Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная
лингвистика
и
лингводидактика
–
Foreign
Linguistics and Linguodidactics
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics
Consideration of the age factor in learning foreign languages
Dilsuz ZOYIROVA
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2023
Received in revised form
10 August 2023
Accepted 25 September 2023
Available online
15 November 2023
This article analyzes the issues of considering the age factor in
learning foreign languages. In the article, the issues related to the
assessment of the learner’s age, psychophysiological condition,
gender, and character, especially the hierarchical level, as a factor
influencing the learning process, are also studied.
2181-3701
/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol1-iss5-pp52-59
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
foreign,
sociological,
biological,
research,
language,
age,
factor,
learner,
teaching,
resources.
Хорижий тилларни ўрганишда ёш омилини эътиборга
олиш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хорижий,
социологик,
биологик,
тадқиқот,
тил,
ёш,
омил,
ўрганувчи,
ўргатиш,
манбалар.
Мазкур мақолада хорижий тилларни ўрганишда ёш
омилини эътиборга олиш масалалари таҳлил этилган.
Шунингдек, мақолада хорижий тилларни ўрганишда
ўрганувчининг ёши, психофизиологик ҳолати, жинси ва
феъл
-
атворидан ташқари касбий эҳтиёжлари, айниқса,
иерархик даражаси ҳам ўқув жараёнига таъсир қилувчи
омил сифатида баҳоланиш билан боғлиқлиги ўрганилган.
1
National University of Uzbekistan. E-mail: dilsuz@nuu.uz
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
53
Учет возрастного фактора при изучении иностранных
языков
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
зарубежные,
социологические,
биологические,
исследования,
язык,
возраст,
фактор,
учащийся,
обучение,
ресурсы.
В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с
учетом возрастного фактора при изучении иностранных
языков. Особое внимание уделяется оценке возраста,
психофизиологического состояния, пола и характера
обучающегося, а также роли иерархического уровня как
важного фактора, влияющего на эффективность процесса
обучения.
Бизга маълумки, хорижий тилларни ўрганиш ва тадқиқ этишга бўлган
эҳтиёж инсон умрининг сўнгги давригача давом этадиган жараёндир. Мазкур
хусусият тирикликнинг асосий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Хусусан, бугунги
кунда илм
-
фандаги ўзгаришларнинг тезлик даражаси касбий кўникмаларни
янгилаб ва ривожлантириб боришга бўлган талабни ошириб бормоқда. Жумладан,
чет тилларни ўрганиш меҳнат бозоридаги асосий талаблардан бирига айланиб
улгурди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил 19
-
майдаги
“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш
фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–
5117-
сонли қарорига мувофиқ, давлат органларига ишга қабул
қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга
қўйиладиган
мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланди [1].
Хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишга оид тадқиқотлар шуни
кўрсатадики [2], услубий қўлланма ҳамда манбалар умумий ёндашувга асосланади.
Бироқ ўрганувчилар турли тоифадаги шахслар бўлиши мумкин. Ўрганувчининг
ёши, психофизиологик ҳолати, жинси ва феъл
-
атворидан ташқари касбий
эҳтиёжлари, айниқса, иерархик даражаси ҳам ўқув жараёнига таъсир қилувчи
омил сифатида баҳоланади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, бугунги кунда
раҳбар ходимлар учун ҳам чет тилларни ўрганишга бўлган эҳтиёж мавжудлиги ва
бу турли саволларни келтириб чиқаришининг гувоҳи бўламиз. Масалан, қайси
фактор раҳбар ходимлар учун тил ўрганишдаги асосий тўсиқ бўлиши мумкин?
Хорижий тилларни ўрганишнинг когнитив жиҳатларига қаратилган Эдвард
Вен (Zhisheng (Edward) Wen), Ричард Спаркс (Richard L. Sparks), Адриана Биедрон
(Adriana Biedroń) ва Марк Фенг Тенг (Mark Feng Teng) ҳаммуаллифлигидаги
“Cognitive Individual Differences in Second Language Acquisition (Иккинчи тилни
ўзлаштиришда когнитив индивидуал фарқлар)” номли илмий тадқиқот ишида тил
ўрганишда ёш фактори бош омил сифатида кўрсатилган [3]. Ёш фактори ҳам турли
даражада бўлиши мумкин: кичик ёш, ўрта ёш ва катта ёшдаги аудитория
(кексалик даври ҳам баъзи манбаларда алоҳида категорияда кўрсатилади) [4].
Демак навбатдаги вазифа тадқиқотнинг марказида турувчи раҳбар ходимлар
қайси
ёш тоифасига тааллуқли эканлигини аниқлашдан иборат бўлади.
Мамлакатимиздаги раҳбарларнинг ўртача ёши тўғрисидаги маълумотлар
тадқиқот учун белгиланадиган ёш тоифасини аниқлашда асосий манбадир.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
54
Умуман олганда, бугунги кунда 21 нафар вазирдан 8 нафари (38 %) –
35 ёшдан 45 ёшгача, 5 нафари (24 %) –
46 ёшдан 50 ёшгача, 3 нафари (14%) –
51 ёшдан 55 ёшгачадир. Маҳаллий ҳокимият органларининг таркиби ҳам
сезиларли даражада янгиланди. Яқинда ўтказилган
тадқиқот
шуни кўрсатдики,
Ўзбекистонда ҳокимларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этади [5].
Ёш тоифасига оид социологик ва биологик тадқиқотлардаги асосий
статистик маълумотларга кўра,
инсонлар 25 ёшдан кейин ўзларини катта шахс
ҳисоблашни ақлан тан ола бошлайдилар [6]. Стефан Муленнинг тадқиқот
ишларида катта ёшда бўлишни фақатгина биологик жараён аниқлаб бермаслиги
таъкидланган бўлиб, бунда психофизиологик ва ижтимоий ўринга эга бўлиш каби
асослар ҳам келтириб ўтилган.
Демак, тадқиқотларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, 25 ва 30 ёшдан ошган
шахслар катта ёшдагилар тоифасига киритилади. Уларга қўшимча ўқув
амалиётларини юклашда ушбу хусусият инобатга олиниши керак бўлади. Одатда
катта ёшда бўлиб, таълим босқичларининг асосий қисмини ўтаган шахслар учун
қайта
ўқиш зарурияти ўринли эканлиги тўғрисида саволлар туғилиши мумкин.
Мазкур вазиятга бўлган талаб узоқ йиллар давомида турли сабабларга кўра
шаклланиб келган. Катта ёшли шахс навбатдаги янги билим ва кўникмаларни
ўзлаштира оладими ва мазкур ҳолатга етакловчи асосий омиллар нималардан
иборат?
Ёши катталарнинг қайта ўқитилишига бўлган эҳтиёж ривожланган
давлатларда туғилиш камлиги ва аҳолининг ёшлар қатлами камайиб, кадрлар
масаласига таъсир этаётгани асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилган [7].
Шунингдек, катта ёшли кадрлардаги узоқ йиллик тажриба ва ушбу тажрибанинг
ёшларда етишмаслиги қисқа муддатда амалга оширилиши мумкин бўлган қайта
ўқитиш йўлини танлашга мажбур этади. Масалан, чет тилини ўзлаштирмаган,
лекин муҳим қарорлар чиқаришда тажрибали катталар
фақатгина тил
компетенциясига эга, айни пайтда тажрибасиз ходимдан муҳим ҳисобланиши
мумкин. Кадрлар ёши ва меҳнат бозоридаги талабларнинг ўзгарувчанлиги билан
боғлиқ муаммолар дунёда турли ўқитиш ҳамда малака ошириш тажрибаларининг
шаклланишига туртки бўлган.
Н.В.
Кудинова [8] чет тили ўрганишда ёш билан боғлиқ самарадорлик
даражаси ҳақида тадқиқот олиб бориб, бунда асосан психологик жиҳатларига урғу
берилган. Олиманинг тадқиқоти учта гуруҳ ўртасида олиб борилган тажриба
-
синов тариқасидаги ўқитиш натижаларига таянилган, яъни балоғатга етгандан
кейинги ёш даври, ўрта ва катта ёш даврлар
(старшей подростковой,
юношеской и взрослой)
сифатида кўриш мумкин. Тил ўрганиш самарадорлиги
хусусида турли асослар билан бирга ҳар бир ёш категориясига махсус ёндашув
лозимлигини қуйидагича таъкидлаб ўтади:
«По
-
прежнему
актуальной остается
задача повышения эффективности и качества обучения иностранным языкам.
Одним из путей решения этой задачи нам представляется усиление
индивидуализации учебного процесса
. Индивидуализация обучения в первую
очередь должна учитывать психологические и возрастные особенности учащихся»
[8]
Мазкур услубнинг натижасини исботлаш ва керакли хулосаларга эришиш
мақсадида юқорида келтирилган гуруҳларда уч ойлик ўқитиш курсларини ташкил
этиб, ҳар бир ёшнинг тил ўрганиш жараёнида грамматика, лексика ва стилистик
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
55
йўналишларидаги ўзлаштириш хусусиятларига аниқлик киритишга ҳаракат
қилган. Олима тадқиқотининг энг муҳим натижаси шундаки, учта гуруҳда
ўзлаштириш натижаси катта ёшдагилар (27
-
40 ёшлардан иборат) юқори
фоизларга эришган:
«Результаты тестирования навыков чтения у взрослых,
подростков и студентов на конечном этапе эксперимента составили 93%, 33,7%,
30% соответственно. Во взрослой возрастной группе более успешно выполняются
задания, направленные на нахождение детальной информации в тексте».
Катталардаги аниқ мақсад ва тажриба тест жараёнида саволларни тўғри
тушунишга ёрдам берганлиги аниқланган. Бироқ оғзаки нутқ тезлигида катталар
гуруҳида секинлик кўрсаткичи қайт этилган. Бунга асосий сабаб ўзлаштириш
кўрсатгичи эмас, балки саволларга узоқ ўйлаш ва фикрларни аниқлашга кетган
вақтнинг кўп сарфланганлиги бўлган. Н.В.
Кудинованинг таҳлиллари шуни
кўрсатадики, хорижий тилларни ўқитишда ёшга доир махсус ёндашув услуби
ўзлаштириш самарадорлигини оширади.
Ёш билан боғлиқ тафовутлар, инсон физиономиясининг ўзгариб бориши ва
соғлиқдаги салбий ҳолатлар инкор этиб бўлмас биологик далиллардир. Аммо
унинг тафаккурга таъсир этиши ва унинг ақлий ўсиш салоҳиятини тушириш каби
гипотезалар ўз исботини топмаган. Катта ёшдагиларда йиллар давомида содир
этилган баъзи йўқотишлар ўрнини тажриба орқали эришилган бошқа кўникмалар
эгаллаши мумкин.
Катталарнинг иккинчи чет тилини ўзлаштиришидаги асосий муаммо ва
тўсиқлари хусусида тадқиқот ўтказган Н.
Брем ҳам синов дарсларини ўтказган
ҳолда жараёнга ўз хулосаларини беради
[9]. Тадқиқот чет тилини ўзлаштириш
хусусиятлари ва унинг катталар ҳаётидаги турли босқичларда қобилиятига
таъсирига бағишланган. Муайян ёшдаги психофизиологик ва ижтимоий
хусусиятларга асосланиб,
катта ёшдаги ўрганувчиларни тўрт ёш гуруҳига
ажратган: 15–
20, 21
–
35, 36
–50, 50+. Тадқиқотнинг мақсади барча тўрт ёш
гуруҳидаги хорижий тилни ўрганиш тўсиқларининг умумий даражасини
солиштириш ва
ҳар
бир ёш гуруҳида қайси турдаги тўсиқлар устунлигини
текширишдан иборат бўлган. Муаллиф томонидан таклиф этилган типологияга
кўра, тўсиқлар 6 турга бўлинган:
психологик, дидактик, психофизиологик,
лингвистик, ижтимоий мослашув компетенциялари
. Тадқиқот икки
босқичдан иборат: биринчи босқич рус тилида сўзлашадиган мактаблар ва
университетларда ишлайдиган инглиз тили ўқитувчилари билан суҳбатлар ҳамда
интервью давомида тўпланган
“тилни яхши билмайдиган”
профилларни таҳлил
қилишни ўз ичига олади; иккинчи босқич “
чет эл тилини ўзлаштиришдаги
тўсиқларни ташхислаш”
муаллифлик сўровномасидан фойдаланган ҳолда
тўсиқларнинг умумий даражасини ва уларнинг турли ёш гуруҳларида
тақсимланишини таққослашдан иборат. Биринчи босқичда 89 та тўсиқ таҳлил
қилинди; иккинчи босқичда инглиз тилини чет тили сифатида ўрганаётган
132 талаба иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, тўсиқларнинг умумий
даражаси ёш билан кучли боғлиқликка эга эмас (тўртта ёш гуруҳидаги сўров
натижалари нисбатан тенг). Бироқ, турли ёш гуруҳларида турли хил тўсиқлар
устунлик қилади. Жумладан:
–
15-20
ёшдаги гуруҳда: психологик ва компетенция тўсиқлари;
–
21-35
ва 36
-
50 гуруҳларда: компетенция тўсиқлари;
–
50+
гуруҳда: психофизиологик тўсиқлар.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
56
Интервью ва сўров натижаларини таққослаш шуни кўрсатадики,
ўқитувчилар тил ва ижтимоий мослашув тўсиқларининг ролини кам, мотивация
муаммоларининг ролини эса ортиқча баҳолайдилар. Иккала усул ҳам катта ёшда
чет тилларини ўрганиш учун компетенцияга асосланган тўсиқларнинг
муҳимлигини аниқлаган, шунинг учун катта ёшдаги ўқувчиларига чет тилини
ўргатиш стратегияларига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқот давомида субъектлар сонини кўпайтириш, иккинчи ва учинчи ёш
гуруҳлари бўйича статистикани аниқлаштириш, шунингдек, охирги ёш гуруҳи
учун тегишли материалларни тўплаш режалаштирилган. Ушбу тадқиқот чет
тилини ўрганаётган катталарнинг муаммоларини яхшироқ тушунишга ёрдам
беради ва шунинг учун бу муаммоларни мақсадли ҳамда самаралироқ ҳал қилади.
Хорижий тил ўрганишдаги ёш фактори бўйича назариялар хулосаси
жиҳатдан бир
-
биридан фарқ қилади. Юқорида номлари қайд этилган олимлар
ёшнинг ўзлаштириш қобилиятига таъсирини ижобий, янъи катта ёшдагилар учун
ўзлаштиришда муаммолар кам деб баҳолайди. Бошқа тоифадаги олимлар эса
кичик ёшда тез ўзлаштириш мавжудлигини ёқлайдилар. Жумладан, Ки Ҳуан Ли
болаларда иккинчи тилни тезроқ ўрганишда қобилият юқорироқ эканлигини
таъкидлайди [10]. Шундай бўлса
-
да, амалиётдаги натижаларни нисбий
эканлигини ҳам алоҳида кўрсатиб ўтган. Бу эса ўз навбатида катталар
имкониятини ҳам муқобил эканлигини билдиради.
Иккинчи тилни ўрганишга таъсир қилувчи умумий омиллар: ёш, қобилият,
ақл, когнитив услуб, муносабат, мотивация ва шахсият, дея таъкидлайди
Т.
Андерссон [11]. Унинг тадқиқот мақсади ёшни ички омиллардан бири ва унинг
тил ўрганишдаги муваффақият ёки муваффақиятсизликка қўшган ҳиссаси
сифатида кўрсатишдан иборат бўлган. Т.
Андерссон когнитив ривожланиш
даражаси, ижтимоий
-
иқтисодий, маданий келиб чиқиши ва тилни эгаллаш
қобилияти, ўқувчининг ёши ҳамда мотивацияси кабиларнинг тил ўрганишдаги
таъсирини юқори баҳолаган. Ўқувчининг биринчи тилидаги малакаси унинг ёши
билан бевосита боғлиқлигига алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, унинг
назарияларида иккинчи тилни ўзлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда
биринчи тилни ўзлаштиришни тугатган ўқувчилар иккинчи тилни ўзлаштиришда
муваффақият қозониши тўғрисида маълумотлар келтирилган.
В.П.
Кольер ҳам тилни муваффақиятли эгаллаш ўқувчининг ёшига
боғлиқлигини таъкидлайди [12]. Олимнинг мулоҳазаларига кўра, одатда ёш
ўқувчилар тил ўрганишда катта ёшдаги ўқувчиларга нисбатан маълум
афзалликларга эга, деб ҳисобланилади. Умумий тушунча шундаки, ёш болалар
катта ёшдаги болаларга нисбатан иккинчи тилни осон ва тез ўрганадилар (Ellis,
2008; Larsen-
Freeman, 2008; Mayberry & Losk, 2003). Иккинчи тил ва чет тилини
фарқлаш учун Коллинз луғати иккинчи тилни инсон ўз она тилидан кейин
ўрганадиган тил ва чет тилини ўз она юртидан бошқа мамлакатда ишлатиладиган
тил сифатида белгилайди [13]. Тадқиқотда иккинчи ёки чет тилларини катта ёшда
ўзлаштиришнинг
турли усуллари мавжуд эканлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.
Р.
Мейберри и Э.
Лок [14] ҳам
ёш иккинчи тилни ўрганишга таъсир қилувчи
омиллардан бири эканлигини айтиб ўтган. Одатда болалар катталарга қараганда
тилларни яхшироқ билади, деб ишонилади. Бироқ, фақат натуралистик таълим
шароитида ўтказилган тадқиқотлар ушбу тахминни тасдиқловчи далилларни
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
57
беради. Тадқиқотчилар чет тилини болалар сифатида ўрганишни бошлаган
ўқувчилар ўсмирлар ёки катталар сифатида бошлаганларга қараганда кўпроқ она
тилига ўхшаш акцентга эришишларини исботладилар ва улар грамматикани
ўзлаштиришда ҳам яхшироқ эканликларини таҳлил қилдилар. Бошқа томондан,
расмий таълим муҳитида олиб борилган тадқиқотлар тескари натижаларни
беради. Синфда ўрганишда катталар синтаксис ва морфологияда яхшироқ
кўринади, ўсмирлар эса энг яхшиси ва улар ҳам тезроқ ривожланади. Ёш омилига
оид тадқиқотлар Р.
Элис томонидан умумлаштирилиб, иккинчи тил йўналиши
бошланғич ёшга таъсир қилмайди, аммо ўрганиш даражаси ва ўқувчиларнинг ёши
ўртасида боғлиқлик мавжуд, дейди [15].
Ёш ўқувчилар ўсади ва турли босқичларда иккинчи тил таълимотини
йўналтириш ҳамда уларнинг ўрганишини тушуниш учун зарур бўлган когнитив,
ҳиссий, жисмоний ва ижтимоий хусусиятлар тўпламини ривожлантиради [16].
Болалар иккинчи тилни дастлабки йилларда осонлик билан ўрганишади деган
машҳур эътиқод кўп йиллар давомида сақланиб келмоқда. Ёш ўқувчилар
катталарга қараганда тилларни ўрганишда яхшироқ эканлигига ишонч танқидий
давр гипотезаси Пенфилд, Роберц ва Леннеберг томонидан қўллаб
-
қувватланади.
Ушбу гипотеза шуни кўрсатадики, балоғат ёшидан олдинги дастлабки йиллар
иккинчи тилни ўрганиш учун табиий ва осонлик билан ўтиш учун энг қулай
босқични таклиф қилади. Ушбу йиллардан кейин бу қувват камаяди. Леннеберг
2 ёшида ўша давр учун пастки чегарани ва балоғат ёшига юқори чегарани қўйди.
Бу балоғатдан кейинги ёшдаги ўқувчилар нисбатан балоғат ёшидаги
ўқувчилардан ажратилган. Ҳар икки ёш ўзлаштиришидаги фарқлар истисно
тариқасидаги фарқ билан ўсиш кўрсатгичини белгилаб берган. Аксинча, ёшнинг
чет тили шароитида чет тили ўзлаштиришга таъсири бир хил даражада эътиборни
жалб қилмади ва тадқиқот натижалари етарлича изчил кўринмади.
Шунга қарамай, табиий шароитда кузатилган эрта бошланишнинг афзалликлари
ўқувчиларнинг мактабларда чет тилларини ўрганишга киришишлари учун мақбул
вақтга оид таълим қарорлари учун таъсир кўрсатди. Дарҳақиқат, болалар
мактабларда чет тилини ўрганишни бошлашлари керак бўлган ёшга оид умумий
фикрга табиатшунослик тилини ўрганиш шароитида олинган топилмалар кучли
таъсир кўрсатади.
Э.
Леннеберг учун балоғат ёшидан олдинги йиллар ҳам тил ривожланишининг
биологик фаол даври ҳисобланади. Бу қобилият балоғат ёшидан кейин миянинг чап
ва ўнг ярим шарлари махсус функцияларни ривожлантирганда ёмонлашади.
Кейинчалик ишлар латерализация ва иккинчи тилни тўлиқ эгаллаш қобилияти бир
-
бирига боғлиқ эмаслигини исботлади ва шу билан
танқидий давр гипотезасининг
неврологик
асосларини шубҳа остига қўйди.
Шунга қарамай, агар ўқитиш ва ўргатиш жараёнлари етарли бўлмаса, эрта
бошлаш
муваффақиятга
кафолат
бермайди.
Глисон
ва
Стивенсон
таъкидлаганидек, “8 ёшдан бошлаб, агар ўқитиш жараёни ёмон, яроқсиз ва ноўрин
бўлса,” мукаммал ечимни ўз
-
ўзидан ушлаб турмайди ва кўпроқ малакага ёки
тезроқ ўрганишга олиб келмайди”. Уларнинг тадқиқот ишлари шуни
исботлайдики, 13 йил давомида инглиз тилини ўрганган баъзи талабаларнинг
билим даражаси Англияда 6 ойлик интенсив ўқиш ва бир ойлик таътил билан
бошқаларга ўхшаш эди, шунинг учун бошланғич ёш муҳим эканлиги аниқ, аммо
ўқиш тури, атроф
-
муҳит, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиш имкониятлари ва
бошқа ташқи омиллар ҳам асосий ҳисобланади.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
58
Франциядаги катта ёшдаги ходимларни ўқитиш ва уларни маълум
кўникмаларга тайёрлаш жараёни қуйидаги сабабларга кўра содир бўлганлиги
келтириб ўтилган: “
L’allongement de la durée de vie au travail apparaît inéluctable
considérant le système des retraites mis en péril par le vieillissement de la population
française. Dans ce contexte, la formation est identifiée comme un moyen pour maintenir
l’employabilité des travailleurs vieillissants. Or, ceux
-
ci adoptent une attitude d’auto
-
exclusion vis-
à
-
vis de la formation professionnelle. L’envie d’apprendre s’éroderait
-elle avec
l’âge ? Une étude menée auprès de 215 collaborateurs de trois organisations différentes
visant à mesurer leur envie d’apprendre (apprenance) remet en question cette croyance et
invite à réviser la gestion des ressources humaines basée sur l’âge
[6]
”
.
Яъни, мамлакатда
фуқароларнинг ёш даражаси ортиб, кадрларга бўлган эҳтиёж етарли даражада
қопланмаганлиги
сабабли катта ёшдаги кадрларни қайта ўқитишга зарурат пайдо
бўлган. Мазкур зарурат
ҳолатни
ўрганиб,
ўқитиш жараёнининг самарадорлиги
215 та ходим билан ўтказилган сўровлар натижасида хулосаланган. Тадқиқотда
катта ёшда ўзлаштириш мумкинми деган савол асосий марказда туради.
Сўровномалар натижаси ёши катта инсонлардаги ўзлаштириш қобилияти
ёқолмаганлигини ва инсоннинг ҳаёти давомида дуч келган ижтимоий
тўсиқлардаги хулосалари онгида ушбу хоҳишнинг пасайишига туртки
бўлганлигини кўрсатади. Демак, ўзлаштириш руҳият билан боғлиқ жараён
сифатида ҳам баҳоланиши мумкин ва ёши катталардаги тажриба билан
орттирилган сифатлар янги билимларни олишга ёрдам бера олади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шахснинг биологик ёши ва физиологик ҳолати
хорижий тилни ўзлаштиришдаги қобилиятини пасайтирмайди. Ўзлаштириш
кўникмаси моддий эҳтиёж, руҳий ҳолат ва энг асосийси шахснинг индивидуал
хусусиятларидан келиб чиқади. Инсондаги маълум билимларни ўзлаштириш
жараёни онг остидаги илдизларга ҳам қисман боғлиқ тарзда амалга ошиши
мумкин. Фалсафий қарашларга кўра, янги илмни ўрганишда инсон энг олий
даражадаги руҳий қувватга эга бўлиб, ундаги ўзлаштиришга бўлган кучли иштиёқ
ҳар
қандай тўсиқни енга олади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://lex.uz/uz/docs/5426736
2.
Ананьев Б.Г. О проблемах современного человекознания. –
М., 1977.;
Голубева Э.А. Индивидуальные особенности памяти человека. –
М., 1980.; Изюмова
С.А. Уровни памяти человека и их психофизиологические характеристики // Вопр.
психол. –
1984.
–
№ 6. –
C. 110
–118.; Лейтес Н.С. Умственные способности и возраст.
–
М., 1971.; Степанова Е.И. Психология взрослых –
основа акмеологии. –
СПб.: СПб
акмеологическая академия, 1995.; Bruner D. Psychology of knowledge. M. 1977.;
Leontiev A.N. Selected psychological writings. M. 1983.; Rubinshtein S. L. Fundamentals
of general psychology. M. 1989.
3.
https://www.degruyter.com/document/doi/10.1515/9781614514749-002/html
4.
https://journals.openedition.org/sociologies/3841
5.
https://yuz.uz/news/yosh-rahbarlarning-yillik-top-40-reytingi-elon-qilindi
6.
Stéphane Moulin, «L’émergence de l’âge adulte: de l’impact des référentiels institutionnels
en France et au Québec», SociologieS [En ligne], Théories et recherches, mis en ligne le 27 janvier
2012, consulté le 16 octobre 2023.
URL: http://journals.openedition.org/sociologies/3841; DOI:
https://doi.org/10.4000/sociologies.3841
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
1
№
5 (2023) / ISSN 2181-3701
59
7.
Françoise Lemaire. Seniors en emploi : de la distinction entre rapport à la formation
professionnelle continue et rapport à l'apprendre, Gérontologie et société 2013/4 (vol. 36 / n°
147),
pages
75
à
92/Éditions
Fondation
Nationale
de
Gérontologie/https://www.cairn.info/revue
-gerontologie-et-societe-2013-4-page-75.htm
8.
Кудинова Н.В. Изучение продуктивности усвоения иностранного языка в
разных возрастных группах // Вестник Российского университета дружбы
народов. Серия: Психология и педагогика.
- 2011. -
№2.
- C. 75-80.
9.
Brem, N. (2021). Barriers In Foreign Language Acquisition In Different Periods
Of Adulthood. In O. Kolmakova, O. Boginskaya, & S. Grichin (Eds.), Language and
Technology in the Interdisciplinary Paradigm, vol 118. European Proceedings of Social
and
Behavioural
Sciences
(pp.
37-44).
European
Publisher.
https://doi.org/10.15405/epsbs.2021.12.6.
10.
Lee, Ki Hwan. “Age Differences in Second Language Acquisition: An Educational
Perspective.”
The
Korean
Language
in
America
1
(1995):
281
–
91.
http://www.jstor.org/stable/42922132.
11.
Андерссон Т. "Оптимальный возраст для начала изучения современных
языков", (1960): Международное обозрение образования VI.
12.
Кольер В. П. (1988). Влияние возраста на овладение вторым языком для
школы. Новый фокус. Национальный информационный центр по двуязычному
образованию. № 2, зима: 1987
-1988.
13.
Сноу, К. и М. Хефнагель
-
Хохле. (1978). “Возрастные различия в овладении
вторым языком” в книге Хэтча Э. (ред.) Изучение второго языка. Роули,
Массачусетс.: Ньюбери
-
Хаус.
14.
Мейберри Р. и Лок Э. Возрастные ограничения при овладении первым и
вторым
языками:
доказательства
лингвистической
пластичности
и
эпигенетичности. Мозг и язык, 87 (1), 369
-384. (2003).
15.
Эллис Р. Понимание овладения вторым языком. Оксфорд: Издательство
Оксфордского университета. (1985).
16.
Леннеберг Э. Биологические основы языка. Нью
-
Йорк: Джон Уайли и
сыновья. (1976).
17.
Леннеберг Э. Биологические основы языка. Нью
-
Йорк: Джон Уайли и
сыновья. (1976).
18.
Крашен, С. (1982). Принципы и практика изучения второго языка.
Оксфорд: Пергамское издательство.
19.
Глисон, М. и А. Стивенсон (1994): "Поймать их молодыми: панацея для
изучения языка". Greta: IX Jornadas Pedagógicas. Гранада.