Проблема эстетических идеалов и эстетического восприятия в поэзии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
9-13
33
11
Поделиться
Умурова, Г. . (2021). Проблема эстетических идеалов и эстетического восприятия в поэзии. Иностранная филология: язык, литература, образование, (2 (79), 9–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1682
Гузаль Умурова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлена информация по проблеме творческого эстетического идеала и эстетического восприятия. Эти явления раскрываются через личность и художественный мир поэтессы Зульфии. Автор анализирует стихи Зульфии и реагирует на ее эстетические взгляды

Похожие статьи


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

9

ШЕЪРИЯТДА ЭСТЕТИК ИДЕАЛ ВА ЭСТЕТИК ИДРОК МАСАЛАСИ

Умурова Гўзал Ҳотамовна,

СамДЧТИ профессори, филология фанлари доктори

Калит сўзлар:

эстетик дид, эстетик идрок, бадиий олам, шоир шахси, маҳорат,

илҳом, истеъдод.

Эстетик идеал масаласи ҳар бир

ижодкор

фитрати

билан

боғланган

даражада намоѐн бўлади. Унинг ҳар бир
воқеликка холисона баҳо бериши, миллат
ва жамият ҳаѐтининг муҳим бўғини
саналган адабиѐтнинг мавжуд ҳолатидаги
ўзгаришлар,

аксланаѐтган

идрок

турфалиги, жозиб туйғулар силсиласи
санъатнинг мағзини тайин этади. Буюк рус
мунаққиди ѐзганидек: «Қай ердаки илҳом
сохта бўлмаса, ўша ерда поэзия бор ва
илҳом кимнинг табиатига қондош бўлса,
шоир - ўша» (1, 114). Дарҳақиқат, шоира
Зулфия табиатан вазмин ва сермулоҳазали,
камтарин ва теран мушоҳадали инсон
бўлган. У ҳар бир шогирдига ибрат бўлар
экан, ҳам ҳаѐтда, ҳам ижодда қилган
амаллари билан инсоний бўлишликка
даъват қилган. Дарвоқе, Зулфия таъсирида
камол топган шоиралар бугунги кунда уни
ѐрқин хотиралар билан эслайдилар. Бу ўз
навбатида шоирга кўрсатилган чуқур
ҳурмат ва эҳтиром эканлигидан далолат
беради.

Санъат ва адабиѐтдан маълум:

ижодкор ўз тақдирини ижод тақдири билан
бевосита

боғлаб

қўяди,

айнан

мутаносиблик замирида туйғулар реаллиги
қабариб кўринади. Шоира Зулфия ҳам ўз
қисматини иккита сўз бағрига жо
қилгандек гўѐ: ҳижрон ва айрилиқ.
Айниқса, унинг суронли кайфиятга тушиб
қолиши

Ҳ.Олимжоннинг

вафоти

туфайлидир. Бу оғир йўқотиш инсонга
бахт ўрнига бахтсизлик, қувонч ўрнига
ғам-ғусса ато этиши шубҳасиз. Академик
Л. Қаюмов шоира Зулфия ҳақида ҳажман
катта – адабий портретни ѐзган. Унда
«қисмати шоирлиги – шоирлиги қисмати»
масаласига мантиқий урғу берилади.
Мазкур

китобнинг

«Автобиографик

поэзия» деб номланган фаслида мунаққид

«шеър ва шоирлик» мавзусини теран
илмий таҳлиллар билан бойитади. Бунда
битта муҳим жиҳат олимнинг диққат-
эътиборини тортади ва уни феномен
даражасига олиб чиқади. Бу феномен
Ҳамид Олимжондир. «Баҳор келди сени
сўроқлаб» деб номланган шеъри мазкур
жиҳатларга

муҳим

асос

вазифасини

ўтайди. Олим ушбу шеърни «инсон
туйғулари ифодасининг гултожи» (2, 59)
эканлигини асосли таърифлайди.

Маълумки, «шодлигу хуррамлик

ҳам, ғаму ҳасрат ҳам, бахт-саодат ҳам,
фожиа ҳам – барча-барчаси юракка
пайванд. Шу боисдан ижодкорни қалб
таржимони деб аташади» (6, 25). Айнан шу
маслак Зулфия ижодий қарашларининг,
лирикасининг бош бўғинини ташкил
этади. Бир қарашда самимийлик ва
соддалик уфуриб турган мўъжаз сатрларда

ўзбек

аѐлининг

бахту

саодатга

ташналиги, ҳижрон туфайли «не-не» ажиб
туйғулар сўлиши, қандайдир ички эзилиш
заминида қабариб кўринади.

Баҳор келди сени сўроқлаб…

Мазкур биргина сатрда шеърнинг

ҳам мавзу, ҳам мундарижаси, ҳам туйғулар
реализми, ҳам поэтик образнинг ўзига
хослиги жамулжам:

Ҳижронинг

қалбимда,

созинг

қўлимда,

Ҳаѐтни куйлайман, чекинар алам.
Тунлар тушимдасан, кундуз ѐдимда,
Мен ҳаѐт эканман, ҳаѐтсан сен ҳам!

(4, 30)

Автобиографик

характерга

эга

ушбу жозиб шеърда шоира Зулфия
тақдирида неки бор, барчасини англаш
мумкин. Айрилиқ ҳукмига кўникиш
қийин. Лекин шундай бўлса-да, пешона
ѐзуғи - тақдирдан қочиб бўлмайди.
Мусибатнинг қароргоҳи – юрак. Шоира


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

10

юрагини безовта қилаѐтган биргина сўз –

«

баҳор

келди

сени

сўроқлаб

…»

жумласидир. Риторик сўроқ гап замирида
бутун шоира ҳаѐти ўз аксини топгандек
гўѐ. Ўн етти банд шеърга кўчиб ўтган
шахсият

моҳиятида

бир

инсон

қисматининг поэтик жилвасини кузатиш
қийин эмас.

Баҳор – поэтик ахборот ташувчи

сўз. Воқелик призмасидан сизиб чиқаѐтган
мушоҳада замирида аѐл садоқати-ю, пок
муҳаббати ибрат намунаси бўлиб хизмат
қилмоқда.

Севги

ва

садоқат

тушунчаларини мантиқий далиллаш ушбу
шеърда янада тиниқроқ акс эттирилган.
Эстетик қамров табиатан «шеърга кўчган
шахсият» билан боғлиқ тарзда кечади.
Ҳижрон тушунчаси шоир наздида – идеал
тушунча!

Аслида

ҳам

шундай

дейишимизга муайян асос ҳам мавжуд.
Проф. Д. Қуронов шундай ѐзади: «Сўфий
ҳаққа яқинлашгани сари мавжудликнинг
моҳиятини теранроқ идрок қилгани каби
ижодкор ИДЕАЛга яқинлашгани сари
ҳаѐтнинг, инсоннинг моҳиятини теранроқ
илғайди. Сўфийлик йўлининг ибтидоси
ҳам интиҳоси ҳам ҲАҚ бўлганидек,
ижодкор фаолиятининг

мотиви

ҳам,

мақсади

ҳам ИДЕАЛдир» (3, 164). Аѐнки,

Зулфия лирикасидаги ЭСТЕТИК ИДЕАЛ
ҳаѐтга яқинлиги, ҳаѐтбахшлиги, қалбда
кечаѐтган реал жараѐнларнинг ифодаси
ўлароқ шаклланган. Демак, тадрижий
ривожланган поэтик табдил негизида –
ИДЕАЛ тушунчаси кўп қатламли ва
мураккаб аҳамият касб этиб борган.
Антитеза

усулида

бир-бирига

пайвандланиш тушунча қамровини янада
теранлаштирган.

Мавжуд

воқеликка

параллель тарзда қад ростлаган эстетик
идрок

поэтик

мутаносибликни

далолатлайди, ҳамда бир бутунликни
юзага келтиради.

Шоиранинг давр муаммоларини

интим кечинмалар таъсирида идрок
қилиши табиий ҳолат эди. Унда шахснинг
орзу-умидлари теран мушоҳада саҳнига
олиб чиқилади. Булар қай жиҳати билан
олам ва одам хусусида қанчалик ўйга
толдирмасин,

«эътиқодда бутунлик»

оний

сурурни

гавдалантиради.

Булар

ўз

навбатида

ҳаѐт

йўлларининг

чигалликларини, ирода йўналишининг
собитлигини англатади. Ижодкор, аввало,
шахс мақомига кўтарилар экан, мавжуд
воқеликка қай тарзда муносабатда бўлиши
билан

чегараланмайди,

умумруҳият

мезонларидан туриб назар ташлайди.
Зулфиянинг поэтик оламида қабариб
кўринган образ бадиий тадрижи ҳам
«ИДЕАЛ» тушунчасига монанд аксланади.
Бир қарашда оддий туюлган поэтик
ахборот замирида – миллат руҳияти ўзига
хос тарзда жилваланади. Мушоҳадага бой
ва теран сатрларда ўзбекона руҳ, қадрият
мужассамлиги поэтик инкишоф қилинади.

Одатда сўз либос, унга юклатилган

мазмун

жамики

унсурларни

бирлаштиради. Шаклий-услубий қамров
негизида турфаланган поэтик мазмун
ижодкор фитратидан озиқланади. Зулфия
қалбининг теран фалсафий қарашлари
фақатгина бахт ва саодат тушунчасини
идроклаш билан кифояланмайди, реал ҳаѐт
сувратига бошқача мазмун ато этиши ўзига
хос

кўпқатламли

талқин

ранг-

баранглигини юзага келтиради. Айтиш
жоиз, эстетик идрок ҳаѐтни англаш
жараѐнида,

унга

монанд

тушунча

теранлиги, мантиқ устуворлигини ҳам
далолатлайди. Поэтик тафаккурга хос
эркинлик – шеърий матнда жўшқин
кайфиятни юзага чиқаради. Лекин, шоира
Зулфия ҳам ҳаѐтда, ҳам ижодда табиатан
хурсандчиликни ошкор этмайди. Пинҳон
тутилган поэтик талқин негизига жамики
руҳиятига

алоқадор

бўлган

қалб

кечинмалари сингдирилади. Уни асосли
далиллаш учун мазкур жараѐнга мантиқий
ѐндашиш

лозим.

Булар

бир

неча

хусусиятлари билан ажралиб туради.
Биринчидан,

шоира

Зулфия

ҳаѐт

ҳақиқатига тарихий саҳнада рўй бераѐтган
воқелик нуқтаи назаридан келиб чиққан
ҳолда ѐндашади, иккинчидан, шоира фикр
қамровини миллий қадриятлар воситасида
ифодалашга жиддий эътибор қаратади,
учинчидан, шахснинг тақдири унинг яшаб
ўтган ва эртанги кунидан кутган умид
учқунлари теран мулоҳазалар билан
пайвандланади, тўртинчидан, шеър ѐзишга
ундаган асосий куч (туртки) ҳиссий-интим


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

11

кечинмалар сабаб юзага келишини, ундан
умидворлик, садоқатга талпиниш, ирода
йўналишини

аниқ белгилаб

олишда

қабариб кўринади. Шу боис, шоира
портретига

умумсифатлардан

келиб

чиққан ҳолда тўғри баҳо бериш, «вафо ва
садоқат»

тушунчаларини

янада

мукаммалроқ

англаб

етишга

замин

ҳозирлайди.

Шоира Зулфиянинг эллик йил

муқаддам яратилган «Мушоира» шеърида
эстетик идеал янада тиниқроқ талқин
қилинган. Мазкур шеърда эпик қамров
насрий асар каби теран фазилатларни
ўзида жамлайди. Шу жиҳатдан олиб
қаралганда ушбу шеърга ўша даврдаѐқ
юксак баҳо берилган. Таниқли шоира Вера
Инбернинг қайд этишича: «Шеър тасвирий
воситаларнинг бойлиги билан кишини
ҳайратда қолдиради. Унда хотин-қизларга
хос кузатувчанлик эпик кенглик билан
уйғунлашиб

кетади.

Фикрларнинг

теранлиги туйғуларнинг тўлқинлилиги
билан

ҳамоҳанг.

Унда

ҳамиша

халқларнинг тинчлик ва бахт-саодати учун
янграган поэзиянинг садосини эшитиб
турасан, киши. Бу асарни дадиллик билан
адабиѐтнинг дурдонаси деб айта оламиз»
(9,

446).

Ушбу

таърифдан

ҳам

англашиладики, мазкур сифатлаш шоира
Зулфия

поэтик

оламининг

ранг-

баранглигини,

теран

фалсафий

мушоҳадаларга бойлигини, гўзаллик билан
суғорилганлигини

тўлалигича

далолатлайди.

Кузатиш

мумкинки,

шоиранинг

«Мушоира»

шеъридаги

бадиийлик негизида – умуминсоний
муаммолар манзараси акс эттирилади.
Булар ўз навбатида шоиранинг теран
талқинларида – шахс комиллиги бўй
кўрсатганлигини янада аѐнлаштиради.

Шоира

Зулфия

эстетикасида

алоҳида

ажралиб

турадиган

муҳим

жиҳатлари

ўзбек

аѐлининг

мардонаворлиги, улуғ ғояларни тараннум
қила олиш қобилияти, аждодларга хос
зукколик, Нодира, Увайсий, Анбар Отин
сингари мумтоз шоиралар маслагига
мослигида кўринади. Булар шоиранинг асл
орзулари ушалишида, шеъриятда аѐл

образининг теран мушоҳадакор фикрлар
билан чизилишида кўринади.

Одатда ѐниқ қалб эгалари доим

истиқболни куйлайди. Эртанги кундан
умид,

ўтмиш

сабоқларидан

хулоса

чиқариш ушбу ижодкорларнинг ҳаѐт
аъмоли саналади. Шу тарзда ЭСТЕТИК
ИДЕАЛ макон ва замон сувратини тўғри
баҳолайди.

ХХ

аср

ўрталарида

адабиѐтнинг мазмуний қамрови ҳар
томонлама

мафкуравийлаштирилмасин,

ижодкор бу ѐлғон ғоя куни келиб тамом
бўлишини олдиндан сезган эди. Шоира
Зулфия «эл ардоғида» бўлиб, ҳар бир
сўзида

яширин

тарзда

миллий

мустақиллик

тушунчасига

ишора

қилганлигини

кузатиш

қийин

эмас.

«Йиллар садоси» тўпламида жамланган
шеърлар – жуда олис йиллар бағрида
етилмасин, унда истиқлол тараннуми
поэтик инкишоф қилинади:

Ҳали бор олдинда ўтмаган бурчим,
Ўтайман кўзимда тирик турса нур.
Умримдаги барча фасллар учун
Ўзига бек халқим, Сенга ташаккур

.

Ушбу шеърда шоира Зулфия

ижодининг муҳим қирраларидан бири –
ҳар бир сўзга образлилик бағишлай олиши
кўринади. Негаки, «образ моҳиятига кўра
ҳаракатдаги воқеликдан иборат» (7, 27)
экан, «Халқимга айтар сўзларим» шеъри
замирида

шоира

қалбининг

дарду

қувончлари, ҳаяжону талпинишлари зуҳур
этилган.

Шоира

«умридаги

барча

фасллар»ни Аллоҳ инъом қилган неъмат
дея қадрлайди.

Маълумки, бирор ижодкор ҳақида

сўз айтганда ўтмиш ва бугун нуқтаи
назаридан

ѐндашилади.

Ижодкорнинг

тарихий жабҳадаги ўрни, адабиѐтга олиб
кирган

сўзи,

эътиқоди,

маслаги,

муҳаббати, жамики эзгулик учун харж
қилинган умумэстетик ғоялари, ибратли ва
шарафли ҳаѐт йўли хусусида теран илмий
мунозаралар айтилади. Шоира Зулфия
шахси ҳақида гап кетганда аввало
мунаққид-олимлар битта нарсага алоҳида
эътибор қаратишган: ижодкор яратувчи,
уни тарих саҳнасига олиб кирган ижодий
йўналиши миллат руҳиятидаги азим
эврилишлар

натижасида,

миллий


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

12

қадриятларга юксак ишонч ва ҳурмат
билан қараши асносида камол топган.
Яъни руҳият нимани истаса шунга монанд
шакл

ахтаради.

Бошқача

айтганда

«нимаики

мазмун

бўлса,

шаклда

ифодасини топади» (1, 93).

Бинобарин, шеърий матн таркибида

сўз воситасида ифодаланган образли фикр
ўзига хослик касб этади. Аҳамиятли
томони

шундаки,

Зулфиянинг

жуда

кўпчилик шеърларида баҳор ва унинг
элчиси – турфа гулларга ўзгача маъно
юклаш ҳолатларини кузатиш мумкин. Бу
ҳолат ҳар бир шеърида муайян маъно
ташувчи сўз бўлибгина қолмай, Зулфия
табиатининг,

ѐниқ

қалбининг

ҳамдардларидек таассурот уйғотади. Булар
шеърнинг

умумий

руҳига

шукуҳ

бағишлайди.

Зукко

китобхон

дил

торларини аллалайди, меҳру муҳаббат
нашидаси ўлароқ, қалбларга заъфарон
туйғуларни туҳфа этади. Демак, давр
комил инсон тарбиясини тақозо этса,
шоира Зулфия шу сафнинг бошида турган
ўзбек

аѐлининг

қудратини,

жамики

нафосатини,

назокатини,

латофатини

рўѐбга чиқаришга интилади.

Шоира «Зулфия шеъриятига хос

фазилатлар – китобхонни ўйга толдириш,
кимнингдир дардига ҳамдардлик қилиш,
кимнингдир сўниқ дилига умид учқунини

ташлаш,

умуман

эзгулик

йўлидаги

хизматга ўзини бурчли сезишдир (Бахтиѐр
бўлардим шеърларим билан, Шу дўстлар
қалбига киролсам агар») (8, 16).

Эзгуликни куйлаш, уни ҳар бир

инсонга

фазилат

даражаси

дея

тушунтириш, аввало, шоирлар елкасидаги
улкан

масъулият

ҳиссидир.

Бундай

мақомга эришиш учун ижодкордан катта
билим ва малака, салоҳият, истеъдод талаб
қилинадиким, бусиз асар ўз мазмунига мос
тушмайди. Шоира Зулфия ҳар бир
талқинида битта нарсага мантиқий урғу
беради. Унинг меҳвари олижаноблик ва
инсонийлик,

меҳр-шафқат

ва

бағрикенглик,

меҳнатсеварлик

ва

миллатпарварлик,

ватанпарварлик

ва

садоқат ғояларидир. Булар бор экан, шеър
ҳам, шоир ҳам ўз овозига эга бўлади.
Дарвоқе, «Зулфияда ўзбек халқининг
бутун назокати, эзгу феъли жамулжам»
(Светлана Сомова), «Ўзбек шоираси
Зулфиянинг қутлуғ қадами туфайли Шарқ
адабиѐтига санъаткор аѐл кириб келди, ѐш
ва иқтидорли шоиралар бутун бир
плеядасининг

овози

баралла

янграй

бошлади» (Чингиз Айтматов) (5, 8).
Мазкур таъриф ва тавсифдан ҳам англаш
мумкинки, шоира Зулфия ўз даврида – ўз
мактабини яратди.

Адабиѐтлар:

1.

Белинский Г.В. Адабий орзулар. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва

санъат нашриѐти, 1977.

2.

Қаюмов Л. Зулфия. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат» нашриѐти,

1975.

3.

Қуронов Д. Мутолаа ва идрок машқлари. – Тошкент: «Академнашр», 2013.

4.

Зулфия. Йиллар садоси. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти,

1995.

5.

Умуров Ҳ. Шеърият маликаси. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2004.

6.

Худойберганов Н. Ёшлик илҳомлари. – Т.: «Ёш гвардия», 1975.

7.

Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Т.: «Фан», 2004.

8.

Султонова М. Зулфия. – Т.: «Фан», 1985.

9.

Инбер В. «За много лет». – М.: Просвещение, 1964.

Умурова Г. «Проблема эстетических идеалов и эстетического восприятия в

поэзии».

В статье представлена информация по проблеме творческого эстетического

идеала и эстетического восприятия. Эти явления раскрываются через личность и


background image

Хорижий филология

№2, 2021 йил

13

художественный мир поэтессы Зульфии. Автор анализирует стихи Зульфии и реагирует на
ее эстетические взгляды.

Umurova G. «The Problem of Aesthetic Ideals and Aesthetic Perception in Poetry».

The

article provides information on the issue of creative aesthetic ideal and aesthetic perception. These
events are revealed through the personality and artistic world of the poetess Zulfiya. The author
analyzes Zulfiya‟s poems and reacts to her aesthetic views.











































Библиографические ссылки

Белинский Г.В. Адабий орзулар. - Тошкент: Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1977.

Каюмов Л. Зулфия. - Т.: Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат» нашриёти, 1975.

Куронов Д. Мутолаа ва идрок машклари. - Тошкент: «Академнашр», 2013.

Зулфия. Ииллар садоси. - Т.: Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1995.

Умуров X. Шеърият маликаси. - Самарканд: СамДУ нашри, 2004.

Худойберганов Н. Ёшлик илх.омлари. - Т.: «Ёш гвардия», 1975.

Саримсоков Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. - Т.: «Фан», 2004.

Султанова М. Зулфия. - Т.: «Фан», 1985.

Инбер В. «За много лет». - М.: Просвещение, 1964.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов