ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШДА МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аннотация

Ушбу мақолада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларида маҳкумларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш орқали уларни ижтимоий реабилитация ва жамиятга қайта интеграция қилиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида маҳкумларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, уларни бозор иқтисодиёти талабларига мос касбларга ўқитиш, инфратузилмани яхшилаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш орқали қайта жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Шунингдек, "Муассаса–маҳсулот–маҳалла" модели, ҳудудий касбий кўникмалар марказларини муассасаларга бириктириш ва хорижий давлатлар (Швеция, Нидерландия ва Хитой) тажрибаси таҳлил қилинган. Мақолада маҳкумларга сертификат бериш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва касб-ҳунар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш борасида аниқ таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2021
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
64-71

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Турсунов , А. . (2025). ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШДА МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук, 5(7), 64–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/ejlfas/article/view/135005
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларида маҳкумларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш орқали уларни ижтимоий реабилитация ва жамиятга қайта интеграция қилиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида маҳкумларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, уларни бозор иқтисодиёти талабларига мос касбларга ўқитиш, инфратузилмани яхшилаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш орқали қайта жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Шунингдек, "Муассаса–маҳсулот–маҳалла" модели, ҳудудий касбий кўникмалар марказларини муассасаларга бириктириш ва хорижий давлатлар (Швеция, Нидерландия ва Хитой) тажрибаси таҳлил қилинган. Мақолада маҳкумларга сертификат бериш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва касб-ҳунар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш борасида аниқ таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 64

IMPROVING THE INVOLVEMENT OF CONVICTS IN

SOCIALLY BENEFICIAL LABOR DURING THE EXECUTION

OF IMPRISONMENT SENTENCES

Tursunov Akramjon Bakhodirjon o'g'li

Lecturer at the Department of Penitentiary Activities, Academy of the

Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

https://doi.org/10.5281/zenodo.16737281

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 25

th

July 2025

Accepted: 30

th

July 2025

Online: 31

st

July 2025

This article analyzes the issues of social rehabilitation and
reintegration of convicts into society through training them in
modern professions in correctional institutions. The study
examines measures aimed at preventing recidivism by increasing
the labor activity of convicts, training them in professions that
meet market economy requirements, improving infrastructure,
efficiently using land resources, and developing production
capacities. The "Institution-product-mahalla" model, the
assignment of regional vocational skills centers to institutions, and
the experience of foreign countries (Sweden, the Netherlands, and
China) were also analyzed. The article puts forward specific
proposals and recommendations for issuing certificates to convicts,
ensuring their economic independence, and improving the
activities of vocational schools.

KEYWORDS

Imprisonment,

penal

institutions,

convicts,

vocational

training,

rehabilitation,
reintegration,

labor

activity,

recidivism,

"Institution-product-
mahalla"

model,

vocational skills center,
infrastructure,
certification,

foreign

experience.

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШДА

МАҲКУМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Турсунов Акрамжон Баходиржон ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16737281

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 25

th

July 2025

Accepted: 30

th

July 2025

Online: 31

st

July 2025

Ушбу мақолада озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро
этиш муассасаларида маҳкумларни замонавий касб-
ҳунарларга

ўқитиш

орқали

уларни

ижтимоий

реабилитация ва жамиятга қайта интеграция қилиш
масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида
маҳкумларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, уларни бозор
иқтисодиёти талабларига мос касбларга ўқитиш,
инфратузилмани яхшилаш, ер ресурсларидан самарали
фойдаланиш

ва

ишлаб

чиқариш

қувватларини

ривожлантириш орқали қайта жиноятчиликнинг олдини
олишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилган.

KEYWORDS

Озодликдан

маҳрум

қилиш, жазони ижро
этиш

муассасалари,

маҳкумлар, касб-ҳунарга
ўқитиш, реабилитация,
қайта

интеграция,

меҳнат

фаолияти,

қайта

жиноятчилик,


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 65

“Муассаса–маҳсулот–
маҳалла” модели, касбий
кўникмалар

маркази,

инфратузилма,
сертификатлаштириш,
хорижий тажриба.

Шунингдек, "Муассаса–маҳсулот–маҳалла" модели, ҳудудий
касбий

кўникмалар

марказларини

муассасаларга

бириктириш ва хорижий давлатлар (Швеция, Нидерландия
ва Хитой) тажрибаси таҳлил қилинган. Мақолада
маҳкумларга сертификат бериш, уларнинг иқтисодий
мустақиллигини таъминлаш ва касб-ҳунар мактаблари
фаолиятини такомиллаштириш борасида аниқ таклиф ва
тавсиялар илгари сурилган.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш фаолиятида маҳкумларни

тарбиялаш ва уларни ижтимоий ҳаётга қайта интеграция қилиш бугунги кунда нафақат
бизда, балки бутун дунёда давлат ва жамиятнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг
жазони ижро этиш хизматлари олдида турган муҳим вазифаларидан биридир.
Маҳкумларнинг ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилиши, нафақат уларнинг меҳнат
этиш қобилиятларини ривожлантириш, балки уларнинг ахлоқий ва психологик
ҳолатларини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради. Бу жараён маҳкумларнинг ўтган хато
ва жиноятларидан сабоқ олишлари, шу билан бирга, уларни жамиятга янгидан
мослаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Мазкур муаммоларни ўрганиш, тарбиялашнинг самарадорлигини ошириш ва

ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил этишдаги энг яхши амалиётлар ҳақидаги
тадқиқотлар, ўз навбатида, жиноят-ижроия тизимидаги муҳим ўзгаришларнинг амалга
оширилиши зарурлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда, маҳкумларнинг ижтимоий
фойдали меҳнат фаолияти орқали тарбияланиши, уларнинг жамиятга қайта интеграция
қилишидаги ўзига хос хусусиятлар ва ушбу жараённи амалга оширишдаги
қийинчиликлар аҳамиятга моликдир.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг 7-моддасида

маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситалари қаторида ижтимоий-фойдали
меҳнат ҳам киритилган. Ушбу кодекснинг 88-моддасида маҳкумларни меҳнатга жалб
этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш
эҳтиёжини шакллантиришдан иборатлиги ҳамда маҳкумлар топширилган ишни ҳалол,
виждонан бажаришга, меҳнат ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича талабларга риоя этишлари шарт эканлиги белгиланган

1

.

Ушбу илмий мақолада, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш

муассасаларида маҳкумларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишнинг асосий
принциплари ва усуллари, шунингдек, уларнинг тарбиявий таъсири таҳлил қилинади.
Мақсад мазкур соҳадаги ижтимоий фойдали меҳнатнинг ўзига хос хусусиятларини,
ушбу жараённинг самарали ташкил этилишини ўрганиш ва маҳкумларни
тарбиялашдаги замонавий ёндашувларни ишлаб чиқишдир.

1

https://www.lex.uz/acts/163629

. Мурожаат вақти: 24.04.2025 йил.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 66

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига муқобил бўлган жазоларнинг иқтисодий ва

ижтимоий таъсирига назар ташлайдиган бўлсак, профессор Р. Кабулов

2

озодликдан

маҳрум қилиш жазосига муқобил бўлган жазоларни қўллаш доирасини кенгайтириш
зарурлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ўтаётган шахслар сонининг ошиши давлат бюджетига катта юк ташийди. Бу "минглаб
судланганлар армияси"ни таъминлаш давлат бюджети зиммасига юклатилганлигини
кўрсатади. Демак, озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилаётган шахслар сонининг
кўпайиши, иқтисодий жиҳатдан давлат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар масаланинг иқтисодий томонига эътибор қаратсак, профессор

И. Исмаиловнинг фикрлари мутлақо ҳақ эканлигини кўриш мумкин. У озодликдан
маҳрум этиш муассасаларидаги маҳкумларни сақлашга кетадиган маблағларнинг солиқ
тўловчиларга қанчага тушишини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган. Давлат
озодликдан маҳрум этиш муассасаларида сақланаётган шахсларга жуда катта куч ва
маблағ сарфлайди

3

. Ҳар бир маҳкумнинг соғлиғи, таълим олиш, меҳнатга жалб этиш ва

уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун катта маблағлар талаб қилинади. Бу эса ўз
навбатида, давлат бюджетини оғирлаштиради ва ундан унумли фойдаланишни талаб
қилади.

