Қўшма таълимда муҳандис технологларни қизиқишларини шакллантириш

CC BY f
63-65
0
1
Поделиться
Пиримов, Т., & Усенова , Г. (2023). Қўшма таълимда муҳандис технологларни қизиқишларини шакллантириш . Зелёная химия и устойчивое развитие, 1(1), 63–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/green-chemistry/article/view/20709
Т Пиримов, Ташкентский химико-технологический институт

Отдел координации совместных образовательных программ в сотрудничестве с зарубежными высшими учебными заведениями.

Г Усенова , Ташкентский химико-технологический институт

Отдел координации совместных образовательных программ в сотрудничестве с зарубежными высшими учебными заведениями

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Олий таълим тизимида юқори малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур вазифанинг нечоғлик самарали ҳал этилиши мамлакатимизда амалга ошириб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”. – деб айтган фикрларида акс этади. [3] Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда муҳандислик ва компьютер графикаси фундаментал фан бўлиб, бу фан бўйича эгалланган билим ва малакалар асосида муҳандиснинг фазовий тасаввури, техник тафаккури ва ижодий қобилияти каби хислатлари ривожланади.


background image

63

8. Патент 2011638 Российская Федерация, МПК С 01 F 5/06. Способ получения оксида

магния из сепентинита/ Т.В. Кузнецова, Е.М. Иоффе, В.М. Колбасов, – Б.И.2000, № 28.

9. Патент 2356836 Российская Федерация, С 01. Способ комплексной переработки

серпентенита/ Р.Г.Фрейдлина, Н.Б. Овчинникова, А.И. Гулякин, Л.Н. Сабуров, Ю.А. Ряпосов, –
Б.И.2009, № 15.

10. Методы анализа фосфатного сырья, фосфорных и комплексных удобрений, кормовых

фосфатов / М.М.Винник, Л.Н.Ербанова, П.М. Зайцев и др. – М.: Химия, 1975. - 218 с.

11. Торочешникова Н.С. Технический анализ и контроль в производстве неорганических

веществ.- М.: Высшая школа, 1986г, - 278 с.

12. Патент 2285666 Российская Федерация, МПК C 01 F 5/06. Способ комплексной переработки

магнийсиликатосодержащего сырья / М.М Григорович., Л.И. Менькин. опубл. 20.10.2006, Бюл. №
29. – 6 с.

13. Габдуллин А.Н., Калиниченко И.И., Печерских Е.Г., Семенищев В.С. Пполучение

высокодисперсного кремнезема методом азотнокислотной переработки серпентинита, Ученые
записки Таврического национального университета им. В. И. Вернадского., Серия «Биология, химия».
Том 24 (63). 2011. № 3. С. 44-47.

14. Макаров В.Н. Минералогические критерии комплексной переработки рудовмещающих

гипербазитов. Апатиты, 1989. 94 с.

15. Будников П.П., Балкевич В.Л. и др. Химическая технология керамики и огнеупоров. М.:

изд. литературы по строительству, 1972. 551 с.

ҚЎШМА ТАЪЛИМДА МУҲАНДИС ТЕХНОЛОГЛАРНИ ҚИЗИҚИШЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ

Т.Ж.Пиримов, Г.С.Усенова

Ташкент кимё-технология институти,

Хорижий олий таълим муассасаалри билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларини

мувофиклаштирувчи бўлим.

Олий таълим тизимида юқори малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш

бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур вазифанинг нечоғлик
самарали ҳал этилиши мамлакатимизда амалга ошириб борилаётган таълим соҳасидаги
ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал
этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг
профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-
маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол
кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”. – деб айтган фикрларида акс этади. [3] Бўлажак
муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда муҳандислик ва компьютер
графикаси фундаментал фан бўлиб, бу фан бўйича эгалланган билим ва малакалар асосида
муҳандиснинг фазовий тасаввури, техник тафаккури ва ижодий қобилияти каби хислатлари
ривожланади.

Асосий технологик жараён ва қурилмалар фанини ўзлаштирган талаба қуйидаги

билим, кўникма ва малакаларга эга бўлади:

- жараён ва қурилмалар фанининг келиб чиқиши ва кимёвий техноло; гиялар хакида

маълумотларга эга бўлади;

- хом-ашё ва материалларнинг физик-механик ва иссиқлик-диффузион хоссалари

ҳақида маълумотларга эга бўлади;

- кимёвий технологиянинг ҳозирги кундаги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини

айтиб бера олади;

- турли жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб ажрата олади;
- қурилма, машина ва агрегатлар конструкциясига қараб қайси жараён учун

мўлжалланганлигини айтиб бера олади;


background image

64

- насос ва компрессорлар тузилиши, ишлаш принципи ва уларнинг асосий

характеристикаларини билади;

- гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш критерийларини билади
- жараенларнинг асосий конун ва коидалари билади ва уни аник масалаларни ечишда

куллай олади.

Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
- суюқликлар оқиш режимларини билади ва ҳисоблай олади;
- гидравликанинг асосий қонуниятларини ва уни амалда қўлланишини билиб олади;
- гидродинамиканинг асосий тенгламасини ва уни амалда ишлатилиш соҳаларини

чуқур билади;

- мавҳум қайнаш қатламининг критик тезликларини аниқлаб бера олади;
- турли жинсли системаларни фазаларга ажратиш ва тозалаш усуллари ва қурилмалари

ҳақида маълумотга эга бўлади;

- суюқликларни самарали аралаштириш, уни амалга ошириш мосламаларини билади;
- иссиқлик ва модда алмашиниш турларини, уларнинг назарий асослари,

қонуниятларини ва қурилмалари билан танишади;

- механик жараёнлар назарий асослари, қонуниятлари ва уни амалга оширувчи

машина ва қурилмалари билан танишади;

- юқорида қайт этилган жараёнларни амалга оширувчи қурилмалардан энг кенг

тарқалганини ҳисоблаш ва лойиҳалаш ишларини бажара олади.

- ушбу фан жараёнларини, машина ва қурилмаларини интиенсивлаш ҳақида

тасаввурга эга.

Асосий жараёнларнинг назарияси, қонуниятларини ва қурилмаларни ҳисоблаш

усулларини ўрганиш учун физика, математика, умумий ва ноорганик кимё, органик ва
физикавий кимёлар, амалий механика, иссиқлик техникаси ва чизма геометрия каби
фанларни яхши ўзлаштирган бўлиши зарур. Бу фандан ўрганилган билим ва кўникмалар
мутахассислик фанларини ўрганишда асос қилиб олинади.

Ушбу фанни ўрганишда, лаборатория ва илмий ишлари натижаларини қайта ишлаш,

умумлаштиришда, ҳамда амалий машғулотларда масалаларни ечишда ва курс лойиҳа
ҳисоблашларини амалга оширишда компьютер техникасидан, матн ва унинг электрон
версиясидан, репродуктив, продуктив ва ижодий усуллардан кенг фойдаланилади.

“Асосий технологик жараён ва қурилмалар” ўқув фани қўшма таьлим талабаларида

график билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришнинг асоси ҳисобланиб, ижодий
қобилиятларининг намоён бўлишига йўл очади. Асосий технологик жараён ва қурилмалар
фанини ўқитишдан мақсад талабаларга гидравлика асослари, гидромеханик, иссиқлик ва
модда алмашиниш, механик ва совитиш жараёнларининг назарияси, ушбу дараёнларни
амалга оширувичи машина ва қурилмалар тузилиши, ишлаш принципи, ҳамда уларни
ҳисоблаш, лойиҳалаш ва моделлаштириш ҳақида фундаментал билимларни беришдир.

Ушбу фандан курс иши, курс лойиҳаларини бажариш жараёнида эгалланган билим ва

малакалардан фойдаланиб, битирув малакавий ишини бажариш жараёнида уларнинг
графикавий ва ижодий қобилиятлари тўлиқ намоён қилади. Олий таълимда ўқитишнинг
мазмуни, шакллари ва усуллари талабаларни фаол касбий фаолиятга тайёрлайдиган тизим
сифатида ушбу фан соҳасидаги замонавий касбий вазифаларга йўналтирилиши кераклигини
тасдиқлади. Шунинг учун олий ўқув юртларида ҳар қандай фаннинг таркиби, тузилиши
касбий муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билим, кўникмаларни шакллантириш
нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. Фан тузилишига бундай ёндашув, бизнинг
фикримизча, қуйидагиларга имкон яратади: - муҳандислик ва компьютер графикаси оралиқ
кафедралар ва мутахассислик кафедраларнинг ўзаро алоқани таъминлаш; - билим, маҳорат
кўникмалар тузилиши билан юқори курсларда ўтиладиган махсус фанларни ўзлаштиришга
ҳисса қўшади; - амалий муаммоларни ҳал қилишда бўлажак муҳандиснинг фаолиятига фаол
таъсир кўрсатиш, касбга қизиқишни уйғотади.

Муҳандисларни тайёрлашда муҳандислик ва компьютер графикасининг ўрни ва


background image

65

ролини аниқлаш учун биз социологик тадқиқот ўтказишга ҳаракат қилдик. Социологик
тадқиқотлар таркибни янгилаш ва фаоллаштиришнинг даражасини ошириш учун катта
имкониятларга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент шаҳри, 2017 йил 7
февраль ПФ - 4947.

2. Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб,

қатъият билан ҳаракат қилайлик. //”Халқ сўзи” газ., 2017 йил, 16 июнь.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тарққиёт даврида

таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
Фармони. Т., 2020 йил 6 ноябрь ПФ-6108


ҚЎШМА ТАЪЛИМ ОТМ ДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ

МАСАЛАЛАЛАРИ

С. Х. Файзуллаев

Тошкент кимё-технология институти

Ҳозирги даврда ёш авлодларга таълим, хусусан олий таълим беришдаги энг мухим

масалалардан бири- бу ўқув масканларини зомон талабларига жавоб бераолиш даражасига
кўтариш ва АКТларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланган холда, талабаларга фан
асосларини етказишдан иборатдир. Шу борада Олий таълим тизими (ОТМ ) таркибидаги
“ Қўшма таълим дастурлари асосида “ иш олиб бараёган бўлим ёки факультетлар бундан
мустассно эмас. Ҳаммага маълумки, ҳар бир ОТМ республика миқёсидаги “ HEMIS” тизими
билан боғланиб бормоқда, натижада муассасадаги барча жарраёнлар етарли даражада
ойдинлашиб келмоқда. Айниқса бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва
профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир.
Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини
шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”. – деб айтган
фикрларида акс этади [1].

“HEMIS” тизимини мукаммал ишлаши - киритилаётган маълумотларнинг ўз вақтида ва

ишончили тарзда тизим бошқарувчиларга етказиб беришдадир. Айниқса муассаса ўқув режасини
ўз вақтида тақдим эта олмаса, тизим ўз моҳиятини йўқотади, сабаби тизим ўз вазифаларини
бажара олмайди, масалан ўқитувчиларни фанларга бириктириш, календар режани киритиш, дарс
жадвалини яратиш ва ҳ.. Бу сохада “ Қўшма таълим дастурлари асосида “ иш олиб бараёган
бўлим ёки факультетларда баъзи муаммолар юзага келмоқда, булардан бири муассаса йилик
ўқув режаси ҳисобланади, чунки ҳамкор муассасаларниг биргаликда яратиладиган режаси анча
кечикиб яратилмоқда. Бунинг сабаби ОТМ аввал асосий, кейинчалик эса қўшма ўқув
режасининг яратилишидадир. Шу билан биргаликда ўқув режанинг хамкор ОТМ ўртасида ягона
формада яратилмасликда, ҳар бир муассаса ўзи учун қулай бўлган кўринишда ўқув режасини
яратилашидадир. Баҳоланки ягона ўқув режа формасини яратиб, барча ОТМга тавсия қилинса
масала ечилади. Яна бир муаммо – “ Қўшма таълим дастурлари асосида “ иш олиб бараёган
бўлим ёки факультетларда дарс жадвалини тузиш. Бундай муассасаларда дарс жадвалини яратиш
қуйидаги омилларга боғлиқ:

-

Асосий штат бирлигидаги профессор- ўқитувчиларнинг етишмаслиги;

-

Ташқи ОТМларидан ўридошлани чақириш;

-

Муассаса аудитория фонднинг етишмаслиги;

-

Ўриндошларнинг бўш вақтни дарс жадвалига мослаштириш;

Юқридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда дарс жадвалин тузиш ўта мурраккаб тус олади.

Бирор фанни ўқитиш учун мос ўқитувчи бўлмаса , у ҳолда ташқаридан ўриндош изланади,

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 февраль ПФ - 4947.

Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. //”Халқ сўзи” газ., 2017 йил, 16 июнь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тарққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони. Т., 2020 йил 6 ноябрь ПФ-6108

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов