СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКОЕ СОДЕРЖАНИЕ ФИНАНСОВ ВУЗОВ

Аннотация

В статье рассмотрены социально-экономическое содержание, сущность, структура, трактовка и современные тенденции финансов высших учебных заведений. В связи с процессом трансформации университетов всесторонне исследованы особенности формирования финансового механизма и его основные компоненты, создающего устойчивые финансовые отношения в высших учебных заведениях. Также даются предложения и рекомендации по управлению финансами высших учебных заведений.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Якубов, Ш. (2024). СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКОЕ СОДЕРЖАНИЕ ФИНАНСОВ ВУЗОВ. Экономическое развитие и анализ, 2(1), 610–619. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45046
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены социально-экономическое содержание, сущность, структура, трактовка и современные тенденции финансов высших учебных заведений. В связи с процессом трансформации университетов всесторонне исследованы особенности формирования финансового механизма и его основные компоненты, создающего устойчивые финансовые отношения в высших учебных заведениях. Также даются предложения и рекомендации по управлению финансами высших учебных заведений.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

610


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯСИНИНГ

ИЖТИМОИЙ

-

ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ

Якубов Шохрух Акмалжон ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада олий таълим муассасалари молиясининг ижтимоий

иқтисодий мазмуни, моҳияти, таркиби, талқини ва уни бошқаришнинг замонавий
тенденциялари ёритилган. Олий таълим муассасаларида барқарор молиявий

муносабатларни юзага келтирадиган молиявий механизмини шакллантириш

хусусиятларини ва унинг асосий таркибий қисмларини университетларни

трансформация жараёни билан боғлиқ ҳолда ҳар томонлама тадқиқ қилинган.
Шунингдек, олий таълим муассасаларини молиясини

бошқариш бўйича таклиф ва

тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

олий таълим тизими

,

олий таълим хизматлари бозори

,

олий

таълим молияси, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, молиявий ресурслар

,

эндаумент фонд.

СОЦИАЛЬНО

-

ЭКОНОМИЧЕСКОЕ СОДЕРЖАНИЕ ФИНАНСОВ ВУЗОВ

Якубов Шохрух Акмалжон угли

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассмотрены социально

-

экономическое содержание,

сущность, структура, трактовка и современные тенденции финансов высших учебных

заведений. В связи с процессом трансформации университетов всесторонне исследованы

особенности формирования финансового

механизма и его основные компоненты,

создающего устойчивые финансовые отношения в высших учебных заведениях. Также

даются предложения и рекомендации по управлению финансами высших учебных

заведений.

Ключевые слова:

система высшего образования, рынок услуг

высшего образования,

финансирование высшего образования, бюджетные и внебюджетные фонды, финансовые
ресурсы, фонд целевого капитала.

SOCIO-ECONOMIC CONTENT OF UNIVERSITY FINANCES

Yakubov Shoxrux Akmaljon ugli

Tashkent State University of Economics

Abstrakt.

The article examines the socio-economic content, essence, structure,

interpretation and modern trends in the finances of higher educational institutions. In connection

with the process of transformation of universities, the features of the formation of a financial
mechanism and its main components that create sustainable financial relations in higher

educational institutions have been comprehensively studied. Suggestions and recommendations

for financial management of higher education institutions are also given.

Key words:

higher education system, higher education services market, financing of higher

education, budgetary and extra-budgetary funds, financial resources, endowment fund.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K: 378.4

610-619


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

611

Кириш

.

Жаҳон олий таълим хизматлари бозори ҳажми 2023

-

йилда 24,2 миллиард AҚШ

долларига етди. IMARC Group компаниясининг прогнозларига кўра олий таълим

хизматлари бозорининг глобал хажми 2032 йилга қадар 101,5 миллиард AҚШ долларига

етиши

225

ва 2024

-

2032 йиллар давомида 17,27% ўсиш суръатини (CAGR)

кутилаётганлигини таъкидламоқда.

Замонавий олий таълим муассасалари жамиятдаги ижтимоий миссиясига

нисбатан, юқори технологияли лойиҳаларни яратувчи, ҳудудлар инновацион

тараққиётининг асосий кластерларини ташкил қилувчи инновацион ХАБ сифатида
ривожланиб боришини таъминлади. Ушбу ҳолат нафақат, замонавий олий таълим

муассасалари фаолиятидаги балки, улар молияси тизимидаги трансформацион

жараёнларда хам кузатилди. Хусусан, молиялаштириш манбалари таркибида илмий

-

инновацион фаолиятдан тушумлар ҳажмининг ўсиб бориши академик ва илмий

-

инновацион фаолият соҳасидаги мустаҳкам рақобат позицияси асосий молиявий

омилларидан бири сифатида ҳисоблана бошлади.

Ўзбекистон Республикасида Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясида

олий

таълим

муассасаларида

илмий

-

тадқиқот

ишлари

натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм

-

фаннинг

инновацион инфратузилмасини шакллантириш ҳамда улар инвестициявий

жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини

(

Фармон,

2019)

таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган. Ушбу устувор вазифалар

академик ва илмий тадқиқот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичига ўтишини ва
улар молия механизмини трансформациялашувини тақозо этади.

Адабиётлар шарҳи.

Бозор иқтисодие ти шароитида мулкчиликнинг турли шакллари ва фаолиятнинг

турли соҳаларида фаолият юритувчи иқтисодии субъектлар молияси уларда такрор

ишлаб чиқариш жарае ни эҳтие жлари учун мақсадли фондларни шакллантириш ва

улардан фои даланиш билан боғлиқ пул муносабатлари тизимини у зида

мужассамлаштиради.

Gadoev, Kurbonov

(2006)

таъкидлашича, меъе рдаги фаолият ва уни истиқболда

янада ривожлантириш учун зарурии ресурслар таркибида молиявии ресурслар муҳим

аҳамият касб этиб, ушбу ресурсларни шакллантиришда икки асосии жиҳатни

ку ришимиз мумкин. Бу биринчидан, ички молиявии -иқтисодии салоҳиятдан оқилона
фои даланиш натижасида фои да ва бошқа манбалар ҳисобига хусусии маблағлар

манбаларини шакллантириш ва уни изчил ошириб бориш билан боғлиқ фаолият

ҳисобланади. Иккинчидан, операцион фаолиятни нормал даражада ташкил қилиш учун

зарурии молиявии эҳтие жларни таъминлаш мақсадида капитал бозоридан

маблағларни жалб қилиш ҳисобланади. Ушбу жарае н тижорат асосида фаолият
юритувчи ху жалик субъектларида молиялаштиришнинг кенг спектрда ривожланиб

борае тган усулларидан бири ҳисобланади.

Маликов, Ҳаи даров

(2007)

фикрича операцион фаолият самарадорлиги потенциал

шакллантирилган капитал ҳисобига активларга авансланадиган капитални таркиби ва
тузилмасини оптимал бошқариш орқали эришилади. Бу бир қарашда активлар

таркибини узоқ муддатли ва жории активлар сифатида шаклланиш жарае нини у зида

мужассамлаштиради. Самарали такрор ишлаб чиқариш жарае ни натижасида яратилган

молиявии натижаларни оптимал бошқариш орқали рентабелли ку рсаткичларни
ошириш имкониятларига эга бу линади.

225

Higher Education Market Report //

https://www.imarcgroup.com/higher-education-market


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

612

Хорижий иқтисодчи

Marsh (2004)

фикрича, олии таълим муассасалари жамият

таълим тизимининг институтционал бирликларини у зида мужассамлаштириб,

жамиятнинг ижтимоии инфратузилмасини таркибига киритилади. Гарчи яхлит таълим

тизимида Олии таълим муассасалари у рта бу ғин элементни у зида мужассамлаштирса-

да, уларнинг жамиятдаги роли иқтисодие тда яратилган қу шилган қии матни маълум
бир қисмини қаи та тақсимлаш воситасида уларнинг ихтие ридаги даромадларининг

шаклланиши асосини ташкил қилади. Чунки, жамият учун самарали кадрлар таи е рлаш

орқали таълим хизматларини тижоратлаштириш, мамлакат ижтимоии -иқтисодии

тараққие ти учун хизмат қилувчи илмии инновацион ишланмаларни такрор ишлаб
чиқариш ва уларни реализация қилиш натижасида университетлар зарурии

даромадларни шакллантириш имкониятларига эга бу лади.

Россиялик иқтисодчилар Маи орова, Маи данлар

(2013)

олии таълим муассасалари

молиясининг негизини уларнинг жамиятдаги ролига боғлаб таъкидлаи диларки,
таълим тизими, биринчи навбатда, олии таълим давлат тараққие тининг асосии

индикатори ва катализатори бу либ, ҳар қандаи давлат ижтимоии -иқтисодии

сие сатининг устувор и у налишини у зида мужассамлаштиришини ва ушбу миссиянинг

самарали ижроси улар молиявии барқарор фаолиятининг асосини ташкил қилишини
таъкидлаи дилар.

Университетларнинг молиявии ривожланиши жамиятнинг ҳолати ва ривожланиш

даражасига боғлиқ бу либ, иккинчи томондан жамиятдаги турмуш фаровонлиги ва

илмии техник тараққие т натижасидаги барқарор ривожланиш учун шарт шароит

яратади.

Жаҳон амалиётидан маълумки, барча университетлар асосан давлат ва хусусий

шаклда бўлиб, уларнинг ихтисослашуви 2 йўналишни ўз ичига олади. Булар: академик

фаолиятга асосланган университетлар; илмий

-

тадқиқот фаолиятига ихтисослашган

университетлар (Неборский

, 2017)

. Ушбу фаолият контурида ривожланиш йўналишига

қараб университетларнинг даромадлари ҳам шаклланиш хусусиятларига эга бўлади.

Замонавий шароитларда рақобат позицияси мустаҳкам бўлган университетлар

даромадларининг таркибида таълим хизматларини тижоратлаштириш эмас балки,

илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадларнинг
ўсиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

Олии таълим юксак ижтимоии мақомга эга бу либ, унинг ижтимоии -иқтисодии ,

илмии -техникавии , социал-мадании ва маънавии -ахлоқии муаммоларни ҳал этишдаги

роли миллии хусусиятлар ва анъаналарни асраб-аваи лаш, ишлаб чиқарувчи кучлар
ривожига изчил таъсир ку рсатади.

Бу борада иқтисодчи Маҳмудов

(2019)

олий таълим муассасалари инвестицион

жозибадорлиги уларнинг фаолият спектри ва шунингдек, хизматлар сифатига

боғлиқлигини таъкидлаб ўтади.

Россиялик олимлар Клишина, Глотова, Углицких, Томилиналар

(2015)

таъкидлашича, бюджетдан молиялаштириладиган давлат олии таълим муассасалари

асосан нотижорат ташкилотлари мақомига эга бу либ уларнинг бош мақсадида фои да

олиш ҳисобланмаи ди. Умуман, нотижорат ташкилотларнинг молияси - нотижорат

ташкилотнинг уставида назарда тутилган фаолият мақсадларига эришиш учун
ташкилотларнинг марказлаштирилган ва марказлашмаган пул маблағларини

шакллантириш ва улардан фои даланиш билан боғлиқ муносабатларни у зида

мужассамлаштиради.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида тизимли ва статистик таҳлил, кузатиш, гуруҳлаш, таққослаш,

илмий башоратлаш ва мантиқий ёндашув усулларидан фойдаланилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

613

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Олии таълим муассасалари иқтисодие тининг у зига хос табиати унга жамиятнинг

ижтимоии институти ва тадбиркорлик субъект сифатида инвестиция киритиш бу инсон

капиталига инвестиция киритишни ҳам ифодалаи ди. Чунки университетлар

иқтисодие тнинг меҳнат бозоридаги талабидан келиб чиқиб е ш авлодни адекват
мутахассис кадр сифатида шакллантиради. Натижада, аҳоли ижтимоии қатламининг

саводхонлик даражасини ошириш, самарали кадрлар таи е рлаш орқали бандликни

таъминлаш, юқори малакали кадрлар ҳисобига меҳнат унумдорлигини ошириш

натижасида юқори қу шилган қии мат занжирини яратиш ва пировардида аҳоли
барқарор даромадларини шакллантиришга шарт шароит яратади.

Умумии тарзда барча ху жалик юритувчи субъектлар каби олии таълим

муассасалари молиясини самарали ташкил қилишда у заро уи ғунлашган уч асосии
масалаларни у зида мужассамлаштиради. Буни қуи идаги расмдан ку риш мумкин.



1-

расм. Олий таълим муассасалар молиясини ташкил қилишдаги муносабатлар

йўналишлари

226

1-

расмдан кўришимиз мумкинки, олий таълим муассасалари молиясини ташкил

қилишда молиявий ресурсларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда олий

таълим муассасалари молиявий ресурсларини шакллантиришда уларнинг ҳуқуқий
мақоми, фаолият спектри муҳим аҳамият

касб этади. Зотан, олий таълим муассасалари

бюджет муассасаси сифатида бюджетдан молиялаштириш тамойилига асосланса

-

да,

1999 йилги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Бюджет

ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш

тўғрисида”ги

қарорига мувофиқ хизматларни тақдим қилиш орқали бюджетдан ташқари

маблағларни жалб қилишга ҳуқуқий имконият яратилди

(

Қарор

, 1999)

. Ушбу қарорга

мувофиқ

бюджет

ташкилотларига

бюджет

ташкилотини

ривожлантириш

жамғармасини ташкил қилиш ҳуқуқи берилиб ушбу жамғарма маблағлари қуйидаги

расмда ифодаланган манбалар ҳисобига шакллантиришга имконият яратилди.

2-

расмдан кўришимиз мумкинки, шакллантириладиган ривожлантириш

жамғармаси асосан ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси

бўйича тежалган маблағларга тўғри келиб, лекин 3

-

гуруҳ харажатлари бўйича капитал

қўйилмаларини молиялаштириш назарда тутилган молиявий ресурслар ушбу жамғарма
маблағлари сифатида фойдаланилмайди. Чунки ушбу маблағлар асосан моддий техник

базани ривожлантириш учун бюджетдан ажратилган маблағ бўлиб, жорий эҳтиёжлар

учун ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Демак, штат

-

смета интизомига риоя

қилиш ва тежалган маблағлар ушбу манбада назарда тутилмоқда.

Навбатдаги ривожлантириш жамғармаси манбаи фаолият ихтисослиги бўйича

товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар

ҳисобига шакллантирилиши назарда тутилган.

226

Расм интернет расмий сайтлари манбалари асосида муаллиф томонидан шакллантирилган.

Олий таълим муассасалари молияси

Молиявий

ресурсларни

шакллантириш билан

боғлиқ муносабатлар

Активларни

шакллантириш билан

боғлиқ молиявий

муносабатлар

Шакллантирилган

даромадларни

тақсимлаш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

614








2-

расм. Олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари ривожлантириш

жамғармасини ташкил қилиш манбалари

227

Давлат олий таълим муассасалари ривожлантириш жамғармасининг навбатдаги

манбаи бюджет ташкилоти балансида турган мол

-

мулкни ижарага беришдан олинган

даромадлар ҳисобланиб, ушбу даромадлар университетлар мулкчилигининг тегишли

давлат ҳокимияти органларига мансублигига қараб 50/50 нисбатда тақсимланади.

Ҳомийликдан олинган маблағлар ёки эндаумент фондлари фаолиятини

ривожлантириш давлат олий таълим муассасалари ва шунингдек, хусусий олий таълим
муассасалари даромадларининг истиқболли манбалари ҳисобланиши мумкин. Бунинг

учун биринчи навбатда университетлар жамиятда ўзига хос равишдаги барқарор

академик репутацияга эга бўлиши даркор.

Олий таълим муассасалари молияси шакллантирилган даромадларни тақсимлаш

ва активларга инвестициялаш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим

муассасалари ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфланиш йўналишлари

қуйидагилардан иборатдир:

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик

қарзларни тўлаш харажатларини молиялаштириш. Бу ўз навбатида ривожлантириш

жамғармаси маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларида ижтимоий ҳимоянинг

кафолатли манбаини шакллантирилишини назарда тутади. Қолаверса ривожлантириш

жамғармаси ҳисобига мавжуд кредиторлик қарзларини тўлашга сарфланиши эса

университетлар молиявий барқарорлигини молиявий захираси сифатидаги
аҳамиятини англатади.

227

ЎзР ВМ №414 сон қарори бандлари асосида муаллиф томонидан тизимлаштирилган.

ОТМларида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини

шакллантириш манбалари

Ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни
охирида харажатлар сметаси бўйича

тежалган маблағлар

Тасдиқланган сметага

мувофиқ тежалган бюджет

маблағлари

фаолият ихтисослиги бўйича

товарларни (ишларни, хизматларни)

реализация қилишдан олинган

даромадлар

ОТМда хизматларни

реализация қилиш орқали

шакллантирилган

бюджетдан ташқари

маблағлар

бюджет ташкилоти балансида турган

мол

-

мулкни ижарага беришдан олинган

маблағларнинг бир қисми

ОТМда ижар

-

шартнома

муносабатлари орқали

шакллантирилган

бюджетдан ташқари

маблағлар

белгиланган тартибда бюджет

ташкилотлари тасарруфида

қолдириладиган маблағлар

Бюджет маблағлари

Ҳомийлик ҳисобига жалб қилинган

маблағлар

Бюджетдан ташқари

маблағлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

615



3-

расм. Олий таълим муассасалари ривожлантириш жамғармаси

харажатлари йўналишлари

228

Ривожлантириш жамғармаси олдига олий таълим муассасалари моддий

-

техника

базасини мустаҳкамлаш харажатларини молиялаштириш вазифасининг ўрнатилиши,

олий таълим муассасалари инфратузилмасини яхшилашда ушбу жамғарманинг

аҳамиятини кейинги йилларда ортиб боришига туртки бўлган. Натижада, ҳар бир

университетнинг таълим хизматларини тижоратлаштириш фаоллиги уларнинг моддий
техник базасини мустаҳкамлашга бевосита таъсир кўрсатувчи омил бўлиб хизмат

қилади. Ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг навбатдаги

йўналиши ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланишининг

белгиланиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш

концепциясини тасдиқланиши ва унда

Олий таълим муассасаларида илмий

-

тадқиқот

ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм

-

фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш бўйича қатор вазифалар
белгиланди

(

Фармон

, 2019)

. Ушбу вазифалар олий таълим муассасаларининг академик

ва илмий

-

тадқиқот фаолиятини уйғунлаштириш ва уларни янада сифат жиҳатдан янги

босқичга олиб чиқиш орқали молиявий барқарор ривожланишига шарт шароит

яратмоқда.

Олий таълим муассасалари

молиясининг ўзига хос жиҳатларидан бири уларнинг

молиявий ресурслари манбаи ҳам миллий даромад ҳисобланиб, маълум даражада

миллий бойликнинг бир қисмини қайта тақсимлаш воситасида ҳам даромадлари
шаклланади.

Олии таълим муассасалари молияси яна бир хусусиятли жиҳати унда давлат

субсиядиялари шаклидаги марказлаштирилган молиявии ресурслар фондини

шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фои даланиш жарае нида – давлат буюртмасини

амалга ошириш боғлиқ муносабатларни ҳам қамраб олишидадир.

Олии таълим муассасалари молиявии бошқарув объекти сифатида бир қатор

иқтисодии субъектлар билан муносабатларда бу лади. Масалан, ички молиявии

муносабатлар сифатида административ ходимлар, профессор у қитувчилар билан

молиявии муносабатлар ку ришимиз мумкин. Ушбу муносабатларда иш ҳақи

категорияси марказии у ринни эгаллаи ди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Бюджет

ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги

қарори иловасига мувофиқ Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш

тартибида

Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари

биринчи навбатда харажатларини молиялаштиради (тўлайди)

(

Қарор

, 1999).

228

ЎзР ВМ №414 сон қарори бандлари асосида муаллиф томонидан тизимлаштирилган.

Олий таълим муассасалари ривожлантириш жамғармаси харажатлари

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд

кредиторлик қарзларни тўлаш харажатлари

ОТМ моддий

-

техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари

Ходимларни моддий

рағбатлантириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

616





4-расм. Олий таълим муассасаларида молиявий муносабатларнинг

таснифланиши

229

Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ

харажатларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган. Демак, иш ҳақини ҳисоблаш

ва уни тўлаш жараёнида биринчи навбатда бюджетдан ташқари жамғармаларга
тўловларни амалга ошириш интизомига риоя қилишнинг ҳуқуқий мақоми келтирилган.

Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек бюджет тизими бюджетларининг даражалари

бўйича тегишли ғазна ҳисоб варағида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган

харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида
учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилиши белгиланган.

Фан, таълим ва инновациялар вазирлиги билан молиявий муносабатлар асосан

уларнинг юқори турувчи ташкилот, вазирлик идора сифатида молиявий бошқарув

субъекти ёки бюджет маблағларини бирламчи тақсимловчи субъект сифатидаги роли
майдонга чиқади.

Давлат ва хусусии олии таълим муассасалари у з фаолияти мобаи нида молия

тизими институтлари билан у заро молиявии муносабатда бу лади. Хусусан, улар

ҳисобланган иш ҳақи ва ку рсатилган хизматлар юзасидан бюджетга солиқ ту ловчилар

ҳисобланади е ки солиқ агенти вазифасини бажаради.

Махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамдаги маблағларини депозитга жои лаши

е ки вақтинчалик кассавии узилишлар ва ликвидлиликнинг заиф позицияларида

банклар билан кредит муносабатларида қатнашишлари мумкин. Ушбу жарае н ҳозирги

кунда ривожланиб борае тган хусусии олии таълим муассасаларида капитални
шакллантириш жарае нида устувор аҳамият касб этувчи молиявии муносабатларни

у зида мужассамлаштиради.

Замонавии шароитларда У збекистон олии таълим муассасалари икки и у налишда

ривожланиб бормоқда. Хусусан, бюджетдан молиялаштириладиган давлат олии таълим
муассасалари ва хусусии олии таълим муассасалари томонидан олии таълим тақдим

этилиб, улар у ртасида олии таълим хизматлари бозорида эркин рақобат муҳити

шакллантирилмоқда.

229

Расм

муаллиф томонидан шакллантирилган.

Ички

Административ ходимлар, профессор ўқитувчилар билан,

таркибий бўлинмалар, филиаллар билан ўзаро молиявий

муносабатлар

Тизимдаги

вазирлик,

идоралар

Фан таълим ва инновациялар вазирлиги, турдош ОТМлар

билан молиявий муносабатлар

Молия

тизими

Бюджет

-

солиқ тизими, молиявий институтлар, мақсадли

жамғармалар

Иқтисодиёт
тармоқлари

Вазирлик, идоралар, бизнес соҳалари

ОТМ молиявий муносабатларнинг турлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

617

Нотижорат асосида фаолият юритувчи бюджет муассасалари молиявий

муносабатларининг мазмуни улар ташкил этилган ташкилий

-

ҳуқуқий шакл, хизматлар

кўрсатиш тавсифига боғлиқ бўлиб, бу уларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш

хусусиятларига таъсир этади.

Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалари ташкилий ҳуқуқий шаклига

кўра нотижорат ёки бюджет муассасаси мақомининг идеал шаклини ўзида

мужассамлаштирмайди. Чунки улар: биринчидан, ҳар иккала ташкилий

-

ҳуқуқий

мақомнинг молиявий элементларини ўзида мужассамлаштирган ва улар хизматларни

тижорат асосида сотиш ҳуқуқига эга; иккинчидан, улар молиявий ресурсларининг
шаклланишида бюджет ассигнованияларининг улуши кескин пасайиб бормоқда. Бунга

сабаб, кейинги йилларда хизматларни эркин бозор механизми асосида сотиш

имкониятга эга бўлган ижтимоий инфратузилма муассасалари фаолиятини
либераллаштириш ва уларга тўлиқ молиявий мустақилликни бериш билан боғлиқ
ислоҳотлар ҳисобланади.







5-

расм. Давлат олий таълим муассасалари молиявий ресурсларининг

шаклланиш манбалари

230

5-

расмга мувофиқ давлат олий таълим муассасалари молиявий ресурсларини

шаклланишининг 3 асосий манбаини тизимлаштириш мумкин. Демак, асосий фаолият

натижасида шаклланадиган молиявий ресурслар даромад (

X

1

) категориясига

киритилиб, молиявий ресурсларни шакллантиришнинг анъанавий шаклларидан бири

230

Расм муаллиф томонидан шакллантирилган.

Давлат олий таълим муассасалари молиявий ресурсларининг манбалари

Бюджет ассигнованиялари

Давлат молиявий ресурслари

Таълим хизматлари тўлов

контрактлар бўйича даромадлар

Аҳоли ва корхоналар

жамғармалари

ИТИ ва инновацион

ишланмаларни

тижоратлаштиришдан

даромадлар

Давлат, корхоналар молиявий

ресурслари

Ижарага бериш, мулкни сотиш

ва бошқа хизмат турлари бўйича

тушумлар

Давлат, корхоналар молиявий

ресурслари

Хайрия ва хомийликдан

тушумлар

Аҳоли ва корхоналар

жамғармалари

Кредит ва заемлар

Молиявий муассалар ва бюджет

маблағлари

X

1

X

2

X

3


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

618

кадрлар тайёрлашга давлат буюртмалари негизидаги бюджет ассигнованияларини
кўришимиз мумкин. Бюджет ассигнованиялари шаклидаги молиявий ресурслар жорий

ва моддий техник базани мустаҳкамлаш йўналишлари бўйича ажратилиб, ушбу

маблағларни сарфлаш бўйича асосий молиявий режа сметага мувофиқ

режалаштирилади. Бюджет ассигнованияларининг молиявий манбаи давлат молиявий
ресурслари ҳисобланиб, ҳар қайси давлат ҳокимияти органларига тегишлилиги бўйича

бюджет тизими бюджетлари томонидан молиялаштирилади.

Таълим хизматлари учун тўлов контрактлар бўйича даромадлар махсус ҳисоб

рақам бўйича жалб қилинадиган молиявий ресурслар ҳисобланиб,

ушбу ресурслар

ҳозирги шароитда ҳар бир олий таълим муассасаси молиявий ресурсларининг асосий

салмоғини ташкил қилади ва истиқболда динамик равишда ўсиб бораётган

манбалардан бири ҳисобланади.

Илмий тадқиқот ишлари ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришдан

даромадлар ҳам олий таълим муассасалари асосий фаолиятининг яна бир йўналиши

ҳисобланиб, хўжалик шартномалари асосидаги реал интеграцион алоқалар бўйича

корхоналар ажратмалари, фундаментал

ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш билан

боғлиқ илмий тадқиқот

ишлари учун грантлар, пуллик хизматлар кўрсатишдан

тушумлар ушбу туркум даромадларга киритилади.

Молиявий ресурсларни шакллантиришнинг иккинчи манбаи тушумлар (

X

2

)

категориясига кирувчи манбалар ҳисобланиб, унинг асосий шаклларидан бири асосий

воситалар, бино иншоотларни ижарага бериш, университет кампусларидаги

инфратузилмалар пуллик хизматларидан тушумлар ҳисобланади. Хайрия ва
хомийликдан тушумлар, эндаумент фондларидан тушумлар ҳам замонавий

университетлар даромадларининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Умуман

“Тушумлар” (

X

2

) молиявий ресурслари шаклланиш манбаларини «Даромад» (

X

2

)

категориясидаги молиявий ресурслар манбаларидан фарқли жиҳати уларнинг асосий
фаолият билан боғлиқ бўлмаслиги ва узлуксиз равишда шаклланиш хусусиятининг

мавжуд эмаслиги орқали изоҳлаш мумкин. Ушбу манбалари университетларнинг

моддий техник базаси ва инфратузилмаларини ривожланганлик даражасига боғлиқдир.

Олий таълим муассасалари молиявий ресурсларининг навбатдаги манбаи

молиявий бозорлардан жалб қилинган манбалар ҳисобланиб ушбу туркум

даромадларга банк

-

молия тизимидан олинадиган кредитлар ёки бюджет кредитларини

киритишмиз мумкин. Ушбу манбалар факультатив тавсифга эга бўлиб, айни пайтда

асосан ликвидлиликни бошқариш инструментлари сифатида аксарият университетлар
томонидан фойдаланилиши кўзга ташланади.

Ушбу манбаларга асосланган молиявий ресурсларни шаклланиш тизимини

декомпозицион таҳлили қуйидаги моделга асосланади.

Y=X

1

*

β

1

+ X

2

*

β

2

+… X

3

*

β

3

=

X

n

*

β

n

(1)

Молиявий ресурслар умумий ҳажмидаги ҳар бир манбанинг улуши (

β

n

)

олий

таълим муассасалари академик, илмий

-

тадқиқот ва тадбиркорлик фаолиятининг

ривожланганлигига боғлиқдир.

Хулоса ва таклифлар

.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятининг ривожланиш

тенденциялари жаҳон андозалари бўйича “Университет 2.0” архитектурасига асосланиб,
бу уларнинг миллий ва глобал масштабдаги рақобат позициясини мустаҳкамлашда бир

қатор молиявий муаммоларни ҳам юзага келтиради. Биринчидан, аксарият миллий

олий таълим муассасаларини даромадлари давлат бюджетидан ажратиладиган

маблағларга кучли боғлиқлик кузатилмоқда. Иккинчидан, олий таълим муассасаларида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

619

даромадларнинг асосий манбаини академик фаолият асосидаги хизматларни тақдим
этишга кучли боғлиқлиги истиқболдаги молиявий ривожланиш имкониятларини

заифлаштиради. Учинчидан, юқори қўшилган қиймат занжирига асосланган илмий

-

тадқиқот фаолиятидан тушумлар улушининг паст даражаси ва хизматлар спектрининг

чекланган сони фаолиятни янада диверсификациялаш ҳисобига даромадлар тушумини
ошириш имкониятларини чекланишига олиб келмоқда.

Замонавии шароитларда молиявии мустақилликка эга олии таълим муассасалари

молиясининг у зига хос хусусияти у зини-у зи молиялаштириш тамои илига асосланган

ҳолдаги молиявии ресурсларни шакллантириш механизмининг ривожланиб бориши
билан изоҳланади.

Академик ва молиявий мустақилликка эга давлат олий таълим муассасалари

молияси ва молиявий ресурсларни шакллантириш барқарорлиги улар томонидан
кўрсатиладиган таълим хизматлари, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг
тизимли равишда ривожлантирилиши билан боғлиқдир.

Олий таълим муассасалари молиявий ресурслари фондининг истиқболли

турларидан бири ривожлантириш жамғармаси ҳисобланиб, университетларнинг

тадбиркорлик ва ташаббускорлик фаолияти, илмий инновацион ишланмаларни
тижоратлаштириш фаолиятини янада ривожлантириш орқали ижтимоий муаммоларни

ҳал қилиш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва пировардида, профессор

-

ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришнинг молиявий асосини

яратишга шарт

шароит яратади.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Gadoev E., Kurbonov X. va b. (2006) Moliya.

Oquv qo’llanma. T.: Adabiyot jamg’armasi

.

Maiorova Tatiana Vladimirovna, Maidan Tatiana Nikolaevna. (2013) Ways of perfection

financial mechanism of higher education // Modern Management Technology. ISSN 2226-9339.

№7 (31)

. Art. # 3103. Date issued: 08.07.2013. Available at: https://sovman.ru/article/3103.

Marsh L. C. (2004) The econometrics of higher education: editor's view //Journal of

Econometrics.

–Т. 121. –

№.

1-2.

С. 1

-18.

Клишина Ю.Е., Глотова И.И.Углицких, О.Н., Томилина Е.П.

(2015)

Управление

финансами некоммерческих организаций: учебное пособие /–

Ставрополь: Литера, –

128 с.

Қарор (1999) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Бюджет

ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш

тўғрисида”ги 03.09.1999 йилдаги №414 сон қарори/ https://lex.uz/docs/319286

Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. (2007) Бюджет даромадлари ва харажатлари (ўқув

қўлланма) / Тошкент Молия институти. –

Тошкент. –

167 б. (261 бет).

Маҳмудов А.А. (2019) “Олий таълим муассаларида молиявий ресурсларни бошқариш

механизмини такомиллаштириш” тмавзусидаги 08.00.07

-

Молия, пул муомаласи ва

кредит, ихтисослигида ёзилган PhD диссертацияси. Тошкент.

Неборский Е.В.

(2017)

Реконструирование модели университета: переход к формату

4.0 [электронный ресурс]/Е.В. Неборский // Интернет

-

журнал «Мир науки».

-

№ 4. Т.5. –

URL: https://mir-nauki.com/PDF/26PDMN417.pdf

Фармон (

2019)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

Концепциясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

ПФ

-5847-

сон

Фармони

//

https://lex.uz/docs/4545884

Библиографические ссылки

Gadoev E., Kurbonov X. va b. (2006) Moliya. Oquv qo’llanma. T.: Adabiyot jamg’armasi.

Maiorova Tatiana Vladimirovna, Maidan Tatiana Nikolaevna. (2013) Ways of perfection financial mechanism of higher education // Modern Management Technology. ISSN 2226-9339. — №7 (31). Art. # 3103. Date issued: 08.07.2013. Available at: https://sovman.ru/article/3103.

Marsh L. C. (2004) The econometrics of higher education: editor's view //Journal of Econometrics. –Т. 121. – №. 1-2. – С. 1-18.

Клишина Ю.Е., Глотова И.И.Углицких, О.Н., Томилина Е.П. (2015) Управление финансами некоммерческих организаций: учебное пособие /– Ставрополь: Литера, – 128 с.

Қарор (1999) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 03.09.1999 йилдаги №414 сон қарори/ https://lex.uz/docs/319286

Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. (2007) Бюджет даромадлари ва харажатлари (ўқув қўлланма) / Тошкент Молия институти. – Тошкент. – 167 б. (261 бет).

Маҳмудов А.А. (2019) “Олий таълим муассаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш” тмавзусидаги 08.00.07-Молия, пул муомаласи ва кредит, ихтисослигида ёзилган PhD диссертацияси. Тошкент.

Неборский Е.В. (2017) Реконструирование модели университета: переход к формату 4.0 [электронный ресурс]/Е.В. Неборский // Интернет-журнал «Мир науки». -№ 4. Т.5. – URL: https://mir-nauki.com/PDF/26PDMN417.pdf

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони // https://lex.uz/docs/4545884