ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
91
2023 йил 6 декабрь
СОХИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ ХУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКСИГА ОИД ҚАРАШЛАРИ
Тўхтаев Умид Асқар ўғли,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти
Мустақиллик йилларида олимлар томонидан олиб борилаётган кенг
кўламли тадқиқотлар аждодларимизнинг бой тарихга, ўзига хос миллий
давлатчилик таълимотларига, бетакрор маънавий меросга эга бўлганлигини
кўрсатмоқда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 июлда эълон қилинган
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги махсус қарори ва унда тарих
фанига берилаётган алоҳида эътибор ҳам миллий ўзликни англашда муҳим
омил бўлиб хизмат қилмоқда.Ўзбекистон ҳудудида юзага келган қадимги
Бақтрия (мил.ав. VII аср), Хоразм (мил. ав. VII аср), Кушон (мил.ав. I аср), Турк
хоқонлиги (VI аср), Амир Темур салтанати (XIV аср охири-XV аср бошлари)
каби давлатларнинг ҳар бирида ўзига хос давлат бошқарув асослари яратилган
бўлиб, ўз даврида давлат, ҳалқ ва жамиятнинг тинчлиги, тараққиёти ҳамда
фаровонлигини таьминлашга хизмат қилган. Жумладан, Амир Темур салтанати
юксак давлатчилик таълимоти яратилган босқич сифатида ўзига хос аҳамият
касб этади. Унда жорий этилган бошқарув асослари ўз даврида нафақат
мамлакат фуқароларининг манфаатлари ҳамда фаровонлиги учун хизмат
қилган, балки ғарб ва шарқ давлатлари ўртасидаги муносабатлар, ҳалқаро
ҳаётнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий барқарорлиги, ривожига ҳам
самарали таъсир кўрсатган. Амир Темурнинг фаолиятини холис ўрганишда
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов олиб бораган сиёсати алоҳида
аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, “Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини
нишонлаш тўғрисида” (1994 йил, 29 декабрь), “1996 йилни Амир Темур йили
деб эълон қилиши тўғрисида”ги қонунлар темурйлар даврини ўрганиш учун
катта замин яратди.
Амир Темур ўз фаолияти давомида ўзбек ва дунё халқлари манфаатлари
учун қуйидаги вазифаларни адо этди: биринчидан, юртимизда илдиз отган
мўғуллар зулмига узил-кесил барҳам берди. Иккинчидан, майда давлатларга
бўлиниб кетган, тарқоқлик, ички урушлар ва адолатсизликлар ҳукм сурган
Мовароуннаҳрни ягона давлатга бирлаштириб, унинг бошқарув асосларини
шакллантирди ва мустаҳкамлади. Учинчидан, қонун устувор бўлган жамият
асосларини барпо этди. Тўртинчидан, салтанатнинг иқтисодий, ижтимоий-
сиёсий ва маьнавий асосларини мустаҳкамлади. Бешинчидан, нисбатан қисқа
вақт ичида Мовароуннаҳрни дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига
айлантирди. Олтинчидан, Осиё, Африка, Европа минтақаларидаги халқларнинг
тинчлиги, фаровонлиги учун катта хизматлар қилди ва ҳалқаро майдонда
адолатни таьминлаш учун курашди. Еттинчидан, турли дин, миллат, элат
вакиллари ўртасида ўзаро алоқаларнинг ўрнатилиши оқибатида
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
92
2023 йил 6 декабрь
биринчи марта ягона макон ва интеграция ғоялари шакллана бошлади.
Салтанатда ислом динининг илмий асосларига, бағрикенглик тамойилларига
таянилиб, давлат бошқаруви амалга оширилган.
Амир Темур давлатда тинчлик, қонун устуворлигини таъминлаш
мақсадида суд-ҳуқуқ тизимига таянган. Салтанатда жиноятга жазо беришдан
кўра, уларнинг олдини олишга катта эътибор берилган. Дорул аморат, элулус
ҳокимлари ва маьмурий органлар ҳам ана шу мақсад йўлида фаолият юритган.
Амир Темур салтанатида қозиликларнинг фуқаролик, шариат, ҳарбий ишлар
билан шуғулланувчи соҳалари мавжуд бўлган. Улар ўз йўналишидаги низо ва
жиноятларни кўриб чиққан. Қозиликларнинг фаолиятларини текшириб туриш
ва марказга ҳисобот бериш учун ҳар бир вилоят, шаҳарда адолат амири
тайинланган. Қонунларда содир этилган жиноятга жазонинг муқаррарлиги
тамойилига амал қилинган. Давлат учун нафи теккан, обрўли, фидойи
шахсларнинг айбига бериладиган жазолар енгиллаштирилган. Амир Темур
давлатида давлат қўпорувчилиги, сотқинлик, порахўрлик ва бошқалар оғир
жиноятлардан ҳисобланган. Бундай ҳатти-ҳаракатлар аёвсиз жазоланган.
Жиноятчиларга адолатли жазолар берилган ва бундай тартиботлар давлатда
интизом сақланишига олиб келган.Салтанатда ҳар бир шаҳарда қозихона (суд
идораси), адлия бошқармаси (Дор ул-адолат) мавжуд бўлган.
Амир Темур салтанатининг суд-ҳуқуқ ҳуқуқбузарликлар профилак- тикаси
фаолиятига тизими қонунийлик ва адолат тамойилига асосланган бўлиб,
давлатнинг мажбурлов кучини сақлаб туришда улар муҳим таъсир кучига эга
бўлган. Жойлардаги қозиликларнинг фаолияти марказдан бош қози томонидан
назорат қилиб турилган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар
ихтисослашган бўлиб, улар кундузги, тунги, фуқаролик ва ҳарбий ишларини
назорат қилиш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни фош этишда
муҳим рол ўйнаган. Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур салтанатининг суд-
ҳуқуқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолия- тига тизими мамлакатда
қонун устуворлигини таъминлашда таянч вазифа- сини бажарган. Бу даврда
давлат тинчлигига рахна солувчи икки таҳдид-ички ва ташқи ҳавфларни
бартараф этишга эътибор берилган.
Соҳибқироннинг муҳим тарихий хизматларидан бири шуки, у ўз она юрти-
Мовароуннаҳрни тор, биқиқ ҳолатдан кенг доирага олиб чиқиб, уни бошқа
давлатлар билан яқиндан боғлаб, улар ўртасида ҳар тарафлама иқтисо- дий,
тижорат ва бошка алоқаларни ўзаро манфаатли асосларда кучайтиришга катта
эътибор берди. Турли мамлакатларни боғловчи савдо карвонлари бехатарлиги,
осойишталигини таъминлаш, айниқса Буюк ипак йўли шуҳрати- ни тиклаш
борасида қилинган саъй-ҳаракатлар бу борада муҳим аҳамият касб этади.
Натижада Шарқу-Ғарб, Жанубу-Шимол ўртасидаги элчилик, дипломатик ва
савдо-тижорат муносабатлари янада кучайди, бу эса Темур давлатининг
ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишида ҳал қилувчи рол ўйнади. Амир
Темур, шунингдек, мамлакатда маънавиятнинг қўллаб-қувватланиши,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини юксалиши ва ўтмиш
даврларнинг олий анъаналари тикланиши учун шарт-шароит яратди.
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ
ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
93
2023 йил 6 декабрь
Темурийлар сулоласи вакилларининг маънавият ва маданиятга алоҳида
эътибори туфайли XIV-XVI асрларда юксак илмий ва ижодий ютукдарга
эришилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни
барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. - Т.: 2003
2.
Яхшиликов Ж., Аҳадов Ш.Т. (1999). Темурийлар маънавияти (Илгариги
манбалар ва янги тадқиқотлар асосида). - Т.: Фан. 24-б.
3.
Темур тузуклари. (2018). - Тошкент, “Shodlik nashriyoti”.
4.
http://www.lex.uz (Ўз.Р. қонун ҳужжатлари тўплами).
5.
http://www.wikipidia.org (Интернет энциклопедия).
6.
Yugay, L. Y. "Biometrics as a means of monitoring migration processes."
(2022).
7.
Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы по
преступлениям
в
сфере
цифровых
технологий." Противодействие
правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-
правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.
8.
Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в
криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.
9.
Югай, Л. Ю. "Негосударственная судебно-экспертная деятельность в
Республике Узбекистан: становление и развитие." Актуальные проблемы
борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.
10.
Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий биометрической идентификации личности в противодействии
преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).
11.
Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития
цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.
