Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
237
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН
МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ИНСТИТУТИНИНГ ДАЛИЛЛАРНИ
БАҲОЛАШДАГИ ЎРНИ
Минҳожиддин Муҳаммадалиев,
Ички ишлар вазирлиги Академияси Олий таълимдан кейинги таълим
факультети таянч докторантура докторанти
minhojiddinmuhammadaliyev97@gmail.com
Аннотация.
Жиноят ишларини юритиш жараёнида кўрсатувларни
олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти далилларни тўплаш, уларга
баҳо бериш, шунингдек, жиноят содир қилган шахсларни айбини исбот
қилиш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда жуда
муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир инсон яшаш ва шахсий дахлсизлик
ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин. Жиноят-процессуал фаолиятда
иштрок этаётган гувох ва жабрланувчиларнинг ҳам айрим ҳуқуқ ва
эркинликлари айнан мазкур институт орқали тўлиқ таъминланади. Мазкур
мақолада кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тушунчаси ва
аҳамияти, ижтимоий ҳуқуқий зарурати, бўйича фикр-мулоҳазалар
юритилган. Шунингдек, ушбу институтнинг далилларни баҳолашдаги
аҳамияти олимларнинг фикрларини таҳлил қилган ҳолда ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
Гувоҳ, жабрланувчи, кўрсатув, мустаҳкамлаш, далил,
суд, баҳолаш.
Аннотация.
В процессе уголовного судопроизводства институт
предварительного закрепления показаний приобретает первостепенное
значение для сбора доказательств, их оценки, а также доказывания вины
лиц, совершивших преступление, надежной защиты прав и свобод личности.
Каждый может пользоваться правами на жизнь и неприкосновенность
частной жизни. Именно через этот институт полностью обеспечиваются
некоторые права и свободы свидетелей и потерпевших, участвующих в
уголовно-процессуальной деятельности. В данной статье рассмотрены
понятие и значение предварительного закрепления показаний, социально-
правовая востребованность. Также освещается важность этого
института в оценке фактов путем анализа мнений ученых.
Ключевые слова:
свидетель, жертва, показания, подкрепление,
доказательства, суд, оценка.
Annotation.
In the process of criminal proceedings, the institution of
preliminary confirmation of testimony becomes of paramount importance for
collecting evidence, evaluating it, as well as proving the guilt of persons who
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
238
committed a crime, and reliably protecting individual rights and freedoms.
Everyone can enjoy the rights to life and privacy. It is through this institution that
some of the rights and freedoms of witnesses and victims involved in criminal
procedural activities are fully ensured. This article discusses the concept and
meaning of preliminary confirmation of testimony, social and legal relevance. The
importance of this institution in assessing facts by analyzing the opinions of
scientists is also highlighted.
Keywords:
witness, victim, testimony, reinforcement, evidence, trial, evaluation.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2022 йил
22 декабрь кунидаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган
мурожаатномасидаги маърузасида сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида
адолат ўрнатиш бўйича кўп ишлар қилинганлиги, бироқ ҳозирда одил
судловни таъминлаш бўйича ҳали қўл етиб бормаган масалалар борлиги,
ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги,
суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар
учраётганлиги, шу боис, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши
лозимлигини таъкидлади[1].
Исбот қилиш жараёнида энг кўп қўлланилинадган усуллардан бири
сўроқ қилиш тергов ҳаракати бўлиб, мазкур тергов ҳаракатисиз жиноят
ишларини тергов қилиш ва далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш ва баҳолаш
жараёнини тасаввур қилиб бўлмайди.
Юқорида таъкдланганидек, дастлабки тергов юритиш ёки суд
босқичида сўроқ қилш институти ислоҳот қилиниши натижасида 2021 йил
18 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда
жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сон қонуни билан ЖПКнинг “Далиллар ва исбот
қилиниши лозим бўлган ҳолатлар”ни назарда тутган учинчи бўлимида
янги алоҳида боб, яъни “Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш”
деб номланган янги институт жой олди. Жиноят ишини юритишда
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига эришиш, муҳими
исбот қилиш жараёнида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
(тергов органининг ташаббусси, прокурорнинг илтимосномаси ва суднинг
мазкур ҳаракатни амалга ошириши билан боғлиқ) алоҳида аҳамият касб
этади. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тушунчаси жиноят-
процессуал қонунчилигида янги тушунча ҳисобланса-да, аммо унинг
янгилиги ушбу тушунчанинг аввал юридик адабиётларда ва илмий
нашрларда ишлатилмаганлиги билан эмас, балки 2021 йил 18 февраль
кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-
процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ–675-сон қонуни қабул қилинганлиги ҳамда қонунчиликда янги
институт сифатида ўрин олганлиги билан изоҳланади.
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
239
Мазкур
қонун
билан
жиноят-процессуал
қонунчилигида
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича
дастлабки эшитув ва айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари
жорий қилиниб, мазкур институтлар жиноят процессида шахснинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликлари
янада
ҳимоя
қилинишини
такомиллаштирилишида сезиларли ўрин тутади.
Юридик адабиётларда ҳамда мамлакатимиз олимлари томонидан
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ тергов ва суд
ҳаракатлари тушунчасига илмий жиҳатдан асослантирилган аниқ ва лўнда
таъриф берилмаган бўлса-да, ушбу тушунчани Ўзбекистон жиноят ҳуқуқ
фани ва жиноят-процессуал қонунчилиги учун янгилик деб ҳисоблаган
ҳолда илмий таъриф ишлаб чиқишга уриниб кўрмоқчимиз. Авваломбор,
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш деган гапдаги “кўрсатувлар”
юридик атамасининг истилоҳдаги маъносига тўхталмоқчимиз.
“Кўрсатув” сўзининг луғайий маъноси суриштирув, дастлабки тергов
ва судда ҳал қилинаётган ишга оид бирор аҳамиятли ҳолатни аниқлаш учун
шахснинг сўроқда берган тушунтиришидир [2]. Яна бир манбада
“кўрсатувлар” далиллар манбаларидан бўлиб, гувоҳ, жабрланувчи, гумон
қилинувчи ва айбланувчининг жиноят ҳодисаси ҳақида берган
маълумотидир” деб изоҳланган. Ўзбек миллий энциклопедиясида эса,
кўрсатув “ишдаги фактик (ҳақиқий) маълумотларни изоҳлаш, таҳлил
қилиш, бирор воқеага ва унинг иштирокчиларига алоқадор фикр-мулоҳаза,
важ, тахмин ва илтимос тарзида ҳам бўлиши мумкин. Жиноят ишлари
бўйича эса – гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва
жабрланувчи, баъзан мутахассис ҳамда бошқа шахслардан сўроқ қилиш
орқали кўрсатув олинади [3], дейилган.
Фикримизча, гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилувчи, айбланувчи,
судланувчининг “кўрсатувлари” тушунчаси тўғрисда ўзбек миллий
энциклопедиясида
аниқ
ва
батафсил
тушунча
билдирилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда гувоҳнинг, жабрланувчининг
(фуқаровий даъвогарнинг) тергов ва суд ҳаракатлари жараёнида берган
кўрсатувлари деганда уларнинг сўроқ қилиш орқали жиноят ишига оид
ҳақиқий маълумотларни баён қилиши ёки далиллар тўғрисидаги
тафсилотлари тўғрисидаги тушунтиришлари тушунилади.
Ўрни келгани боис таъкидлаш жоизки, айрим юридик манбаларда ва
амалиёт ходимлари ўртасида “кўрсатув” юридик атамаси билан “кўрсатма”
юридик атамаси чалкаштириб ифодалани тушунилади. Шу ўринда
“кўрсатма”
атамасига
аниқлик
киритиш
лозимлиги
кўринади.
Изланишларга қараганда Собиқ Иттифоқ даврида (1981) Москва “ Рус тили”
нашриётидан чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида (2 т.) ва
мустақиллик йилларида (2006) “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”
давлат нашриёти томонидан чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли
луҳати”да фақатгина “кўрсатма” атамасига изоҳ берилган. Бунда “Кўрсатув”
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
240
атамасини учратмайсиз. Гўёки мазкур атама ўзбек тилида мавжуд эмас
туюлади. Ваҳоланки ЖПКнинг сўроқ институти билан боғлиқ барча
нормаларда гувоҳ, жабрланувчи ва бошқаларнинг “кўрсатув”и атамаси
такрор ва такрор ишлатилган. Кўрсатма атамасининг маъносига тўхталсак,
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида қуйидагича баён қилинган: “кўрсатма”
сўзи ўзбек тилда икки маънони билдириб, улардан иккинчси ҳуқуқ
соҳасига тегишли бўлиб “тергов-суд жараёнида бирор аҳамиятли ҳолат
ҳақида шахс (гувоҳ ва б.) нинг берган маълумоти: далилни англатади. Шу
ўринда “кўрсатув” ва “кўрсатма” тушунчалар айни бир маънони
ифодалайдими ёки бир биридан маъно жиҳатдан фарқ қиладими? деган
савол туғилади. Мазкур саволга жавоб излашга давом этган ҳолда рус
тилида чоп этилган манбага мурожаат қилшга тўғри келади. Кўрсатув
(показание) – гувоҳлик; тушунтириш; сўроққа жавоб бериш.[4] “Кўрсатма”
– қандай ҳаракат қилишни кўрсатиб бериш, тушунтириш, бажаришга
ундаш [5]”. ЖПКнинг терговчининг ваколатлари (36-м.), тергов
бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг
ўринбосарнинг ваколатлари (37-м.), суриштирувчи (38-м.), суриштирув
бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари (39-м.) ва
прокурорнинг ваколатлари (382-м.) қаторида кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра бу икки тушунчалар жиноят процессуал ҳуқуқи
ва ЖПК ишлатишига кўра бир хил маьнони англатмайди. Яъни “кўрсатув”
ёки “кўрсатувлар” атамаси бевосита процесс иштирокчиларини сўроқ
қилиш жараёнида уларнинг жиноий ҳодисага тааллуқли баённоти,
мулоҳазалари, фикрлари, тушунтиришлари иборат бўлса, “кўрсатма” эса
дастлабки тергов юритишни сифатли ва холис амалга оширишини
таъмнлаш мақсадида суриштирувчи ёки терговчига тергов тузилмалари
бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда прокурор томонидан
бажарилиши қатьий бўлган ёзма шаклдаги йўл-йўриқдан иборат расмий
процессуал хусусиятдаги ҳужжат ҳисобланади. Амалдаги жиноят
процессуал қонунчилигимизда ҳам шахснинг берган тушунтириши
сифатида фақатгина “Кўрсатув” тушунчаси ишлатилган бўлиб, “Кўрсатма”
тушунчаси эса юқори турувчи органнинг бажарилиши лозимлигини
кўрсатувчи йўл-йўриқ сифатида ишлатилган. Шу сабабли бу икки
тушунчани ўз ўрнида ишлатишимиз мақсадга мувофиқдир.
“Олдиндан” сўзининг луғавий маъноси “Бирор иш, воқеа-ҳодиса
бошланмасдан, рўй бермасдан илгари” маъносини англатади [6].
“Мустаҳкамлаб қўйиш” сўзининг луғавий маъноси эса мустаҳкамламоқ,
маҳкамламоқ маъноларида тушунилиши қайд этилган [7].
Жиноят-процессуал қонунчилигимизда кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаб қўйиш тушунчасига аниқ бир таъриф берилмаган бўлиб,
мамлакатимизнинг юридик адабиётларда ҳам якдил фикр мавжуд эмас.
Бу эса ушбу институтни янада чуқурроқ ўрганишни ва таҳлил қилишни
тақозо қилади.
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
241
Аксарият хорижий давлатлар қонунчилигида кўрсатувларни
олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти кўрсатувларни суд депозитига
қўйиш маъносида акс этган. Шу орқали гувоҳ ва жабрланувчиларни
кўрсатувлари олдиндан сақлаб ва мустаҳкамлаб қўйилади. Бироқ,
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида “депозит” сўзи (лот. depositum –
омонат, асраб қўйилган) – “банкка қўйилган омонатлар, кредит
муассасаларига саклаш учун топширилган қимматли коғозлар (акция ва
облигациялар) ҳамда пул воситаларидир [8]” деб қайд этилган.
Инглиз тилининг изоҳли ҳуқуқий луғатида “Депозит” тушунчаси суд
мажлиси бошланишидан олдин гувоҳни ёки томонларни жиноий,
фуқаролик судларида сўроқ қилиш сифатида талқин қилинади. Депозит
кўрсаткичлари оғзаки равишда амалга оширилади ва ушбу вақтда
депонентга (сўроқ қилинувчи) саволлар берилади [9]. Шунингдек, хорижий
давлатларнинг юридик соҳасида – гувоҳлик бериш, қасамёд остида
гувоҳлик бериш маъноларини ифодалайди [10].
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтининг
мазмун-моҳияти тўғрисида чет олимлари томонидан турлича фикр
юритилган
бўлиб,
Л.Воскобитова қуйидагиларни баён
қилган:
кўрсатувларни суд депозитига қўйиш бу – ҳимоячи томонидан олинган
фактларга қонуний куч беришнинг бир усулидир. Унинг сўзларига кўра,
ушбу институт дастлабки тергов вақтида ноқонуний хатти-ҳаракатлар
(терговчи билан гувоҳнинг муносабати, гувоҳга бошқа шахсларнинг
тахдиди ёки гувоҳнинг ёши) содир этилиши мумкинлигини ҳисобга олиб
ҳимоячи томонидан далилларни олиш ва қонунийлаштириш имкониятини
беришини таъкидлайди [11].
В.В. Грищенко ҳам Л. Воскобитованинг фикрига ўхшаш фикр билдирган
бўлиб, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти
ҳимоячиларга терговчининг иҳтиёридан қатъий назар, далилларни
тўплашда амалга оширишга имкон беришини маълум қилади [12].
А.С. Гамбаряннинг
таъкидлашича
ушбу
институт
процесс
иштрокчиларини тергов давомида сўроқ қилиш имконсиз бўлиши
мумкинлиги ҳақида объектив сабаблар бўлганда, тергов судяси томонидан
уларнинг кўрсатувларини сақлаб қўйишни ўз ичига олади [13].
А.Н. Апхановнинг
фикрига
кўра,
кўрсатувларни
олдиндан
мустаҳкамлаш кўрсатувларни ишончлилиги ва уларнинг кафолатланиши
сифатида қаралиб, жиноят ишини кўриб чиқиш жараёнида кўрсатувлари
мустаҳкамланган шахс йўқ бўлса ҳам, суд томонидан уларни объектив
баҳоланишига эришилишини ҳамда жиноят-процессуал жараённи янада
тезлаштиришини таъкидланган [14].
Ч.Д. Кенжетаев эса ушбу тушунчани бироз бошқачароқ талқин этиб,
унга кўра, кўрсатувларни сўроқ қилиш орқали депозитга қўйиш –
гувоҳнинг, жабрланувчининг манфаатларини адолат манфаатларидан
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
242
устун қўйилишини, ва бу билан айрим салбий ҳолатлар келтириб
чиқаришини яъни гувоҳликларни ўзгартириш орқали суд муҳокамасида
айрим қарама-қарши фикрлар берилишини яратади деб таъкидлайди [15].
А.А. Поповнинг фикрига кўра, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб
қўйиш бу – том маънода бир нарсани тартибли сақлаш бўлиб, дастлабки
терговни олиб бориш чоғида суд томонидан алоҳида ҳолатларда процесс
иштрокчисини сўроқ қилиш сифатида тушунилиши кераклигини маълум
қилган [16].
И.И. Никитченко ҳам А.А. Поповни гапларига ўхшаш фикр билдирган
бўлиб, кўрсатувларни депозитга қўйиш – бу бирон нарсани сақлашни
англатиб, судгача бўлган суд муҳокамаси вақтида ёзма гувоҳликларни
судда ўтказиш мақсадида олишдан иборатлигини таъкидлайди [17].
Юқорида берилган фикрларда А.А. Попов ва А.С. Гамбарян бир-
бирларига ўхшаш фикр билдирган бўлиб, кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаш тушунчасига тўлиқроқ таъриф берган. Уларнинг фикрига
қўшилиш мумкин бўлса-да, бироқ кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб
қўйиш тушунчасининг мақсади, вазифаси ва мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб
бермайди.
Юқорида
билдирилган
фикрларнинг
таҳлили
натижасида
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга нисбатан қуйидаги
мазмундаги муаллифлик таърифини ишлаб чиқишга имкон берди:
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш бу – ишни судга қадар
юритиш босқичида далилларни мустаҳкамлаш ва уларга баҳо бериш
мақсадида гувоҳ, жабрланувчи ҳамда фуқаровий даъвогарни объектив
сабабларга кўра кейинчалик ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси
чоғида сўроқ қилиш имконияти бўлмаслиги ҳақида етарлича асослар
мавжуд бўлганда, суд томонидан суд муҳокамаси қоидаларига мувофиқ
сўроқ қилишдан иборат процессуал ҳаракатдир.
Фикримизча, кўрсатувларни мустаҳкамлаб қўйиш тушунчасига
берилган ушбу таъриф ушбу институтни мазмун-моҳиятини батафсил
ёритади ва унинг субъектлари ҳамда ушбу процессуал ҳаракат орқали ҳал
этиладиган аниқ вазифаларни кўламини янада аниқлаштиради.
Жиноят-процессуал қонунчилигимизда суд тергови жараёнида
ўтказиладиган ҳаракатларнинг аксариятини ЖПКда белгиланган ўша
тергов ҳаракатларини ўтказишни тартибга солувчи процессуал нормалар
талабига ҳамоҳанг тарзда уларга риоя килган ҳолда амалга оширилиши
белгиланган. Хулоса ўрнига айтиш мумкинки, кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаш суд босқичига қадар суд томонидан амалга ошириладиган
процессуал ҳаракат бўлиб, уни ўтказишдан мақсад кейинчилик ишни суд
муҳокамасида ҳал қилишда жабрланувчи ёки гувоҳнинг сўроқ қилишдаги
кўрсатувларини далиллик аҳамиятини баҳолашда холисликни таъминлаш
ҳисобланади.
Международная студенческая конференция
«Современные подходы к доказательствам
в уголовном судопроизводстве»
243
Муҳими кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш ишни судга
қадар юритиш босқичида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан
бошланиб, суд томонидан сўроқ қилиш орқали амалга оширилади.
Шунинг учун ҳам кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
сўроқ қилиш тергов ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг
таркибий қисми ҳисобланади.
Жиноят ишида тўпланган далиллар жуда муҳим ўрин эгаллайди.
Далилнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги
сабабли улар номақбул деб эътироф этилганлиги ёки судланувчига
қўйилган айбловда унинг айбини тасдиқлайдиган далилларга нисбатан
айбсизлигини кўрсатувчи яъни айбдорлигига шубҳа уйғотувчи
маълумотларнинг кўплиги суднинг асосли хулосаси оқлов хукми
чиқаришга асос бўлади [18]. Шунинг учун далилларнинг хусусиятлари
ишни ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаб қўйиш процессуал ҳаракати суд босқичига қадар суд
томонидан амалга ошириладиган процессуал ҳаракат бўлиб, уни
ўтказишдан асосий мақсад кейинчилик ишни суд муҳокамасида ҳал
қилишда гувоҳ ва жабрланувчининг сўроқ қилишдаги кўрсатувларини
далиллик аҳамиятини баҳолашда холисликни таъминлаш ҳисобланади.
Судда айнан гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатуви жиноят иши
тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бироқ айрим вақтларда гувоҳ
ва жабрланувчиларни суд мажлисига таъминлашда муаммолар вужудга
келади. Сабаби улар суд бўлаётган мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган
ёки судда иштирок этишини истисно қиладиган даражада оғир касалликка
чалиниб қолганлиги иш бўйича уларнинг иштирокисиз ишда тўпланган
бошқа далилларга асосланиб хулоса қилинишига тўғри келади. Бу эса ўз
навбатида ишни объектив ва адолатли ҳал қилинишига тўсқинлик қилади.
Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли таъминлашда, ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят
ишини тўлиқ, адолатли ва обьектив кўриб чиқилишда, жиноят иши
юзасидан барча далилларни баҳолашда худа муҳим аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси //
URL:
https://www.xabar.uz/jamiyat/shavkat-mirziyoyevning-oliy-majlis-va-
ozbekiston-xalqi (Электрон манбага мурожаат этилган вақт: 13.02.2023)
2.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. – Б.882. // http://n.ziyouz.com.
3.
Ожегов С.И. Словарь русского языка, М.: “ Русский язык”, 1986, 475 с.
4.
Ожегов С.И. Словарь русского языка, М.: “Русский язык”, 1986, 719 с.
5.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. –
Б. 110. // http://n.ziyouz.com.