Aмир Темур дaври меъморчилик обидаларида туризм масалалари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
501-505
6
2
Поделиться
Расулова, М. (2023). Aмир Темур дaври меъморчилик обидаларида туризм масалалари. История и культура центральной Азии, 1(1), 501–505. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17213
М Расулова, Каршинский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Соҳибқирон Aмир Темур улуғ салтанат тузиш билан бирга илм-фан, санъат, меъморчиликни равнақ топтиришга алоҳида аҳамият берган. Қашқадарё воҳаси, хусусан Кешнинг тараққиётига алоҳида аҳамият берган. Қашқадарёдаги Темурийлар даврига доир меъморий обидалар жаҳон олим-у фузалолари, дунё саёҳларини ҳануз ўзига чорлайди. Қуйида биз мана шу меъморий обидалар тарихи, уларнинг ўрганилиш тарихи ҳамда туризмни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида батафсил фикр юритамиз.Оқсарой. Шаҳрисабз шаҳрининг шимоли-шарқидаги бош майдонда жойлашган ёдгорлик бўлиб, Соҳибқирон Aмир Темур томонидан 1380-1404-йилларда қурдирилган. Пештоқ равоғининг эни 22,5 метр, баландлиги 40 метр ва умумий баландлиги 50 метрдан ошади. Пештоқ минораси ичидаги айланма зина орқали юқорига чиқилган[1:316].


background image

501

4. Туркестанские ведомости» сентябрь 1907 г.
5. Қорақалпоғистон АССР тарихи. Н, 1989, б. 136.
6. Қарақалпақстан АССР тарийхы. Н, 1989, б. 137.
7. Каспийско-Аральская железная дорога. Спб, 1914, бб. 5-7.
8. Досумов Я.М. Очерки историй Каракалпакской АССР. Т, 1960,б, 33.

AМИР ТЕМУР ДAВРИ МЕЪМОРЧИЛИК ОБИДАЛАРИДА ТУРИЗМ

МАСАЛАЛАРИ

Расулова М.

ўқитувчи

Қарши Давлат университети

Соҳибқирон Aмир Темур улуғ салтанат тузиш билан бирга илм-фан,

санъат, меъморчиликни равнақ топтиришга алоҳида аҳамият берган.
Қашқадарё воҳаси, хусусан Кешнинг тараққиётига алоҳида аҳамият берган.
Қашқадарёдаги Темурийлар даврига доир меъморий обидалар жаҳон олим-у
фузалолари, дунё саёҳларини ҳануз ўзига чорлайди. Қуйида биз мана шу
меъморий обидалар тарихи, уларнинг ўрганилиш тарихи ҳамда туризмни
ривожлантиришдаги ўрни ҳақида батафсил фикр юритамиз.Оқсарой.
Шаҳрисабз шаҳрининг шимоли-шарқидаги бош майдонда жойлашган
ёдгорлик бўлиб, Соҳибқирон Aмир Темур томонидан 1380-1404-йилларда
қурдирилган. Пештоқ равоғининг эни 22,5 метр, баландлиги 40 метр ва
умумий баландлиги 50 метрдан ошади. Пештоқ минораси ичидаги айланма
зина орқали юқорига чиқилган[1:316].

Оқсаройнинг аввалги ҳолати тўғрисида фақат ёзма манбаларга қараб

фикр юритиш мумкин. Муаррих Шарафуддин Али Яздий бу ҳақда шундай
лавҳа келтирган: “Сичен йилда, торих етти юз сексан бирда (1380, март) ул
шаҳарға қалъа солдурди ва жаҳдлаб тамом қилдурди. Ва андоқ шаҳри
бўлдиким, гардун Муҳандиси мунча ёши билан оламни кезиб, ҳеч бир ерда
мундоқ шаҳар ва кўшк кўрмаган турур”[2:88]. Испания (Кастилия) элчиси
Руи Гонсалес де Клавихо Самарқандга Темурбек ҳузурига келатуриб (1404
йил 29 август) Шаҳрисабзда тўхтаган ва Оқсаройни томоша қилган. Ўшанда
Оқсаройдаги қурилиш ишлари асосан тугалланган бўлса-да, лекин жиҳозлаш
ишлари ниҳоясига етмаган эди.

Оқсарой безакларидан ҳайратга тушган элчи Клавихо: “... бу ерда

хоналар чунчалик кщпки, уларни бирданига таърифлаб тугата олмайман.
Хоналарнинг бари олтин, дур-гавҳарлар билан зийнатланган. Буни Париж
усталари кўрса, ҳайратда қолишлари табиий. Бундай ишлар уларда жуда
юқори баҳоланади” [3:111], - деб ёзган эди. Бобур Мирзо ёзадики: “мунча
олий тоқ оламда кам нашон берурлар. Дерларким, Кисро тоқидан ҳам бу
бийиктур”[4:47].

Тарихий маълумотларга кўра, Оқсарой қурилишида тахминан 30 минг

нафарга яқин ғишт терувчи, 20 минг нафарга яқин кошинкор ва бошқа


background image

502

усталар иштирок этишиб, уларни овқатлантириш учун ҳар куни 700 га яқин
қозон қайнаб турган.

Демакки, Оқсарой Марказий Осиё меъморчилигидаги буюк обида

бўлиб, халқ меъморлари ижодининг энг юқори чўққиси намунаси
ҳисобланади[5:149].

Мустақиллик йилларида Оқсаройнинг бизгача сақланиб қолган қисми

реконструксия қилинди. Қашқадарёга ташриф буюрган ҳар бир турист
Оқсаройни кўрмасдан кетмайди.

Дорут-тиловат меъморий мажмуи.

Амир Темур Шаҳрисабзда бир неча

ибодат мажмуалари ва мақбаралар ҳам бунёд эттирган. Масалан, 1370 йилда
шаҳар жоме масжиди ёнида отаси Амир Тарағайнинг (ўзининг ҳам) пири
Шайх Шамсуддин Кулол мозори устига мақбара қурдрган, 1374 йилда отаси
Амир Тарағайбек Баҳодир мозори қолдиғини Шаҳрисабзга кўчиртириб,
унинг пири оёғи томони пойида қўйилган мозори устига мақбара бунёд
эттирган. Бу икки мақбара кейинчалик бузилиб кетган шаҳар жоме масжиди
ўрнига Мирзо Улуғбек қурдирган масжид (Кўкгумбаз) билан уйғунлашиб
кетиб, шаҳарнинг Қуръон ўқиладиган махсус ҳовлили мадрасаси Қуръон
ўқиладиган жой – Дорут-тиловат меъморий мажмуаси таркибига кирган.

Темурбек ўғли Жаҳонгир мирзонинг вафотидан сўнг Доруттиловат

мажмуаси ёнига ўзи ва авлодлари учун (1379-1380) улкан мақбара қурдирган
ва унга Жаҳонгир мирзонинг жасадини дафн эттирган. Бобур мирзо ёзадики:
“Яна Кешда мадраса ва мақбара қилибтур. Жаҳонгир мирзо ва яна баъзи
авлодининг мақобири андадур[4:47]. Ушбу мақбара ёнига кейинчалик (ХIX
аср ўрталарида) Ҳазрати Имом масжиди қурилгач, мақбара ҳам унинг номи
билан юритилган, бинони урганчлик меъморлар қуришган.

Шайх Шамсуддин Кулол 1370 йилда вафот этган. Амир Темур барча

муваффақиятларини пири шайхнинг дуолари билан боғлиқ деб ҳисоблар эди.
Шу сабабли ҳам Соҳибқирон Шамсуддин Кулолга мақбара бунёд этишга
фармон берган. Ёзма манбаларга кўра, Амир Темур 1360 йилда вафот этган
отаси Тарағай Баҳодирнинг ҳам жасадини 1374 йилда унинг васиятига
биноан Шайхнинг оёқ томони – пойига қўйилган.

