Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная
лингвистика
и
лингводидактика
–
Foreign
Linguistics and Linguodidactics
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics
The process of self-management in the system of forming
students' social activity
Feruza KHUSANOVA
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
10 May 2024
Accepted 25 May 2024
Available online
25 June 2024
This article shows the need for self-control and self-analysis
skills in the system of forming students' social activity, as well
as productive competencies and effective spending of students'
extracurricular free time.
2181-3701
/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol2-iss1
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
social activity,
sport,
art,
technology,
social activist.
Талабаларнинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш
тизимида ўз
-
ўзини бошқариш жараёни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий фаоллик,
спорт,
санъат,
техника,
ижтимоий фаол
.
Ушбу мақолада талабаларни ижтимоий фаоллигини
шакллантириш тизимида ўз
-
ўзини бошқариш жараёнида
ўз
-
ўзини назорат қилиш ва ўз
-
ўзини таҳлил қилиш
кўникмаларини
ҳам
ҳосил
компетенциялари
ва
талабаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали
ўтказишни таъминлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Процесс самоуправления в системе формирования
социальной активности студентов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общественная
деятельность,
спорт,
искусство,
технологии,
общественный деятель
.
В данной статье показана необходимость навыков
самоконтроля и самоанализа в системе формирования
социальной активности студентов, а также продуктивных
компетенций и эффективного проведения внеклассного
свободного времени студентов.
1
Teacher, Namangan State University. E-mail-feruza.khusanova81@mail.com
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-3701
559
КИРИШ
Мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётда туб
ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айниқса, таълим соҳасидаги ислоҳотларда “Таълим
тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муҳим ўрин тутади. Ҳар
бир мамлакатнинг ривожланиши ёки аксинча, инқирозга юз тутиши мамлакатдаги
таълим тизимининг қай даражада такомиллашганига боғлиқ. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ–
5847-
сонли Фармони
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълимни тизимли ислоҳ
қилишнинг
устувор йўналишлари, замонавий билимга эга ва мустақил
фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан
янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш ва илғор таълим
технологияларига асосланган ҳолда, ижтимоий соҳа ҳамда иқтисодиёт
тармоқларини ривожлантиришга стратегик масалалар сифатида алоҳида аҳамият
берилган
[2].
Жумладан, Концепцияда “мустақил таълим соатлари улушини
ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш,
тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув
жараёнида
компетенцияларни
кучайтиришга
қаратилган
методика
ва
технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни
шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим
стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва
ўқув
-
услубий материалларни кенг жорий этиш” вазифаси
хамда талабаларни
тугаракларда ижодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш белгиланган. Шунингдек,
унда таълим олувчиларнинг мустақил таълим олишлари, мустақил ишлаш,
малакаларини
узлуксиз
ошириш
орқали
мутахассисларнинг
зарурий
компетенцияларга эга бўлиши, ижодий яр
a
тувч
a
нлик, тадқиқотчилик, мантиқий
т
a
ф
a
ккурини ривожл
a
нтиришг
a
эришишлари мумкинлиги таъкидланган.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАХЛИЛИ
Н.
Сафоевнинг фикрига кўра, инсон ўз ҳаётининг субъекти
ҳисобланиб
ўз
фаоллиги устидан назорат қилишга қодир. Ўзининг фаолияти ёрдамида инсон
шундай шароитларга эришадики, уни амалга ошириш сифати ва даражаси унинг
интилишларига, истакларига, талабларига жавоб бера олади.
Демак, таълим
-
тарбия ишлари талабалар хоҳишига, қизиқишларига, уларнинг ўз
-
ўзини
тарбиялашига, улар хулқ
-
атворидаги камчиликларни бартараф этишларига
йўналтирилса самарали натижа беради ва талабаларнинг фаоллиги ортиб боради.
Талабалари одатда фаолият кўрсатишга интиладилар, ўз куч ва имкониятларини
турли машғулотларда ва меҳнат жараёнида тўлақонли ишга солишга ҳаракат
қиладилар. Шунинг учун ҳам талабаларни ранг
-
баранг фаолиятларга жалб этиш ва
аввало уларни ижтимоий
-
фойдали меҳнатга ўз имкониятлари даражасида
иштирок этишларини таъминлаш уларда ижтимоий фаолликни тарбиялаш
жараёнининг асосига қўйилиши зарур. Агар талабалар фаоллиги ўқув
машғулотларига, ижтимоий
-
фойдали меҳнатга, спорт, санъат ва техника билан
шуғулланишга қаратилмас экан, бу фаоллик шўҳлик ва ўйинқароқликка айланиб
қолиши
мумкин.
Ўз аждодларининг фикрларини қўллаб
-
қувватлаган Жалолиддин
Давоний
асарларида инсонни ижтимоий мавжудот сифатида талқин этади. Инсон
фақат жамиятда, кишилар орасида улар билан биргаликда ташкил этилган
муносабатлар жараёнида фаоллашади, деган фикрни илгари суради.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-3701
560
Давоний асарларида бола яхши фазилатларни таълим
-
тарбия натижасида
эгаллаши қайд этилган. Олим инсон ўта таъсирчан ва тақлидчан бўлишини
таъкидлар экан, яхши фазилатни ҳам, ёмон фазилатни ҳам тезда қабул қилиши
мумкинлигини алоҳида уқтириб ўтади[6]. Давоний инсон қалбини нақш
солинадиган, суратларни осонликча тушириш мумкин бўлган тахтага ўхшатади.
Давонийнинг фикрича, боланинг таълим
-
тарбия натижасида одоб
-
ахлоқли
бўлиши унинг кейинги истиқболдаги тараққиётини белгилайди. Чунки инсон ҳар
куни кўрадиган, мулоқотда бўладиган одамлар ва буюмлар унинг хулқига таъсир
этади. Унинг таъкидлашича, ота ва она бола тарбияси учун баб
-
баравар
масъулдирлар.
Давоний маърифат, илм эгаларининг давлатни бошқаришда тутган ўрнига
катта аҳамият беради, унинг фикрига кўра ҳақиқий олим давлат ишларида фаол
қатнашиши, жамиятга фойда келтирадиган муаммоларни ечишда иштирок этиши
керак. Давлат ҳамда жамиятга фойда келтирувчи кишиларни шижоатли фаол
кишилар деб билади. Унинг фикрича, ҳар қандай эҳтиёж, ҳар қандай фаолият
шижоат саналавермайди, давлат манфаатларига бўйсунадиган, кишилик
жамиятига хизмат қиладиган инсон фаолиятигина шижоатдир. Юқоридаги
фикрларга асосланиб, Давонийнинг инсоний фазилатларга эга бўлишда ижтимоий
фаолликнинг ўрнига катта аҳамият берганлигини алоҳида эътироф этиш керак.
ТАДКИКОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ.
Талабаларда ижтимоий фаолликни тарбиялашга оид ёндашувлар ва
уларнинг бўлажак ўқитувчилар касбий тафаккурини
ривожлантириш жамият
тараққиётини таъминловчи асосий омил бўлиши билан бир қаторда унинг шахс
сифатида ижтимоий фаоллашувида ҳам етакчи ўрин тутади. Талаба шахсининг
ижтимоий фаоллиги қуйидаги икки жиҳатга кўра муҳим аҳамиятга эга:
биринчидан, шахснинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун замин яратади,
иккинчидан эса, унинг билими, куч
-
қуввати, имконияти ҳамда иқтидори жамият
ривожи йўлида меҳнат қилишга йўналтирилади. Талабаларда ижтимоий
фаолликни тарбиялаш умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган
педагогик жараён мазмуни устида ишлаш ва тарбиявий жараён субъектларининг
ўзлигини намоён қилишларида катта имкониятларга эга. Шахснинг ижтимоий
фаоллигини шакллантириш узлуксиз давом этадиган ижтимоий педагогик жараён
ҳисобланади [4]. Шунинг учун ҳам ушбу жараённинг ўзига хос хусусиятларини
татқиқ қилиш ва аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур йўналишдаги тадқиқот
доирасида ушбу масаланинг тарихи, ривожланиш тенденцияларини ўрганиш ва
ҳар томонлама таҳлил қилиш талаб этилади. Талабаларида ижтимоий фаолликни
шакллантириш ишлари
тизимида ўз
-
ўзини бошқариш жараёни ҳам муҳим ўрин
тутади. Улар секин
аста ўз
-
ўзини назорат қилиш ва ўз
-
ўзини таҳлил қилиш
кўникмаларини ҳам ҳосил қилиб борадилар, ўз хатти
-
ҳаракатларини мустақил
йўлга қўйиш, унга танқидий баҳо беришга, ўз хулқ
-
атворини бошқалар билан
таққослашга ўрганадилар, ўзларида ижобий хислатларни таркиб топтиришга
фаолроқ интиладилар. Талабаларнинг маънавий
-
аҳлоқий камолот даражаси
қанчалик
юқори бўлса, улар ўзларини шунчалик кўп назорат қила оладиган,
салбий қусурларни олдини оладиган ва ўзларини мустақил бошқара оладиган
бўладилар.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-3701
561
ТАКЛИФ ВА НАТИЖАЛАР
Манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, демократик жамиятда талабалар
ижтимоий фаоллиги ўз
-
ўзидан юзага келмайди, балки мунтазам тарзда мақсадли
равишда олиб борилган педагогик фаолият натижасида шакллантирилади.
Талабаларга назарий
-
амалий билимларни бериш, уларда ижтимоий фаоллик
кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш педагогика назарияси ва амалиёти учун
ҳам
ўзига хос аҳамиятга эга эканлиги билан долзарблик касб этади. Талабаларда
ижтимоий фаолликни тарбиялаш умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил
этиладиган педагогик жараён мазмуни устида ишлаш ва тарбиявий жараён
субъектларининг ўзлигини намоён қилишларида катта имкониятларга эга.
Фан
–
техника ва технологиялар жадал суръатлар билан тараққий этаётган
ҳозирги шароитда республикамиз халқ хўжалик тармоқларини ривожлантириш,
сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ижодий фикрловчи, ижтимоий фаол,
муаммоларнинг янги ечимларини доимий изловчи ижодкор, маънавий баркамол
шахс
шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларни илдам
тайёрланиши учун зарур шарт
-
шароит яратади. Бу борада узлуксиз таълим
талабаларда ижтимоий фаолликни шакллантириш ва уларни ўз
-
ўзини
бошқаришга ўргатиш имкониятларига эга бўлган етакчи бўғин саналади.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, “мақсадимизга эришиш, янги демократик
жамиятни қуриш, ислоҳотларнинг тақдири қандай интеллектуал кучларга
эгалигимизга,
ёшларимиз қандай маданий ва профессионал савияга
эришганлигига, қандай идеалларга эътиқод қилишга, маънавий жиҳатдан
қанчалик бойишига боғлиқдир”. [1]
Ижтимоий фаоллик муҳим шахсий сифат бўлиб, жамият равнақи йўлидаги
ғоявий, сиёсий, касбий
-
маданий ва фуқаролик масъулиятининг қонуний ифодаси
ҳисобланади. Ижтимоий етук шахснинг муҳим сифаларидан бири унинг фаоллиги
ҳисобланади. Фаоллик шахснинг хислати сифатида унинг ижтимоий
хулқ
-
атворини ифода этади.
Бунинг учун педагогнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш ва
мувофиқлаштириш, шунингдек иш фаолиятида талабалар жамоасида ижобий ўзаро
муносабатларни ўрнатишни, талабаларнинг ўз иши ва ижтимоий фойдали
меҳнатини ташкил этишни, уларни кун тартибига риоя қилишга одатлантиришни,
талабаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлаши
зарур. Кўриниб турибдики, ижтимоий фаолликни тарбиялаш жараёнида халқ
педагогика асосида талабаларнинг имкониятлари ва кучларини тўғри баҳолай
билиш, бажарилиши зарур бўлган топшириқлар тўғрисида кўрсатмалар бера олиш ва
унинг натижасини назорат қилиб бориш фақат дарс жараёнида эмас, балки дарсдан
ташқари вақтларда ҳам талабаларни уюштира олишнинг мавжуд бўлишидир.
Ўқитувчи
фаоллиги,
унда
ташкилотчилик
касбий
компетенцияларини
ривожлантириш ва мувофиқлаштириш механизмларининг мавжудлиги халқ
педагогика асосида талабаларни ижтимоий фаоллаштириш жараёнини ташкил
этишни, талабалар жамоасини жипслаштиришни енгиллаштиради.
Маълумки, халқ педагогика
асосида талабалар кўп нарсаларга қизиқтирса
бўлади, улар доим янги
тарихий, бадиий китоблар, миллий кинофилм, сериалларга
муносабати бунга мисол бўлиши мумкин. Улар мамлакатимиздаги ижтимоий
ўзгаришлар, янгиликлар, содир бўлаётган воқеа
-
ҳодисаларга билан қизиқиш
билан қарайдилар, ўз фикр
-
мулоҳазаларини ўқитувчилари билдирган фикрларга
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-3701
562
солиштириб кўрадилар. Агар талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга
ўқитувчидан ишонарли жавоб ололмасалар унга нисбатан ишонч ва ҳурматни
йўқотадилар, натижада тарбиявий таъсир кўрсатиш самарадорлиги пасаяди.
Шунинг учун хам
тўгараклар
асосида
талабаларни ижтимоий ҳаётга
қизиқишларини ортириш имкон қадар
фойдалироқ.
Биламизки кундан
-
кунга талабаларни ижтимоий ҳаётда оммавий ахборот
воситаларининг ўрни кенгайиб бормоқда. Барча талабалар телевидение, радио,
интернет, кундалик матбуот, кино театр каби ахборот воситаларидан хилма
-
хил
маълумотларни оладилар. Уларда олган маълумотлари юзасидан саволлар пайдо
бўлади
.
Шу тариқа уларни фаоллиги ортиб боради яъни
фаол талаба
хисобланади.
Шунинг учун ўқитувчи ҳамиша ижтимоий воқеа
-
ҳодисалардан хабардор бўлиб
туриши, адабиётни, санъатни севиши, таълим соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни,
янги тадқиқотларни кузатиб бориши
билан бирга
тўгараклар
асосида
талабаларининг фаолликларига ижобий уларнинг ўсиб борувчи эҳтиёжларини
қондириши мумкин.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Таҳлиллар жараёнида шу нарса аниқландики, кишилик жамияти
тараққиётида шахснинг фаоллигини ошириш асосида тўгараклар асосида
иштирокчисига айлантириш муаммоси узоқ йиллар давомида аждодларимизнинг
эътиборини ўзига жалб қилиб келган.
Мазкур ғоялар ҳозирги миллий истиқлол даврида ҳам мухим аҳамият касб
этмоқда.
Хулоса тариқасида олий таълим муассасаларида тўгараклардан
фойдаланиш учун унинг тарбиявий ва дидактик имкониятларини билиш
зарурлигини айтиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Mirziyoev SH.M. “Erkin va farovon, demokratik O‘zbekiston davlatini mard va
olijanob xalqimiz bilan birga quramiz” mavzusidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti
lavozimiga kirishish tantanali marosimiga bag‘ishlangan Oliy Majlis palatalarining
qo‘shma majlisidagi nutqi. –
T.: O‘zbekiston, 2016.
2.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019
-yil 8-oktyabrdagi
“O‘zbekiston
Respublikasi Oliy ta’limi tizimini 2030
-yilgacha rivojlantirish kontseptsiyasini tasdiqlash
to‘g‘risida”gi PF
-5847-son Farmonlari.
3.
Andreev V.I. Oliy ta’lim pedagogikasi.
–
Qozon, 2006 yil, 499 bet
4.
Kudryavtsev V.T. O’quv va ta’lim sohasidagi ijodiy qobiliyatlarni
rivojlantirishning dolzarb muammolari.
–
M. 2008 yil
5. Stolyrenko D. Pedagogik psixologiya.-, 2008., 591 p
6. Markova A.K. Talabalarda bilim olishga qiziqishni shakllantirish.-B.17.
–
saytning
elektron resursi http://www.koob.ru/age_psychology/
7.
Г.Н.Ибрагимова. Олий таълим тизимида интерфаол технологиялар
воситасида талабалардаги ижодий фикрлашни ривожлантириш // Замонавий
таълим. 2017.№4. —
Б. 30
8. https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=Z3KC
kAIAAAAJ&citation_for_view=Z3KCkAIAAAAJ:d1gkVwhDpl0C
9. https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=Z3KC
kAIAAAAJ&citation_for_view=Z3KCkAIAAAAJ:qjMakFHDy7sC
10. https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=Z3K
CkAIAAAAJ&citation_for_view=Z3KCkAIAAAAJ:u5HHmVD_uO8C
