Экологик муаммолар ва унинг инсоният ҳаётига таҳдиди

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
476-481
27
4
Поделиться
Аннаева, З. (2023). Экологик муаммолар ва унинг инсоният ҳаётига таҳдиди. История и культура центральной Азии, 1(1), 476–481. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17207
З Аннаева, Термезский государственный университет

старший преподователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан характерланади. Биринчидан, ҳозирги цивилизация глобал экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатлами емирилиши, ичимлик суви ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хиллик қисқариши, ортиқча ҳажмдаги чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларни зарарсизлантириш муаммолари ва бошқалар) билан тўқнаш келди


background image

476

12. Монин А.С. Популярная история Земли. – М.: Наука, 1980. – 57 с.
13. СалиевА.С.Проблемы расселения и урбанизации в республиках

Средней Азии. – Тошкент,1984. – 123 с.

Khaydarov, Z. (2021). Archaeology of Kesh and Shakhrisabz: on the basis of

KATE reports. Current research journal of history (2767-472X), 2(11), 52-57.

Очилдиев, Ф. (2021). XIX асрнинг иккинчи ярми-XX аср бошларида

Сурхон воҳаси бекликларининг мамурий бўлиниши ва бошқарув тизими.

Общество и инновации

,

2

(4/S), 387-397.

Ochildiev, F. (2021). Cotton Production Development In Bukhara Emirate

During The Late XIX–Early XX Centuries.

The American Journal of Social

Science and Education Innovations

,

3

(02), 119-125.

Ochildiev, F. B. (2019). Trade relations between bukhara-russia in the second

half of XVIII century-in the XIX century.

Theoretical & Applied Science

, (5), 484-

487.

Ochildiev, F. B. (2019). The сreation of the amudarya fleet.

ISJ Theoretical &

Applied Science

,

10

(78), 583-586.

Очилдиев, Ф. Б., & Тогаев, Ж. Э. (2015). Заметки о системе местного

управления в бухарском эмирате в середине XIX-начале ХХ века.

Национальная ассоциация ученых

, (2-9 (7)), 47-50.

Ochildiyev, F. (2019). Trade relations between Bukhara and Russia in the

second half of the XIX century-the beginning of the XX century//Social Sciences:
Achievements and Prospects Journal 3 (11), 2019/OEAPS Inc.(Open European
Academy of Public Sciences); Chief Editor Mark Freeman-Barcelona, Spain.
16.03. 2019: OEAPS Inc., 2019.-pp. 55-60.

Очилдиев, Ф., & Хайдаров, З. (2022). Кеш ва Шаҳрисабз археологияси:

КАТЭ тадқиқотлари.

Общество и инновации

,

3

(2/S), 79-86.

ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ВА УНИНГ ИНСОНИЯТ ҲАЁТИГА

ТАҲДИДИ

Аннаева З.М.

кат. ўқитувчи

Термиз Давлат университети

Учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан

характерланади. Биринчидан, ҳозирги цивилизация глобал экологик
муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатлами емирилиши, ичимлик суви
ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хиллик
қисқариши, ортиқча ҳажмдаги чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларни
зарарсизлантириш муаммолари ва бошқалар) билан тўқнаш келди.

Иккинчидан, дунё жадал суръатларда ўзгариб бормоқда. Шунинг учун

ўтган даврдаги мезонлар билан келгусидаги истиқболни белгилаш у ёқда
турсин, ҳатто бугунги ҳодисаларни ҳам баҳолаб бўлмайди.

Инсоният цивилизациясининг ҳозирги тарихий ривожланиш босқичида

бир қатор ижтимоий, иқтисодий, маънавий муаммолар алоҳида аҳамият касб


background image

477

этмоқда. Жумладан, экология билан боғлиқ масалалар, табиат экотизими
емирилишининг кенгайиб бориши, биологик хилма- хилликнинг қисқариши,
табиий муҳит глобал ўзгаришининг таҳдиди, саноат объектларидаги
ҳалокатлар, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг атроф-муҳит ва аҳоли
саломатлигига салбий таъсири дунё ҳамжамиятини хавотирга солмоқда.

Глобаллашув жараёнининг юқори суратларда жадаллашуви кўплаб

локал, регионал ва глобал экологик тизимлар инқирозига сабаб бўлмоқда.
Кундан-кунга ўсимлик ва ҳайвонларнинг кўплаб турлари камайиб ёки
бутунлай йўқ бўлиб кетмоқда. Иқлим ўзгариши, музликларнинг эриши,
тупроқ емирилиши, ўрмонларнинг йўқолиб бориши, ер юзида ҳароратнинг
кўтарилиши, ичимлик суви танқислиги, озиқ-овқат етишмовчилиги, турли
юқумли касалликларнинг тарқалиши каби офатлар бугунги кунда
инсониятни жиддий ташвишга солмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, шу пайтгача инсон цивилизацияси

туфайли ер юзида ўрмонларнинг 66 фоизи йуқотилган, 2 млрд гектар унумли
тупроқ қишлоқ хўжалик ҳисобидан чиқариб борилган. 200 дан ортиқ
ҳайвонот ва ўсимлик турлари йўқолиб кетган, атмосфера ҳавосидаги
кислород миқдори 10 млрд тоннага камайган [1]. XXI аср бошига келиб
сайёрамизда йилига 5-7 млн гектар ер қишлоқ хўжалиги тасарруфидан чиқиб
кетди. Кунига 44 гек- тар майдон саҳрога айланмоқда. Атмосферада
миллионлаб тонна миқдордаги зарарли моддалар пайдо бўлаётганлиги
ачинарли ҳолдир. Ҳаво ҳарорати кейинги 200 йил ичида ўрта минтақаларда
2-3 даражага, шимолий ва жанубий қутбларда 10 даражагача кўтарилган[2].

Сайёрамизда инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ҳаётий фаолияти

натижасида пайдо бўладиган чиқиндилар миқдори миллиардлаб тоннани
ташкил этаётган бир шароитда уларни қайта ишлаш қобилиятига эга бўлган
тирик организмлар бу даражадаги ишни бажара олмасдан қолмоқда. Сабаби,
кишилар томонидан атроф муҳитга қайта ишлашга яроқсиз минглаб тонна
сунъий моддалар чиқариб ташланмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, 30-50-
йиллардан сўнг тиклаб бўлмайдиган жараёнлар бошланади ва улар ХХI-ХХII
асрлар оралиғида глобал экологик фалкатга олиб келиши мумкин. Айниқса,
саноати ривожланган Европа мамлакатлари бу вазиятга бошқалардан кўра
эртароқ дуч келиши мумкин. Чунки бу минтақада табиий ресурслар деярли
тугаб бормоқда, улар бу эҳтиёжни четдан келтириладиган маҳсулотлар
эвазига қондиришга ўтганлар. БМТ маълумотлари бўйича ҳар йили дунё
океанига 30 млрд тонна нефт маҳсулотлари, 50 минг тонн, пестицидлар ва 5
минг тонна, симоб ташланади[3]. Аҳолини тоза ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқава сувларни тозалаш муаммолари алоҳида аҳамият касб
этмоқда. Саноатда жуда кўп миқдорда сув ишлатилади. Масалан, 1 тонна
пўлатни эритиш учун 200 м

3

, 1 тонна қоғоз ишлаб чиқариш учун 100 м

3

, 1

тонна синтетик ипак тайёрлаш учун эса 2500 дан 5000 м

3

гача сув сарф

қилинади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда ривожланаётган
мамлакатларда 1,3 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан мунтазам
фойдалана олмайди[4]. Қанчадан-қанча давлатларда эса ичимлик сувини


background image

478

фақат пул эвазига сотиб олиш мумкин.

Айни пайтда дунёдаги минерал захираларга бой минтақаларни эгаллаш

учун қудратли давлатлар уртасида тинимсиз “манфаатлар” жанги бормоқда.
Ёқилғининг ёниши натижасида ҳар йили атмосферага 20 млрд тонна
атрофида карбонат ангидрид гази ташланмоқда. Газларнинг атмосферадаги
миқдори секин аста кўпайиб бормоқда, охирги 100 йил ичида бу кўрсаткич
10 фоиздан ошди[5]. Карбонат ангидрид гази космик фазода иссиқликнинг
тарқалишига тўсқинлик қилмоқда, бу эса Eр ҳарорати исиб кетишига олиб
келмокда. Газларнинг атмосферага чиқарилиши ультрабинафша нурлардан
Ернинг асосий ҳимоячиси бўлган озон қатламининг 9 фоизини йўқ қилди.
“Озон туйнуги”нинг умумий майдони АҚШ ҳудудига тенг майдонни ташкил
қилади.

Сайёрамизга таъсир қилаётган иссиқлик эффекти ҳодисаси ҳам

бугуннинг

энг

долзарб

муаммоси

ҳисобланади.

1959

йилга

келиб,атмосферада углерод оксиди миқдори 13 фоиз, сўнгги 39 йил ичида 17
фоизга кўпайди. Бунинг натижасида Ер юзасининг ҳарорати кескин
кўтарилиб бормоқда. Маълумотларга кўра, Ер юзи ҳароратининг 1

O

С га

ортиши дунё океани сатҳининг 17 см гача кўтарилишига олиб келади[6].
Охирги юз йилликда океаннинг глобал сатҳи тахминан 15см.га кўтарилди.
Агар иссиқхона газлари эмиссиясининг ҳозирги суръати сақланиб қолса,
2100 йилга бориб, океан сатҳи яна 65 см.га кўтарилиши мумкин.
Буэсамиллионлаб квадрат километр қурукликучун, демакки, миллионлаб
одамлар учун таҳликали вазиятни вужудга келтиради.

Кейинги ўнйилликда Ернинг муз қатлами эриши тезлашмокда.

Олимлар фикрича, бу турли газлар келтириб чиқараётган кенг миқёсдаги
ҳаво исишидан далолат берувчи белгилардан биридир. Муз қатламини
йўқотиш нафақат об-ҳавога таъсир этади, балки катта сув тошқинларини ҳам
келтириб чиқаради, кенг кўламли муз эриши у жойлардаги ҳайвонот ва
ўсимликлар дунёсига ҳам хавф солади. Арктика денгизларида музликлар
майдони 1978 йилдан 1996 йилгача 6 фоизга қисқарган. Бу йилига 34300
квадрат километр муз майдонлари эриб кетяпти деган гап. Кейинги 30 йил
ичида музликлар қалинлиги 40 фоизга камайган. Мутахассисларнинг
фикрича, 2050 йилга келиб, тоғ музликларининг 1/4 қисми йўқолади. 2100
йилга бориб эса йирик муз массивлари фақат Аляска, Патагония ва
Ҳимолайда сақланиб қолади[7].

Мутахассисларнинг қайд этишича, экологик инқироз ҳудудларида

инсоннинг умри умуммиллий даражадан 10-15 йилгача қисқариб бормоқда.
Орол денгизи ҳавзасида экологик инқироз аллақачон глобал даражага чиқди
ва бу Ер шарининг миллионлаб аҳолиси яшаш шароити ва саломатлигига
ёмон таъсир қилмоқда. Чунончи, ичимлик сув танқислиги, респиратор ҳамда
буйрак касалликлари, камқонлик ва генетик заифлашувнинг ортиши, оналар
ва болалар саломатлиги ёмонлашуви кузатилди. Айни пайтда мазкур
экологик инқирозларга фақат Марказий Осиё минтақаси эмас, сайёрамиздаги
деярли барча мамлакатлар тўқнаш келаётир. Бошқача айтганда, яқин


background image

479

ўтмишда йўл қўйилган хатоларни тузатиш айни кунда барчанинг гарданига
тушган. Оролбўйи

аҳолисининг касалланиши

ичимлик

сувининг

ифлосланиши ва етарлича таъминланмаганлиги, қишлоқ жойларда ижтимоий
ободончилик ва иқтисодий ривожланганликнинг пастлиги билан ҳам боғлиқ.
Қуриган денгиз қаъридан ҳар йили 140 млн. Тоннага яқин туз атмосферага
кўтарилмоқда[8]. Орол тузлари Норвегия ўрмонларида, Греландия
музликларида ва Антарктидада яшовчи жонзотлар қонида ҳам топилган.

Марказий Осиё минтақасида XXI асрдаги энг катта муаммолардан

бири сув ресурслари тақчиллиги бўлиши мумкин. Сув ресурслари таъминоти
бўйича Ўзбекистон энг ноқулай ҳудудда жойлашган. Масалан, Сирдарёнинг
бир йиллик сув оқими 37,9 км

3

ни ташкил этади. Бу сувнинг 28,0 км

3

(73,8

фоизи) Қирғизистон ҳудудида, 5,59 км

3

(14,8 фоизи) Ўзбекистон ҳудудида,

4,08 км

3

(10,8 фоизи) Қозоғистон ҳудудида шаклланади. Амударё сувининг

бир йиллик миқдори 78 км

3

ни ташкил этиб, унинг 62,9 км

3

(80 фоизи)

Тожикистон ҳудудида, 4,7км

3

(6 фоизи) эса Ўзбекистон ҳудудида

шаклланади[9]. Кўриниб турибдики, сув ресурслари шаклланиш нуқталари
асосан қўшни давлатлар ҳудудларида жойлашган. Бу эса Ўзбекистон
Республикасининг

сувга

бўлган

эҳтиёжини

қондиришда

муайян

муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Экологик саломатлик масаласи миллийликдан халқаро миқёсда

ривожланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан доимий эътибор
предметига айланди. ЖССТ маълумотларига кўра, аҳолининг саломатлик
ҳолати ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига 50-60 фоизга,
экологик муаммоларни ҳал этишга 20-30 фоизга ва фақат соғлиқни сақлаш
тизимининг ривожланишига 15-20 фоизга боғлиқ [10]. Аҳоли саломатлиги ва
жамият фаровонлигига хавф солаётган атмосфера ҳавоси ифлосланишига
қарши кураш атроф-муҳитни муҳофаза қилишда алоҳида ўрин тутади.

Умуман олганда, экологик муаммолар нафақат бизнинг минтақамизда,

балки бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Инсониятнинг келажаги ушбу
муаммоларнинг нечоғлиқ тезлик ва ҳамкорликда бартараф қилинишига
боғлиқ бўлиб қолмоқда. Зеро, ушбу муаммо чегара билмаслиги, миллат,
халқ, давлат танламаслиги ҳақиқат. Шундай экан, экологик муаммоларни
айрим давлатларгина эмас, бутун жаҳон ҳамжамияти биргаликда бартараф
этиши лозим.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеяси томонидан 1992

йилда Риоде-Жанейрода ташкиллаштирилган “Ер муаммолари бўйича олий
даражадаги учрашув” деб номланган Конференсияда БМТнинг атроф-муҳит
муҳофазаси ва тараққиёт бўйича Концепцияси (ЮНСЕ-92 муҳокама
қилинди ва XXI асрга ташриф дастури қабул қилинди. Конференция атроф-
муҳит ҳолатининг ёмонлашаётганлигига чек қўйиш ва XXI асрдаги
барқарор хаёт учун асос яратиш чораларини белгилади. Шунингдек, Рио
декларациясида барча турдаги ўрмонларни бошқариш, сақлаб қолиш ва
барқарор ривожлантириш глобал конценсуси тамойиллари тўғри баёнот
қабул қилинди.


background image

480

Халқаро ҳамжамият инсоннинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли

ва соғлом турмуш кечириши учун зарур атроф мухит шароитларига
шароитларига ҳам бўлган ҳуқуқларининг муқаддас ва дахлсизлигини
аллақачон эътироф этган. Бундан роппа-роса 36 йил аввал Стокгольм
шаҳрида БМТ атроф-муҳит муаммоларига бағишланган анжуманида
башарият келажаги учун муҳим ҳужжат - Атроф-муҳит дастури ишлаб
чиқилди. Кўп ўтмай БМТ ушбу тарихий анжуманиш бошлаган сана, яни 5-
июнни – “Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” деб эълон
қилди[11]. БМТ муамога ўз вақтида эътибор қаратган бўлсада, сўздан амалга
ўтилиши учун анча йиллар керак бўлди. Бу бежиз эмасди, албатта. Саноат,
илм-фанда юз берган улкан ўзгаришлар, жадал тараққиётдан эсанкираб
қолган одамзод табиат ҳам жонли вужуд эканлигини, олмоқнинг бермоғи
борлигини мутлақо унутиб қўйди. Айниқса аср табиий ресурсларни пала-
партиш хўжасизларча истифода қилишда рекорд ўрнатди, замин ҳам, гардун
ҳам, сув хам ҳайвонот ва наботот дунёси ҳам, борингки, барча безабон дунё
инсониятнинг манфаатига беаёв “хизмат” қилдирилди. Миллионлаб йиллар
давомида ўз қонуниятлари билан яшаб келган табиат одам аралашуви билан
қисқа вақтда ҳавф ёқасига келиб қолди. Атмосфера ҳавосининг бузилиши,
сувнинг ифлосланиши чўлланиш, жониворлар ва ўсимликлар тур-ларининг
кескин қисқариб кетиши, лўнда қилиб айтганда, экологик тизимнинг издан
чиқиши инсоннинг келгуси тақдирини ҳам хавф остига қўйди.

2008 йил БМТ томонидан “Ер сайёраси йили” деб эълон қилинди[12].

Жаҳоннинг нуфузли минбарларидан табиатни асраш ҳақида оташин
даъватлар янграмоқда. Янги минг йиллик остонасига келиб, дунё
мамлакатлари экологик тангликни очиқ-ошкора эътироф эта бошлади.
БМТнинг 2000 йилда ўтказилган Мингйиллик саммитида экологик
барқарорликни таъминлаш инсониятнинг ёруғ истиқболи учун асосий
гаровлардан бири эканлиги қайд этилди. Ушбу анжуманда қабул қилинган
Мингйиллик декларациясида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи
саккизта глобал мақсаднинг бири сифатида белгиланди. Лекин мамлакатлар
инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни тиклашни устувор вазифа деб
билмас экан, ҳужжат нечоғлиқ муҳим бўлмасин, қоғозда қолиб кетаверади.

Кўриниб турибдики, табиий муҳитни инсон юритадиган хўжалик

фаолиятининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўпгина
муаммолар кенг кўлам касб этади. Шу нуқтаи назардан улар фақат халқаро
ҳамкорлик асосида ҳал қилиниши даркор. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш
лозимки, бугунги кунда экологик муаммоларни бутун инсониятга хавф солиб
турган таҳдид сифатида қараш керак. Бизнинг назаримизда, юқорида санаб
ўтилган муаммоларни ҳал қилишда биринчи навбатда инсонларнинг табиатга
бўлган муносабатини ўзгартириш, экологик онги ва маданиятини
шакллантириш, давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатида экологик хавфсизлик
масалалари муҳим ўрин эгаллашига эътибор қаратиш, экологик
барқарорликни таъминлашда халқаро ҳамкорликни кучайтириш алоҳида
аҳамият касб этмоғи лозим.


background image

481

Адабиётлар:

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича

рамкавий конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Миллий ахбороти. Тошкент., 1999.

2. Валуконис Г.Ю, Мурадов Ш.О. Основы экологии. Том I Обҳая

экология, Ташкент, “Мехнат”, 2001.

3. Нигматов А. Экология нима? Т, 2002.
4. Турсунов Х. Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш. Тошкент,

“Ўзбекистон”, 1997.

5. Холмуродов Н. Сурхондарё табиати ва унинг муҳофазаси. – Тошкент:

“Чинор”, 1998.

6. Эргашев Т. Умумий экология. – Тошкент, 2003.
7. Эргашев А., Эргашев Т. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш .–Тошкент,

2005.

8. Тилавов Т. Экологиянинг долзарб муаммолари. – Қарши, Насаф, 2003.
9. Тўхтаев А.С. Экология. Тошкент., Ўқитувчи, 2001.144-б.
10. Экология. Интерактив қўлланма. – Тошкент.

11. Зокиров Х. Табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий, иқтисодий,

сиёсий ва экологик жиҳатлари. – Термиз, 2009.

12. Зокиров Х. Сув ресурсларини муҳофазха қилиш ва улардан оқилона

фойдаланиш. – Термиз, 2010.

ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

(Ўзбекистон ва Асеан давлатлари мисолида)

Толибова С.Р.

илмий ходим

ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги

тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ

Дунё иқтисодиётининг энг ривожланган тармоқларидан бири туризм

соҳаси ҳисобланади. 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини
ривожлантириш янги босқичга кўтарилди. Жумладан, 2018 йилда Ўзбекистон
Республикасида туризм соҳасини янада тараққий этишга қаратилган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 та, Вазирлар Маҳкамасининг
25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. 2018 йилнинг 15
июлидан электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими
амалиётга жорий этила бошланди. Ўзбекистон Республикасига ташриф
буюрган хорижий туристларни вақтинчалик рўйхатга қўйишнинг E-
MEHMON электрон тизими яратилди ва 101 давлат фуқаролари мамлакатда
транзит орқали ўтишда вақтинчалик бўлиш визаси тартиби киритилди.
Шунингдек, 86 та давлат фуқароларига визасиз ва 57 та давлат фуқароларига
соддалаштирилган виза режими жорий этилиши натижасида 2019 йил

Библиографические ссылки

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича рамкавий конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Миллий ахбороти. Тошкент., 1999.

Валуконис Г.Ю, Мурадов Ш.О. Основы экологии. Том I Обҳая экология, Ташкент, “Мехнат”, 2001.

Нигматов А. Экология нима? Т, 2002.

Турсунов Х. Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1997.

Холмуродов Н. Сурхондарё табиати ва унинг муҳофазаси. – Тошкент: “Чинор”, 1998.

Эргашев Т. Умумий экология. – Тошкент, 2003.

Эргашев А., Эргашев Т. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш .–Тошкент, 2005.

Тилавов Т. Экологиянинг долзарб муаммолари. – Қарши, Насаф, 2003.

Тўхтаев А.С. Экология. Тошкент., Ўқитувчи, 2001.144-б.

Экология. Интерактив қўлланма. – Тошкент.

Зокиров Х. Табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва экологик жиҳатлари. – Термиз, 2009.

Зокиров Х. Сув ресурсларини муҳофазха қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш. – Термиз, 2010.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов