Barcha maqolalar

130-133 119 0

Абу Усмон – Жоҳиз ва Убайдий

Муҳаммад Абдуллаев
Ушбу мақолада X асрнинг иккинчи прими ва XI аср бошларида аббосийлар даврида яшаб ижод этган шоир, файласуф ва фақиҳ Амр ибн Баҳр ал Басрий Жоҳиз ва узбек ижодкорлар ҳақида зап кетади. Хусусан, Жоҳизнинг аббосийлар билан бўлган муносабати тарихийманбалар асосида очиб берилган.
1-30 157 0

Абу Наср алФоробийнинг эстетик қарашлари

Мавлуда Рахимшикова

Тадқиқот объектлари: ҳозирги давр маънавий маданияти нуктаи назаридан талқин этилган Форобийнинг фалсафий ва илмий ижоди.
Ишнинг мақсади: Форобийнинг эстетик ғоялари ҳозирги давр маънавий ҳаётнинг зарурий омили ҳамда жамиятни эстетик ва гуманистик нуктаи назардан такомиллаштиришнинг воситаси эканлигини акс эттириш ва илмий асослаб бсриш.
Тадқиқот методлари: Ишда Форобийнинг эстетик ғояларини очиб бериш мақсадида тарихийлик, мантикийлик ҳамда таққослаш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Форобийнинг илмий мероси эстетика назарияси нуқтаи назаридан махсус тахлил этилди; Форобий эстетикасининг Афлотун ва Арасту ғояларидан фарқи ва ўзига хослиги тахдил қилинди; Форобийнинг эстетик ғояларининг умуминсоний гуманистик қадриятлари аниқланди; Форобийнинг мусиқанинг эстетик моҳияти хусусидаги қарашлари батафсил акс эттирилди; шахс маънавиятини баркамоллаштиришда Форобий эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб бсрилди.
Амалий ахамияти: тадқикотнинг натижалари нафақат Форобийнинг, шунингдек ўрта асрлардаги перипатетик-мутафаккирларнинг эстетик ғояларини объектив тушунишга хамда баҳолашга имкон бсради. Дисссртациянинг хулосаларидан Марказий Осиё ва Қозоғистонда эстетиканинг тарихига бағишланган асарларни ёзишда фойдаланиш мумкин, шунингдек ҳозирги давр ёшларини маънавий ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикотнинг натижалари педагогик ва тарбиявий ишларни юритишда ҳамда “Эстетика”, “Маданиятшунослик”, “Фалсафа тарихи”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” фанларидан маъруза ўқишда жуда муҳим ҳисобланади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация ишида гуманитар фанлар - эстетика, этика, мусика, маънавият асослари фанлари бўйича ўкув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

151-154 121 0

Абдураҳмон Жомий “Рисолаи қофия” асарининг таркибий тузилиши

Орзигул Ҳамроева

Ушбу мақолада поэтиканинг “илми сегона (илмлар учлиги)дан бир қофия илми ҳақида батафсил тўхталинади. Илми қофия, унинг ўзига хослиги, қофия илмига бағишлан-ган бир қанча рисолалар мавжуд бўлиб, буларнинг асосийларидан бири А.Жомийнинг “Рисолаи қофия” асаридир. Жомийнинг ушбу рисоласи Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Мўъжам” асари таъсирида яратилган. Мақолада муаллиф Абдурамон Жомийнинг “Рисолаи қофия” асарининг илми қофияни ўрганишдаги аҳамияти хусусида тўхталган.

1-53 45 0

«Саёд ва Ҳамро» достонининг туркий версия ва вариантлари (Ўрта Осиё, Турк ва Озарбайжон версиялари)

Умида Бабаджанова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон фольклоршунослиги тарихида фольклор асарларининг версия ва вариантлари, уларни қиёсий ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки жаҳон фольклори тарақкиётида романик достонлар алоҳида ўрин тутиб, бу тур эпик мсросга эга халқларнинг бадиий тафаккури тадрижини тадкик этиш ва назарий хулосалар чикаришда асосий объект ҳисобланади.
Жахон фольклоршунослиги масалалари юзасидан тадқиқот олиб бораётган дунёдаги йирик илмий марказларда фольклор асарларининг версия ва вариантларини киёсий ўрганиш борасида қатор тадқикотлар яратилган бўлиб, уларда фольклорда версия ва вариантлилик масаласини муайян бир асар мисолида кўрсатиш, турли тиллардаги всрсияларнинг муштарак хамда ўзига хос, фарқли жиҳатларни ёритиб бсриш, вариантлар қиёси асосида образ ва мотивлар эволюциясини аниклаш ва эпик ижод бадииятини кўрсатиш алоҳида ўрин тутади. Шу боисдан ҳам, айниқса, туркий халқлар эпосида версия ва вариантлиликнинг тутган ўрни жахон фольклоршунослиги томопидап алохида эътироф этилгапдир.
Узбек халки бой ва кадимий эпик анъаналарга эга бўлиб, минг йиллар давомида яратилиб, сайқал топиб, авлоддан-авлодга бстакрор ижодкор-бахшилар орқали ҳозиргача стиб келган ушбу асарларда уни яратган халқнинг дунёқараши, тафаккур тарзи, ҳаётга бўлган эстетик муносабатлари, орзу умидлари, интилишлари бстакрор бадиий ифодасини топтан. Романик достонлар бу тур эпик мсросга эга халқларнинг бадиий тафаккури тадрижини тадқиқ этиш ва назарий хулосалар чиқаришда асосий объект ҳисобланар экан, айни турдаги асарлардан бири «Саёд ва Ҳамро» достонидир. Достон Марказий Осиёда яшовчи ўзбек, туркман ва корақалпоқ халкларининг бахши ва қиссахонлари, хамда турк, озарбойжон халқлари фольклорида машхур. Достоннинг Хоразм всрсиясида қахрамонлик ва романик тасвир синтезлашган. Ундаги айрим мотивлар қадимги сак қабилалари қизлари урф-одатлари, амазонкалар фаолияти, қолавсрса, «Китоби дадам Қўрқут»даги айрим образлар билан боғланиб кетади. Бугунги кунда халқимизнинг асл кадриятлари ўзининг чин бахосини олиш имконига эга бўлган экан, ушбу маънавий бойликларни ёш авлод эхтиёжлари ва давр талабларига мос холда таргиб этиш, жахон филологиясининг энг долзарб назарий концепциялари асосида ўрганиш фольклоршуносликнинг бош мақсади хисобланади. Зеро, “бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган бскиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаманки, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”1. Ушбу улуг ниятларнинг амалга ошишида фольклор, хусусан эпик ижод намуналари алоҳида ўрин тутади. Айни маънавий бойликларини бугунги авлод эҳтиёжлари ва давр талабларига мос ҳолда тарғиб этиш, ҳозирги замон жаҳон филологиясининг энг долзарб назарий концспциялари асосида ўрганиш, давлатимизнинг фан йўналишларига инновацион ғоя ва таклифларни олиб кириш борасидаги одилона сиёсатининг ёрқин далили бўлиб юзага чиқади. Достоннинг генетик илдизларини ёритиш, бошқа туркий халқлардаги версия, вариантларини қиёсий-типологик аспектда ўрганиш, достоннинг қўлёзма нусхаларини оғзаки вариантлар билан солиштирган холда мотивлар эволюциясини аниқлаш, бадииятидаги ўзига хосликларни таҳлил қилиш ишимизнинг долзарблиги ва заруратини бслгилайди.
Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти унивсрситстини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадкиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон «Мактабгача таълим тизимини туб дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мсрос объсктларини муҳофаза қилиш, асраш, таргиб килиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 222-сон карори хамда мазкур фаолиятга тсгишли бошқа мсъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм достончилик анъанасида муҳим ўрин тутган «Саёд ва Ҳамро» достонининг турли версия ва вариантлари, оғзаки, тошбосма ва нашрларини қиёсий тадқиқ этиш асосида мазкур вариант ва всрсияларнинг муштарак ҳамда ўзига хос ва фарқли хусусиятларини аниқлаш, достоннинг тарихий асосларини ёритиб бсриш, достон сюжет тизимида образлар ўрнини тахдил этиш, бир достон мисолида халқ оғзаки ижод намуналарининг юзага келиш ва тараққий этиш, жонли ижро жараёнида яшаш қонуниятларини очиш ҳамда эпик ижод бадииятини кўрсатишдан иборатдир.
Ишнинг илмий янгилиги қуйидагиларда намоён бўлади:
“Саёд ва Ҳамро достонининг икки нафар огзаки ва бир нусха тошбосма вариантларини қиёсий ўрганиш асосида достоннинг мукаммал варианта аникланган;
достоннинг ўзбекча вариантлари ва қорақалпоқ ҳамда туркман всрсиялари қиёсланиб, сюжетдаги умумийлик, образлар тизимидаги яқинлик ва миллий алохидаликлар ёритиб бсрилган;
достон илк маротаба озарбайжон ва турк всрсиялари билан сюжет тизими, композиция, етакчи образлар кесимида ўзаро солиштирилиб, асарнинг генетик ва тарихий асосларига, талқинларига аниқлик киритилган, озарбайжон ва турк всрсияларининг Урта Осиё всрсияларидан кескин фарк қилишига асос бўлган омиллар ва тарихий шароитлар аникланган;
вариантлараро чогиштириш асосида эпик ижодга хос анъаналар, бадииятига тегишли қонуниятларнинг муштараклик ва хусусийлик жиҳатлари ёритилган;
ёзма ва оғзаки вариантлар қиёси асосида достондаги образлар ва етакчи мотивлар эволюциясига аниқликлар киритилган, фольклорда версия ва вариантлилик масаласи бир достон версия ва вариантлари мисолида алохида кўрсатиб бсрилган.
Хулоса

1-76 32 0

«Саботул ожизин» асарининг манбалари, шарҳлари ва илмий-танқидий матнини комплекс ўрганиш муаммолари

Рашид Зоҳидов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тамаддуни ривожида инсоният маънавий меросининг ажралмас қисми ҳисобланган адабий ёдкорликларнинг ўрни ва ахамияти каттадир. Адабий манбаларни кадимий қўлёзмалар асосида ҳар томонлама ўрганишнинг миллат руҳиятини соғломлаштиришга кўшадиган беқиёс ҳиссаси ҳам дунё халклари тажрибасидан маълум. Мумтоз адабий матнларни эдицион тизимда тадқиқи этиш, хорижда амалга оширилган тажрибаларга специфик ёндашиб, ҳар бир адабий ходисани диахроник ва синхронии аспект қоришуви тамойили асосида таҳлил этиш матншунослик ва адабий манбашунослик ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан хисобланади.
Жаҳон халқларининг ижтимоий-маънавий ҳаётида кечаётган глобал ўзгаришлар жамиятнинг авангард кучи ҳисобланган зиёли инсонлардан ўз тарихининг хос хусусиятларини бирламчи манбалар асосида ёритишни такозо килмокда. Жумладан, қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш, уларнинг мукаммал илмий изохдар, кўрсаткичлар билан таъминланган илмий-танқидий матнларини тайёрлаш, матншунослик ва адабий манбашунослик аспектида янги илмий-назарий тадқикотлар олиб бориш, гуманитар фанлар соҳасида юзага келган кадим илмий мактаблар фаолиятини тадқиқ этишҳамда умуминсоний тарақкиёт манбаи бўлган илмий анъаналарни замонавий шаклда давом эттириш мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Маънавиятимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган бугунги янгиланишлар, хусусан,қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқва тарғибқилиш тизимини янада такомиллаштириш, мумтоз адабиётимизни бирламчи манбалар асосида изчил ўрганиш жамиятимиздаги ҳар бир онгли инсонда, маънавий меросни чуқурроқ ўрганиш, миллий қадриятларни тиклашдек умумманфаатли ишга ҳисса қўшиш йўлида бурчдорлик туйғусини уйғотди. Ўзбек халки мустакил тараққиёт йўлини танлаб, ўзининг бой тарихи, беқиёс маънавий хазинаси билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб мавқега эга бўлаётган бир даврда қўлёзма ва тошбосма китоб фондларидаги адабий манбаларни монографик планда комплекс тадқиқ этиш, илмий-танқидий матн тузиш йўлида орттирилган амалий тажрибаларни назарий асосда мустаҳкамлаш зарурати кучайди. Айникса, бу жараёнда кўп минг йиллик мумтоз адабиётимиз силсиласининг мустаҳкам ҳалкасини ташкил этувчи, бадиий-маърифий қиймати юксак «Саботул ожизин» каби асарни комплекс ёндашув асосида тадқиқ этиш муҳим ахамиятга эгадир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети»ни ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 феврал-даги ПФ-4797-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонларида, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқва тарғибқилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб килиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари, «Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш - халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори» мавзусидаги маърузасида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Сўфи Оллоёр таржимаи ҳолига оид манбалар, адабий мероси, хусусан, «Саботул ожизин» асарининг илмий-бадиий қиймати ва герменевтикасини комплекс таҳлил этиш оркали унинг ишончли илмий-танқидий матнини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Сўфи Оллоёр биографиясига оид манбаларнинг «Туҳфатул аҳбоб» тазкирасидаги маълумотларга қиёсан олинган ишончлилик нисбати аниқланган;
«Саботул ожизин» асарининг уч асрлик ўрганилиш тарихида микдор ва сифат кўрсаткичининг ўзаро нисбати хронологик тизимда очиб берилган;
Сўфи Оллоёрнинг таваллуди 1663-йил, вафот санаси 1724-йил экани «Туҳфатул аҳбоб» (XVIIacp) ва «Махазинут тақво» (XVIII аср) манбаларидаги тарихий маълумотлар асосида исботланган;
«Туҳфатут толибин» Сўфи Оллоёр асари эмас, балки «Муродул орифин»да келтирилган байтларининг шарҳи ва муаллифи Абдулқайюм ибн Абдулкарим Ҳусайний экани асосланган;
«Саботул ожизин» нашрларининг шарқий Европадан Марказий Осиёгача таркалган шартли географик ҳудуди аниқланган;
«Саботул ожизин» герменевтикасининг тафсир, ҳадис, шарх илми анъаналарига боглик тарихий илдизлари очиб берилган;
«Саботул ожизин» байтлари Қуръоннинг бетакрор фасохати ва балогати завкида шакллангани, бадиияти иъжоз макомига кўтарилгани назарий асосланган;
«Саботул ожизин»нинг ишончли матни етакчи қўлёзмадан механик равишда нусха кўчириш йўли билан эмас, балки мантикий далиллаш оркали юзага чиқиши исботланган;
«Саботул ожизин»га тузилган тўла илмий кўрсаткичнинг конструктив мустаҳкамлиги ва таркибий жиҳатдан бойлиги танкидий матннинг аниқлигини таъминловчи бош омил экани очиб берилган;
тўла илмий кўрсаткич ва мингдан ортик сўзлик луғат билан таъминланган илмий-танкидий матн яратилган.
Хулоса
Сўфи Оллоёр таржимаи холи манбалари, «Саботул ожизин» асари герменевтикаси ва мазкур асар илмий-танқидий матнини яратиш билан боғлиқ муаммоларни комплекс тадкик этиш натижаларини куйидаги хулосалар билан умумлаштириш мумкин:
1. Тадқиқотда Сўфи Оллоёр шахси ва асарлари биографиясига оид бир қатор янги маълумотлар илмий истифодага олиб киритилиши билан шу пайтгача турли манбаларда тарқоқ ҳолда ётган «Саботул ожизин» асарини ўрганиш бўйича амалга оширилган икки юз йиллик тажриба битта тадқиқот доирасида бирлаштирилган ва илмий-танкидий матннинг потенциал ресурси кенгайган.
2. Сўфи Оллоёр биографияси билан боғлиқ энг қадимий манба -XVII аср охирида Саййид Муҳаммад ибн Охунд Қози Камол томонидан ёзилган «Туҳфатул аҳбоб» тазкираси Сўфи Оллоёр таржимаи ҳоли манбаларининг ишончлилик нисбатини белгилашда асосий манбадир. Муаллиф таржимаи холи билан боғлиқ манбалардан-манбаларга ўтиб келаётган «Рисолаи Азиза»даги маълумотларнинг аксари манбавий асосга эга эмас. Адибнинг пири шайх Наврўз ва Ҳабибуллоҳ икки тарихий шахсдир.
3. Адиб илмий-адабий мероси «Маслакул мутгақин», «Саботул ожизин», «Махзанул мутеъин», «Муродул орифин» каби тўрт асардан иборат. «Туҳфатут толибин» Сўфи Оллоёр асари эмас, балки «Муродул орифин» байтларининг изоҳли йиғмасидир. «Махзанул мутеъин»да ақоид ва фикх, илмининг 30 га яқин мавзулари бўйича 40 дан ортик манбаларгамурожаат килинган. Сўфи Оллоёр ўзидаги билим захирасини «Махзанул мутеъин» мисолида тизимга солган, натижада асар муаллиф учун таҳсилий ахамият касб этган. «Маслакул муттакин», «Махзанул мутеъин» ва «Муродул орифин» асарларининг қўлёзма манбалар асосида махсус ўрганилиши «Саботул ожизин» илмий-танқидий матнининг ишончлилигини таъминлайдиган омиллардан биридир.
4. Шарҳ илми тадкиқида асос вазифасини ўтаган илмий мезон шархнинг вужудга келиши, шаклланиши, мустакил илм сифатида барқарорлашуви ҳодисаларини Исломдан кейинги давр чегарасида ўрганишни тақозо қилади. Барча турдаги шархдар учун умумий, тармоклараро барқарор қонуниятлар мавжуд. Шарҳ илмининг текшириш усуллари ҳамда илмий тамойиллари нафакат замонавий адабиётшу-нослигимиз, балки Ғарб герменевтика таълимотининг илмий-адабий мезонлари учун хам замин вазифасини ўтаган.
5. «Саботул ожизин»нинг ҳар учала шарҳи матн мазмунини баён килиш жиҳатидан бир-бирини тўлдирувчи ва оммалаштиришда мухим ахамиятга зга бирламчи манбалар саналади, лекин шарх илми анъаналарини давом эттириш, ривожлантириш жиҳатидан қаралса, «Ҳидоятут толибин» колган икки шархдан юкорироқ мавкеда туради. Шархданаётган асарнинг муносиб баҳоси тахдилнинг мазмун ва шакл уйгунлигида олиб борилишида намоён бўлади, шархдарда мазмун тадқики билан параллел равишда шаклга хам жиддий эътибор қаратилиши тарбиявий хусусиятга эга манбани таълимий даражага кўтаради.
6. Катта ҳажмдаги матнларни муайян хусусиятига кўра ажратиш, ажратилган бўлакни бутуннинг кисми сифатида такдим этиш ўқувчини матн мутолаасига босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадини назарда тутади. Мумтоз матнларнинг замонавий шарҳида турлича изоҳли ва кўргазмали кўрсаткичлар билан таъминланган илмий аппарат мавжудлиги шарҳнинг мукаммаллигини белгиловчи хусусиятдир. Муайян мумтоз адабий манбага ёзилган шарҳлар ўша манба илмий-танқидий матнини тайёрлашда қадимий матндан кейинги етакчи нусха вазифасини ўташга маълум маънода ҳақлидир.
7. Адаб илмларини ҳам назарий, ҳам амалий эгаллаган адиблар ижодида хослик хусусияти етакчи бўлиб, улар ғоявий-эстетик идеалларини бутунни кисмларга ажратиш ва ҳар бир қисмни бутун сифатида талқин этиш орқали акс эттирганлар, бундай ижод намуналарининг бадиияти иъжоз мақомига кўтарилган.Илхом эҳтиёжидан эмас, бурч мажбуриятидан битилган асарларда максад яхлит, маъно бир қатламли, шеър воқелиги илмий мантиққа қурилгани учун ҳам бадиий рангинлик ўрнини якранглик эгаллаган, натижада кутилган аниклик ва оммабопликка эришилган.
8. Ақоид матнларидаги сўз ва иборалар ўзининг луғавий маъносидан ташкари истилоҳий маънода, баъзан бутун бир тушунчани англатиб келгани учун кенгроқ шарҳни ёки мухтасар изоҳларни такозо қилган. Шархдардан маълум тайёргарликка эга кишилар, мухтасар содда изохдардан бошланғич таълимга эга омма фойдаланган, ақида ҳукмларини шеърга солиб, изохлашдан кутилган мақсад ҳам мураккаб тушунчаларни соддалаштириб, тез ёдда қоладиган, таъсирчан шаклда ўқувчиларга етказиш бўлган. Мўътабар ақоид матнлари «Саботул ожизин»га муайян жиҳатлари билан асос бўлган, аммо мукояса натижалари «Акоидун насафий» китобидан таъсирланиш кучлироқ бўлганини кўрсатади.
9. Тажнис, иштикок ва бошка бадиий санъатлардан маҳорат билан фойдаланилгани «Саботул ожизин»нинг авому хос орасида оммалашишида муҳим ўрин тутган поэтик омиллардан биридир.Тасвирий воситаларни статистик ҳисоблаш билан асарнинг бадииятини ўрганиб бўлмайди, муайян ижодкор фаолиятини баҳолашдаги энг муҳим мезон тадқиқотнинг асар вокелигидан, муаллифнинг бош концепциясидан узилиб қолмаслигидир.
10. Кўп нусхали матн тарихини ўрганиш асарнинг қўлёзма, тошбосма нусхаларини турли таснифлар асосида гурухдаш, ҳар томонлама қиёслаш ва саралашдан бошланиб, аник ва ишончли далиллар билан кувватланган илмий-танқидий матнни тайёрлаш билан нихояланади. «Саботул ожизин»нинг ишончли матнини тиклаш жараёни силсилавий тизимда кечиб, биринчи ҳалка асос нусхалар, иккинчи халка фаол нусхалар, учинчи ҳалка ёрдамчи нусхалардан ташкил топтан. Асос ҳалқа матн фундаментини, фаол халка матндаги муҳим фарқларни, ёрдамчи ҳалқа зарур ўринларда иккинчи даражали фаркларни гавдалантирган. 
11. Сарлавҳаларнинг номланиши, бўлимларнинг тузилиши, сўзларнинг фонетик-график кўриниши ва морфологик шаклидаги тафовутларга кўра «Саботул ожизин» қўлёзмалари бир умумий манбадан кўчирилган эмас. Асарнинг XIX аср охири ва XX асрга оид қўлёзма ва тошбосма нусхаларидаги сарлавҳалар номланишидаги аксар форсий тил конструкцияси, XVIII аср охири ва XIX аср бошидаги нусхаларда эса бўлимларнинг деярли сарлавҳасиз ажратилгани уларнинг муаллиф матнига нисбатан шартлилик характерига эга эканини билдиради.
12. Ишончли матн битта эмас, турли даврга оид бир нечта нусхалар асосида тиклашни тақозо килгани учун жадваллар оркали акс эттирилган матн ислоҳи жараёни етакчи қўлёзмадан механик равишда нусха кўчириш йўли билан эмас, балки мантикий далиллаш оркали олиб борилиши шарт.Назарий қисмга илова тарзида келтирилган илмий аппаратнинг конструктив мустаҳкамлиги ва структур жиҳатдан бойлиги илмий-танкидий матннинг аниклигини таъминловчи бош хусусиятдир. Илмий-танқидий матни тайёрланаётган асар спецификаси матншуносга мавзуга дахлдор асосий ва жузъий тушунчалардан хабардор бўлиш мажбуриятини юклайди.

370-371 177 0

«Записки из Мертвого дома» Ф.М. Достоевского как жизнеописание русских каторжан

A Aytmuratova, A Amanova

В данной статье анализируется, произведение Достоевского, «Записки из Мертвого дома» определяются особенности раскрытия темы жизнеописание русских каторжан. Также в данной статье обобщаются мнения, изучения и взгляды разных писателей.

581-600 336 0

«Восточные мотивы» Виктора Гюго и воссоздание их поэтической образности в таджикских переводах

A Aminov

Подлинно новую поэзию Гюго создал в сборнике «Восточные мотивы» (1829). Этот сборник знаменовал полное освобождение от канонов классицизма и утверждал свободу творчества. Гюго сознавал эту свободу не только как свободу выбора, создания некой формы или темы произведения, но и как свободу их трактовки. В «восточных» темах Гюго притягивала не только экзотика с жарким восточным солнцем, и синим небом, с суровыми нравами и жизнью не испорченного цивилизацией «естественного» человека, сохранившего свою первозданную душу, но и возможность создания личного мира, не совпадающего с миром реальным, повседневной прозаической действительности.

1-94 212 0

«Алпомиш» ва «Жумўнг» Достонларининг қиёсий типологияси

О Ингёнг

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. «Алпомиш» достони ўзбек халки ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги бўлиб, унда қаҳрамонлик, мардлик, она Ватанга муҳаббат, эл-юрт ҳамжиҳатлиги ва фаровонлиги ғоялари тараннум этилган. Достоннинг ўзбек бахшилари эпик репертуаридаги барча вариант ва версияларида ватанпарварлик, жасорат, юртсеварлик, бирдамлик ва бунёдкорлик улуғланган. Халкнинг миллий ифтихорига айланган бу мухташам эпос асрлар давомида хар бир кишига жуда катта руҳий-маънавий кувват бахш этиб келмокда. Шунинг учун хам «Алпомиш» ўзбек халқининг миллий ўзлиги ва шарафли тарихий таракқиётини ўзида бадиий акс эттирган бебаҳо қаҳрамонлик достони сифатида эъзозланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президента И.Каримов: «Халкимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд илохий қудратга муносиб бўлмоқка интилиб, ўз ўғлонларини мардлик ва халоллик, жасурлик рухида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб келган. Шу маънода халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлмиш «Алпомиш» достони миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган қахрамонлик кўшиғидир. Агар халкимизнинг кадимий ва шонли тарихи туганмас бир достон бўлса, «Алпомиш» ана шу достоннинг шох байта, десак, тўғри бўлади»1, - деб ёзган эди.
Ўзбек халқининг қаҳрамонона тарихи, эл-юрт осойишталиги ва оила қўрғонини муқаддас деб билган ориятли йигитларнинг мардлиги тасвирланган «Алпомиш» достони Марказий Осиё халқлари бадиий тафаккури таракқиётига беқиёс таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам бу достонининг юзага келишига асос бўлган архаик сюжетни аниқлаш, унинг халк бахшилари репертуаридаги бадиий эволюцияси босқичларини ёритиш ва бошка халклар эпик ижодиётига таъсирини тадкиқ этиш фольклоршуносликнинг долзарб масалалари сирасига киради.
Ҳозирга қадар ўзбек халқ қахрамонлик эпосининг тарихий-типологик хусусиятлари Марказий Осиё туркий халқлари фольклори материаллари контекстидагина ўрганилган бўлиб, унинг қардош бўлмаган халқлар эпослари билан муштарак жиҳатлари Гомернинг «Одиссея»си билан қиёсланган. Лекин туркий эпосларнинг Шарқий Осиё халқлари, жумладан, корейс фольклорига кўрсатган таъсири, бу халқлар қаҳрамонлик достонларининг генетик жиҳатдан ўзаро алоқадорлиги ва муштараклигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эта. Ҳолбуки, ўзбек достончилигида, айникса, жанубий Ўзбекистон достончилик мактабига мансуб бахшилар томонидан «Алпомиш»дек қадимий достонлар бугунги кунга қадар ижро этиб келинаётгани каби, эпик қўшиқлар, шомон достонлари ва пансориларни ўз ичига қамраб олган корейс халқ эпоси хам ўзининг қадимий ижрочилик анъаналарини сақлаб қолган. Корейс халқининг ўзига хос миллий маънавияти шаклланишида фольклор ёдгорликларидан бири «Жумўнг» достони муҳим ўрин тутган бўлиб, у кореяликлар бадиий ижодиётининг энг қадимий ва беназир намуналари сирасига киради.
«Алпомиш» достонида ўз ифодасини топтан эзгу ғоялар ўзбек халқининг маънавий тараққиётида нечоғлиқ муҳим ўрин тутган бўлса, корейс қаҳрамонлик эпоси «Жумўнг» хам Корея халқи тараққиётининг негизини ташкил этувчи маънавий таянчлардан бири бўлиб келган. Бу эса хар икки халк маънавий кадриятлари тизимининг ғоят якинлиги ва ҳаётбахшлигини кўрсатади. Зеро, Узбекистан Республикаси Президента И.Каримов қисқа муддатда жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари каторидан ўрин олган Жанубий Корея тарақкиётини таъминлаган омиллар хусусида тўхталганида, «...корейс халки асрлар давомида шаклланиб, катта бунёдкор кучга айланган ўзига хос миллий маънавияти ҳисобидан ҳам ривожланганлиги»ни таъкидлаб, корейс халки маънавиятига юксак баҳо берган эди1. Шунинг учун жаҳон бадиий қадриятларининг дурдонаси ҳисобланган ўзбек халк қаҳрамонлик эпоси «Алпомиш» достони билан кореяликлар бадиий тафаккурининг улкан ёдгорлиги «Жумўнг»ни киёслаб ўрганиш асосида икки халк эпик тафаккурининг ўзига хослигини кўрсатиш ҳамда халк достончилиги анъаналарининг қадимий негизида муштараклик мавжудлигини исботлаш мумкиндир.
Ўзбек ва корейс халқлари огзаки бадиий ижодиётининг генетик асосларини ўрганишга доир тадқиқотлар ҳозирги замой Корея эпосшунослигини ҳам янги боскичга олиб чикади. Чунки корейс фольклорининг шаклланиш тарихи ва тарақкиёт конуниятларини тадкиқ этган олимлар қахрамонлик эпосининг генезиси Марказий Осиё халклари эпик анъаналарига бориб такалади, деган илмий фаразни илгари сурган эдилар. Ана шу илмий қарашни янада такомиллаштириш, яъни корейс миллий эпосининг генезиси Марказий Осиёда шаклланган кадимги сюжетларга бориб такалишига доир илмий концепцияни исботлаш учун эса Корея фольклорининг энг буюк намунаси - «Жумўнг»ни туркий халқларнинг қадимий қахрамонлик достонлари, хусусан, эпик анъанани ўзида мукаммал акс эттирган ўзбек халк достони «Алпомиш» билан киёслаб ўрганиш асосида унинг келиб чиқиш тарихи ва тарихий-тадрижий тараккиёти конуниятларини аниқлаш зарурияти юзага келди.
Тадқиқотнинг мақсади жаҳон халқлари бадиий тафаккурининг дурдоналари ҳисобланган ўзбек ва корейс қаҳрамонлик достонларининг ўзига хос хусусиятлари, сюжет тузилишининг муштарак жиҳатлари ва генезисини аниқлаш асосида корейс эпосининг тарихий-генетик асослари қадимги туркий эпик анъаналарга алокадорлигини исботлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: халк бадиий тафаккурининг бебаҳо дурдонаси «Алпомиш» ҳамда «Жумўнг» достонлари сюжетини ташкил этувчи асосий мотивлар тизимининг тарихий асослари Марказий Осиёда яшаган кадимги туркийларнинг эпик анъаналарига бориб такалиши исботланган;
ўзбск ва корейс қаҳрамонлик эпосининг қиёсий тахдили асосида икки халк кахрамонлик эпосининг типологик хусусиятлари ва мифопоэтик тафаккурнинг тарихий-фольклорий жараён давомидаги эволюцияси босқичлари аникланган;
кадимги мифология ва шомонлик анъаналарининг халк достонларидаги эпик диффузиясини аниқлаш асосида шомон мифологиясининг тадрижий ривожи ва бевосита таъсирида кахрамонлик эпосининг архаик намуналари юзага келганлиги далилланган;
корейс кахрамонлик достонлари Марказий Осиё халқларининг кадимги шомон қўшикчилиги анъаналари билан боглик холда ривожланиб келганлиги, эпосда ўз ифодасини топган «алплик тизими»нинг структурал-семантик хусусиятлари кадимги инициация маросими боскичлари билан муштарак жихатларга эгалиги хамда эпик тафаккур эволюцияси натижасида «пансори» жанри юзага келганлиги хакидаги илмий карашлар тасдиқланган;
туркий халқлар ва корейслар бахшиларининг кадимда синкретик табиатга эга бўлганлиги, яъни фольклор асарларини ижро этувчи эпик куйчи, рухдар билан мулоқотга киришиб, магик ритуалларни бажарувчи шомон, қавмнинг жанговар анъаналарини сақловчи ва авлоддан авлодга етказувчи кохин-жангчи хамда кишиларни даволовчи табиблик хусусиятларини ўзида жамлаганлиги хакидаги илмий караш янги далиллар асосида такомиллаштирилган;
ўзбек фольклоршунослигида биринчи марта кахрамонлик эпосини тадқиқ этишда руҳий тахдил методи кенг қўлланилиб, инсон онг ости кечинмаларини бадиий образ ва тимсоллар тарзида ифодалашнинг бадиий-эстетик тамойиллари аникланган;
Хулоса
Ўзбекистон ва Корея давлатлари худудий жойлашуви жихатидан бир-биридан анча узок географик масофаларда жойлашган бўлишига карамай, уларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, маданияти, адабиёти, санъати, айникса, фольклори ўртасида ҳайратланарли даражада якинлик мавжуд. Хусусан, «Алпомиш» ва «Жумўнг» достонларининг қиёсий-тарихий жиҳатдан тахдили бу икки эпос ўртасида кўплаб умумийликлар мавжудлигини кўрсатди. Тадқиқот натижасида кадим аждодлари Олтой тиллар оиласига мансуб бўлган ўзбек ва корейс халк кахрамонлик эпосида кузатилган ўхшаш жиҳатлар тарихий воқеликнинг уйғун келиши хамда эпик сюжетларнинг генетик илдизлари муштарак заминга бориб тақалиши билан боглик эканлиги асосланди.
Узбек ва корейс халк кахрамонлик эпосларини киёсий-типологик, тарихий-қиёсий ва руҳий тахдил методлари асосида ўрганиш натижасида куйидаги умумий хулосалар чикарилди:
1. «Алпомиш» ва «Жумўнг» достони сюжети кахрамонлик эпоси сифатида структурал жиҳатдан куйидаги беш кисмли тизимдан иборат: 1) аслзода насл-насабга мансублик; 2) гайритабиий тугилиш; 3) таъкиб килиниш ва озод бўлиш; 4) ажойиб кобилиятни намойиш этиш; 5) тахдика ва уни енгиш. Ҳар икки халк кахрамонлик эпоси сюжет тузилиши жихатидан муштараклик касб этади.
2. «Жумўнг» ва «Алпомиш» достонларида қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиши мотиви орқали каҳрамондан миллат кутадиган орзу-умидлар, хоҳиш-истаклар нимадан иборатлиги англашилади. Эпик каҳрамонлар ўзларининг ғайритабиий муваффақиятидан кейин исм оладилар. Бу унинг ижтимоий-сиёсий маънода бир субъект бўлиб чиқиши ва ҳақиқий маънода алп, яъни қаҳрамон бўлиб янгидан туғилишини ифода этади.
3. «Жумўнг» ва «Алпомиш» достонларида кураш мотиви талкинига катта аҳамият берилган. Эпосда бу мотивнинг ака-ука ўртасидаги кураш, куёв танлаш учун уюштирилган кураш мусобақаси, тахтни эгаллаш шарти учун кураш каби кўринишлари мавжуд. Бу курашларнинг барчаси қаҳрамоннинг алп бўлиб етишиши йўлидаги инициация босқичлари ҳисобланади.
4. Икки халқ эпосидаги ёй отиш мотиви билан боғлиқ талкинлар эса, биринчидан, қаҳрамоннинг алп сифатида эътироф этилиши ва янги исм олиш орқали «қайта туғилиши»ни билдиради. Иккинчидан, унинг рақиблари билан курашда ғолиб чиқиши ўзининг ҳомий кучлар томонидан танланган ва эранлар тарбияси асосида етилган алп сифатида тан олинишини англатади. Учинчидан, эпик қахрамон зиммасига юклатилган асосий вазифа -жамиятдаги хаотик ҳолат, яъни парокандаликнинг барҳам топиши рамзи сифатида намоён бўлади. Тўртинчидан, ёй отиш мотивида ўз ифодасини топган архаик тасаввурларнинг генетик асослари кадимги Сибирь шомонизми билан хам боғлиқ бўлиб, шомонларнинг «руҳлар оламига сафари»га алоқадор мифологик-космогоник қарашларни ифодалаши билан аҳамиятлидир.
5. «Жумўнг» достони Кореянинг давлат асосчиси ҳакидаги эпос бўлса, «Алпомиш» ўзбек давлатчилигининг пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши ҳақида куйланган миллий эпос намунасидир. Шу жиҳатдан каралса, миллатнинг онг ости кечинмаларидаги истак ва орзу-умидлар ушбу достонларда ўзининг юксак бадиий ифодасини топтан.
6. «Алпомиш» ва «Жумўнг» халқнинг кадимги мифологии дунёқарашини ўзига тўлик сингдириб юборган достонлар ҳисобланади. Бу эпослар дастлаб архаик мифологик эпослар таъсирида вужудга келган бўлиб, вақт ўтиши билан кахрамонлик эпосига айланган.
7. Кахрамонлик достонлари учун мезон саналган алплик тизимининг «Алпомиш» ва «Жумўнг» достонлари таркибида бадиий ифода топиши хамда алплик тизимининг шомонлик тизими билан уйгун келиши ушбу достонлар генезисида шомон фольклори анъаналари муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради.
8. Қадимги корейсларнинг давлат асосчиси ҳакидаги мифологик тасаввурлар тизими асосида дастлаб шомон эпик қўшиқлари ва архаик достонлар юзага келган. Давлатчилик культи маросими вактида ижро этилган бундай қадимий фольклор асарлари кейинчалик илоҳий аждод тимсолини ўзида мужассамлаштирган муқаддас «гут» культини шакллантирган, яъни давлат асосчиси сифатида эътироф этилган ярим тангри, ярим инсон тарихини куйловчи эпик кўшиқлар эса достон шаклида оммалаша бошлаган. Даврлар ўтиши билан архаик эпос ёки мифологиядаги маданий каҳрамон -димиург культи йўқолиб кетган ва корейс кахрамонлик эпоси факат китобий ҳикоя (достон) сифатида ёки афсона шаклида ёзма манбалар оркалигина сакланиб колган.
9. Қаҳрамонлик достони архаик эпоснинг тадрижий ривожи давомида кадимги шомон фольклори таъсирида вужудга келиб, давлатчиликнинг асосини ифодаловчи йирик эпик асар сифатида ижро этила бошланган. Давлатчиликнинг вужудга келиши билан қадимий архаик достонларнинг ҳаётий-маиший функцияси сусайиб, давлат бунёдкорлигига оид воқеа-ҳодисаларни эпик талқин килувчи кахрамонлик достонининг изчил ривожланиши таъминланган.
10. «Алпомиш» достонида давлат бунёдкори ҳақида маълумот берилмаса-да, бир кабила бирлашмасининг миллат сифатида шаклланиши жараёни ўз ифодасини топтан. Кадимги архаик эпос намуналари аждодлар культи билан боғлиқ ритуал маросимлар чоғида куйланган бўлиб, бу жараёнда шомон муҳим ўрни тутган. У нафакат фольклор ижрочиси, айни вақтда касалларни даволовчи ва овчиларга барака тиловчи кохин вазифасини хам бажарган. Шомон функциясининг архаик катламига хос ана шундай синкретиклик айрим халқлар бахшичилигида ҳозирга қадар сакланиб колган. Кореяда хозирги даврда эркак шомонларнинг «бахса» дейилиши хам бахшичиликнинг кадимий типи синкретик характерга эга бўлганлигини кўрсатади;
11. «Жумўнг» достони сюжетининг генезиси палеосиё маданияти, яъни Марказий Осиёда яшаган кадимги туркийлар мифологияси ва шомонистик мифологиясига бориб такалади. Бунинг биринчи далили бу - эпослардаги эпик қаҳрамоннинг дарахт ёнида осмон тангрисига дуо қилиши мотиви бўлса, иккинчи далил жониворлар образи талқинларида кўринади. Чунки эпик каҳрамоннинг зооморф ҳомийлари сифатида талкин қилинган от, куш каби жопиворлар қадимги шомопийликда руҳларга йўл кўрсатадигап илоҳий жонзотлар тарзида тасаввур қилинган. Учинчи далил эпик қаҳрамоннинг ўз мамлакатидан чиқиб, «ўзга юрт»га боришининг шомон руҳий саёҳатига уйғунлиги билан белгиланади.
12. «Алпомиш» ва «Жумўнг» достонлари ўртасидаги уйғунлик ўзбек ва корейс халқларининг бадиий тафаккур тарзи ва унинг тараққиёти босқичларидаги ўзаро якинлик хамда тарихий-генетик муштараклик мавжудлиги билан баҳоланади. Бу халқларнинг олам ва одамни англаш жараёни билан боғлиқ онг ости кечинмаларидаги структурал универсаллик ана шундай муштаракликларни юзага келтирган.
13. Тарихан Олтой тиллари оиласига мансуб бўлган корейсларнинг қадимги аждодлари Марказий Осиёда истиқомат қилган туркий халқлар билан ўзаро якин маданий-иқтисодий алокада бўлиб келганликлари боис корейс кахрамонлик эпосининг юзага келиши ва таракқий этишига туркий эпик анъана кучли таъсир кўрсатган. «Алпомиш» ва «Жумўнг» достонлари сюжет тузилиши ва асосий мотивлар таркибидаги муштараклик хам корейс достончилигининг тарихий асослари кадимги туркий, шу жумладан, ўзбек халки аждодларининг эпик ижодиёти анъаналарига бориб такалишини кўрсатади.

116-118 117 0

«Александр Пушкин» М.Булгакова в контексте художественной культуры 1930-х годов

O Kim, A Seitosmanova

В данной статье речь идет о биографических драмах Булгакова, в которых затрагивается тема художника и власти. Данная тема анализируется на примере пьесы «Александр Пушкин»

1-28 91 0

«Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа

Разия Матибаева

Тадқиқот объектлари: ҳанафийлик мазҳаби тамойиллари; мазҳаб вакилларининг қарашлари; Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг ҳаёти, ижоди, илмий мороси ва унинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асари.
Ишнинг мақсади: Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асарини ханафийлик мазҳаби бўйича манба сифатида тадкиқ килиш.
Тадқиқот методлари: тарихий ва киёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сакланадиган нусхаси асосида ҳар томонлама илмий тадқик қилинди; асарнинг ислом оламида, хусусан, Мовароуннаҳрда ҳанафийлик мазҳаби тарихи бўйича муҳим манба экани ишончли далиллар асосида кўрсатиб бсрилди. Қўлёзма ҳамда нашр нусхаларининг илмий-киёсий тахлили натижасида қўлёзмада сақланган Абу Ҳанифанинг шогирдларига бағишланган тўкқиз (32-40) бобдан иборат қисмининг нашрда тушиб колгани аниқланди, бу кисмда мавжуд янги маълумотлар илмий муомалага киритилди.
Амалий аҳамияти: Тадқикот натижалари диний бағрикснглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм, терроризм ва акидапарастликка карши кураш борасида олиб борилаётган ишларининг самарадорлигини ошириш, улар учун илмий асосли замин тайёрлашга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: мавзу бўйича 7 та илмий макола чоп этилди, илмий анжуманларда 2 маъруза ва ТИУда махсус курслар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация матсриалларидан ўқув жараёнида диншунослик, исломшунослик, фалсафа, ислом тарихи ва ҳоказо курслар бўйича, махсус малака ошириш курсларида, дастур, дарслик, маъруза матнларини тайёрлашда, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда, телскўрсатув ва радиоэшиттиришларни уюштиришда унумли фойдаланиш мумкин.

90-95 288 0

«19-asr rus adabiyotida badiiy tafsilot va uning turlari»

Farida Abduraimova

Ushbu tadqiqot ishida rus yozuvchilarining asarlari asosida turli xil tafsilotlar tahlili keltirilgan. O'quvchining badiiy asarni yaxlit idrok etishida har bir tafsilot muhim rol o'ynaydi.

1180-1183 124 0

Zardo‘shtiylikning ta’lim-tarbiya manbai - “AVESTO”dagi veterinariya va chorvachilik talqini

Nargiza Narziyeva, А Тургунбоев
Markaziy Osiѐning islomgacha bo‘lgan davrdagi uning umumiy tarixini, xususan axloq-odobga doir qarashlar tarixini o‘rganish uchun qadimiy forsiy ѐzuvlar yunon tarixchilari Gerodot, Strabonning tarixiy va geografik asarlari, Zardo‘shtiylik dinining muqaddas kitobi “Avesto” hamda bir qator boshqa manbalar katta ahamiyatga ega.
46-49 247 0

Zamonaviy rus tilini o'rganishda mustaqil ishning roli

Zulfiya Rasulova, Shahnoza Rasulova

В данной статье говорится о характеристике самостоятельной работы студента и ее значении в обучении русскому языку, о видах самостоятельных работ.

661-666 109 0

Zamonaviy maktabda m. bulgakovning “Master va margarita” romanining pedagogik ahamiyatini o‘rganishda madaniy yondashuv

Jumaqul Batirshina

Bugun maktablarda adabiyot fanini o‘qitish yangi bosqichga ko‘tarildi.
Maktabda adababiyotni o`qitish o'z ichiga o'quvchilarining badiiy va umumiy
madaniy rivojlanishini, so'z san'ati bilan mustaqil muloqot qilishni, adabiy asarni
insoniyat ma'naviy madaniyati bilan har tomonlama tushunishga qodir kitobxonni
shakllantirish vazifalarini o'z ichiga oladi.
Biz ushbu maqolada hozirgi zamonaviy maktablarda M.Bulgakovning “Usta
va Margarita” romanining pedagogik ahamiyatini o‘qitishning madaniy
yondashuvini ko‘rib chiqamiz.

296-299 113 0

Zamonaviy adabiyotning rivojlanish tendensiyasi

Gulhayo Abdumo’minova

Mazkur maqolada jahon davlatlarida zamonaviy adabiyotning rivojlanish tendensiyasi,janrlari, janrlar haqida qisqacha maʼlumot, postmodernizm tushunchasi va oʻtgan davr adabiyoti bilan hozirgi davr adabiyotini taqqoslangan holda koʻrib chiqamiz.

166-169 333 0

Zamonaviy adabiyotda tarixiy mavzudagi “Tanazzul” pentologiyasi

Dilnoza Mamanova
Ushbu maqolada Sa’dixon Mavlavixon o‘g‘lining “Tanazzul” beshligi va roman badiiyati atroflicha tahlil qilingan. Bu roman o‘zbek adabiyotidagi ikkinchi pentologiya hisoblanib, yozuvchi ijodiy rejasi va maqsadi haqidagi ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan. Yozuvchining birinchi asari bo‘lishiga qaramay tarixiy haqiqat va badiiy to‘qima mutanosibligi asar orqali tahlil qilingan. Qolaversa, bu davr yoritilgan boshqa romanlar bilan badiiy tomondan qiyoslangan. Asar til xususiyati jihatidan turli shevalardan obrazlar nutqida foydalanib tarixiy makon-zamon nafasini bera olgani suhbatlar misolida ko‘rib chiqilgan.. Shuningdek to‘qima obrazlardagi ishqiy munosabatlarning boshqa asarlardagi obrazlar bilan aloqadorligi qiyosiy tahlil qilingan.
81-85 118 0

Zamonaviy adabiy jarayonda rus tili va adabiyotini o'rganishning innovatsion yondashuvlari

Sanobar Abdumuratova

Основными целями инновационного обучения являются- рост интеллектуальных, коммуникативных, лингвистических и творческих способностей учащихся, развитие личностных качеств учащихся, выработка умений, влияющих на учебно-познавательную деятельность и переход на уровень практичного творчества, развитие различных систем мышления, формирование высококачественных знаний, умений и навыков. В данной статье рассматривается проблемы и инновационные подходы при изучении русского языка и литературы.

158 0

Yunus emro ijodida ahmad yassaviy an’analari

Nurboy Jabborov

Maqolada Yunus Emro turkiy she’riyatda Xoja Ahmad Yassaviy ijodiy an’analarini munosib davom ettirgani ikki shoir asarlari qiyosiy tahlili asosida dalillangan. Ikki buyuk shoir asarlari uch yo‘nalishda qiyoslangan: 1) irfoniy mazmunning badiiy talqini; 2) badiiy obraz yaratishdagi an’ana va o‘ziga xoslik; 3) badiiy asar tili va ifoda usuli. Qiyosiy tahlil natijasida, birinchidan, Yunus Emroning ulug‘ bir irfon shoiri ekani, ikkinchidan, badiiy ijodda hazrat Xoja Ahmad Yassaviy an’analarini munosib davom ettirgani, uchinchidan, turkiy xalqlar adabiy-estetik tafakkuri yuksalishiga katta hissa qo‘shgani haqidagi xulosaga kelingan.

54-62 242 0

Yozuvchi biografiyasi va bola ruhiyati o‘ziga xosligi

Ruxsora Tulabayeva

Ushbu maqolada o‘zbek bolalar adabiyotining yirik namoyandasi yozuvchi Xudoyberdi To‘xtaboev asarlari tahlilga tortilgan bo‘lib, ularda o‘smir ruhiyati ifodasi, shuningdek, bola ruhiyatini tasvirlar ekan, unda yozuvchi biografiyasining qay darajada ishtirok etishi masalasiga ham batafsil to‘xtab o‘tilgan. Aslida, Har qanday badiiy asarda qaysidir darajada yozuvchining biografiyasi aks etishi tabiiy. Zero, yozuvchi asar yozar ekan, uning hayoti davomida duch kelgan voqealari hamda kechirgan his-tuyg‘ulari o‘sha asarda muhrlanib boradi. Biz yozuvchi Xudoyberdi To‘xtaboyev asarlari tahliliga to‘xtalar ekanmiz, ularda, avvalo, yozuvchining hayot yo‘li, xarakteri (tabiati) aks etishini ko‘ramiz.
Shuningdek, maqolada bugungi o‘zbek bolalar adabiyotidagi bosh muammo – bola tarbiyasida uning ruhiyati birlamchi ekanini badiiy asarlar misolida yoritib berildi. Bolalar uchun yozigan badiiy asar bola ruhiyatining in’ikosi ekani ta’kidlangan.

7-11 142 0

Yog‘ochlarda aks etgan san’at asarlari

Murad Rasulov , Muslimaxon Abdurashidxonova

Ushbu maqolada amaliy san’at turi bo‘lmish yog‘och o‘ymakorligi buyumlarining yaratilish bosqichlari haqida ma’lumot beriladi. Bu maqolada Vatanimizda azaldan yog‘och o‘ymakorligi san’ati qayerlarda qo‘llanilganligi, ularning rivojlanishi tarixi haqida fikrlar ilgari surilgan.

114-117 218 0

XX Asr she’riyatining Abdulla Oripov ijodiga ta’siri

Charos Kurbanova

Ushbu maqolada XX asr o‘zbek she’riyatining o‘ziga xos xususiyatlari tadqiq etilib, unda eng sara asarlarning keyingi davr ijodkorlari she’riyatiga ta’siri xususida fikr bildiriladi. Аynan XX asr boshlaridagi o‘zgarishlar keyingi davr adabiy jarayonining shakllanishiga xizmat qilganligi hamda ularning ijodi keyingi davr uchun etalon vazifasini o‘taganligi aniqlanadi. Shu bilan bir qatorda, Hamid Olimjon va Zulfiya kabi ijodkorlarning she’riyati, ma’lum bir xususiyatlari yangi davr adabiyoti uchun an’ana vazifasini o‘taydi. Bu kabi xususiyat Аbdulla Oripov ijodi misolida aniqlanadi. Аbdulla Oripov she’riyatiga ta’sir etgan omillar sifatida XX asr ijodkorlari va ularning asarlari o‘zaro qiyosiy tahlil etiladi. Аyniqsa, shoirning bahor fasliga bag‘ishlangan she’rlari xususida fikr yuritilib, undagi shoir mahorati aniqlangan.

49-52 75 0

Xususiy korpuslarni tuzishda alohida matn ustida ishlash yo‘llari (A.Qodiriy asarlari misolida)

Umida Choriyeva

Ushbu maqolada o‘zbek tilining korpusini yaratishda xususiy korpuslar asos vazifasini bajarishi haqida so‘z yuritilgan. Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar” asarining xususiy korpusini yaratish lingvistik jihatdan o‘rganilgan.

110-120 451 0

Xudoyberdi To’xtaboyev fenomeni

Ruxsora Tulabayeva

O‘zbek bolalar adabiyotining taniqli namoyandalaridan biri Xudoyberdi To‘xtaboyev o‘z asarlarida bolalar xarakterini, bola ruhiy dunyosini g‘oyatda mukammal yoritgan yozuvchilardan hisoblanadi. Xudoyberdi To’xtaboyev o’zbek bolalar adabiyoti, xususan, prozasida yangi davrni boshlab berdi. U yaratgan qahramonlar xatti-harakati, gap-so’zlari, xarakteri bilan yosh kitobxonlarga nihoyatda manzur bo’ldi. Yozuvchi o’z tabiatidagi bolaga xos quvnoqlik va beg’uborlikni asarlariga ko’chira oldi. Ayni shu yumor bolalar qalbiga yaqin edi, bu yaqinlik uning yosh muxlislari tobora ortib borishiga sabab bo’ldi. Yozuvchi yaratgan qahramonlar betakror xususiyatlari bilan ko‘plab kitobxonlar qalbida yashab kelmoqda. Jumladan, uning Hoshimjon, Mirobiddinxo‘ja, Orifjon, Akrom qovunchi singari qahramonlari, ayniqsa, yosh kitobxonlarga allaqachon yod bo‘lib ketgan. Sababi, ushbu qahramonlar xarakterining esda qolar darajada yorqinligi, quvnoqligi, bolaga xos beg‘ubor va soddadilligi, kulgi, hazil mutoyibaga moyilligi xarakter tabiatini yanada yorqinlashtirgan. Maqolada yoritilgan masala faqatgina Xudoyberdi To’xtaboyevning biografiyasi hamda yozgan asarlarini sanash emas, balki uning romanlariga xos xususiyatlarni tahliil qilish hamdir.

21-40 209 0

Xo‘jandiy “Latofatnoma”si

Akromjon Dehqonov
Xo'jandiy XIV asrning ikkinchi yarmi va XV asrning birinchi choragida yashab o'tgan iste’dodli o'zbek shoirlaridan biridir. Undan bizga masnaviy yo'lida yozilgan "Latofatnoma" dostoni yetib kelgan. Shoirning hayoti, yashagan davri, asarlari haqida bizga hech qanday ma'Iumotlar yetib kelmagan. Dunyo qo'lyozma fondlarida ushbu dostonning 5 ta qo'lyozma nusxasi aniqlangan:
75-77 166 0

Xorijiy tillarni o‘qitishda yondashuvlar va ularning xususiyatlari

Mavluda Gulyamova

Mazkur maqolada xorijiy tillarni o‘qitishda yondashuvlarning o‘rni va til talimida ulardan samarali foydalanish haqida fikr yuritilgan. Muallif yondashuv termini va uning turlarini ilmiy va nazariy jihatdan yoritib bergan. Shuningdek, yondashuv o‘quv fanining mazmuni haqidagi qarashlarni umumiylashtiradi, undan konkret bilim sohasidagi tadqiqotning umumiy metodologik asosi sifatida foydalaniladi, tadqiqotchi faoliyatini u yoki bu hodisalarini o‘rganish bo‘yicha yo‘nalishini aniqlaydi. Yondashuv til o‘qitish sistemasi zamiridagi fundamental komponent bo‘lib, o‘qitishning umumiy metodologik asosi sifatida gavdalanadi va o‘quv fanining maqsadi, vazifalari hamda ta’lim jarayonida ularni amalga oshirish imkoniyatini taminlaydigan ta’lim mazmuni haqidagi mavjud nuqtayi nazarlar bilan xaraktayerlanadi