Қашқадарёда мустақиллик йилларида зиёрат туризмининг ривожланиш жараёнлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
494-497
8
2
Поделиться
Уролов, Г. (2023). Қашқадарёда мустақиллик йилларида зиёрат туризмининг ривожланиш жараёнлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 494–497. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17211
Г Уролов, Каршинский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.


background image

494

13. Bregel Yu. Bibilbografhy of Islamic Central Asia. Complied and edited

by Yuri Bregel. Part I–III. – Bloomington, Indiana, 1995. \\ Bregel Yu., William I.,
va boshqalar Turkmenlar uzerine makaleler. – Istanbul, 2019.

14. Devin DeWeese Studies on Central Asian history in honor of Yuri

Bregel. Indiana.

Sinor Research Institute of Inner Asian Studies, 2001.

ҚАШҚАДАРЁДА МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЗИЁРАТ

ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Ўролов Ғ.

ўқитувчи

Қарши Давлат университети

Мусулмон

мамлакатларида

“Зиёрат”

тушунчаси

“муқаддас

қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд:
зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари
мавжуд. Ўзбекистон кўплаб маданиятлар ва цивилизацияларнинг кесишиш
маркази бўлиб келган, бу ерда турли динлар тарғиб қилинган, шунинг учун
ҳам ислом, ҳам буддизм ва христиан динларига тегишли ноёб ёдгорликлар
сақланиб қолган. Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг моддий маданий
меросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида 1468 та маданий
мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 1189 таси археология
ёдгорликлари, 215 таси архитектура, 36 таси монументал санъат
ёдгорликлари, 28 таси диққатга сазовор жойлар (зиёратгоҳлар) сифатида
хатловдан ўтказилган. Шу жойларда туризмни ривожлантириш соҳасида бир
қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Зиёрат туризми,тоғ туризми
,гастрономик туризм, маданий-маърифий туризм, экологик туризм,
ишбилармонлик туризми, жип-турлар, геотуризм каби турлари кейинги
йилларда сезиларли даражада ривож топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида

2018 йилнинг 22 февралида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда
хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада
ривожлантириш,

сайёҳлик

хизматларини

яхшилаш

ва

турларини

кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил
қилинди.

Юртимизда ислом дунёсида тан олинган алломаларнинг мақбаралари,

табаррук қадамжолар кўп. Турли вилоятларда Нақшбандия тариқатини
тарғиб қилган 12 уламонинг қабри бор. Биз ҳозир уларнинг 8 таси, яъни
Бухородаги “Етти пир” ва Самарқанддаги “Хўжа Аҳрор Валий”
зиёратгоҳларини обод қиляпмиз. Лекин Сурхондарёдаги Муҳаммад Зоҳид
Бухорий, Аловуддин Аттор ва Қашқадарёдаги Муҳаммад Дарвеш, Муҳаммад
Инганакий мақбаралари таъмирга муҳтож эканлигини Президентимиз
алоҳида таъкидлаб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларига ушбу


background image

495

қадамжоларни ободонлаштириш, уларга олиб борувчи йўллар ҳолатини
яхшилаш, зиёратчилар учун барча шароитлар яратиш бўйича топшириқлар
берганлиги ҳам бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишларимиз
кўплигидан далолат беради[1].

Мамлакатимиз туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлса-да,узоқ

йиллар давомида бу имкониятдан тўлиқ ва самарали фойдаланила олинди.
Туризм ривожи учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт –
шароитлар яратилмай, ҳамма ўз билганича фаолият юритиб келган эди.
Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан
туризм инфатузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим
этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида туризм
маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар
салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган
хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан
бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди ва тегишли ташкилотларга
вазифалар белгилаб берилди. Бугунги кунда эса туризм соҳаси иқтисодиётда
ўз ўрнига эга ва мамлакатимизда соҳани ривожлантириш бўйича кўрилаётган
чоралар самарадорлиги ўсиб бормоқда. Хусусан, бу соҳада бир қанча
ислоҳотлар ҳам амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз каби Қашқадарё вилоятида ҳам туризмнинг барча

турлари ўзига хос ривожланиб келмоқда. Айниқса, зиёрат туризми ҳам
вилоятда ўзининг ўрнига эга. 2018-йилдан мамлакатимизда зиёрат туризмини
ривожлантириш бўлими ташкил этилди. Ушбу бўлимнинг асосий мақсади
этиб хорижий сайёҳларни зиёрат туризми доирасида ташрифларини тизимли
йўлга қўйиш бўйича ишларни олиб бориш, юртимизда зиёрат туризмини
жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва
самарали

фойдаланиш,

анъанавий

маданий-тарихий

туризмни

ривожлантириш ҳисобига ҳудудларда янги туризм йўналишларини ташкил
этиш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари
бўйича ягона миллий реэстрларни шакллантиришга йўналтирилган ички,
кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва
ҳудудий

дастурларини

ишлаб

чиқиш

ва

амалга

оширишни

мувофиқлаштириш белгиланди.

Қашқадарё ҳудудида жойлашган туризм объектлари, шунингдек, вилоят

ҳудудидаги муқаддас қадамжолар бугунги кунда сайёҳлар эътиборини
тортмай қолмади. Қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар, тарихий ва
маданий ёдгорликлар билан бир қаторда, бетакрор маданияти ва анъаналари,
хушманзара табиати ҳамда файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром
этиб келаётган вилоятимизда зиёрат туризми йўналишида амалга
оширилаётган

саъй–ҳаракатлар

туризм

индустрияси

ҳамда

инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қашқадаро вилоятида
туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори вилоятимизда


background image

496

ушбу соҳани янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда [2]. Мазкур ҳужжат
асосида тасдиқланган дастурга мувофиқ,вилоятимизда 30 та тарихий-
маданий объект қайта тикланади. Шаҳрисабздаги Коба карвонсаройида
ҳунармандлар маркази ташкил этилди.Оқсарой, Дор ут-тиловат ва Дор ус-
саодат мажмуаларини боғлаб турувчи хиёбонда қўл иши миллий маркази,
сувенир буюмлар, ҳунармандлар дўконлари қурилди. Қашқадарёнинг қадим
ва бой тарихини ўзида мужассам этган гўшаларини, маданий ёдгорликлар,
мафтункор табиат қўйнида жойлашган сўлим дам олиш масканларини тарғиб
этишда туризм соҳасини юксалтиришнинг аҳамияти беқиёс. Хусусан,
Президентимизнинг ўтган йил декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг
туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарори соҳада туб бурилиш ясалишига, тараққиётда янги саҳифалар
очилишига хизмат қилмоқда.[3:44]

Хусусан, Қарши шаҳрида чет эл

тажрибасини ўрганиш асосида “Қарши” аэропортида “Очиқ осмон” режими
жорий қилиниб ,сайёҳларга ҳам кенг эркинликлар яратилмоқда. Шу асосида
келгусида шу тизим Андижон, Нукус ва Навоий аэропортларида ҳам
қўлланилиши режалаштирилган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб
берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган зиёрат туризмини
ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” бу борадаги ишларни янги босқичда
рўёбга чиқаришга хизмат қилди[4]. Янги йўналишларда зиёрат туризмини
ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” да азиз–авлиёларимиз муқаддас ҳоки
қўйилган бу масканларни ободонлаштириб, зиёратчи сайёҳларнинг таҳорат
қилиши, намоз ўқиши учун замонавий қулайликлар яратиш кабилар
белгиланган эди.2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
Тараққиёт

стратегияси

тўғрисидаги

Ўзбекистон

республикаси

Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон фармонининг 35-
мақсади:«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий
сайёҳлар сонини12миллионнафарданоширишҳамда республикага ташриф
буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга етказиш асосий
масала қилиб белгиланди

Тўсиқсиз туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм

шаҳарларида кенг жорий қилиш. 2026 йилгача туризм соҳасида банд
бўлганаҳолисонини 2 бараварошириб, 520 мингнафаргаетказиш.

Қашқадарёда ташкил этилган янги туристик масканлар 2019 йилнинг

10-14 май кунлари “Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари Қашқадарё
вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 8-
мартдаги "Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали
фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 198-сонли қарори ижроси
юзасидан вилоятда ижодий сафарни амалга оширди. Асосий мақсадлардан
бири вилоятнинг мавжуд туризм салоҳиятини халқимиз орасида кенг тарғиб


background image

497

этилиб, оммалаштириш ва маҳаллий сайёҳларга сифатли маълумотлар
берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда
тайёрланган дасткрда дастурида Қашқадарё вилоятининг “Сийпантош”,
“Ғилон”, “Ҳазрати Башир”, “Татар-Вари”, “Тошқўрғон”, “Сарчашма” ва
“Сувтушар” масканлари ўрин олди.

Абу Муъин Насафий зиёротгоҳини ҳақиқий зиёратчилар учун обод

гўшага айлантирилгани ҳозирда эса Касби туманидаги қадимий ва машҳур
Ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота зиёратгоҳини ҳам қайта таъмирлаб,
зиёратчилар ва сайёҳлар қадами узилмайдиган обод гўшага айлантириш
ишларининг

бошланаётгани

Касби

туманида

зиёрат

туризмини

ривожлантиришдаги амалий ишларимизнинг дебочасидан дарак беради.

Қашқадарё вилоятидаги туризмни ривожлантириш бўйича амалга

оширилаётган самарали ислоҳотлардан яна бири бу – Қашқадарё вилояти
тарихида илк бор инглиз тилидаги “Inside Kashkadarya” журнали Amazon.com
орқали АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида сотувга қўйилди. Вилоятнинг
туристик, сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётини ёритишга мўлжалланган
журналнинг илк сони Қашқадарёнинг туризм салоҳиятига бағишланди. Бунда
воҳанинг зиёрат, эко, этно ва экстремал туризм йўналишлари кенг очиб
берилди.

Адабиётлар:

1.

president.uz

Шавкат

Мирзиёев.”Туризм-мамлакатимиз

иқтисодиётининг эртанги куни”23-февраль 2018-йил.

2. Ўзбекистон Республикасининг ”Ўзбекистон Республикасида туризм

соҳасини

янада

ривожлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Қонуни.Тошкент-2019

3. Туленова Х.,Холдаров Т.Туризм (Сайёҳлик).Тошкент-2013. Б. 44
4.

https://lex.uz/docs/5841063

.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган

янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ.-60 Фармони.

ХХ АСР БОШИДА АМУДАРЁ ФЛОТИЛИЯСИНИНГ МИНТАҚА

КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМИДА ТЎТГАН ЎРНИ

Сулайманов С.А.

т.ф.н., доц.,

Қорақалпоқ Давлат университети

Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темир йўллари қурилишининг

бошланиши билан Амударё флотилияси юк ташиш хизматининг аҳамияти
янада ортди: «Ўрта Осиё темир йўллари қурилиши муносабати билан
Амударё сув йўли, бир томондан, Афғонистондан, жанубий-шарқий ва дарё
соҳилидаги Бухородан, Хива ва Амударё бўлимидан Чоржўй станцияларига
олиб келинган юкларни Европа Россиясига йўналтиришда табиий кириш
йўли ҳисобланса, иккинчи томондан, ўша сув йўли рус маҳсулотларининг

Библиографические ссылки

president.uz Шавкат Мирзиёев.”Туризм-мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни”23-февраль 2018-йил.

Ўзбекистон Республикасининг ”Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонуни.Тошкент-2019

Туленова Х.,Холдаров Т.Туризм (Сайёҳлик).Тошкент-2013. Б. 44

https://lex.uz/docs/5841063. “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ.-60 Фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов