Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
272
БАНК ТИЗИМИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТИДА БОШҚАРИШ ВА
УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ташматов Шуҳрат Ҳамраевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
и.ф.д., профессор
Аннотация.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк
тизими
фаолиятини
ривожлантириш ва такомиллаштириш
масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг
элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк
фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.
Калит сўзлар:
инновацион ривожланиш, иқтисодий ҳолат,
бозор ислоҳотлари,
банк
тизими, банк
хизматлари
,
банк, банк хизматлари бозори, банк тизимидаги ислоҳотлар,
тижорат банклари, банк менежменти.
УПРАВЛЕНИЕ БАНКОВСКОЙ СИСТЕМОЙ В УСЛОВИЯХ ИННОВАЦИОННОГО
РАЗВИТИЯ И ЕЕ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ
Ташматов Шухрат Хамраевич
Ташкентский государственный экономический университет,
доктор экономических наук, профессор
Аннотация.
В статье рассматривается вопросы развития и совершенствования
деятельности банковской
системы в условиях инновационного развития, определены
приоритетные направления развития рынка банковских услуг. Обоснованы направления
совершенствования их элементов и механизмов рынка банковских услуг, выделяются и
описываются ҳарактерные особенности развития банковской деятельности и их влияние на
социальное и экономическое развитие Республики Узбекистан.
Ключевые слова:
инновационное развитие, экономическая ситуация, рыночные реформы,
банковская система, банковские услуги, банковское дело, рынок банковских услуг, реформирование
банковской системы, коммерческие банки, банковский менеджмент.
MANAGEMENT OF THE BANKING SYSTEM IN THE CONDITIONS OF INNOVATIVE
DEVELOPMENT AND ITS IMPROVEMENT
Tashmatov Shuhrat Hamraevich
Tashkent State University of Economics, DSc, professor
Abstract.
The article examines the development and improvement of banking activities in the
context of diversification, identifies the priority directions of development of the banking services market.
The directions of improving their elements and mechanisms of the banking services market are
substantiated, the characteristic features of the development of banking activities and their impact on the
social and economic development of the Republic of Uzbekistan are highlighted and described.
Key words:
innovative development, economic situation, market reforms, banking system, banking
services, banking, banking services market, banking system reforms, commercial banks, bank management.
III SON - IYUL, 2023
272-279
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
273
Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш
жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ҳолатини яхшилаш бугунги кунда долзарб
аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан
мустаҳкамлаш мобайнида иқтисодиётда мутаносиб тармоқ тизимини юзага келтириш ҳамда
унинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида муайян ютуқларга эришди.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacини иннoвaциoн ривoжлaнтириш cтрaтeгияcида
халқаро
тажрибани ҳисобга олган ҳолда банк тизимини ривожлантириш ва унда бошқарувнинг
замонавий принципларини жорий этиш
муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган. Мaзкyр
вaзифaлaрнинг бaжaрилишини тaъминлaш ички банк тизими фaoлиятини тaртибгa сoлyвчи
меъёрий
-
ҳyқyқий тизимни xaлқaрo стaндaртлaргa мoс рaвишдa ривoжлaнтириш, халқаро
стандартлар асосида банк тизимини тaшкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий
-
тадқиқот ишларини олиб боришни тaқозo этaди.
Маълумки, инқирозга қарши
кураш дастурининг асосини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб
-
қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора
-
тадбирлари дастури тўғрисида” ги ПФ
-4058-
сонли Фармони ҳамда уни янада ривожлантириш
мақсадида 2019 йил 20 январда қабул қилинган “Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани
янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-1041-
сонли,
Қарорлари ҳамда инқирозга қарши қаратилган бошқа бир қанча муҳим ҳужжатлар ташкил
этади. Бу борада банклар фаолиятини улар талаблари асосида бажариш учун йўналтириш
ҳозирги куннинг энг муҳим талабларидан бири бўлиб қолмоқда (Фармон,
2019).
Адабиётлар шарҳи.
Тимоти Кох (1997),
Родионова, Федатова
(2005)
, Ғозибеков
(1999)
асарларида
иқтисодиётни эркинлаштиришнинг ҳозирги босқичида тижорат банкларининг ролини ошириш
ва уни замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш ҳам амалий, ҳам назарий
жиҳатдан ўта долзарб муаммо ҳисобланиб, банк тизимини тaшкил этиш ва уни
такомиллаштириш муаммоларини ўрганиш борасида қатор етакчи олимлар, хусусан, банк
тизимининг ишончлилиги, уни банкни бошқаришнинг юқори даражаси, бозор интизоми ва
тартибга солувчи органларнинг назорати муаммолари тадқиқ этилган.
Қосимова, Шамсиев
(2006),
Расулов
(2006) илмий тадқиқотларида иқтисодиётимиз
барқарорлигини таъминлашда банкларнинг ўрни,
Республикада банк тизимини
такомиллаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини эркинлаштириш босқичидаги муҳим
вазифалардан бири эканлиги, Республикада пул бозорини ривожлантириш
масалалари таҳлил
этилган.
Шу билан бир вақтда таъкидлаш лозимки, иқтисодиётни эркинлаштиришнинг ҳозирги
босқичида, яъни инновацион ривожланиш шароитида банк тизимининг ролини ошириш ва уни
замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан
ўта долзарб муаммо ҳисобланиб, бу масалага эътиборнинг ортиши шу кун талабларидан келиб
чиқади.
Тадқиқот методологияси.
Мақоланинг методологияси илмий ва тобора оммалашиб бораётган
манбаларни таҳлил
қилишдан бошлаб, Республикада бугунги кунда банклар барқарорлигининг асоси ҳисобланган
инвестицион муҳитни ривожлантириш бўйича ишчи дастурлар ва қўлланмалар, замонавий веб
-
воситалардан инновация самарадорлигини ошириш воситаларидан бири
сифатида
фойдаланиш бўйича иқтисодий тажрибани умумлаштириш, ушбу тадқиқот муаммоси бўйича
инвесторлар билан суҳбатлар усуллари ҳам қўлланилди.
Мақолани тайёрлаш жараёнида Ўзбекистонлик олимлар ҳамда мутахассисларнинг
инновацион ривожланиш шароитида банк
тизими
фаолиятини ривожлантириш ва
такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини бошқариш соҳасидаги асарларидан,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чиқарган меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар,
олим ва мутахассисларнинг молия, кредитлаш соҳасидаги илмий ишларидан ва бошқалардан
фойдаланилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
274
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон банк тизими ривожланишининг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, у мамлакат раҳбарияти томонидан олдинга қўйилган асосий вазифани амалга
оширишга, яъни иқтисодиётнинг янада жадал ривожланиши учун пойдевор яратишга катта
ҳисса қўшган ҳолда, ҳар бир босқичда мамлакатдаги бозор ислоҳотларининг фаол иштирокчиси
бўлди. Республикада банк тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини
эркинлаштириш босқичидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бозор ислоҳотларини
амалга оширишдаги ҳар бир босқичнинг барча асосий иқтисодий муаммолари кўп жиҳатдан
мазкур вазифанинг ҳал этилишига боғлиқ. Ўзбекистон банк тизимидаги ислоҳотлар ҳозирги
замон банк фаолияти coҳacидaги чуқур ва муҳим ўзгаришлар замирида амалга оширилмоқда.
Бунда банклар фаолиятини бошқаришни қайта ташкил қилишга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлади.
Тез ўзгариб турувчи ҳозирги замонда банк менежментининг бутун тизими ҳам тез
ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, бозор ислоҳотларини амалга ошираётган
мамлакатларда инобатга олиниши зарур. Буни 1990
-
йилларнинг бошидаёқ Жаҳон банкининг
мутахассислари тавсия қилган эди.
Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида бу асосан иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига
хизмат кўрсатишга ихтисослашган банкларни ташкил этиш йўли билан содир бўлди.
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда тижорат банкларининг ривожланишида банк хизматлари
соҳасини монополиядан чиқариш тенденцияси чуқурлашиб бормоқда. Дастлабки
ихтисослашган тижорат банкларининг ташкил
этилиши Ўзбекистон иқтисодиётининг маълум
тармоқлари ва секторларини молиялаш зарурати билан шартланди. Кейинчалик ташкил
этилган ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини кенгайтирди.
Банкларнинг бозорга йўналтирилиши банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
coҳacидa ҳам тегишли ўзгаришларни талаб қилади. Банк менежментининг замонавий
даражасига, қачонки у банклар ва бутун банк тизимининг хавфсизлиги ва барқарорлигини
таъминлаш соҳасида ҳал қилувчи омилга айлангандагина эришилади. Бундан ташқари,
республикада қуйидаги йўналишлар бўйича банк тизимида мулкчилик муносабатларини
таркибий ўзгартириш жараёни кечмоқда.
Бу шароитда банк тизимининг ишончлилигига банкни бошқаришнинг юқори даражаси,
бозор интизоми ва тартибга солувчи органларнинг назорати орқали эришиш мумкин. Шундай
қилиб, республикамизда банк назорати билан бир қаторда, банк менежментига ҳам aлoҳидa
аҳамият берилиб, у мазкур соҳада бошқарувнинг асосий бозор усулига айланмоқда. Шу билан
бирга, банк назорати ва тижорат банкларининг фаолиятини меъёрий тартибга солиш
механизми сифат жиҳатдан ўзгарди. Республикада бугунги кунда банклар барқарорлигининг
асоси ҳисобланган қатъий банк назорати улар фаолиятининг мониторинги, назорат ва аудит
ёрдамида муаммоли банкларни ўз вақтида аниқлаш
ва санациялашни, банкларнинг банкрот
бўлиши ҳолатларининг камайишини таъминламоқда.
Ўзбекистон банк тизимини янада ислоҳ қилишнинг умумий йўналишида ушбу масаланинг
муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, республикада банклар фаолиятини бошкаришнинг ролини
кучайтириш бўйича фаол ишлар қилинмоқда. Мазкур иш доирасида USAID мутахассислари
билан ҳамкорликда Марказий банк махсус тавсиялар ишлаб чиқди. Ушбу тавсияларда кенгаш
аъзоларининг функционал мажбуриятлари аниқланди ва кенгаш аъзолари банклар ишини
бошқариш
учун эга бўлиши лозим бўлган ахборотлар рўйхати берилди. Бундан ташқари,
республика акциядорлик банклари ўз фаолиягида Банк назорати бўйича Базель қўмитаси
томонидан1999 йилда чиқарилган банк муассасаларида корпоратив бошқарувни яхшилашга
доир кўрсатмага ҳам
амал қилади.
Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, ЎзР Марказий банки Базель қўмитасининг янги
қоидаларига риоя қилади ва ўз йўриқномаларининг талабларини уларга мумкин қадар
яқинлаштирмоқда. Янги қоидаларнинг амалга киритилишида рейтингга эга бўлган
ёки уни
олишни хоҳловчи Ўзбекистон банклари (ТИФ Миллий банки жаҳоннинг мингта энг ишончли ва
йирик банклари сафидан жой олди) ушбу қоидаларга мос келиши керак. Бу яна шу нарса билан
боғлиқки, хорижий контрагентлар, сармоядорлар ва мижозлар Базель қўмитасининг
талабларига мос келувчи кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқадилар.
Таҳлилчилар у ёки бу банк янги қоидаларни жорий этиш ишларини қандай амалга
ошираётганлигини диққат билан кузатишади. Янги келишув банклардан хатарни ҳисобга олган
ҳолда фойдалиликни ҳисоб
-
китоб қилишга нисбатан қўйиладиган талабларга катта эътибор
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
275
қаратишни
талаб қилади. Бу банк маҳсулотлари сифатининг ошишига ва самарали нархларнинг
шаклланишига олиб келиши лозим. Ўз навбатида, учинчи компонент доирасида бозор интизоми
соҳасидаги талаблар молиявий ва операцион хатарлар ҳақидаги ахборотнинг шаффофлигини
таъминлайди. Банк мижозлари хатарларни назорат қилиш тизими ҳақида ва банкнинг
ишончлилик даражаси ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин.
Базель қўмитасининг сармоя етарлилиги бўйича янги қоидалари
банклар фаолиятини
таҳлил қилиш тизимидаги бурилиш нуқтасидир. Банклар янги қоидаларга мос келиши учун кўп
ишлар қилиниши лозим. Бироқ Ўзбекистонда янги андозалар қай даражада жорий этилишидан
қатъи назар, банклар раҳбарлари ҳозирданоқ, Янги қоидаларда ёзилган хатарларни
бошқаришнинг асосий тамойилларини жорий этиш ишини бошлаши зарур. Бу ҳаракатлар ҳеч
қачон зое кетмайди, чунки улар хатарларни бошқаришнинг янги замонавий тадбирларининг
жорий этилишига олиб келади ва корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга
катта ёрдам
беради. Натижада, банкнинг ишончлилиги ортади ва унинг бозордаги мавкеи мустаҳкамланади.
Бундан ташқари, Базель қўмитаси банклар фаолиятини пру
-
денциал тартибга солиш ва
назорат қилишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқди. Мазкур тамойилларнинг
қўлланилиши банклар хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлайди, бунинг учун улар
банк операциялари жараёнида юзага келадиган хатарларни қоплаш учун зарур бўлган сармоя
ва захираларга эга бўлиши лозим.
Самарали банк назоратини ушлаб туриш учун банк назорати органи ўз ваколати
доирасида қарорлар қабул қилишда мустақил бўлиши керак, бу амалдаги қонун ҳужжатлари
билан белгилаб берилади. Бундан ташқари, банк назорати органлари банклар учун мажбурий
бўлган, иқтисодий меъёрлар билан ифодаланган операцияларни амалга ошириш қоидаларини,
бухгалтерлик ҳисоби ва банк статистика ҳисоботларини юритиш, йиллик ҳисоботларни тузиш
қоидаларини белгилаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Соғлом банк тизимининг фаолият
кўрсатиши учун ҳуқуқий база сифатида амалдаги қонун ҳужжатлари банк назорати органларига
банк муассасаларини лицензиялаш тартибини белгилаш ва банк операциялари доирасини
аниқлаш имкониятини беради.
Молиявий беқарор тузилмаларнинг банк соҳасига кириб қолишига йўл қўймаслик
мақсадида банк назорати органлари янги банк ташкилотлари ишончли акциядорлар томонидан
узоқ муддатга таъсис этилаётганлигига, зарур молиявий базага эгалигига ҳамда унга иш
тажрибаси ва юқори ахлоқий хусусиятларга эга раҳбар тайинланганлигига ишонч ҳосил
қилиши лозим. Лицензияларнинг бери
-
лишини тартибга солувчи мезонлар жорий назорат
жараёнида қўлланиладиган меъёрларга мос келиши керак. Ишлаб турган муассаса белгиланган
мезонларга мос келмай қолган ҳолларда, бу ҳoл лицензияни чақириб олиш учун асослардан
бири бўлиб хизмат қилади.
Банк назоратининг самарадорлиги шу билан шартланганки, лицензиялаш ва назорат
қилиш тартиблари унинг банк тизимининг нормал фаолият кўрсатиши учун чоралар қўллаш
бўйича юридик ҳуқуқи билан таъминланган. Лицензиялаш қоидалари ҳам банк назоратининг
воситалари сингари банкларнинг
банкрот бўлиши сонини ва омонатчилар кўрадиган
йўқотишлар суммасини чегара
-
лашга йўналтирилган.
Банк лицензиясини олиш учун берилган талабномаларни текшириш бўйича қатъий
мезонларга эга бўлган банк назорати органлари уларнинг ичидан, ўз фикрига кўра, белгиланган
мезонларга мос келмайдиганларини рад этиш ҳуқуқига эга. Лицензиялаш жараёни, кам деганда,
таъсис этилаётган банкка эгалик қилиш таркибини, унинг директорлари ва бошқарув органини,
операцион режаси ва ички назорат механизмини, башорат қилинаётган молиявий aҳвoли ва
сармоясини баҳолашни назарда тутади. Мулкдорларга хорижий банк таклиф этилган ҳолларда,
ушбу банк келиб чиққан мамлакат назорат органининг розилигини олиш талаб этилади.
Банкларда, шунингдек, жорий кредит операцияларининг мониторинги, шу жумладан,
қарздорларнинг молиявий аҳволи мониторинги ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиши керак. Ҳар
қандай ахборот бошқарув тизимининг асоси бўлиб кредит портфелининг аҳволи тўғрисидаги
зарур маълумотларни, шу жумладан, ички рейтинг ва кредитларни таснифлаш тизими ҳақидаги
ахборотни ўзида мужассамлаштирган маълумотлар базаси хизмат қилади.
Самарали банк фаолиятини таъминлаш учун адекват ликвидлилик зарур. Ликвидлиликни
бошқаришда энг муҳими банк томонидан унинг барча
шартнома мажбуриятлари
бажарилишининг таъминланиши зарур. Ликвидлиликни бошқариш
бўйича чуқур ўйланган
сиёсатнииг элементларига
бошқарув ахборотининг тўғри йўлга қўйилган тизимлари,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
276
ликвидлиликни марказлаштирилган тарзда назорат қилиш, фондлаш манбаларини
диверсификация қилиш ва кўзда тутилмаган ҳолатлар учун режалаштириш киради.
Банклар маблағлар манбаларининг мавжудлиги нуқтаи назаридан мажбуриятлар бўйича
тўлов муддатларини тақсимлаш нуқтаи назаридан ҳам фондларнинг диверсификация қилинган
манбасига эга бўлиши керак. Улар, шунингдек,
ликвидли активларнинг адекват даражасини ҳам
ушлаб туришлари лозим. Банкнинг фаолияти банк кенгаши томонидан ишлаб чиқилган сиёсат
ва стратегияга мувофиқ
эҳтиёткорлик билан олиб борилаётганлигини аниқлашда ички назорат
асосий восита бўлиб хизмат қилади. Ички назорат, шунингдек, халқаро операциялардаги
активлар бўйича тўлиқ ахборот мавжуд
-
лигига ва мажбуриятлар назорат остида турганлигига,
менежмент банк фаолияти хатарларини бaҳoлaшгa, назорат қилишга ва уларни бошқаришга
қодир эканлигига ишонч ҳocил қилиши
керак.
Банклар фаолияти банк қонун
-
қоидаларининг кенг доираси билан тартибга солинади.
Шунинг учун банклар уларга риоя қилиш бўйича адекват тадбирларни ишлаб чиқиши лозим.
Белгиланган талабларнинг бузилиши банкнинг обрўсига путур етказиши ва уни санкциялар
объектига айлантириши мумкин.
Назорат ахборотни йиғиш ва таҳлил қилишни назарда тутади. Буни жойларда ёки
масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Айрим мамлакатларда жойлардаги текширув
нозирлар томонидан, бошқа мамлакатларда –
малакали ташқи аудиторлар томонидан амалга
оширилса, учинчи хилдаги мамлакатларда жойлардаги текширув ҳамда назорат органлари ва
ташқи органлар ўртасидаги ҳамкорлик
-
нинг аралаш тизими қабул
қилинган.
Ички ва ташқи аудиторлар томонидан тақдим этилган ҳисоботларни
таҳлил қилиш
жойлардаги текширувнинг ҳам, масофадан туриб назорат қилишнинг ажралмас қисми бўлиб
қолмоқда. Жорий назорат пайтида лицензиялаш жараёнида эътибор қаратилган турли
омилларни вақти
-
вақти билан қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Банклар банк назорати
органига таҳлил учун ахборотни мунтазам равишда тақдим этади, назорат органлари бўлса,
банклар билан улар фаолиятининг барча муҳим масалаларини мунтазам равишда муҳокама
қиладилар. Банк назорати ходимлари, шунингдек, банклардан якка ва умумий тарзда келиб
тўшадиган молиявий ҳисоботлар ва статистик ахборотларни йиғиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш
воситаларига ҳам эга бўлиши лозим.
Тақдим этиладиган ҳисоботлар сармоянинг етарлилигига қўйиладиган талаблар ёки якка
қарздорни кредитлаш учун меъёрлар каби пруденциал талабларга амал қилинишини
текшириш учун фойдаланилиши мумкин. Масофали мониторинг кўпинча, айниқса, жойларда
текширувлар ўтказилиши ўртасидаги даврларда потенциал муаммоларни бир хил ҳолатга
келтиришга ёрдам беради, бу, ўз навбатида, муаммоларни олдиндан аниқлаш имконини беради.
Хориж мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, республика
-
да банк тизимини янада
ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни хал этиш лозим:
-
кучли ахборот тизимини барпо этиш ва унинг маълумотлар базасига банкларнинг
кредиторлари ва дебиторлари ҳамда уларнинг акциядорлари ҳaқидaги маълумотларни
киритиш;
-
ҳукумат кафолати остида қўшма банклар ташкил этишни кенгайтириш, ушбу банклар
ресурсларининг камида ярмини инвестициялар сифатида Ўзбекистон Республикасининг
иқтисодиётига йўналтириш;
-
банк тизимининг активларини бирлаштиришга, тижорат банкларини капиталлашувига,
улар сармоясини оширишга кўмаклашиш;
-
бирлашиш, қўшилиш, шунингдек, мулкдорларни алмаштириш тадбирларидан
фойдаланган ҳолда молия
-
саноат гуруҳларининг ташкил этилишини фаоллаштириш;
-
минтақавий тижорат банкларига молиявий
-
хўжалик фаолиятининг қайишқоқ
меъёрларини белгилаш.
Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши банк тизими фаолиятини
иқтисодиётда
ва,
умуман,
жамиятда
ривожланаётган
бозор
муносабатларига
мувофиқлаштириш имконини беради.
Ўзбекистон шароитида анъанавий банк хизматлари соҳасида менежментнинг
муаммолари жумласига кичик бизнесни кредитлаш, тўланмаганликка барҳам бериш,
компьютер техникасини ўзлаштириш масалалари киради.
Кўпинча кичик корхоналар кредит олиб, уларни қайтара олмайди, чунки маблағлар
хомашё ва омборхоналардаги тайёр маҳсулотларда музлатилган. Муддати ўтган қарзлар ўсиб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
277
бормоқда. Банклар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан санкциялар
қўлланилишидан қутилиб қолишга интилган ҳолда, ссудаларнинг қайтарилмаганлигини,
кредит шартномаларининг узайтирилганлигини расмийлаштиради. Муддати ўтган
қарзларнинг ўсиши, ушбу ҳолатда, кредит эмиссиясини ўзида намоён этади ва инфляцион
кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатади.
Республикада юзага келган берилажак кредитларнинг тармоқ
структураси самарасиз.
Кредитларнинг катта қисми тармоқ
ихтисослашуви номаълум бўлган корхоналарга, яъни
уларнинг аксарият кўпчилиги савдо
-
воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи кичик
корхоналарга берилмоқда. Саноат ва қишлоқ
хўжалигига кредитлар
-
нинг бор
-
йўғи учдан бир
қисми йўналтирилаяпти. Кредит қўйилмаларининг умумий ҳажмида узоқ
муддатли
кредитларнинг улуши жуда кам (5
%).
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар айланма маблағларининг
етишмаслигини қоплаш юки тижорат банклари зиммасига тушди. Кичик
корхоналар томонидан
кредитларнинг қайтарилмаслиги уларнинг айримларини банкротлик ёқасига олиб борди. Банк
менежментининг ушбу муаммосини ҳал этиш учун, биринчидан, доимий равишда янгиланиб
турувчи ахборот базасидан мижозларнинг тўлов
қобилиятини текшириш тадбирини
ўзлаштириш, иккинчидан, ўрта ва узоқ
муддатли кредитларни факат бизнес
-
режаларнинг
экспертлар томонидан баҳоланганидан сўнг бериш, учин
-
чидан, кичик корхоналар учун
кредитлар бўйича кафолат сифатида кичик бизнес агентлигини ташкил этиш зарур.
Асосан
,
қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни кредитловчи банклар
учун фойда солиғи ва Марказий банк томонидан ташкил этиладиган фондларга ажратмалар
миқдорини пасайтириш борасида имтиёзлар берилиши керак. Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги
корхоналарининг молияси хўжаликнинг ўз маблағлари фақатгина товар
-
моддий ресурсларга
бўлган энг кам эҳтиёжни қоплайдиган даражада ташкил этилган. Бу ҳол уларнинг қарз
маблағларига бўлган эҳтиёжини кучайтиради. Қишлоқ
учун саноат маҳсулотлари нархининг
ўсиши тармоқнинг кредитга бўлган эҳтиёжини
янада оширди. Бунда берилган кредитлар учун
фоиз ставкаларининг пасайишини компенса
-
циялаш республика бюджети
ҳисобидан амалга
оширилиши керак. Агар тижорат банклари кредитининг пасайтирилган ставкалари миқдори
ссуда учун тўловни оширишга мажбур бўлади. Самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари учун пасайтирилган фоиз ставкаларини компенсациялаш маблағлари давлат
бюджетида кўзда тутилиши лозим.
Шунингдек, тадбиркорда “ўз сармояси минимуми”
сақланиб туришининг давлат ва банк
томонидан назорат қилинишини хам қатьийлаштириш мақсадга мувофиқ. Унинг хажми
пасайиши биланоқ, корхона банкрот деб эълон қилинади ва ўз фаолиятини тўхтатади. Бу билан
“тугатиш”
солиғининг тўланиши ва кредиторларга ссудаларнинг қайтарилиши кафолатланади.
Банк менежмен
-
тининг муаммоларидан бири, бу ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро талабларнинг
банклар орқали ҳисобга олиниши Марказий банкдан тижорат банклари учун кафолатларни
талаб қилишидир. Акс ҳолда, ҳеч бир тижорат банки “картотекада ўтирган” мижозни
кредитламайди. Бу ерда фақат Марказий банк дебет қолдиғининг қопланиши учун ҳисобга
олишнинг амалга оширилиши бўйича кафил ролини ўз зиммасига олиши мумкин. Кредитларга
эга бўлгани ҳолда, банк воситачилар орқали ўз акциялари курсининг оширилишидан
манфаатдор ва бу билан кредит ресурсларини ишлаб чиқаришга эмас, балки биржа
операцияларига тортади. Тижорат банкининг устав сармояси банк мажбуриятлари ва
тўлов
қобилятининг таъминоти
бўлиб хизмат қилади.
Агар у биржа котировкасига боғлиқ бўлса, у
ҳолда акциядорлик банкининг тўлов қобилияти фонд бозорининг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Банклар акцияларининг қадрсизланиши уларнинг тўловга қобилсизлигига, мижозларни эса
талон
-
тарож бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун фонд ва банк бозорлари,
фикримизча, қонуний жиҳатдан ажратилган бўлиши керак. Қисқа ва узоқ муддатли кредитларга
нисбатан банк сиёсатининг чегараланиши фирманинг молиявий натижаларида кредит учун
тўловларни акс эттириш тартибига аниқлик
киритилишини назарда тутади. Кўпроқ муомала
соҳасида фойдалани
-
ладиган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизнинг юқори нуқтаси
“инфляция даражаси кўшув (плюс) 3 фоиз” тамойили бўйича аниқланиши мумкин. Узоқ
муддатли инвестициялар кредит учун фоиз ставкаси маълум бўлган ҳолларда юқори чегарани
белгиловчи бошқа тамойилга эга: “фойда олув (минус) кредит фоизи” ҳoзиpги шароитда кредит
фоизининг бир қисми Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси чегарасида корхоналар
маҳсулотларининг таннархига киритилади, яъни корхоналар кредитлар учун тўловнинг асосий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
278
қисмини
истеъмолчилар
-
нинг елкасига ағдаришади. Бироқ бу ҳол корхоналар ўртасидаги
ҳисоб
-
китобларни ташкил қилиш учун марказлашган кредитларга зарурат туғдирувчи
тўланмаганлик занжирига олиб келади.
Таъкидлаш лозимки, замонавий банк менежментининг асоси бўлиб, банк маҳсулотини
яратиш тадбирини оптималлаштириш ва мижозлар учун сервис жозибадорлигини ошириш
ҳисобланади. Ушбу мақсадлар учун банк маълумотларни қайта ишлаш электрон технологиясига
муҳтождир. Банк менежменти, шунингдек, товар, фонд, валюта биржаларига хизмат кўрсатиш,
уларнинг инфратузилмасини молиялаш, ҳисоб
-
китобларни тармоқларини барпо этиш билан
ҳам боғлиқ. Банк учун биржа операцияларини кредитлаш фойдали, чунки бу ерда кредит
ресурслари юқори дивидендлар келтирган ҳолда, катта тезликда айланади. Шунинг учун
биржаларнинг банклар билан молиявий холдинг компанияларига бирлаштирилиши катта
самара беради. Умуман, ҳозирги вақтда банк менежментининг энг кенг тарқалган талқини
бўлиб, бир томондан, банк ваколатидаги иқтисодий жараёнларни ташкил қилиш
ва бошқариш
билан боғлиқ муаммоларнинг, иккинчи томондан эса, банк жамоасини ташкил қилиш ва
бошқаришга тааллуқли муаммоларнинг ажратилишини назарда тутувчи талқин
ҳисобланади
126
. Банк менежментининг асосий соҳалари билан бир қаторда унинг энг муҳим
йўналишлари ҳам ажратилади.
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб шуни қайд қиламизки:
стратегик режалаштириш, унинг ёрдамида истиқболли
банк сиёсати ишлаб чиқилади.
Бунда, тижорат банкини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш
бўйича тактик вазифалар ва муайян чора
-
тадбирларни аниқлаш режалаштиришнинг муҳим
таркибий қисмларидан ҳисобланади
;
активларни бошқариш, унинг ёрдамида банкнинг кўзда тутилган вақтга мўлжалланган
сиёсати бевосита амалга оширилади. Активларни бошқариш, биринчи навбатда, банк
балансининг ликвидлилиги сақланиб қолинган ҳолда, унинг фойдали ишлашини таъминлашга
йўналтирилган;
пассивларни бошқариш, у менежментнинг банкда даромад келтирмайдиган
маблағларнинг бўлишига йўл қўймайдиган (мажбурий захиралар бундан мустасно)
йўналишини ўзида намоён қилади;
банкнинг ўз маблағларини бошқариш, бу унинг ликвидлигини ва тўлов қобилиятини
таъминлаш учун алоҳида аҳамиятга эга;
банк ишлашининг рентабеллилигини бошқариш, у умумий даромад ва ҳаражатлар
устидан назорат қилинишини, жалб этилган маблағлар бўйича энг катта ҳаражатлар ҳамда
кредитлаш ва инвестициялардан кўриладиган энг катта даромадлар динамикаси таҳлилини
назарда тутади;
банк фаолиятида учраб турадиган таваккалларни бошқариш, у кўпинча таваккал
-
менежмент деб номланади. Менежментнинг ушбу йўналиши ёрдамида таваккалнинг пайдо
бўлиши мумкин бўлган ҳолатларини билиш, кўзда тутилаётган зарарлар кўламларини баҳолаш
ва огоҳ этиш усулларини ёки уларни қоплаш манбаларини топиш мумкин бўлади;
банк менежменти тизимига ходимларни бошқариш ҳам киради. Шу жиҳатдан
бошқарувнинг бутун тизимини “пухта ишлаб чиқиш”
зарур, хусусан, қарорлар қабул
қилиш,
жавобгарлик, назоратни ташкил қилиш, раҳбариятнинг қўл остидагилар билан муносабатлари,
меҳнатга ҳақ
тўлаш, ушбу бошқарувнинг ўзини баҳолаш, менежер кадрларни тайёрлаш ва ҳ.к.
соҳасида.Банк менежментига бундай қараш менежмент ва банк иши тарихий ривожланишининг
маҳсули ҳиcoблaнaди.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Газибеков Д. (1999) Вопросы формирования конкурентной среды в банковской сфере
Республики Узбекистан. Международная научно
-
практическая конферанция. Актуальные
вопросы совершенствования банковско
-
финансовой системы Республики Узбекистан.
-
Т.:. С. 22
-
23.
126
Тимоти У. Кох. Управление банком: пер. с англ. В 5
-
ти книгах.
-
Уфа,
1
993; Банковское дело / Под ред. О.И.Лаврушина
. -
М., 1997 ва
б.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
279
Қосимова
М., Шамсиев А. (2006) Иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда
банкларнинг ўрни. //Бозор, пул ва кредит. йил, №6.
Расулов Т.
(2006)
Ўзбекистонда
пул бозорини ривожлантириш. //Бозор, пул ва кредит
. 2006
йил, №2.
Родионова В.М., Федатова И.А.
(2005)
Финонсовая устойчивость предприятия в условиях
инфляци–М; Изд
-
во Преспектива 2005.
Тимоти У. Кох. (1997) Управление банком: пер. с англ. В 5
-
ти книгах.
-
Уфа, 1993; Банковское
дело / Под ред. О.И.Лаврушина.
-
М., ва б.
Фармон (
2019)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ
-
5544-
сонли «
2019-
2021 йилл
a
рд
a
Ўзб
e
ки
c
т
o
н Р
ec
публик
ac
ини инн
o
в
a
ци
o
н рив
o
жл
a
нтириш
т
ac
диқл
a
ш тўғри
c
ид
a
»ги
Фармонига 1
-
илова. (ҚҲММБ, 22.09.2018 й.,
06/18/5544/1951-
сон; 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723
-
сон).
