«Современные проблемы охраны окружающей
среды и общественного здоровья»
Республиканская научно
-
практическая конференция
194
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Эшдавлатов Б.М.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Долзарблиги.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Аҳолининг соғлом овқатланишини таьминлаш бўйича қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида”қарорига асосан Республикамизда соғлиқни сақлаш
ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ислоҳ қилиш юзасидан қабул
қилинган
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларда
ушбу
тизимларни
такомиллаштириш баробарида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини
шакллантиришга
мазкур
соҳада
давлат
сиёсатининг
муҳим
йўналишларидан бири сифатида аҳамият қаратилмоқда.
Тадқиқот
мақсади.
Юқумли
бўлмаган
касалликлар
профилактикасида ахолининг овқатланишини ўрнини ўрганишдан иборат.
Тадқиқот
м
атериаллари.
Илмий адабиётлар ва интернет
маълумотлари билан ишлаш.
Тадқиқот натижалари.
2025 йилга қадар
Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш тизимини, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш,
2022 йилга қадар юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси,
аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб
-
қувватлаш ва жисмоний
фаоллиги даражасини ошириш концепциялари ҳамда соғлом турмуш
тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш
чора
-
тадбирлари тасдиқланди ва ижрога қаратилди. Шу ўринда соғлом
турмуш тарзи тушунчаси кенг маънога эга эканлигини, у жисмоний
фаоллик, зарарли одатлар, яъни гиёҳвандлик, тамаки (носвой) чекиш,
спиртли ичимликларни истеъмолига қарши кураш ва рационал
овқатланишни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби ишларни ўз ичига
қамраб
олишини унутмаслик лозим. Улар орасида овқатланиш айниқса, ўз
вақтида ва меъёрида, зарур бўлганда эса
пархезбоп таомлар истеъмол
қилиш
муҳим аҳамиятга эга. Овқатланиш тиббий нуқтаи назардан ёш, тана
тузилиши, иқлим, мабодо касаллик бўлса унинг тури ва давридан келиб
чиқиб хасталикнинг олдини олиш учун турли хил тартиб ва таркибда
тавсия этилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига
кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал
қилмаслик, овқат таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва
ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек етарли
даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик натижасида
ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда
эса юрак қон
-
томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига
«Современные проблемы охраны окружающей
среды и общественн ого здоровья»
Республиканская научно
-
практическая конференция
195
олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига шунингдек
коронавирус пандемияси оқибатларидан касалликларнинг оғирлиги ва ўлим
ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган
йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли юзага келишини
кўрсатди. Аммо, дунёдаги етакчи илмий марказларда олиб борилган
кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, юқори сифатли ун маҳсулотлари ва ҳайвон
ёғидан тайёрланган таомлар ҳамда ширинликларни меъёридан ортиқ
тановул қилиш юрак қон –
томир ва бошқа қатор аъзоларни касалликлари
пайдо бўлишига олиб келади. Чунки мазкур таомлар тана
вазни ортиши –
семизлик, қонда холестерин миқдорини ошиши, қон босимини кўтарилиши,
миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши, қандли диабетга мойиллик
туғилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Ушбу касалликлар эса
меҳнат фаолияти сусайишига, ҳаёт
сифатини ёмонлашишига ва бевақт
ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари юз беришига сабаб бўлади. Ёғли ва углеводга
бой таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш оқсиллар, углеводлар,
ёғлар ўртасидаги мувозанатни бузилишига замин яратади. Аксинча, сабзавот
ва мевалар, сут маҳсулотларидан етарлича фойдаланилмаслик натижасида
витаминлар, макро ва микроэлементлар етишмаслиги юзага келади.
Хулоса:
қилиб шуни айтиш лозимки, аҳолининг соғлом турмуш
тарзини қўллаб
-
қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш
ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада
ривожлантириш юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасида мухим
ўрин тутади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги
ПҚ
-4887-
сонли қарори.
2.
Шайхова Г.И., Отажонов И.О. //
Талабалар соғлом овқатланишини
гигиеник асослаш // Услубий қўлланма. –
Тошкент, 2010. –
68 б.
3.
Эшдавлатов Б.М.,Ахрор Х.
Соғлом ва бемор боланинг овқатланиши
//Сборник тезисов «6
-
съезд педиатров Узбекистана», Т
.,
2009 йил,
18 бет.
4.
Эшдавлатов Б.М.
Узоқ умр қўришда соғлом турмуш тарзининг
асослари. //«Материалы 9
-
Республиканиского съезда эпидемиологов,
гигиенистов,
санитарных врачей и инфекционистов» №2, Т
.,
2010 йил, 15 бет
5.
Асадова Г.А.,Расулова Н.Ф., Мухамедова Н.С., Джалилова Г.А
.
Болалар
ва ўсмирларда ортиқча вазн тарқалиш тенденциясини ўрганиш (Сирдарё
тумани мисолида) //Илмий
журнал Педиатрия, №2, 2021г. Ташкент,
12-
16 бетлар
6.
Джалилова, Гульчехра Азамовна, et al. "Охрана здоровья женщин
-
это залог формирования здорового поколения."
European research 4 (15)
(2016): 147-148.
«Современные проблемы охраны окружающей
среды и общественного здоровья»
Республиканская научно
-
практическая конференция
196
7.
Dustmatov, J. E., F. T. Makhkamova, and S. S. Gulyamov. "CLINICAL AND
RADIOLOGICAL ASSESSMENT OF THE DENTAL IMPLANTATION TECHNIQUE IN
PATIENTS WITH COMPLETE ABSENCE OF TEETH USING THE DICOM
PROGRAM." Art of Medicine. International Medical Scientific Journal 1.2 (2021).