Суғддаги археологик ёдгорликларнинг умумий таснифи

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
49-58
22
5
Поделиться
Эшов, Б. (2023). Суғддаги археологик ёдгорликларнинг умумий таснифи. История и культура центральной Азии, 1(1), 49–58. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17050
Б Эшов, Каршинский государственный университет

к.т.н., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги тарих ва моддий маданиятни ўрганиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қадимги Суғддаги археологик тадқиқотларнинг салмоғи ҳам анча юқори. Бизга маълумки, Суғд тарихига оид ёзма маълумотлар “Авесто”да Суғд-Суғуда этнонимининг пайдо бўлиши билан бошланиб, эллинизм, илк ўрта асрларда янада кўпроқ келтирилади. Бу ҳолатни даврий жиҳатдан уч даврга: 1) “Авесто” ва Суғднинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давр; 2) Эллинизм даври; 3) Ўрта асрлар даври.


background image

49

источниках, относящихся к конкретному историческому событию (Ammianus
Marcellinus 16.9.4, 1968; Felix 2011: 485).

6.

Относительно культурных элементов хионитов, см. также Grenet and

Khasanov (2009: 69-82).

СУҒДДАГИ АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ УМУМИЙ

ТАСНИФИ

Эшов Б.Ж.

т.ф.д., проф.,

Қарши Давлат университети

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги

тарих ва моддий маданиятни ўрганиш борасида самарали ишлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, қадимги Суғддаги археологик тадқиқотларнинг
салмоғи ҳам анча юқори. Бизга маълумки, Суғд тарихига оид ёзма
маълумотлар “Авесто”да Суғд-Суғуда этнонимининг пайдо бўлиши
билан бошланиб, эллинизм, илк ўрта асрларда янада кўпроқ
келтирилади. Бу ҳолатни даврий жиҳатдан уч даврга: 1) “Авесто” ва
Суғднинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давр; 2) Эллинизм
даври; 3) Ўрта асрлар даври.

Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги шаҳарларини тарихий-

географик ва археологик нуқтаи назардан ўрганиш дастлаб Россия
тарихшунослигида бошланди. Ўрта Осиё Россия мустамлакасига
айлантирилгандан сўнг рус ҳокимияти ўзининг сиёсий, ҳарбий ва
иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб минтақани батафсил ўрганишга
киришди. Хусусан, ўлканинг ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган
ҳудудларини ўрганишга катта эътибор қаратилди.

Қадимги Суғд ҳудудларида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар, бу

ерда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда унинг этник таркиби, хўжалиги,
маданияти, сиёсий қарашлари, бу ҳудудлар орқали ўтган алоқа сув
ҳавзалари, конлар, Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларининг географияси
ва топографияси, алоқа йўллари тизими, улов воситалари, асосий карвон
йўллари йўналишлари, уларнинг хусусиятлари, тоғ довонлари, дарё
кечувлари ва бошқа масалаларни батафсил ўрганишга киришилди.

Қадимги Суғд шаҳар маданиятининг археологик жиҳатдан

ўрганилишини таҳлил этишдан олдин таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиёнинг
қадимги ва ўрта асрлар даври шаҳарлари ва шаҳар манзилгоҳлари тарихи
ҳамда маданиятини тадқиқ этиш бошланганига 150 йилга яқин вақт бўлди.
Ўтган давр мобайнида минтақанинг катта ва кичик шаҳарлари ҳамда
қишлоқларида кечган тарихий-маданий жараёнларни ёритиб берувчи кўплаб
илмий тадқиқотлар нашр юзини кўрди [1]. Сўнгги йиллардаги археологик
тадқиқотлар ва янги кашфиётлар натижаларининг таҳлиллари шуни
кўрсатмоқдаки, Ўрта Осиёдаги ўрта асрлар давридаги урбанизация
жараёнлари умумтарихий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий
қонуниятларни ўзида акс эттиради. Бу даврдаги шаҳар маданияти


background image

50

шаклланиши ҳамда ривожланишининг минтақавий (ҳудудий) ўзига хос
хусусиятларини ўрганиш ва тадқиқ этиш тарихшуносликдаги муҳим
масалалардан ҳисобланади.

XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг бошларидаги даврда

шаҳарлар тарихини тадқиқ этишда ёзма манбалар маълумотларига
асосланган шарқшуносларнинг ишлари устунлик қилиб, улар қисман
археологик маълумотлардан ҳам фойдаланганлар. Аммо, бу даврда қадимги
ва ўрта асрлар шаҳарлари тарихи ва маданиятини археологик қазишмалар
воситасида тадқиқ этиш услублари ҳали ишлаб чиқилмаган эди. Ўша даврда
Россия Императорлиги Археология қўмитаси томонидан Афросиёбга
юборилган атоқли профессор Н.А.Веселовский ҳам қўрғон қазишмалари
бўйича машҳур эди [2]. Шунинг учун ҳам унинг Афросиёбдаги тажрибаси
муваффақиятли чиқмади.

Бу

даврда

М.Ростиславов,

В.Крестовский,

Н.Ситняковский,

Б.Кастальский, Л.Зимин, В.Бартольд, В.Вяткин [3] каби олимлар томонидан
тадқиқотлар олиб борилди. Умуман, дастлабки тадқиқотларда шаҳарлар
тарихини ўрганиш “археология ҳаваскорлари” фаолияти сифатида
баҳоланади [4].

1841-1842 йилларда Петербургдан Бухоро амирлигига оренталист

Н.В.Хаников келади ва бу ерда саккиз ой яшайди ва амирлик ҳақида асар
ёзди [5]. Муаллиф амирлик шаҳарлари ҳақида маълумот берар экан, Қарши
шаҳри ҳақида маълумот бериб, уни уч қисмли шаҳар сифатида таърифлаб,
шаҳар дарвозалари, эски масжид, Қашқадарё дарёсида Абдуллахон II бунёд
этган эски кўприк ҳақида маълумотлар бериб, Қаршини амирликдаги
Бухоридан кейинги иккинчи пойтахт шаҳар сифатида таърифлайди ва Қарши
шаҳри атрофларидаги археологик ёдгорликлар борлиги ҳақида маълумот
беради [5].

1870 йилдан Тошкентда ишлаган рус генерали Н.А.Маев 1872 йилда

(1874-1878 йй.) Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларида сафарда бўлиб,
Ҳисор ва Кўлоб бекликлари, Зарафшон ва Шаҳрисабз воҳалари, Самарқанд-
Китоб, Қарши-Шеробод йўллар йўналишлари ҳақидаги асарини яратди [6].
1878 йилда “Туркестанские ведомости” да муаллифнинг Шаҳрисабз-Ғузор-
Дарбанд-Шеробод-Термиз йўллари йўналишлар, Ғузор-Танги ҳарам дараси,
Куйтан қишлоғи ҳақидаги мақолалари нашр этилди [7]. Н.Маевнинг
тадқиқотлари кейинги давр археологик тадқиқотлари учун аҳамиятли бўлди.

1882-1883 йилларда Туркистон генерал-губернаторлигининг махсус

топшириғи билан ёзувчи В.В. Крестовский Қарши ва Шаҳрисабзга келади
[8]. В.Крестовскийнинг тадқиқотлари шу билан аҳамиятли бўлдики, муаллиф
Шуллуктепа кўҳна шаҳар харобаларини бориб кўрди ва уни ўз асарига
киритди. Аммо, кўҳна шаҳарга батафсил таъриф бермади. 1895 ва 1910
йилларда Қарши шаҳрига зобит-рассом Б.Н.Литвинов ташриф буюрди [9].
Муаллиф Қаршини амирликдаги муҳим шаҳарлардан бири сифатида
таърифлаб, шаҳарни Бухоро, Самарқанд, Термиз, Балх, Ҳирот, Карки билан
боғловчи карвон йўллари ҳақида маълумот беради. Шаҳар атрофини ўрганар


background image

51

экан Б.Литвинов Шуллуктепа ҳақида шундай ёзади: “Унутмаслик керакки,
замонавий Қарши ўзининг эски ўрнидан жануби-ғарб томонга силжиган.
Албатта, ҳозирги Қарши ҳам ярим минг йил олдин мавжуд бўлган. Лекин,
қадимги Нахшаб, эски Қарши маҳаллий аҳоли Шуллуктепа деб атайдиган
қалъа ўрнида бўлган. У ҳозир қадимги изларни сақлаб қолган улкан
тепаликдан иборат [10]”.

1895 йил декабрда ташкил топиб, 1917 йилгача мавжуд бўлган

“Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги” (Туркестанский кружок
любителей архологии) фаолияти ўша давр Ўрта Осиё тарихи ва
археологиясини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу тўгарак
аъзоларининг сайъи-ҳаракатлари билан жанубдаги бирор-бир кўҳна шаҳарда
кенг кўламдаги қазишма ишлари олиб борилмаган бўлса-да, ўлка ҳудудидаги
қадимги ёдгорликларни аниқлаш, уларга таъриф бериш ва археологик
харитага киритиш, археологик ёдгорликларни сақлаш, археологик
ёдгорликлар ҳақида маълумот бериш каби масалаларда олиб борилган
изланишлар диққатга сазовор бўлди [11].

XX асрнинг бошларида чегара зобити Д.Н.Логофет Самарқанддан

Тахтақорача довони орқали Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қаршига келади.
Муаллиф ўз асарида [12] Шаҳрисабз атрофидаги археологик ёдгорликлар
ҳақида маълумот бериб, шаҳарнинг Оҳанин (Агенин), Абдуллоҳ дарвоза,
Касабон дарвоза ва Шаҳристон дарвоза каби 4 та дарвозасини таърифлайди.
Д.Логофет Яккабоғ ҳақида шундай ёзади: “… бир неча марта вайрон этилиб,
яна қайта тикланган Яккабоғ шаҳри ва қалъаси эски ҳаёт қолдиқларини
сақлаб, қалин ер қатлами билан қопланган. Археологик қазишмалар ва
тадқиқотлар мавжуд бўлганига салкам икки минг йил бўлган ушбу шаҳар
ўтмишини ёритиш учун кўплаб материал бериши мумкин [13]”. Д.Логофет
воҳадаги археологик ёдгорликларга катта эътибор қаратганлиги билан ўз
давридаги тадқиқотчилардан ажралиб туради.

1916 йилда ТАҲТ аъзоси И.А.Кастанье ўзининг ҳамроҳи Н.Голошевич

билан бирга Қарши воҳасига келди. Улар Қалъайи Зоҳҳаки Морон
қалъасидан то Косонгача бўлган ҳудуддаги темир йўл бўйлаб 54 та қўрғонни
аниқладилар [14]. И.Кастанье тадқиқотчилар орасида биринчи бўлиб
Қашқадарё

воҳасидаги

ёдгорликларни

антик

давр

муаллифлари

маълумотлари билан қиёсий солиштириб, локализациялашга ҳаракат қилди.
Тадқиқотчи воҳадаги кўпгина археологик ёдгорликларни юзаки кузатиб,
уларнинг тузилиши ва санасини белгиламаган бўлсада, ўз даври археологик
тадқиқотлари учун кўпгина маълумотлар тўплаган эди [15].

ТАҲТ нинг яна бир аъзоси Л.А.Зимин фотограф П.М.Никифоров билан

1916 йилнинг май-июнь ойларида Қарши воҳасига келди. У Шуллуктепа
кўҳна шаҳрига бориб, уни ўрганди ҳамда ўрта асрлар ёзма манбалари билан
қиёслаб бу ёдгорлик илк маротаба XVIII аср адабиётларда учраши,
манбаларда қайд этилган дарёнинг ҳар иккала томонида жойлашганлиги
тарихий топографияга мос келишини қайд этиб, Мовароуннаҳрдаги араб
истилоси ва ундан кейин ҳам Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги Нахшаб-Насаф


background image

52

битта шаҳар эканлиги ҳақида фикр билдирди [16]. Л.А.Зимин Қалъайи
Зоҳҳаки Морон кўҳна шаҳрида ҳам кузатув ишларини олиб бориб, уни
Қалъайи Дабус каби қалъаларнинг қолдиқлари сифатида таърифлаб, Зоҳҳаки
Морон Амир Темур томонидан барпо этилганлигини таъкидлади.
Тадқиқотчининг 1927 йилда нашр этилган мақоласида [17] Қарши ва унинг
атрофларидаги Зоҳҳаки Морон, Шуллуктепа ҳақида маълумот берди,
тадқиқотчилардан биринчи бўлиб Қозонхоннинг Занжирсарой қалъаси
ҳақида маълумот берди, даштлик ўртасидаги катта кўҳна шаҳарни ҳам
эслатиб ўтди [15].

XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб минтақада ўрнатилган совет

ҳокимиятининг зўравонлик сиёсати, турли-туман мафкуравий тазйиқлар,
компартиянинг яккаҳокимлиги бошқарувига қарамасдан, Ўзбекистонда,
Ўрта Осиёда археологик тадқиқотларга, қадимги тарих ва маданиятга,
жумладан, шаҳарлар тарихини тадқиқ этишга бўлган эътибор йилдан йилга
кучайиб, тадқиқотларнинг кўлами кенгайиб борди. 20-30-йиллардан бошлаб
турли воҳалар, тарихий-маданий вилоятлар ва кўҳна шаҳарлар, қалъалар ва
қўрғонлар тарихини тадқиқ этиш бўйича кўплаб археологик ва этнографик
экспедициялар фаолияти йўлга қўйила бошланди.

1926 йилда Моддий маданият институтининг давлат Академияси

(ГАИМК) томонидан А.Ю.Якубовский тарихий топографияни ўрганиш учун
Шаҳрисабзга юборилди.Ўша пайтдаги ёш тадқиқотчи Қашқадарёдаги юздан
ортиқ маъморчилик ёдгорликларини суратга олди, меъморий ва археологик
ёдгорликларида кузатув ишларини олиб борди [18].

1928 йилда тоғ инженери Я.С. Ефименко Касбитепада тадқиқотлар

олиб бориб, бу ердаги пишиқ ғишт парчалари, сопол буюмлар, қурилиш
қолдиқлари, сув қувурлари парчаларига қараб бу ёдгорлик қачонлардир
сарой бўлганлиги ҳақида фикр билдирган эди. 1929 йилда Т.Мирғиёсов
томонидан

Қарши

воҳасида

тадқиқотлар

олиб

борилди.

Ушбу

тадқиқотларнинг натижаларидан М.Е.Массон томонидан Қашқадарё воҳаси
тарихий топографияси, хусусан, ўрта асрлар даврдаги Базда шаҳри (Кўҳна
Фазли)нинг жойлашувини аниқлаштиришда фойдаланилган [19].

1946 йилда ЎзССР ФА Тарих ва Археология институтининг илмий

тадқиқотлар режасига “Қашқадарё дарёси воҳасининг тарихий географияси
ва археологик ёдгорликлари” мавзусининг киритилиши воҳадаги археологик
тадқиқотларнинг жонланишига имкон яратди. Ўша йили Қашқадарё воҳаси
археологик ёдгорликларини режа асосида ўрганишга киришилиб, бу ишни
С.К.Кабанов бошлаб берди. У ўзининг номзодлик диссертациясида
қуйидагиларга асосий эътибор қаратди: топонимик материалларни тўплаш,
шаҳарсозлик маданиятини ўрганиш, Қашқадарё воҳаси қадимги аҳолисининг
тарихи ва маданияти, воҳадаги савдо-иқтисодий алоқалар, аҳолининг
типлари ва ирқий белгиларининг таснифи [20].

С.К.Кабанов 1946 йил мавсумида Қашқадарёнинг юқори оқимидаги

Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб ҳудудларида ҳам археологик тадқиқотлар олиб
борди. Ушбу тадқиқотлар натижасида муаллиф ҳудудлардаги 200 га яқин


background image

53

археологик объектларни рўйхатга олди [21]. Уларнинг кўпчилиги ўрта
асрларга оид бўлиб, кейинчалик уларнинг айримларида археологик
тадқиқотлар олиб борилди.

С.К.Кабанов 1949-1950- йилларда Қашқадарёнинг юқори оқимида

жойлашган Кеш воҳасида археологик кузатувлар олиб борди. Олим агар
Қарши воҳасида қадимда нисбатан йирик шаҳар Eрқўрғон бўлса, Китоб-
Шаҳрисабз воҳасидаги энг қадимги шаҳар Китоб шаҳри ҳудудидаги
Қаландартепа, деган фикр билдирди. Қаландартепанинг топографияси ва
археологик топилмаларини ўрганар экан, С.К.Кабанов бу осори-атиқаларни
мил.авв. III асрдан XVIII асргача бўлган давр билан саналади ҳамда
Қаландартепа кўҳна шаҳарнинг арки, деган хулосага келди [22].

50-йилларда С.К. Кабанов томонидан Қашқадарё воҳасининг Эски

Анҳор канали атрофларида, Чимқурғон сув омбори қурилишида, Овултепа,
Жангалтепа, Чимқўрғонтепа, Қўрғонтепа, Сариқтепа, Холматтепа, Бўритепа,
Киндиклитепа, Калонтепа, Тоштепа, Қизтепа каби қишлоқ манзилгоҳларида
тадқиқотлар олиб борди [23]. Бу тадқиқотларда В.Д.Жуков ва М.Д.
Корзухиналар ҳам иштирок этдилар [24]. Воҳа ёдгорликларидаги моддий
маданиятни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш асосида С.К.Кабанов бу
ҳудудлардаги ишлаб чиқариши, хўжалиги ва турмуш тарзи бир-биридан
фарқланувчи тўртта хронологик даврни ажратди [25].

1960-йиллардан бошлаб Қашқадарё воҳасининг барча ҳудудларида

археологик тадқиқотлар олиб борилди. ТошДУ Археология кафедраси
қошида М.Е.Массон ташаббуси билан ташкил этилган Кеш археологик-
топографик экспедициясининг (КАТЭ) ташкил этилиши тадқиқотлар учун
кенг имкониятлар яратди. 1963 йилнинг баҳорида бир гуруҳ археологлар
шарқий Қашқадарёга экспедиция уюштирдилар. Ушбу экспедиция аъзолари
Китоб туманидаги Ҳазрати Башир қишлоғи атрофидаги Сарфарос ғори,
Ниёзтепа, Маликшоҳтепа, Камолшоҳтепа кабиларда қидирув-текширув
ишларини олиб бориб археологик топилмаларни тўпладилар ҳамда уларга
асосланиб бу ёдгорликларни III-VII, XI-XII асрлар билан саналадилар [26].
Дастлаб Е.А. Давидович кейин эса М.Е.Массоннинг Қорахонийлар ва
Хоразмшоҳлар даврига хос бўлган Термизнинг ўрта асрлар нумизматикасини
тафсифланиши ҳам алоҳида аҳамият касб этди [27].

Шаҳрисабз атрофларини тадқиқ этиш натижасида VI-VIII асрларга оид

Чилмозортепа ўрганилиб, шаҳар ўрнида XI-XII асрларда манзилгоҳ пайдо
бўлиб, кейинчалик кенгайиб борганлиги аниқланди [28]. Касбида ва Кўҳна
Фазлида ҳам тадқиқотлар олиб борилди. Қалъайи Зоҳҳаки Морон ва унинг
атрофлари кузатилиб, ёдгорликнинг нураган жойларида тозалаш ишлари
ўтказилди. 1965-1966 йилларда Кеш археология топографик экспедицияси
(КАТЭ) олимлари томонидан Ерқўрғон, Шуллуктепа, Қарши қалъаси
ёдгорликларида ҳам тадқиқотлар олиб борилди. Қарши шаҳрининг ўзида ҳам
тадқиқотлар ўтказилиб, бу ерда ҳаёт XIV асрнинг биринчи ярмида
бошланганлиги аниқланди [29]. Мана шу экспедициянинг ғоят муҳим
ишлардан бири М.Е.Массон томонидан Қарши шаҳрида яшовчи маҳаллий


background image

54

қариялардан олинган маълумотлар асосида Қарши қалъасининг топографик
тархи яратилди [29].

Қашқадарё археологик-топографик экспедецияси 1980-йилларда воҳада

кузатув-текширув ишларини давом этирди. Бу даврда тадқиқот ишлари олиб
борган А.С.Сагдуллаев Қашқадарёнинг юқори ва ўрта оқимидаги
изланишларни умумлаштириб, бу ҳудудлардаги тўртта маданий-хўжалик
районларини

ажратган.

Шунингдек,

олим

Аҳамонийлар

даври

ёдгорликларидаги қазишмаларига асосланиб, ўзининг тарихий-маданий
мазмундаги хулосаларини берган [30].

Ўша пайтдаги ТошДУ (ҳоз. Ўз МУ)нинг Археология кафедраси

ходимлари қадимги Кешнинг Сангиртепа ёдгорлигида археологик
тадқиқотлар олиб бердилар. Ушбу тадқиқотлар натижасида Сангиртепада
иккита қурилиш қатлами аниқланди. Биринчи пастки қурилиш қатлами 3
метр қалинликда, илк темир даврига оид бўлса, иккинчи, юқори маданий
қатлам 5 метр қалинликда аҳамонийлар даврига оид эканлиги қайд этилган
[31].

1997 йилдан бошлаб Сангиртепа, Узунқир, Подаётоқтепа каби

ёдгорликларда дастлаб Ўзбек-Америка [32], кейинроқ эса, Ўзбек-Француз
[33] экспедециялари иш олиб борди. Натижада Сангиртепанинг марказий
қисмида олтита маданий қатлам (Сангир-I-VI) очилиб, бу қатламлар илк
темир давридагн ўрта асрлар давригача эканлиги аниқланган. Шунингдек,
Сангиртепадан Суғд ҳудудларидаги мил. авв. VII-VI асрларга оид дастлабки
зардуштийлик ибодатхонаси аниқланган. Бу ибодатхона мил.авв. II асргача
мавжуд бўлган [34].

Подаётоқтепа

(Узунқирнинг

қалъаси)да

1981-1982

йилларда

Н.И.Крашенникова дастлабки тадқиқотларни ўтказган. Олима томонидан
ушбу ёдгорликда аҳамонийлар ва илк антик давр қатламлари кузатилган [35].

Узунқирда дастлабки иккита қурилиш даври аниқланади. Кейинчалик,

А.Сагдуллаев ва О Лушпенколар томонидан турли даврларда қад кўтарган
учта давр қолдиқлари кузатилган. Ушбу даврлар тўғри бурчакли, камондан
ўқ отиш йўлаклари бўлган миноралар билан мустаҳкамланган бўлиб, иншоот
мил.авв.IX-VIII асрлар билан саналанган [36].

Суғддаги қадимги ёдгорликларни ўрганиш бўйича А.Омельченко ҳам

изланишлар олиб борган. Хусусан, ушбу муаллиф томонидан Китоб
туманининг шимоли-ғарбий қисмидан 100 дан зиёд қадимги ва ўрта асрлар
ёдгорликлари аниқланган [37].

Ўтган срнинг 1970-80-йилларида қадимги пойтахт шаҳар Нахшаб

ҳудудидаги Ерқўрғон кўҳна шаҳрида режали равишда фаол археологик
тадқиқотлар олиб борилди. Ушбу даврдаги тадқиқотларда асосий эътибор
кўҳна шаҳарнинг стратиграфияси, ички тузилиши ҳамда топографиясига
қаратилган эди. Хусусан, сарой мажмуаси, шаҳар ибодатхонаси, ҳимоя
деворлари [38], кулоллар ва темирчилар маҳаллалари очиб ўрганилган.
Ундан ташқари, Қарши воҳасининг ривожланиш босқичлари ва аҳоли
жойлашуви, Ерқўрғон куҳна шаҳрининг топографияси ва антик давр


background image

55

Ўзбекистон шаҳарларининг умумий тузилиши масалалари [39] тадқиқ
этилган.

Таъкидлаш лозимки, 1970-йилларидан бошлаб Ўзбекистон ФА

Археология институтининг Р.Х.Сулаймонов бошчилигидаги Қашқадарё
экспедецияси Қарши воҳасининг куҳна шаҳарлари бўлган Ерқўрғон, Қалъаи
Заҳоки Марон, Шуллуктепа, Косонтепа, Касби ва бошқа ёдгорликларда
самарали археологик тадқиқотлар олиб борди. Хусусан, М.Туребековнинг
Қалъаи Заҳоки Марон куҳна шаҳрининг биринчи ҳимоя деворларида олиб
борган тадқиқотлари хулосаларига кўра, кўҳна шаҳар мил.авв. II асрда скиф
қабилалари томонидан қад кўтарган. Бу кўҳна шаҳарнинг режавий тузилиши
Бухородаги Шаҳри вайрон ва Хоразмдаги Жонбосқалъанинг тузулишига
анча яқин [40], деган хулоса чиқаради М.Туребеков.

Р.Сулаймонов эса, Қалъаи Заҳоки Марон кўҳна шаҳри режавий

тузилишини Оролбўйидаги Бобишмулла ёдгорлигининг тузилиши ва бу
ёдгорлик моддий маданиятидаги баъзи ўхшашликларни ҳисобга олиб, Суғд
ҳудудлари Евкрадит ҳкумронлиги (мил.авв. II аср) даврида Оролбўйи
саклари томонидан босиб олинган [39], деган хулосага келган.

Бу

ўринда

М.Исомиддинов

ва

Ш.Рахмоновларнинг

айрим

тадқиқотларини ҳам таъкидлаш лозим. Ушбу олимлар 1982-83 йилларда
Қалъаи Заҳоки Мароннинг марказий минорасида тадқиқотлар олиб бордилар.
Қазишмалар натижасида кўҳна шаҳарни ўраб турган ҳимоя деворлари
ўрганилиб, бу деворлар кўҳна шаҳар қалъасининг деворлари бўлиб, кўҳна
шаҳар фаолиятининг сўнгги даврларида бунёд этилганлиги аниқланган [41].

Жанубий Суғддаги Киндиктепа кўҳна шаҳрида ҳам тадқиқотлар олиб

борилган бўлиб, даставвал бу кўҳна шаҳарнинг хронологияси милоднинг I ва
V-VI асрлари билан саналанган [42]. 1985-1987 йилларда М.Ҳасанов ҳам
Киндиктепада тадқиқот ишлари олиб борди. Олимнинг кўҳна шаҳардаги
қазишмалари натижасида бу асрда тўртта қурилиш қатламлари кузатилиб, бу
қатламлар мил.авв. II- I асрлардан милодий V-VI асрларга қадар мавжуд
бўлганлиги аниқланган [43].

Ушбу бўлимга хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўтган асрнинг

охирларидан бошлаб Қашқадарёнинг юқори ва қуйи оқимларининг қадимги
тарихини ўрганиш бошланган юўлсада, бу даврлардаги тадқиқотлар
археологик ҳарактерга эга эмас эди ҳамда Россия императорлиги
маъмурларининг манфаатларига хизмат килди. 1950-йиллардан бошлаб
ҳозирги кунга қадар давом этаётган археологик тадқиқотлар натижасида
Жанубий Суғддаги кўплаб кўҳна шаҳарлар (Узунқир, Ерқўрғон, Қалъаи
Заҳоки Марон, Шуллуктепа ва бошқ.) қолдиқлари очиб ўрганилиб, шаҳарлар
тарихи бўйича билимлар сезиларли даражада кенгайди. Жанубий Суғднинг
шаҳар цивилизацияси нафақат Ўзбекистон, балки, бутун Ўрта Осиёда ўзига
хос мавқега эга эканлиги катта кўпчилик олимлар томонидан эътироф
этилганлиги фикримиз далилидир.



background image

56

Адабиётлар:

1.

Эшов Б. Ўрта Осиёнинг қадимги шаҳрлари тарихи. Дасрлик.

Тошкент: “Fan va texnologiya” , 2008. – Б.16 (235)

2.

Веселевский Н.А. Древние курганы Средней Азии и их изучение //

Отчёт о раскопках курганов, произведенных комитетом Археологии. СПб.
1880.С.26. Ўшамуаллиф. Заметка о курганах Туркестанского края// Записи
восточного отделения. Вып. 3-4. СПб. 1888. – С. 224.

3.

Ростиславов М.Об археологических изысканиях в Зарафшанском

округе // ПТКЛА. Год III.-Т., 1899. – С. 144-149; Крестовский В.В. В гостях у
эмира Бухарского. – СПб. 1887. – С. 38; Кастальский Б.Бия-Найманские
оссуарий // ПТКЛА. – Т., 1909. – С. 1-36; Замин Л.Разалины старого
Пайкенда// ПТКЛА.Т,: 1913. – С. 59-89.

4.

Эшов Б. Ўрта Осиёда илк шаҳар маданиятининг шаклланиши ва

ривожланиши тарихи. Тар.фан.докт.дисс. Қўлёзма. – Тошкент. 2008. – Б. 12.

5.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб. 1843. – С. 179.,

44-45.

6.

Маев Н.А. Очерки Бухарского ханства-Ташкент. 1875. – С. 238.

7.

Известия // ТВ, 1878.№24; Известия // ТВ.1878. №35.

8.

Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. – СПб. 1887. – С.

319.

9.

Литвинов Б.Н. Карши // ТВ. 1910.№114; ТВ. 1910. № 116.

10.

ТВ. 1910. №116. 27 май.

11.

Пугаченкова Г.А., Германов В.А. Туркестанский кружок любителей

археологии и домусульманские древности Средней Азии (к 100 летию
Туркестанского кружка любителей археологии) / / ВДИ. 1996. – № 4. – С.
189-195.

12.

Логофет Д.Н. В горах и на равнинах Бухары. – СПб. 1913. – С. 619.

13.

Ўша асар. – Б. 522 .

14.

Кастанье А.И.Археологическая разведка в западных частях Бухары

// Протоколы Туркестанского кружка любителей археологии. – Ташкент,
1917. – С. 26-30.

15.

Ражабова Н.Н. Становление и развитие археологической школы в

Узбекистане (историография изучения археологических памятников долины
Кашкадарьи). – Ташкент,:Янгинашр. 2012. – С. 27, 28.

16.

Зимин Л.А. Краткий отчет о поезке по Бухаре в 1916 г. // ПТКЛА-

Ташкент, 1916. – С. 103-104.

17.

Зимин Л.А. Нахшеб. Несеф. Карши. Их история и древности // В.В.

Бартольду. Туркестанеские друзбя, ученике и почетатели. – Ташкент: 1927. –
С. 197-214.

18.

Якубовский А.Ю. ГАИМК и ИИМК и археологическое изучение

Средней Азии за 20 лет // КСИИМК. – М. – Л. 1940. Вып. VI. – С 16-17.

19.

Массон М.Е. Проблема изучения цистерн-сардоба-Т., 1935. – С. 23-

24.


background image

57

20.

Кабанов С.К. Нахшеб в III – VIIIвв. в свете археологическах

данных.: Дисс. канд. ист.наук.-Ташкент. 1959. – С. 212.

21.

Кабанов С.К., Шахурин К.А. Археологическая разведка в верховьях

р. Кашкадарьи // История материальной культуры Узбекистана. Вып.7. 1966.
– С. 112-124.

22.

Кабанов С.К. В о азисах и степях Кеша и Нахшаба-Ташкент.:

Узбекистан. 1988., – С. 80.

23.

Кабанов С.К. Культура сельских поселений Южного Согда.

Ташкент, 1981. – С. 95.

24.

Жуков В.Д. Археологическая разведка Киндаклитепа // ИМКУ,

1966. Вып.7. – С. 94-95; Ўша муаллиф. Археологическая разведка на
Бурытепа в 1956 г.// Известия АН Уз ССР. 1958. – №5. – С. 55-56.

25.

Кабанов С.К. Археологические данные по истории Нахшеба в III–

IV вв. // ВДИ. 1956. – №2. – С. 169-170.

26.

Аскаров А.А. Археологическая поездка в северо-западный часть

Каршинской степи // ИМКУ. Вып. 5. 1964. – С. 28-29.

27.

Давидович. Е.А. Термезский клад медных посеребренных дирхемов

617/1200 г. Эпиграфика Востока. Вып. 8. М.– Л., 1933. – С. 43-55; Массон
М.Е. Кладиккараханидских медных дирхемов первой половинный XII в. из
Термеза // КСИ-ИМК. Вып. 80. – М., 1960. – С. 29.

28.

Массон М.Е.Полевой отчет о работе Шаҳрисабзско – Китабской

археологеческой экспедиции в 1963 г. Архив Глав НПУ РУЗ. – Ташкент,
1963. – С. 2-4.

29.

Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с

древнейших времен (Из работ КАТЭ. 1965-66.гг.). – Ташкент: Фан. 1973. – С.
98, 89.

30.

Сагдуллаев А. С. Поселения раннежелезного века в бассейне

Кашкадарьи // СА, № 3. – М., 1984. – С. 154; Он же. Самарканд в системе
древней урбанизации // Роль города Самарканда в истории мирового
культурного развития. Материалы междкнародного научного симпозиума,
посвященного 2750-летнему юбилею города Самарканда. – Ташкент-
Самарканд, 2007.

31.

Крашенинникова Н.И. Раскопки в Китабском районе // АО. – М.,

1985. – С. 459; Она же. Древнеземледельческий оазис Южного Согда // АО. –
М., 1986. – С. 533–535; Сагдуллаев А. С., Лушпенко О.Н. Новые данные к
изучению древнесогдийских поселений // ОНУ, № 12. 1989. – С. 36–38.

32.

Хасанов М., Мехендали С. Раскопки на Сангиртепа в Кашкадарье //

АИ, вып. 4. – Ташкент, 2004. – С. 182–186.

33.

Хасанов М. Х.

,

Рапен К. [и др.]. О работах на городище Сангиртепа

в 2012 году // АИ. Вып. 9. – Самарканд, 2013. – С. 182–186.

34.

Хасанов М. Некоторые новыеданные к становлению городской

культуры в Согде // Роль города Самарканда в истории мирового
культурного развития. ММ научного симпозиума, посвященного 2750-
летнему юбилею города Самарканда. – Ташкент-Самарканд, 2007. – С. 38–40.


background image

58

35.

Крашенинникова Н. И. Работы в Китабском и Шахрисябзском

районах. С. 458–459; Она же. Работы в Китабе // АО. – М., 1984. – С. 474; Она
же. Раскопки в Китабском районе // АО. – М., 1985. – С. 533–534; Она же.
Древнеземледельческий оазис Южного Согда. – С. 476; Сагдуллаев А.С.
Древние пути на юге Узбекистана // ОНУ, №3. – Ташкент, 1981; Он же. К
вопросу о второй столице Согдианы // СА, № 4. – М., 1988. – С. 40–42;
Лушпенко О. Н. К истории изучения поселений раннежелезного века долины
Кашкадарьи // Древняя и средневековая археология Средней Азии. –
Ташкент, 1990; Омельченко О.В., Мамадиев Б. Раскопки на городище
Падаятак в Китабском районе // ОНУ, № 1–2. – Ташкент, 1999. – С. 72–75;
Омельченко О.В. Культура восточных районов Южного Согда эпохи
античности (конец IV в. до н. э. — IV в. н. э.). АКД. – Самарканд, 2003; Он
же. Керамические комплексы эллинистического времени из области Кеш (по
материалам городища Подаятактепа) // РА, № 3. – М., 2006. – С. 137–143.

36.

Сагдуллаев А.С., Лушпенко О.Н. Новые данные к изучению

древнесогдийских поселений. – С. 42–45.

37.

Омельченко А. В. Районирование, типология и внутренняя

структура поселений античного времени восточной части Южного Согда //
Ўрта Осиё археологияси, тарихивамаданияти. ТД МК. – Ташкент, 2002. – С.
13–14; Он же. Культура восточных районов Южного Согда эпохи
античности… – Самарканд, 2003.

38.

Сулейманов Р.Х., Туребеков М. Этапы развития фортификационной

системы Еркургана // ИМКУ, Вып. 14. – Ташкент, 1978. – С. 60–65.

39.

Сулейманов Р. Х. Древний Нахшаб: проблемы цивилизации

Узбекистана VII в. до н. э. – VII в. н. э. – Самарканд-Ташкент, 2000. – С. 28

40.

Туребеков М. Археологическое изучение оборонительных

сооружений городища Калаи-Захоки-Марон // ИМКУ, Вып. 15. – Ташкент,
1979. –

С. 68–75.

41.

Исамиддинов М., Рахманов Ш. А. Предварительное исследование

цитадели городища КалаиЗахакиМорон // ТД конф. «Творческое наследие
народов Средней Азии в памятниках искусства, архитектуры и археологии».
– Ташкент, 1985.

42.

Кабанов С. К. Нахшаб на рубеже древности и средневековья (III–IV

вв.). – Ташкент, 1977. – С. 40.

43.

Хасанов М

.

Античные сельские поселения Южного Согда. АКД. –

Самарканд, 1990.

Библиографические ссылки

Эшов Б. Ўрта Осиёнинг қадимги шаҳрлари тарихи. Дасрлик. Тошкент: “Fan va texnologiya” , 2008. – Б.16 (235)

Веселевский Н.А. Древние курганы Средней Азии и их изучение // Отчёт о раскопках курганов, произведенных комитетом Археологии. СПб. 1880.С.26. Ўшамуаллиф. Заметка о курганах Туркестанского края// Записи восточного отделения. Вып. 3-4. СПб. 1888. – С. 224.

Ростиславов М.Об археологических изысканиях в Зарафшанском округе // ПТКЛА. Год III.-Т., 1899. – С. 144-149; Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. – СПб. 1887. – С. 38; Кастальский Б.Бия-Найманские оссуарий // ПТКЛА. – Т., 1909. – С. 1-36; Замин Л.Разалины старого Пайкенда// ПТКЛА.Т,: 1913. – С. 59-89.

Эшов Б. Ўрта Осиёда илк шаҳар маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи. Тар.фан.докт.дисс. Қўлёзма. – Тошкент. 2008. – Б. 12.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб. 1843. – С. 179., 44-45.

Маев Н.А. Очерки Бухарского ханства-Ташкент. 1875. – С. 238.

Известия // ТВ, 1878.№24; Известия // ТВ.1878. №35.

Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. – СПб. 1887. – С.319.

Литвинов Б.Н. Карши // ТВ. 1910.№114; ТВ. 1910. № 116.

ТВ. 1910. №116. 27 май.

Пугаченкова Г.А., Германов В.А. Туркестанский кружок любителей археологии и домусульманские древности Средней Азии (к 100 летию Туркестанского кружка любителей археологии) / / ВДИ. 1996. – № 4. – С. 189-195.

Логофет Д.Н. В горах и на равнинах Бухары. – СПб. 1913. – С. 619.

Ўша асар. – Б. 522 .

Кастанье А.И.Археологическая разведка в западных частях Бухары // Протоколы Туркестанского кружка любителей археологии. – Ташкент, 1917. – С. 26-30.

Ражабова Н.Н. Становление и развитие археологической школы в Узбекистане (историография изучения археологических памятников долины Кашкадарьи). – Ташкент,:Янгинашр. 2012. – С. 27, 28.

Зимин Л.А. Краткий отчет о поезке по Бухаре в 1916 г. // ПТКЛАТашкент, 1916. – С. 103-104.

Зимин Л.А. Нахшеб. Несеф. Карши. Их история и древности // В.В. Бартольду. Туркестанеские друзбя, ученике и почетатели. – Ташкент: 1927. –С. 197-214.

Якубовский А.Ю. ГАИМК и ИИМК и археологическое изучение Средней Азии за 20 лет // КСИИМК. – М. – Л. 1940. Вып. VI. – С 16-17.

Массон М.Е. Проблема изучения цистерн-сардоба-Т., 1935. – С. 23-24.

Кабанов С.К. Нахшеб в III – VIIIвв. в свете археологическах данных.: Дисс. канд. ист.наук.-Ташкент. 1959. – С. 212.

Кабанов С.К., Шахурин К.А. Археологическая разведка в верховьях р. Кашкадарьи // История материальной культуры Узбекистана. Вып.7. 1966.– С. 112-124.

Кабанов С.К. В о азисах и степях Кеша и Нахшаба-Ташкент.: Узбекистан. 1988., – С. 80.

Кабанов С.К. Культура сельских поселений Южного Согда. Ташкент, 1981. – С. 95.

Жуков В.Д. Археологическая разведка Киндаклитепа // ИМКУ, 1966. Вып.7. – С. 94-95; Ўша муаллиф. Археологическая разведка на Бурытепа в 1956 г.// Известия АН Уз ССР. 1958. – №5. – С. 55-56.

Кабанов С.К. Археологические данные по истории Нахшеба в III– IV вв. // ВДИ. 1956. – №2. – С. 169-170.

Аскаров А.А. Археологическая поездка в северо-западный часть Каршинской степи // ИМКУ. Вып. 5. 1964. – С. 28-29.

Давидович. Е.А. Термезский клад медных посеребренных дирхемов 617/1200 г. Эпиграфика Востока. Вып. 8. М.– Л., 1933. – С. 43-55; Массон М.Е. Кладиккараханидских медных дирхемов первой половинный XII в. из Термеза // КСИ-ИМК. Вып. 80. – М., 1960. – С. 29.

Массон М.Е.Полевой отчет о работе Шаҳрисабзско – Китабской археологеческой экспедиции в 1963 г. Архив Глав НПУ РУЗ. – Ташкент, 1963. – С. 2-4.

Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен (Из работ КАТЭ. 1965-66.гг.). – Ташкент: Фан. 1973. – С. 98, 89.

Сагдуллаев А. С. Поселения раннежелезного века в бассейне Кашкадарьи // СА, № 3. – М., 1984. – С. 154; Он же. Самарканд в системе древней урбанизации // Роль города Самарканда в истории мирового культурного развития. Материалы междкнародного научного симпозиума, посвященного 2750-летнему юбилею города Самарканда. – ТашкентСамарканд, 2007.

Крашенинникова Н.И. Раскопки в Китабском районе // АО. – М., 1985. – С. 459; Она же. Древнеземледельческий оазис Южного Согда // АО. – М., 1986. – С. 533–535; Сагдуллаев А. С., Лушпенко О.Н. Новые данные к изучению древнесогдийских поселений // ОНУ, № 12. 1989. – С. 36–38.

Хасанов М., Мехендали С. Раскопки на Сангиртепа в Кашкадарье // АИ, вып. 4. – Ташкент, 2004. – С. 182–186.

Хасанов М. Х.,Рапен К. [и др.]. О работах на городище Сангиртепа в 2012 году // АИ. Вып. 9. – Самарканд, 2013. – С. 182–186.

Хасанов М. Некоторые новыеданные к становлению городской культуры в Согде // Роль города Самарканда в истории мирового культурного развития. ММ научного симпозиума, посвященного 2750- летнему юбилею города Самарканда. – Ташкент-Самарканд, 2007. – С. 38–40.

Крашенинникова Н. И. Работы в Китабском и Шахрисябзском районах. С. 458–459; Она же. Работы в Китабе // АО. – М., 1984. – С. 474; Она же. Раскопки в Китабском районе // АО. – М., 1985. – С. 533–534; Она же. Древнеземледельческий оазис Южного Согда. – С. 476; Сагдуллаев А.С. Древние пути на юге Узбекистана // ОНУ, №3. – Ташкент, 1981; Он же. К вопросу о второй столице Согдианы // СА, № 4. – М., 1988. – С. 40–42; Лушпенко О. Н. К истории изучения поселений раннежелезного века долины Кашкадарьи // Древняя и средневековая археология Средней Азии. – Ташкент, 1990; Омельченко О.В., Мамадиев Б. Раскопки на городище Падаятак в Китабском районе // ОНУ, № 1–2. – Ташкент, 1999. – С. 72–75; Омельченко О.В. Культура восточных районов Южного Согда эпохи античности (конец IV в. до н. э. — IV в. н. э.). АКД. – Самарканд, 2003; Он же. Керамические комплексы эллинистического времени из области Кеш (по материалам городища Подаятактепа) // РА, № 3. – М., 2006. – С. 137 143.

Сагдуллаев А.С., Лушпенко О.Н. Новые данные к изучению древнесогдийских поселений. – С. 42–45.

Омельченко А. В. Районирование, типология и внутренняя структура поселений античного времени восточной части Южного Согда // Ўрта Осиё археологияси, тарихивамаданияти. ТД МК. – Ташкент, 2002. – С. 13–14; Он же. Культура восточных районов Южного Согда эпохи античности… – Самарканд, 2003.

Сулейманов Р.Х., Туребеков М. Этапы развития фортификационной системы Еркургана // ИМКУ, Вып. 14. – Ташкент, 1978. – С. 60–65.

Сулейманов Р. Х. Древний Нахшаб: проблемы цивилизации Узбекистана VII в. до н. э. – VII в. н. э. – Самарканд-Ташкент, 2000. – С. 28

Туребеков М. Археологическое изучение оборонительных сооружений городища Калаи-Захоки-Марон // ИМКУ, Вып. 15. – Ташкент, 1979. –С. 68–75.

Исамиддинов М., Рахманов Ш. А. Предварительное исследование цитадели городища КалаиЗахакиМорон // ТД конф. «Творческое наследие народов Средней Азии в памятниках искусства, архитектуры и археологии». – Ташкент, 1985.

Кабанов С. К. Нахшаб на рубеже древности и средневековья (III–IV вв.). – Ташкент, 1977. – С. 40.

Хасанов М. Античные сельские поселения Южного Согда. АКД. – Самарканд, 1990.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов