Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
291
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР УЧУН НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ
ТАЙИНЛАШ АМАЛИЁТИ: МУАММО ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Алиев Маъруф Комилжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси
ORCID: 0009-0002-6200-9433
Аннотация.
Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “Ижтимоий ҳимоя ягона
реестри” АТ орқали тўланадиган нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш
тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш борасида
амалга оширилган
ислоҳотлар,
ижтимоий нафақаларнинг тайинлаш мезонларига ўзгартишлар
киритилишига
доир таклиф ва тавсиялар келтирилган
.
Калит сўзлар:
ижтимоий ҳимоя, ижтимоий нафақа, моддий ёрдам, камбағаллик,
камбағаллик чегараси, кам таъминланган оилалар, ижтимоий ёрдам, минимал
истеъмол харажатлари.
ПРАКТИКА ПЕНСИОННОГО И МАТЕРИАЛЬНОГО ПОМОЩИ НИЗКОДОХОДНЫХ
СЕМЕЙ: ПРОБЛЕМЫ И ИХ РЕШЕНИЯ
Алиев Маъруф Комилжон угли
Банковско
-
финансовая академия
Республики Узбекистан
Аннотация.
В статье рассмотрены проблемы в системе назначения и выплаты
пособий и материальной помощи, выплачиваемых через «Единый реестр социальной
защиты» ИС
в сфере социальной защиты населения, реализуемые реформы по их
устранению, предложения и рекомендации по внесению изменений в систему.
представлены критерии назначения социальных пособий.
Ключевые слова:
социальная защита, социальные выплаты, материальная
помощь, бедность, черта бедности, малообеспеченные семьи, социальная помощь,
минимальные потребительские расходы.
PRACTICE OF PENSION AND MATERIAL ASSISTANCE FOR LOW-INCOME FAMILIES:
PROBLEMS AND THEIR SOLUTIONS
Aliev Maruf Komiljon ogli
The banking and finance academy Republic of Uzbekistan
Annotation.
In the article, the problems in the system of appointment and payment of
allowances and material assistance paid through the "Unified Register of Social Protection" IT in
social protection of the population, the reforms implemented to eliminate them, proposals and
recommendations for making changes to the criteria for the appointment of social allowances are
presented.
Key words:
social protection, social benefits, material assistance, poverty, poverty line, low-
income families, social assistance, minimum consumption expenditure.
UO
‘
K: 369.041
291-298
II SON - FEVRAL, 2024
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
292
Кириш.
Маълумки, жамиятда ижтимоий химояга муҳтож бўлган шахсларни ижтимоий
қўллаб
-
қувватлаш, уларга доимий эътибор бериш инсониятнинг пайдо бўлишидан бери
мавжуддир. Иқтисодиёт ривожланиб борар экан, объектив сабабларга кўра яъни
иқтисодий ва ишлаб чиқариш омиллар сабаб (касб касаллигига чалиниш, бахтсиз
ходисалар сабаб ногиронлик, ишсизлик, камбағаллик) инсонларнинг вақтинча ёки
доимий меҳнат
қобилиятини йўқотиши, даромаддан маҳрум бўлиш ва бу орқали ҳаёт
даражасининг пасайишига бўлган хавф ортиб боради. Бунда аҳолини ижтимоий химоя
қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ижтимоий ҳимоя –
ўзига боғлиқ бўлмаган равишда ижтимоий муҳофазага муҳтож
фуқароларга нисбатан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам шакли бўлиб, кам
таъминланган аҳоли қатламларига кўрсатиладиган хизматлар, нафақалар ва
имтиёзларни кўзда тутади.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини
такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва
оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча
механизмларни жорий этиш, аҳолининг барча ижтимоий гуруҳларида тенгсизликни
камайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни тўлиқ қўллаб
-
қувватлаш йўналишларида
ислоҳотларни амалга ошириш долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Бу борада
замонавий тизимлардан фойдаланиш, ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатишда
инсон омилини камайтириш, шаффофлик ва манзиллиликни ошириш мақсадида
ахборот
-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш давр талаби эканлигини
вақтнинг ўзи кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда кам таъминланган оилалар учун
нафақаларни ҳақиқий муҳтожларга чекланмаган миқдорда тўлаш, аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот
-
коммуникация технологияларини кенг
жорий этиш, давлат томонидан
ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш тартибини
соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан
кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида ЮНИСЕФнинг
техник кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (ВМҚ
-308,
2019) билан 2019 йил 1 октябрдан Сирдарё вилоятида синов тарзида “Ижтимоий ҳимоя
ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб эса
ушбу тизим бутун республика ҳудудига босқичма босқич жорий этилди. Тизим
идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан
ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб
-
таомилларни
автоматлаштириш ҳамда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун
мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини
шакллантириш мақсадида ташкил этилган эди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг
самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони (Фармон, 2023) қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан
фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз
таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда
мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув
тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимлари
ташкил этилди ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб кам таьминланган оилаларга
болалар нафақаси ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий
ҳимоя” АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги орқали амалга оширилиши белгиланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
293
Адабиётлар шарҳи.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими –
идоралараро электрон ўзаро
ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар
нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган
ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар
тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган
автоматлаштирилган ахборот тизимидир (Қарор, 2023).
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сабабларга кўра ишдан ёки доимий даромад
манбаидан маҳрум бўлиши натижасида молиявий аҳволининг ёмонлашиши, шунингдек
ёрдамга муҳтож бўлган оила аъзоларининг тиббий
-
ижтимоий хизматларга бўлган
эҳтиёжини қондиришда қўшимча харажатларга боғлиқлиги ижтимоий хавф ёки
ижтимоий риск деб аталади (Борисенко, 2007).
Инсонларни ижтимоий ҳавф
-
хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора
-
тадбирлар мажмуини ижтимоий ҳимоя тизими дейиш мумкин. Аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш тизими ўзининг ривожланиш тарихига эга. Илк бор аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилиш диний ташкилотлар томонидан амалга оширилган. Бозор
иқтисодиётининг ривожланиши билан ижтимоий ҳимоя тизимида давлатнинг роли
ошиб борди (Турсунов, Жумабаева, 2023).
“Ижтимоий ҳимоя” (ижтимоий таъминот) атамаси биринчи марта 1935 йилда
АҚШнинг “Ижтимоий ҳимоя
тўғрисида”ги Қонунида ишлатилган. Ушбу қонунга кўра
мажбурий суғурта қилиш орқали ўлимдан, кексаликда, ногирон бўлганда ва
ишсизликдан ҳимоя қилиш тартиби белгиланган. Кейинчалик бу атама бошқа
мамлакатларда ва халқаро ташкилотлар амалиётида кенг қўлланила бошланди
(Шолдаров, Турсунов, 2018).
Замонавий шароитда ижтимоий ҳимоя –
бу қонун билан мустаҳкамланган кўп
босқичли иқтисодий, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий тизимдир, шунингдек аҳолини
ижтимоий рисклардан ҳимоя қилишга мўлжалланган институтдир (Турсунов, 2023).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги
“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 654
-
сон қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга нафақа ва
моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби аниқ белгиланди (Қарор
, 2021).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотда илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил,
монографик тадқиқот, маълумотларни гуруҳлаш, таққослаш каби усулларидан
фойдаланилган
.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бугунги кунда кам таъминланган оилалар учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”
АТ орқали аҳолига ижтимоий ёрдамнинг асосан икки тури –
болалар нафақаси ҳамда
моддий ёрдам тайинланади.
Мамлакатимизда ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМ
(ялпи ички маҳсулот)га нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи
оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва
ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа
турлари жорий этилди.
Буларнинг натижасида бугунги кунда 2,3 млн.дан ортиқроқ кам таъминланган
оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланмоқда. 2023 йилда ушбу
тўловлар учун 12,2 трлн сўм йўналтирилади. Шундан, 1,8 трлн сўми қўшимча
ажратилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
294
Давлат томонидан сарфланаётган ушбу маблағлар аслида кам таъминланган ва
оғир аҳволга тушиб қолган шаҳсларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қоплашга қаратилган.
Аммо сўнгги йилларда баъзи бир ўзига тўқ фуқаролар ижтимоий заиф қатламларга
мўлжалланган нафақадан фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.
Мисол учун нафақа олаётган шаҳслар томонидан мулк (ҳонадонлар, автотранспорт
ва бошқалар)
ҳарид қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бундан ташқари, маблағларга эришиш учун бир қатор шахслар мол мулкини
қариндошлари номига ўтказиб ўзини сунъий равишда камбағаллик критериясига олиб
келиб нафақалардан фойдаланаётган ҳолатлар кўзга ташланиб турибти.
Вахоланки, улар чинакам муҳтожларга йўналтирилиши керак бўлган
маблағларидан фойдаланаяптилар.
Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда ижтимоий ҳимоя
дастурлари доирасида нафақа олганларнинг
5,6%
ўзига тўқ ва
12,5%
ўрта аҳволдаги
оилалар эканлиги анқланган. Шундан келиб чиқиб 2022 йилда жами нафақа олувчи
оилаларнинг
18,1%
кам таъминланган деб топилган, аммо ҳақиқатда ижтимоий
ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар (шахслар) ҳисобланади.
Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва ижтимоий нафақаларнинг манзиллигини
ошириш ҳамда уни тайинлашдаги адолатликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот
тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар
тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги
қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонига қуйидаги
ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда:
Биринчидан,
нафақа олувчиларнинг даромади ва мол
-
мулкини ҳар ойда электрон
ахборот тизими орқали ўрганиш ҳамда кам таъминланганлик мезонларига тўғри
келмайдиган оилаларни реестрдан чиқариш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан “маҳалла еттилиги” томонидан жойига чиққан
ҳолда оиланинг номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган мол
-
мулклари ўрганилади. Ўрганиш натижалари дастурга киритилади ва ахборот тизими
томонидан нафақа тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик қарор
қабул қилиш тизими жорий этилади.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу тизим янгилик емас, масалан, Туркияда ва
Озарбайжонда
нафақа олиш учун мурожаат қилган оилалар фойдаланувидаги мол
-
мулк
ижтимоий ходимлар томонидан хонадонга бориб ўрганилади. Бундан ташқари, ҳар ойда
оилаларнинг моддий ҳолати электрон ахборот тизимлари орқали текшириб борилади.
Бундан кутилаётган мақсад
-
маҳаллада ушбу оилага нисбатан кам таъминланган
бироқ нафақа олмайдиган оилаларнинг ҳақли эътирозларини олдини олади. Шу билан
бирга, ноўрин ёки тизимга хатолик сабаб кириб қолган ўзига тўқ оилалар аниқланиб,
уларни нафақаси тўхтатилади. Ижтимоий нафалар тўловини манзиллиги ошади.
Иккинчидан,
бандлик органларида маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ишсиз
фуқаролар уч ой давомида касбга ўқимаса, ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса ҳамда
меҳнат фаолиятини расмийлаштирмаса, тўловни тўхтатиш таклиф этилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра ижтимоий нафақа тайинлаш учун оиланинг банд
бўлмаган меҳнатга лаёқатли аъзоси ҳудудий бандлик органидан иш изловчи сифатида
рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Бунда, бандлик органларига маслаҳат учун ҳам мурожаат қилган фуқароларда (224
минг нафар) ижтимоий нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлмоқда. Бундай тартиб
ишсизларнинг бандлигини таъминлашда самарасиз бўлиб, фуқаролар бундан фақат
нафақа олиш учун фойдаланмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
295
Бундан кутилаётган мақсад
-
ишсиз фуқароларни иш излашга рағбатлантириш,
фуқароларни меҳнат фаолиятини расмийлаштиришга ундаш ва меҳнат стажига ва
пенсия ёшига етганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш.
Учинчидан,
кредит олган, хорижда ишлаётган, томорқа ёки деҳқон хўжалигини
юритиш билан шуғулланувчи шахсларни Солиқ органларида расмий рўйхатдан
ўтганлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат персоналлаштириш марказининг электрон
маълумотига асосан автоматик равишда бандлигини аниқлаш тартиби жорий
этилмоқда.
Бунда, фуқароларда нафақа олиш учун “проактив” мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо
бўлади.
Бугунги кунда маҳалла раислари томонидан фуқаролар қуйидаги тоифаларга
тегишли эканлиги белгиланмоқда ва шу асосида уларнинг “банд бўлган оилалар”
сифатида нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлмоқда:
а)
“Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида кредит олган оилалар
(фаолиятини амалга оширишидан қатъи назар);
б)
хорижда ишлашга кетган шахслар.
в) кадастр агентлиги ахборот тизимида томорқа ери мавжуд бўлган (327 минг)
оилалар ҳам (ундан фойдаланишидан қатъи назар) банд бўлган шахс сифатида инобатга
олинмоқда.
Маълумот учун:
оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини маҳалла идоралари
томонидан асоссиз равишда “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида банд этиб
кўрсатилиши оқибатида 3,4 минг ҳолатда 4,7 млрд. сўмлик нафақалар нотўғри
тайинланган.
Бундан кутилаётган мақсад
-
фуқароларни бандлигини белгилашда инсон омили
бартараф этиш.
Тўртинчидан,
оила аъзоси ногирон бўлмаган тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга
тўлмаган фарзанди бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларига расман банд бўлиш
талаби жорий этилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра
тўрт ва ундан ортиқ боласи бор оилалар учун банд бўлиш
талаби татбиқ этилмасдан, нафақа олиши мумкин.
Бундан кутилаётган мақсад
-
ишсиз фуқароларни иш излашга рағбатлантириш,
фуқароларни меҳнат фаолиятини расмийлаштиришга ундаш ва меҳнат стажига ва
пенсия ёшига етганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш.
Бешинчидан,
эгалигида енгил автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган
муддати 12 йилгача бўлган оилаларга нафақа олишга чеклов белгиланмоқда.
Бунда, оила аъзоси ногирон бўлса, амалдаги тартиб, яъни 7 йиллик чегара сақлаб
қолинади.
Мисол учун:
амалдаги тартибга кўра эгалигида ишлаб чиқарилган муддати 7
йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси (ёки 15 йилдан ошмаган юк
автотранспорти) бўлган оилаларга нафақа тайинлаш рад этилади.
Ҳар
ойда ишлаб чиқариш санаси 7 йилдан 12 йилгача енгил автомашинаси бўлган
ўртача 6,5 минг оилага нафақа тайинланмоқда. Буларнинг ичида 2008 йилдан кейин
ишлаб чиқарилган Малибу, Орландо, Каптива, Ласетти ва бошқа русумдаги хорижий
автомашина эгалари мавжудлиги аниқланмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий
нафақалар билан қамраб олишнинг манзиллилигини ошириш мақсадида:
а)
оиланинг руҳий касалликлар диспансери рўйхатидаги аъзосига меҳнат органида
ишсиз сифатида рўйхатда туриш талаби бекор қилинмоқда;
бундан:
б)
расман никоҳи бекор қилинмаган ҳолда суд қарорига асосан алимент тўлаб
турган эрининг даромадини нафақа тайинлашда ҳисобга олмаслик белгиланмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
296
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларга болалар
нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сонини Қашқадарё вилояти мисолида кўриб
чиқадиган бўлсак, 2020 йил ноябр
-
декабр ойларидан тўлаш жараёнлари
бошланганлиги ҳисобига жами 128
271 та
оилага 104,1 млрд. сўмлик нафақалар тўлаб
берилган бўлса, 2022 йил якунида 285
841 та оилага 1
449,5 млрд. сўмлик нафақалар
молиялаштирилган. 2023 йилнинг якуни бўйича 254
137 та оила учун 1,5 трлндан ортиқ
нафақалар тўлаб берилган. Вазирлар Маҳкамасининг
596-
сон қарорида белгиланган
чора
-
тадбирлар натижасида мезонларни ўзгариши натижасида нафақа олувчи оилалар
сони камайганлигини кўришимиз мумкин.
1-
жадвал
Қашқадарё
вилоят бўйича 2020
-
2023 йил давомида кам таъминланган
оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони тўғрисида
МАЪЛУМОТ
№
Ҳудудлар
2020
ноябр
-
декабр
2021
2022
2023
Оилалар
сони
Харажат,
млрд.сўм
Оилалар
сони
Харажат,
млрд.сўм
Оилалар
сони
Харажат,
млрд.сўм
Оилалар
сони
Харажат,
млрд.сўм
1
Қарши
ш.
5 991
4,9
8 417
35,7
13 836
66,4
12 261
73,7
2
Шаҳрисабз ш.
4 676
3,7
5 494
24,6
9 731
47,4
8 817
50,6
3
Ғузор
7 231
5,8
11 068
42,5
18 418
93,8
15 567
94,1
4
Деҳқонобод
7 041
6,0
9 889
34,7
15 003
77,0
12 165
77,7
5
Қамаши
12 452
10,1
16 372
64,8
28 413
149,1
26 083
156,9
6
Қарши
7 649
5,9
13 827
50,2
23 430
112,1
18 770
113,7
7
Косон
10 166
8,4
11 880
50,9
23 163
111,5
19 888
118,4
8
Касби
7 996
6,4
11 947
47,8
18 555
94,2
16 349
95,0
9
Китоб
5 081
4,3
10 670
37,4
22 147
109,3
21 601
124,2
10
Миришкор
4 070
3,4
5 536
23,4
10 590
50,4
9 364
52,8
11
Муборак
1 688
1,4
3 582
13,6
5 738
28,3
4 808
29,6
12
Нишон
5 115
4,1
7 009
27,8
11 552
59,4
10 725
62,6
13
Чироқчи
24 585
20,2
24 662
100,2
25 762
182,3
21 844
146,7
14
Кўкдала
-
-
0
-
17 191
50,9
14 741
102,3
15
Шаҳрисабз
11 653
9,2
12 551
56,7
19 921
103,0
19 333
109,3
16
Яккабоғ
12 877
10,0
13 679
61,3
22 391
114,4
21 821
123,6
Қашқадарё
вилояти
бўйича жами
128 271
104,1
166 583
671,8
285 841
1 449,5
254 137
1 531,9
Вазирлар Маҳкамасининг 596
-
сон қарорнинг
ижобий натижаси сифатида нафақа
олувчи оилалар сони 2023 йил якунига қадар 190 мингга (108,4 млрд. сўм) ҳамда 2024
йил якунига қадар 598 мингга (2,9 трлн. сўм) камайиши прогноз қилинган (Қарор, 2023)
.
Бу дегани ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг сонини қисқартириб уларга
берилаётган моддий ёрдамни қисқартириш эмас балким давлат томонидан берилаётган
нафақаларни адолатлилик тамойили билан тақсимланиши ва ушбу тоифага
кирмайдиган фуқароларни виждонсиз ҳатти
-
ҳаракатларини олдини олишга
қаратилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
297
Хулоса ва таклифлар.
Кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш
амалиётини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот
тизими орқали кам таъминланган оилаларни
аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар
тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 596
-
сон қарори қабул қилинди ҳамда қарорга кўра қуйидаги ўзгаришлар
амалга оширилди:
−
ижтимоий нафақаларнинг манзиллигини ошириш ҳамда уни тайинлашдаги
адолатликни таъминлаш мақсадида нафақа олувчиларнинг даромади ва мол
-
мулкини
ҳар ойда электрон ахборот тизими орқали ўрганиш ҳамда кам таъминланганлик
мезонларига тўғри келмайдиган оилаларни реестрдан чиқариш белгиланди;
−
бандлик органларида маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ишсиз фуқаролар уч
ой давомида касбга ўқимаса, ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса ҳамда меҳнат
фаолиятини расмийлаштирмаса, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўловини
тўхтатиш белгиланди;
−
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тўланаётган нафақаларни адолатлилик
тамойили билан тақсимлаш мақсадида эгалигида енгил автотранспорт воситасининг
ишлаб чиқарилган муддати 12 йилгача бўлган оилаларга нафақа олишга чеклов
belgilaнди;
Ҳозирги
кунда ижтимоий боқимандалик (қарамлик) муаммоси ижтимоий давлат
концепциясини амалга оширишда юзага келадиган энг долзарб муаммолардан биридир.
Мисол тариқасида бир қатор ривожланган давлатларда амалга оширилган
ижтимоий сиёсат доирасида ижтимоий боқимандалик тенденцияси пайдо бўлиб
улғайиб келаётган ёшлар орасида ишламаслик ва “текин томоқ” услубида хаёт кечириш
ҳолатлари пайдо бўлиб қолганини кузатиш мумкин.
Мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида эксперталар ижтимоий
нафақалар фақатгина қийинчиликка тушиб қолган ва камбағал деб тан олинган
фуқаролар қатламига берилишини яъни мақсадли йўналтирилишини назоратга олиш
таклифини илгари сурмоқдалар.
Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур қарор нафақаларни тайинлашнинг
мезонлари такомиллаштирилиб боқимандалик олдини олиш ва манзилли ёрдам
кўрсатишга қаратилган.
Адабиётлар / Литература / Reference:
Pulatovich T.J. Ways to reform the pension system based on foreign experience. International
journal of economic perspectives. 2023; 17(1). 64-71 p
Sholdarov D., Tursunov J. (2018) Improvement of the system of state pension provision in
Uzbekistan //Scientific journal" Finance", 1st issue.
–
Т. 107.
Борисенко Н.Ю. (2007) Построение национальной системы пенсионного обеспечения:
теория и практика // Финансы и кредит. № 17. С. 54–
65.
Қарор
(2019) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13
апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идораларо электрон ўзаро
ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 308
-
сон
қарори.
Қарор
(2021)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21
октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 654
-
сон қарори.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
298
Қарор
(2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10
ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган
оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда
ариза беришни жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 596
-
сон Қарори.
Турсунов Ж.П., Жумабаева К.Б. (2023) Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими:
бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари. // Фундаментал тадқиқотлар. No 1. Б. 25
-
33
Турсунов, Ж. (2023). Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини истиқболда
барқарор амалга оширилишини таъминлаш йўллари. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(1), 327–
333.
https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a50
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 30.04.2023. Қонунчилик
маълумотлари
миллий базаси, 0
1
.05.2023 й., 03/23/837/024
1-
сон
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги
“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат
тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-82-
сон
Фармони.
