Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги фаолиятида маҳаллий зиёлиларнинг ўрни

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
99-102
6
8
Поделиться
Назаров, А. (2023). Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги фаолиятида маҳаллий зиёлиларнинг ўрни. История и культура центральной Азии, 1(1), 99–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17059
А Назаров, Национальный университет Узбекистана

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўрта Осиё ва унга ёндаш ҳудудларни тадқиқ этган жамиятлардан бири ўлка тарихини археологик жиҳатдан ўрганган Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ҳисобланади.


background image

99

ТУРКИСТОН АРХЕОЛОГИЯ ҲАВАСКОРЛАРИ ТЎГАРАГИ

ФАОЛИЯТИДА МАҲАЛЛИЙ ЗИЁЛИЛАРНИНГ ЎРНИ

Назаров А.Ё.

т.ф.ф.д.(PhD),

Ўзбекистон Миллий университети

Ўрта Осиё ва унга ёндаш ҳудудларни тадқиқ этган жамиятлардан бири

ўлка тарихини археологик жиҳатдан ўрганган Туркистон археология
ҳаваскорлари тўгараги ҳисобланади.

Тўгаракнинг ташкил топишида фаол қатнашган В.В. Бартольднинг

маълумот беришича, ўлкада хизмат сафарида бўлган пайтида (1893 йил 11
декабрь) Табиатшунослик, антропология ва этнография рус императорлик
жамиятининг Туркистон бўлими йиғилишида генерал-губернаторликда
археология ҳаваскорлари тўгарагини таъсис этиш масаласи кўтарилган[1]. Бу
борада В.В. Бартольд ва Н.П. Остроумовлар томонидан билдирилган
фикрлар қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Йиғилиш давомида Тошкентда
археология тўгарагини ташкил этишга қарор қилиниб, тез орада тўгаракни
ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилади ва уни тасдиқлаш ишлари
бошланади. Бу борада Туркистонда фаолият юритган олимлар, маориф
соҳаси вакиллари ва ўлка бошқаруви органлари ходимларининг Санкт-
Петербургдаги олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган ташкилий ишлари
тўгарак фаолиятини йўлга қўйишга имкон яратди. Натижада Туркистон
археология ҳаваскорлари тўгараги император Николай II нинг 1895 йил 19
октябрдаги фармонга биноан ташкил этилган ва Маориф вазири томонидан
1895 йил 31 октябда Низоми тасдиқланган[2].

Тўгарак низоми 21 банддан иборат бўлиб, унга кўра фаолияти

қуйидагилардан ташкил топган:

а) Туркистон ўлкаси ҳудудида жойлашган қадимий обидаларни ўрганиш;
б) уларнинг тавсифини ва ўлка археологик харитасида қайд этилишини

амалга ошириш;

в) археологик обидаларни қўриқлаш;
г) археологик қазув ишларини амалга ошириш;
д) маҳаллий археологик материалларни нашр учун қайта ишлаш[3].

Юқоридагиларга қарамай, тўгарак ўлка тарихини фақат археологик

жиҳатдан эмас, балки этнологик, лингвистик, эпиграфик ва бошқа
жабҳаларда ҳам тадқиқ этган. Шунингдек, тўгарак аъзолари яна медиевистик,
генеалогик, нумизматик ва бошқа тадқиқотларни ҳам амалга оширган.

Юқорида таъкидланган низомга кўра, фахрий раис ўлка генерал-

губернатори бўлган. Тўгаракнинг фахрий раиси ва ҳақиқий аъзолар ҳамда
тўгарак ходимларидан ташкил топган.

Тўгарак ташкил топган 1895 йилда унинг фахрий раиси ўлка генерал-

губернатори барон А.Б. Вревский бўлган. Тўгаракнинг таъсисчи аъзолари
сифатида К.В. Аристов, В.В. Бартольд, С.М. Граменицкий, Н.Л. Зеланд,


background image

100

Ф.М. Керенский, Н.С. Ликошин, В.П. Наливкин, Д.В. Назаров, В.Ф. Ошанин,
Н.П. Остроумов, В.О. Преображенский ва бошқалар қайд этилган[4].

Тўгарак таъсисчилари ва унинг аъзолари орасида Туркистонда фаолият

юритган олимлар ва маориф соҳаси вакиллари, йирик амалдорлар ҳамда
ҳарбийлар, шунингдек, нафақат ўлкадаги тадқиқотчилар, балки Россия
империя марказий губернияларида фаолият юритувчи тадқиқотчилар ҳам
аъзо бўлишган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиё археологиясини

ўрганишда маҳаллий зиёли вакилларининг хизматлари ҳам аҳамиятга эга.
Хусусан, тошкентлик савдогар А. Асқаров ўша даврларда ўзининг қадимий
коллекцияси билан шуҳрат қозонган. У Н.И.Веселовский раҳбарлигида
Туркистонда ўтказилган археологик тадқиқотларда қатнашган. А.Асқаров
қадимги тангаларни йиғишда катта маҳоратга эга бўлган, Афросиёб ва унинг
атрофидаги ёдгорликлар, Бухоро, Сирдарё, Фарғона вилоятларидаги тарихий
обидаларни ўрганишда иштирок этган[5].

ХХ асрнинг биринчи ўн йиллиги охирларида В.Л. Вяткин раҳбарлигида

Улуғбек расадхонаси қолдиқларини топиш мақсадида ўтказилган қидирув-
қазув ишлари муваффақиятга эришган. В.А. Шишкин таърифи билан
айтганда, “қазув ишлари Ўрта Осиё халқлари маданиятининг дурдона
ёдгорликларидан бири, дунё миқёсидаги кашфиёт, рус ва чет эл илмий
нашрларида катта мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлган Улуғбек
расадхонасининг очилиши билан ниҳояланади”[6].

Маълумотларга қараганда, Абу Саид Маҳсум ушбу кашфиётнинг

аниқлашишида катта хизмат қилган. Ўтган асрларда вақф ҳужжатларини
ўрганган, оғзаки ҳолда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган этнографик
маълумотлар, афсоналар билан солиштирган, тасодифий топилмалар қайд
этилган жойларни ҳисобга олган Абу Саид Маҳсум В.Л. Вяткинга расадхона
жойлашган жойни кўрсатиб берган.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ХIХ асрнинг сўнгги

чорагида бошланган Туркистон археологиясини ўрганиш ишларида маҳаллий
зиёли вакиллари ҳам қатнашиб, муайян малака ва тажрибаларни тўплай
бошлашган.

Тўгарак аъзолари томонидан Туркистон ўлка тарихи, маъмурий тузуми

бўйича ўрта аср шарқ қўлёзма манбалари, маҳаллий халқ афсоналари, урф-
одат ва фольклорига оид материаллар тўпланиб ўрганишга киришилган
бўлса-да, аслида бунинг замирида Россия империясининг ўлкада ўз
мустамлакачилик бошқарув тизимини мустаҳкамлаш сиёсати ётган.

Ўзбекистон Миллий архиви И-71-фонддаги йиллик ҳисоботлар тўгарак

археологик фаолиятини ҳар тарафлама ёритувчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Хусусан, тўгаракнинг дастлабки бир йиллик фаолияти (1895 йил 11 декабрь–
1896 йил 11 декабрь) ҳисоботида тўгарак аъзолари томонидан белгиланган
ишлар амалга оширилганлиги қайд этилган[7].

1896 йил 22 январдаги тўгарак йиғилиши баённомаларида

кўрсатилишича, Е.Т. Смирнов “Тошкент шаҳри атрофидаги қадимги


background image

101

обидалар” номли илмий ахборотини маъруза шаклида тақдим қилган.
Шунингдек, ушбу маъруза материаллари “Средная Азия” тўпламида нашр
этилган. Ушбу йиғилишда тўгарак аъзоси Х.Б. Гемлон қадимий Бухоро
тангаларини Туркистон Археология ҳаваскорлари тўгарагига совға қилган.
Йиғилиш баённомасида Самарқанд–Андижон темир йўл қурилиши даврида
топилган қадимий топилмалар тўгаракка топширилиши белгилаб қўйилган.
Яна тўгарак таъсисчи аъзоларидан бири Д.В. Назаров томонидан тўгарак
аъзолари учун махсус жетон лойиҳаси намойиш қилинган. Йиғилиш
қарорида ушбу жетон ҳажмини кичикроқ ва Т.А.К. (Туркестанский
Археологический Кружок) ҳарфлар монограммасидан иборат кўринишда
лойиҳалаш сўралган[8]. Жетон кейинчалик тайёрланган ва тўгаракнинг ҳар
бир аъзосида мавжуд бўлган.

Тўгаракнинг 1896 йил 26 февралдаги йиғилиши баён этилган ҳужжатда

Россия империясининг Кошғардаги бош консули Н.Ф. Петровскийнинг
Тошкент обидаларини тадқиқ этиш бўйича кўрсатмалари муҳокама этилган.
Йиғилиш давомида тўгаракнинг ҳақиқий аъзоси В.А. Калаур томонидан
юборилган Ктай қора киргиз(қирғиз –

А.Н.

) уруғига тегишли бўлган қадимги

мўғул ялови муҳокама этилган. Кейинчалик у тадқиқ этиш учун барон
Розенга юборилган. Айнан шу йиғилишда ҳарбий муҳандис Н.Т.
Пословскийнинг Амударё ўнг соҳилидаги қадимги Термиз шаҳри
харобаларини ўргангани ҳақидаги маълумоти ҳам мавжуд. М.С. Андреев эса
Фарғона вилоятидаги ёдгорликларни маҳаллий аҳоли вакиллари тавсиясига
асосланиб ўргангани ҳақидаги маълумотларни тақдим этган[9].

1896 йил 1 апрелдаги йиғилиш ҳужжатида тўгарак аъзо-котиби

Н.С. Лыкошин томонидан ёзилган “Очерки археологических изысканий в
Туркестанском крае до учреждения Туркестанского кружка любителей
археологии” номли рисоласи тақдим этилган. Шунингдек, тўгарак аъзоси
М.А. Терентьев йиғилганларга тошлардаги эпиграфик ёзувларни нам қоғоз
ёрдамида кўчириб олиш усулини ўргатган, тўгаракка маҳаллий тиллар
хрестоматияси коллекциясини ҳадя этган[10].

Бу сингари ҳужжатлар асосида ўлкада археология фанининг вужудга

келиши ва ривожланиши, дастлабки тарихий тадқиқотлар, XIX аср охири ва
XX аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида мавжуд
бўлган тарихий обидалар тарихи, уларни сақлаш ҳамда қайта тиклаш
ишларига оид маълумотларни илмий муомалага киритиш мумкин.

Шуни эътиборга олиш керакки, Марказий Осиё тарихчилар ва

археологлар илмий-тадқиқот мактабини ривожлантириш ишига катта ҳисса
қўшган олимлар ўлканинг маъмурий-сиёсий маркази – Тошкентни археолог
олимлар марказига айлантиришган. Бу мактабдан кейинчалик жаҳон
миқёсида машҳур кўплаб тарихчи, археолог олимлар етишиб чиққан.

Адабиётлар:

1. Бартольд В.В. Новое научное общество в Ташкенте. – Ташкент:

Наука, 1977. – С.487.


background image

102

2. Шамукарамова Ф.Ш. Случайные археологические находки в

Туркестанском крае и их значение в становлении археологической науки //
ЎзМУ Хабарлари. 2017. №1. – Б. 97-102.

3. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 2-орқа варақ.
4. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 2-йиғмажилд, 38-варақ.
5. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-жилд. – Тошкент: Давлат

илмий нашриёти, 2000. – Б. 235.

6. Шишкин В.А. Обсерватория Улугбека и её исследование // Труды

Института истории и археологии АН УзССР. – Ташкент, 1953. – С. 3-100.

7. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 52-60-орқа варақ.
8. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 23-23-орқаварақ.
9. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 55-56-варақлар.

10. ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 56-орқа варақ.

АНТИК ДАВРИГА ОИД МАНЗИЛГОҲЛАРДА 1950-1986

ЙИЛЛАРДА ОЛИБ БОРИЛГАН ТАДҚИҚОТЛАР

(Хоразм воҳаси мисолида)

Палванов Ҳ.А.

таянч докторант

Ўзбекистон Миллий университети

1950 йилда ёдгорлик Хоразм экспедициясининг Узбой йўналиши бўйича

олиб борган қидирув жараёнида манзилгоҳда амалга оширилган текшириш
ишларида қазишма ишлари олиб борилади. Кенг қамровли қазишма ишлари
1953 ва 1958 йилларда Ю.А. Рапопорт раҳбарлигида олиб борилиб,
тўпланган ашёвий манбалари ўзининг мазмуни жиҳатдан 3 даврга оид бўлиб,
қалъа ва илк босқичда қурилган. Муҳофаза деворида амалга оширилган
қазишма ишларида остодонлар ўрганилган. Топиб ўрганилган қўл чархида
қўпол ишланган сополлари ва скифларникига ўхшаш камон ўқларининг
учларига асосан милоддан аввалги V-IV йилликлар билан саналанган [1, Б.
141-155].

1953-1954 йилларда Хоразм археологик экспедициясининг О.А.

Вишневская раҳбарлигидаги археология отряди Кўзалиқир ёдгорлигида
тадқиқот ишларини олиб бориб, шаҳристон қисмида амалга оширилган.
Қазишма ишлари давомида унинг мудофаа деворлари ва уларга хом ғиштдан
таянч қилиб қурилган уйларнинг хоналарини қазиб ўрганилган. Қазиш
ишлари давомида милоддан аввалги VI-V асрларга оид кўп сонли сопол
буюмлари, скифларникига ўхшаш камон ўқларининг учлари, бронзадан
ишланган билакузуклар, темирдан ишланган ўроқ ва темирга ишлов бериш
ишлаб чиқариш излари аниқланган [2, Б. 98-99].

1953-1958 йилларда Ю.А. Рапопорт бошчилигидаги археологик отряд

Кўзалиқир ёдгорлигидан шарқда жойлашган бошқа бир аҳамонийлар даврига
оид бўлган ёдгорликда кенг кўламдаги тадқиқот ишларини олиб боради.
Манзилгоҳда 30 тача ўлчами квадрат шаклли ғиштлардан қурилган

Библиографические ссылки

Бартольд В.В. Новое научное общество в Ташкенте. – Ташкент: Наука, 1977. – С.487.

Шамукарамова Ф.Ш. Случайные археологические находки в Туркестанском крае и их значение в становлении археологической науки // ЎзМУ Хабарлари. 2017. №1. – Б. 97-102.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 2-орқа варақ.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 2-йиғмажилд, 38-варақ.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-жилд. – Тошкент: Давлат илмий нашриёти, 2000. – Б. 235.

Шишкин В.А. Обсерватория Улугбека и её исследование // Труды Института истории и археологии АН УзССР. – Ташкент, 1953. – С. 3-100.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 52-60-орқа варақ.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 1-йиғмажилд, 23-23-орқаварақ.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 55-56-варақлар.

ЎзМА И-71-фонд, 1-рўйхат, 3-йиғмажилд, 56-орқа варақ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов