Қадрли устозим Ўктам Мавлоновга чизгилар

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
27-28
0
0
Поделиться
Нажимадинов, Р. (2023). Қадрли устозим Ўктам Мавлоновга чизгилар. История и культура центральной Азии, 1(1), 27–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17044
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсонлар бўладики, ўзининг комиллиги, меҳнатсеварлиги, фидоийлиги, бағрикенглиги, ватанпарварлиги, дилкашлиги, одамохунлиги, оилапарварлиги, фикрлаш доирасининг теранлиги, юксак дидлилиги ҳамда ўзига хос дунёқараши билан бошқалардан ажралиб туради.


background image

27

ҳам қувиб бораяпман. Илгарилари 60 яшар инсон кекса чол бўлиб кўринарди,
аммо ҳозирги кўз билан қарасам қирчиллама бўлиб кўринади, албатта, ёшлар
наздида биз ҳам анчайин кеса чол бўлсак кераг-у, аммо одам ўзи шуни ҳис
қилмас экан, ҳар ҳолда менга шундай туюлади. Хуллас, дўстимиз Ўктам
Мавлонов йиллар давомида тўпланган билимлар қаймоғини энди тўкиб-
соладиган, илми ва ижоди энг гуллаган, авлодларга мўлжалланган фикрлар
шодасини китобга жамлайдиган навқирон паллада ҳозир. Ана шу йўлда унга
сиҳат-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва фикр теранлигини тилаб қоламан.
Айтадиган хотиралар ниҳоятда кўп аслида, аммо ҳали кейинги
юбилейлариям борлигини назарда тутиб ва ўшаларда ўзим ҳам иштирок
этаман ва қолганини ҳали айтишга улгураман, деган катта умид билан
сўзимни шу ерда мухтасар қиламан ва дўстим ҳамиша Аллоҳ паноҳида
бўлишини, Аллоҳим биродаримни сира Ўзидан бегона қилмаслигини тилаб
қоламан.

ҚАДРЛИ УСТОЗИМ ЎКТАМ МАВЛОНОВГА ЧИЗГИЛАР

Нажимадинов Р.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Инсонлар бўладики, ўзининг комиллиги, меҳнатсеварлиги, фидоийлиги,

бағрикенглиги,

ватанпарварлиги,

дилкашлиги,

одамохунлиги,

оилапарварлиги, фикрлаш доирасининг теранлиги, юксак дидлилиги ҳамда
ўзига хос дунёқараши билан бошқалардан ажралиб туради.

Юқорида

қайд

этган

фазилатларни

ўзида

тўла

маънода

мужассамлаштирган эл ардоғидаги инсон бу эндигина 60 ёшни нишонлаш
арафасида турган устоз Ўктамжон акадир.

Ўта маънавиятли, фикрлаш диапазони кенг бўлган, ота-оналар бағрида

таваллуд топган инсон - ёшлигиданоқ зийраклиги, воқеа-ҳодисаларга
қизиқувчанлиги билан оиладаги фарзандлар ичида, қавм-қариндошлар,
тенгқурлари ичида, қолаверса ўзи истиқомат қилаётган маҳалладаги эл оғзига
туша бошлади. Ўрта мактабда ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги,
тарихга қизиқиши ва меҳнатсеварлиги билан педагоглар жамоаси ҳамда
устозлар назарига тушди. Тарихий, бадиий, шеърий адабиётларни, илм-фанга
бағишланган рисолаларни қунт билан ўрганди. Бошқаларда учрамайдиган,
ноёб қобилият эгаси бўлган устоз Ўктамжон акага хос бўлган фазилатлардан
бири ундаги универсализм ҳамда прагматик тафаккурнинг юқори даражада
эканлигидир. Фикримизнинг исботи сифатидаги қуйидаги мисолларга
эътиборни қаратайлик:

биринчидан

, у киши, оилапарвар бўлиб, ота-онасининг дуосини доимо

ва ўз вақтида ола билишга вақт топа олиб, уларнинг нозик қалбига йўл топа
билганлиги,

иккинчидан

, оиласи, фарзандларининг комил инсон бўлиб

етишишлари учун тўхтовсиз ғамхўрлик қилиш билан бирга уларни одамохун
ва ватанпарварлик руҳида тарбия этиши,

учинчидан,

у киши ташкилий


background image

28

ишларда жуда фаол бўлиб, бутун фаолият жараёнига тизимли ёндошиб,
уларнинг ечимини зафарли тарзда топа билиши.

Тўртинчидан,

публицистика,

яъни тарихий, ахлоқий - сиёсий мавзуларда ўта зарур йўналишларда 20 га
яқин асарларни дунёга келтириб (мени билганим), нашр эттириб,
Республикамиз тарихий ва маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб
келиши.

Бешинчидан

, тарихчи олим сифатида кўплаб монографиялар,

дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиб, қатор хорижий мамлакатлар ҳамда
республикамизнинг ОАК томонидан эътироф этилган илмий журналларида
фаолият кўрсатиб - илм фан хазинасини ва тарихини янги дурдоналар билан
бойитиб келиши каби фазилатлар ва қобилиятларга эга инсон деб биламан. У
кишидаги универсализм - фаолиятининг юқорида қайд этганимиздек
серқирралиги, кундалик барча жараёнлар ва ҳолатларга вақт топиб,
ёндошувларда ёрқин ифодаланишидир. Устозимиз Ўктамжон ака 8 соатлик
иш давомийлиги фаолиятида, халқаро, республика ва ҳудудий миқёсидаги
тадбирларда ўзига хос жонбозлик кўрсатиб фаолият юритадилар. Ҳозирги
кунда, устозимиз республикасизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилишга
ҳаракат қилаётган ёш авлодни ўқитишда - ўқув жараёнларини юқори
даражада ташкил этишга, улардан обрўли, истеъдодли мутахассисларни
тайёрлаш асосида назарийлик ва амалийлик диалектикасига прагматик
ёндошиб - эл ардоғидаги инсон даражасида зафарли фаолиятни давом
эттирмоқда. Устоз Ўктамжон ака изланишдан, ижоддан, ташкилий
фаолиятдан ҳеч қачон чарчаманг! Сизни она Ватанимиз тараққиёти йўлидан
соғ-саломат юришингизни, ҳеч қачон чарчамаслигингизни, шундай
довонлардан бир нечтасини завқу-шавқ билан ўтишингизни чин дилдан
истаймиз!

УСТОЗГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ

Мирзаев Д.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат

ташкилотлари миллий ассоциацияси

Бу инсон ҳақида фикр билдирар эканман аввало, бир жиҳатига алоҳида

эътибор қаратиб, ўз мулоҳазамни айтиб ўтмоқчи эдим. Инсон ҳаётга келиши,
ҳаёт кечириши, маълум бир орзулар қилиши, унга етишиш йўлидаги
қийинчиликларни, муаммоларни енгиб ўтиши даврида характери шаклланиб
борада деб ўйлайман. Шунингдек, инсоннинг ички дунёси, билими, илми,
фикр ва мулоҳазалари ўша характерига хос бўлишини таъминлайди.

Устознинг Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига илм излаб

келишлари давридаги ҳаракатлари, устозлар ҳурматига эга бўлишлари,
дўстлар ўртасида ҳурмат топишлари, шогирларнинг эъзозида бўлишлари
аввало, бу инсонинг ҳарактерида инсонийлик, меҳрибонлик, самимийлик
ҳислатларини юқори даражада шаклланишига сабаб бўлган деб ўйлайман.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов