Ўзбекистонда солиқ тизимининг ташкил этилиши ва унинг такомиллашув босқичлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
462-465
2
1
Поделиться
Худаёров, А. (2023). Ўзбекистонда солиқ тизимининг ташкил этилиши ва унинг такомиллашув босқичлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 462–465. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17201
А Худаёров, Ташкентский международный химический университет

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб самарали солиқ тизимини яратишга катта эътибор берилди ва бу масалага ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида қаралди.


background image

462

технологиялар билан жиҳозланмаган эди. Шунингдек, жанубий ҳудудларда
озиқ-овқат саноати корхоналарининг янги технологик жараёнлар билан
жиҳозлаш, янги

маҳсулот турларини

яратиш, замонавий

ишчи

мутахассисларни тайёрлаш тажрибаси талаб даражасида эмас эди. Озиқ-
овқат саноатини ривожлантириш учун катта имкониятлар бўлишига
қарамасдан минтақада саноатбоп хом ашё манбаларини қайта ишловчи ва
такомиллаштирувчи имкониятларни ишга солиш Марказ томонидан махсус
назардан четда қолдирилган эди.

Адабиётлар:

1. “Фан ва турмуш”, 1990. №9, 20-21 бетлар.
2. Зиядуллаев С

.

Экономичекие реформы в Узбекистане в действии.- Т.,

1994.

3. Узбекистан за годы восмой пятилетки (1966-1970 гг.) – Т.: Изд. ЦК КП

Узбекистана, 1971. – С.20,22, 23.

4. Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет–Т.:“Узбекистан”, 1974. –

С.91

5. Мирзаев З., Қобилов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта

тозалаш заводи тарихи. Термиз, 1996. 68-бет.

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

ВА УНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВ БОСҚИЧЛАРИ

Худаёров А.Х.

т.ф.ф.д.(PhD),

Тошкент Кимё халқаро университети

Ўзбекистонда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб самарали солиқ

тизимини яратишга катта эътибор берилди ва бу масалага ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг энг муҳим омили
сифатида қаралди.

Иттифоқнинг

парчаланиши

ўзининг

иерархик

жиҳатдан

марказлаштирилган давлат аппарати билан янги иқтисодий тизим – бозор
иқтисодиётини яратишга ва иқтисодий жиҳатдан самарали солиқ тизимини
яратишга йўл очди [1, С. 112].

Ҳар бир мустақил давлатнинг иқтисодий қудратини солиқлар асосида

шакллантирилган давлат бюджети, хусусан унинг молия тизими ташкил
этади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий
фаолиятнинг либераллашуви ва давлат томонидан рағбатлантирилиши, солиқ
тизимини айни шу мақсадлар учун кўмаклашувчи давлат институти сифатида
фаолият юритишини тақозо этарди. Бу вазифани амалга ошириш эндигина
мустақилликка эришган Ўзбекистон учун машаққатли кечди.

Биринчидан,

тарихдан маълумки Ўзбекистонда солиқ тизими, қарийб 130

йил давомида Россия империяси ва Совет давлати солиқ тизимининг кичик


background image

463

бир бўлаги сифатида фаолият кўрсатиб келди. Солиқ сиёсатининг асосий
мақсади Россия, СССР республикалари учун давлат ғазнасини тўлдиришдан
иборат бўлди. Солиқ тизими сиёсатини юритиш ваколати фақат марказий
ҳокимиятгагина берилган эди. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқувчи, солиқ
хизматини ташкил этишнинг асосларини белгилаб берувчи малакали маҳаллий
кадрлар йўқ эди.

Иккинчидан,

республикамиз келажаги маълум миқдорда солиқ тизими

фаолиятини тўғри йўлга қўйишга боғлиқ эди. Солиқ сиёсати мамлакатимизда
бозор тамойилларига жавоб берадиган, солиқларни бошқаришнинг
замонавий методлари ва механизмларининг жорий этилиши, солиқ
органларининг яхлит тизимини муносиб равишда яратиш лозим эди.

Учинчидан,

солиқ сиёсати умумхалқ манфаатлари асосида ишлаб

чиқилиши давр талаби эди. Мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий ва
демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, оғир иқтисодий ва ижтимоий
оқибатларнинг олдини олиш учун солиқ сиёсатини юритишда миллий давлат
манфаатларининг мақсад, вазифаларини аниқ ва пухта белгилаб олиш зарур
эди. Солиқ сиёсатида тажрибаси бўлмаган давлат биринчи кундан бошлаб,
қаерда таназзулга учраши, ёхуд муваффақият қозониши мумкин ана шундай
жиддий масалани ҳал этишга тўғри келди.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Ўзбекистон Республикаси солиқ

органлари тизимининг бугунги кунга қадар шаклланиш жараёнини шартли
равишда тўрт босқичга бўлиб ўрганиш мумкин:

Ислоҳотларининг биринчи босқичи

1991-1997 йилларни ўз ичига олган

бўлиб, Ўзбекистоннинг ўз мустақил солиқ тизимининг шаклланиши ва
солиқларнинг хазинавий аҳамиятини ошириш, солиқ тизимининг ягона
ташкилий асосларини ишлаб чиқиш, солиқларни бозор иқтисодиёти
талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб чиқаришларини
рағбатлантиришга қаратилган давридир.

Республикамизда солиқ идораларининг мустақил фаолияти давлат

суверенитетига эришмасдан аввал Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1991
йил 14 июндаги қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ
идоралари тўғрисида”ги Низоми қабул қилинганидан кейин давлат назорати
ва бошқарувининг алоҳида тузилмаси сифатида солиқ идораларининг
шаклланиши ва мустақил фаолият кўрсатишига асос солинди.

Бунинг асосий сабаби сифатида айтиш мумкинки, Совет иттифоқининг

сўнгги йилларида барча давлатларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бюджет
тақчиллиги кузатилаётган эди. Жумладан, 1991 йилнинг бошида Республика
давлат бюджети тақчиллиги карийб 7,5 фоиз [2, Б. 6] ни ташкил этган. Бу ўз
навбатида, давлат даромадини мустаҳкамлашга қаратилган солиқ
механизмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш бўйича
амалий чоралар кўрилиши зарурлигини кўрсатди.

Республикамизнинг мустақил солиқ тизимининг шаклланишидаги

дастлабки қонун 1991 йил 15 февралда қабул қилинган [3, Б. 77]. Унга кўра,


background image

464

биринчи марта солиқ тизимининг тузилиши ва ишлашининг умумий асослари
аниқлаб берилди, солиқларни ҳисоблаш ва ундириш тартиблари ўрнатилди.

Ушбу босқич ишлаб чиқаришнинг пасайиши, юқори инфляция, даромад

даражаси бўйича чуқур тафовут билан аҳоли турмуш даражасининг
пасайиши, ишсизлик муаммоларининг кучайиши, маданият, илм-фан,
ахлоқнинг аста-секин таназзулга учраши ва жиноятчиликнинг кўпайиши
билан тавсифланади.

Ислоҳотларнинг иккинчи босқичи

1998 йилдан 2008 йилгача бўлган

даврни ўз ичига олади. Бу даврни солиқ тизими асосларини ташкилий-
ҳуқуқий мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, солиқларни ихчамлаштириш
соҳасидаги муҳим босқичнинг бошланиши, тадбиркорлик субъектларини ҳар
томонлама рағбатлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, солиқ
сиёсатини такомиллаштириш ва эркинлаштириш даври, деб аташ мумкин.

Мазкур босқичда солиқ тўловчи юридик шахсларга имкони борича

соддалаштирилган, ихчамлаштирилган солиқ тўлаш, солиқ ҳисоботлари ва
солиқ тўлаш муддатлари соддалаштириш тизими жорий этилди. Ишлаб
чиқариш тармоқлари ва корхоналар бўйнига тушаётган солиқ оғирлиги
тобора йилдан-йилга камайиб борди.

Мустақиллик йилларида солиқ тизимининг ислоҳ қилиниши ўз

самарасини бериб, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг мамлакат ялпи
ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ўрни ва салмоғи ортиб борди. Бу эса
мамлакатимизда солиқ тизимини янада изчил ислоҳ қилишни ва
такомиллаштиришни тақозо этди.

Солиқ ва бошқа имтиёзлар билан боғлиқ бир қатор хукумат қарорлари

қабул қилинганлигига қарамай, жойларда, яъни Фарғона, Навоий, Жиззах ва
Сурхондарё вилоятларида солиқ органлари томонидан сиёсат тушунарли
етказилмаган, оқибатда Давлат солиқ қўмитасининг ишлари қониқарсиз деб
топилган [4].

Аммо, бу босқичда қўлга киритилган ютуқлардан ташқари,

камчиликлардан ҳам холи эмас эди. Кўп ҳолларда, қабул қилинган қонунлар,
фармон ва қарорлар қоғозда қолиб кетди, яққол ижобий ўзгаришлар кўзга
ташланмади.

Ислоҳотларининг учинчи босқичи

2009-2016 йилларни ўз ичига

олиб,солиқ

тизими

фаолиятини

такомиллаштириш,солиқ

юкини

енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация
қилиш, солиқ юкини пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаётган
сиёсат, солиқ ва бошқа масалаларда имтиёзлар бериш сиёсати давом
эттирилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган уч босқичда мамлакатда амалга оширилган

солиқ сиёсати деярли ўзини оқламади. Масалан, Жаҳон банки томонидан
“Price Waterhouse Coopers” билан ҳамкорликда тайёрлаган “Солиқ тўлаш
2010” солиқ тизимлари рейтингида солиқ режими энг қийин бўлган ўнта
мамлакатлар рўйхатига 174-183 ўринларни эгаллаган давлатлар орасида
Ўзбекистон Республикасиўрганилган 183 мамлакатдан 178 ўринни эгаллади.


background image

465

Таққослаш учун МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида вазият

қуйидагича эди: Эстония - 38, Латвия - 45, Литва - 51, Қозоғистон - 52-,
Грузия - 64, Молдова - 101, Россия - 103, Озарбайжон - 108, Польша - 151,
Арманистон - 153, Қирғизистон - 156, Тожикистон - 162, Ўзбекистон - 178 ва
Украина - 181-ўрин [5].

Ислоҳотларининг тўртинчи босқичи

2017 йилда Ўзбекистон солиқ

сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлди. Барча масалалар танқидий кўриб
чиқиш асосида, тартиб-интизомни кучайтириш ва шахсий маъсулият ҳамда
жавобгарликни

ошириш

чораларини

кўриш

орқали

амалга

оширилган.Солиққа тортиш базаси янада кенгайди.Солиқ бошқаруви учун
замонавий тартибга солиш механизмлари -жорий этилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим вазифалар
сифатида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини, шу жумладан, солиқ
соҳасида солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини
соддалаштириш йўлини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш

ва

рағбатлантиришнинг

тегишли

чораларини

кенгайтириш белгиланди [6].

Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари

тизимининг бугунги кунга қадар шаклланиш жараёнининг таҳлилий
хулосаси шундан далолат берадики, 1991-1997 йилларда Ўзбекистоннинг ўз
мустақил солиқ тизими шаклланиб, солиқ тизимининг ягона ташкилий
асослари ишлаб чиқилди. 2017 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий
ўзгаришлар даври бўлди. Барча масалалар танқидий таҳлил асосида, қатъий
тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик чораларини кўриш орқали амалга
оширилди.

Адабиётлар:

1. Супруненко С.А. История становления и развития системы налого

обложения Украины. Экономика и современный менеджмент: теория и
практика // XXI междунар. науч. практ. конф. – Новосибирск: СибАК, 2013.

2. Мустақиллик йилларидаги тараққиёт. Давлат солиқ қўмитаси ахборот

хизмати. –Тошкент, 2016. – Б. 6.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 86 –

модда. 1991, 4 – сон. – Б.77.

4. ЎзМА, М – 37 – фонд, 1 – рўйхат, 8959 – йиғма жилд, 1– варақ.
5. Рейтинг уплаты налогов Paying Taxes 2010.
6. Халқ сўзи газетаси. 2017 й 8 февраль, № 28 (6722). – Б.3.

Библиографические ссылки

Супруненко С.А. История становления и развития системы налого обложения Украины. Экономика и современный менеджмент: теория и практика // XXI междунар. науч. практ. конф. – Новосибирск: СибАК, 2013.

Мустақиллик йилларидаги тараққиёт. Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати. –Тошкент, 2016. – Б. 6.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 86 – модда. 1991, 4 – сон. – Б.77.

ЎзМА, М – 37 – фонд, 1 – рўйхат, 8959 – йиғма жилд, 1– варақ.

Рейтинг уплаты налогов Paying Taxes 2010.

Халқ сўзи газетаси. 2017 й 8 февраль, № 28 (6722). – Б.3.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов