Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
419
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР
ЙЎНАЛИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Исламов Шухратжон Туйчибаевич
Тошкент Кимё халқаро университети
ORCID: 0009-0000-6328-1127
Аннотация.
Мазкур мақолада суғурта компанияларини миллий иқтисодиётни
ривожлантиришдаги аҳамияти баён этилган. Сўнгги йилларда суғурта компаниялари
томонидан амалга оширилган суғурта операцияларига доир амалий маълумотлар
таҳлил қилинган. Хорижий давлатлар амалиётида суғурта компаниялари томонидан
инвестицион фаолиятни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари тадқиқ этилган.
Суғурта компаниялари фаолиятини такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.
Калит сўзлар:
суғурта компания, инвестицион фаолият, молиявий барқарорлик,
капитал, молиявий стратегия, инқироз, самарадорлик, молиявий инструментлар,
корпоратив бошқарув, суғурта мукофоти
.
АНАЛИЗ ПРИОРИТЕТНЫХ НАПРАВЛЕНИЙ ИНВЕСТИЦИОННОЙ ПОЛИТИКИ
СТРАХОВЫХ КОМПАНИЙ
Исламов Шухратжон Туйчибаевич
Ташкентского международного университета Кимё
Аннотация.
В данной статье описывается значение страховых компаний в
развитии национальной экономики. Проанализировано практические данные по
финансовом операциям осуществляемых страховыми компаниями. Исследовано
зарубежный опыт по развитию инвестиционной деятельности страховых компаний.
Сформулированы выводы и предложения по совершенствованию деятельности
страховых компаний.
Ключевые слова:
страховая компания, инвестиционная деятельность,
финансовая устойчивость, капитал, финансовая стратегия, кризис, эффективность,
финансовые инструменты, корпоративное управление, страховая премия.
ANALYSIS OF PRIORITY AREAS OF INVESTMENT POLICY OF INSURANCE COMPANIES
Islamov Shukhratjon Tuychibaevich
Kimyo international University in Tashkent
Annotation.
This article describes the importance of insurance companies in the
development of the national economy. Practical data on financial transactions carried out by
insurance companies is analyzed. Foreign experience in the development of investment activities
of insurance companies has been studied. Conclusions and proposals for improving the activities
of insurance companies are formulated.
Key words:
insurance company, investment activity, financial stability, capital, financial
strategy, crisis, efficiency, financial instruments, corporate governance, insurance premium.
UO‘K:
368.330.3/657
II SON - FEVRAL, 2024
419-426
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
420
Кириш.
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш борасида амалга
оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, уларда замонавий корпоратив бошқарув
механизмини жорий этиш, халқаро жахон бозорига интеграциялашувини
ривожлантириш, фаолият соҳаларида бошқарувнинг инновацион усулларини жорий
этиш каби йўналишлар ривожланиб бормоқда. Жумладан, суғурта тизимини
ривожлантириш, хусусан суғурта хизматларининг рақобат бозорини янада
шакллантириш, суғурта фаолиятининг замонавий турларини ривожлантириш ва
сифатини ошириш, суғурталовчиларнинг капиталлашув даражасини кўпайтириш ва
молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг минтақавий тармоқларини
кенгайтириш,
шунингдек
суғурталашни
тартибга
солиш
усулларини
такомиллаштириш суғурта бозорини ислоҳ қилишдаги устувор йўналишлар
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги 4412
-
сонли
«Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал
ривожланишини таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Қарорда иқтисодиётнинг
барқарор ўсишини таъминлашга, аҳоли
ҳаётининг сифати ва даражасини оширишга
йўналтирилган молиявий хизматларни фаол ривожлантириш республикада суғурта
бозорининг ролини кучайтиришни ва суғурта воситаларини кенг
қўллаш асосий
устувор вазифалардан қилиб белгиланган (Қарор, 2019).
Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти
суғурталовчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиш билан бир
қаторда, уларнинг ишончлилиги ва юқори рейтингини таъминлашда алоҳида ўрин
тутади. Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта компаниялари фаолиятини
ривожлантиришга доир қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилаётган бўлсада, айнан
суғурта компаниялари инвестицион имкониятларини диверсификация қилиш орқали
молиявий барқарорликни таъминлашнинг илмий
-
амалий муаммолари етарлича тадқиқ
этилмаган. Таъкидлаш лозимки, халқаро амалиёда суғурта компаниялари инвестицион
қарорлар қабул қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини
эконометрик баҳолаш, унинг асосий параметрларини белгилаш, статистик моделларни
тадбиқ этиш борасида кўплаб ютуқларга эришилаётган бўлсада, мамлакатимизда
фаолият юритаётган суғурта компаниялари амалиётида ушбу жараёнларни етарлича
ривожланмаганлигини қайд этиш мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Суғурта компанияларини миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти,
суғурта компаниялари инвестицион фаолиятини такомиллаштиришнинг илмий
асослари ва амалдаги ҳолатининг таҳлилига доир мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчи
олимлар томонидан тадқиқотлар олиб
борилмоқда.
Халқаро
замонавий иқтисодиётда
суғурта
миллий иқтисодиётнинг стратегик
муҳим объекти ҳисобланади. Суғурта бозори инвестицияларнинг асосий қисмини
таъминлаб, давлат бюджетидаги йўқотишларни
қоплаш ва харажатларни
оптималлаштиришда муҳим ўрин тутади.
Суғурта
механизмининг яна бир муҳим
жиҳати миллий иқтисодиётни ривожлантириш орқали ижтимоий
манфаатларни ҳимоя
қилиш
яъни аҳолига жамиятнинг турли муаммоларини ҳал қилишда кафолат беради
(Shahroodi, Darestani & other, 2024).
Суғурта юридик ва жисмоний шахслар тўлайдиган
суғурта бадаллари (мукофотлари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобидан муайян
воқеа (суғурта ҳодисаси) рўй берганда ушбу шахсларнинг мулкий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича муносабатлар тизимидир (Сербиновский, 2012). Суғурта бозорини
ривожлантиришда реклама ва маркетинг хизматларидан юқори даражада
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
421
фойдаланишда ижобий натижа бериши тўғрисида қатор иқтисодчи олимлар
ўзларининг ҳулоса ва таклифларини бериб ўтган (Қулдошев, 2017).
Мамлакатимизда ривожланишнинг асосий тамойилларидан бири бўлган “Давлат
бош ислоҳотчи” тамойили асосида суғурта соҳасини, аниқроқ қилиб айтганда тижоратга
асосланган суғуртани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва шу
мақсадда ушбу соҳанинг ривожланишини кўзда тутувчи бир қатор имтиёз ва
преференциялар амал қилмоқда. Бу имтиёз ва преференцияларни МДҲ давлатлари
билан таққослаганда ҳам бизнинг мамлакатимизда кўпроқ имкониятлар яратилган
(Камилова, 2023).
Суғурта иқтисодиёт молиявий секторининг энг муҳим таркибий қисмларидан
бири бўлиб, турли хилдаги рисклардан ҳимояланиш вазифасини ўтайди ва маълум бир
вақтда ноаниқлик рискини камайтириб, банк тизимининг барқарор ривожланишига
кўмак беради. Иқтисодиёт ривожланишининг замонавий босқичида банклар ва суғурта
компанияларнинг ҳамкорлиги яхши томонга ўзгара бошлади. Бу эса банк бизнеси
фаолиятининг рисклилик даражаси юқори бўлган соҳаларига тегишли экани билан
изоҳланади, суғурта эса турли рисклар ва кутилмаган ҳолатлардан ҳимоялашнинг энг
муҳим усули деб баҳоланади (Закирходжаева, 2015)
.
Сўнгги йилларда молия бозорининг банк сегментида ҳам, суғурта сегментида ҳам
тез ривожланиб бораётган чакана хизматлар соҳасига нисбатан олганда, банк ва суғурта
бизнеси бир
-
бирига туташ соҳалардир. Шу нуқтаи назардан қайд этиш керакки, банклар
ва суғурта компаниялари ўзаро ҳамкорлик қилиб, янги маҳсулот ва хизматлар яратиб,
фақат ўз бизнеслари эмас, шу билан бирга давлат иқтисодиётининг бутун молия
секторининг ривожланишига ҳам ёрдам бермоқдалар (Шеннаев, Очилов ва бошқ. 2014).
Амалга оширилган тадқиқот натижаларини миллий иқтисодиётга босқичма
-
босқич жорий этилиши баробарида суғурта бозорининг ЯИМдаги улуши ўсиб бормоқда.
Бироқ халқаро амалиёт тажрибалари билан солиштирганда ушбу кўрсаткич бошқа
иқтисодиёти ривожланаётган давлатларга нисбатан ортда қолаётганлигини
таъкидлаш мумкин. Шу жиҳатдан мазкур йўналишда илмий
-
фундаментал
тадқиқотларни олиб борилиши долзарб аҳамият касб этади.
Тадқиқот методологияси.
Илмий тадқиқот давомида мантиқий ва таркибий таҳлил қилиш, гуруҳлаштириш,
ўзаро ва қиёсий таққослаш усулларидан самарали фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Суғурта соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади суғурта ҳодисалари юз берганда
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ва давлатнинг мулкий манфаатларини самарали
ҳимоя қилишга қодир бўлган суғурта тизимини шакллантиришдир. Суғурта соҳасидаги
давлат сиёсатининг асосий вазифаси суғурта фаолиятининг қонуний асосларини, уни
назорат қилиш шакллари ва усулларини шакллантириш ва такомиллаштириш
ҳисобланади. Республикамиз ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар
молия бозорининг муҳим сегменти ҳисобланган суғурта бозорини ривожлантиришнинг
аҳамиятини янада оширмоқда. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда иқтисодий
-
молиявий интеграциялашув жараёнларини такомиллашиб бориши акциядорлик
жамиятлари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган рискларни суғурталаш ва уларни
олдини олиш борасида зарур чора
-
тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Кейинги йилларда суғурта компаниялари томонидан амалга оширилаётган
суғурта хизматлари турларини диверсификациялаш, аҳоли ва юридик шахсларга
суғурта хизматларини кўрсатишда инновацион ёндашувларни жорий этиш, суғурта
амалиётини такомиллаштиришда халқаро илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
422
борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилаётганлигини таҳлил
маълумотлардан ҳам кўриш мумкин.
2022 йил якунлари бўйича жами суғурта мукофотлари хажми аввалги йилларга
нисбатан ўсиш тенденциясига эга бўлиб жами 6213,6 млрд.сўмни ташкил этди. Ушбу
кўрсаткич 2014 йилда 439,1 млрд.сўмни ташкил этганлигини инобатга оладиган бўлсак
таҳлил қилинаётган даврда салкам 14,5 баробарга ошганлигини таъкидлашимиз
мумкин (1
-
расм).
Шунингдек таҳлил қилинаётган даврнинг якунлари бўйича
фикрларимизни давом эттирадиган бўлсак, суғурта тўловлари хажми 2601,4
млрд.сўмни ташкил этган бўлса ушбу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 35 баробарга
ошганлигини алоҳида қайд этиш лозим.
1-
расм. Сyғyрта мyкофотлари ва сyғyрта тўлoвлари ўсиш динaмикaси
(млрд. сўм)
Суғурта тўловлари миқдорини 2017 йилдан йилдан бошлаб кескин ошганлигини
асосий сабабларидан бири ҳаёт суғурта тури бўйича тўловларни ортганлиги
ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида суғурта компаниялари томонидан мижозлар олдидаги
ўз мажбуриятларини мунтазам равишда бажариб келаётганлигини кўрсатмоқда.
Суғурта компаниялари томонидан суғурта мажбуриятлари суғурта шартномалариг мос
равишда ўсиш тенденциясига эга бўлган. Суғурта компанияларининг молиявий
барқарорлигини таъминлашда инвестицион фаолиятнинг ўрни муҳим аҳамият касб
этади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта компанияларининг сони ортиб бориш
билан бир қаторда уларнинг капитал бозоридаги инвестицион имкониятлари ва
салоҳиятини ошиб бораётганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Суғурта компаниялари
молиявий барқарор бўлиши ҳар қандай шароитда улар фаолиятининг давомийлигини
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг расмий веб сайти маълумотлари асосида
тайёрланди.
439,1
515,7
692,6
927,4
1635,2
1727,55
2201,3
3147,1
6213,6
74,6
111
130,5
269,9
460,8
284,09
712,6
1222,4
2601,4
2014 й
2015 й
2016 й
2017 й
2018 й
2019 й
2020 й
2021 й
2022 й
0
1000
2000
3000
4000
5000
6000
7000
Суғурта мукофотлари хажми (млрд.сўм)
Суғурта тўловлари миқдори (млрд.сўм)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
423
таъминлаш, суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятлар бўйича рискларни олдини
олиш, қўшимча инвестицион имкониятларни амалга ошириш имконини беради.
Суғурта компаниялари рентабеллик даражаси, капитал етарлилиги, ликвидлилик
меъёри ва мажбуриятлари бўйича яратилаётган захира миқдори орқали суғурта
компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ турли
муаммоларнинг олди олинади.
2022 йилнинг якунларига кўра Республикада жами 41 суғурта компаниялари
фаолият юритаётган бўлса, шундан 8 таси ҳаёт суғуртасига ихтисослашган. Уларнинг
жами устав капитали 2021 йилда 1589,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг
якунларига келиб 18,5
фоизга ошган ёки 1884,1 млрд.сўмдан иборат бўлган. Шунингдек,
суғурта компанияларининг капитал бозоридаги иштироки алоҳида ўринга эга бўлиб
кейинги йилларда суғурта компанияларининг қимматли қоғозлар бозоридаги
иштироки ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Агар 2021 йилда суғурта брокерлари сони
5 тани ташкил этган бўлса 2022 йилнинг якунларига келиб уларнинг сони 2 тага ошган.
2022 йилнинг якунларига келиб суғураталовчиларининг жами инвестициялари хажми
ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8 фоизга ўсиб 4751,7 млрд.сўмга етди (1
-
жавдал).
1-
жадвал
Суғурталовчиларнинг инвестицион фаолияти
№
Кўрсаткич номи
2021 йил
2022 йил
Ўзгариш, %
млрд.сўм
жамига
нисбатан
% да
млрд.сўм
жамига
нисбатан %
да
1
Жами инвестициялар, шу
жумладан:
3746,6
100
4751,7
100
+26,8
2
Депозитлар (омонатлар)
2208,5
58,9
2896,6
61,0
+31,2
3
Қимматли
қоғозлар
1095,9
29,3
1287,9
27,1
+17,5
4
Займлар
47,4
1,3
60,7
1,3
+28,1
5
Кўчмас мулк
247,3
6,6
358,9
7,6
+45,1
6
Ташкилотлар устав
фондидаги иштироки
142,2
3,8
118,2
2,5
-16,9
7
Бошқа инвестициялар
5,1
0,1
29,2
0,6
+471,1
Ҳудудлардаги
таркибий тузилмалар сони 2017
-
йилдагига нисбатан
1,5
баравар
ошди ва деярли
2 мингтага етди, шунингдек барча ҳудудларда
15,4 минг
нафар
ходим ва суғурта агенти учун барқарор иш ўрни яратилди. Ўзбекистондаги
суғурта компаниялари турли йўналишларда
110 дан
ортиқ турдаги суғурта
маҳсулотларини таклиф этган.
1-
жадвал маълумотларидан кўринадики, инвестицион қўйилмаларнинг асосий
йўналишлари сифатида депозитлар ва кўчмас мулклар билан боғлиқ ҳисобланади. Ҳар
иккала йўналишни таҳлил қиладиган бўлсак, таҳлил қилинаётган давр мобайнида
депозитлар бўйича инвестициялар ҳажми 31,1 фоизга кўчмас мулк билан боғлиқ
инвестициялар ҳажми эса 45,1 фоизга ошган. Эътиборли жиҳатлардан бири сифатида
қайд этиш мумкинки, 2022 йилда ўтган йилган нисбатан бошқа инвестициялар ҳажми
салкам 5 баробарга ошганлиги суғурта компаниялари томонидан инвестицион
фаолиятни диверсификациялашувини ортаётганлиги ҳисобланади. Қимматли қоғозлар
бўйича инвестиция ҳажми 2021 йилда 1095,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ушбу
кўрсаткич 2022 йилга келиб 17,5 фоизга ошганлиги ёки 1287,9 млрд. сўмга етганлиги
суғурта компанияларининг қимматли қоғозлар бозоридаги иштирокини ошиб
бораётганлигидан далолат беради. Молиявий пул оқимларини тўплаш ва уларни
https://imda.uz/wp-content/uploads/2023/02/2022
маълумотлари асосида тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
424
иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтириш қобилияти суғурта компанияларини
кучли институционал инвесторга айлантиради.
Ривожланган мамлакатларда суғурта компаниялари активларини жойлаштириш
стандартлари, суғурта резервларини максимал ва минимал квоталари, суғурта
резервларининг қамраб олувчи активлар рўйхати ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган
меъёрлар иқтисодиётнинг ривожланиш
даражаси, молия бозорларининг аҳволи,
миллий анъаналарга қараб тартибга солинади. Суғурта компанияларининг инвестиция
йўналишлари ҳаёт суғурта соҳаси бўйича алоҳида ва бошқа умумий суғурта тармоғи
бўйича алоҳида белгиланади.
Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШда суғурта бозорини тартибга солиш
жавобгарлиги маълум маънода давлат, маҳаллий ва ҳудудий ҳокимият органлари
ўртасида тақсимланган. АҚШнинг ҳар бир штатида суғурта соҳасини мустақил назорат
қилувчи органлари мавжуд. Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзларининг алоҳида
назорат органларига эга, аммо уларнинг ҳар бирлари учун умумий бўлган
директиваларга амал қилади. Суғурта компанияларининг инвестицион сиёсатини
шакллантиришда хориж тажрибасининг хусусиятлари қўйидаги 2
-
жадвалда
келтирилган.
Хорижий мамлакатларда инвестиция сиёсатини давлат томонидан тартибга
солишда иккита ёндашув (мактаби) мавжуд бўлиб, бу ёндашувлар орқали давлатнинг
инвестиция фаолиятдаги роли ва тариф ставкаларини белгилашдаги иштирокида
(таъсирида) намоён бўлади. Биринчи
ёндашув бу америка мактабидир, яъни бунда
асосий фаолият зарарли бўлиши мумкин, аммо бундай йўқотишлар инвестиция
фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига қопланиши мумкин. Иккинчиси Европа
мактаби ёндашуви, бунда инвестицион фаолиятдан ташқари асосий соф суғурта
фаолияти даромадли бўлиши мажбурийдир.
2-
жадвал
Хорижий мамлакатларда суғурта компанияларининг инвестиция фаолиятларини
давлат томонидан назорат қилиш хусусиятлари
(Ernst & Young, 2019)
Давлатлар
Суғурта компанияларининг инвестицион сиёсатини шаклланиш
хусусиятлари
АҚШ
1. Даромадларининг маълум бир қисми
штат ҳудудида инвестиция
қилинади.
2. Инвестиция қилиш шартлар белгиланган тартибда ўрнатилади.
3. Ўртача активлар таркиби белгиланади.
4. Суғурта компаниялари санаот соҳалари корхоналарига 15
-
20 йил
муддатга инвестиция кредитларни тақдим этади.
Буюк Британия
1. Молиявий ресурсларни жойлаштириш қоидалари белгиланади.
2. Ҳаёт суғуртаси активларнинг ўртача таркиби белгиланади.
3. Давлатнинг инвестиция сиёсати дастури мавжуд.
4. Доимий равишда инвестиция портфели қиймати мониторинги олиб
борилади.
Германия
1. Суғурта компаниялари резервларини жойлаштириш бўйича қонун
амал қилади.
2. Инвестиция қилиш тамойиллари амал қилади (хавфсизлилик,
даромадлилик, ликвидлилик, диверсивикация ва бошқалар).
3. Жойлаштириш шакллари ва улар бўйича чекловлар ўрнатилади.
4. Активлар ишончли бошқарувга ўтказилади.
Суғурта портфелининг амалиётда кузатилишича узоқ муддатли инвестиция, ўрта
ва қисқа муддатли инвестицияга нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Узоқ муддатли
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
425
инвестицияга кўчмас мулк савдоси кабилар, ўрта ва қисқа муддатли инвестицияларга
акция, қимматбаҳо қоғозлар, банк депозитлари ҳамда компания ҳисоб рақамидаги
вақтинча бўш маблағлар киради. Бироқ, шуни ҳисобга олиш лозимки, узоқ муддатли
инвестициялар кўп даромад келтирса, ўрта ва қисқа муддатли инвестицияларни тўлов
мажбуриятини бажариш зарурияти пайдо бўлганида ликвидли ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолдаЎзбекистонда ҳам
суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар
суғурта бозорини жадал ривожлантириш учун зарур шароитларни яратмоқда.
Мамлакатимизда суғурта компаниялар фаолиятини халқаро талабларга жавоб бера
оладиган ва рақобатбардош соҳага айланишини таъминлашда давлат бош ислоҳотчи
вазифасини амалга ошириб келмоқда. Суғурта фаолиятига оид қатор меъёрий
-
ҳужжатларининг қабул қилиниши мамлакатимизда суғурта хизматлари сифатини
ошириш ва аҳоли ўртасида суғурта хизматларига нисбатан ишончнинг ошишига хизмат
қилмоқда.
Хулоса ва таклифлар.
Инвестиция даромадларининг ўсиши суғурта компаниясига зарур захираларни
таъминлаган ҳолда, мижозларни жалб қилиш
ва суғурта соҳасини янада фаол
ривожлантириш, суғурта бозорини забт этишга қаратилган тариф сиёсатини ишонч
билан қайта кўриб чиқишга имкон беради. Инвестиция даромади суғурта
компанияларига
захираларни
дисконтлаш,
уларнинг
зиммасига
юкланган
мажбуриятлар
бўйича қийматини таъминлаш ва омонатчиларнинг жамғармалар ва
суғурта “аккумулятор”и туридаги маблағларини ошириш имконини беради.
Инвестиция даромади миқдори маблағларни жойлаштиришнинг ишончлилиги ва
самарадорлигини, суғурта компаниясининг мувозанатли инвестиция сиёсатига,
шунингдек маблағларни инвестиция қилиш муддатларига боғлиқ.
Суғурталовчининг фаолият ташкил этишдаги асосий вазифаларидан бири ҳам
рискни тўғри баҳолаш ҳисобланади. Кўриниб турибдики, ташқи иқтисодий муҳитнинг
ўзгариши натижасида биринчи навбатда суғурта компаниялари риск менежменти
механизмини самарали ташкил этиш
борасида ўрнак бўла олиши лозим. Суғурта
компанияларида риск
-
менежментини ташкил этишнинг долзарблиги ҳусусида
фикрларимизни давом эттирар эканмиз, бугунги кунда суғурта компаниялари
томонидан суғурта фаолиятининг алоҳида йўналишларига доир масалан, инвестицион,
операцион, молиявий ва ш.к. рискларни бошқариш бўйича алоҳида меъёрий
-
ҳуқуқий
хужжатларни ишлаб чиқиш лозим.
Суғурталашдан инвестиция рискларини бошқариш механизми сифатида
фойдаланишнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: биринчиси, суғурта рискларни
самарали бошқариш воситаси ҳисобланиб, рискни аниқлаш (идентификация қилиш),
таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, риск натижасида етказилган зарарнинг ўрнини
қоплаш каби асосий босқичларни амалга оширишга имкон беради; иккинчиси, бошқа
рискларни бошқариш усулларига нисбатан суғуртанинг арзонлиги ва қулайлиги;
учинчиси эса, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, суғурта бозорини
рақамлаштириш, истеъмолчилар ишончини, шунингдек, суғурта маданияти
даражасини ошириш, миллий суғурта бозорини халқаро стандартларга изчил
мувофиқлаштириш соҳада самарадорликнинг ошишига олиб келади.
Шу билан бирга, ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этилиши, бозорда рақобат
даражаси ва бизнес юритиш ишончлилигининг ошиши ҳисобига нафақат суғурта
хизматлари соҳаси, балки турдош тармоқлар ҳам янада ривожланади, турли соҳаларга
инвестиция киритиш имкониятлари кенгаяди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
426
Адабиётлар / Литература / Reference:
Ernst & Young. (2014). Second annual business risk report - insurance / Oxford Analytical /
P. 4. (murojat sanasi 2019 yil 12 mart)
Kambiz Shahroodi, Soroush Avakh Darestani, Samaneh Soltani, Adeleh Eisazadeh Saravani.
(2024) Developing strategies to retain organizational insurers using a clustering technique:
Evidence from the insurance industry//Technological Forecasting and Social Change, Volume
201,
123217,
ISSN
0040-1625,
https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0040162524000131
Закирходжаева Ш.А. (2015) Суғурта ташкилотлари ва тижорат банклариинг
ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш истиқболлари//Иқтисод ва молия, 3.
Камилова С.М. (2023) Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда суғурта
компанияларининг тутган ўрни//Иқтисодиёт ва таълим. 1
-
сон.
Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги
«Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал
ривожланишини таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги 4412
-
сонли қарори.
Қулдошев Қ.М. (2017) “Ўзаро суғуртанинг пайдо бўлиши ва ривожланиши,
Ўзбекистонда уни жорий этишнинг афзалликлари” “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 6 сон.
Сербиновский Б.Ю. (2012) Страховое дело. –
М. “Феникс”, с.7.
Шеннаев X.M., Очилов И.К., Кенжаев И.Ғ., Ширинов С.Э. (2014) Суғурта иши. –
T.:
«Iqtisod
-
Moliya».
