Бир ёшдаги болалар саломатлигини, турмуш тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати
Жаҳонда бир ёшдаги болалар саломатлиги, турмуш тарзи ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини комплекс интеграл баҳолаш ҳамда самарали даволашни такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада касаллик омилларини аниқлаш, жисмоний ривожланиш, касалланиш, ўлим, оила шароитлари ва турмуш тарзининг таъсири, болалар ҳаёти давомийлиги ва сифатини яхшиловчи турли профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, жисмоний ривожланиш стандартларини ишлаб чиқиш илмийтадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.