқот

маркази /

институти

Бакалавр

Магистратура

Докторантура

1

Афён

Кочатепе

университети

+

-

+

+

2

Аксарай университети

-

-

+

-

3

Анқара ижтимоий фанлар
университети

+

-

+

-

4

Анқара Йилдирим Беязит
университети

-

-

+

-

5

Ардахон университети

+

-

-

-

6

Бингол университети

-

-

+

-

7

Болу Абант Иззет Байсал

университети

-

-

-

+

8

Бурса Улудаг университети

-

-

+

+

9

Ҳитит

университети

+

-

+

-

10

Ибн Ҳалдун университети

+

-

-

-

11

Истанбул

29

Май

университети

-

-

+

-

12

Истанбул

Меденийет

университети

-

-

+

-

13

Истанбул Сабаҳаттин Заим

университети

+

+

+

+

14

Истанбул университети

+

-

+

+

15

Истанбул

савдо

университети

+

-

-

-

16

Карадениз

техника

университети

-

-

-

+

17

Кастамону университети

+

-

-

-

18

КТО

Коня

Каратай

университети

-

+

-

-

19

Мармара университети

+

-

+

-

20

Нежмеддин

Эрбакан

университети

-

-

+

-

21

Сакаря университети

+

+

+

+

22

Сулаймон

Демирел

университети

-

-

+

-

23

Ширнак университети

-

-

+

-

24

Фан маданияти ва таълими

жамғармаси (İ

LKE)

+

-

-

-

25

Ислом

иқтисодиёти

тадқиқот фонди

+

-

-

-

26

Маъруф жамғармаси

+

-

-

-

Иштирок этиш молияси соҳасида янги молиявий воситаларни жорий қилган ва молиявий

маҳсулотларни ишлаб чиққан Туркия, халқаро молия бозорларида ўз мавқеини мустаҳкамлаш
учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида Туркия ўз мижозларига фоизсиз

молиялаштириш тамойиллари асосида хизмат кўрсатишда ёрдам бериш учун иштирок


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

268

банклари бўйича ҳуқуқий инфратузилмани ярата олди. Бундан ташқари, Туркия ўзини иштирок
банки ва исломий молиялаштириш марказига айнланиши учун бир қанча чора

-

тадбирлани

амалга оширмоқда.

Шунинг билан биргаликда, Туркияда ислом молиясининг ривожланиши йўлида бир қанча

тўсиқлар ҳам мавжуд бўлиб қуйида уларни санаб ўтмоқчимиз:

-

иштирокчи банклар 5411

-

сонли “Банклар тўғрисида”ги қонунга бўйсунадилар ва шунинг

учун ўз фаолиятларида анъанавий банк амалиётидан четга чиқа олмайдилар;

-

анъанавий молиявий маҳсулотларга ўхшаш маҳсулотларни молиялаштиришнинг

операцион жараёнлари анча мураккаб ва бу маҳсулотларнинг транзакция харажатлари юқори;

-

тегишли меъёрий ҳужжатлар ва рағбатлантириш механизмлари йўқлиги сабабли

рискларни тақсимлашга асосланган маҳсулотлардан фойдаланиш чекланган, айниқса
молиялаштиришда;

-

бозор конъюнктурасининг кескин ўзгаришига қараб фойда ставкалари бўйича тезкор

чоралар кўрилмайди;

-

иштирокчи банклар фиқҳий амалиётларида сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин, бу

манфаатдор томонлар ўртасида иккиланишларга сабаб бўлади;

-

фиқҳий қоида ва тамойилларга мос, иштирокчи банклар томонидан осон

фойдаланиладиган самарали ликвидлик механизмлари ҳозирча мавжуд эмас;

-

иштирок этиш банки мижозлари ва ходимларининг молиявий саводхонлиги ва

иштирокини молиялаштириш бўйича билимлари паст;

-

иштирок этиш банклари учун мустақил бухгалтерия стандартлари мавжуд эмас;

-

иштирок этиш банки фаолияти билан боғлиқ амалий илмий тадқиқотлар етарли эмас.

2021-

2022 йилларда Туркия Республикаси Президентининг Молия бошқармаси

тайёргарлик ишларини олиб борди ва Иштирок этиш молия стратегияси ҳужжатини якунлади.

Иштирок этиш молияси стратегияси ҳужжати 2022

-

2025 йиллардаги яхлит

трансформация босқичида иштирок этиш молиясининг Туркия молия тизимида муносиб
ўринга эришиш учун

стратегик жиҳатдан ўзгартирилишини таъминлаш учун амалга

оширилиши керак бўлган аниқ қадамларни ўз ичига олиб шунингдек, юқорида санаб ўтилган
масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб ушбу камчиликларни бартараф этиш йўлида

амалга оширилиши керак бўлган чора

-

тадбирларни қамраб олган.

Стратегиянинг мақсади, Истанбул молия марказининг икки асосий устунидан бири бўлган

иштирок молия тизимининг иштирок молиялаштириш тамойилларига тўлиқ мос равишда

ишлашини таъминлаш, иштирок этиш молия тизимининг турли таркибий муаммолари учун
амалга оширилиши мумкин бўлган ва ҳаётий ечимларни ишлаб чиқаради, умумий молия

тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллайди ва Истанбул молия маркази иштирок молиялаштириш
учун глобал марказга айланишини таъминлайди. Иштирок этишни молиялаштириш

стратегияси ҳужжати иштирокни молиялаштириш соябон консепцияси остидаги барча
секторлар, маҳсулотлар ва хизматларни ўз ичига олади ва умуман иштирок этиш молия

тизимини ривожлантиришнинг стратегик асосларини белгилайди.

Бундан ташқари ушбу стратегиядан ўрин олган иштирок этишни молиялаштириш

доирасида даромад келтирувчи давлат инвестициялари ва даромад келтирмайдиган давлат
харажатларини молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни қондириш учун асос яратилган.

Г20 ҳисоб

-

китобларига кўра, 2022

-

2040 йиллар оралиғида Туркиядаги инфратузилма

инвестицияларига 454 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслар ажратилади.

Бироқ, бу даврда инфратузилма инвестициялари учун зарур бўлган ресурслар 790 миллиард

долларни ташкил этади. Шу сабабли, 2040 йилгача 336 миллиард АҚШ доллари миқдорида
қўшимча ресурсларга эҳтиёж

сезилади

.

Шунингдек, бошқа бир рейтинг агентлиги Фитч Ратингснинг ҳисоботларига кўра, 2

025

йилга бориб Туркияда ислом банклари активлари бутун секторнинг 15 фоизини ташкил этиши

кераклигини таъкидлаб, бу ўсиш мамлакат ҳукумати томонидан соҳага берилаётган стратегик
аҳамият билан қўллаб

-

қувватланиши

таъкидланган

.

Хусусан, Туркия билан Форс кўрфази

ҳамкорлик кенгаши давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши, исломий
молия бозорига ижобий таъсир кўрсатиши ва ҳукуматнинг тўғридан

-

тўғри хорижий сармояни

жалб қилишига

ёрдам бериши кутилмоқда, дея таъкидланган таҳлилда.

Туркияга сўнги уч йил ичида жами 51 миллиард доллар сармоя жалб қилинган, жумладан,

Араб Амирликларидан 8 млрд. доллар инвестиция киритилган. Ушбу таҳлил яна шуни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

269

кўрсатадики, бир қатор Форс кўрфази банклари ўз инвестицияларини диверсификация
қилишга интилмоқда ва аллақачон турк ислом банкларига сармоя киритган, Дубай Ислом банки

ҳам яқинда Туркиянинг рақамли банк секторига кирган.

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борган тадқиқотимиз натижаларига кўра хулоса ясайдиган бўлсак, Туркияда ислом

молияси (иштирок молияси) ривожланиши бир нечта босқичларга бўлиб ўрганилиши ва ҳар бир
босқичда ислом молиясининг ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш йўлида

тизимли ишлар амалга оширилганини гувоҳи бўлдик. Жумладан, Туркияда ислом молиясини
ташкил этиш йўлидаги қийинчиликлар, тарихидаги исломдан қайтиш даврлари, ундан кейинги

ҳукумат томонидан исломга қайтиш йўлида олиб борилган ислоҳотлар, олимлари томонидан
амалга

оширилган илмий тадқиқот ишлари, соҳани ташкил этиш йўлида энг аввало

қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, соҳанинг ишлаши учун инфратузилмани
яратиш ва бошқа бир қанча амалга оширган ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган турк

тажрибасини батафсил тадқиқ этдик. Мазкур амалга оширган тадқиқотимиз натижасида

Ўзбекистонда ислом молияси амалиётини яхшилаш йўлида ўзимизнинг илмий

-

амалий таклиф

ва хулосаларимизни ишлаб чиқдик.

Биринчи таклиф. Ҳар қандай соҳани йўлга қўйиш учун энг аввало унинг меъёрий

-

ҳуқуқий

базасини ишлаб чиқилишини тақозо этиб, Туркия тажрибасига кўра Иштирокчи банклар

“Банклар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. 5411

-

сонли қонун шаклида

иштирок этиш банкига хос алоҳида қонун ҳужжатлари мавжуд эмас, аксинча ўрнига ислом

молиясини ишлашига тўсқинлик қилган бир нечта қонунларнинг бандларига ўзгартириш ва
қўшичалар киритиган.

Демак, мазкур соҳани Ўзбекистонда ишлашини ташкил этиш учун биринчи галда

меъёрий

-

ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш керак бўлиб, уни амалга оширишда икки хил

ёндашувдан бирини танлаш керак бўлади, яъни умуман исломий молия фаолиятини тартибга
солувчи ягона қонун

ҳужжатларини қабул қилиниши ёки соҳанинг ҳар бир алоҳида соҳасини

мувофиқлаштирувчи бир нечта ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш керак бўлади. Иккинчи
ёндашувга кўра ислом банк иши, ислом суғуртаси (такафул) ва ислом капитал бозорлари каби

ҳар бир сектор учун ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши керак. Иккинчи

ёндашувни амалга ошириш осонроқ ва тезроқ бўлиб, Туркия ҳам айнан ушбу ёндашувни
танлаган. Бундан ташқари, бутун ислом молия саноати учун кенг қамровли тартибга солувчи

ягона қонунчиликни

ишлаб чиқиш қийин ва узоқ вақт талаб этади. Аниқроқ қилиб айтадиган

бўлсак, қуйида бир нечта қонунларда ислом молияси амалиётларига зид келувчи моддаларни

келтириб ўтамиз. Жумладан, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ
банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, ва суғурта фаолияти билан шуғулланишга ҳақли

эмасликлари (4

-

модда); қонуннинг 5 моддасида Банклар кредитларни уларнинг қайтарилиши

ва фоизлилиги шарти билан бериши (5 модда); Солиқ кодексининг X

-

бўлимида маҳсулотларни

олди

-

сотди қилиш (айланма савдо) қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) солиш объекти ҳисобланиши,

яъни бирор бир мол олиб сотилса бу амалиёт айланма савдо ҳисобланиши ва ундан ҚҚС

олиниши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, яна бир қанча қонунларда бу каби зид келувчи
моддалар мавжуд. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда банклар томонидан

ислом молияси тамойиллари асосида молиялаштиришни йўлга қўйиш учун ислом молияси ва
банк фаолиятига оид махсус қонун ишлаб чиқилиши ёки бир қатор қонун ҳужжатларига, шу

жумладан: Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки

тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг банклардаги
омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги, “Ипотека

тўғрисида”ги, “Гаров тўғрисида”ги ва бошқа қонунларга халқаро тажриба ва Ислом молияси
хизматлари кенгаши (IFSB) стандартлари асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш.

Иккинчи таклиф. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида мазкур соҳа учун

масъул махсус департамент ташкил этиш, тегишли инфратузилмани шакллантириш, қоидалар

ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, ҳавфсизлик стандартлари жумладан, минимал капитал

талабини рационализация қилиш (МCР), ликвидликни бошқариш асослари ва молиявий
ҳисобот бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, AAОИФИ шариат стандартларини қабул қилиш, кенг

қамровли шариат бошқарув тизимини ташкил этиш, маҳсулотларни стандартлаштириш ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

270

уйғунлаштириш, ғазначилик фаолияти бўйича кўрсатмалар/ИБИ маҳсулотларини қабул қилиш
керак бўлади.

Учинчи таклифимиз эса ушбу соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш сиёсатига эътибор қаратиш,

ушбу соҳа бўйича кадрлар тайёрлашни салмоғини оширишда олий ўқув юртлари сонини

ҳозирги иккитадан ошириш, шунингдек, дастурлар бакалавр ва магистратура дастурлари
сонини ошириш, ушбу соҳа бўйича амалга ошириладиган тадқиқотлар сонини оширишга

рағбатлар яратиш ҳамда Марказий банк ҳузурида ушбу соҳа учун тадқиқот институти ташкил
этиш лозим. Бу таклифнинг амалга оширилиши нафақат Ўзбекистон учун сифатли кадрлар

тайёрлаш имконини бериш билан биргаликда барча қўшни мамлакатлар, МДҲ мамлакатлари ва
бошқа осиё мамлакатларидан Ўзбекистонга келиб ўқийдиган хорижий талабалар сонини

ошишига имконият берган бўлар эди. Ўзбекистонда бошқа МДҲ мамлакатларига қараганда бой
тарих ва ушбу соҳа

учун малакали кадрлар тайёрлаш учун етарли салоҳият мавжуд.

Ушбу мақолада келтирилган хулосалар асосида қолган масалалар бўйича истиқболли

ишларимиз давом этмоқда ва келгуси мақолаларимизда тақдим этиб борилади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Gait , A. and Worthington, A., (2008), An empirical survey of individual customer, business firms and

financial institution attitudes towards Islamic methods of finance, International Journal of Social
Economics, 35(11), 783-808.

Maher Hasan and Jemma Dridi, (2010), The Effects of the Global Crisis on Islamic and Conventional

Banks: A Comparative Study. Author‘s E

-Mail Address: mhasan@imf.org, jdridi@imf.org , International

Monetary Fund

Mariatul Aida Jaffar, Rosidah Musa, (2016), Determinants of Attitude and Intention towards Islamic

Financing Adoption among Non-Users Procedia Economics and Finance Volume 37, Pages 227-233.

Mirakhor, A. and Iqbal, Z., (2011), An Introduction To Islamic Finance : Theory and Practice.

Singapore: John Wiley & Sons.

Usmani Muhammad Taqi, (2011), An Introduction to Islamic Finance. 169 pages;

Аброров С.З., (2020), Ўзбекистонда сукук –

исломий қимматли қоғозларни жорий этиш

истиқболлари. 08.00.07

-

Молия, пул муомиласи ва кредит PhD илмий даражаси диссертацияси

/ТДИУ Т;

Антропов В.В, (2017), Исламские финансы в глобальной экономике: современные тенденции

перспективы. Причины появления исламских финансов // Экономический журнал. №48.с. 57

-77;

Байдаулет, Е.А., (2019), Исломий молия асослари [Матн] / Е.А. Байдаулет. –

Тошкент:

«O‘zbekiston» НМИУ, –

432 б.

Беккин, Р.И., (2019), Ислом иқтисодий модели ва замон [Матн]–

Тошкент: «O‘zbekiston»

НМИУ, 2019. –

360 б.

Зайниддинов Р.Х, (2022), Ўзбекистонда ислом молиясининг ривожланиши: тўсиқлар ва

тавсиялар. 2/, mart

-

aprel (№ 00058). “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and

Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali. DOI: 10.55439/EIT/vol10_iss2/a4. 27-41 b.

Имамназаров Ж.М, (2023), Ислом молия тизими имкониятларидан Ўзбекистон

иқтисодиётида фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш 08.00.01

-

Иқтисодиёт

назарияси. PhD илмий даражаси диссертацияси /ТДИУ Т.

Иргашева Г.С., (2023), Ўзбекистонда ислом молиясини ривожланишида Малайзия

тажрибасидан фойдаланиш йўналишлари, Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil ilmiy elektron jurnal, 2023

-yil,

may, 1-son, 137-145-sahifalar, www.e-itt.uz

Мокина Л.С, (2017), Исламские ценные бумаги как источник финансирования

инвестиционных проектов и перспективы их размещения на финансовом рынке России //

Российское предпринимательство. Том

18. №22. с. 3429

-3446;

Турсунов А.С, (2021), Ўзбекистан, Тижорат банкларида исломий банк хизматларини

ривожлантириш йўналишлари. 08.00.07

-

Молия, пул муомиласи ва кредит PhD илмий даражаси

диссертацияси /ТДИУ Т.

Хасанов Х, (2017), Аҳлоқий (исломий) молиялаштириш тизими –

инновацион

молиялаштириш востиаси сифатида (Ўзбекистон ва МДҲ мисолида). “Иқтисодиёт ва

инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5 .

Библиографические ссылки

Gait , A. and Worthington, A., (2008), An empirical survey of individual customer, business firms and financial institution attitudes towards Islamic methods of finance, International Journal of Social Economics, 35(11), 783-808.

Maher Hasan and Jemma Dridi, (2010), The Effects of the Global Crisis on Islamic and Conventional Banks: A Comparative Study. Author‘s E-Mail Address: mhasan@imf.org, jdridi@imf.org , International Monetary Fund

Mariatul Aida Jaffar, Rosidah Musa, (2016), Determinants of Attitude and Intention towards Islamic Financing Adoption among Non-Users Procedia Economics and Finance Volume 37, Pages 227-233.

Mirakhor, A. and Iqbal, Z., (2011), An Introduction To Islamic Finance : Theory and Practice. Singapore: John Wiley & Sons.

Usmani Muhammad Taqi, (2011), An Introduction to Islamic Finance. 169 pages;

Аброров С.З., (2020), Ўзбекистонда сукук – исломий қимматли қоғозларни жорий этиш истиқболлари. 08.00.07-Молия, пул муомиласи ва кредит PhD илмий даражаси диссертацияси /ТДИУ Т;

Антропов В.В, (2017), Исламские финансы в глобальной экономике: современные тенденции перспективы. Причины появления исламских финансов // Экономический журнал. №48.с. 57-77;

Байдаулет, Е.А., (2019), Исломий молия асослари [Матн] / Е.А. Байдаулет. – Тошкент: «O‘zbekiston» НМИУ, – 432 б.

Беккин, Р.И., (2019), Ислом иқтисодий модели ва замон [Матн]– Тошкент: «O‘zbekiston» НМИУ, 2019. – 360 б.

Зайниддинов Р.Х, (2022), Ўзбекистонда ислом молиясининг ривожланиши: тўсиқлар ва тавсиялар. 2/, mart-aprel (№ 00058). “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali. DOI: 10.55439/EIT/vol10_iss2/a4. 27-41 b.

Имамназаров Ж.М, (2023), Ислом молия тизими имкониятларидан Ўзбекистон иқтисодиётида фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси. PhD илмий даражаси диссертацияси /ТДИУ Т.

Иргашева Г.С., (2023), Ўзбекистонда ислом молиясини ривожланишида Малайзия тажрибасидан фойдаланиш йўналишлари, Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil ilmiy elektron jurnal, 2023-yil, may, 1-son, 137-145-sahifalar, www.e-itt.uz

Мокина Л.С, (2017), Исламские ценные бумаги как источник финансирования инвестиционных проектов и перспективы их размещения на финансовом рынке России // Российское предпринимательство. Том 18. №22. с. 3429-3446;

Турсунов А.С, (2021), Ўзбекистан, Тижорат банкларида исломий банк хизматларини ривожлантириш йўналишлари. 08.00.07-Молия, пул муомиласи ва кредит PhD илмий даражаси диссертацияси /ТДИУ Т.

Хасанов Х, (2017), Аҳлоқий (исломий) молиялаштириш тизими – инновацион молиялаштириш востиаси сифатида (Ўзбекистон ва МДҲ мисолида). “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5 .