Тадқиқот давомида тўпланган маълумотларга қараганда бир нафар маҳкумнинг

бир кунлик озиқ-овқати учун тўқсон икки минг тўқсон уч сўм миқдорида маблағ
сарфланиши ва бугунги кундаги жазони ижро этиш муассасаларда жазо муддатини
ўтаётган маҳкумлар кўпчилигини иш билан таъминлашнинг имкони мавжуд эмас

4

.

М.М. Ҳайдаровнинг ўрганишлари ҳам ушбу фикрларни қўллаб-қувватлайди. У бир

йилда бир маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасида сақланиши учун давлат
бюджетидан ўртача 25 миллион 951 минг 500 сўм маблағ талаб қилиниши ҳақида
маълумот беради. Демак, бугунги кунда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган
шахсларнинг тахминан тўртдан бир қисми (3000 нафари) учун давлат бюджетидан
йилига ўртача 77 миллиард 854 миллион 500 минг сўм маблағ сарф этилади

5

. Бу эса,

агар жамиятдаги жазо тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмаса,
давлатнинг молиявий ҳолатига таъсир қилиши мумкин.

Юқорида таъкидланганидек, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг давлат

бюджетига бўлган оғир юки ва унга алтернатив жазо турларини қўллаш зарурати
мутахассислар томонидан алоҳида таъкидланмоқда. Шу билан бирга, озодликдан
маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахсларга касб-ҳунар ўргатиш орқали уларни
жамиятга самарали қайтариш, қайта жиноятчиликни камайтиришда муҳим омиллардан
бири сифатида намоён бўлмоқда.

2

Кабулов Р. Озодликдан маҳрум килиш жазосига мукобил бўлган жазоларни қўллаш доирасини кенгайтириш //

Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ҳозирги босқичдаги демократик ислоҳотларнинг асосий йўналиши.
Тошкент, 2002.- Б. 52.

3

Исмаилов И. Уй қамоғи озодликдан маҳрум килишнинг мукобили сифатида // Хукук-Прав-Law. 2002.- №2.- Б.

55-59.

4

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг маълумоти.

5

М.М.Ҳайдаров “Озодликни чеклаш жазосининг жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқий жиҳатлари”. Ю.ф.б.ф.д.

дисс. 2022 й. –Б.28.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 67

Шу нуқтаи назардан, айниқса қайта жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо

муддати давомида замон талабларига мос касбларни чуқур ўргатиш ва уларни ўрганиш
якунида тегишли сертификат тақдим этиш амалиёти жуда муҳим аҳамият касб этади.
Бу каби ёндашувлар маҳкумнинг озодликка чиққанидан сўнг мустақил равишда меҳнат
фаолиятини давом эттириши, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиши ва моддий эҳтиёж
туфайли қайта жиноят содир этишининг олдини олиши мумкин.

Бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилган “Уста-шогирд”

мактаблари доирасида маҳкумлар гиламчилик, этикдўзлик, дурадгорлик, мебелсозлик,
сартарошлик ва бошқа анъанавий касблар бўйича ўқитилмоқда. Уларни
муваффақиятли тамомлаган шахсларга тегишли сертификатлар (гувоҳнома, диплом ва
ҳ.к.) тақдим этилмоқда. Бироқ, фан-техника жадал ривожланаётган бугунги замонда
ушбу касблар билан бир қаторда сервис ва хизмат кўрсатиш ҳамда техника
соҳаларидаги замонавий касбларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқдир.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, масалан, Япония

қамоқхоналарида маҳкумлар меҳнати шартли равишда ишлаб чиқариш, касбий таълим
ва ўз-ўзини таъминлаш меҳнатига бўлинади. Айниқса, ўз-ўзини таъминлаш меҳнати
жараёнида маҳкумларга сервис ва техник хизмат кўрсатиш соҳаларида замонавий
касблар ўргатилади. Шунингдек, Сзинан шаҳридаги меҳнат ислоҳоти институти
томонидан Хитой қамоқхоналарида амалга оширилган тадқиқотлар шуни
кўрсатмоқдаки, техник кўникмаларга эга бўлган 720 нафар собиқ маҳбуснинг 96 фоизи
озодликка чиққанидан сўнг қисқа муддат ичида ишга жойлашган ва улар орасида қайта
жиноят содир этиш ҳолатлари кескин камайган

6

.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда ҳам маҳкумларнинг меҳнат фаоллигини

ошириш, уларнинг ижтимоий адаптациясига ёрдам бериш мақсадида меҳнат бозори
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш тизимини
такомиллаштириш зарур. Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ҳамкорлигида ҳудудий касбий кўникмалар марказларини жазони ижро этиш
муассасаларига бириктириш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2024

йилдаги “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини
такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-347-
сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқиладиган Вазирлар Махкамасининг Қарори асосида)

,

мутахассислар ва ўқитувчиларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш
орқали маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик
асослари ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу
орқали маҳкумлар нафақат анъанавий ҳунарларни, балки замонавий касблар

(туристик сувенирлар тайёрлаш, миллий либослар тикиш ва уларнинг дизайнини
яратиш, енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, маиший техника
воситаларини таъмирлаш ва ўрнатиш, LED чироқларнинг микросхемаларини ишлаб

6

IV. Legal, Moral, Cultural and Technical Education of Criminals. http://www.china.org.cn/e-white/criminal/8-5.htm.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 68

чиқариш)

ва технологиялар соҳасини ҳам эгаллаб, келгусидаги ҳаётларини тўлиқ қайта

ташкил этиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, ушбу касбларни мукаммал эгаллаган шахсларга тегишли

сертификатлар тақдим этилиши уларнинг кейинчалик ишга жойлашиш имкониятини
оширади ва реабилитация жараёнини янада самарали амалга оширишга замин яратади.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларга

ўқишни тамомлаганликлари тўғрисида сертификат бериш, жиноят содир этган
шахсларнинг реабилитациясини ва жамиятга қайта интеграциясини таъминлашда
самарали йўналиш сифатида хорижий давлатларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Ушбу
тажриба, айниқса Европа ва АҚШдаги айрим мамлакатларда оммалашган бўлиб,
маҳкумларнинг реабилитацияси ва ижтимоий қайта интеграциясига қаратилган
ислоҳотлар билан боғлиқдир.

Масалан, Швеция ва Нидерландиянинг жазони ижро этиш тизимлари маҳкумларга

касб-ҳунар ўқитишни муҳим қадам деб ҳисоблайди. Бу мамлакатларда маҳкумларнинг
жамиятнинг эҳтиёжи кўп бўлган ижтимоий аҳамиятга эга касбларга ўқитишга катта
аҳамият берилади, чунки бу уларнинг ушбу соҳадаги малакаларини ошириш, шу орқали
турмуш тарзини янада яхшилаш ва жамиятда самарали фойдаланишини таъминлашга
қаратилган. Жамиятда ушбу соҳа бўйича иш ўринлари ташкил этилгани боис,
махкумларга озодликка чиққандан сўнг ўзини-ўзи банд қилган ҳолда меҳнат
фаолиятини олиб бориш имконияти яратилади. Бу, ўз навбатида, уларнинг иқтисодий
мустақиллигини таъминлайди ва жамиятга фойда ўз ўрнини топиб кетишида ижобий
самара беради.

АҚШда ҳам реабилитация жараёнида маҳкумларга таълим ва касбий малака бериш

муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. АҚШдаги бир қатор штатларда маҳкумлар
учун касбий ўқиш курслари ташкил этилган бўлиб, улар озодликка чиққач, шунга мос
соҳада иш топиш имкониятига эга бўладилар. Бу ёндошув, маҳкумларнинг қайта
жамиятга мослашуви ва уларнинг рецидивизмга (такрор жиноят содир этиш) йўл
қўймасликларида ўзининг ижобий самарасини беради.

Шунингдек, Канада ва Австралия каби мамлакатларда ҳам касбий малака олиш ва

таълим олиш орқали маҳкумларнинг ижтимоий интеграциясини таъминлашга
қаратилган давлат дастурлари амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳкумларнинг
озодликка чиққанидан сўнг қўлларидан келадиган, муассасада ўрганган ва бу бўйича
тегишли сертификат олган фаолият турлари орқали уларни жамиятда фойдаланиш ва
ишчи кучига айлантиришга хизмат қилади.

Шундай қилиб, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни касб-ҳунарга

ўқитиш ва уларга ўқиганлиги ҳақида сертификат бериш нафақат маҳкумларни қайта
тарбиялаш, балки уларнинг ижтимоий интеграциясига ҳам ижобий ёрдам беради.
Бундай тизимлар, хорижий давлатлардаги амалий тажрибаларга таянган ҳолда,
жамиятдаги барқарорликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг камайишига хизмат
қилади. Республикамизда ҳам бундай ёндашувларни жорий этиш, маҳкумларнинг
реабилитацияси ва уларни жамиятнинг фойдали аъзоларига айланишини
таъминлашда ўзининг ижобий самарасини бермай қолмайди албатта.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 69

Хулоса қилиб айтганда, маҳкумларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш нафақат

уларнинг бандлигини таъминлайди, балки уларни қайта жиноят содир этиш
эҳтимолидан сақлайди, жамиятга мослашиш жараёнини енгиллаштиради ҳамда давлат
учун иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали бўлади. Бу жараёнда илғор хорижий
тажрибалардан фойдаланиш, маҳкумларнинг шахсий салоҳиятини ривожлантиришга
йўналтирилган ёндашувни қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ғарб давлатларида кейинги йигирма йил давомида озодликдан маҳрум қилиш

жазосини ижро этишда жазодан кўзланган мақсадга эришишда камчиликлар яққол
намоён бўла бошлади. Мазкур жазонинг ижро этилишида маҳкумларни келгусида иш
билан таъминлаш ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиб кетиш имкониятлари ва
натижалари ўрганилганда, маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топа олмай, ўзни
иқтисодий жиҳатдан таъминлай олмаслиги, кун кечириш мақсадида қайта жиноятга
қўл уриши, бунинг натижасида уларнинг рецидивизмга йўл қўйиши ҳолатлари кўп
учрамоқда. Статистик маълумотлар таҳлил қилинганда бу ҳолат бир томондан
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг бошка жазо турларига қараганда
кўпроқ қўлланилиши натижасида жазони ижро этиш муассасаларининг қайта жиноят
содир этган маҳкумларга тўлиб кетишига олиб келади, иккинчи томондан эса,
маҳкумнинг жиноят оламига ўрганиб, уларнинг ахлоқан тузалишига нисбатан салбий
таъсирини ўтказмай қолмайди

7

.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда

уларга ўқишни муваффақиятли якунлаганлиги тўғрисида тегишли сертификат тақдим
этиш амалиёти, жиноят содир этган шахсларнинг реабилитацияси ва жамиятга қайта
интеграциясини таъминлашда самарали йўналишлардан бири сифатида халқаро
миқёсда ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу тажриба айниқса Европа давлатлари ва АҚШнинг
айрим штатларида жиноятчиликка қарши профилактик чоралар тизими доирасида
ўзининг ижобий самарадорлигини намоён этган.

Хусусан, Швеция ва Нидерландия каби ривожланган давлатлар жазони ижро этиш

сиёсатини фақат жазолашга эмас, балки шахсни тарбиялаш ва ижтимоий ҳаётга
қайтаришга қаратилган комплекс ёндашув асосида ташкил этган. Ушбу мамлакатларда
маҳкумларнинг касб-ҳунар эгаллаши уларнинг ички имкониятларини ривожлантириш,
меҳнат қобилиятини ошириш, ўзини-ўзи таъминлаш қобилиятини шакллантиришда
асосий ўрин тутади.

Масалан, Швецияда маҳкумларни жамиятда талаб юқори бўлган касбларга

ўқитишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу орқали уларнинг келгусида меҳнат
бозорида ўз ўрнини топиши ва иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишига шароит
яратилади. Бундай тизим фақат маҳкумларни таълим билан таъминлаш эмас, балки
уларнинг мотивациясини ошириш, ўз қадрини англаш ва ҳаётда мақсад қўйиш
қобилиятини ҳам ривожлантиради. Шунингдек, Швецияда маҳкумлар учун махсус
сертификатлаштириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу уларнинг расмий малакасини
тасдиқлайди ва озодликка чиққанидан сўнг ишга жойлашиш жараёнида ҳуқуқий асос
сифатида хизмат қилади.

7

Шомансуров А. Муқобил жазо // Qonun himoyasida. - 2002. - № 1. - Б. 31.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 70

Нидерландияда ҳам шунга ўхшаш ёндашув амалда қўлланилмоқда. Бу мамлакатда

маҳкумларни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳалардаги касбларга
ўқитиш билан бир қаторда, уларга тадбиркорлик кўникмалари ҳам ўргатилади.
Нидерландия тажрибасида маҳкумларга ўз келажаги учун масъулиятни ҳис қилиш,
шахсий бизнес режалар тузиш, меҳнат муҳитидаги интизом ва профессионал хулқ-
атворни ўрганиш имкониятлари яратилади. Бу, ўз навбатида, маҳкумларнинг озодликка
чиққанидан сўнг қайта жиноят содир этиш эҳтимолини кескин камайтиради.

Умуман олганда, ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики,

маҳкумларнинг касб-ҳунарга ўқитилиши ва уларга мутахассисликни тасдиқловчи
ҳужжат тақдим этилиши – реабилитация жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу
каби ёндашув маҳкумларнинг иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишига, жамиятда ўз
ўрнини топишига ва қайта жиноятчилик ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилади.
Шу боис, бундай самарали моделларнинг миллий ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам тадбиқ
этилиши мақсадга мувофиқдир.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш фаолиятида маҳкумларни касб-

ҳунарга ўргатиш тизимини такомиллаштиришдаги муаммолар ва амалий таклифларга
тўхталиб ўтадиган бўлсак, бугунги кунда мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилиш
жазосини ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида
маҳкумларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар
долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу жараён маҳкумларнинг жамиятга қайтиши,
иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ҳамда қайта жиноят содир этиш ҳолатларини
камайтириш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга. Аммо тадқиқотлар ва амалиёт
шуни кўрсатмоқдаки, ушбу йўналишда бир қатор ҳал этилмаган муаммо ва
камчиликлар мавжуд.

Жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш қувватлари, хўжаликлар ва ер

майдонларидан етарлича самарали фойдаланилмаётгани, шунингдек, маҳкумлар учун
қулай меҳнат шароитлари яратишда мавжуд инфратузилманинг етарли даражада
эмаслиги уларнинг тўлиқ бандлигини таъминлашда тўсиқ бўлмоқда. Бу ҳолат
маҳкумларнинг касбий тайёргарлигига, иқтисодий фаоллигига ва кейинчалик
жамиятга мослашув имкониятларига салбий таъсир кўрсатади.

Тадқиқот давомида олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, жазони ижро

этиш тизимида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ер ресурсларидан унумли
фойдаланишни таъминлаш мақсадида "Муассаса–маҳсулот–маҳалла" модели асосида
янги ёндашувларни жорий этиш зарур. Бу модел доирасида жазони ижро этиш
муассасалари ҳудудларида бўш турган объектлар негизида ишлаб чиқариш,
ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишларида бизнес лойиҳаларни амалга
ошириш, шу орқали маҳкумларнинг меҳнат фаоллигини ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ички

ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ҳудудий касбий кўникмалар марказларини жазони
ижро этиш муассасаларига бириктириш, мутахассислар ва ўқитувчиларни фуқаролик-
ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш орқали маҳкумларни меҳнат бозорида талаб
юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини
жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали маҳкумлар нафақат анъанавий ҳунарларни,


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853

Page 71

балки замонавий касблар ва технологиялар соҳасини ҳам эгаллаб, келгусидаги
ҳаётларини тўлиқ қайта ташкил этиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, ўқув жараёнлари учун махсус хоналар, зарур асбоб-ускуналар ва

техник жиҳозлар билан таъминланган инфратузилмани яратиш, ўқув жараёни якунида
белгиланган тартибда сертификат (диплом, гувоҳнома ва бошқа расмий ҳужжатлар)
тақдим этиш тизимини мустаҳкамлаш зарур. Бу каби чоралар озодликка чиққан
шахсларни эгаллаган касбларига мувофиқ иш билан таъминлаш, жамиятда ўз ўрнини
топишига кўмаклашади ва қайта жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган касб-ҳунар мактаблари

ишини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш,
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
орқали тизимни ҳамда жиноят-ижроия қонунчилигини мустаҳкамлаш эҳтиёжи юзага
келмоқда.

Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган комплекс чора-

тадбирларнинг самарали амалга оширилиши нафақат озодликдан маҳрум қилиш
жазосини ижро этиш фаолиятининг такомиллашувига, балки маҳкумларнинг
ижтимоий адаптацияси ва мамлакатимизда қонунийлик ҳамда ҳуқуқий тартиботни
таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга
ошишига хизмат қилади.