Международные принципы обеспечения независимости судей

CC BY f
143-147
17
4
Поделиться
Нурбобоева, Ф. (2022). Международные принципы обеспечения независимости судей. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 143–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13745
Фарангиз Нурбобоева, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции

ведущий консультант отдела судебно-провового анализа

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Самостоятельное вынесение решений судьями при рассмотрении судебного дела, никоим образом не допускающее вмешательства в их деятельность, обеспечение полной независимости от должностных лиц всех государственных органов служит справедливому судебному разбирательству.

Похожие статьи


background image

143

Nurboboeva Farangiz Burxon qizi

Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti

Sud-huquq sohasi tahlili bo‘limi yetakchi maslahatchisi

SUDYALAR MUSTAQILLIGINI TA’MINLASHDA

XALQARO TAMOYILLAR

------------------------------------------------------

Нурбобоева Фарангиз Бурхон кизи

Исследовательский институт правовой политики при Министерстве

юстиции, ведущий консультант отдела судебно-провового анализа

МЕЖДУНАРОДНЫЕ ПРИНЦИПЫ ОБЕСПЕЧЕНИЯ

НЕЗАВИСИМОСТИ СУДЕЙ

------------------------------------------------------

Nurboboeva Farangiz Burxon kizi

The Research Institute of Legal Policy under The Ministry of Justice, Leading

consultant of department Court-law analysis

INTERNATIONAL PRINCIPLES IN INCREASING THE INDEPENDENCE

OF JUDGES

------------------------------------------------------

Судьяларнинг суд ишини кўришда мустақил қарор чиқариши, уларнинг

фаолиятига аралашишга ҳеч бир тарзда йўл қўймаслик, барча давлат органлари
мансабдор шахсларидан мутлақо мустақил бўлишини таъминлаш адолатли суд
ҳукми чиқарилишига хизмат қилади.

Маълумки, суд органлари нафақат мамлакат ички миллий ҳуқуқий

тизимида эмас балки, халқаро миқёсда ҳам муҳим аҳамият касб этади ҳамда
бугунги кунда бир нечта халқаро судлар ҳам фаолият олиб боришади. Бундай
халқаро судларда давлатлар даражасидаги ўта муҳим масалалар ҳал этилиши
сабабли ҳам судьяларнинг мустақиллиги кафолатланиши муҳим ҳисобланади.
Бутун дунёга маълум бўлган халқаро судлар томонидан суд органлари ва
судьялар мустақиллигига оид халқаро тамойиллар қабул қилинган ва улар
халқаро шартномалар орқали мустаҳкамлаб қўйилган. Қуйида уларнинг бир
нечтасининг таҳлили келтирилган.


background image

144

БМТ Бош Ассамблеяси бир неча бор таъкидлаганидек, “ҳуқуқ устуворлиги

ва адолатли судловнинг керакли тарзда амалга оширилиши инсон ҳуқуқларини
илгари суриш ва ҳимоялашда марказий роль ўйнайди” ва “адолатли судловни
амалга ошириш тизими, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва прокуратура
органлари, айниқса, мустақил суд органлари ва адвокатура ходимларини қўшган
ҳолда, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларда белгиланган
андозаларни тўла қўллаган ҳолда инсон ҳуқуқларининг ҳар томонлама ва
камситишсиз амалга оширилишида муҳим аҳамиятга эга ҳамда демократия ва
барқарор ривожланиш жараёнларининг таркибий қисми ҳисобланади”[1].

Такидлаш жоизки, ҳар қандай шахснинг ишнинг судда адолатли кўриб

чиқилишига бўлган ҳуқуқи, мустақил судья мавжуд бўлгани ҳолда
таъминланиши мумкин, давлат, суд тизими ҳокимиятнинг мустақил тармоғи
бўлмагани ҳолда ўзининг халқаро мажбуриятларини бузади. Шу сабабли ушбу
нуқтаи назардан мустақиллик шахсан судьяга, ва умуман суд тизимига тааллуқли
бўлади.

БМТнинг суд органларининг мустақиллигига оид Асосий тамойилларида

мустақилликнинг зарурий жиҳати қуйидагича баён қилинган:

“Суд органларининг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ва

мамлакат конституциясида ёки қонунларида мустаҳкамланади. Барча давлат
ва бошқа муассасалар суд органлари мустақиллигини ҳурмат қилиши ва унга
риоя қилиши керак”

[2].

Шунингдек, Осиё-Тинч океани ҳудудида LAWASIA минтақасида Суд

муассасаларининг мустақиллигининг тамойиллар тўғрисида Пекин баёноти

(“Пекин тамойиллари”)

да кўзда тутилишича: “Суд ҳокимиятининг

мустақиллиги у томонидан масалаларни холис баҳолаш асосида ҳамда қаердан
келаётганидан қатъи назар, бевосита ёки билвосита тарзда, қонунни тегишли
таъсирсиз тушуниш асосида ҳал қилинишини тақозо этади”[3].

Дунёнинг барча ҳудудлари судьялари томонидан тасдиқланган

Умумжаҳон

судьялар хартияси шуни

белгилайдики, “судьяларнинг

мустақиллиги қонунга мувофиқ холис адолатли судловни амалга ошириш учун
зарурдир. У бўлинмасдир. Барча миллий ёки халқаро муассасалар ва ҳокимият
органлари ушбу мустақилликни ҳурмат қилиши, сақлаши ва ҳимоялаши зарур” .

Давлатлар ўртасида суд органларининг мустақиллиги тамойиллари

қуйидагилардан иборатлиги белгиланади:

Суд органларининг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ва

мамлакат конституцияси ёки қонунларида мустаҳкамлаб қўйилади. Барча давлат


background image

145

органлари ва бошқа муассасалар улар мустақиллигини ҳурмат қилишлари ва
унга риоя этишлари шарт.

Суд органлари ўзларига топширилган ишларни холисона, фактлар

асосида ва қонунга мувофиқ равишда, ҳеч бир тараф томонидан ва ҳеч бир
сабабсиз, бевосита ёки билвосита чеклашларсиз, ғайриқонуний таъсир
кўрсатишларсиз, ундашлар, мажбурлашлар, таҳдидлар ёки аралашувларсиз ҳал
қилади.

Суд органлари суд хусусиятига нисбатан барча масалалар бўйича

ваколатларга эгадирлар ва уларга топширилган иш қонун билан белгиланган ўз
ваколатга кириши ҳақида узил-кесил қарор чиқариш ҳуқуқи берилган.

Одил судлов жараёнига ғайриқонуний ёки рухсат этилмаган

аралашувлар бўлмаслиги керак ҳамда судлар чиқарган қарорлар қайта
кўрилмайди. Ушбу тамойил судлов органлари чиқарган ҳукмларнинг қонунга
мувофиқ равишда суд тартибида қайта кўрилиши ёки жазонинг
енгиллаштирилишига монелик қилмайди.

Ҳар бир инсон ишнинг белгиланган юридик чоралар қўлланиладиган

оддий судлар ёки трибуналларда суд тартибида кўрилиши ҳуқуқига эга. Оддий
судлар ёки суд органларининг ваколатларини алмаштириш мақсадида белгилаб
берилган юридик чоралардан талаб даражасида фойдаланмайдиган трибуналлар
тузилмаслиги керак.

Суд органларининг мустақиллиги тамойили уларга қатор ҳуқуқлар

беради ва улардан судлов ишини адолатли олиб боришни ва томонлар ҳуқуқлари
тенглигига риоя қилинишини талаб этади.

Ҳар бир аъзо давлат суд органларига талаб даражасида ўз вазифаларини

бажаришларига имкон берувчи тегишли воситаларни таъминлаб беришга
мажбур[4].

Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг суд тизими

мустақиллигига доир асосий Тамойилларини (1985), ҳамда суд мустақиллиги ва
адолатли судлов ҳуқуқига доир бошқа халқаро қоида ва нормаларни ҳисобга
олиб, ҳар бир суд ва трибуналнинг ўз хусусиятлари ва функциялари мавжудлиги
ҳамда маълум инстанцияларда судьялар тўла иш билан таъминланмаганлик
асосида ёки

ad hoc

ва

ad litem

судьялари сифатида фаолият юритишини

эътиборга олиб Халқаро ҳуқуқнинг қуйидаги

«Бург-Хаус тамойиллари»

ишлаб

чиқилган

суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш учун судьялар кўриб

чиқилаётган ишлар томонларидан, улар фуқароси бўлган ёки истиқомат
қилаётган давлатлардан, хизмат қилаётган мезбон мамлакатлардан, шу суд ёки


background image

146

трибунални тузишга шафъелик қилган халқаро ташкилотдан мустақил

бўлишлари лозимлиги;

судьялар ҳар қандай манбанинг ноўрин таъсиридан эркин бўлишлари

кераклиги;

судьялар ишларни шу иш далиллари ва қўлланиладиган ҳуқуқ асосида

холис ҳал этишлари лозимлиги;

судьялар ҳар қандай манфаатлар тўқнашуви, шунингдек, қандайдир

манфаатлар тўқнашувига сабаб сифатида эътироф этилиши мумкин бўлган
вазиятларга йўл қўймасликлари зарурлиги;

судьялар ўзларининг суддаги ва суд билан боғлиқ фаолиятида нотўғри

ахлоқдан ўзларини тийишлари даркорлигини умумий таъсир кучига эга
тамойиллар сифатида ҳисоблайди.

Шунинг билан бирга, Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасининг ҳам Европа

Суди судьялари учун умум тамойиллар қабул қилинган бўлиб қуйидагиларда акс
этади:

Судьялар

мустақиллиги

ҳурматланиши,

ҳимоя

қилиниши

ва

қўллабқувватланишини таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши лозим.
Жумладан, қуйидаги чоралар кўрилиши тавсия этилади: Судьяларнинг
мустақиллиги Конвенция қоидалари ва конституциявий тамойилларга мувофиқ,
масалан, конституция ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига аниқ қоидалар
киритиш ёки ушбу тавсия қоидаларини ички ҳуқуққа жорий этиш орқали
кафолатланиши лозим.

Бундан ташқари, Миллатлар Ҳамдўстлигининг Парламент устуворлиги ва

судьялар мустақиллигига оид Миллатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг

Латимер-Хаус

бошқарув

тамойиллари

(«Латимер-Хаус

бошқарув

тамойиллари») қабул қилинган.

Мустақил, холисона, ҳалол ва малакали суд ҳокимияти ҳуқуқ

устуворлигини сақлаш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ва одил судловни
амалга оширишнинг ажралмас қисмидир. Суд ҳокимиятининг функцияси ҳар
бир Ҳамдўстлик мамлакатлари миллий ҳуқуқий асоси қанчалик имкон берса,
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенциялар ва халқаро
ҳуқуққа мувофиқ миллий конституциялар ва қонунчиликни шарҳлаш ва
қўллашдан иборат.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда судлар мустақиллигини таъминлаш

мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:



background image

147

Суд лавозимларига тайинлаш аниқ белгиланган мезонлар асосида ва

ошкора эълон қилинган тартиблар орқали амалга оширилиши лозим. Жараён
қуйидагиларни таъминлаши керак:

-

суд лавозимига тегишли танловнинг мезонларига мос бўлган барча

номзодлар учун имкониятлар тенглиги;

-

хизматларига яраша тайинлаш;

-

гендер тенглигига босқичма-босқич эришиш ва бошқа тарихий

камситиш омилларини бартараф этиш зарурлигига етарлича эътибор қаратиш ва
бошқалар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

1995 йил 22 декабрдаги 50/181 сонли Резолюция ва 1993 йил 20

декабрдаги 48/137 сонли Резолюция, «Адолатли судловни амалга оширишда
инсон ҳуқуқлари».

2.

Миланда 1985 йилнинг 26 августидан 6 сентябригача бўлиб ўтган

БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчилар билан муомала
қилишга оид Еттинчи Конгресси томонидан қабул қилинган ва Бош
Ассамблеянинг 1985 йил 29 ноябрдаги 40/32 сонли ва 1985 йил 13 декабрдаги
40/146 сонли резолюциялари билан қўллаб-қувватланган Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Суд органларининг мустақиллигига оид Асосий тамойиллари
(«БМТ Асосий тамойиллари»).

3.

LAWASIA минтақаси ҳудуди олий судлари Раислари ва Осиё-Тинч

океани минтақасининг ҳудудидаги бошқа судьялар томонидан 1995 йилда қабул
қилинган LAWASIA минтақасида Суд муассасаларининг мустақиллигининг
тамойиллар тўғрисида Пекин баёноти, шунингдек LAWASIA Кенгаши
томонидан 2001 йилда қабул қилинган, 3.а резолютив

4.

Судьялар,

адвокатлар

ва

прокурорларнинг

мустакиллиги,

жавобгарлигига доир халқаро тамойиллар. 1-сонли амалий қўлланма.

www.icj.org




Библиографические ссылки

1995 йил 22 декабрдаги 50/181 сонли Резолюция ва 1993 йил 20 дскабрдаги 48/137 сонли Резолюция, «Адолатли судловни амалга оширишда инсон хукуклари».

Миланда 1985 йилнинг 26 августидан 6 сентябригача булиб утган БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчилар билан муомала килишга оид Еттинчи Конгрссси томонидан кабул килинган ва Бош Ассамблеянинг 1985 йил 29 ноябрдаги 40/32 сонли ва 1985 йил 13 декабрдаги 40/146 сонли резолюциялари билан куллаб-кувватланган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суд органларининг мустакиллигига оид Асосий тамойиллари («БМТ Асосий тамойиллари»).

LAWASIA минтакаси худуди олий судлари Раислари ва Осиё-Тинч оксани минтакасининг худудидаги бошка судьялар томонидан 1995 йилда кабул килинган LAWASIA минтакасида Суд муассасаларининг мустакиллигининг тамойиллар тугрисида Пекин басноти, шунингдек LAWASIA Кснгаши томонидан 2001 йилда кабул килинган, З.а резолютив

Судьялар, адвокатлар ва прокурорларнинг мустакиллиги, жавобгарлигига дойр халкаро тамойиллар. 1-сонли амалий кулланма. www.icj.org

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов