ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАР ОРКАЛИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Поделиться
Султанов, М., & Ахмедова, З. (2023). ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАР ОРКАЛИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 12–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/18953
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон молия секторида фонд бозори савдолари фаоллигини ошириш учун мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қодир бўлган институционал инвесторлар турларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Республикамизда институционал инвестор сифатида фаолият юритаётган институционал инвесторларнинг замонавий ҳолати, мамлакатимиз фонд бозорига маблағ жалб этиш борасидаги имкониятларидан талаб даражасида фойдалана олмаяпти.


background image

12

ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАР ОРКАЛИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ

ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

М.А.

Султанов

-

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети,

PhD,

доцент

З.М.

Ахмедова

-

Тошкент давлат шарқшунослик

университети


Ўзбекистон молия секторида фонд бозори савдолари фаоллигини ошириш учун

мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда
ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қодир бўлган институционал инвесторлар

турларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Республикамизда институционал

инвестор сифатида фаолият юритаётган институционал инвесторларнинг замонавий
ҳолати, мамлакатимиз фонд бозорига маблағ жалб этиш борасидаги имкониятларидан

талаб даражасида фойдалана олмаяпти. Бизга маълумки, қимматли қоғозлар

бозорининг, шу жумладан, акциялар бозорининг вазифаси, аҳоли, давлат ҳамда
институционал инвесторларнинг бўш турган маблағларини ҳаракатга келтириб,

миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўналтириш, улардан энг муҳим

молиялаштириш

манбаси

сифатида

фойдаланган

ҳолда

иқтисодиётни

барқарорлаштиришга, пул муомаласини яхшилашга ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи

субъектларнинг даромадини оширишга таъсир этишдан иборат.

Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида институтционал инвесторлар

молиявий институтлар сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият

олиб бориб, хизматларидан асосан банклар, суғурта компаниялари, пенсия ва

инвестиция фондлари фойдаланишади. Дунё тажрибасида бундай институционал
инвесторлар фонд бозори савдоларида инвестиция (асосан ўзаро) фондларнинг мақбул

турларини ташкил этиш орқали қатнашишади. Масалан, Америка қўшма штатларида

2022 йилга келиб, инвестиция фондлари соф активлари қиймати 34,2 трлн. доллар

7

га

тенг бўлиб, мамлакат ялпи ички махсулоти ҳажми (

22, 996

трлн. доллар)дан 1,5

баробар кўпдир.

Ўзбекистон институционал инвесторлари (эмитент сифатида) томонидан фонд

бозорига савдоларига акцияларнинг муомалага чиқарилув қиймати 46,7 трлн. сўм

8

(унинг ҳам 80

-

85 фоизи давлат улуши) бўлиб, мамлакатимиз АЖ томонидан

чиқарилган умумий акцияларнинг 28,4%ни, 2021 йил якунлари бўйича эришилган
ялпи ички махсулот ҳажми 734,6 трлн. сўм билан таққослаганда 6,4 %га тенг. Бундай

ҳолат, институционал инвесторлар ёрдамида мамлакат молиявий салоҳиятининг

барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига таъсирини рағбатлантириш мақсадларида
такомиллаштириш долзарб муаммо эканлигини исботламоқда.

Республикамизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларда асосий урғу мамлакат

иқтисодий ўсишини молия секторини ривожлантириш, яъни иқтисодиётда рақобат

муҳитини шакллантириш учун давлат улушини камайтириш орқали эришишга

қаратилган. Шу мақсадда, Республикамиз фонд бозори ҳажмини институционал
инвесторлар иштирокида кенгайтириш тадбирлари, яъни «2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» фармонида

«мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма

-

босқич эркинлаштириш ҳамда йирик

корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу жумладан фонд биржаси

7

www.icifactbook.org

8

www.deponent.uz


background image

13

орқали хусусийлаштириш ва Давлат улушига эга тижорат банкларида

трансформация

жараёнларини якунлаб, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор

улушини 60 фоизгача етказиш» ва фонд бозорига таъллуқли бошқа тадбирларни
амалга ошириш орқали «иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш

мақсадида,

келгуси 5 йилда

фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард

АҚШ долларига етказиш»

9

муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида институционал инвестор бўлиб,

инвестиция фондлари, суғурта компаниялари ва тижорат банклари ҳисобланади

10

.

Уларнинг асосий мақсади капитални кўпайтиришни ва уни ликвидли шаклда
сақланишини таъминлаш хисобланади. Асосий функцияси эса қимматли қоғозларга

фаол равишда пул маблағларини қўйишдир. Институционал инвесторлар молиявий

барқарорликни

таъминлаш

мақсадида

ўз

активларини

ишончлилик,

диверсификациялаш, қайтаришлилик, фойдалилик ва ликвидлилик тамойиллари

асосида қимматли қоғозларга инвестиция қилишлари муҳим аҳамият касб этади.

Республикамизда 2022 йил 1 сентябрь холатига институционал инвестор

сифатида

33 та банк, 45 та суғурта компанияси ва 9 та инвестиция фондлари фаолия

юритмоқда. Улар томонидан 46,7 трлн. сўмга 6,1 трлн. дона акциялар муомалага

чиқарилган.

Банклар томонидан муомалага чиқарилган акциялар 44

863,9 млрд. сўм бўлиб,

институционал инвесторлар таркибидаги улуши 96,045 фоизга етган. Суғурта

компаниялари томонидан эса 1

844,9

млрд. сўмлик акциялар муомалага чиқарилиб,

умумий улушдаги хиссаси 3,949 фоизга тенг. Жаҳон қимматли қоғозлар бозорида

юқори мавқега эга бўлган инвестиция фондларининг

миллий иқтисодиётимизга

таъсири кам бўлиб, улар томонидан атиги 2,32 млрд. сўмлик акцияларни муомалага
чиқариб, институционал инвесторлар таркибидаги хиссаси ҳам мос равишда 0,006

фоизга яқин ҳисобланади.

Муомалага чиқарилган акциялари сони бўйича банкларнинг институционал

инвесторлар таркибидаги улуши 56,1905 фоиз бўлса, кейинги ўринда суғурта

компанияларининг 43,8092 фоиз, инвестиция фондлари эса «рамзий» 0,0003 фоизга

эга. Суғурта компаниялари томонидан муомалага чиқарилган акцияларнинг номинал
қиймати

бошқа институционал инвесторлар акциясига қараганда паст қийматда

эканлиги сабабли, улар томонидан чиқарилган акциялар сонининг кўплигидан

далолат беради. Мамлакатимиз иқтисодиётида институционал инвесторлар фаолияти
таҳлилидан кўриниб турибдики, миллий қимматли қоғозлар бозорида институционал

инвесторлардан суғурта компаниялари ва банклар фаол қатнашмоқда. Шунингдек,

жаҳон молия бозорида жозибадор ҳисобланган инвестиция фондлари Ўзбекистон
қимматли

қоғозлар бозорида ўз мавқеини йўқотиб бормоқда. Бундай ҳолат

мамлакатимизда инвестиция фондларининг иқтисодиётдаги салмоғи жуда паст ва у

талаб даражада эмаслигини кўрсатади.

Шу боис, ҳозирги кунда мамлакатимиз институционал инвесторлари таркибида

инвестиция фондларининг рақобатбардош эмаслиги, уларнинг акцияларига эгалик
қилаётган акциядорлик жамиятлари ўртасида эркин бозор механизмининг етарли

даражада ишламаётганлиги инвестиция фондларининг ривожланишига тўсқинлик

қилмоқда. Шу боис, институционал инвестор сифатида инвестиция фондларининг
республикамиз иқтисодий ўсишини таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш

мақсадида, хулоса сифатида қуйидаги тавсияларни беришни лозим топдик.

9

Ўзбекистон Республикаси Прензидентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сон «2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» фармони 1

-

иловаси.

10

Қимматли

қоғозлар бозоридаги институционал инвесторлар фаолиятининг профессионал стандартлари

тўғрисидаги Низом. 2008 йил 7 ноябрдаги ҚҚБФМНҚМ

-18/20, 102, 306-

В

-

сонли қарорлари билан тасдиқланган.


background image

14

Ўзбекистон

Республикасида

барқарор

иқтисодий

ўсиш

суръатларни

таъминлашда ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ички жамғармалар ва

инвестициялар соҳасидаги негатив ривожланиш қонуниятларини ижобий томонга
ўзгартиришга қодир бўлган молиявий воситачиликнинг янги шакллари зарур. Булар

пай инвестиция фондлари ва исломий инвестиция фондларидир. Инвестиция

фондларининг ривожланиши тез фурсатларда мамлакатнинг қатор муҳим ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ижобий ҳал этиш имконини беради. Жумладан:

-

аҳоли жамғармаларини рисклар диверсификацияси ва позитив реал

даромадлилик шартларида жойлаштириш;

-

иқтисодиёт тараққиёти эҳтиёжлари учун узоқ муддатли ички инвестиция

ресурсларини жаб этиш;

-

молиявий воситачилар хизматлари бозоридаги рақобат кураши ҳисобига молия

сектори фаолияти самарадорлигини ошириш;

-

йирик акциядорлик жамиятлари томонидан корпоратив бошқарув даражасини

ошириш, улар миноритар акциядорлари манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга
олишни таъминлаш ҳисобланади.

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

З.А.

Шомансурова

-

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети, доцент

Акциядорлик жамиятларда инновацион фаолиятни бошқаришнинг самарали

механизмини яратиш, корхоналарнинг инқироз ҳолатидан чиқиш йўлини инновацион

фаолиятни ривожлантириш асосида бозор талабларига жавоб берадиган янги

маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали таъминлаш мумкин. Янги Ўзбекистоннинг
барқарор ривожланишининг энг муҳим таркибий қисми жамиятнинг интеллектуал

салоҳиятини ошириш учун зарур шарт

-

шароитларни яратишдан иборат.

2006 йилдан бошлаб иқтисодиётни модернизациялаш сиёсатининг иқтисодий

ислоҳотларда кун тартибидаги долзарб масала сифатида майдонга чиқиши ёки 2017

йилдан иқтисодий ривожланишнинг фундаментал асосини ташкил қилувчи

Ҳаракатлар

стратегиясининг учинчи устувор

йўналишида ишлаб чиқаришни

модернизациялаш бўйича янги курсдаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши миллий

инновацион тизимларнинг давлат ва корпоратив молиялаштириш манбаларини янада

кенгайтириш бўйича ислоҳотларни амалга оширилишига сабаб бўлган.

1-

жадвал

Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари

11

, млрд.сўм

Молиялаштириш

манбалари/Йиллар

2016

2017

2018

2019 2020

2020 йилда

2016 йилга

нисбатан

ўсиш, %да

1.

Корхоналар хусусий маблағлари

213,4 2501,5 1381,5 1251,8 1180

553,0

2.

Хорижий инвестиция кредитлари

39,9 1228,7

32,3

156,6 314,9

789,2

3.

Тижорат банклари инвестиция

кредитлари

26,8

533,5

262,5

280,1 157,3

586,9

4.

Давлат бюджети ва мақсадли

фондлар

31,7

370,6

2081 3839,7 919,1

2899,4

Жами

311,8 4634,3 3757,3 5528,2 2571,3

824,7

11

Муаллиф томонидан тузилган

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов