Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная
лингвистика
и
лингводидактика
–
Foreign
Linguistics and Linguodidactics
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics
Key stages and methods for developing students' listening
skills: a case study of the Japanese language
Aziza KHALILOVA
1
University of World Economy and Diplomacy
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2024
Received in revised form
10 October 2024
Accepted 25 October 2024
Available online
15 November 2024
This article explores the process of developing students' skills
in working with audio materials. It offers a comprehensive
overview of the types of audio texts, methods for engaging with
them, and relevant strategies. Special attention is given to key
techniques for enhancing the listening skills of students learning
Japanese and the pivotal role of listening in preparing for
proficiency-level examinations in the Japanese language.
2181-3701
/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol2-iss6-pp82-87
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (
https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru
Keywords:
Japanese language,
language proficiency
assessment,
audio text,
listening process,
listening strategies.
Талабаларнинг
тинглаб
тушуниш
кўникмасини
ривожлантиришнинг асосий босқич ва методлари:
япон тили мисолида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
япон тили,
тил билиш даражасини
аниқлаш,
аудио матн,
тинглаш жараёни,
тинглаш стратегиялари.
Мазкур мақолада талабаларда аудиоматн билан ишлаш
кўникмасини шакллантириш ҳақида сўз боради. Унда аудио
матн турлари, аудио матн билан ишлаш жараёни, стратегия
ва методлари батафсил ёритишга ҳаракат қилинган.
Шунингдек, япон тили ўрганувчи талабаларнинг тинглаб
эшитиш кўникмасини ривожлантиришдашда муҳим
методлари, япон тилини билиш даражасини аниқлаш
имтиҳонларига
тайёргарлик
кўришда
тинглаб
тушинишнинг аҳамияти ҳам атрофлича ўрганилган.
1
PhD, University of World Economy and Diplomacy.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
2
№
6 (2024) / ISSN 2181-3701
83
Основные этапы и методы развития навыков
аудирования у студентов: на примере японского языка
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
японский язык,
определение уровня
владения языком,
аудиотекст,
процесс слушания,
стратегии слушания.
В данной статье рассматривается процесс формирования
навыков работы с аудиоматериалами у студентов. В ней
подробно освещаются виды аудиотекстов, процесс работы с
аудиотекстами, стратегии и методы. Также уделено внимание
важным методам развития навыков аудирования у студентов,
изучающих японский язык, и значению аудирования при
подготовке к экзаменам на определение уровня владения
японским языком.
Бугунги кунда дунё бўйлаб хорижий тил ўрганувчилар сони кескин ўсиб
бормоқда. Давлат сиёсатининг таълим соҳасидаги устувор вазифалардан бири ҳам
таълим сифатини ошириш, хорижий тилларни ўқитишни ривожлантириш,
ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиш бўйича кўникма ва малакаларини
оширишдан иборат.
Олий таълим муассасалари педагогларининг зиммасига –
хорижий тил
ўқитувчилари чет тилларни чуқур ўрганиш ва ўргатиш вазифаларини, хориждаги
ривожланган мамлакатларнинг илғор инновацион педагогик тажрибаларидан
фойдаланиш ва шу асосида хорижий тилни ўқитишнинг замонавий самарали
методикасини яратиш вазифаси қўйилди.
“Тилни қўллаш ҳамда ўрганиш инсоннинг ижтимоий субъект сифатида
умумий ва коммуникатив компетенсияларни ўз фаолиятида давомида
ривожлантириб боришини
ўз ичига олади. Улар турли хил чекловларни инобатга
олган ҳолда турли шароитларда белгиланган вазифани амалга оширишни
таъминловчи компетенсияларга асосланади ҳамда маълум бир мавзу ва мулоқот
доирасидан келиб чиққан ҳолда матнларни яратиш ва тушунишга қаратилган
фаолият турлари ва жараёнларда ўз аксини топади”.
Талабаларнинг коммуникатив қобилиятини ривожлантиришдаги асосий
омиллардан бири бу эшитиб тушуниш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Тинглаб тушуниш кўникмаси бу ўрганувчининг маълум бир тилда
ишлатилаган овозли нутқни қабул қилиш, англаш ва унга муносабат билдириш
каби боқичларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказиладиган
имтоҳинлар инглиз тилида IELTS, немис тилида Test DAF, испан тилидан DELE,
хитой
тилида
НSK,
корейс
тилида
TOPIK,
япон
тили
бўйича
JLPT каби халқаро малака имтиҳонлари ва Билим ва малакаларни баҳолаш
агентлигининг Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий тест
синовларининг асосий таркибий қисми сифатида биз тинглаб тушиниш бўлимини
кўришимиз мумкин.
JLPT беш даражадан иборат бўлиб, N5 (энг осон) дан N1 (энг қийин) даражани
ўз ичига олади. Ҳар бир даража тил билиш ва албатта тинглаб тушунишнинг турли
жиҳатларини баҳолайди. Япон тили билиш даражасини аниқлаш бўйича
ўтказиладиган JLPT тест синовларига назар солсак хар бир даражада тинглаб
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
2
№
6 (2024) / ISSN 2181-3701
84
тушиниш бўлими мавжудлиги ва уларда машқлар ва саволлар бир биридан
фарқланишини кўришимиз мумкин. Япон тилини билиш даража имтиҳонларида
тинглаб тушуниш учун берилган вазифалар асосан икки турга бўлинади булар:
1)
Берилган аудио матн мазмунини тушинганлигини аниқлаш ва баҳолашга
қаратилган саволлар;
2)
Маълумотли тез қайта ишлаш маҳоратини аниқлашга қаратилган
саволлар.
Албатта ҳар бир бўлим ҳам ўз навбатида бир қатор савол турларидан ташкил
топади. Аудио мант мазмунини тушунганлигини аниқлашга қаратилган саволлар
сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
課題理解
–
Умуммий матнни тушуниш
(вазифани тушуниш);
ポイント理解
-
Аудио
матндаги калит сўзлар орқали муҳим жиҳатларини
тинглаб тушуниш (аудио матннинг муҳим бандларини тушуниш);
概要理解
–
Хулоса
тушуниш, матн орқали сўзловчининг нияти ва далилларини
тушуниш (матннинг умумий маъносини тушуниш);
発話表現
–
Оғзаки ифодалар, маърузачининг тасвирига кўра вазиятга мос учта
иборадан бирини танлаш;
即時応答
–
Хозиржавоблик талаб қилинадиган
саволлар, бунда қисқа
диалогдан сўнг жавоб бўлиши мумкин
бўлган вариантлар берилади.
Тингловчининг вазифангиз қайси жавоб энг табиий эканлигини танлаш;
統合理解
–
Аудио матнни комплекс тушуниш, яъни 1 та аудиода 2 кишини
фикрини солиштириш ва умумлашга қаратилган саволлар.
Тинглаб тушуниш кўникмасини ҳосил қилишда бир қатор қийинчиликлар
мавжуд. Мисол учун япон тилида иероглифлар ва грамматикани ўргатишдан
фарқли тарзда, биз “Ohayou gozaimasu” (хайрли тонг) деганимизда, яхлит бир cўз,
ритм, урғу, интонация, нутқ тезлиги каби элементларни ўзида жамлаган
маълумотни қабул қиламиз. Демак ўқитувчи дарсларни ташкил этишда ўқиш,
сўзлаш ва ёзиш кўникмаларини ҳосил қилиш бир қаторда тинглаб тушунишга
қаратилган бир қанча усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Эшитиш машқларига кириш ва амалда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни
ўрганиш баробарида бир қатор ўринли саволлар туғулади:
–
Қандай
аудио материаллар ташлаш керак?
–
улар қачон ва қандай тартибда киритилади?
–
машқлар қандай амалга оширилади?
Танланган аудио материалларда ноталар, ритм, урғу, интонация, ўзига
хослик, паузалар ва овоз тезлиги элементлар мужассамланади. Эътибор қаратиш
керак бўлган муҳим нарсалардан бири бу овоздан қандай фойдаланишдир.
Ўқитувчи аудио материал танлашда ўтилган мавзу, талабанинг луғат бойлиги
билан бир қаторда танланган аудио материалларда овозингизнинг баландлиги, тез
ёки секинлиги, талаффузнинг аниқлиги каби элементларга ҳам эътибор қаратиши
лозим.
Ҳар
бир тинглаш фаолияти мақсадга эга бўлиши керак. Албатта ўқитувчи
амалий
машғулот ташкил этишда олдига мақсад белгилайди, асосий мақсад бу
талабанинг белгиланган мавзуни англаши, амалда мавзуни қўллаган ҳолда гапира
олишдан иборат бўлади. Лекин дарснинг асосий мақсадидан фарқли равишда
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
2
№
6 (2024) / ISSN 2181-3701
85
танланган аудио материални тинглаш, унга муносабат билдиришда ҳам мақсад
белгиланади.
Аудио материаллардан амалий машқларда тизимли равишда фойдаланишда
машғулот давомида махсус вақтни белгилаш мақсадга мувофиқ.
Аудиторияда
талабаларнинг
эшитиб
тушуниш
кўникмасини
ривожлантиришдаги муҳим элементлардан бири бу диалогдир.
Масалан, япон
тилидаги диалогларда
そうです
(sou desu, шундай) ибораси
そうですか
(soudesuka,
шундайми) ёки
そうですね
(soudesune, шундай
-
а) айланганда ғайритабиий
эшитилади. Бунда
そうです
,
そうですか
,
そうですね
ибораларидаги урғу ва
интонацияларни машқ қилиш муҳимдир.
Диалогга асосланган аудио
материалларгина эмас, талабалар томонидан ўзаро вазиятли диалогларни амалга
ошириш орқали ҳам биз уларнинг тинглаб тушуниш кўникмасини ҳам
ривожлантиришимиз мумкин.
Тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришда албатта хорижий тил
ўқитувчилари аудио материалларга мурожаат қиладилар. Аудио материал билан
ишлашнинг ҳам бир неча босқичлари мавжуд:
Тинглаб эшитишдан олдинги босқиш
–
Дастлабки билим ва тажрибани фаоллаштириш. Ўқувчиларнинг аудио матн
мавзуси, ғояси бўйича
олдинги билимларини аниқлаш аудио материалнинг
маъносини чуқурроқ тушунишларига ёрдам беради. Талабаларга мавзу бўйича
шахсий тажрибалари ҳақида саволлар бериш орқали ўзлари билган маълумотларни
аудио маерил билан боғлашларига ёрдам беради.
–
Муҳит яратиш
–
аудио материални қабул қилишда тўсқинлик қилиши
мумкин бўлган ташқи омилларни йўқотиш, аудиторияда тинчликни сақлаш.
–
Тинлаш стратегиаяларини белгилаш. Бу босқичда талабага мақсаддан
келиб чиққан ҳолда қандай стратегия тенлаш, аудио материал турига қараб уни
ечишга ёндашув ҳақида маълумот берилади.
–
Мақсад белгилаш –
барча фаолиятнинг мақсади бўлгани сингари, тинглаб
эшитишда ҳам мақсад белгилаш муҳим. Бунда аудио матнни эшитганда эътибор
қаратиши керак бўлган маълумотлар, айнан нима сўралганини аниқлаб олиш
муҳим. Мақсадли тинглаш учун 7 та фаолият тури мавжуд бўлиб, булар асосий
фикрни тинглаш; тафсилотлар учун тинглаш; кетма
-
кет тинглаш; муайян луғатни
тинглаш; маданий қизиқиш учун тинглаш; муносабат ва фикрларни тинглаш
кабилардан иборат.
–
Ажратилган вақтни самарали бошқариш жуда муҳимдир.
Тинглаш жараёни
–
муҳим маълумотларни эслатма сифатида ёзиб олиш. Талабалар аудиони
тинглашда муҳим ғоялар ва тафсилотларга эътибор қаратишлари элатмалардан
фойдаланишлари мумкин, бу эса уларнинг аудио матнни тушунишини
чуқурлаштиришга ёрдам беради. Масалан, аудио материаллар расмли, расмсиз,
диаграммалларни ўз ичига олиши мумкин. Бунда талабаларга диққатларини
жамлашга ёрдам бериш ва контекстни тушуниш учун эслатма олишда ёрдам
бериши мумкин.
–
белгиланган масалани ечиш стратегиялари
.
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
2
№
6 (2024) / ISSN 2181-3701
86
Агар ўқувчилар бирон бир сўз ёки фикрни тушунмасалар, улар тахмин қилиш
орқали масалага ёндашишлари мумкин. Агар улар мустақил равишда тинглаётган
бўлса, улар аудиони тўхтатиб, керак бўлганда ўйлаб, тушуна олмаган қисмларини
қайта тинглашлари мумкин.
Саволларнинг тузилишига кўра аудио материаллар қуйидагича бўлинии
мумкин:
Танлаш
Танлаш методи
–
матн билан ишлаш кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб,
ҳам матнда учраган қисмларни мослигини аниқлаш, матнда берилган обектнинг
субектини
аниқлаш каби ҳолатларда ишлатилади.
Тўғри жавобни танлаш
Саволга А, B, C, D вариантли жавоблар тарзида берилган булиб, аудио матнга
берилган саволга тўғри жавоб танлашдан иборат.
Тушириб қолдирилган сўзларни топиш
Бунда талабага берилган савол варақасидаги матнда аудио матндан фарқли
тарзда, муҳим сўз, сўз бирикмалари, грамматик шакл кабилар тушиб қолдирилади,
талабадан аудио матнни тинглаб мазкур бўшлиқларни тўлдириш талаб этилади.
Тўғри ёки нотўғри
Бу каби сволларда аудио матнга билдирилган муносабатнинг тўғри ёки
нотўғрилиги сўралади.
Жадвални тўлдириш
Жадвални тўлдириш саволлари бўшлиқни тўлдириш учун саволлар бўлиб,
етишмаётган сўзларни тўлдиришни талаб қилади. Жадвал маълумотларни ўз ичига
олган устунлар ва сатрлардан иборат бўлади. Умуман олганда, маълумотларни
тоифаларга ажратиб, яъни улар боғланган ёки бир ҳил хусусиятларга эга бўлган
маълумотлар қисмларини гуруҳлаш ва уларни жадвалга тўлдириш назарда
тутилади.
Аудио матнни такрорлаш
Бунда талаба олдига қўйилган вазифа тингланган матнни такроран айтиб
бериш бўлиб, аудио матнни айнан такрорлаб қолмасдан талаффус ва урғуларга ҳам
эътиюор бериш талаб этилади.
Аудио мантдан кейинг жараён
Мазкур босқич қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
1)
олинган маълумотдан фойдаланиб вазифаларни қайта ишлаш
(тушунтириш, тасвирлаш, таснифлаш босқичлари);
2)
ўзларининг оғзаки баёнотларида маълумотлардан фойдаланиш (таҳлил
қилиш; баҳолаш; яратиш / қўллаш).
Тинглаб тушуниш амалиётини япон тили дарсларида тадбиқ этишга доир кўп
учрайдиган муаммолар сифатида биз
ауидо матнлардаги овозлар алмашиши (она,
бола, эркак, аёл) каби муаммоларни ҳам кўришимиз мумин.
Тинглаб тушунишни муваффақиятли амалга оширишда қуйидаги тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1.
Мунтазам амалиёт
Доимий амалиёт тинглаш қобилиятини оширишнинг калитидир.
JLPT
амалиёт тестлари, япон подкастлари ёки аниме кабиларни тинглаш тавсия
этилади;
2.
Фаол тинглаш
Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika
–
Зарубежная лингвистика
и лингводидактика
–
Foreign Linguistics and Linguodidactics
Issue
–
2
№
6 (2024) / ISSN 2181-3701
87
Аудио мазмуни, контекстига эътибор қаратиб, эслатмалар олишга ҳаракат
қилиш;
3.
Сўз бойлигини шакллантириш
Сўз бойлигини кенгайтириш япон тилини яхшироқ тушунишингизга ёрдам
беради. Янги сўз ва ибораларни ўрганишни одат қилишва уларни контекстда
ишлатишни машқ қилиш;
4.
Япон тили она тилиси бўлган сўзлашувчиларни тинглаш
Япон телекўрсатувлари, фильмларини томоша қилиш ёки япон
радиостанцияларини тинглаш орқали уларнинг талаффузи, интонацияси ва нутқ
шаклларига эътибор бериш;
5.
JLPT тинглаш материаллари билан машқ қилиш
JLPT япон тилини билиш даража имтиҳонларига қатнашишни хоҳловчилар
учун имтиҳонда дуч келадиган саволларнинг формати ва турлари билан танишиш
учун расмий JLPT тинглаш амалиёти материалларидан фойдаланиш тавсия
этилади.
Мақолада келтирилган методлар тавсифи шуни кўрсатадики, аудио матн
билан ишлаш методларидан самарали фойдаланган ҳолда интенсив ўқиш
жараёнида сўз бойлигини ўргатиш учун интеграл машқлар тўпламидан
фойдаланиш лексик кўникмалар, тиғлаш кўникмасини, оғзаки нутқни
шакллантиришга ёрдам беради.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан хорижий тилларни ўрганишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Хорижий тилларни ўзлаштириш эса ўқувчидан маълум
даражадаги тил малакасини талаб қилади. Лингвистик малаканинг умумий билиш,
ўзлаштириш қобилияти билан чамбарчас боғлиқлиги жаҳон илм
-
фан
тадқиқотларида ҳам кўп маротаба ўз тасдиғини топган. Кундан
-
кунга ривожланиб
бораётган дунё талабларидан бири бўлган чет тилини билиш, уни ўрганиш ҳам
бевосита талабаларда ўқиш, ёзиш ва тинглаш кўникмаларининг яхши
ривожланганига боғлиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. Т.:
Ўзбекистон, 2020.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
-
йил 28
-
февралдаги “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-60-
сонли фармони.
3.
Азимов Э.Г., Шукин А.Н.
Новый словарь методических терминов и понятий
(теория и практика обучения языкам.:
M. 2009.
4.
Соловова Е.Н. Методика обучения иностранным языкам. Продвинутый
курс. М., 2008.
5.
А.Халилова. Yapon tili o‘rganuvchi talabalarning matnni o‘qib tushunish
ko‘nikmasini rivojlantirishda uchraydigan muammolar (ikkinchi til sifatida). “Jamiyat va
innovatsiyalar” ilmiy
-metodik jurnalining 2024. V-5, I-4. 14-
20 б.
6.
https://www.jfstandard.jpf.go.jp/summaryen/ja/render.do
7.
https://www.jlpt.jp/e/reference/pdf/guidebook1e.pdf
8.
https://www.jpf.go.jp/j/urawa/j_rsorcs/o_book04.html
9.
https://uza.uz
