ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Annotasiya

Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
417-424
14

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Тўрабеков , С. (2025). ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ . Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 3(4), 417–424. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/91644
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

417


ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

PhD

Тўрабеков Соҳибжон Шербой ўғли

Самарканд иктисодиёт ва сервис институти

ORCID:0000-0003-3374-9950

sokhibjon.turabekov@gmail.com

Аннотация

.

Мазкур

мақолада

Ўзбекистонда

хизматлар

соҳасининг

иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири
атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер

ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган.

Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа

тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик,

инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам

кўриб чиқилган.

Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли

бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

хизматлар соҳаси, бандлик, меҳнат бозори, ЯИМ, рақамли

иқтисодиёт, инфратузилма, норасмий иш ўринлари, гендер тенглиги, кадрлар
салоҳияти.

ВОЗМОЖНОСТИ ПОВЫШЕНИЯ ЗАНЯТОСТИ НАСЕЛЕНИЯ ЗА

СЧЁТ РАЗВИТИЯ СФЕРЫ УСЛУГ В УЗБЕКИСТАНЕ

PhD

Турабеков Сохибжон Шербой угли

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация

.

В статье рассматривается значение сферы услуг в экономике

Узбекистана, её доля в ВВП и влияние на рынок труда. Проанализированы направления

создания новых рабочих мест, цифровизация, гендерная и молодёжная инклюзивность.
Исследование включает структуру занятости по видам экономической деятельности,

динамику развития секторов, уровень производительности труда, неформальную

занятость и вопросы подготовки кадров. На основе международного опыта предложены

эффективные механизмы повышения занятости населения через развитие сферы услуг.

Ключевые слова:

сфера услуг, занятость, рынок труда, ВВП, цифровая экономика,

инфраструктура, неформальная занятость, гендерное равенство, трудовой потенциал.

UO‘K:

331.5:338.46(575.1)

IV SON - APREL, 2025

417-424


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

418

POTENTIAL FOR ENHANCING EMPLOYMENT THROUGH THE DEVELOPMENT OF THE

SERVICE SECTOR IN UZBEKISTAN

PhD

Turabekov Sokhibjon Sherboy ugli

Samakand institute of economics and service

Abstract.

This article analyzes the strategic importance of the

service sector in Uzbekistan’s

economy, focusing on its share in GDP and impact on the labor market. It explores avenues for job

creation through services, emphasizing digitalization, gender and youth inclusivity. The study
covers structural shifts in employment across sectors, development dynamics, labor productivity,

informal employment, infrastructure, and workforce training. Drawing on international

experience, the paper proposes effective mechanisms for enhancing employment through the

service sector.

Keywords:

service sector, employment, labor market, GDP, digital economy, infrastructure,

informal jobs, gender equality, human capital.

Кириш

.

Сўнгги йилларда хизматлар соҳаси иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни

таъминлашда стратегик аҳамият касб этаётган асосий соҳалардан бири сифатида

намоён бўлмоқда. Айниқса, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг шаклланишида,

мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишда, ички бозор талабларини қондиришда

ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда хизматлар соҳаси алоҳида аҳамият
касб этмоқда.

Жаҳон банки

(2019)

, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)

2

, Европа тикланиш ва

тараққиёт банки (ЕТТБ)

(2023)

каби халқаро ташкилотлар ўз ҳисоботларида хизматлар

соҳасини XXI аср иқтисодиётида аҳоли бандлигини таъминлашдаги асосий
драйверлардан бири сифатида таърифламоқда. Жаҳон миқёсида хизматлар соҳаси

иқтисодий ўсишнинг муҳим омилига айлангани сингари, унинг аҳоли бандлигига

таъсири ҳам катта илмий ва амалий аҳамият касб этмоқда. Халқаро ташкилотлар

ҳисоботларида қайд этилганидек, хизматлар сектори нафақат макроиқтисодий
кўрсаткичларга ижобий таъсир кўрсатади, балки меҳнат бозорида янги иш ўринлари

яратиш ва ишсизликни камайтиришда ҳам ҳал қилувчи ўрин тутади.

Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам сўнгги йилларда хизматлар соҳасининг улуши

сезиларли даражада ортмоқда. 2023 йил якуни бўйича ЯИМдаги хизматлар улуши
37,8%ни, банд аҳоли сонидаги улуши эса 47%ни ташкил этгани, ушбу соҳанинг миллий

иқтисодиётдаги етакчи тармоқлардан бирига айланганини тасдиқлайди. Аммо

соҳанинг ривожланишида ҳанузгача таркибий муаммолар, ҳудудлар бўйича
номутаносибликлар, кадрлар тайёрлаш тизимидаги узилишлар ва яратилаётган иш

ўринларининг сифат жиҳатидан пастлиги каби бир қатор муаммолар сақланиб
қолмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Хизматлар соҳаси, унинг моҳияти, аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ва

мамлакатларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига таъсири каби масалалар

иқтисодчи олимлар томонидан кенг кўламда ўрганиб келинмоқда. Ушбу соҳанинг

ривожланишидаги муаммолар, уларнинг сабаблари ва ҳал этиш механизмлари А.Смит,

Ж.Б.Сей, А.Маршалл, Й.Шумпетер, Ж.М.Кейнс каби хорижий олимлар ҳамда М.М.Хайкин,
Е.А.Разомасова, И.А.Киселева, С.О.Искаджян, И.В.Михалёв, А.В.Полянин, В.А.Плотников,

М.Г.Иваненко, З.И.Беликина, Д.С.Квасова каби мутахассислар томонидан ҳар томонлама

2

https://www.ilo.org/global/research/global-reports/weso/2023/lang--en/index.htm


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

419

таҳлил қилинган. Шу билан бирга, хизматлар соҳасининг аҳоли бандлигини
оширишдаги ўрни бўйича илмий тадқиқотларни янада чуқурлаштириш ва амалиётга

самарали механизмларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Кейинги йилларда миллий иқтисодиётда хизмат кўрсатиш соҳасининг роли

тобора ортиб бораётганлиги ва иқтисодиётнинг етакчи секторига айланганлиги
сабабли, унинг кенг имкониятларидан мамлакатнинг равнақи йўлида фойдаланиш,

аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўллари маҳаллий олимлар томонидан

тадқиқ этилмоқда. Маслаан, ушбу муаммоларни ўрганишга Ўзбекистонлик олимлардан

Пўлатов

(2019)

, М.М.Муҳаммедов, М.Т.Алимова, О.М.Пардаев, Б.Ш.Сафаров,

Қувандиқов

(2021)

, Ш.Ҳ.Сатторов ва бошқаларнинг илмий ишлари бағишланган.

Тадқиқот методологияси.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш

имкониятларини аниқлашда комплекс тадқиқот ёндашуви қўлланилди. Мазкур

тадқиқотда 2020–2024 йилларга оид расмий статистик маълумотлар асосида иқтисодий

ва ижтимоий кўрсаткичлар таҳлил қилинди.

Ушбу жараёнда хизматлар соҳасидаги иш

билан таъминлаш даражаси, соҳа турлари бўйича бандлик тақсимоти ва ҳудудий
ривожланиш тенденциялари ўрганилди. Тадқиқотда қиёсий таҳлил, сегментлаш ва

гуруҳлаш, мантиқий фикрлаш ва илмий абстракция, индукция ва дедукция, сценарий

таҳлили методларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Бугунги глобал иқтисодий шароитда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи

барча давлатлар учун устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Айниқса, хизматлар

соҳаси сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида стратегик тармоқ

сифатида шаклланиб, меҳнат бозоридаги муаммоларни ҳал этишда муҳим ижтимоий

-

иқтисодий вазифани бажармоқда. Хизматлар соҳаси нафақат иш ўринлари яратиш,

балки инсон капиталининг самарали фаолият юритиши учун шарт

-

шароит яратиш,

рақобатбардош иқтисодиёт барпо этиш ва фуқаролар турмуш фаровонлигини

оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Шу жиҳатдан, хизматлар соҳасини таркибий жиҳатдан таҳлил қилиш, соҳадаги иш

ўринларининг хилма

-

хиллиги, ҳудудий фарқлар ва ижтимоий гуруҳлар кесимидаги

таъсирини ўрганиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари

белгилаб олиниши зарур. Бундан ташқари, хизматлар соҳасининг ривожланиши кўп
ҳолларда саноат ёки қишлоқ хўжалигига қараганда камроқ сармоя талаб қилиши, аммо

нисбатан кўпроқ иш ўринлари яратиш имконини бериши билан ажралиб туради. Бу эса

ривожланаётган мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон

каби иқтисодиёти трансформация

жараёнида бўлган давлатлар учун алоҳида аҳамият касб этади.

Танқидий нуқтаи назардан қаралганда, хизматлар соҳасининг бандликда тутган

ўрни юқори бўлишига қарамай, ушбу иш ўринларининг кўп қисми юқори малакани

талаб этмайдиган, нисбатан паст даромадли ва мавсумий бўлиб, меҳнат унумдорлиги

жиҳатидан саноат ёки юқори

технологияли тармоқларга нисбатан пастроқ даражада

қолмоқда. Демак, фақат иш ўринлари сонининг кўпайиши эмас, балки уларнинг сифати
ҳам бандлик сиёсатининг устувор йўналиши бўлиши лозим. Шу сабабли, хизматлар

соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, касбий малака ва қайта тайёрлаш

дастурларини кенгайтириш зарур.

Таҳлил натижаларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг

миллий иқтисодиётдаги улуши изчил ошиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, 2020

йилда ЯИМда хизматлар улуши 41,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб бу

кўрсаткич 47,4 фоизга етди. Бу эса 4 йил давомида 5,8 фоизлик ўсишни кўрсатади ва бу

хизматлар сектори миллий иқтисодиётда стратегик ривожланиш драйверига айланиб


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

420

бораётганидан далолат беради. Мазкур тенденция аҳоли бандлиги структурасида ҳам ўз
аксини топмоқда. 2020 йилда банд аҳолида хизматлар соҳасининг улуши 43,5 фоиз

бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 47,2 фоизгача ўсган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

2020

–2024 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши,

банд аҳолидаги ҳиссаси ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар

ҳажми динамикаси

Йиллар

ЯИМда хизматлар

улуши (%)

Банд аҳоли

сонида хизматларнинг

улуши

(%)

Аҳоли жон бошига

хизматлар ҳажми,

минг сўм

2020

41,6

43,5

6 423,1

2021

41,8

44,7

8 145,1

2022

44,2

46,3

10 292,0

2023

46,2

47,0

17 845,7

2024

47,4

47,2

22 017,6

Ушбу кўрсаткичлар хизматлар соҳасининг нафақат янги иш ўринлари яратиши,

балки меҳнат бозорида гендер ва ёшлар инклюзивлигини таъминлашдаги аҳамиятини

тасдиқлайди. Айниқса аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмида кузатилаётган ўсиш

алоҳида эътиборга лойиқ. 2020 йилда ушбу кўрсаткич 6 423,1 минг сўмни ташкил этган

бўлса, 2024 йилга келиб 22

017,6 минг сўмгача ортган, яъни 3,4 баробарга ошган. Бундай

ўсиш хизматлар тармоғига капитал кириб келиши, рақамли иқтисодиёт

элементларининг жорий этилиши, давлат томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб

-

қувватлаш бўйича амалга оширилган ижтимоий

-

иқтисодий дастурлар билан бевосита

боғлиқ. Хусусан, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, микрофинанс ва стартапларни
қўллаб

-

қувватлаш дастурлари натижасида хизматлар соҳаси иш ўринларининг нафақат

сони, балки сифати жиҳатдан ҳам ўсишга эришмоқда, деб ҳисоблаймиз. Ушбу

тенденциялар шуни кўрсатмоқдаки, хизматлар соҳаси Ўзбекистонда барқарор

иқтисодий ўсишни таъминловчи ҳамда аҳоли бандлигини диверсификация қилувчи
муҳим секторга айланмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётида бандликнинг тармоқлар бўйича таркибий

ўзгаришлари миллий меҳнат бозори динамикасини баҳолашда муҳим кўрсаткичлардан

бири ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар мамлакатда кадрлар салоҳияти, соҳага инвестиция
жалб қилиниши, ҳудудий ривожланиш

ва иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари

билан чамбарчас боғлиқдир. 2

-

жадвал маълумотларига кўра, 2020–2023 йиллар

давомида Ўзбекистонда хизматлар секторидаги бандлик изчил ўсиб борган ва бу
кўрсаткич 2023 йилда 7 447,2 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан

110%га ўсишни англатади. Хизматлар соҳасидаги бандликнинг ўсиши аҳоли учун янги
иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш, ҳамда рақамли

иқтисодиётнинг кенгайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Жадвал маълумотларига кўра, сўннгги йилларда санoат секторида ҳам сезлирли

ўзгаришлар кузатилган. Жумладан, қурилиш соҳасида бандлик 2020 йилдаги 1
305,6 минг кишидан 2023 йилда 1 502,2 минг кишигача ортган бўлиб, 115% ўсиш

кузатилган. Бу кўрсаткич мамлакатда инфратузилмавий лойиҳалар ва шаҳарсозлик

жараёнларининг фаоллашганидан далолат беради. Шу билан бирга, тош

-

кон саноатида

сезиларли пасайиш қайд этилган —

2020 йилда 92,5 минг киши бўлган бўлса, 2023

йилда 58,9 минг кишига тушган. Бу 36,4%лик камайишни кўрсатади ва бу соҳада

автоматлаштириш, ихтисослашган технологиялар ва ресурс сарфининг қисқариши

билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аграр секторда эса камайиш мавжуд бўлиб, 2020 йилдаги

3 499,2 минг киши 2023 йилда 3 344,0 минг кишига тушган, яъни 95,6% даражада
қолган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

421

2-

жадвал

2020-

2023 йилларда бандларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича

тақсимланиши, минг киши

Сектор

Тармоқлар

2020

2021

2022

2023

2023 йилнинг

2020 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

1

Аграр

сектор

Қишлоқ, ўрмон

ва балиқ

хўжалиги

3 499,2

3 414,7

3 438,7 3 344,0

95,6

2

Саноат

сектори

Қурилиш

1 305,6

1 350,8

1 314,3 1 502,2

115,0

Тоғ

-

кон

саноати ва

очиқ конларни

ишлаш

92,5

94,0

57,5

58,9

63,6

Ишлаб

чиқариш

саноати

1 597,7

1 642,4

1 630,1 1 661,9

104,0

3

Хизматлар

сектори

Хизматлар

соҳаси

6 741,4

7 037,0

7 265,6 7 447,2

110,0

Бу тенденцияни хизматлар ва саноатга меҳнат ресурсларининг кўчиши, аграр

секторнинг маҳсулот етиштиришдан кўра технологик қайта ишлашга йўналиш олиши

билан изоҳлаш мумкин.

Бизнингча, 2020–2023 йиллар давомида Ўзбекистонда иқтисодий фаолият

турлари бўйича бандлик таркибининг ўзгариши мамлакат меҳнат бозорида стратегик
трансформация жараёни кечаётганини кўрсатади. Хусусан, хизматлар секторидаги

барқарор ўсиш аҳоли бандлигини диверсификация қилиш, юқори технологиялар ва

рақамли хизматларга асосланган иш ўринлари яратиш имкониятини очиб бермоқда.

Санoат секторида қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги ўсиш инфратузилмавий
лойиҳаларнинг кўпайиши ва саноатлашув сиёсатининг самарадорлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, аграр ва тош

-

кон тармоқларидаги нисбий камайиш меҳнат

ресурсларининг юқори қийматли тармоқларга йўналишганини англатади. Бу жараёнда

таълим, қайта тайёрлаш ва меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш сиёсати
муҳим аҳамият касб этади. Демак, бандликдаги тармоқлараро динамик ўзгаришлар

мамлакат иқтисодий ривожланиш моделининг трансформациясига мос равишда

кечмоқда. Аммо соҳа ривожида ҳали

-

ҳануз таркибий тузилиш муаммолари, ҳудудий

номутаносиблик ва кадрлар тайёрлаш тизимидаги етишмовчиликлар сақланиб
қолмоқда. Шу сабабли, ушбу соҳада давлат сиёсати кенг қамровли иқтисодий ва

институционал чоралар билан қўллаб

-

қувватланиши лозим. Тадқиқотлар давомида

хизматлар соҳасидаги бандлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги

муҳим тенденциялар кузатилди:

Норасмий иш ўринларининг юқорилиги.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва

меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилда меҳнат

бозорида норасмий секторда банд аҳоли улуши 52,3% ни ташкил этди. Бунинг 60%дан
ортиғи айнан хизматлар соҳаси ҳиссасига тўғри келади. Яъни, савдо, транспорт, маиший

хизматлар, умумий овқатланиш, кичик хизмат марказларида ишловчи фуқаролар

меҳнат шартномасисиз фаолият юритмоқда

3

. Норасмий бандликнинг юқорилиги

пенсия, ижтимоий суғурта ва меҳнат кафолатларининг амал қилмаслигига олиб келади
ва бу барқарор иш ўринлари яратиш сиёсатини самарасизлаштиради.

3

Ўзбекистон Республикаси миллий статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

422

Ҳудудий инфратузилма тафовутлари.

Ўзбекистон Республикаси миллий

статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йилда хизматлар соҳасидаги умумий

ялпи ҳажмнинг 43%и Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Қашқадарё, Сурхондарё ва
Навоий вилоятларининг улуши эса 4–5% атрофида қолмоқда. Бу кўрсаткич ҳудудларда

хизматлар инфратузилмасининг етарли ривожланмаганлигини, аҳоли учун хизмат

турларининг чекланганлигини англатади. Бу эса ички миграцияни рағбатлантириб,

аҳоли ҳаётида ижтимоий ва иқтисодий нотенгликни кучайтиради.

Меҳнат унумдорлигининг пастлиги.

Хизматлар соҳасида ишловчи ходимлар

учун меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари саноат ва молия соҳаларига нисбатан паст
ҳисобланади. Масалан, 2022 йилда ишчи бошига ЯИМга қўшилган қиймат хизматлар

соҳасида 27,5 млн сўмни ташкил этган бўлса, саноатда бу кўрсаткич 41,7 млн сўмни

ташкил этган

4

. Бу рақамлар хизматлар соҳасидаги иш ўринлари сони кўпайса

-

да, сифат

ва самарадорликда ҳануз муаммолар борлигини кўрсатади.

Кадрлар тайёрлашда таълим

-

меҳнат бозори узилиши.

Хизматлар соҳаси

жадал рақамлашмоқда, лекин Ўзбекистон олий таълим муассасаларида хизматлар
соҳаси учун зарур кадрлар (IT, бизнес

-

аналитика, электрон логистика, рақамли

маркетинг)ни тайёрлаш етарли эмас. 2023 йилда IT соҳасида ишга қабул

қилинганларнинг 65%и мустақил ўрганган ёки қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган

бўлиб, академик тайёргарликка эга эмас

5

. Бу таълим тизими билан меҳнат бозори

ўртасидаги узилишни кўрсатади.

Гендер ва ёшлар бандлигидаги тузилиш муаммоси.

Ҳар қанча хизматлар

соҳасида аёллар ва ёшлар улуши юқори бўлса

-

да, улар асосан паст маошли хизматларда

(сотувчи, оператор, техник ходим) банд. Олий маълумотли аёллар сони ортиб бораётган

бўлса

-

да, хизматлар соҳасидаги раҳбар лавозимларда аёллар улуши 15%дан ошмайди

6

.

Ёшлар бандлигида ҳам узоқ муддатли барқарор иш ўринлари эмас, балки вақтинчалик

хизматларга мойиллик кузатилади.

Хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини ошириш масаласи дунёдаги кўпгина

ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий сиёсатида устувор

йўналишлардан бирига айланган. Жаҳон банки, ХМТ ва ЕТТБнинг ҳисоботларига кўра,

хизматлар соҳаси кўплаб давлатларда янги иш ўринлари яратишда саноат ва аграр
секторга нисбатан юқори мултипликатив самара бераётган соҳалардан бири

ҳисобланади. Қуйида бир нечта давлатлар тажрибаси мисолида хизматлар соҳасини

ривожлантиришда қўлланган самарали механизмлар келтирилади (3

-

жадвал).

Хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини оширишда

таълим, рақамлаштириш ва бозорга мос кадрлар тайёрлаш асосий драйверлар

ҳисобланади. Жадвалдан кўриниб турибдики, ривожланган ва юқори иқтисодий ўсишга
эга давлатлар:

1.

Инсон капиталини амалиётга яқинлаштирган (Германия),

2.

Рақамли хизматларни ижтимоий инклюзивлик билан боғлаган (Жанубий

Корея),

3.

Касбий малака билан тезкор бозор мослашувини таъминлаган (Ҳиндистон).

Ушбу механизмлар Ўзбекистонда хизматлар сектори орқали фақат иш

ўринларининг сонини эмас, балки сифатини ҳам оширишда, меҳнат унумдорлигини
кучайтиришда, ва ижтимоий тенгликни таъминлашда кенг қўллаш мумкин.

4

World Bank Uzbekistan Development Update, 2023

5

UNDP Uzbekistan, Digital Skills Report, 2023

6

Gender Equality in the Labour Market in Uzbekistan, ILO-UN Women, 2022


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

423

3-

жадвал

Хизматлар соҳаси орқали бандликни ошириш бўйича илғор

хорижий тажрибалар

Мамлакат

Илғор механизмлар ва сиёсатлар


1


Германия

Дуал таълим тизими (касбий таълим ва иш жойида амалиётни
уйғунлаштириш), хизматлар соҳаси учун кадрлар тайёрлашни

таъминлайди. Бу IT, тиббиёт ва таълим соҳаларида меҳнат
унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

2

Жанубий Корея

“Digital Korea” стратегияси асосида рақамли хизматлар (финтех,
телемедицина, онлайн таълим) фаол ривожлантирилган. Ёшлар ва

аёллар учун масофавий иш имкониятлари кенгайтирилган.

3

Ҳиндистон

“Skill India” дастури орқали хизматлар соҳасига ихтисослашган 400

миллиондан ортиқ мутахассис тайёрланган. IT аутсорсинг ва
рақамли хизматлар экспорти орқали ички ва ташқи бандлик

кенгайтирилган.

Манба:

Жаҳон банки, ХМТ ва мамлакатлар миллий ривожланиш стратегиялари асосида

таҳлил қилинди

Илғор халқаро тажриба таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хизматлар соҳасини

барқарор ривожлантириш ва бандликни ошириш учун таълим, рақамли инфратузилма
ва меҳнат бозорида мослашувчан сиёсат муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда ҳам мазкур

ёндашувлар асосида самарали механизмларни жорий этиш орқали хизматлар секторида

сифатли ва барқарор иш ўринлари яратилиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, хизматлар соҳаси аҳоли бандлигини

оширишда кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятга эга. Хусусан, рақамли

хизматлар, таълим, тиббиёт, савдо ва логистика каби тармоқларда яратилган иш
ўринлари нафақат ишсизликни

камайтириш, балки аҳоли даромадларини ошириш,

ижтимоий тенгликни таъминлаш, гендер ва ёшлар кесимида бандликни

диверсификация қилишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, хизматлар соҳаси ривожида ҳудудий тафовутларни камайтириш,

инновацион инфратузилмаларни кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш тизимини ушбу соҳа
талабларига мувофиқлаштириш, рақамли платформаларни жорий этиш каби масалалар

муҳим аҳамият касб этади.

Шундан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлар илгари сурилади:

1.

Хизматлар соҳаси миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида

алоҳида ривожлантирилиши лозим, айниқса IT, рақамли савдо, онлайн таълим ва

телемедицина йўналишларида.

2.

Ҳудудларда хизматлар инфратузилмасини кенгайтириш орқали вилоят ва

туманларда ҳам иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш, бу орқали ички меҳнат
миграциясини камайтириш.

3.

Хизматлар соҳасига оид кадрлар тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш ва

амалиётга мослаштириш, жумладан, касбий таълимни ушбу сектор талабларига

интеграция қилиш.

4.

Аёллар ва ёшлар учун хизматлар соҳасидаги масофавий иш шаклларини

ҳуқуқий ва технологик жиҳатдан рағбатлантириш.

5.

Давлат томонидан рақамлаштириш жараёнларини қўллаб

-

қувватлаш,

рақамли хизмат платформалари орқали кичик бизнес ва микрофирмаларни бозорга
чиқишини енгиллаштириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

424

Юқоридаги таклифларни амалиётга татбиқ этиш Ўзбекистонда хизматлар

соҳасининг кўп қиррали салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ва аҳоли бандлигини

барқарор оширишга хизмат қилади.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Asian Development Bank (2022). Uzbekistan: Country Partnership Strategy 2022

2026

.

Manila: ADB. https://www.adb.org/documents/uzbekistan-country-partnership-strategy-2022-

2026

Ebrd.com.

(2023).

Publications.

[online]

Available

at:

https://www.ebrd.com/publications/transition-report

.

Gereffi, G. & Fernandez-Stark, K. (2016). Global Value Chain Analysis: A Primer

.

Duke Center

on Globalization, Governance & Competitiveness. https://gvcc.duke.edu/cggc/publications/

International Labour Organization (2023). World Employment and Social Outlook: Trends

2023

.

Geneva: ILO. https://www.ilo.org/global/research/global-reports/weso/2023/lang--

en/index.htm

International Monetary Fund (2022). Uzbekistan: Selected Issues

Service Sector

Development and Productivity

.

Washington D.C.: IMF Country Reports No. 22/45.

https://www.imf.org/en/Publications/CR/Issues/2022/03/01/Uzbekistan-Selected-Issues-

516757

Kuvandikov, Sh.O. (2021

).

Рақамли

иқтисодиётда

хизматлар

соҳасининг

ривожланиш

тенденциялари

.

Ўзбекистон

миллий

университети

илмий

журнали

,

№1, 55–

62.

Ministry of Employment and Labor Relations of the Republic of Uzbekistan (2023). Annual

Report on Labor Market Trends

.

Tashkent. https://mehnat.uz

OECD (2020).

Enhancing the Service Sector in Transition Economies: Opportunities and

Reforms

.

Paris: OECD Publishing. https://www.oecd.org/economy/transition/service-sector-

development.htm

Polatov, M.E. (2019).

Хизмат

кўрсатиш

соҳаси

ва

меҳнат

бозорининг

ўзаро

таъсири

.

Тошкент

:

Иқтисодиёт

нашриёти

.

Statistical

Committee

of

the

Republic

of

Uzbekistan

(2024).

)

. https://stat.uz.

World Bank (2019). Employment in services (% of total employment) (modeled ILO

estimate)

|

Data.

[online]

Worldbank.org.

Available

at:

https://data.worldbank.org/indicator/SL.SRV.EMPL.ZS

.

World Bank (2022). Uzbekistan Country Economic Memorandum: Unlocking Economic

Transformation for Higher Productivity

.

Washington D.C.: World Bank Group.

https://documents.worldbank.org/en/publication/documents-

reports/documentdetail/099605308012238463/idu02c5bda100b55704cb2071fc024e43e1c9d9
5.


Bibliografik manbalar

Asian Development Bank (2022). Uzbekistan: Country Partnership Strategy 2022–2026. Manila: ADB. https://www.adb.org/documents/uzbekistan-country-partnership-strategy-2022-2026

Ebrd.com. (2023). Publications. [online] Available at: https://www.ebrd.com/publications/transition-report.

Gereffi, G. & Fernandez-Stark, K. (2016). Global Value Chain Analysis: A Primer. Duke Center on Globalization, Governance & Competitiveness. https://gvcc.duke.edu/cggc/publications/

International Labour Organization (2023). World Employment and Social Outlook: Trends 2023. Geneva: ILO. https://www.ilo.org/global/research/global-reports/weso/2023/lang--en/index.htm

International Monetary Fund (2022). Uzbekistan: Selected Issues – Service Sector Development and Productivity. Washington D.C.: IMF Country Reports No. 22/45.

https://www.imf.org/en/Publications/CR/Issues/2022/03/01/Uzbekistan-Selected-Issues-516757

Kuvandikov, Sh.O. (2021). Рақамли иқтисодиётда хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденциялари. Ўзбекистон миллий университети илмий журнали, №1, 55–62.

Ministry of Employment and Labor Relations of the Republic of Uzbekistan (2023). Annual Report on Labor Market Trends. Tashkent. https://mehnat.uz

OECD (2020). Enhancing the Service Sector in Transition Economies: Opportunities and Reforms. Paris: OECD Publishing. https://www.oecd.org/economy/transition/service-sector-development.htm

Polatov, M.E. (2019). Хизмат кўрсатиш соҳаси ва меҳнат бозорининг ўзаро таъсири. Тошкент: Иқтисодиёт нашриёти.

Statistical Committee of the Republic of Uzbekistan (2024). ). https://stat.uz.

World Bank (2019). Employment in services (% of total employment) (modeled ILO estimate) | Data. [online] Worldbank.org. Available at: https://data.worldbank.org/indicator/SL.SRV.EMPL.ZS.

World Bank (2022). Uzbekistan Country Economic Memorandum: Unlocking Economic Transformation for Higher Productivity. Washington D.C.: World Bank Group. https://documents.worldbank.org/en/publication/documents-reports/documentdetail/099605308012238463/idu02c5bda100b55704cb2071fc024e43e1c9d95.