Авторы

  • Минхожиддин Хожиматов
    PhD, исследователь, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.foreign-linguistics.133414

Ключевые слова:

национальный дух человеческая судьба художественная мысль вызывающая поэзия совершенство идентичности эстетический идеал дыхание истории «Пустынный Ирак» тоска по независимости дух борьбы

Аннотация

Узбекская женская поэзия сыграла важную роль в процессах борьбы за национальную независимость в XX веке, сформировав национальную идентичность. В этот период поэзия приобрела высокую социальную значимость и стала самым эффективным инструментом в борьбе за независимость. В данной статье исследуется дух национальной идентичности и мысль о независимости в творчестве узбекских поэтесс.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная

лингвистика

и

лингводидактика

Foreign

Linguistics and Linguodidactics

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics

Distinctive aspects of women's poetry in the artistic
reflection of the spirit of independence

Minkhojiddin KHOJIMATOV

1


National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2025
Received in revised form

15

March 2025

Accepted 25

April 2025

Available online

15

May 2025

In the 20th century, Uzbek women's poetry played a crucial

role in the struggle for national independence through the
formation of national identity. During this period, poetry

acquired high social significance and became the most powerful

tool in the fight for independence. This article examines the spirit

of national identity and the concept of independence in the
works of Uzbek female poets.

2181-3663

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol3-iss3-pp1

62-169

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (

https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru

)

Keywords:

national spirit,

human destiny,

artistic thought,

evocative poetry,

perfection of identity,
aesthetic ideal,

breath of history,

"Desert Iraq",

yearning for independence,
spirit of struggle.

Истиқлол

руҳи

бадиий

инъикосида

аёллар

шеъриятининг ўзига хос қирралари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

миллий руҳ,

инсон қисмати,

бадиий тафаккур,
уйғотувчи шеър,

ўзлик камоли,

эстетик идеал,

тарих нафаси,

“Чўли ироқ”,

истиқлол соғинчи,

кураш руҳи.

ХХ асрда миллий ўзликни шакллантириш орқали миллий

истиқлол учун кураш жараёнларида ўзбек аёллар шеърияти

муҳим рол ўйнади. Бу даврда шеърият юксак ижтимоий

аҳамият касб этиб, мустақиллик учун бошланган курашнинг

энг таъсирчан қуролига айланди. Мазкур мақолада ўзбек
шоираларининг ижодидаги миллий ўзлик руҳи ва истиқлол

тафаккури тадқиқ қилинади.

1

Researcher, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

163

Особенности женской поэзии в художественном
отражении духа независимости

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальный дух,
человеческая судьба,

художественная мысль,
вызывающая поэзия,
совершенство
идентичности,

эстетический идеал,
дыхание истории,
«Пустынный Ирак»,

тоска по независимости,
дух борьбы

.

Узбекская женская поэзия сыграла важную роль в

процессах борьбы за национальную независимость в XX

веке, сформировав национальную идентичность. В этот

период поэзия приобрела высокую социальную значимость
и стала самым эффективным инструментом в борьбе за

независимость. В данной статье исследуется дух

национальной идентичности и мысль о независимости в
творчестве узбекских поэтесс.

ХХ аср ўзбек

аёллар шеърияти миллий ўзлик ва истиқлол руҳи, собиқ иттифоқ

мафкураси ҳар қанча босим ўтказмасин, халқимиз, хусусан, ўзбек аёлларининг

бадиий

-

эстетик тафаккурини ривожлантиришда алоҳида ўрни бор.

Истиқлолгача яшаб ижод қилиб келган Зулфия, Саида Зуннунова, Гулчеҳра

Жўраева, Гулчеҳра Нуриллаева, Эътибор Охунова, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин

Ҳожиева, Турсуной Содиқова, Мукаррама Муродова, Мақсуда Эргашева, Муҳтарама

Улуғова, Энахон Сиддиқова, Шарифа Салимова, Қутлибека Раҳимбоева каби турли

авлодларга мансуб

шоираларимиз ижодига теранроқ назар ташласак, улар қалбида

неча йиллар давомида яшаб келган истиқлолга бўлган “пинҳона соғинч”, миллий

ўзлик руҳи мавжуд бўлганлигини кўрамиз.

Ўзбек адабиёти ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган бетакрор

шоира Зулфиянинг ҳар бир сатри ёруғ сўзга айланган табаррук тупроқнинг

муқаддаслиги, ватанимизнинг улуғворлиги, она қалбининг қудрати ва матонатини

мадҳ этади. У қўлига қалам тутқазган, юрагига ҳаяжон солган ҳар бир мавзуга ўзбек

онасининг сезгир ва меҳрли қалби орқали йўл излайди. Ватан тушунчасида она, она

сиймосида эса Ватан туйғуси ва муҳаббати бор эканлигини уқтиради. Бу шеърлар

ўзбек оналари қалбининг кўзгуси ва латиф сурати сифатида бизни мудом ўзига

тортади.

Истиқлол Зулфия ижодига ўзгача шукуҳ ва руҳ, кўтаринкилик бағишлади.

Буюк шоирамиз умрининг сўнгги йилларида яратган “Хотирам синиқлари”

достонида ўтмишни армон билан эслайди, ҳамда мустақил юрт фарзандларини

ўтаётган лаҳзаларнинг қадри ҳақида мулоҳаза юритишга ундайди. Донишманд

қалб, болаларча самимий ва содда кўнгил, юксак орзу ва умидлар билан Истиқлолга

пешвоз чиқади:

Ҳуррият келдингми, наҳотки келдинг,

Келар йўлларингда пинҳона толдим.

Менинг ота

-

онам, жон Ватанимда,

Элим тақдирида абадий қолдинг...[1]

Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров айтганидек, “Зулфия ҳар

қандай шароитда матонат, ишқ, меҳнатни улуғлаб яшади. Ардоқли шеърий

китоблар яратди. Уларни ўзига ва элига ҳамроҳ қилди. Ўз даврининг кўзга кўринган

сиймолари билан дўстлашди. Улар билан бўйма

-

бўй бир сафда борди. Мамлакат,


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

164

халқ, тарих миқёсидаги нарсаларни биз одатда ҳодиса деб атаймиз. Зулфия

сиймоси, унинг олийжаноб ижоди ана шундай ҳодисалар сирасига киради”[2].

Шунинг баробарида шоиранинг юрагида пинҳона дардлари ҳам бор эди. Булар –

истиқлолни орзиқиб кутган, унинг эркин насимларига ташна Донишманд

юракнинг дил дафтарига битилган изҳори эди.

Ҳуррият келдинг

-

ей, ал

-

омон келдинг,

Сени қалбим, кўзим, сўзларим қучар.

Вақт етса,шу халқда қолар дафтарим,

Вақт етса, бу ёқда қолар дафтарим.

Ёшлик йилларини шоира мунг ва ҳасрат билан эслайди севимли акасининг

қатағон қурбони бўлганидан қаттиқ ўкинади. Ўкинч билан соғинади. Фақат

Истиқлол насимлари унинг 60 йил силқиган кўнгил ярасига малҳам бўлади.

Воқеаларнинг поэтик мағзи, мантиқ кучи китобхонни яқин ўтмишдаги воқеалар

билан таништиради, улар қалбида ёруғлик, нозик туйғулар уйғотади.

Зулфияхонимнинг бетакрор истеъдоди, бадиий оламининг улуғ кучи, қудрати

шундай самимият ва холислик билан ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлади:

Яллиғланиб ётар кекса хотирам,

Ичида шу дардлар, тиғли синиқлар.

Ҳолбуки, нур ичра далаю дарам...

Бетакрор шоирамизнинг жамият ва юрт, адабиёт олдидаги, ватандошлари

олдидаги улкан хизмати, фарзандлик бурчини оқлашга интилиши, ҳаётий ва

ижодий жасорати биз учун ибратдир. Дарҳақиқат, ушбу достонда Зулфия поэтикаси

яхлит тугаллик касб этган[3].

Ҳаётнинг зиддият ва қарама

-

қаршиликларга тўла даврларида ҳам у мунис

она, суюкли устоз, халқпарвар жамоат арбоби, дилбар шоира сифатида элнинг

дардини тинглади. Юртдошларига мангу ҳамдам, мангу ҳамнафас ва мангу дилдош

бўлди:

Ажинлар из солган кенг пешонамни,

Истиқбол ҳаётбахш қўли силасин.

Қатағон йиллари ютган жигарлар,

Доғини тортмоққа тоқат тиласин![4]

Аёллар шеърияти ҳамма даврлар ва замонларда ўзининг эзгу моҳияти,

инсонпарвар руҳи, соф муҳаббат ва вафо, садоқат, она меҳри,

хокисорлик устувор

бўлган қайноқ самимияти, тинчлик ва бахт нафаси уфуриб турган туғёнли сатрлари

билан алоҳида аҳамият касб этади. Шу билан бирга миллат бошига ғанимлар соя

солган, халқ эрки ва саодати, миллий ўзлиги хавф остида қолган синов йилларида

аёллар шеърияти бир пайтнинг ўзида ҳам қилич, ҳам қалқон, ҳам миллатга курашга

чорловчи Она Ватан тимсолига айланган.

Мустабид тузум қатағон сиёсати, қўрқув исканжаси билан аёллар шеъриятига

хос ўктамлик ва миллий ўзлик руҳини сўндиришга ҳаракат қилди. Адабиётни

миллий ўзлик илдизларидан узиб, мафкуравий ўзанга йўналтиришга интилди. Бу

даврда ўзбек ижодкорлари яратган барча асарлар, аввало, собиқ иттифоқнинг

мафкуравий талаблари асосида баҳоланди.

Ана шундай шеърлардан бири, таниқли шоира ва ёзувчи Саида

Зуннунованинг 1965 йилда ёзилган “Чўли ироқ”[5] шеъридир. Гарчи сўз ўзбек

мусиқасининг энг кўҳна ва энг ғамли куйи бўлган “Чўли ироқ” ҳақида кетаётгандек

туюлса

-

да, шоира бу шеърда миллат тарихи, тақдири, азобу изтироблари, ҳақ йўли,


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

165

бу йўлдаги алдамчи сароблар, миллат манглайига ажин туширган ғамларни

куйлайди. Фарқ шундаки, шоиранинг ўтлиғ хитоблари, уйғотувчи фарёд ва

нолалари, муз остида оқаётган тезкор дарёдай, юракни хаприқтириб оловдай

томирларда тошаётган қондай, ўзини намоён этмайди, шоира уларни сўз билан

эмас, куй руҳи, оҳанги билан юракларга олиб киришга, уларни уйғотишга интилади.

Тарихни сўзлама менга, эй одам,

Битта чалиб бергин “Чўли ироқ”ни.

Битта чалиб бергин, токи яна ҳам

Яхшироқ ажратай қорани, оқни [6].

Шоира “Чўли ироқ” куйи руҳини миллий ўзлик тимсоли сифатида сатрларга

кўчиришга интилади. Неча минг йиллик тарихдан, унинг оғриқларидан,

азобларидан сўзлама, менга “Битта чалиб бергин “Чўли ироқ”ни” дейди. Чунки бу

куй “ғафлат афсуни” билан сеҳрланган ғофилларни уйғотади. Бу куй кирган

юраклар “ботиний занжирлар”ни парчалашига қалбан иймон келтиради. У ёлғон

яшиқ билан тўлган муҳит парчаларини суриб, ҳақиқат жамолини кўрсатишига

шубҳа қилмайди:

Бу куй асрларнинг баридан тортиб

Чўлларда толиққан ҳоргин карвондай

Минг хил тақдирларни устига ортиб,

Қалбимдан жимирлаб ўтади қондай.

Шеърдаги “саҳро” гўё миллатни ўзлигидан мосуво қилган муҳитдай, “ҳорғин

карвон” саҳро асирига айланган миллатдай тасаввур уйғотади:

Тарихнинг энг олис қатламларида

Армонда ухлаган орзу

-

аламлар.

Дунё манглайига ажин туширган,

Дардни, қариликни яратган ғамлар.

Шеърхон сатрларни ўқир экан, нафақат ўз замони, аждодларининг оғир

кечган қисматини, “Тарихнинг энг олис қатламларида Армонда ухлаган орзу

-

аламлар”ни ҳам юракдан туяди. Шоира гарчи

миллат изтиробларини “дунё” сўзи

моҳиятига яширган бўлса

-

да, ўқувчи шеър руҳидан келиб чиқиб аслида гап миллат

манглайига ажин туширган, қариликни яратган ғамлар дардлар, ҳақида

кетаётганини ҳис қилади.

Саҳро чечагининг аянч кулгиси,

Ёмғирдан жон кирган тупроқнинг иси,

Ҳаммаси ўтади қалбимни ўйиб.

Туя бўйнидаги қўнғироқларнинг

Ташналик эслатган жаранги бўлиб

Ҳаммаси ўтади қалбимни ўйиб.

Миллатнинг ўзлигидан йироқ қилган “саҳро” чечагининг кулгиси ҳам аянчли,

бу саҳродаги борлиқ учун пастда нажот йўқ, бу тупроққа ёмғир туфайлигина жон

киради. Буларнинг ҳаммаси шоирани изтиробга солади, азоблайди.

“Чўли ироқ” куйи шоира наздида уйғотувчи, тирилтирувчи кучга, таъсирга

эга. У бу куй ёрдамида руҳан ўлган миллатни, унинг қалбида тушовланган озодлик,

эрк, миллий ўзлик руҳини тирилтиришига ишонади. Шундай шеърлар бўладики,

улар моҳиятидаги сўзлар жарангламайди, ўзлигини ошкора намоён этмайди, улар

юракларга нола бўлиб кирадилар, улар бир ўқишда англанмайдилар, улар


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

166

юракларга киргачгина англанадилар. Бу англаш руҳи, миллат бошидаги

“манқуртлик кулоҳи”ни парчалашга қодир эди.

Саида Зуннунова каби шоиралар шеъриятида поэтик мўъжизалар

даражасига кўтарилган “эрк ва миллий ўзлик тананнуми” кейинги авлод

шоиралари ижодига ҳам кучли таъсир қилди. Эрк руҳи ва ифодаси ҳам

ой каби

тўлишиб борди. Ўктамлик ва жасорат руҳи улғайди. Сўзлар айрим сатрларда исён

шамолларига айланди.

Ойдин Ҳожиева ижодидаги миллий ўзлик руҳи, аёл латофати, қадриятлар

тараннуми, соғинч изтироблари шоиранинг ички руҳий дунёсининг муждаларидир.

Шоиранинг деярли ҳар бир шеърида уйғотувчи руҳ бор. Шоира Асқад Мухторга

бағишланган шеърида шундай ёзади:

Вулқон бўлар сўздан учган аланга,

Парт бўлади осмоннинг бўз кўйлаги.

Ҳар тонг шундай вулқон бўлиб оламга

Чиқиб келар Асқад Мухтор юраги! [7]

Шоир бу шеърда Асқад Мухторнинг нафақат ижодкор сифатида ўрни, балки

шахс сифатидаги маънавий жасоратига ишора қилади. Ўз даврида улуғ шоир

сўзидан учган аланга вулқонга айланиши, бу шоир ижодининг эстетик таъсири,

ундаги эрк руҳи қанчалар қудратли эканлигини намоён этади. Осмоннинг кўйлаги

“парт” бўлиши, йиртилиши моҳиятида кўкни қуршаган қора булутлар парчаланиб

қуёшга, унинг заррин нурларига йўл очилишига ишора қилади. Ҳар тонг шундай

вулқон бўлиб Асқад Мухтор юрагининг оламга чиқиб келиши моҳиятида “қуёш

йўли”ни ҳеч қандай куч ва восита билан тўсиб бўлмаслигига, эрк руҳи ҳеч қачон

завоб билмаслигига ишорадир.

Шоиранинг “Мўъжиза лаҳзалари” шеъри ҳам гарчи болалик хотиралари,

ҳаёт манзараларини акс эттиргандай кўринса

-

да, улар моҳиятида миллатнинг эрки,

ғурури, ифтихорини ифодаловчи миллий мерос, боқий қадриятлар, эрк руҳини

ифодаловчи рамзлар устуворлик қилади:

Кимдир “Кунтуғмиш”дан ўқий бошлар сўнг

Ернинг илдизига туташади жон.

...Замин сукутида гувлайди бедор

Юрак –

кул ичида тирилган Қақнус [8].

Зукко шеърхон бу гап

-

гаштак шунчаки гурунг эмаслиги, танчада қайнаган

қумғон тимсолида, суҳбатлар моҳиятида кўтарилаётган тарих, миллий руҳ ташувчи

қадриятлар намоёнини, “Кунтуғмиш” достони моҳиятидаги ўлмас даъватлар,

жасорат руҳи, миллий ўзлик тажассусми

таъсирида “тинглагувчи жонлар” она

замининг илдизига туташиб кетиши, бир сўз билан айтганда ватанпарварлик руҳи

ниҳоятда моҳирона ифода этилади. Айнан ана ўша “мўъжизавий руҳ” таъсирида

замин сукути бедор гувлаб, тобе диллар борлиғидаги ғафлатни парчалайди, айни

шу ҳолатда юрак

-

яъни кул ичида Қақнус тирилади. Шоира бу шеър моҳияти ила

миллий ўзлик руҳининг миллатни ғафлат исканжасидан уйғотишдаги буюк

қудратини моҳирона ифодалаб беради. “Наврўз” шеъри ҳам юракларда тирилган

эрк, қалбларга қайтган истиқлол

руҳини ифодалайди:

...Аждаҳо ўт нафаси тинди,

Кўксим аро насимлар инди.

...Чағир

-

чуғур қушларим қайтди,

Маъсума, ҳур тушларим қайтди.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

167

“Бир қатра сув, бир томчи шабнам Баҳрул нажотмиди ўша дам?” каби сатрлар

мазмуни моҳиятида “Баҳрул нажот” бўлган “Эрк руҳи”ни ифода этади. “Мен

қоврилган дўзахни кечиб” сатрлари ила, “Хуш келдинг” дея ҳурлик фариштаси

тимсолидаги қалдирғоч ташрифини қутлади.

Истибдод йилларида ўктамлик билан миллий ўзлик, истиқлол соғинчи

руҳида, халқ дарду изтиробларини мардона қаламга олган шоираларимиз ичида

Гулчеҳра Нуриллаеванинг ҳам ўз ўрни ва овози бор. Шоира ўз эътиқоди, юрак амри,

қалб муроди ҳақида “Автопортрет” шеърида шундай ёзади:

Меҳрим —

ақл кўзим очар зотларга,

Муҳаббат, адолат, эътиқодларга.

...Нафратим —

омаддан маст

-

аластларга,

Халқнинг юрагини англамасларга [9].

Шоира бу шеър орқали “ақл кўзим очар зотларга”, “Муҳаббат, адолат,

эътиқодларга” дея, юксак меҳрини уларга бахш этишини ифода этар экан, ўзининг

энг асосий юмуши “Юрак нотинчлигин беҳашам айтиш” эканлигини таъкидлайди.

Биз айнан биргина шу “беҳашам” сўзи моҳиятида шоиранинг мустабид тузум

мафкураси, уни олқишловчи “ҳай

-

ай”лардан ҳоли сўз айтиш ягона муроди

эканлигини англаймиз.

Гулчеҳра Нуриллаеванинг “Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса?!” эзгу

даъватни ифода этган шеъри мустабид тузум ёлғонларини фош этиш,

зўравонликларини ифода этиш, тобелик ортидан миллат тошига келадиган

кўргиликларни баён этиш борасида очиқдан

-

очиқ исён руҳида яратилган

шеърларидан биридир. Шоира “Не бўлар, ўзинг айт, онажон юртим, Шоир рост

сўзини айтмасдан қўйса?!” дея ўртага савол ташлар экан, бир томондан мустабид

тузум, “меҳмонлар зулми”, шоирнинг миллат олдидаги ижтимоий бурчи, маънавий

жасорати ҳақида ёзади.

Бағрингни ёғийлар тўлдирмасмикин?

Меҳмон мезбонини ўлдирмасмикин?

Ёлғон юрт тўрида ўлтирмасмикин? –

Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса…[10]

Шоиранинг бир пайтнинг ўзида ҳар бир миллат тақдирида ҳақиқат, адолат,

эрк учун толмас курашчи бўлган, миллат руҳи ва ўзлигининг ифодачиси бўлган

шоирларнинг ўрни ва мақоми қанчалар юксаклигини ифода этар экан, барча ижод

аҳлини ўша ишонч ва эҳтиромга муносиб бўлишга чақиради, бу ҳақиқатдан юз

бурган шоирлар энг оғир жазо ва қисматга лойиқ эканлигини таъкидлайди:

Ғурбат ҳам жирканиб, атасин “хоин”,

Ундан дариғ тутсин бир парча жойин,

Умрлик қисмати шу бўлсин доим,

Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса…

Муаллиф шеърни якунлар экан, қалби тубида энг юксак муродларини баён

этади. Юртимда, фақат рост шеър ёдлансин, деган истак, энг юксак пардаларга

кўтарилади. У энди шоирга эмас, инсонга мурожаат қилади. Шоиранинг маҳорати

шундаки, у шеър якунига умумбашарий мазмун бахш этгандек, кўринса

-

да, аслида

у нафақат маълум халқ ичида саноқли бўлган шоир, балки инсонга, инсонларга

мурожаат этади. Шу боисдан ҳам шеър якуни миллий хитобдек жаранглайди:

Яшноқ кўрай, дейман, юртим атласин,

Ҳар жилоси унинг рост шеър ёдласин,


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

168

Портлай қолсин замин, осмон портласин,

Инсон рост сўзини айтмасдан қўйса…

Шоира Қутлибеканинг “Қорли тонг ҳаёли” шеъри моҳиятида “мўъжиза

соғинчи” ётади. Бу миллий ўзлик ва эрк соғинчи эди. У шеър аввалида “тақдирга тан

берилган фасл руҳи” ни чизишга интилади. Гарчи муаллиф мўъжиза юз

берганлигини эътироф этса

-

да, унда руҳий маъюслик, умидсизлик кайфияти

устувордай:

Мўъжиза юз берган:

Кечагина бошқа эди ҳаммаси:

аёздан қорайиб ётарди йўллар;

Шамол теракларнинг бошига миниб,

юпқа япроқларин юларди.

Анорлар кўмилган сокин сайхонлик

тортмасди ҳеч кимнинг эътиборини [11].

Шеърнинг кейинги сатрлари гўё “сокинлик қаърини бузган эврилиш” га

ўхшайди. “Мўъжиза юз берган”лиги ҳақиқат. Аммо бу мўъжизанинг аввалгисидан

фарқи бор.

Мўъжиза юз берган;

Тераклар –

алпқомат йигитлар:

эгнида оқ пўстин, бошида оқ бўрк.

Ҳатто қамчисининг дастаси кумуш.

Сайхонлик бағрида ҳайбатли отлар

кунчиқиш тарафга қараб оромда:

олмос эгарлари қамаштирар кўз.

Аввалги мўъжизада шамол теракларнинг бошига миниб, юпқа япроқларини

юлган бўлса, иккинчи мўъжизада тераклар “эгнида оқ пўстин, бошида оқ бўрк, ҳатто

қамчисининг дастаси кумуш” алпқомат йигитларга айланди.

Муаллиф шеър моҳиятида “ўз дарди”ни мустабид тузум цензурачи ва

“айбловчи”ларидан чалғитиш учун, ўзини “жаҳоний эрк” битаётгандек кўрсатади.

Аммо, “улар жим” дейиш баробарида “Мен ҳам жим” дер экан, ана шу жимликни

журъат ва жасорат билан бузишга, ўзи ишонган миллат ор

-

номуси бўлган

“оғалар”ига юрак амри билан руҳий мадад беришга, мудраган журъат ва

жасоратларни уйғотишга интилади, уларни эрк учун курашга чорлайди:

Нимадан чўчийсиз, оғалар.

Ахир тўрт томоннинг йўллари ёруғ.

Бутун ишонч билан турибман ҳамон,

Мўъжиза юз берсин!

Қутлибека “Нимадан чўчийсиз, оғалар” сатри ила улар қалбидаги ички

қўрқувни енгишга интилади. “Ахир тўрт томоннинг йўллари ёруғ” дея мунавварлик

сари йўл солиш вақти келганини уқтиришга шошилади. Бутун борлиғи билан, катта

ишонч ила мўъжиза юз беришини кутади. Шеър якунидаги “Мўъжиза юз берсин!”

сатрлари моҳиятидаги ўтинч, дуо, илинж эрк соғинчи, муроди бўлиб юракларга

киради.

Инсон руҳиятига таъсир қилувчи эстетик омиллар ичида аёллар шеърият ҳам

катта таъсир кучига эгадир. ХХ асрда жадид шеъриятидан бошланган миллий

ўзликни англаш руҳи, эрк кайфияти, озодлик матлаби аёллар шеъриятида ҳам янги

босқичга кўтарилди. Мустабид тузум қанча зулм ва истибдод билан босим


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

3

3 (2025) / ISSN 2181-3701

169

ўтказмасин, ўзбек шоирлари билан бир сафда шоиралар ижодида ҳам тобеликка

нисбатан чексиз нафрат, қалбларга жадидлар руҳини, эрк тафтини олиб кирувчи

исён куртаклари миллий шеъриятда муҳитида барибир лирик кайфиятнинг

гултожи бўлиб хизмат қилди. Бу даврда истиқлол руҳи бадиий

инъикосида аёллар

шеъриятининг ўзига хос қирралари тўла намоён бўлди. Бу руҳ айнан шеърият

туфайли миллат қалбида авлодларни бир

-

бири билан боғловчи ишонч ва озодлик

риштасига айланди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Президент Ш.Мирзиёевнинг Республика

Маънавият ва маърифат

кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. Маънавият ҳаётимизда

янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак. ЎзА, 2023 йил, 23 декабрь.

2.

Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2021.

3.

Президент Ш.Мирзиёевнинг А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида

барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи. ЎзА, 2020 йил, 20 май.

4.

Ғафуров И. Мангу латофат. –

Т.: “Шарқ” матбаа

-

нашриёт концерни, 2008.

5.

Зулфия. Тонг билан шом аро. –

Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат нашриёти, 1985.

-

134 б.

6.

Зуннунова С. Танланган асарлар. –

Т.: “Шарқ” нашриёт

-

матбаа акциядорлик

компанияси Бош таҳририяти, 2001. –

112 б.

7.

Йўлдошев Қ. Сўз ёлқини. –

Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт

-

матбаа ижодий

уйи, 2018. 503 б.

8.

Нуриллаева Г. Шоир рост сўзини айтмайин қўйса https://ziyouz.uz/ozbek

-

sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/gulchehra-nurullaeva/

9.

Қутлибека. Қорли тонг хаёли.

https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-

zamonaviy-sheriyati/qutlibeka/.

10.

https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/oydin-hojieva/.

11.

Ҳасанов

Ш. Достон таркиби ва табиати. –

Самарқанд: СамДУ нашри, 2011.

Библиографические ссылки

Президент Ш.Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак. ЎзА, 2023 йил, 23 декабрь.

Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2021.

Президент Ш.Мирзиёевнинг А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи. ЎзА, 2020 йил, 20 май.

Ғафуров И. Мангу латофат. – Т.: “Шарқ” матбаа- нашриёт концерни, 2008.

Зулфия. Тонг билан шом аро. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985. -134 б.

Зуннунова С. Танланган асарлар. – Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2001. – 112 б.

Йўлдошев Қ. Сўз ёлқини. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. 503 б.

Нуриллаева Г. Шоир рост сўзини айтмайин қўйса https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/gulchehra-nurullaeva/

Қутлибека. Қорли тонг хаёли. https://ziyouz.uz/ozbek-sheriyati/ozbek-zamonaviy-sheriyati/qutlibeka/.

Ҳасанов Ш. Достон таркиби ва табиати. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2011.