Самандар Уразбаев
Сўнгги пайтларда қизлар ва аёллар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар сони ортиб бормокда. Ҳафта давомида рўй бсраётган янгиликлар ичида биттаси албатта шу ҳақида бўлади. Боласини сотган, ташлаб кстган қизлар, турмуш ўртоғини, оила аъзоларини ўлдиришга жазм қилган аёлларнинг сони камайиш ўрнига ўсиб бормокда. Балки олдинлари ҳам бундай мудҳиш воқеалар кўплаб бўлган бўлиши мумкин. Пекин, бугун ахборот тарқатиш ривожлангани учун ҳам сув тубига чўкиб ётган баъзи оғриқли нуқталар энди кўриниш бсрмокда. Айрим ҳотин- кизларимиз диний ва инсоний ахлоқ қоидаларини англаб етмагани боис, (масалан, никоҳсиз фарзанд кўриш ва бошқалар) ўз хатоларини яшириш мақсадида (ёки эл-юрт олдида қандай бош кўтариб юриши ҳақидаги турли ўй-фикрлар) аиа шундай ҳолатларга йўл қўйилмокда. Баъзи ҳолларда бундай ҳолатларга эркаклар ҳам сабабчи бўлиб, аёлларимиз зўравонлик қурбонига айланиб, стресс ҳолатида жиноятларга йўл қўймокдалар. Бунда жамоат вакилларининг вақтида муаммодан хабар топмай уларга тегишли ёрдамни вақтида кўрсатмагани, яъни эътиборсизлиги туфайли бундай жиноятлар содир этилмокда.
Аёл-мўътабар она, азиз опа-сингил, суюкли ва вафодор аёл, ёр, сирдош, маслаҳатдош, тарбиячи, устоз, сиёсатчи, ташкилотчи, тадбиркор ва авлод давомчисидир. Бир сўз билан айтганда, аёл-гўзаллик тимсолидир.