Бир ёшдаги болалар саломатлигини, турмуш тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати

CC BY f
42-45
2
0
Поделиться
Исаев , И. (2023). Бир ёшдаги болалар саломатлигини, турмуш тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати . Современные проблемы охраны окружающей среды и общественного здоровья, 1(1), 42–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/environmental-protection/article/view/19516
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳонда бир ёшдаги болалар саломатлиги, турмуш тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини комплекс интеграл баҳолаш ҳамда самарали даволашни такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада касаллик омилларини аниқлаш, жисмоний ривожланиш, касалланиш, ўлим, оила шароитлари ва турмуш тарзининг таъсири, болалар ҳаёти давомийлиги ва сифатини яхшиловчи турли профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, жисмоний ривожланиш стандартларини ишлаб чиқиш илмийтадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.

Похожие статьи


background image

«Современные проблемы охраны окружающей

среды и общественного здоровья»

Республиканская научно

-

практическая конференция

42

БИР ЁШДАГИ БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИНИ,

ТУРМУШ ТАРЗИ

ВА УЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ

Исаев И.С.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Долзарблиги.

Жаҳонда бир ёшдаги болалар саломатлиги, турмуш

тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини комплекс интеграл

баҳолаш ҳамда самарали даволашни такомиллаштиришга йўналтирилган

тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада касаллик омилларини

аниқлаш, жисмоний ривожланиш, касалланиш, ўлим, оила шароитлари ва

турмуш тарзининг таъсири, болалар ҳаёти давомийлиги ва сифатини

яхшиловчи турли профилактик чора

-

тадбирлар самарадорлигини ошириш,

жисмоний ривожланиш стандартларини ишлаб чиқиш илмий

-

тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.

Тадқиқотнинг мақсади

бир ёшдаги болалар касалланишига хос

хусусиятларини аниқлаш ва уларда касалланиш хамда ўлим

кўрсаткичларини камайтириш бўйича такомиллаштирилган даволаш

-

профилактика чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот

материал ва усуллари.

Тадқиқотлар Тошкент шаҳрининг

тўртта тумани: Миробод, Яшнообод, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари

ҳудудида жойлашган оилавий поликлиникаларда ялпи усулда ўтказилди.

Жами бир ёшдаги 1526 нафар боланинг маълумотлари таҳлил қилинди.

Тадқиқот материалларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнида

далилларга асосланган тиббиёт ҳамда вариацион статистика тамойиллари

ва методологиялари қўлланилди.

Тадқиқот натижалари.

Тошкент шаҳрида бир ёшдаги болаларда

умумий касалланиш даражаси 318,6 ни ташкил этди. Шунингдек,

касалланишнинг болалар ҳаётининг биринчи йилидаги даврлар бўйича

таҳлили ўтказилди, олинган маълумотлар жадвалда келтирилган.


background image

«Современные проблемы охраны окружающей

среды и общественн ого здоровья»

Республиканская научно

-

практическая конференция

43

Бир ёшгача бўлган

даврлар бўйича болалар касалланиши

(жинси ва ёши бўйича мос равишда 1000 болага нисбатан), М±m

Ёши (ойларда)

Касалланиш (%)

Ўғил болалар

(n=803)

Қиз

болалар

(n=723)

Иккала жинс

эгалари

(n=1526)

0

–2 ой

895,1±1,2

846,7±1,4

879,9±1,0

3

–5 ой

804,5±1,3

753,0±1,6

782,6±1,23

6

–8 ой

381,3±1,9

356,0±1,8

370,0±1,2

9

–11 ой

294,0±1,8

274,5±1,7

285,3±1,4

Жами биринчи йил мобайнида

2390,2±7,4

2231,3±6,5

2318,6±5,1

Биз бир ёшгача болалар ўлимининг халқаро ёшга оид тизимига

мувофиқ ҳар бир кейинги ойлари бўйича таҳлилини ўтказдик:

0

–2 (ҳаётнинг биринчи ойига алоҳида эътибор берган тарзда), 3–

5, 6

–8 ва

9

–11 ойлар. Текшириш жараёнида касалланиш даражасининг энг юқори

кўрсаткичи ҳаётнинг дастлабки 3 ойлигида, энг пастки кўрсаткич

9

–11 ойлигида кузатилиши аниқланди. Ҳаётнинг дастлабки 6 ойида

болалар соғлиғи ҳолатини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилади, шунинг

учун бир ёшдаги болаларнинг

21,1% (332/1526)

ида барча биринчи

касалликлари ҳаётнинг биринчи ойида содир бўлган, 72,1% ида –

дастлабки уч ойда, 82,9% ида –

ҳаётнинг дастлабки 6 ойида.

Касалланиш тузилмасининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди, улар

барча ёшдаги даврларда ўхшаш ҳарактерга эга эди, аммо 0 дан 2 ойгача

перинатал даврда юзага келадиган баъзи бир ҳолатларнинг тарқалиши ва

туғма нуқсонлар устунлиги аниқланди, бу мазкур когортанинг 1000 боласига

349,6 частота билан содир бўлди.

Туғма нуқсонлар

1000 болага 150,3 частотаси билан учраши

аниқланди. Туғма ривожланиш нуқсонлари орасида биринчи ўринни

таянч

-

ҳаракат тизимининг нуқсонлари эгаллади, улар орасида чаноқ

-

сон

бўғимининг дисплазияси 57,8%, қийшиқ бўйин –

17,4%, 5,7% ҳолларда

чаноқ

-

сон бўғимининг туғма дислокацияси қайд этилган.

Бир ёшдаги болаларда нафас олиш йўллари касалликларининг

устунлиги аниқланди, улар ҳаётнинг барча даврларида юқори улушни

эгаллайди, шундан ўпка респиратор вирусли инфекция

87,1%, грипп –

41,7%, пневмония 43,6% ҳолларда

қайд этилган. Бир ёшдаги болалар

орасида нафас йўллари касалликлари даражаси 682,4 ни ташкил этди.

Шуни таъкидлаш керакки, қизлар орасида касалланиш даражаси пастроқ ва

649,8 ни ташкил қилади, ўғил болалар орасида 715,0.

Бир ёшдаги болаларда иккинчи ўринни перинатал даврда юзага

келадиган маълум ҳолатлар эгаллаган. Бунда қиз болаларда ўғил

болаларникига нисбатан бироз кўпроқ содир бўлган, мос равишда 533,4 ва


background image

«Современные проблемы охраны окружающей

среды и общественного здоровья»

Республиканская научно

-

практическая конференция

44

525,0 ни ташкил этганлиги аниқланди. Учинчи ўрин –

эндокрин тизим

касалликлари, овқатланиш ва метаболизмнинг бузилиши эгаллайди –

ушбу

ёш гуруҳидаги 1000 болага 438,3 ташкил этади. Ушбу касалликлар кўп

ҳолларда ўғил болаларда қайд этилган ва қизлардаги 413,8 ни ташкил

этган кўрсаткичга нисбатан 462,8 га тенг. Тўртинчи ўринни частота бўйича

бир ёшдаги 1000 болага 251,5 та ҳолатни туғма нуқсонлар эгаллади.

Жинсга кўра туғма нуқсонлар нисбати кўп йўналишли характерга эга

бўлмади, шунда у қиз болаларда 251,0, ўғил болаларда 252,0 ни ташкил

этди. Бешинчи ўринни баъзи юқумли ва паразитар касалликлар эгаллади

1000 гўдак болага 134,5та ҳолат. Ўғил болаларда ушбу касалликларнинг

устунлик билан тарқалиши аниқланди –

145,5, қиз болаларда уларнинг

улуши –

123,5 ни ташкил этди.

Бир ёшгача болалар давридаги болаларнинг саломатлик ҳолатини ҳар

томонлама баҳолаш натижасида саломатлик гуруҳи аниқланди. Бир ёшли

болаларнинг кўпчилиги II саломатлик гуруҳига мансуб бўлиб, улар

сурункали патологиянинг шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган

хавф омиллари бўлган болалардир.

Кичик ёшдаги болалар ўлими ва ўлим сабабларини таҳлил қилиш бир

ёшгача бўлган вафот этган болаларни бир вақтнинг ўзида кузатиш йўли

билан Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникада ўрганилди. 0–2 ойлик

болалар орасида туғма нуқсонлар ташхиси 1000 боланинг 137 нафарига

қўйилган.

Бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабабларининг 30,3%и –

нафас

йўллари касалликларига тўғри келади, перинатал даврдаги баъзи ҳолатлар

29,8%, туғма нуқсонлар –

26,5% ни ташкил этди.

Ҳаётнинг

биринчи кунлари ва биринчи ҳафталаридаги болалар

ўлимининг сабаблари орасида етакчи ўринни туғма нуқсонлар эгаллайди,

улар тегишли ёшдаги болалар ўлимининг 65% ида учрайди. Биринчи

ойнинг 0

-

27 кунларида вафот этган чақалоқлар орасида бу кўрсаткич

3,29

‰ ни ташкил этди. Асосан, ўлим кўплаб нуқсонлар, асаб тизимининг

нуқсонлари ва туғма юрак нуқсонлари

туфайли содир бўлган. Бола

ҳаётининг 2–4 ҳафталаридан бошлаб туғма нуқсонлар (25,9%) ушбу ёшдаги

болалар ўлимининг сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Шуни

таъкидлаш керакки, бола ҳаётининг биринчи ҳафталарида туғма

нуқсонлардан ўлим 4

-

ҳафтага қараганда 2 баравар кўп учрайди. Боланинг

ҳаётининг иккинчи ойидан бошлаб туғма нуқсонлар чақалоқлар ўлими

таркибида учинчи ўринни эгаллайди.

Перинатал даврда юзага келган баъзи бир ҳолатларда болалар

ўлимининг 90%и ҳомиладорликнинг патологик кечиши туфайли, 75%и –

туғруқнинг патологик кечишидан ва 41%и уларнинг комбинациясидан келиб

чиққан. Бундан ташқари 35% ҳолатда ҳомиладорлик бўйича аёлни кеч

рўйхатдан ўтказиш, 15% ида –

ҳомиладор аёлни аёллар маслаҳатхонасида

доимий мунтазам кузатувининг амалга оширилмаганлиги қайд этилган.


background image

«Современные проблемы охраны окружающей

среды и общественн ого здоровья»

Республиканская научно

-

практическая конференция

45

Хулоса.

Демак, бир ёшдаги болаларнинг касалланиш тузилмаси ва

даражаси орасида нафас олиш аъзолари тизимининг касалликлари,

перинатал даврда юзага келадиган баъзи ҳолатлар ва туғма аномалиялар

устунлик қилиши аниқланди. Олинган натижалар шуни кўрсатадики,

ҳозирги пайтда соғлиқни сақлашнинг муҳим муаммолардан бири бу туғма

нуқсонларнинг олдини олишдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Искандарова Ш.Т., Исаев И.С., Акбаров С.А., Муминов А.М. Некоторые

медико

-

социальные аспекты младенческой смертности // Сборник

тезисов, Научно

-

практической конференции на тему: «Актуальные

проблемы

педиатрии,

детской

хирургии,

анестезиологии

и

реаниматологии». –

Карши, 2018. –

С. 15.

2.

Искандарова Ш.Т., Исаев И. С. Уровень младенческой смертности в

Узбекистане // Материалы (сбНаучный журнал Педиатрия, №1, 2022г.

Ташкент, 2

-

4 стборник тезисов) Международная онлайн конференция. –

Ташкент, 2020. –

С. 39.

3.

Асадова

Г.А.,

Джаббарова

Ю.К.

Современное

медико

-

организационное состояние перинатальной службы в Узбекистане

//

Научный журнал Педиатрия, №1, 2022г. Ташкент, С.

-2- 4.

4.

Исраилова, Назокат Равшановна, et al. "СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ

КАЧЕСТВА

ОКАЗАНИЯ

СЕСТРИНСКОЙ

ПОМОЩИ

С

УЧЕТОМ

ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ ПОДГОТОВКИ МЕДСЕСТЕР."

Апробация

3 (2015): 18-19.

5.

Nigora, Mukhamedova, and Kravchenko Lenara. "Use of Folk Medicine

Methods in Protecting Children’s Health."

Journal of Coastal Life Medicine 11

(2023): 1308-1313.

Библиографические ссылки

Искандарова Ш.Т., Исаев И.С., Акбаров С.А., Муминов А.М. Некоторые медико-социальные аспекты младенческой смертности // Сборник тезисов, Научно-практической конференции на тему: «Актуальные проблемы педиатрии, детской хирургии, анестезиологии и реаниматологии». – Карши, 2018. – С. 15.

Искандарова Ш.Т., Исаев И. С. Уровень младенческой смертности в Узбекистане // Материалы (сбНаучный журнал Педиатрия, №1, 2022г. Ташкент, 2- 4 стборник тезисов) Международная онлайн конференция. – Ташкент, 2020. – С. 39.

Асадова Г.А., Джаббарова Ю.К. Современное медико-организационное состояние перинатальной службы в Узбекистане //Научный журнал Педиатрия, №1, 2022г. Ташкент, С.-2- 4.

Исраилова, Назокат Равшановна, et al. "СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ КАЧЕСТВА ОКАЗАНИЯ СЕСТРИНСКОЙ ПОМОЩИ С УЧЕТОМ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ ПОДГОТОВКИ МЕДСЕСТЕР." Апробация 3 (2015): 18-19.

Nigora, Mukhamedova, and Kravchenko Lenara. "Use of Folk Medicine Methods in Protecting Children’s Health." Journal of Coastal Life Medicine 11 (2023): 1308-1313.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов