ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Annotasiya

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси
миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг
ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Эрназаров, Г. (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 708–714. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45121
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси
миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг
ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

708


ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ

ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

PhD

Эрназаров Гулам Бекбаевич

Тошкент шаҳридаги “Москва Энергетика Институти”

Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети

олий таълим муассасаси

ORCID: 0009-0001-1596-4393

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим

тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмун

-

моҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси

миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг

ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

хизмат кўрсатиш соҳси,

аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш,

ижтимоий соҳа, консалтинг хизматлари, уй

-

жой коммунал хўжалиги, аҳоли турмуш

шароити, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар,

аҳоли жон бошига кўрсатилган

хизматлар

,

халқаро тажриба,

хусусий сектор

.


РАЗВИТИЕ СЕКТОРА УСЛУГ В УЗБЕКИСТАНЕ, ЕГО ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ЗНАЧЕНИЕ,

СТАТИСТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ И ПЕРСПЕКТИВЫ

PhD

Эрназаров Гулам Бекбаевич

"Московский энергетический институт" в Ташкенте

Национальный исследовательский университет"

Федерального государственного бюджетного образовательного

учреждения высшего образования

Аннотация

.

в статье на основе статистических наблюдений была изучена

важность сферы услуг и ее развитие, которая считается одной из важнейших отраслей

национальной экономики Узбекистана, и всесторонне раскрыто ее содержание. Также
был проведен статистический анализ роли, значения и доли данной сферы в
национальной экономике Республики Узбекистан в ВВП и динамики ее развития.

Ключевые слова:

сфера услуг, качественное обслуживание населения, социальный

сектор, консультационные услуги, жилищно

-

коммунальное хозяйство, условия жизни

населения, медицинские и социальные услуги, услуги, предоставляемые на душу

населения, международный опыт, частный

сектор.

UO‘K:

31:64 (575.11)

II SON - FEVRAL, 2024

708-714


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

709

DEVELOPMENT OF THE SERVICE SECTOR IN UZBEKISTAN, ITS ECONOMIC

SIGNIFICANCE, STATISTICAL ANALYSIS AND PROSPECTS

PhD

Ernazarov Gulam Bekbaevich

"Moscow Energy Institute" in Tashkent “National Research University"

federal state budgetary institution of Higher

Education, candidate of Economic Sciences

Annotation.

in the article, the importance of the service sector and its development, which

is considered one of the most important sectors of the national economy of Uzbekistan, was studied

on the basis of statistical observations and its content was comprehensively revealed. Also, a

statistical analysis of the role, importance and share of this sphere in the national economy of the

Republic of Uzbekistan in GDP and the dynamics of its development was carried out.

Key words:

service sector, quality service to the population, social sector, consulting

services, housing and communal services, living conditions of the population, health and social
services, services provided per capita, international experience, private sector.

Кириш.

Ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг энг муҳим секторлари сифатида кўплаб

йўналишлар жамланган хизматларнинг ўрни жуда катта ва долзарбдир. Бу, аввало

ишлаб чиқаришнинг мураккаблашиши, бозорнинг товарлар билан тўйинганлиги,

жамият ҳаётига янгиликлар киритувчи фан

-

техника тараққиёти билан боғлиқ.

Буларнинг барчаси ахборот, молиявий, транспорт, консалтинг хизматлари ва бошқа

турдаги хизматлар мавжудлигини тақозо этади.

2022

–2026 йилларда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида хизматлар соҳасини

ривожлантириш борасида аниқ чора

-

тадбирлар белгиланиб, бунда «....арзон уй

-

жойлар

барпо этиш, йўл

-

транспорт, муҳандислик –

коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли

дастурларни амалга ошириш, ... » (Фармон, 2022)

юзасидан муҳим вазифалар белгилаб

олинди.

Шундай экан,

иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари орасида

хизматлар соҳаси устунлик қилади.

Илғор мамлакатларнинг замонавий ривожланиш

даражаси турли хил хизматлар

ишлаб чиқш ва уларнинг бозорини жадал

ривожланишини кўрсатмоқда. Шу билан

бирга, хизмат кўрсатиш соҳасини

ривожлантириш даражаси жамият шаклланишининг асосий мезонидир.

Бугунги кунда хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини кенг қамраб

олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларга

таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини

кўрсатиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғриси”да 27 май 2022 йилдаги ПФ

-104-

сонли қарорида “2021

-

2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш

дастурини амалга ошириш натижасида 2021 йилда хизматлар кўрсатиш ҳажми қарийб 20
фоизга ўсди. Шу билан бирга, хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича

ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини 2022 йилда 1,5 бараварга

ошириш ҳамда қўшимча 1,5 миллион янги иш ўринларини яратиш имкониятлари

мавжуд, деб таъкидлаб ўтди”

(

Қарор,

2022

)

.

Белгилаб берилган ушбу вазифалардан келиб сиққан ҳолда, хизмат кўрсатиш

соҳасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, республикамиз аҳолисига сифатли

хизмат кўрсатишнинг аниқ чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш, статистик кўрсаткичлар

тизимини такомиллаштириш ва истиқболларини статистик прогнозлашни талаб этади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

710

Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий

-

статистик таҳлил қилиш, соҳа

фаолиятига таъсир қилувчи омилларни комплекс статистик баҳолаш ҳамда иқтисодий

самарадорлигини оширишга қаратилган, илмий асосланган таклиф ва амалий

тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Мазкур мавзу юзасидан бир қатор маҳаллий ва хорижий олимлар илмий тадқиқот

ва изланишлар олиб боришган ва боришмоқда, улар мазкур соҳани ривожлантиришга

ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Демак, хорижий олимлардан Кулибановой

ва бошқ. (2002)

“Управления и организация в сфери услуг: теория и практика:” Servise menedjment and

Operation

2-

е межнарод изд. Ушбу асарда сервис иқтисодиётининг шаклланиши ва

ривожланиб бориши, хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш

ва бошқариш тизими, унинг усули ва воситалари тадқиқ этилган.

Мелешко (2016) ўзининг бу илмий мақоласида “ХХ аср охири

-

ХХ

I

аср бошлари

иқтисодиётидаги энг ёрқин тенденциялардан бири хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори
суратларда ривожланиши ҳисобланади. Саноат ишлаб чиқариши –

асоси 18

-

асрнинг

охиридан бошлаб мамлакатларнинг муваффақиятли иқтисодий ривожланиши ўз
ўрнини хизмат кўрсатиш соҳасига бўшатиб берди, шу сабабли жаҳон иқтисодиётида

саноат инқилоби билан таққосланадиган таркибий қайта қуриш содир бўлди. Бугунги

кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражаси давлатнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг мезонига айланди” деб, таъриф бериб ўтади.

Худди шунгдек, “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

-

устувор масала”.

(Муҳаммедов, 2009). Ушбу китобида “Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳолининг соғлиғига,

кайфиятига, меҳнатга муносабатига, ишчи

-

ходимларнинг меҳнат унумдорлигига, ўз

ҳаётидан розилик даражаси ва хурсандлигига, умуман, ишлаб чиқариш кучларининг

ҳаёти ва тараққиётига бевосита ва сезиларли даражада таъсир кўрсатиши”
масалаларини илмий жиҳатдан ёритиб берган.

“Ҳудудларда

хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб

йўналишлари. №11(119)

-

2017”. Илмий ишида “Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш

суръатлари, янги пайдо бўлган хизмат турлари, бозор ҳамда истеъмолчилар
эҳтиёжларига мослашиши, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти

тўғрисида” ўз фикрларини билдириб ўтган (Ботирова, 2017).

Бугунги замонавий иқтисодиётни ривожлантиришда, хизмат кўрсатиш

соҳасининг ўрни ва аҳамияти: унинг статистик таҳлили: муаммолари ва уларнинг
ечимлари ҳақида, бошқа кўплаб маҳаллий ва хорижий олимлар ҳам илмий тадқиқот

ишларини олиб боришмоқда.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мавзуни ўрганишда статистик таҳлил, ижтимоий

-

иқтисодий таҳлил,

мантиқий статистик ёндашув, статистик кузатиш, танланма кузатув ва бошқа кўплаб
илмий ўрганиш усул ва услубларидан атрофлича фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2023

йил дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот

(ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066 569,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2022 йилнинг

мос даврига нисбатан 6,0 % га ўсган.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 6,8 % ни ташкил этди. Шундан, савдо,

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

711

хизматлари 12,3 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 4,5 % га ўсган. Хизматлар кўрсатиш
соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 2,6 физик ҳажми индексни ташкил қилди

275

.

1-

жадвал

2018-2022

йилларда

иқтисодий

фаолият

турлари

бўйича ЯИМ

таркиби

(жамига нисбатан % да)

Кўрсаткичлар

2018

2019

2020

2021

2022

I.

ЯИМ, жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

шу

жумладан:

тармоқларнинг

ялпи

қўшилган қиймати

89,3

91,5

92,7

93,0

93,2

маҳсулотларга

соф солиқлар

10,7

8,5

7,3

7,0

6,8

II.

Тармоқларнинг ялпи

қўшилган қиймати

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

қишлоқ, ўрмон ва
балиқчилик

хўжалиги

29,7

26,6

26,8

26,5

25,1

саноат

(қурилишни

қўшган ҳолда)

30,5

33,8

33,5

33,9

33,4

қурилиш

5,8

6,2

6,7

6,6

6,7

хизматлар

39,8

39,6

39,7

39,6

41,5

савдо,

яшаш

ва

овқатланиш

бўйича

хизматлар

7,0

6,6

6,5

6,8

7,0

ташиш

ва

сақлаш, ахборот

ва алоқа

7,9

7,4

6,8

7,0

7,0

бошқа

хизмат тармоқлари

24,9

25,6

26,4

25,8

27,5

Шунингдек,

2022 йил январь

-

декабрь ойлари маълумотларига кўра,

ЯИМ

таркибида ҳам катта бўлмаган ўзгаришлар кузатилди.

ЯИМ

(ЯҚҚ)

таркибида

хизматлар

соҳасининг

улуши

39,6 %

дан

41,5 %

га,

қурилиш тармоғининг улуши

6,6 %

дан 6,7

% га ошди. Шу билан бирга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг

улуши 26,5

%

дан 25,1

%

га камайди. Саноатнинг (қурилишни қўшган ҳолда) улуши эса

33,4 % ни ташкил этди

(жадвал)

.

Кўрсатилган бозор хизматлари

(жадвал

-2)

умумий ҳажми ўсишининг асосий омили

молиявий хизматларнинг 29,3 % га ўсиши, транспорт хизматлари –

12,4 % га, савдо

хизматлари –

9,0 % га, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари –

25,5 % га, таълим

хизматлари –

15,3 % га,

бошқа хизматлар –

17,0 %

га

,

яшаш ва овқатланиш хизматлари –

14,7 % га

,

шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар –

11,1 % ни ташкил этди.

2022 йил январь

-

декабрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича

кўрсатилган бозор хизматлари таркибида савдо хизматлари 24,8 %, транспорт

хизматлари –

22,7 %, молиявий хизматлар –

22,5 %, алоқа ва ахборотлаштириш

хизматлари –

6,4 %, таълим соҳасидаги хизматлар –

4,3 % ни эгаллайди.

Таққослаш учун:

2021 йилда хизматларнинг умумий ҳажмида савдо хизматлари

25,5 %, транспорт хизматлари –

23,6 %, молиявий хизматлар –

21,0 %, алоқа ва

ахборотлаштириш хизматлари 6,2 %, таълим хизматлари –

4,3 % ни ташкил этди.

Хизматлар соҳасининг ривожланиши аҳолининг ҳудудий ва ижтимоий, янги

иқтисодий ҳудудларни ўзлаштиришни,

ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни ва

моддий неъматларни истеъмол қилишни таъминлайди.

275

www.stat.uz

–Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

статистика агентлигининг расмий сайти.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

712

2-

жадвал

Иқтисодий

фаолият турлари

бўйича

кўрсатилган

бозор

хизматлари

Хизмат

турларининг

номи

Хизматлар

ҳажми,

млрд. сўмда

Улуши,

%

да

Ўсиш

суръати,

%

да

2021

й.

2022

й.

Хизматлар

жами

284 388,1 357 554,5

100,0

115,9

шу

жумладан

асосий

турлари бўйича:

алоқа

ва

ахборотлаштириш

хизматлари

17 755,1

22 917,6

6,4

125,5

молиявий

хизматлар

59 733,3

80 431,0

22,5

129,3

транспорт

хизматлари

67 202,9

81 006,6

22,7

112,4

шу

жумладан:

автотранспорт хизматлари

36 253,3

41 318,3

11,6

106,5

яшаш

ва

овқатланиш хизматлари

8 375,4

11 322,8

3,2

114,7

савдо

хизматлари

72 483,2

88 847,9

24,8

109,0

кўчмас

мулк

билан

боғлиқ хизматлар

8 081,1

9 674,3

2,7

111,1

таълим

соҳасидаги

хизматлар

12 102,6

15 395,7

4,3

115,3

соғлиқни

сақлаш

соҳасидаги

хизматлар

5 105,9

6 384,2

1,8

111,5

ижара

хизматлари

5 351,0

6 444,3

1,8

112,2

компютерлар ва маиший товарларни

таъмирлаш

бўйича хизматлар

4 680,5

5 842,3

1,6

109,0

шахсий

хизматлар

6 799,8

8 713,9

2,4

107,0

меъморчилик, муҳандислик

изланишлари,

техник

синовлар

ва

таҳлил соҳасидаги хизматлар

6 306,8

7 338,2

2,1

107,7

бошқа хизматлар

10 410,5

13 235,7

3,7

117,0

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхона

ва

ташкилотларнинг умумий сони 592 371 бирликни ташкил этди. Хизматлар соҳасида 392
787 бирлик корхона ва

ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда, бу уларнинг умумий

сонининг 66,3 % ини

ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати

113,0 % ни ташкил этган.

Агар бу кўрсаткични 2019

йил

1 январь

ҳолатига кўра,

таққослаб кўрадиган бўлсак, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва

ташкилотларнинг улуши 65,8

%

ни,

яъни

213

075 бирликни ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса уларнинг

ўсиш

суръати

111,4 % ни

ташкил этган. 2023

йил

1

январь ҳолатига

кўра

хизмат кўрсатаётган корхона

ва

ташкилотлар умумий сонининг (523 556 бирлик) 325 809 бирлиги кичик тадбиркорлик

субъектлари ҳисобланади. Уларнинг хизматлар соҳасига оид фаолият кўрсатаётган
корхона ва ташкилотларнинг умумий сонидаги улуши 82,9 % ни ташкил этди. Хизмат

кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи йирик ташкилотларнинг улуши

17,1 % ни (66

978 бирлик) ташкил этди.



background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

713

Таҳлилларимиз кўрсатдики

,

Республикамизда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан

хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 115,9 фоизга, аҳоли жон бошига тўғри келувчи

хизматлар ҳажми эса 113,5 фоизга тенг бўлган. Аҳоли сони хизматлар соҳасининг ўртача

жон бошини ривожланиш кўрсаткичига муҳим таъсир кўрсатмоқда. Масалан, аҳоли

сони нисбатан кам бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида аҳоли жон бошига
кўрсаткичлар аҳоли зич жойлашган вилоятлар: Қашқадарё, Наманган ва Андижон

вилоятларига қараганда яхшироқ кўринади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики

, саноати ривожланган ҳудудлар (қазиб олиш

саноати бундан мустасно) Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда, Тошкент шаҳрида
хизматлар соҳасининг аҳоли жон бошига ўртача кўрсаткичлари Хоразм, Наманган ва

Сурхондарё вилоятларига нисбатан юқори эканлигини кўрсатмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтиш лозимки,

бугунги кунда хизматлар соҳаси замонавий миллий

иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан биридир. Ушбу тармоқ анъанавий фаолият
билан чекланиб қолмайди, у жамият ҳаётида ўз иштирокини доимий равишда

кенгайтириб боради, ижтимоий ишлаб чиқаришга интеграциялашган, шунингдек,
иқтисодиётнинг деярли барча соҳалари билан ўзига хос алоқалар орқали боғланган.

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида”

кўплаб мақсад ва вазифалар белгилаб берилди. Ушбу белгилаб берилган мақсад ва

вазифалардан келиб чиқиб, бу ислоҳатларнинг узвийлигини давом эттириш, хусусан,

хизмат кўрсатиш соҳасини истиқболда тизимли ривожлантириш заруратини келтириб
чиқармоқда. Зеро шундай экан, ҳозирги рақамли иқтисодиёт шароитида мазкур соҳани

ривожлантириш борасида, бир қатор таклифларни бериш мақсадга мувофиқ деб

уйлаймиз.

Ушбу белгилaб беpилгaн мaқсaд вa вaзифaлapдaн келиб чиқиб, бу ислoҳaтлapнинг

узвийлигини дaвoм эттиpиш, xусусaн, xизмaт кўpсaтиш сoҳaсини истиқбoлдa тизимли

pивoжлaнтиpиш зapуpaтини келтиpиб чиқapмoқдa. Зеpo шундaй экaн, ҳoзиpги

иқтисoдиётнинг янги ривожланиш давридa мaзкуp сoҳaни pивoжлaнтиpиш бopaсидa, биp

қaтop тaклифлapни беpиш мaқсaдгa мувoфиқ деб уйлaймиз.

Биринчидан,

хизмат кўрсатишнинг зaмoнaвий бoзop xизмaтлapи кўлaмини

кенгaйтиpиш, янги

-

янги xизмaт туpлapини жopий этиш opқaли сoҳaдa ижoбий

рақобатбардош муҳитни яpaтиш ҳaмдa соҳанинг мaмлaкaт миллий иқтисoдиётидaги

улушини кескин oшиpиш. Бунинг учун xизмaтлap сoҳaсининг сaмapaдopлигини янaдa
oшиpиш вa xизмaтлap сoҳaсини иқтисoдиётнинг дpaйвеpигa aйлaнтиpиш зapуp.

Иккинчидан,

IT, таълим, туризм, алoқa, тpaнспopт вa лoгистикa xизмaтлapини

pивoжлaнтиpиш, чеккa ҳудудлapнинг интеpнет билaн тaъминлaнгaнлик дapaжaсини

oшиpиш вa сифaт кўpсaткичлapини яxшилaш, йўл бўйи xизмaт кўpсaтиш

инфpaтузилмaлapини зaмoнaвий тaлaблapгa мoслaштиpиш, сoғлиқни

сaқлaш тизимидa

бўш туpгaн бинo вa еpлapдaн сaмapaли фoйдaлaниш мaқсaдидa ушбу сoҳaгa хорижий
инвесторларни ва xусусий сектopни кенг жaлб қилиш ҳaмдa улap фaoлиятини

кенгaйтиpиш.

Бу кaби устувop вaзифaлap xизмaтлap сoҳaсини pивoжлaнтиpиш учун кoнцептуaл

жиҳaтдaн мутлaқo янги тизимни жopий этиш имкoнини беpaди.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Ботирова Р., Икромов И. (2017) Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини

ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари. №11(119)

http://www.biznesdaily.uz

Кулибановой В.В. и др. (2002) “Управления и организация в сфери услуг: теория и

практика: Servise menedjment and Operation –

2-

е межнарод изд. / К.Хаксивер, Б. Рендер,

Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик –

Спби. др: Питер бух. –

С. 496.

http://naukovedenie.ru/PDF/53EVN


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

714

Қарор (

2022

) Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022

йил 27 январдаги

Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-

104-

сонли

қарори.

//

https: // lex.uz/docs/5840284

Мелешко

Ю.В. (2016) «Трансформация

определения понятия «услуг» в контексте

концепции

постиндустриального

общества”

//

Россия:

Интернет

-

журнал

“Экономическая наука сегодня” №4.

Муҳаммедов М.М. (2009) “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

-

устувор

масала”. Servis jur. №1,

- 47-

56 б.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022—2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги

фармони. //

www.lex.uz

Bibliografik manbalar

Ботирова Р., Икромов И. (2017) Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари. №11(119) http://www.biznesdaily.uz

Кулибановой В.В. и др. (2002) “Управления и организация в сфери услуг: теория и практика: Servise menedjment and Operation – 2-е межнарод изд. / К.Хаксивер, Б. Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик – Спби. др: Питер бух. – С. 496. http://naukovedenie.ru/PDF/53EVN

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ104-сонли қарори. // https: // lex.uz/docs/5840284

Мелешко Ю.В. (2016) «Трансформация определения понятия «услуг» в контексте концепции постиндустриального общества” // Россия: Интернет-журнал “Экономическая наука сегодня” №4.

Муҳаммедов М.М. (2009) “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш - устувор масала”. Servis jur. №1, - 47-56 б.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022—2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони. // www.lex.uz