Авторы

  • Юнус Бабакулов
    Старший преподаватель, кафедра Мировая литература, Узбекский государственный университет мировых языков

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.foreign-linguistics.66954

Ключевые слова:

духовность воспоминание память разум сновидение модернизм сознание поток сознания

Аннотация

В данной статье исследуются приемы запоминания, припоминания, раскрытия духа героя через внутренний монолог, являющийся объектом изображения духа в узбекских романах XX века. В статье рассматриваются вопросы течения сознания, связанные с литературой модернизма. В какой мере модернизм и психология стали объектом образов в узбекской литературе XX века? Были также проанализированы взгляды на течение модернизма и применение психологического анализа и духовных методов в художественной литературе мира и узбекских литературоведов.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная

лингвистика

и

лингводидактика

Foreign

Linguistics and Linguodidactics

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics

Methods of psychological analysis in art works

Yunus BABAKULOV

1


Uzbek State University of World Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2023

Received in revised form

10 April 2023
Accepted 25 April 2023

Available online

15 May 2023

The methods of remembering, opening the spirit of the hero

through an internal monologue, which is an object of the image of

the spirit in the literature of the XX century, are studied. The

article addresses the issues of consciousness flow, the

underground flow of consciousness related to modernism in
literature. To what extent modernism and psychology have

become the object of images in Uzbek literature of the 20th

century? The views on the flow of modernism and the application

of psychological and spiritual methods in the artistic literature of
the world and Uzbek literary scientists were also stopped.

2181-3701

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol1-iss3-pp23-31

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (

https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru

)

Keywords:

spirituality,

memory,

mind,

dream,

modernism,

consciousness,

stream of consciousness.

Психологик таҳлил усулини бадиий асарларда қўллаш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

руҳият,

эслаш,

хотира,

туш кўриш,

модернизм,

онг,

онгости оқими.

ХХ аср ўзбек романларида руҳият тасвирига объект

бўлган асарларда эслаш, хотирлаш, ички монолог орқали

қаҳрамон руҳиятини очиб бериш усуллари қизиқарли
бўлиши билан бирга, бирмунча мунозарали мавзудир.
Мазкур мақолада модернизм адабиётидаги онг оқими,

онгости оқим масалаларига тўхталиб ўтилган. ХХ аср ўзбек

адабиётида модернизм

ва психологизмнинг қай даражада

тасвир объектига айланганлиги кўриб чиқилган. Жаҳон ва
ўзбек адабиётшунос олимларининг бадиий адабиётда

модернизм ва психологик таҳлил ҳамда руҳият тасвири

усулларининг қўлланилиш масалалари ҳақидаги фикр

-

мулоҳазалар таҳлилга тортилган.

1

Senior Lecturer, Department of World Literature, Uzbek State University of World Languages.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

24

Методы психологического анализа в художественных

произведениях

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

духовность,

воспоминание,

память,

разум,

сновидение,

модернизм,

сознание,

поток сознания.

В данной статье исследуются приемы запоминания,

припоминания, раскрытия духа героя через внутренний

монолог, являющийся объектом изображения духа в

узбекских романах XX века. В статье рассматриваются

вопросы течения сознания, связанные с литературой

модернизма. В какой мере модернизм и психология стали

объектом образов в узбекской литературе XX века? Были

также проанализированы взгляды на течение модернизма

и применение психологического анализа и духовных

методов в художественной литературе мира и узбекских

литературоведов.

КИРИШ

Жаҳон адабиётшунослигида инсон шахсини ўрганишнинг ўзига хос бўлган

жиҳатларидан бири унинг ботиний оламига эътибор қаратишдир. Тадқиқот этиш

ўтган асрнинг бошларида бошланган, кейинроқ эса дунё адабиётига анъана

сифатида кириб келган модернизм ва психологизм атамаларининг қўлланилиши

бадиий адабиёт учун тасвир объектининг кўламига айланди. ХХ асрнинг

40 йилларида бошланган руҳият талқини

70-80-

йилларга келиб ўзининг бор

бўйини тарихий асарларда кўрсата бошлади. Ўтган асрнинг сўнгги йилларига

келиб эса, роман жанрини тўла қамраб олди. Бу янги аср

тур ва жанрлар тасвир

объекти ва усулларининг ранг

-

баранглигига олиб келди.

ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ

Модернизм ва психологизмнинг бадиий адабиётдаги ўрни ва ролини

аниқлаш. Ўзбек адабиётида онг оқими ва онг ости оқими,

руҳият талқинининг

намоён бўлиш усулларини кўрсатиб бериш.

ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Бадиий адабиётда психологизмнинг ўрни ва тасвир объектидаги

имкониятларини эслаш, хотирлаш, онг оқими орқали қаҳрамон руҳий ҳолатини

аниқлаш.

XX ва

XXI аср адабиётшунослигига оид бўлган адабий асарларда модернизм

оқимининг шаклланиши, онг оқими ва руҳият талқинини ифода этишдаги ўзига

хос бўлган усулларни таҳлил этиш.

НАТИЖА ВА МУЛОҲАЗАЛАР

Бадиий адабиёт ва психология фани инсоннинг ички ва ташқи оламини

ўрганадиган икки фан соҳасидир. Шу тарзда психология фани одамларнинг хулқ

-

атворини ва унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади, адабиёт эса бадиий

адабиётда инсоний хатти

-

ҳаракатларни тасвирлашдан иборат. Шахснинг хулқ

-

атвори ва хатти

-

ҳаракатларини ўрганадиган ижтимоий соҳанинг бу икки фани

бир

-

бири билан ўзаро боғлиқдир.

Адабиёт ва психология фанининг ўзаро муносабатлари асосий объекти бу

адабий асардир. Адабий асарлар инсонни ўрганади ва уларнинг ички оламини

батафсил таърифлашга интилади. Шу сабабдан ҳам адабий асар маълум пайтда,


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

25

маълум бир психологик ҳолатнинг иньикосига айланиб боради. Шу боисдан ҳам

адабий турнинг роман жанрида қаҳрамон характерида рўй бериши психологик

ҳолатларни

тасвирлашда психологик усуллардан кенг фойдаланганлигини

кўрсатади.

ХХ асрнинг 70

-

80 йилларида ўзбек адабиётида яратилган реалистик

романчиликда объект ва субъектнинг руҳий характерда уйғунлашган ҳолда
келиши, руҳият тасвирининг ҳар хил кўришларда намоён бўлиши, майда
деталларига эътибор берилишига сабаб бўлади. Бу каби характерлар руҳий
ҳолатнинг ижтимоий ҳодисалар билан шартланганлигини кузатиш бу давр ўзбек
романчилиги учун янги поғонага кўтарилганининг исботидир.

Инсон онгида жамланган маълумотлар бирон

-

бир воқеликка дахлдор бўлган

вақтдагина фаоллаша бошлайди. Дахлдорлик сезилмаган ҳолларда пассив ёки
ўчиб кетиши мумкин. Бадиий асарларда руҳият тасвири икки хил характерга эга
бўлиб, биринчиси изоҳловчи вазифани ўтаса, иккинчиси асослайди.

Муаллиф асар қаҳрамонининг онгли ва онгсиз ҳолатлари чегарасига ҳам

алоҳида эътибор қаратиши

лозим. Чунки инсонда билиш ва эришиш истаги

уйғонса у албатта бунга эришади. Бундай эришувчанлик унга баъзан чексиз руҳий
азоб ва изтироб исканжасида қолишга олиб келса, баъзан эса кўтаринки кайфият
ва шоду

-

хуррамликка эришади. З.

Фрейд таълимоти нуқтаи назаридан қарасак,

психоанализ онглиликни онгсизликдан, ижтимоийликни идивидуалликдан
қидириш

орқали тасвир воқелигининг мазмун моҳиятини очиб беришга ундайди.

Бадиий асарларда тасвирланаётган воқеликнинг ҳаққонийлигига ҳам

алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақида XVII

-

XVIII асрларда яшаган буюк француз

тарихчиси ва маърифатпарвари Жон

-

Батист Дюбо “...маълум бир вазиятлардагина

воқеа бўладиган ва буни ҳам тарихий шароит, ҳам инсон имконияти тақозо
этадиган, ҳам бадиий шартлилик қонунияти кўтара оладиган

фактлардагина

бадиий ҳақиқат бўла олади: бунда воқеа ва туйғулар мослиги ҳал қилувчи аҳамият
касб этади” деб таъкидлаган эди [Дюбо Жон

-

Батист., 1976; 145–147]. Адиб

қаҳрамон

характерини тўлақонли очиш мақсадида уни ҳар хил воқеалар измига

тушириши бадиий тамоилнинг барқарорлигини таъминлайди.

Бадиий асарларда “эслаш усулидан фойдаланиш бир томондан характерлар

хатти

-

ҳаракат ва фаолиятида юз берган барча ўзгаришларни изоҳлашга йўл очади,

иккинчи томондан, асардаги воқеалар оқимини тўлдиришга ва шу орқали
романдаги макон ва замон (хронотоп) чегарасини кенгайтиришга ёрдам беради.
Учинчи томондан, руҳий тасвирнинг эслаш усули романга хос тафаккур салмоғини
оширади ва поэтик қамровлар миқёсига кўтаришга имкон беради” [Днепров

В.,

1965; 496]. Чунки хотира нормал инсон руҳиятини муайян туйғу, кечинма билан
алоқадорликда доим бойитиб туради.

Адабиётшунос олим В.

Днепров таъкидлаганидек: “ўз ижодини даврнинг

маънавий, ижтимоий

-

сиёсий эҳтиёжлари билан боғлай олмаган ёки буни

истамаган ёзувчи санъат учун йўққа чиққан инсондир. Ҳалол ижодкор эса
жамиятнинг танқидчиси ҳисобланади ва шу туфайли у сиёсат билан боғланади”
[Днепров

В., 1965; 112.]. В.Днепров фикрларининг тасдиғини Х.

Дўстмуҳаммаднинг

“Донишманд Сизиф” асари мисолида кўришимиз мумкин.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

26

“Олий истакка истеҳзо ила қиё боққан кўзларни ўйиб олмаган худонинг

худолиги, маъбуднинг маъбудлиги қоладими, ахир?! Ким нима деса десин, илло,
қаттол

салтанат йўриғи шафқатсиз!

Олампаноҳ Зевс ўз шаън

-

шавкатига ярашмаган қилмишга қўл

урди.

У сув ва дарёлар маъбуди Асопнинг бокира фарзанди

-

аржуманди,

Эгина қизга кўз

тикди –

уни ўғирлаб, харамига яширди!..

Сизиф эндигина баралла айтяпти бу сўзларни, у дамлар эса дилидан тилига

кўчмаган шу хабар маъбудлар наздида шумхабар, дея талқин топди.

Талқин еди Сизифни! Талқин бошига етди!”

[Х.

Дўстмуҳаммад., 2016; 282]

Асарда собиқ тузим даврида интеллектуал салоҳиятга эга бўлган инсон

тақдири масаласи мажозий маънода ёритилган. Бадиий асарлардаги эслаш усули
руҳий тасвирнинг кенг қамровлилигигаасос бўлиши мумкин. Қаҳрамон характер
қирраларини очишда, тасвир объекти кўламини кенгайтиришда асар
динамикасини таъминлашда, макон ва замон чегаларини кенгайтиришга
имконият яратади. Эслаш ва туш кўриш усули баъзан асар қаҳрамонлари учун
муаммо бўлиб турган масалаларга ечим топишда ва асар воқеаларининг
ривожланишига туртки бўлади, бу эса О.

Ёқубов “Улуғбек хазинаси”, А.

Аъзам

“Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романларида ўз аксини топган.

“Бир тушни тез

-

тез кўраман: ўн беш йилча олдин Жарариқда бир

кампирнинг ҳовлисида турганман. Бу ҳовли қизининг уйига девор

-

дармиён,

кампир қизиникида турар, ўзининг ҳовлисига, яъни биз турган жойга камдан

-

кам

ўтар, ижара пулини ҳам қизиникидан чақириб олиб, берар эдик. Ким билади,
кампирнинг пулга зорлиги йўқ, шунчаки ҳовли ҳувилламасин, чироғи ёниб турсин
дер эдими, лекин бир қиз невараси бор эди, мени шунақа ёмон кўрардики,
қўнғироқни босиб, тақиллатиб, бир амаллаб дарвозани очдирганимдан кейин
бошини чиқариб нима гаплигини сўраш ўрнига, “Ҳа

-

а!” деб шунақа бақириб

берарди, худди мен кампирни ўлдиргани келганману бу мегажиннинг паҳлавони
мени фош қилиб қўйгандек, юрагим ёрилиб кетай дерди” [А.

Аъзам., 2014;11].

Адиблар асарларида эслаш ва туш кўриш усулининг нафақат сюжет

воқеалари ривожи, динамикасини таъминлаш каби соф эстетик вазифани
бажариш мақсадида, балки қаҳрамонларнинг маънавий

-

ахлоқий дунёсини янада

кенгроқ ва чуқурроқ ёритиш учун ҳам қўллаган. Бадиий асарларнинг эстетик
таъсирчанлиги унинг воқеликни худди ҳаётда бўлганидек акс эттиришда эмас,
балки уларнинг руҳий вазиятлардаги

руҳий ҳолатларини моҳирона тасвирлаш

билан белгиланади. Инсон руҳияти доимий унинг физик ҳолатига таъсир этибгина
қолмай, онг ости оқимида сақланиб қолади ва уни доимо таъқиб остига олиши
назарда тутилади. Унинг туш кўриши эса, инсон руҳият ва ҳис

-

туйғуларининг

нозиклиги ҳар қандай инсонни эмоционал ҳолатидан келиб чиқиб, ақлий
бошқарувдан четга чиқариб юборишиши назарда тутади.

Ижодкорнинг маҳорат мезони яна шуниси билан ажралиб турадики, руҳият

тасвирининг бир неча хил усулларини кетма

-

кетликда ёки ўрин алмашиш тарзида

қўллашида

кўринади.

Барча руҳий тасвир билан боғлиқ бўлган сабаб алоқа яъни

детерминизм реалистик тасвир принциплари асосида яратилган асар тузулиши
унсурлари ўртасидаги боғланишни белгилайди. Чунки руҳий ҳолат тасвири доимо
ҳиссиёт, хатти

-

ҳаракат ва ахлоқ мезонлари ўртасидаги қарама

-

қаршиликларда ўз

аксини топган.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

27

Собиқ совет даври адабиётида руҳият талқини масаласига унчалик эътибор

беришмаган десак ноўрин бўлади. Чунки шўро даври адабиётида асосий қаҳрамон

эталон вазифасини ўташи кераклигидан келиб чиқиб таҳлил қилсак бу табиий

ҳолга айланади.

Рус адабиётида эса бу ҳолат ўзгача. А.

Ахматова, Л.Н.

Толстой,

М.Ф.

Достоевский каби бир қанча рус адиблари ижодида психологизмнинг жаҳон

адибларига ўрнак бўладиган даражадаги гўзал намуналари яратилди. ХХ асрнинг

бошларидан бошланган психологик таҳлил масаласи аънанага айланиб борди.

ХХ асрниннг иккинчи ўн йилликлари ўзбек адабиётида роман жанрига тамал

тошини қўйиш даври бўлди. Жаҳон адабиётидаги реалистик услубнинг ижтимоий

руҳий детерминизм асосида шаклланиш жараёни ўзбек

адабиётини ҳам чеклаб

ўтган эмас. А.

Қодирий,А.Чўлпон каби кейинчалик эса Ойбек, А.

Қаҳҳор, С.

Аҳмад,

О.

Ёқубов, П.

Қодиров

ХХ аср охирлари XXI асрда ижод қилган Ў.

Ҳошимов

,

Ш.

Холмирзаев, О.

Мухтор, М.М.

Дўст, Т.Мурод, У.

Ҳамдам, Н.

Эшонқул, С.

Вафо,

Зулфия Қуролбой қизи ва бошқа адиб ва адибаларимиз томонидан яратилган илк

ва кейинги романларда психологик тасвир етарлича бўлган бўлса

-

да илк бор

илмий жиҳатдан бадиий асарни психологик нуқтаи

-

назардан таҳлил қилиш

1947 йилда

А. Алимуҳаммедов зиммасига тушди.

Юқорида санаб ўтилган адиблар ижодида роман жанридаги образлар

тизими реалистик тасвирга асосланган. Қаҳрамонлар характерининг воқеликка

нисбатан хатти

-

ҳаракатларини детерминизм тамоиллари асосида яратишни ўз

асарларида ёритиб берган ва бермоқда. Шунга

асосан руҳият тасвирида асос

бўлган инсон ва воқелик муаммоси эпик жанрда ўзига хос ва бетакрор тарзда ўз

ечимини топмоқда.

Адабиётшунос олим Қ. Йўлдошев “... ҳар қандай миллий адабиётнинг

инсоният эстетик тафаккурига қўшган ҳиссаси ҳам ундаги романчиликнинг

салмоғи билан тайин этилади. Чунки роман миллат бадиий тафаккурининг

тараққиёт даражасини намоён этади”

[Қозоқбой Йўлдош.,

1006-maqola.html

] деб

замонавий ўзбек романларини таҳлилга тортади ва янги асрнинг биринчи ўн

йиллигида яратилган романларга баҳо беради.

Йўлдош Солижонов “Йил хирмони ҳосил сифати” номли мақоласида

2012 йилда яратилган роман жанри хусусида тўхталиб: “Мавзуларнинг ранг

-

баранглиги, адабий аҳоли тоифасининг янгилиги, характерлар хилма

-

хиллиги,

бадиийлик мезонлари ва муаммо ечимидаги ўзига хослик воқеликни баён қилиш

ва образлар талқинига кўра анъанавий ҳамда ноанъанавий усулларда битилгани

уларнинг шаклан ва мазмунан янгиланиб бораётганидан далолат беради”

[Солижонов

Й.,

1276-maqola.html

] дейди ва 2012 йилда яратилган романларни

таҳлил қилиб ютуқ ва камчилликлари ҳақида ўз фикр

-

мулоҳазаларини билдириб

уларни мавзу ва муаммосига кўра ижтимоий

-

иқтисодий, маънавий

-

ахлоқий,

тарихий, биографик ва детектив каби турларга бўлади.

Кейинги икки аср давомида деб ёзади У.

Норматов, “роман жаҳон адабиётида

етакчи жанр бўлиб келди ... боиси шундаки, башарият даҳоси яратган адабий

жанрлар орасида энг универсали, канонларни, миллий чегараларни тан

олмайдигани, бетиним янгиланиб, ўзгариб боришга мойил, ҳамма даврларга,

оқимларга мослаша оладигани айни

шу жанр бўлиб чиқди. Романтизм дейсизми,

реализм, соцреализм, неореализм, сюреализм, магик реализм, постреализм,

модернизм, постмодернизм дейсизми –

барча адабий оқимларда унинг етук

намуналарини топиш мумкин” [Норматов У.,

1008-maqola.html].


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

28

Психологик усулларнинг кенг қўлланилиши адабий турларнинг драма

жанрида ички ва ташқи монологлар ва диалоглардан, лирикада эса асосан
муаллиф ҳис

-

туйғулари, эпик турнинг роман жанри кўлами кенглиги боис

қаҳрамонлар

руҳий ҳолатини очишда психологик тасвирнинг бир неча

усулларидан кенг фойдаланиш имкониятига эга.

Бугунги кун романларида руҳият тасвирини кўпинча икки хил усул, яъни,

инкорни инкор этиш ёки тасдиқни тасдиқ этиш орқали ифода этмоқда. Албатта ҳар
бир ёзувчининг ўз индувидиал услуби мавжуд. Шунга кўра қайсидир адиб биринчи
кимдир иккинчи ёйинки бошқа бир адиб эса қоришиқ усулда ижод қилади.

“XIX асрнинг охирларидан эътиборан рус адабиётида ижодкор шахснинг

янги типи шакллана бошлаган эди. Бу даврда адабиётга кириб келган истедодлар
ҳамма

нарсани ўз кўзлари билан кўришга, билишга итилганларки, бу ҳаётни

бутунича тасаввур қилиш истагида юзага келган эди” [Колобоева

Л.А.,1990; 30

-31]

дейди рус олими Л.А.

Колобоева. Бу эса ўз ўрнида шахснинг дунёни теран англаши,

тафаккурининг тиниқлашиши, ақлий етукликка эришишининг бир кўринишидир.
ХХ аср охирларига келиб ўзбек романларида руҳият ва модерн талқини очиқ

-

ойдин тасвирланиши бугунги кун учун янгилик эмас.

Ҳар

бир ёзувчи бадиий асардаги ўз ғоявий мақсадини замонидаги воқелик

ёйинки мозийга қайтиш орқали ифода этиш ҳуқуқига эга. Нима бўлганда ҳам унда
акс этаётган бадиий воқелик ҳаракатда бўлиши керак. Ана шу ҳаракат асрдаги
конфликтни келтириб чиқаради. Масалан: “Сизифнинг аниқ ёдида йўқ: Эгина
қизнинг

ғойиб бўлиши боисини у Асопнинг қулоғига шипшидими, ёхуд

воқеадан

хабар топган Асопнинг ўзи нажот умидида уни излаб Коринф дарвозаси
остонасига бош уриб келдими, ҳар қалай, ҳаммаси Эгина қиз фожиасидан
бошланди. Бошландию, унга худолар худоси Зевс амри ила ёғилган таъқиб

-

тазйиқлар тўфони уланиб кетди” [Х.

Дўстмуҳаммад.,

2016; 280].

Ваҳоланки, Сизифнинг бор

-

йўқ гуноҳи унинг бохабарлиги эди. Бохабарлиги

унга панд берди. Ҳа, у Эгина қиз паритимсол ва хушқад гўзаллар кушандаси
бўлмиш Зевс томонидан ўғирлаб кетилганидан хабар топди. Абадулабад ўзгармас
ақида

шу –

маъбудлар назар

-

наздида хабардор кимсадан хавфлироқ жондор йўқ.

Хабардор одам шердан, арслондан, сиртлону, аждаҳода тўфону, вулқондан

-

да

хатарли. Дунёнинг хатари –

хабардорликда! Боз устига, Сизиф сингари ҳақпараст,

адолатпеша ва бетгачопар хабардорларнинг турган

-

битгани тирик зиён.

Х.

Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” асарида ўтмиш воқелиги юзаки

қараганда Сизифнинг олдиндан сезиш ва кўра билиш қобилияти худди Промитей
сингари унга қанчалик қимматга тушганлигини адиб асар охирларида келтириб
ўтади. Унгача фақат Сизифнинг тош билан бўлган ҳолати акс этадики, гўё Сизиф
шу тошни тепаликка олиб чиқиши зарурдек. Сизифиннг Зевс билан конфликти
бир бирига дунёқараши руҳий жиҳатдан табиат ҳодисалари заминдаги қарама

-

қаршиликлар

замирида юзага келади.

Руҳият

тасвирини

қўллашда

эслаш

усулининг

қўлланилиши

қаҳрамонларнинг баъзи ҳолатлардаги ўй

-

фикрлари ва хатти –ҳаракатларини

тарихий воқелик билан боғлашга асос топади. Баъзи ўринларда адиблар ижодида
эслаш ўрнини онг оқими эгаллайди. Биз бу каби хислатларни Н.

Эшонқулнинг

“Гўрўғли” романларида кўришимиз мумкин.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

29

“Бу воқеа жума куни содир бўлганди. Агар Н.нинг ҳаёти кейинчалик бошқа

бир ўзанга тушиб кетмаганида, эҳтимол, у жума куни юз берган бу чалкашликни

бутунлай унутиб юборган бўларди. У кейинчалик бу чалкашлик ҳақида кўп марта

эслади ва айнан ўша адашиб қилинган қўнғироқ менинг ҳаётимни бутунлай

ўзгартириб юборди, менинг ҳаётим айнан ўша

кундан сўнг бошқа оқимга қараб бурилиб кетди, табиийки, раҳбарнинг

қабулига

адашиб чақиришгани охир

-

оқибат ойдинлашгани каби

бир куни ҳаммаси

ўз ўрнига тушади деб ўзини ўзи овутиб юрди” [Н.

Эшонқул., 2012; №2., 19].

Бундай ҳолларда қаҳрамоннинг ўта мураккаб руҳий ҳолатида онг ва қалбида

кечаётган муросасиз кескин руҳий ҳолатни муросага келтириш, ўз

-

ўзини тафтиш

қилиш

ва ўзига керакли баҳони бериш билан боғлиқ бўлиши табиийдир.

Шу сабабдан Н.

Эшонқулнинг “Гўрўғли” романида психологизмнинг динамик ва

аналитик принципларининг уйғунлашиш ҳолатини кўриш мумкин. Бу уйғунликни

У.

Ҳамдамнинг

“Мувозанат” романидаги Юсуф, Н.

Эшонқулнинг “Маймун етаклаган

одам” асаридаги рассом образлари тимсолида ҳам кўриш мумкин.

М.М.

Бахтин таъкидлаганидек: “инсон руҳиятига хос эслаш жараёни бадиий

тасвирнинг махсус усули даражасига кўтариш, шу орқали романга хос тафаккур

илғамини асарнинг замоний ва маконий қамровини кенгайтириш, персонажлар

руҳий оламини ўтмиш билан боғлаш, сюжетни янгидан

-

янги воқеалар,

қаҳрамонлар

билан бойитиш ижодкор маҳоратининг юксаклигидан далолат

беради” [Бахтин М.,

353

392].

Юқорида келтирилган Бахтин фикрларига қўшилган ҳолда

яна шуни айтиш

мумкинки, бадиий асарларда келтирилган психологик тасвирда эслаш усулининг

қўлланилиши

даражаси тасвир объектининг ҳаёт ҳақиқатига қанчалар яқинлиги

билан ҳам белгиланади. Агар асарда тасвир этилган воқелик ҳаёт ҳақиқатига яқин

даражада тасвирланса ўқувчи ишончи ошади. Инсон баъзан бир қарашда содда,

баъзида эса англаб бўлмас бир хилқат шу боисдан унинг руҳияти ўта мураккаб ва

ранг

-

барангдир. Шу сабабли ҳам руҳий ҳолатнинг намоён бўлиши ҳам ўзига хосдир.

Инсон бирор ҳаётий ҳодиса ёки воқеа ҳақида

хулоса чиқариши, қарор қабул

қилиши, ёйинки бир тўхтамга келиши учун фикр юритади, мушоҳада қилади. Ана

шундай пайтда унинг воқеа –

ҳодиса ёки нарсалар, алал оқибат одамлар ҳақида

тасаввури ва уларга бўлган муносабати ойдинлашади.

“Асар қаҳрамонларининг ўй

-

фикр юритиши унинг ўзлигини инсон

сифатидаги моҳиятини китобхонга аниқлаб беришга имкон беради. Умуман

олганда, мулоҳаза юритиш

-

ўйлаш психологик тасвир ҳамда таҳлилнинг энг

мураккаб, айни замонда, энг самарадор усули ҳисобланади. Чунки асар

персонажлари табиатидаги юксаклик ва пасткашлик фақат руҳий таҳлил, руҳий

жараёнлардагина ўзлигини намойиш этади” [Храпченко

М.Б.,1976; 133].

М.Б.

Храпченоконинг фикрларига қўшилган ҳолда шуни айтиш мумкинки,

инсон ўтган ва ўтаётган ўз ҳаёти жараёнларида эришган

ютуқлари

-

ю, хато

-

камчилликларини, уни ўраган ва ўраб турган инсонларга муносабатларини,

уларнинг ҳар бир ҳатти

-

ҳаракатларини (агар у ҳатти

-

ҳарактлар бевосита шу инсон

билан боғлиқ бўлса. Таъкид бизники.) хотирлашга ва унга баҳо беришга уринади.

Шу аснода ўзига ҳам маълум маънода хулоса чиқаради.

Жаҳон адабиёти хазинасининг бойишига ўзларининг асарлари билан улкан

ҳисса

қўшган, модернизм ва психологизм йўналишидаги илмий ва бадиий

адабиётининг юксак даражага кўтарилиши учун замин яратган Ф.

Стендаль,


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

30

Штобриан, Гофман, А.

Ахматова, Л.Н.

Толстой, М.Ф.

Достоевский, Ж.П.

Сартр,

М.

Пруст, Ж.

Жойс, Т.

Манн, Э.

Хемингуей, У.

Фолкнер, Р.

Роллан каби бир қанча

йирик ёзувчилари ўз ижод лабараториясида қаҳрамон характерининг ички

дунёсини, унинг руҳий оламидаги барча тебраниш ҳолатларини очишда онг оқими

ҳамда туш кўриш, эслаш, хотирлаш, ўйлаш, ички ва ташқи монолог ва диалоглар,

галлюцинация каби психологик тасвир усулларидан кенг фойдаланган.

Баъзи ўринларда адибларимиз қаҳрамонлар онгида ва онг остида кечаётган

ўй

-

фикрларни ички ва ташқи монологлар орқали бериш воситаларидан ҳам кенг

фойдаланади. Руҳият тасвирининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида адиб
қаҳрамоннинг

онгини қамраб олган ўй

-

хаёллар ва фикрларини ўз тилидан эмас,

балки қаҳрамон тили орқали баён этади. Бундай ҳолларда ички ёки ташқи
монолог усулини қўллаш жоиз. Бу соҳада рус адабиётшунослари И.С.

Тургеневни

“ички монологнинг устаси” [Долотов

Л.,

1973; 50

–51] деб таъкидлашади. Бунинг

боиси шундаки, Тургенев руҳан ўзига яқин қаҳрамонлар тасвирини беришда
кўпинча ички монологдан фойдаланган. Бундай ҳолатни Х. Дўстмуҳаммаднинг
“Донишманд Сизиф” асари мисолида ҳам кўриш мумкин. Сизиф сўнгги
лаҳзаларгача Зевс томонидан ўзига қандай жазо тайинланишини кутаётган
пайтдаги ички руҳий изтиробларини адиб қуйидагича тасвирлайди: “Дорга
осишармикан?. У ҳолда қани халойиқ, қани тўсинда тебраниб уни интиқ кутаётган
сиртмоқ?.. Жимжит. Ёхуд, манави кимсасиз тоғ этагида шартта ерга ётқизишадию,
ким кўриб ўтирибди, азиз бошини сапчадек қилиб танасидан жудо этишади

-

вассаломмикан?! Бир зумгина –

бу дунёда бир одам камайди, нимаю, кўпайди –

нима! Ёхуд Коринфнинг устига осмон қулаб тушармиди, Сизиф қатл этилса?!
Ундай деса, ойболта тутган жаллодларнинг қораси кўринмаяпти, кунда ҳам йўқ…
Ўт қалаб, тиккасига ёндиришармикан?.. Балки бошидан намакоб пуркай

-

пуркай

терисини шилишар, тириклайин?!” [Х.

Дўстмуҳаммад., 2016; 261–

262].

Э

-

э

-

э, ана, ана, Сизиф кўрди! Кўрдию, вужуди ловуллаб кетди, аён, деган ўй

шуурини

-

дилини яшиндай тилиб, куйдириб ўтди. Тўғриси, у бундай жазони кутмаганди.

Нима бўлса бўлар, лекин ортиқча қийнамай жонимни олишади, деган умидда шайланиб
келаётганди у, бироқ… Кўз олдида оғир ҳайбатли харсанг тош остида мажақланган ва ер
билан битта бўлиб ётган оёқ

-

қўли, жисми

-

жасади гавдаланди. Харсанг тошнинг роса

думалайдиганини топишибди, ўзиям! Баҳайбатлигини!.. Аввал Сизифни ерга юзтубан
ётқизадилар, сўнг олди

-

орқасидан пойлоқчилик қилиб келаётган хоснавкарлар

бараварига харсангга ёпишадилар

-

да, тошни унинг устидан бир сидра думалатиб

юборадилар, қарабсизки, қасира

-

қусур

-

р

-

р!..

Шуни айтиш мумкинки, адиб Х.Дўстмуҳаммад асарда тасвирлаётган

қаҳрамонларнинг

руҳий дунёсини жуда яхши билганлиги вазиятлар талабидан

келиб чиқиб, қаҳрамон руҳиятида кечиши мумкин бўлган ҳис ва туйғуларни
англаши ва қаҳрамон қалбидан ўтаётган ва ўтиши мумкин бўлган сўзларни ҳис
этиши билан ҳам бошқа адиблардан ажралиб туради.

ХУЛОСА

Инсон руҳияти ўта мураккаб ҳодиса. Уни тасвирлашда адиблар бир неча

усуллардан фойдаланишган. Бу адибларнинг дунёни англаш, ҳис қилиш ва
муносабат билдириш, қаҳрамон руҳиятини очишнинг ўзларига хос ва мос бўлган
энг қулай усулларини танлаш имкониятини беради. ХХ асрнинг биринчи ярмида
ананага айланган модернизм адабий оқими қаҳрамон руҳияти масаласига алоҳида


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Issue

1

3 (2023) / ISSN 2181-3701

31

эътибор қаратилган. Онг оқими, онг ости оқими, онгсизлик онги нуқтаи назаридан
ёндашувлар билан бошқа оқимлардан ажралиб туради. Иккинчи бир томони
шундаки, модерн асарларида тасвирланаётган қаҳрамон тўлалигича эркин обьект
сифатида ҳаракатланади.

Бизнинг XX

-

XXI аср насримизда бу оқимга нисбатан турли қарашлар мавжуд.

Ўтган асрнинг охирларида бунёд этилган асарлар орасида онг оқимига доир
мисоллар бир талайгина. Масалан, А.

Қаҳҳор, О.

Ёқубов, П.Қодиров асарларида

эслаш, хотирлаш, туш кўриш, ўйлаш, фикрлаш каби руҳият тасвири усулларидан
фойдаланган бўлса, М.М.

Дўст, Т.

Мурод асрларида ички монолог, руҳият тасвири

билан онг оқимининг уйғунлашганлигини, У.

Ҳамдам, М.М.

Дўст, Н.

Эшонқул,

Саломат Вафо, Зулфия Қуролбой қизи асарларида эса онг оқими билан онг ости
оқими тасвирлари берилган ва бундан ташқари бир қанча адиб ва адибаларимиз
ўз ижод намуналарида бу оқим йўналишига баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшган
ва қўшмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бахтин М. Из предыстории романного слова.

-

М.М.Бахтин. Литературно

-

критические статьи. –

М.,

-

С. 353

-392.

2.

Днепров В. Черты романа ХХ века,

-

М. 1965.

-

с. 112.

3.

Дюбо Жон

-

Батист. Критические размышления о поэзии и живописи

-

М,;

Изд

-

во “Искусство”, 1976,

-

с.707

4.

Долотов

Л. Психологическое течение в литературе критического реализма.

|| Развитие реализма в русской литературе. В 3

-

х томах, Т,

5.

2., кН. 1. –М.: Наука. 1973. –с. 50

-51.

6.

Интеллектуальный роман Томаса Манна,

-

В. Днепров, Черты романа ХХ

века,

-

М. 1965.

-

с. 496

7.

Н. Эшонқул “Гўрўғли” романи “Шарқ юлдузи” журнали 2012 й №2

-

3. 57 бет.

8.

Храпченко М.Б. Художественное творчество, дейсвтильность, человек.

-

М.;

-

1976.; СП,.

-

с. 365

9.

Х. Дўстмуҳаммад “Донишманд Сизиф” Тошкент. “Ўзбекистон” 2016. 359 б.

ИНТЕРНЕТ МАНБААЛАРИ

:

1.

Умарали Норматов. Бадиият кўзгусида миллат тақдири

http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunoslik/tanqidchilik/1008-maqola.html
2.

Қозоқбой

Йўлдош. Роман ва бугунги ўзбек романчилиги

http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunoslik/tanqidchilik/1006-maqola.html
3.

Йўлдош Солижонов. Йил хирмони, ҳосил сифати

http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunoslik/tanqidchilik/1276-maqola.html
4.

ziyouz.uz › ozbek

-

nasri › ahmad

-

azam › a

-

...А. Аъзам “Рўё ёхуд Ғулистонга

сафар” роман

2014 й 308 бет.

Библиографические ссылки

Бахтин М. Из предыстории романного слова.- М.М.Бахтин. Литературно-критические статьи. - М., -С. 353-392.

Днепров В. Черты романа ХХ века,-М. 1965.-с. 112.

Дюбо Жон-Батист. Критические размышления о поэзии и живописи-М,; Изд-во “Искусство”, 1976, -с.707

Долотов Л. Психологическое течение в литературе критического реализма. || Развитие реализма в русской литературе. В 3-х томах, Т,

, кН. 1. –М.: Наука. 1973. –с. 50-51.

Интеллектуальный роман Томаса Манна,- В. Днепров, Черты романа ХХ века,-М. 1965.-с. 496

Н. Эшонқул “Гўрўғли” романи “Шарқ юлдузи” журнали 2012 й №2-3. 57 бет.

Храпченко М.Б. Художественное творчество, дейсвтильность, человек.-М.;-1976.; СП,. -с. 365

Х. Дўстмуҳаммад “Донишманд Сизиф” Тошкент. “Ўзбекистон” 2016. 359 б.

Интернет манбаалари

Умарали Норматов. Бадиият кўзгусида миллат тақдири

Қозоқбой Йўлдош. Роман ва бугунги ўзбек романчилиги

Йўлдош Солижонов. Йил хирмони, ҳосил сифати

ziyouz.uz › ozbek-nasri › ahmad-azam › a-...А. Аъзам “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” роман 2014 й 308 бет.