Гумбази Саййидон мақбараси 1437 йил Мирзо Улуғбек томонидан

қурилган. Гумбази Саййидон “Саййидлар гумбази” деган маънони
билдиради. XIV асргача Муҳаммад алайҳиссаломнинг авлодлари
ҳисобланувчи саййидлар, асосан Термиз шаҳрида яшашган ва одатда улар
вафотидан кейин Термиздаги Султон саодат мақбарасида дафн этилган.
Амир Темур кўплаб саййидларни бошқа шаҳарларга яшашишига даъват этиб,
қулай шароитлар яратиб берган. Чунки саййидлар ХIV аср 2-ярмида
мўғулларга қарши курашда Темурбекка катта ёрдам беришган. Хусусан,
Сабзаворда дафн этилган Абул Маолий шундай эътиборли шахс бўлиб, у
1370 йилда апрелда Балхда Амир Темур тахтга ўтирган тантаналарда ҳам
қатнашган[6:121].

Доруссиёдат мажмуи.

Доруссиёдат мажуаси таркибига 4 та тарихий

меъморчилик иншоотлари жойлашиб, Хоразм меъморий услубида ишланган.


background image

503

Амир Темурнинг фарзандлари Жаҳонгир мирзо, Умаршайх мирзо ҳамда
кўплаб барлос уруғига мансуб амирлар, буюк соҳибқирон Амир Темурнинг
ўзи учун қурдирган “Жаҳонгир даҳмаси” деб аталган сағана ҳамда Ҳазрати
Имом жоме масжиди шаклланган. Мажмуанинг қурилиши Амир Темурнинг
1376 йилда тўнғич ўғли Жаҳонгир мирзо вафотидан сўнг 1380 йилларда
бошланган. 1395 йилда Темурбекнинг иккинчи ўғли Умаршайх ҳалок бўлган,
унинг жасади Табриздан Кешга келтирилиб дафн этилган. Икки бўлмали
даҳма 1380 йилда Соҳибқирон ота-онаси, устозлари, фарзандлари ҳамда
унинг ҳокимият тепасига келишида хизмат қилган кўплаб амирларни айнан
Доруссиёдат мажмуасида дафн этилган.

Икки бўлмали даҳмадаги тошдан ясалган тобут бўш бўлиб, ҳазрати

Амир Темур ўғли учун бунёд этгани бўлиши мумкин. Соҳибқироннинг
тўнғич ўғли Жаҳонгир мирзо Яқин Шарқдаги ҳарбий юришлар даврида
вафот этганидан сўнг Кешга ҳоки келтирилган. Мақбарани қурилиши 20
йилдан кўпроқ давом этиб, обиданинг баландлиги 52 м. ни ташкил этади.
Ҳазрати Имом жоме масжиди 1868 йилда Бухоро хони Музаффархон
томонидан қурилиб, ҳозирги вақтдаги Шаҳрисабз шаҳридаги энг катта жоме
масжиди ҳисобланади.

Мазкур объект 2001 йилда ЮНЕСКОнинг “Умуминсоният мероси”

китоби рўйхатига киритилган.

Демакки, Амир Темур даврида Шаҳрисабзда Дорут-тиловат мажмуаси

(Шайх Шамсуддин Кулол қабри устига тикланган мақбара; 1374 йилда
Соҳибқирон унинг ёнида янги мақбара қурдириб, отаси Амир Тарағай
Баҳодир қабрини ҳам шу ерга кўчиртирган), жоме масжид, ундан шарқда
иккита меъморий мажмуа – Доруссиёдат, шаҳарнинг жануби-шарқий
қисмида

Ҳазрати

Имом

мақбараси

бунёд

этилиб,

зиёратгоҳга

айлантирилган[7].

Шунингдек, Темурбек қурдирган Оқсарой мажмуаси ҳам айни даврда

нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсидаги гўзал зиёратгоҳ маскани
ҳисобланади.

Одина масжиди- Қарши шаҳрида жойлашган тарихий ёдгорликлардан

бири бўлиб, манбаларда келтирилишича, мазкур иншоот Соҳибқирон Aмир
Темур томонидан 1385-1386-йилларда барпо еттирилган [8:52].Тарихчи олим
М. Массон Одина масжидининг кўриниши, ўлчамлари ва бошқа диққатга
сазовор жиҳатларини батафсил баён етган. Регистонда жойлашган бу
муаззам иншоот Aбдуллахон мадрасаси билан биргаликда меъморчиликдаги
“қўш” мажмуасини ташкил этганлиги, унинг ҳажми бўйига 50 метр, енига 40
метрдан иборатлиги, алоҳида кўзга ташланадиган томони: кириш эшигининг
қулфи бўлиб, унинг калит солиб бураладиган қисмининг қопламаси ҳамда
эшикнинг икки ҳалқаси балиқ шаклида ишланганлигини қайд этган
[8:53].Кексаларнинг айтишига қараганда, Одина масжиди ХIХ аср 60-
йилларида рус истилочилари томонидан тўплардан тутилиб, вайрон
қилинган. Масжид гумбази ва минораларининг қолдиқлари 1914-йилгача


background image

504

сақланган. Ўша йили Aмир Олимхон томонидан Қаршидаги бир қанча
бинолар таъмирланган, жумладан, Одина масжиди ҳам [9:40].

Мустақиллик даврида республикамизда тарихий ёдгорликларга

муносабат ўзгарди. 2004-йил охиридан эътиборан, турма-ҳибсхона бошқа
жойга кўчирилди. Қаршидаги бошқа ёдгорликлари қаторида Одина
масжидини ўзининг асл, қадимий ҳолига келтириш мақсадида таъмирлаш
ишлари амалга оширилди [10:33:62].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларининг

меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги[11] фармойишига биноан 2021-йилда
Одина масжидида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди.

Aбу Убайда ибн ал – Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси - Қарши шаҳрининг

жануби – шарқий томонида Гулшан МФЙ да жойлашган. Ривоятларга кўра,
Aмир Темур араб мамлакатларига, хусусан, Иорданияга қилган юришларида
машҳур табиб Aбу Убайда ибн ал- Жарроҳ ҳокини олиб келиб дафн етган.

Aбу Убайда 583-йилда Макка шаҳрида туғилган. Пайғамбар Муҳаммад

(с.а.в) нинг издошларидан бири бўлган Aбу Убайда Халифа Умар даврида
Халифалик қўшини қўмондонларидан бири бўлган. Бадр, Уҳуд, Ярмук
жангларида фаол иштирок етган. Бадр жанги (624-йил)да ўз отасига қарши
курашишга мажбур бўлган. Исломни ёйишга жуда катта ҳисса қўшган
саҳобалардан биридир. Сурияда исломни ёйиш учун бўлган курашлар
вақтида вабо билан оғрийди ва ҳозирги Иордания ҳудудида 638-йилда вафот
етади.

Aбу Убайда ёдгорлик мажмуасида ХIХ – ХХ аср бошларида қабрнинг

шимоли-ғарбий тарафида нақшин минора бўлган. Бу йердаги масжид еса
1926-йилда бузиб ташланган. Мажмуанинг жанубида 4 қиррали катта ҳовуз
жойлашган. Зиёратгоҳ 2000- йилда қайта таъмирланиб, атрофи обод етилган.
Қабр устига еса мақбара қурилган [12:506]. Мажмуа 2012-йилда реставрация
қилинган.

Бугунги кунда Aбу Убайда ибн ал – Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси жуда

кўп зиёратчилар ташриф буюрадиган масканлардан бирига айланган.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, Қашқадарё воҳасида Aмир Темур

даври меъморий ёдгорликларининг кўпчлиги сақланиб қолмаган бўлсада,
лекин юқорида келтирилган зиёратгоҳлар энг кўп сайёҳларни жалб этувчи
туризм объектларидир.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 316-б,

www.ziyouz.com

кутубхона

2. Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. – Т.: “Шарқ”, 1997, 88-б.
3. Амир Темур Европа элчилари нигоҳида. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги

НМИУ, 2007. – Б.111.

4. Бобурнома. – Б.47
5. Амир Темур жаҳон тарихида. – Б.149.


background image

505

6. Шаҳрисабз: минг йиллар мероси. – Т.: “Шарқ”, 2002. – Б.121.
7. Бўриев Омонулла. Соҳибқирон Амир Темур. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011.
8. Массон М. Е. «Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с

древнейших времен». Т., «Фан», 1973, 52-б

9. Насриддинов Қ., Хўжаёров Ў., Қарши шаҳрининг меъморий

ёдгорликлари, Т.,2011, 40-б

10. Насриддинов Қ. Қарши қальаси, 2006, 33-62-б
11.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Қатағон

қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини
абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
5598-сонли фармойиши, 2020-йил 8-октабр.

12. Равшанов П. Қарши тарихи.Т: 2006, 506-б.

ҒУЗОР БЕКЛИГИНИНГ ТАРИХИЙ – ГЕОГРАФИК ШАРҲИ

Эрназаров А.Х.

докторант

Қарши Давлат университети

Ғузор беклигининг географик ўрни Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ён

бағридаги адирларга тўғри келади ва Қаршидан 45 верст жанубий шарқда
жойлашган[1:663].

Ғузор беклиги шимолдан Катта Ўрадарёнинг юқори оқими, шарқдан

Катта Ўрадарё ва Киршактоғнинг шарқий қисми билан ҳамда ғарбдан 35-40
кенгликда чегараланган.

Бекликнинг ғарбий қисмидан оқиб ўтувчи Қуйитанг дарёси Ғузор ва

Келиф бекликларининг чегараси ҳисобланган. Ғузор беклигининг шарқий,
жанубий ва ғарбий қисмлари тоғли ҳудудлардан ташкил топган бўлиб.
бекликнинг фақат шимоли-ғарбий, яъни Қарши беклиги билан чегарадош
қисмигина текисликдан иборат бўлган. ХIХ асрда Ғузор ва Қарши бекликлари
чегараси Янгикент қишлоғидан бошланиб, бу қишлоқ денгиз сатҳидан 1150
фут баландликда жойлашган. Ғузор беклигининг шарқий ва жануби-шарқий
қисмидаги тоғликларнинг баландлиги 2200-2400 футни ташкил қилган [2:154-
155].

Ғузор шаҳри эса 1530 фут, 718 мм баландликда жойлашганлиги ҳақида

маълумотлар мавжуд[3:24]. Бошқа бир манбада эса Ғузор шаҳри 1310 фут
мутлақ баландликда ҳамда 38.36.18. шимолий кенгликда ва 35.53.15 шарқий
узунликда жойлашганлиги келтириб ўтилган[4:34]. ХIХ аср охирида воҳа
иқлими континентал ва қуруқ бўлиб, кундузи ва кечаси ҳамда қиш ва ёз
ойларидаги ўртача ҳарорат орасидаги тафовут жуда катта бўлган. Қишда қор
уч ойгача туриб, баъзи йиллари баҳор серёғин келган. Шунга қарамасдан
ҳавонинг иссиқлиги туфайли буғланиш кучли бўлиб, ёмғирдан сўнг далалар
бирпасда қуриб қолган. Қашқадарё воҳанинг асосий дарёси саналиб, унинг

Библиографические ссылки

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 316-б, www.ziyouz.comкутубхона

Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. – Т.: “Шарқ”, 1997, 88-б.

Амир Темур Европа элчилари нигоҳида. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2007. – Б.111.

Бобурнома. – Б.47

Амир Темур жаҳон тарихида. – Б.149.

Шаҳрисабз: минг йиллар мероси. – Т.: “Шарқ”, 2002. – Б.121.

Бўриев Омонулла. Соҳибқирон Амир Темур. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011.

Массон М. Е. «Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен». Т., «Фан», 1973, 52-б

Насриддинов Қ., Хўжаёров Ў., Қарши шаҳрининг меъморий ёдгорликлари, Т.,2011, 40-б

Насриддинов Қ. Қарши қальаси, 2006, 33-62-б

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ5598-сонли фармойиши, 2020-йил 8-октабр.

Равшанов П. Қарши тарихи.Т: 2006, 506-б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов