Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида озиқ-овқат саноати ривожидаги камчилик ва нуқсонлар

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
458-462
3
1
Поделиться
Худайкулов, У. (2023). Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида озиқ-овқат саноати ривожидаги камчилик ва нуқсонлар. История и культура центральной Азии, 1(1), 458–462. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17200
У Худайкулов, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақиллик йилларида ижтмоий-иқтисодий ўзгаришлар кенг миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамияттараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” деб таъкидлайди.


background image

458

3. Например: дело «О расследовании жалоб на администрацию

Ташкентской богадельни (1907); «Отчет главного комитета о действиях
Туркестанского благотворительного общества за 1874 – 1875 гг»; «Отчет
Самаркандского областного попечительства детских приютов за 1909 г. и др.

4. Обзоры Сырдарьинской области за 1885-1913 гг.-Ташкент,1886-1916;

Обзоры Самаркандской области за 1888-1910 гг. – -Самарканд-
Ташкент,1888-1912; Обзоры Ферганской области за 1889-1913 гг –.Новый
Маргелан,1889-1916; Терентьев М.А. Статические очерки Среднеазиатской
России. // Записки русского географического общества отдел статистики. –
Ташкент,IV –. СПб.1874; Церковные школы Российской империи.
Статистические сведения – СПб.: 1907.

5. Гирс Ф.К. Отчет о состоянии Туркестанского края. – СПб.1883;Он

же, Отчет о состоянии Туркестанского края. – СПб. 1888; . Отчет
Туркестанской учительской семинарии за 25 лет ее существования (30
августа 1879

30 августа 1904 гг.), Составитель Н.П.Остроумов –

.СПб.1905.

219 с.; Отчет по ревизии Туркестанского края,,произведенный по

высочайшему повелению сенатором гофмейстером графом К. К. Паленом.
Выпуск I – XVIII – СПб. 1909 – 1910. Пален К.К. Материалы к
характеристике переселенческого хозяйства в Туркестане. - Приложение к
отчету по ревизии Туркестанского края. Ч. 1. Отд. 4. – СПб. 1911;

6. Романовский Д. И. Заметки по среднеазиатскому вопросу. – СПб.

1868; Остроумов Н. П. К истории народного образования в Туркестанском
крае. К. П. фон-Кауфман (1867 – 1881). – Т. 1895; Он же. Константин
Петрович фон Кауфман, устроитель Туркестанского края. Личные
воспоминания. – Т. 1899.;Федоров Г. П. Моя служба в Туркестанском
крае./Исторический вестник. Том 133. – 1913, № 9, Том 134, № 10. Мустафин
А. Николай Иванович Гродеков (1883 – 1913). Воспоминания, заметки.
/Исторический вестник.Том 142 – 1915; Лыкошин Н. С. Полжизни в
Туркестане. – Пг. 1916.

7. Петербургские ведомости. № 37, 6 февраля 1875.
8. Шамсутдинов Р.Т., Хошимов С., Бозоров Қ. История Андижана в

документах и материалах (1876-1917). Т.1. – Андижан, 2009.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

САНОАТИ РИВОЖИДАГИ КАМЧИЛИК ВА НУҚСОНЛАР

Худойқулов У.К.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Мустақиллик

йилларида

ижтмоий-иқтисодий

ўзгаришлар

кенг

миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан
ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамият


background image

459

тараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини
унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз
исботини топган” деб таъкидлайди.

Ўзбекистонда совет ҳокимияти йилларида озиқ-овқат саноатини янада

ривожлантириш ва ушбу соҳани замонавий жиҳозлар билан таъминлаш учун
жиддий ҳаракатлар амалга оширилмай, фан ва техника натижаларидан
мазкур тармоқни ривожлантиришда фойдаланилмади. Хуллас, озиқ-овқат
саноати корхоналарининг жадал ривожланишига, корхоналарнинг эркин
рақобатига шароит яратилмади. Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва
қишлоқ хўжалигидаги зиддиятлар ва қийинчиликлар, шу жумладан
хўжасизлик ўрнини совет ҳукумати чет элдан озиқ-овқат ва ғалла сотиб олиш
йўли билан тўлдиришга ҳаракат қилди. 1970-1980 йилларда гўшт, балиқ, ёғ,
қанд, шакар, ғаллани чет элдан сотиб олиш 10 баробарга ошди. Совет
ҳукумати 1980 йил бошларида қишлоқ хўжалиги тушкунлигини олдини олиш
мақсадида махсус озиқ-овқат режасини ишлаб чиқди. Ушбу режа КПСС
Марказий Комитетининг 1980 йил май Пленумида тасдиқланди. Бироқ у
маъмурий-буйруқбозлик бошқарувининг эскирган тизими доирасида ишлаб
чиқилиб, турғунлик асоратининг олдини ололмади. Қабул қилинган қарор
озиқ-овқат саноатидаги муаммоларни бартараф эта олмади ҳамда замонавий
озиқ-овқат саноати корхоналарини қуриш, қайта таъмирлаш масаласида
бирон бир жиддий натижага эриша олмади.

1990 йил 11 февралда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Министрлар Совети

кенгашида Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан
тайёрланаётган маҳсулотларни рўйхатга олиш, сут, гўшт, ун, ёғ, макарон,
колбаса, шакар ва бошқа маҳсулотларнинг ички ва ташқи нархларини
аниқлаш, республикадан четга чиқарилаётган маҳсулотларнинг баҳосини
ҳисобга олиш, шунингдек, республикага четдан келтирилаётган озиқ-овқат
маҳсулотлари миқдори, уларнинг баҳоси ҳақида ҳаққоний мулоҳазалар
юритиш, миллий даромадни тўғри ҳисоблаш ва “қарз” деган баҳонадан
қутилиш масаласини ҳал қилиш кун тартибига қўйилди. Энг муҳими тайёр
озиқ-овқат маҳсулотни кўпайтириш, бунинг учун қайта ишловчи соҳаларни
кенгайтириш, маҳсулотлар баҳосини қайта кўриб чиқиш, ушбу саноат
маҳсулотларининг республикада қолиши, шунингдек, саноат соҳасида
мутахассислар тайёрлаш, ишсизликка барҳам бериш масалаларини ҳал
қилиш кун тартибига киритилди [1].

Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати корхоналари

ўзининг ишлаб чиқариш имкониятларини тўлиқ ишга тушира олмади.
Меҳнат унумдорлигини ошириш, замонавий техника билан таъминлаш ҳамда
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масаласида жиддий ўзгаришлар
бўлмади. Қайта қуриш йилларида халқ хўжалигида озиқ-овқат саноатини
техник жиҳатдан замонавий жиҳозлаш, хўжалик механизмини жорий этиш,
ишлаб чиқариш кучларини ҳар томонлама ривожлантириш масаласига
эътибор берилмади. Озиқ-овқат саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш,
иқтисодий эркинлик бериш, маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда хом


background image

460

ашё маҳсулотларини тайёр озиқ-овқат саноат маҳсулоти сифатида ишлаб
чиқиш имкониятига йўл берилмади. Ўзбекистонда, жумладан, жанубий
ҳудудларда аҳоли жон бошига озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш деярли талаб даражасининг атиги 45 фоизини таъминлади, холос.
Озиқ-овқат саноатини замонавий асосда қуриш, маҳсулот ишлаб чиқаришни
механизациялаш ва автоматлаштириш ишлари фақат режада кўрсатилган
рақамларга асосланиб, халқнинг талаб-эҳтиёжлари асосида маҳсулотнинг
тури, сифатини кўпайтиришга эътибор берилмади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида агросаноатни ривожлантириш

масаласида режалар, кўрсатмалар, лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлсада,
амалда агросаноат комплексларини қуриб ишга тушириш масалалари суст
олиб борилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат
корхоналарини қуриш, ишга тушириш суст олиб борилиши натижасида олиб
келинган саноат ускуналари занглаб, ўз вақтида ишга туширилмаганлиги
туфайли ишлаб чиқариш қувватини йўқотди. Ишга туширилган озиқ-овқат
саноати маҳсулотларини ўз вақтида хом ашё манбалар билан
таъминланмаганлиги, тайёр маҳсулотларни жиҳозлайдиган, сақлайдиган
ускуналарнинг ўз вақтида етказиб берилмаслиги натижасида маҳсулотнинг
сифати ва самараси халқ эҳтиёжларини қондира олмади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида озиқ-овқат маҳсулотлари учун

зарур бўлган шартли банкалар, консерва ёпадиган ускуналар, маҳсулотни
сақлайдиган омборлар, уни транспорт асосида ташиш ишлари ўз вақтида
ташкил этилмаганлиги туфайли тайёр маҳсулотларни сифатли ишлаб
чиқариш имконияти бўлмади. Энг муҳими озиқ-овқат маҳсулотларини
етиштириш учун зарур ҳудудий фондлар маҳаллий бюджет ҳисобига
ўтказилмади ҳамда қўшимча иқтисодий рағбатлантирилмади, шунингдек,
озиқ-овқат саноати корхоналарини қуришга бўлган масофа, транспорт
ҳаражати ҳисобга олинмади. Ҳар бир ҳудуднинг озиқ-овқат саноатини
ривожлантиришдаги имкониятлари ҳисобга олинмаган ҳолда озиқ-овқат
саноати корхоналарини қуриш режа асосида амалга оширилди ва ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар Марказга жўнатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш
керакки, озиқ- овқат саноати корхоналарини қуришда табиий шароит, иқлим,
географик жойлашув, аҳолининг сони ва талаб даражаси, ишчи кучи,
ижтимоий турмуш даражаси ва хом ашё билан таъминлашдаги оралиқ
масофалар ҳисобга олинмади. Натижада озиқ-овқат саноати корхоналарини
ишчи кучи, мухандис техник ходимлар ва хизматчилар билан таъминлаш,
уларни уй-жой ва ижтимоий маиший жиҳатдан ҳимоя қилиш доимий тарзда
муаммоли масала бўлиб келди [2].

Машина-ускуналар у ёқда турсин, Ўзбекистон шароитида етиштириш ва

тайёрлаш мумкин бўлган озиқ-овқат саноати истеъмол маҳсулотларининг
асосий қисми ҳам (масалан, дон ва гўштнинг 70 фоизи, картошканинг 60
фоизи, шакарнинг 100 фоизи) республикага четдан олиб келинарди, хатто
Ўзбекистоннинг ўзида захиралари тўлиб-тошиб ётган ош тузи ҳам
ташқаридан келтириларди [3]. Шу каби мавжуд муаммолар ҳамда


background image

461

камчиликларга қарамасдан маҳаллий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда
озиқ-овқат саноатида 1960 йилга нисбатан жанубий ҳудудларда маълум
маънода ижобий силжишлар амалга оширилганлигини қуйидаги таҳлиллар
орқали кўриш мумкин.

Озиқ-овқат саноатида қайта ишловчи комплексларни шакллантиришда

Ўзбекистоннинг ҳудудий иқтисодий имкониятлари ҳисобга олинди.
Сурхондарё вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1965 йилга
нисбатан 1970 йилда 110,9 фоизга, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш 95 фоизга,
консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш 160 фоизга, вино ва вино
маҳсулотлари ишлаб чиқариш 175 фоизга, қандолатчилик маҳсулотлари
ишлаб чиқариш 138 фоизга ўсди. Қашқадарё вилоятида 1970 йилда 1965
йилга нисбатан озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2.8
фоизга ошиб, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш 1970 йилда 16184 тонна, 1973
йилда 20656 тонна, консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1970 йилда 33030
банка, 1973 йилда 38133 банка, вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш
364 минг дал литр, 1973 йилда 426 минг дал литрга етди, озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1970 йилга нисбатан 1973 йилда 129.8
фоизга ошди. Қашқадарё вилоятида 1970 йилга нисбатан 1973 йилда 175
фоизга озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсди [4].

Бироқ озиқ-овқат

саноати

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш

Ўзбекистонда аҳолини сони ва талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олиш нуқтаи
назаридан эмас, балки Марказнинг бевосита режаси асосида олиб борилиб,
маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш, замонавий асбоб-ускуналарни ўрнатиш,
сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга зарурий маблағлар сарфланмай,
ишлаб чиқариш технологияси янгиланмай амалга оширилди. Ўсимлик ёғи
ишлаб чиқариш 1970 йилда Ўзбекистонда 293.604 тонна, жумладан,
Қашқадарё вилоятида 16184 тонна, Сурхондарё вилоятда 18103 тоннани
ташкил этди. Қайд этилган ўсимлик ёғи аҳоли жон бошига ўртача
тақсимланганда ишлаб чиқариш қувватини ёки ўртача аҳоли жон бошига
ишлаб чиқилган маҳсулот режасининг фақат 75,2 фоизини ташкил этди.
Пахта чигитдан олинган ёғ озуқа ва техник маҳсулотлар учун хом ашё
ҳисобланиб, ундан ошхона мойлари, маргарин, майонез, совун, алиф ва жами
50 га яқин турли-туман маҳсулотлар олинади. Рафинадланган пахта ёғи
ишлаб чиқариш 1990 йилда республикадаги ҳар бир киши бошига тахминан
2,5 килограммдан тўғри келган [5].

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида озиқ-

овқат саноати ривожи асосан пахта махсулотларини қайта ишлаш асосида
олинадиган маҳсулотлар ҳисобида шаклланган бўлса, пахта чигитидан ёғ
олиш сифати талаб даражасида эмас эди.

Ўзбекистоннинг

жанубий

ҳудудларида

озиқ-овқат

саноат

маҳсулотларининг сифат ва самарадорлиги талаб даражасида эмас эди. Шуни
алоҳида қайд этиш керакки, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли
эҳтиёжлари учун зарур бўлган сут ва сут маҳсулотлари, колбаса, макарон,
қандолат

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш

корхоналари

замонавий


background image

462

технологиялар билан жиҳозланмаган эди. Шунингдек, жанубий ҳудудларда
озиқ-овқат саноати корхоналарининг янги технологик жараёнлар билан
жиҳозлаш, янги

маҳсулот турларини

яратиш, замонавий

ишчи

мутахассисларни тайёрлаш тажрибаси талаб даражасида эмас эди. Озиқ-
овқат саноатини ривожлантириш учун катта имкониятлар бўлишига
қарамасдан минтақада саноатбоп хом ашё манбаларини қайта ишловчи ва
такомиллаштирувчи имкониятларни ишга солиш Марказ томонидан махсус
назардан четда қолдирилган эди.

Адабиётлар:

1. “Фан ва турмуш”, 1990. №9, 20-21 бетлар.
2. Зиядуллаев С

.

Экономичекие реформы в Узбекистане в действии.- Т.,

1994.

3. Узбекистан за годы восмой пятилетки (1966-1970 гг.) – Т.: Изд. ЦК КП

Узбекистана, 1971. – С.20,22, 23.

4. Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет–Т.:“Узбекистан”, 1974. –

С.91

5. Мирзаев З., Қобилов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта

тозалаш заводи тарихи. Термиз, 1996. 68-бет.

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

ВА УНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВ БОСҚИЧЛАРИ

Худаёров А.Х.

т.ф.ф.д.(PhD),

Тошкент Кимё халқаро университети

Ўзбекистонда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб самарали солиқ

тизимини яратишга катта эътибор берилди ва бу масалага ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг энг муҳим омили
сифатида қаралди.

Иттифоқнинг

парчаланиши

ўзининг

иерархик

жиҳатдан

марказлаштирилган давлат аппарати билан янги иқтисодий тизим – бозор
иқтисодиётини яратишга ва иқтисодий жиҳатдан самарали солиқ тизимини
яратишга йўл очди [1, С. 112].

Ҳар бир мустақил давлатнинг иқтисодий қудратини солиқлар асосида

шакллантирилган давлат бюджети, хусусан унинг молия тизими ташкил
этади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий
фаолиятнинг либераллашуви ва давлат томонидан рағбатлантирилиши, солиқ
тизимини айни шу мақсадлар учун кўмаклашувчи давлат институти сифатида
фаолият юритишини тақозо этарди. Бу вазифани амалга ошириш эндигина
мустақилликка эришган Ўзбекистон учун машаққатли кечди.

Биринчидан,

тарихдан маълумки Ўзбекистонда солиқ тизими, қарийб 130

йил давомида Россия империяси ва Совет давлати солиқ тизимининг кичик

Библиографические ссылки

“Фан ва турмуш”, 1990. №9, 20-21 бетлар.

Зиядуллаев С.Экономичекие реформы в Узбекистане в действии.- Т., 1994.

Узбекистан за годы восмой пятилетки (1966-1970 гг.) – Т.: Изд. ЦК КП Узбекистана, 1971. – С.20,22, 23.

Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет–Т.:“Узбекистан”, 1974. – С.91

Мирзаев З., Қобилов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. Термиз, 1996. 68-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов