Результаты художественного воздействия на творчетсов Зульфии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
44-48
33
13
Поделиться
Умурова, Г. (2019). Результаты художественного воздействия на творчетсов Зульфии. Иностранная филология: язык, литература, образование, 4(1 (70), 44–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/878
Гузаль Умурова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

к.ф.н., старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье речь идёт о художественном воздействие и его положительных результатов.Значение и роль художественного воздействия в творчестве Зульфии освещается на анализах еѐ стихотворений

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

44

 

 

ЗУЛФИЯ ИЖОДИГА АДАБИЙ ТАЪСИРНИНГ САМАРАЛАРИ 

 

Умурова Гўзал Хотамовна, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди 

 

 

Калит сўзлар:

 Адабий таъсир, бадиий маҳорат, лирик кечинма, методология, адабий 

мерос, интертекстуаллик.  

 

Зулфия  ижодида  адабий  таъсирнинг 

роли  масаласига  ойдинлик  киритишга 
уринар  эканмиз,  биз  ўрни-ўрни  билан 
таҳлилнинг 

ҳам 

контекстуал, 

ҳам 

имманент кўринишларидан фойдаланамиз.  

Академик  Б.Назаров  ―Адабий  таъсир 

ва  типологик  яқинликни  ўрганишнинг 
айрим  методологик  масалаларига  доир‖ 
мақоласида  адабий  таъсирга  қуйидагича 
таъриф  беради:  ―Адабий  таъсир  қўшни, 
ѐндош,  замон  ва  макон  масаласида  ички 
ҳамда  турлича  манзил  ва  олисликдаги 
адабиѐтлардан 

ўрганиш 

асосидаги 

такомиллашув 

манбаи, 

жараѐни 

ва 

ҳосиласи‖

 [

2,6

]

. Демак, ҳар қандай миллий 

адабиѐт  ўз  қобиғи  атрофида  тўла-тўкис 
ривожлана  олмайди,  бунинг  учун  ташқи 
адабий  таъсир,  ўзаро  яқинлик  зарур 
бўлади.  Ўзбек  шеърияти  ўтган  аср 
бошларида 

аруздан 

бармоқ 

томон 

силжиган экан, бу ўзгаришлар ҳам адабий 
алоқалар  ва  унинг  таъсирида  кечганига 
шубҳа  йўқ.  Айни  шу  даврда  яшаб  ижод 
қилишни  бошлаган,  шу  адабий  муҳитдан 
нафас  олган  Зулфия  ижодида  адабий 
таъсир,  ижодий  ўрганиш,  ўзлаштириш 
жараѐни қандай кечди?  

Бу  саволга  шоиранинг  шеъриятдаги 

илк қадамлари ҳақидаги сўзларидан жавоб 
топамиз: 

―30-йилларда 

Лермонтов, 

Некрасов, 

Пушкин, 

Фет, 

Тютчев 

шеърларини  биринчи  марта  рус  тилида 
ўқиб  чиқдим  ва  шоир  учун  муҳими  фақат 
нимани айтишгина эмас, қандай айтиш ҳам 
эканлигини 

англаб 

етдим... 

Менинг 

шеърларимнинг  шаклланишида,  керакли, 
ягона  сўзни  излаб  топиш  тажрибасида  бу 
ишнинг  машаққатини  яхши  биладиган, 
чинакам  катта  шоир  Ҳамид  Олимжоннинг 
хизмати  улкан  бўлди...‖  (―Камалак‖,  128-
б.)  

Кўринадики,  ўзбек  мумтоз  адабиѐти 

намуналари  билан  танишиб  чиққанидан 
сўнг,  шоирада  бошқа  халқларнинг  адабий 
меросига 

қизиқиш, 

улардаги 

илғор 

тажрибалардан  ўрганиш  эҳтиѐжи  пайдо 
бўлган.  Бу  эҳтиѐж  кун  сайин  кучая 
борганидан  у  рус  тилини  чуқурроқ 
ўрганишга  ва  улуғ  шоирларнинг  асарлари 
билан  яқиндан  танишишга  қарор  қилади. 
Шу  ўринда,  адабий  таъсирнинг  ўзига  хос 
кўриниши  –  бир-бирига  кўнгил  қўйган 
икки 

ижодкор 

ўртасидаги 

мулоқот, 

ижодий  ўзлаштириш  ҳақида  ҳам  эслаб 
ўтиш  зарурдек:  ―1937  йилда  иккинчи 
китобим  –  ―Қизлар  қўшиғи‖  босилиб 
чиқди,  лекин  бу  китоб  ҳам  шеъриятдаги 
ақалли  ибтидоий  камолотнинг,  чинакам 
маҳоратнинг  бўсағаси  бўлолмади.  Энди 
ѐзмасдан  тура  олмайдиган  бўлиб  қолган 
эдим, шекилли – китоб чиқариш гашти ҳар 
нарсадан  кучли-да,  –  лекин  нима  ҳақида 
ѐзаримни  ҳали  астойдил  билмасдим, 
шунинг 

учун 

буни 

қандай 

қилиш 

кераклигини тушуна олмас эдим. Иккинчи 
китобни  ѐзаѐтганимда  бир  куни  Ҳамид 
Олимжондан  шундай  деб  сўраганим 
эсимда:  ―Нима  учун  илк  ѐзган  шеърнинг 
ҳеч  поѐни  бўлмайди?  Қайси  бандда 
тўхтатмайин, 

яна 

давом 

эттирса 

бўлаверади-я!‖  У  кулиб  туриб,  бундай 
деган  эди:  ―Чунки  ҳар  бир  шеърингизда 
бира  тўла  ҳамма  гапни  айтиб  олмоқчи 
бўласиз, 

ваҳоланки, 

бундай 

қилиш 

ярамайди.  Кейин,  биласизми,  шеърни 
охиридан  бошлаб  ѐзиш  керак…‖  Унинг 
маслаҳати  нақадар  нозик  ва  аниқлигини, 
кейинчалик,  ўзимда  назмхонлик  қилиш 
эмас,  балки  бирон  муҳим  ва  юрагимда 
тугилиб  қолган  фикрни  баѐн  қилиш 
зарурати етилгач, тушундим... 

Мен  энди  шеърларга  ўз  руҳий 

тарихимнинг  бир  парчасини  жойлаштира 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

45

 

бошладим,  бу  парчанинг  ўз  тугуни, 
кульминацияси  ва  ечими  бор  эди.  Энди 
ѐзмоқ  учун,  Лев  Толстой  айтганидек, 
дастлаб газнинг учини учига улаб олишим 
керак эди. Шеърни бошлаб қўйиб, охирини 
топмагунимча,  уни  давом  эттира  олмас 
эдим. 

Эндиликда 

қаѐққа 

қараб 

кетаѐтганлигимни  билганимдан  йўлнинг 
энг  қисқасини  излаб  топиб  олардим, 
натижада  шеърларим  кўнгилдагидай  бўла 
бошлади‖(―Камалак‖, 145-б). 

Зулфия 

рус 

шоирларидан 

А.Пушкинни,  Н.Некрасовни  алоҳида  бир 
меҳру муҳаббат билан севганини мақола ва 
суҳбатларида  тез-тез  эсга  олади.  Улуғ 
шоирларнинг  ўз  руҳиятига  яқин  кўплаб 
асарларини  ўзбек  тилида  жаранглатиш 
бобида  ҳам  шоира  кўп  заҳматлар  чеккан. 
Зулфиянинг  бу  шоирларга  бунчалик 
эътиқод 

қўйишининг 

боиси 

улар 

ижодидаги  инсонийлик,  поклик,  маънавий 
жасорат, 

бурч 

ва 

садоқат 

каби 

фазилатларнинг 

юксак 

пардаларда 

куйлангани  бўлса,  ажаб  эмас:  ―Классик 
шоирларнинг  кишига  таъсир  этадиган 
ажойиб  кучи  ва  киши  билмас  сири  бор, 
чоғи.  Масалан,  Сиз  Пушкиннинг  ―Тунги 
туман 

ухлар 

Грузия 

тепалигида‖ 

мисрасини  олинг.  Оддий,  жуда  оддий 
сўзлар.  Лекин,  бу  ерда,  бу  сўзларнинг 
замирида  қанча  шеърият  ва  теран  маъно 
бор.  Бу  манзарани,  табиатдаги  кайфиятни 
ѐлғиз  худди  шундай  сўзлар  билан,  фақат 
шундай  иборалар  билангина  ифода  этиш 
мумкиндай  гўѐ.  Бу  ерда  гўѐ  ҳамма  нарса 
аниқ тўла айтилган, содда, чуқур ва жонли.  

Пушкин 

шеъриятининг 

қудрати, 

назаримда шундаки, Сиз ўзингиз  учун энг 
оғир  дақиқаларда  ўқисангиз  ҳам,  Сизни 
бутун  бир  бошқа  дунѐга  олиб  чиқади. 
Сизни 

гуѐ 

баҳор 

эркалаб 

ўтади. 

Дилингизни  рутубатлардан  тозалайди.  Бу 
Пушкин  шеъриятининг  ҳар  бир  дилни 
куйлашга  чорловчи  фусункор  наъмаси, 
сўзларда  парча-парча  бўлиб  яшаб  қолган 
шоир юрагининг оташлари!  

Улкан  шоир  Пушкин  дунѐга  келган 

замон билан бизнинг ўртамизда юз йиллар 
ястаниб  ѐтибди.  Қанча  шоирлар  келиб-
кетмади.  Кимлар  қолди,  кимлар  қолмади. 
Зеро,  замон  ғалвири  шундай  шаддод, 

адолатлики,  ѐлғиз  ҳақиқатгина  унинг 
ҳаѐтий синовларига тоб бериб қола олади. 
Пушкин  ана  шундай  яққол  ҳақиқат, 
Пушкин  ижоди  –  замонлар  ўтган  сари 
заминда  кенгроқ  ѐйилиб,  тўлиб  оқаѐтган 
ҳақиқат 

дарѐси. 

Замондан 

замонга 

буюклиги  билан  тобора  донг  таратаѐтган 
ўлмас  шоир  –  Пушкин!‖  (―Камалак‖,  197-
б.)  

Дарҳақиқат,  Пушкин  даҳоси  илгари 

сурган  умумбашарий  ғоялар  асрлар  оша 
кўплаб  халқларнинг  миллий  шеъриятида 
акс-садосини бермоқда. Унинг шеърларида 
гавдаланган  қаҳрамонларнинг  эзгу  ўй-
ниятлари,  самимий  ҳис-туйғулари  кўплаб 
шоирларни  қўлга  қалам  олишга  ундаши 
турган гап. Улуғ санъаткорларнинг дунѐни 
идрок  қилиш  ва  тасвирлаш  усуллари  шу 
қадар  ѐрқин  бўладики,  бошқалар  ҳам 
беихтиѐр  уларга  эргашиб,  шу  йўсинда 
шеър  ѐза  бошлаганини  билмай  қоладилар. 
Бироқ 

асл 

санъаткорлар 

буюкларни 

такрорламайдилар,  улардан  таъсирланиб, 
янги 

санъат 

намунасини 

дунѐга 

келтирадилар. 

Бунга 

Зулфиянинг 

―...йиллар 

ўтган 

сайин 

ўз-ўзингга 

талабчанлигинг  ошиб  боради.  Тажрибанг 
қанча  кўпайса,  бировларнинг  эски  ѐ  янги 
шеърлари  билан  қанча  кўп  танишсанг, 
бирон  чинакам  гап  топиб  айтишинг 
нақадар  зарурлигини  шунча  яққол  ҳис 
қиласан‖, деган сўзлари мисол бўла олади.    

Адабиѐтшунос 

Улуғбек 

Ҳамдам 

замонавий  адабиѐт  илмидаги  ―муаллиф 
ўлими‖,  ―интертекстуаллик‖  тушунчалари 
ҳақидаги  қарашларини  баѐн  қилар  экан, 
тақлид, 

таъсир, 

атайинлик, 

ижодий 

таъсирланиш  каби  ҳодисаларнинг  ҳар 
бирига алоҳида тўхталади. Айниқса, унинг 
―интертекстуаллик‖  тушунчасига  берган 
изоҳи  асосли  бўлиб,  ижодий  таъсир 
масаласини  бир  қадар  ойдинлаштиришга 
кўмаклашади:  ―...Инсон  боласи  дунѐга 
келиши  билан  атрофга  ўрганишга  мойил 
кўзларию  қулоқларини  тикади.  Унинг 
билими  оламдан  ва  одамдан  келади. 
Шаклланиши  мобайнида  сўз,  гап,  гап 
конструкциялари, 

матн... 

буларнинг 

барини 

у 

ташқаридан, 

жамиятдан, 

одамлардан 

ўрганади. 

Ранглару 

товушларни  ҳам  худди  шундай,  тап-тайѐр 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

46

 

ҳолда  қабул  қилади.  Бошқача  айтганда, 
саналганларнинг  ҳаммаси  –  бир  қолип. 
Инсон  ҳар  қандай  фикрни  ана  шу 
қолиплару  шакллар  ѐрдамида  ифода 
қилади.  Шунинг  ўзиѐқ  инсон  томонидан 
яратилган  ҳар  қандай  ижод  намунаси 
мутлақ 

аслият 

эмаслигига 

далил. 

Бинобарин,  ѐзувчи  асари  ҳақиқатан  ҳам 
интерматн, 

яъни 

матнлар 

ичида 

матндир‖

[

4, 128

]

Энди 

реминисценция 

ва 

интертекстуаллик 

терминлари 

англатадиган  маънолар  мағзини  чақиб 
кўришга  ҳаракат  қиламиз.  Бадиий  матнда 
ўзидан  аввалги  адабий  маълумотларга; 
алоҳида бадиий асар ѐки асарлар гуруҳига 
ҳавола 

қилиш, 

илгариги 

асарларни 

эслатиш  реминисценция  термини  билан 
изоҳланади. 

Бошқача 

айтганда, 

реминисценция  –  адабиѐтдаги  адабиѐтлар 
образларидир.  Унинг  энг  кўп  тарқалган 
тури  аниқ  ѐки  ноаниқ,  ―қўштирноққа 
олинган‖ 

ѐки 

тагмаъно 

орқали 

англашиладиган 

яширин 

парчадир. 

Реминисценциялар  муаллиф  томонидан 
асарга  онгли  тарзда  ва  бирор  мақсадни 
кўзлаб  киритилиши  ѐки  унинг  иродасидан 
ташқари, 

беихтиѐр 

кириб 

қолиши 

(хотирланиши) ҳам мумкин.  

Парча  ҳолидаги  реминисценциялар 

муаллифники  бўлмаган  нутқнинг  алоҳида 
кўринишларидан 

ҳисобланади. 

Улар 

ижодкорнинг  ўз  салафлари  қарашларини 
қабул  қилиши  ва  маъқуллашини  ѐки 
аксинча, илгари яратилган матнга ўхшатма 
қилиш  асносида  баҳслашиш  ниятида 
эканлигини 

билдиради: 

―...парча 

келтиришлар 

қанчалик 

хилма-хил 

бўлмасин,  ҳар  хил  ва  аксар  бир-бирига 
ўхшамаган  ―овозлар‖  шундай  контекстда 
тажассум  топадики,  ундаги  ўзгалар  сўзи 
орқали муаллиф фикри (унинг ўзга фикрни 
маъқуллаши ѐки рад этиши) англашилади‖

 

[

1,71

]

.  Бунга  шоиранинг  ―Пушкинга‖ 

шеърида  Навоийдан  келтирилган  парчани 
мисол келтириш мумкин:  

Навоий демишки: 
―Шеър – дил ҳамроҳи‖. 
Бугун  юлдуздан  кўп  Сиз  ҳамроҳ 

диллар. 

Қани эшитсангиз, қай жаранг, оҳанг 

Ўқир  ўз  тилида  Сизни  не  эллар! 

(―Тонг билан шом аро‖, 76-б.) 

Айни  пайтда,  реминисценциялар 

соҳаси ўзгалар асаридан парча-кўчирмалар 
келтиришдан 

кўра 

анча 

кенгроқ. 

Зулфиянинг  баъзи  шеърларида  устоз  ѐки 
замондош ижодкорларнинг асарлари эслаб 
ўтилади,  бу  асарларни  яратган  шоирлар 
даҳосига  эҳтиром  –  муносабат  сезилиб 
туради.  Мисол  учун,  Ойбек  ҳақидаги 
―Қуѐшли  қалам‖  достонида  улуғ  шоир 
ѐзган 

асарларга 

ҳавола 

қилинади, 

реминисценциянинг  ўзгача  бир  кўриниши 
бўй кўрсатади:    

Қизча – Ҳурилиқо сеҳрлангандай. 
Кўзин узмай турар шоир юзидан, 
―Ким 

эди 

бу 

яқин 

таниш, 

бузруквор?‖ 

Фикрин қийнаганин уқиб кўзидан, 
–  Бу  Ойбек  домла-ку!  –  дейман 

сервиқор. 

Кўзи офтоб чўккан чуқур чашмадай 
Тиниқ учқун билан ѐниб кетади. 
Дўлти лабда кулгу соф карашмадай 
Энтикиб шодлигин баѐн этади: 
―Қутлуғ қон‖, 
―Навоий... 
―Қизлар‖ достони... 
Ҳаммасини ѐзган домлами чиндан? 
Нигоҳ-ла эркалаб Ҳурилиқони, 
Адиб ўй суради ѐ ѐзар зимдан (―Тонг 

билан шом аро‖, 156-б.). 

Шеъриятда  бошқа  санъатларнинг 

реал  ҳаѐтда  мавжуд  ѐки  тўқима  орқали 
ўйланган 

намуналари 

ҳам 

адабий 

реминисценциялар  кўринишида  учраши 
мумкин.  Бунга  шоиранинг  рассом  Чингиз 
Аҳмаровга  атаб  ѐзган  шеърини  мисол 
келтириш 

мумкин. 

Зулфия 

рассом 

мўйқаламининг кучи билан қайта тирилган 
аждодларимиз  сиймоси  олдида  ҳайратдан 
лол қотади, суратда тасвирланган образлар 
парча-парча 

ҳолида 

шеърга 

кўчади, 

томошабин-китобхон 

рассомлик 

санъатининг  нозик  сирлари  билан  таниша 
бошлайди. 

Шоирлар  ижодида,  жумладан,  йирик 

шоирларда  ҳам,  турли-туман  манбалардан 
олинган кўплаб реминисцециялар учрайди. 
Зулфия  асарлари  –  унинг  лирикаси, 
достонлари 

миллий 

ва 

хорижий 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

47

 

адабиѐтларга  ҳар  турли  ҳаволалар  билан 
лиқ тўла. Уларда Навоий, Бобур, Зебунисо, 
Байрон,  Шекспир,  Пушкин,  Некрасов, 
Цветаева,  Миртемир,  Ҳ.Олимжон,  Ойбек 
ва  бошқа  кўплаб  санъаткорларнинг  ѐрқин 
сиймолари  қад  кўтарган.  Турфа  хил 
реминисценцияларда  шоиранинг  ўзидан 
аввалги 

ва 

замондош 

ижодкорлар 

санъатини  юксак  эҳтиром  билан  қабул 
қилиши 

ҳам, 

улар 

билан 

ижодий 

баҳслашишлари 

ҳам, 

айрим 

стереотипларни 

хушламаслиги 

ҳам 

билиниб туради. 

Адабий 

таъсир, 

ўзаро 

ижодий 

ҳамкорлик  ҳақида  гап  кетар  экан,  аввало 
Зулфиянинг 

ҳассос 

шоира 

бўлиб 

шаклланишида  алоҳида  из  қолдирган 
Ҳамид 

Олимжонни 

эслаш 

жоиздир. 

Зулфия  шоир  билан  бирга  кечган  бахтиѐр 
йилларда  ҳар  қандай  истеъдод  доимий 
меҳнат  туфайли  чархланиб  бориши, 
ҳақиқий 

санъаткор 

буюк 

меҳнат 

интизомига  эга  бўлиши  лозимлигини 
кўрди.  Ҳамид  Олимжон  ҳар  қандай 
шароитда ҳам эрта билан соат 6 дан 11 га 
кадар  уйда  ижод  билан  шуғулланар,  сўнг 
ҳали  сиѐҳи  қуримаган  асарини  овоз 
чиқариб 

ўқир 

ва 

унинг 

қандай 

жаранглашини текшириб кўрар эди. 

Зулфия  ўзининг  ҳар  бир  шеърини 

унинг  назаридан  ўтказар,  аммо  Ҳамид 
Олимжон  бу  шеърларга  қалам  урмас, 
балки 

улардаги 

кучли 

ва 

кучсиз 

сатрларини  кўрсатар,  тушунтирар  эди. 
Зулфия  Ҳамид  Олимжон  билан  бўлган 
шундай  суҳбатлардан  кейин  шеър  ѐзган, 
шеърлари  босилиб  чиққан  ҳар  қандай 
киши  ҳам  шоир  бўла  олмаслигини,  шоир 
бўлиш  учун  эса  дунѐни  ўзгача  кўриш  ва 
идрок этиш зарурлигини тушунди. 

Улкан 

шоир, 

нодир 

инсоний 

фазилатлар  соҳиби  Ҳамид  Олимжон 
Зулфияга,  ҳамма  нарсада  ўрнак  бўлди. 
Зулфия  ундан  фикрлаш,  меҳнат  қилиш  ва 
шеър  ѐзишни  ҳам,  дўстларга  меҳрибон, 
душманга  эса  шафқатсиз  бўлишни  ҳам 
ўрганди,  унинг  ижод  мактабида  таълим 
олди. Ҳамид Олимжон шу маънода Зулфия 
қалбига 

уйғун 

ҳамроҳ 

ва 

сезгир 

маслаҳатчи  бўлди.  Қалбида  шеърият 
булоғи  кўз  очаѐтган  ѐш  шоира  Ҳамид 

Олимжондан 

шеърни 

қандай 

ѐзиш 

сирларини қунт билан ўрганди.  

―Мен ўша пайтларда: ―Столга ўтирди 

дегунча ѐзаверади. Қайдан бу куч, илҳом?‖ 
деб  таажжубланардим.  Энди  билсам, 
жаҳон,  рус  ва  ўзбек  мумтоз,  замонавий 
адабиѐтини  ўқиш,  ўқибгина  қолмай, 
уларни  таҳлил  қилиш,  фикрларини  ѐн 
дафтарига ѐзиб қўйиш, халқ оғзаки ижоди 
билан  астойдил  шуғулланиш  –  бу 
машғулотларнинг  бари  шоир  ижоди  учун 
доимий  озиқ  бўлиб  турган  экан.  Ҳамид 
Олимжон шунча ишлар орасида менга ҳам 
астойдил  ѐрдам  берар  эди.  Ёшман,  баъзан 
менга  сонсиз  китоблар,  қоғозлар  ичида 
кўмилиб  ўтириш  ѐқимли  туюлмасди. 
Бундай  пайтларда  у  мени  илҳомлантириш 
йўлларини  топарди.  Эсимда,  бир  гал 
Самарқанд  сафаридан  ўзи  билан  Раъно 
Узоқованинг  шеърларини  олиб  келди. 
Таъсирчан  жойларини  ўша  кечадаѐқ  ўқиб 
берди.  Сўнг:  ―Кўряпсизми,  аѐлларимиз 
қандай  ѐза  олади?  Фақат  жасорат,  ирода 
керак,  –  деди-да,  секингина  қўшиб  қўйди. 
–  Биласизми,  сиз  яхшироқ  ѐза  оласиз!  Бу 
суҳбат менга катта туртки бўлди‖. 

Зулфия  Ҳамид  Олимжон  таъсирида 

ўзбек, жаҳон ва рус мумтоз шоирларининг 
шеърларини мутолаа қилди.  Уни, хусусан, 
Пушкин,  Тютчев,  Фетнинг  мусиқий  равон 
мисралари,  айниқса,  ром  этди.  У,  марҳум 
адабиѐтшунос 

Адҳам 

Акбаровнинг 

гувоҳлик  беришича,  Афанасий  Фетнинг 
―Салом  билан  келдим  сенинг  ѐнингга…‖ 
шеърини ўқиш билан эрта тонгда севимли 
ѐрини  уйғотадиган  бўлди.  Ўша  кунларда 
Зулфия  қуѐшнинг  илк  нурлари  билан 
турибоқ 

Фетнинг 

ушбу 

сеҳрли 

мисраларини рус тилида баланд овоз билан 
ўқир  ва  унинг  қўнғироқдек  янгроқ  ва 
ѐқимли  овози  дилнавоз  тонг  отганлигини 
англатар эди.  

Я пришел к тебе с приветом, 
Рассказать, что солнце встало, 
Что оно горячим светом 
По листам затрепетало. 
Рассказать, что с той же страстью, 
Как вчера я пришел снова. 
Что душа все так же счастью 
И тебе служить готова… 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

48

 

Бу  мисралар  гарчанд  Фет  қаламига 

мансуб эса-да, улар Зулфия қалбининг ўша 
кезлардаги 

замзамалари, 

жилвалари, 

тебранишларини ифода этар ва унинг қалб 
овозидек янграр эди. Эътибор беринг-а: 

Ёнингга мен келдим салом-ла, 
Айтиш учун офтоб кулганин, 
Меҳр тўла илиқ нури-ла  
Баргчаларга зардек қўнганин.    
Кечагидек айтгани келдим, 
Ҳокимлигин дилда эҳтирос.  
Бутун қалбим бахт билан сенга 
Хизмат  қилай  дегани  ҳам  рост… 

(Таржима бизники – Г.У.) 

Барча 

бахтиѐр 

кишилар 

бир-

бирларига  ўхшайдилар.  Бахтиѐр  инсон 

дилнавоз  ошиқ  ѐки  маъшуқага  ўз 
қалбининг  биллур  туйғуларини  нисор 
этади.  Зулфия  ҳам,  Ҳамид  Олимжон  ҳам 
ўша  чароғон  йилларда  қалб  қўрини,  меҳр-
муҳаббат  тафтини  бир-бирларидан  сира 
фориғ тутмадилар. Бу оила икки шоирнинг 
ўзаро  ҳурмат  ва  муҳаббатга  асосланган 
эркин иттифоқи эди. 

Шу  даврда  Зулфия  ижоди  баҳор 

чоғларидаги  чўққилардан  эндигина  пайдо 
бўлаѐтган  кичик  бир  жилға  эди.  Кунлар, 
ойлар  ва  йиллар  ўтиб  бу  жилға  улкан 
дарѐга  айланди,  ўзанларидан  тошиб, 
мавжланиб оқди. 

 

Адабиѐтлар: 

1.

 

Левин  Ю.И.,  Сегал  Д.М.,  Тименчик  Р.Д.,  Топоров  В.Н.,  Цивьян  Т.В.  Русская 

семантическая поэтика как потенциальная культурная парадигма // Russian literature. 1974. № 
7/8. – P. 71.

 

2.

 

Назаров Б. Адабий таъсир ва типологик яқинликни ўрганишнинг айрим методологик 

масалаларига  доир.  //  Ўзбек  адабиѐти  қиѐсий  адабиѐтшунослик  аспектида:  таъсир  ва 
типология (республика илмий-назарий конференцияси материаллари). – Тошкент: ―Muharrir 
nashriyoti‖, 2013. – Б. 6.

 

3.

 

Зулфия. Асарлар. Камалак. 3-жилд. – Т.: Fафур Fулом номидаги Адабиѐт ва санъат 

нашриѐти, 1986.

 

4.

 

Ҳамдам У.  ―Муаллиф  ўлими‖га сиз ҳам овоз берасизми (ѐки асл ижод соғинчи)? // 

Шарқ юлдузи, № 1, 2014. – Б. 128.

 

 

 

Умурова Г. Результаты художественного воздействия на творчетсов Зульфии.

 В 

данной  статье  речь  идѐт  о  художественном  воздействие  и  его  положительных 
результатов.  Значение  и  роль  художественного  воздействия  в  творчестве  Зульфии 
освещается на анализах еѐ стихотворений. 

 

Umurova G. The results of literary influenсe on Zulfiya’s poetry. 

This artiсle disсusses the 

literary influenсe and its positive results. The role of literary influenсe is proved on the material of 
Zulfiya’s works and by analyzing poetess’s poems. 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 

Библиографические ссылки

Левин Ю.И., Сегал Д.М., Тименчик Р.Д., Топоров В.Н., Цивьян Т.В. Русская семантическая поэтика как потенциальная культурная парадигма // Russian literature. 1974. № 7/8.-Р. 71.

Назаров Б. Адабий таъсир ва типологик якинликни урганишнинг айрим методологик масалаларига дойр. // Узбек адабиёти киёсий адабиётшунослик аспектида: таъсир ва типология (республика илмий-назарий конференцияси материаллари). - Тошкент: “Muharrir nashriyoti”, 2013. - Б. 6.

Зулфия. Асарлар. Камалак. 3-жилд. - Т.: Бафур Булом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

Хдмдам У. “Муаллиф улими’Та сиз х,ам овоз берасизми (ёки асл ижод согинчи)? // Шарк юлдузи, № 1, 2014. - Б. 128.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов