СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

Аннотация

В данной статье проанализировано состояние проблем уплаты налогов налогоплательщиками в Республике Узбекистан, и на основе данного анализа разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию системы обслуживания налогоплательщиков, устранению проблем в реализации налоговых обязательств налогоплательщиков.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
368-374
26

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Жумаев, Ш. (2024). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН. Экономическое развитие и анализ, 2(4), 368–374. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48504
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проанализировано состояние проблем уплаты налогов налогоплательщиками в Республике Узбекистан, и на основе данного анализа разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию системы обслуживания налогоплательщиков, устранению проблем в реализации налоговых обязательств налогоплательщиков.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

368


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

PhD

Жумаев Шухрат

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0003-4452-771X

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчилар

томонидан солиқларни тўлаш борасидаги муаммолар ҳолати таҳлил қилинган бўлиб,

ушбу таҳлиллар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада

такомиллаштириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини амалга
ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ, бюджет, солиқ маъмурчилиги, солиқ тўловчиларга хизмат

кўрсатиш, хориж тажрибаси, ягона солиқ ҳисоб рақами.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ

В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

PhD

Жумаев Шухрат

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В данной статье проанализировано состояние проблем уплаты

налогов налогоплательщиками в Республике Узбекистан, и на основе данного анализа
разработаны предложения и рекомендации по дальнейшему совершенствованию

системы обслуживания налогоплательщиков, устранению проблем в реализации

налоговых обязательств налогоплательщиков.

Ключевые слова:

налог, бюджет, налоговое администрирование, обслуживание

налогоплательщиков, зарубежный опыт, единый налоговой счет.

IMPROVING TAX ADMINISTRATION IN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

PhD

Jumayev Shuhrat

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In this article, the state of problems in the payment of taxes by taxpayers in the

Republic of Uzbekistan is analyzed, and based on these analyzes, suggestions and
recommendations have been developed to further improve the service system for taxpayers, to

eliminate problems in the implementation of tax obligations by taxpayers.

Key words:

tax, budget, tax administration, service to taxpayers, foreign experience, single

tax account.

UO

K: 336.225.3

IV SON - APREL, 2024

368-374


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

369

Кириш.

Бугунги кундаги Республикамизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари солиқ

тўловчилар томонидан солиқ тўловларини тўлашни осон, содда тўлашга шароит

яратиш билан бир қаторда солиқ идораларининг ишини ҳам осонлаштиришдан иборат.

Солиқ

тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан солиқ тизимининг сервисга

йўналтириш, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий, содда ва

қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш борасида бир қанча ишлар амалга

оширилмоқда. Бироқ бу борада бир қанча муаммоли ҳолатлар ҳам мавжудки ушбу

муаммоли ҳолатларни ечимини топиш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайроқ

солиқ тўлаш жараёнини амалга оширишдан иборатдир.

Адабиётлар шарҳи.

Республикамизда солиқ амалиётида “солиқ маъмурчилиги” тушунчаси

адабиётларда аниқ таърифи берилмаган. Солиқ маъмуриятчилигига оид илғор

жаҳон

амалиёти бир қанча хорижлик олимлар томонидан амалга оширилган.

Жумладан, Жусванто ва Симмснинг (2017) фикрича “Солиқ маъмурияти ва солиқ

амалиётларини рақамлаштириш солиқ тизимини янада ислоҳ қилиш учун замин
яратиши керак. Солиқ сиёсати рақамли бизнесга иқтисодий ўсишга мослашган ҳолда

адолатли ва барқарор солиқ

солинишини таъминлаши керак”.

Солиқ маъмурчилигини амалга оширишда тадқиқотлар олиб борган рус олимлар

Перонко ва Красницкий (2000) фикрича солиқ маъмуриятчилиги солиқ

муносабатларини давлат томонидан бошқариш тизимидир. Улар томонидан солиқ
муносабатлари солиқ маъмуриятчилигининг предмети ҳисобланиши кўрсатилган.

Мишенина ва Максимовалар (2012) фикрича солиқ маъмуриятчилиги деганда солиққа

тортишда давлат бошқарувидаги жараёнлар тўплами деб тушунилади. Шурдумова и

Канкуловлар (2013) фикрига кўра солиқ маъмурчилиги давлатнинг солиқ сиёсатини
юритиш бўйича ташкилий тизим ҳисобланади. Погорлецкий ва Кешнерларни (2020)

ёзишича: “Солиқ маъмуриятчилигига рақамлаштириш ва ахборот технологияларни

киритиш солиқ органларида иш ҳажмини камайтиради ва унингдек солиқлар бўйича

қарзларни камайтиришга олиб келиши шарт”.

Ўзбекистонлик олимлардан Худойқуловнинг

(2019)

илмий тадқиқот

ишларида

давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш масаласини ўрганиб, 2018

-2023

йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аниқланган.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада мантиқий усул, таҳлил ва синтез, норматив ёндашув, тизимли ва қиёсий

таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Президентимизнинг 2018 йил 26 июндаги ПҚ

-3802-

сон қарори билан “Солиқ

хизмати

-

инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили орқали ушбу

атама кириб келди.

Ушбу Қарор орқали солиқ органларини

солиқ тўловчиларнинг бизнес

-

ҳамкори ва

маслаҳатчиси сифатидаги белгилаш, хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага

айлантирилди.

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўловларини осон, тез тўлашга шароит

яратиш бугунги кунда солиқ идораларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиб
келинмоқда. Солиқ тўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан солиқ

тизимининг сервисга йўналтириш, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини

ихтиёрий, содда ва қулай тарзда бажаришини таъминлашга эришиш борасида бир қанча

ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу борада бир қанча муаммоли ҳолатлар ҳам


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

370

мавжудки ушбу муаммоли ҳолатларни ечимини топиш орқали солиқ тўловчиларга
янада қулайроқ солиқ тўлаш жараёнини амалга оширишдан иборатдир.

Сўнги йилларда солиқ турлари камайган бўлсада, бугунги кунда мавжуд солиқ

тўловларини тўлаш учун 66

976

та ғазначилик ҳисобварақлари очилган. Бу эса ўз

навбатида солиқ тўловчиларга ноқулайлик келтириб чиқармоқда.

1-

жадвал

Солиқлар ва жамғармалар бўйича мавжуд ғазначилик

ҳисоб варақлари сони тўғрисида маълумот

117

т/р

Ҳисобварақ турлари

Сони

Жами

66 976

шундан:

I.

Солиқ ҳисобварақлари жами

39 104

1

Қўшилган қиймат солиғи

2 704

2

Фойда солиғи

2 288

3

Акциз солиғи

6 864

4

Ер солиғи

2 704

5

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

832

6

Мол

-

мулк солиғи

624

7

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

1 664

8

Айланмадан олинадиган солиқ

4 160

9

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1 248

10

Бошқалар

16 016

II.

Жамғарма ва бошқа ҳисобварақлар жами

27 872

1

Пенсия жамғармаси

5 824

2

Мактаб жамғармаси

2 080

3

Давлат божи

18 928

4

СОРЖ (ФРНО)

1 040

2022 йил давомида

27 571

та тадбирлик субъектлари томонидан 77

656

та ҳолатда

209

млрд

сўм солиқлар нотўғри тўланган. (бунда, бошқа солиқ турига, тўлаш, ёки

тўлашда бошқа ҳудудни танлаш ҳисобидан нотўғри тўланмоқда)

Бугунги кунда 4755

та солиқ тўловчиларнинг 3,8

трлн.сўм солиқ қарзи бўлса, шу

билан бирга 3,3

трлн

сўм ортиқча тўлови мавжуд. Шундан, 665,3

млрд сўм солиқ қарзи

ҳисобига сингдириш имконияти мавжуд.

Солиқ идоралари томонидан амалга оширилаётган солиқ маъмурчилиги ҳолати

айрим хорижий мамлакатлар солиқ тизимидаги баъзи жиҳатларини таҳлил қилиш

орқали ўзимизга мос, солиқ тўловчилар учун хам қулай томонларини республикамизда

хам жорий қилиш жуда яхши самара беради.

Хорижий мамлакатларнинг солиқ маъмурчилиги бўйича тажрибаси билан ҳар

томонлама қиёсий таҳлил қилиш асосида солиқ қонунчилигини, солиқ
маъмурчилигини янада такомиллаштириш солиқ идоралари учун ҳам, солиқ

тўловчилар учун ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Россия Федерациясида

2023 йил 1 январдан

бошлаб ягона солиқ ҳисоб рақамга

тўлашга ўтилган. Мазкур тизим яратилиши натижасида оддий ва хатосиз солиқларни
тўлаш имкониятини берди.

117

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

371

1-

расм. Россия Федерациясида солиқ тўловларини тўлаш учун ягона солиқ

ҳисоб рақамининг ишлаши

юзасидан мисол

118

1-

расмдан кўриниб турибдики, ягона солиқ ҳисоб рақамининг жорий қилиниши

туфайли солиқ тўловчиларга жуда қулай солиқ тўлаш тартиби яратилган.

Ягона солиқ ҳисоб рақами орқали солиқ тўлови амалга оширилиши натижасида:

Солиқ тўлаш осон ва хатосиз амалга оширилади

бир ойда бир марта тўлов

ҳамма солиқ турлари учун универсал реквизитлар

хатосиз тўлов амалга ошиилиши

вақт ва мехнат харажатлари қисқариши

Солиқ ҳисоботи ва тўловлари муддати бир ҳиллиги

ягона тўлов муддати

солиқ ҳисоботларини топшириш учун битта муддат

Бюджет билан шаффоф ҳисоб

-

китоблар

тўловнинг автоматик равишда солиқ турларига тақсимланиши

бюджет билан ҳисоб

-

китобларда ягона сальдо

118

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

372

банкдаги тақиқларни бир кунда ечиш

пеня фақатгина умумий қолдиқ суммага ҳисобланиб, солиқ турларига

ҳисобланмайди

Ортиқча тўлов

бир кун муддатда қайтарилади

ортиқча тўловнинг қайтариш бўйича даъво муддати йўқлиги

ортиқча тўлов бўла туриб, солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратилмаслиги

ягона солиқ ҳисоб рақамидаги ортиқча тўловнинг бошқа солиқ тўловчи ягона

солиқ ҳисоб рақамига ўтказиш имконияти

ҚҚС, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, соддалаштирилган солиқ тизими, жисмоний

шахслар даромад солиғи, акцизлар ва мулк солиқлари

-

солиқ тўловларини ягона

ҳисобрақамга тўланади ва уни тўлаш тартиби Россия Федерацияси Солиқ кодексида
белгиланган.

2023 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда

ягона тўлов тизими жорий этилди,

шунингдек, Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ягона солиқ тўлови

-

барча солиқларни тўлашнинг ягона усули. У шахсий даромад

солиғи, мажбурий пенсия бадаллари, ходимлар учун мажбурий пенсия бадаллари,
ижтимоий ҳисобот, ҳисобот, мажбурий ижтимоий тиббий суғуртани ўз ичига олади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва махсус солиқ режими остида фаолият юритувчи

микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобланган юридик шахсларга иш ҳақи билан бир

марталик тўлов қўлланилиши мумкин.

Латвияда 2021 йил 1 январдан бошлаб амалдаги 40 дан ортиқ солиқ ҳисоб

рақамлари ўрнига барча ички солиқлар Давлат солиқ хизмати томонидан

бошқариладиган битта ҳисобварақда тўланиши мумкин ва бу фақат битта тўлов

топшириқномасини тўлдириш орқали

амалга оширилиши мумкин. Бу солиқ тўловини

нотўғри ҳисоб рақамга ўтказиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

Ягона солиқ ҳисобварағининг жорий этилиши билан солиқларни тўлаш тартиби

соддалаштирган ва бир нечта солиқ декларациясини топшириш муддатлари

ўзгартирилган:

-

лотереялар ва қимор ўйинлари бўйича ҳисобланган солиқ тўғрисидаги

ҳисоботлар ҳар ойнинг 15

-

кунидан олдин топширилиши;

-

иш берувчининг хабарномаси ва ўз

-

ўзини иш билан банд бўлганларнинг

хабарномаси ҳар ойнинг 17

-

кунидан олдин тақдим етилиши;

-

электроэнергия солиғи тўғрисидаги декларация ҳар ойнинг 20

-

кунидан олдин

топширилиши белгиланган.

ДСХ томонидан бошқариладиган барча мунтазам ички солиқ тўловлари учун

муддат ойнинг 23

-

санаси этиб белгиланди.

2021 йилда ягона солиқ ҳисобварағининг жорий этилиши билан мажбуриятларни

қоплаш учун тўлов топшириқномасини юбориш тартиби ўзгартирилди. Солиқлар ягона
солиқ ҳисобварағига тўланганда, умумий сумма тўланадиган солиқ турлари бўйича

автоматик равишда бўлинади ва тўлаш учун юборилади. Энг биринчи юзага келган

мажбуриятлар биринчи бўлиб қопланади (ФИФО принципи). Шунинг учун тўлов

топшириғининг мақсадига ҳисобланган миқдорга киритилган барча солиқлар ва
йиғимларни санаб ўтишнинг ҳожати йўқ.

Шунингдек, божхона ҳисобрақамлари ва тўловлари тартиби

ўзгармади. Уларни

2023-2024

йилларда ягона солиқ ҳисобварағига ўтказиш режалаштирилган.

Украинада 2021 йил 1 январдан бошлаб ягона солиқ ҳисоб рақами орқали тўлов

шакли жорий этилган. Энди солиқ тўловчилар ягона солиқ ҳисоб рақами орқали фойда

солиғи, жисмоний шахслар даромад солиғи ва ягона ижтимоий бадалларни ягона солиқ

ҳисобварағи орқали, ёки назорати Давлат солиқ хизматига юклатилган бошқа тўловлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

373

орқали тўлаш мумкин. Бундай ҳисоб рақамларга ҚҚС, ёқилғи ва алкоголга акциз
солиғини тўлаш учун ишлатилмайди.

Ягона солиқ ҳисобварағидан фойдаланиш бундай солиқ ҳисобварағидан

фойдаланиш тўғрисидаги билдиришнома тақдим этилгандан кейинги иш кунидан

бошланади. Агар солиқ тўловчи ягона солиқ ҳисобварағидан фойдаланишни
тўхтатмоқчи бўлса, у кейинги календарь

йилининг 1 январидан бошлаб бекор

қилинади.

Йилда бир марта солиқ тўловчи ягона солиқ ҳисобварағидан фойдаланиш ёки уни

бекор қилиш тўғрисида (электрон кабинет орқали) хабардор қилиш ҳуқуқига эга.

Швецияда 1998 йилда солиқ қонунчилигини бирлаштиришни ислоҳ қилиш

жараёнида солиқ тўғрисидаги қонун лойиҳаси жорий этилди.

Ушбу давлатда ҳар бир солиқ тўловчи бир вақтнинг ўзида барча солиқ

тўловларини тўлаши учун битта солиқ ҳисобрақамини очилади.

Исталган вақтда солиқ ҳисобига тўловни амалга ошириш

мумкин, Масалан

,

келажакдаги солиқларни қоплаш учун тўловни амалга оширмоқчи бўлсангиз ёки

фоизлар учун харажатларнинг олдини олмоқчи бўлсангиз. Тўлов маълум бир солиқ ёки

йиғим учун ажратилиши мумкин эмас, чунки у солиқ ҳисобварағидаги умумий
дефицитга тўғри келади.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридаги таҳлиллар ва хулосадан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, солиқ

тўловчилар учун ягона солиқ ҳисоб рақами очилиши солиқ идораларига ҳам, солиқ
тўловчиларга ҳам жуда катта қулайликлар яратиши билан бир қаторда бугунги кунда

олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари ва солиқ сиёсатига мос келади.

Шу сабабли, солиқ тўловчиларга ягона солиқ ҳисоб рақами очиш ва бу ягона солиқ

ҳисоб рақами билан ишлаш бўйича тартиб ишлаб чиқилиши таклиф этилади.

Ягона солиқ ҳисоб рақами очилиши натижасида:

солиқ мажбуриятини бажаришни енгиллаштиради;

бир вақтнинг ўзида бир қанча солиқ тўловлари тўланмайди;

бир вақтнинг ўзида бир солиқ туридан солиқ қарзи ва бошқа солиқ туридан

ортиқча тўлови бўлмайди;

ягона

тўлов

муддати

ўрнатилиши

натижасида

тўлов

календари

соддалаштирилади ва ҳамма солиқларни бир маротаба битта тўлов муддатида билан

амалга ошириш мумкин бўлади;

манфий қолдик бўйича ҚҚС суммасини тез қайтариш имконини беради.

Бу эса бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган

солиқ ислоҳотларига

мос келиб, солиқ тўловчиларга ҳам солиқ идораларига ҳам солиқ солиш масаласида

жуда қулайлик яратади.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Juswanto, W., & Simms, R. (2017) Fair Taxation in the Digital Economy, ABD Institute, Poicy

Brief No.

Жумаев Ш.

Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини

такомиллаштириш масалалари: и. ф. д (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.

автореферати //Тошкент. –

2023.

Т. 2. –

С. 2018

-2022.

Жумаев Ш. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини

такомиллаштириш масалалари. Монография. –

Тошкент, Иқтисодиёт нашриёти ДУК,

2023.-

161 б.

Жумаев, Ш. (2023). Йирик солиқ тўловчилар солиқ маъмурчилигини

такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Ta

hlil, 1(1), 131

136.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

374

Мишенина М.С., Максимова Л.В. (2012) Налоговая безопасность и налоговое

администрирование в системе мер обеспечения экономической безопасности //

Академический вестник. 2012. № 2 (20). С. 239–

241.

Перонко И.А., Красницкий В.А. (2000) Налоговое администрирование // Налоговый

вестник, 2000. №10;

Погорлецкий, А.И., & Кешнер, М.В. (2020) Цифровизация и налогообложение: опыт

стран Европейского союза. Финансы, (11), 58

-64. Pogorletskiy, A.I., & Keshner, M.V..

Tsifrovizatsiya i nalogooblojenie: opyt stran Evropeyskogo soyuza. Finansy, (11).

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.

-

640 б.

Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини

такомиллаштириш.

Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун

ёзилган диссертацияси автореферати. 2019 йил. Б. 14

-16; 20-21; 28-29.

Шурдумова Э.Г., Канкулова Д.М. (2013) Налоговое администрирование как основа

реализации налоговой политики государства // Современные тенденции в экономике и

управлении: новый взгляд.2013. № 22. С. 130–

135.

Библиографические ссылки

Juswanto, W., & Simms, R. (2017) Fair Taxation in the Digital Economy, ABD Institute, Poicy Brief No. Жумаев Ш. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари: и. ф. д (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати //Тошкент. – 2023. – Т. 2. – С. 2018-2022. Жумаев Ш. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари. Монография. – Тошкент, Иқтисодиёт нашриёти ДУК, 2023.-161 б. Жумаев, Ш. (2023). Йирик солиқ тўловчилар солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(1), 131–136.

Мишенина М.С., Максимова Л.В. (2012) Налоговая безопасность и налоговое администрирование в системе мер обеспечения экономической безопасности // Академический вестник. 2012. № 2 (20). С. 239–241. Перонко И.А., Красницкий В.А. (2000) Налоговое администрирование // Налоговый вестник, 2000. №10; Погорлецкий, А.И., & Кешнер, М.В. (2020) Цифровизация и налогообложение: опыт стран Европейского союза. Финансы, (11), 58-64. Pogorletskiy, A.I., & Keshner, M.V.. Tsifrovizatsiya i nalogooblojenie: opyt stran Evropeyskogo soyuza. Finansy, (11). Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.- 640 б. Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати. 2019 йил. Б. 14-16; 20-21; 28-29. Шурдумова Э.Г., Канкулова Д.М. (2013) Налоговое администрирование как основа реализации налоговой политики государства // Современные тенденции в экономике и управлении: новый взгляд.2013. № 22. С. 130–135.