Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
576
КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
НАЗАРИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ
Сайфутдинов Анвар Содикович
Фискал институт
Аннотация.
Мақолада камерал солиқ текширувини такомиллаштириш
масалалари ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотлар асосида таҳлиллар
ўтказилиб, камерал солиқ текширувини такомиллаштириш бўйича таклифлар
берилган.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ назорати, камерал солиқ текшируви бухгалтерия
ҳисоботи, солиқ ҳисоботи
.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ И ПРАВОВЫЕ ВОПРОСЫ ОРГАНИЗАЦИИ КАМЕРАЛЬНОЙ
НАЛОГОВОЙ ПРОВЕРКИ
Сайфутдинов Анвар Содикович
Фискальный институт
Аннотация
.
В статье освещены вопросы совершенствования палатной налоговой
проверки. На основе данных, полученных из практики, проведен анализ и внесены
предложения по совершенствованию налоговой проверки палаты.
Ключевые слова:
налог, налоговый контроль, бухгалтерский отчет налоговой
проверки, налоговый отчет.
THEORETICAL AND LEGAL ISSUES OF ORGANIZATION OF CAMERAL TAX INSPECTION
Sayfutdinov Anvar Sodikovich
Fiscal Institute
Abstract.
The article covers the issues of improving the chamber tax inspection. Analyzes
were conducted based on the data obtained from the practice, and proposals were made to
improve the chamber's tax inspection.
Key words:
tax, tax control, tax audit accounting report, tax report.
Кириш.
Мамлакатимизда камерал солиқ текширувининг меъёрий
-
ҳуқуқий асоси
яратилган. Республикамизда камерал солиқ текшируви Солиқ кодекси ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини
бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва
солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорининг
2-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”
асосида ўтказилмоқда.
UO‘K:
336.30
II SON - FEVRAL, 2024
576-580
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
577
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
138-
моддасида
камерал солиқ
текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини,
молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ
органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида
солиқ органи томонидан ўтказилади деб эътироф этилган (2023). Ҳозирги вақтда
камерал солиқ текшируви рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда
ўтказилмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Камерал солиқ текшируви тушунчаларига иқтисодчиларнинг фикрларини
келтириб ўтамиз.
Попонова (2014) талқинича “Камерал солиқ текшируви
-
бу солиқ декларацияси ва
солиқ тўловчи солиқ идорасига мустақил равишда топширган ҳужжатлар, шунингдек
солиқ органида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш”.
Майбуровнинг (2021) фикрига кўра, камерал солиқ текширувининг мақсади
-
солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги қонунчиликка солиқ тўловчилар томонидан риоя
қилиниши устидан назорат, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш,
шунингдек, солиқ текширувини
ўтказиш мақсадида солиқ тўловчиларни самарали
танлашни таъминлаш учун зарур ахборотларни йиғиш ва тайёрлаш ҳисобланади.
Камерал солиқ текшируви йўналишида Курбанов ва Муминовлар (2015) солиқ
назоратида камерал назоратни ташкил этилиши солиқ қонунчилигини изчил
бажарилиши таъминлаб, солиқ тўловчилар фаолияти асоссиз аралашувларни олдини
олиб, уларнинг фаолияти юзасидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармаларга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишига хизмат қилишини қайд
этган.
Овчаров (2016) фикрича, камерал солиқ текширувининг биринчи босқичи солиқ
ҳисоботларини қабул қилиш пайтида амалга оширилади ва солиқ тўловчи солиқ
қонунчилигига мувофиқ солиқ ҳисоботини тақдим этишининг тўлиқлигини назорат
қилишдан иборат. Бу назорат солиқ ҳисоботларини қабул қиладиган солиқ тўловчилар
билан алоқалар бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ
хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини)
аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1
-
сонли
қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида НИЗОМ”да камерал солиқ текшируви қуйидагича эътироф этилган: Камерал
солиқ текшируви —
солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва
йиғимлар (кейинги ўринларда —
солиқлар) тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ
бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари
(кейинги ўринларда —
солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти
тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи
томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади.
Назаров (2023) солиқ назоратига таъриф бермаса
-
да, солиқ текшируви турларини
келтириб ўтган: “Бизнинг фикримизча, камерал солиқ текширувива сайёр солиқ
текшируви қуйидаги
-
ча баён қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоб
-
лаймиз, яъни:
“Камерал солиқ текширувисолиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботлари ва унинг фаолияти тўғрисидаги мавжуд бошқа ахборотлар асосида солиқ
органи томонидан қо
-
нунчиликка мувофиқ ўтказиладиган текширув жараёнидир”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
578
Тадқиқот методологияси.
Мақолада камерал солиқ текширувини такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб
илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий
фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган. Амалиётдан
олинган маълумотлар асосида тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар берилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Республикамизда камерал солиқ текшируви Солиқ кодекси ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини
бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва
солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”
асосида ўтказилмоқда. Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилаётган молиявий ва
солиқ ҳисоботларини МҲХС уйғунлаштириш ҳам камерал солиқ текширувини
рақамлаштиришни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида 2018
-2022
йилларда Давлат бюджети тушумлари
таҳлили 1
-
жадвалда келтирилган.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2018
-2022
йилларда Давлат бюджети
тушумлари таҳлили
(млрд.сўм)
Т/Р
Кўрсаткичлар
2018
2019
2020
2021
2022
ДАРОМАДЛАР (МАҚСАДЛИ
ЖАМҒАРМАЛАРСИЗ)
-
ЖАМИ
79 099,0 112 165,4 132 938,0 164 680,3 201 863,7
1.
Бевосита солиқлар
15 656,2 31 676,8 45 206,9
58 930,4
64 477,1
1.1
Фойда солиғи
3 502,2
16 360,6
28 712,2
38 363,3
37 649,9
1.2
Айланмадан солиқ
2 108,5
1 988,7
1 353,9
1 649,4
2 512,7
1.3
Жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи
6 422,7
12 668,5
15 140,8
18 917,7
24 284,5
2.
Билвосита солиқлар
41 280,4 46 427,2 46 428,4
56 290,5
71 390,2
2.1
Қўшилган
қиймат солиғи
27 876,5
33 809,8
31 177,4
38 439,0
52 189,4
2.2
Акциз солиғи
9 702,2
10 314,7
11 697,3
13 086,6
13 455,0
2.3
Божхона божи
1 826,4
2 302,7
3 553,7
4 764,9
5 745,7
3.
Ресурс тўловлари ва мулк
солиғи
12 663,4 19 680,7 21 257,0
23 036,4
23 912,8
3.1
Мулк солиғи
2 606,1
2 360,2
1 974,3
2 457,3
4 015,4
3.2
Ер солиғи
1 504,2
2 313,2
2 386,7
4 082,8
5 305,9
3.3
Ер ости бойликларидан
фойдаланганлик учун солиқ
8 424,7
14 692,8
16 417,1
15 811,9
13 887,4
3.4
Сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ
128,4
314,5
478,8
684,4
704,1
4.
Юқори даромаддан
олинадиган солиқ
1 528,0
107,9
-
-
-
5.
Бошқа даромадлар
7 971,0
14 272,8
20 045,8
26 423,1
42 113,7
Таҳлил қилинаётган даврда солиқ тушумлари йилдан йилга ошганини кўришимиз
мумкин. 2018 йилда бу кўрсаткич 79 099,0 млрд. сўм бўлган бўлса, 2022 йилда эса
201
863,7 млрд. сўмни ташкил этган. Ушбу даврда бевосита солиқлар, билвосита
солиқлар, ресурс тўловлари ва мулк солиғи бўйича ҳам тушумлар ошишиш тенденцияси
228
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги очиқ маълумотлари асосида тузилди.
Даромадлар 2015
-
2022 йил ижроси. https://openbudget.uz/incomesView/.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
579
эга бўлган.
Билвосита солиқлар 2018 йилда 41 280,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу
кўрсаткич 2021 йилда 56 290,5 ва 2022 йилда 71 390,2 млрд. сўм бўлган. Таҳлил даврида
солиқ тушумлари 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 255,2 фоизга ўсган бўлса, бевосита
солиқларнинг ўсиши 411,83 фоиз бўлган бўлса, билвосита солиқлар бўйича бу
кўрсаткич 172,94 фоизни ташкил этган.
Жадвалда келтирилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, солиқ
тушумларининг ишончлигини текшириш мақсадида камерал солиқ текширувидан
фойдаланган ҳолда солиқ назоратини кучайтиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.
Тақдим этилган солиқ ҳисоботларини 484 та мезон асосида таҳлил қилиб,
ҳисоботларда тафовутлар аниқланса, «Avtokameral» автоматлаштирилган тизими
жорий этилди. Шунингдек, “Таҳлика
-
таҳлил” дасгурида солиқ тўловчиларни 76 та мезон
бўйича сегментлаш натижаларига кўра, инсон омили иштирокисиз таҳлил асосида
солиқ хавфи даражасини аниқлаш, хавф даражасига қараб солиқ назорати учун
номзодлар рўйхатини шакллантириш тизими яратилди. Камерал солиқ текширувининг
2020-
2022 йиллардаги ҳолатини таҳлили 2
-
жадвалда келтирилди.
2-
жадвал
2020-
2022 йиллар давомида ўтказилган камерал солиқ текширувлари
таҳлили
млрд.cўм
№
Ҳудудлар
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Текши
-
рувлар
сони
Унди
-
рилган
сумма
Текши
-
рувлар
сони
Унди
-
рилган
сумма
Текши
-
рувлар
сони
Унди
-
рилган
сумма
1.
Қорақалпоғистон
Рес.
1 326
62,3
3 718
11,3
1 158
71,8
2.
Андижон вилояти
2 913
79,9
6 187
75,6
3 098
112,3
3.
Бухоро вилояти
2 949
110,9
6 154
37,6
3 327
239,6
4.
Жиззах вилояти
2 098
38,7
2 546
20,7
1 105
60,8
5.
Қашқадарё вилояти
2 321
114,4
7 878
31,4
1 332
182,6
6.
Навоий вилояти
1 299
57,4
4 681
57,2
1 140
57,3
7.
Наманган вилояти
2 502
79,5
4 826
76,2
3 200
219,2
8.
Самарқанд вилояти
3 651
83,7
8 362
106,3
3 392
272,4
9.
Сурхондарё вилояти
5 538
107,1
3 688
63,5
1 817
127,5
10.
Сирдарё вилояти
2 523
36,3
3 444
36,9
1 288
72,0
11.
Тошкент вилояти
4 225
111,3
6 481
47,1
3 597
378,5
12.
Фарғона вилояти
5 219
84,6
8 896
62,4
2 646
250,4
13.
Хоразм вилояти
1 919
68,1
5 461
57,0
3 850
72,0
14.
Тошкент шаҳри
6 381
248,0
10 831
317,8
7 590
781,6
15.
Йирик солиқ тўловчи
464
4 355,3
1 018
3 565,1
423
1 776,2
ЖАМИ
45 328
5 637,5
84 171
4 566,0
38 963
4 674,3
2-
жавдал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2020
-
2022 йилларда ҳудудлар
бўйича ўтказилган текширувлар сони ва ундирилган суммалар тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Хусусан, 2020
йилда текширувлар сони 45328 та ва ундирилган сумма 5
637,5 млрд.сўм, 2021 йилда
текширувлар сони 84 171 та ва ундирилган сумма 4 566,0
млрд.сўм, 2022 йилда эса 38
963 та текширув ўтказилиб, 4 674,3 млрд.сўм ундирилган.
2021 йилда камерал солиқ текширувлари сони 2020 йилга нисбатан деярли бир баробар
ортган бўлса, 2022 йилда 2021 йилга нисбатан камайганлигини кўриш мумкин.
2023 йилда 217,6
мингта солиқ тўловчига нисбатан камерал солиқ текширувлари
ва текширувдан олдинги таҳлиллар ўтказилиб, 14.3 трлн.сум қўшимча солиқлар
ҳисобланган. Камерал солиқтекширувлари фаолият кўрсатаётган 501670 та солиқ
229
Coлиқ қўмитacи мaълумoтлaри acocидa муaллиф тoмoнидaн шaкллaнтирилгaн.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
580
тўловчилардан 50766 тасида, яъни 10,1% да ўтказилган холос. Камерал солиқ
текширувини тўғри ташкил этиш натижасида бюджет қўшимча солиқлар тушуши
таъминланади..
Хулоса ва таклифлар.
Рақамлаштиришнинг ривожланиши шароитида солиқ назорати тизимини
ўзгартириш заруратга айланди, чунки рақамлаштириш катта маълумотлар ва рақамли
технологиялардан
фойдаланишни
ўз
ичига
олади.
Солиқ
назоратини
ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири бу "катта маълумотлар" (Big Date)
деб аталадиган технологияларни камерал солиқ текшируви жараёнига жорий этишга
эришишдир.
Камерал солиқ текширувини тўғри ташкил этилиши бюджетга катта миқдордаги
қўшимча солиқлар тушушини таъминлайди.
Адабиётлар / Литература / Reference:
Кодекс (2023) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
Курбанов З.Н., Муминов Р. (2015) http://biznes
-daily.uz/ru/birjaexpert/43445-soliq-
nazoratining-samaradorligini-oshirish-masalalari.
Майбуров, И. А. (2021), Гончаренко, Л. И., Илышева, Н. Н. & Попов, Е. В.,, 8
-
е издание
переработанное и дополненное ed. Москва: ООО "Издательство "Юнити
-
Дана". 495 p.
(Золотой фонд российских учебников)
Назаров С.А. (2023) Ўзбекистонда солиқ текширувларини такомиллаштириш.
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.
НИЗОМ (2021) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7
январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва
ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”.2021.
Овчаров Е.В. (2016) Ответственность налогоплательщиков по результатам
налоговых проверок : учеб. пособие / Е.В. Овчаров. –
Москва : 85 Бухгалтерский учет, (с. 79)
290 с.
Попонова Н.А. (2014) Учебное пособие / Н.А. Попонова, Г.Г. Нестеров, А.В. Терзиди. –
Москва.: Изд
-
во Эксмо. С. 251( 624 с.)
