Жанубий Ўзбекистон музейларида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро алоқалар

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
509-512
2
2
Поделиться
Хосиятов, Х. (2023). Жанубий Ўзбекистон музейларида халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро алоқалар. История и культура центральной Азии, 1(1), 509–512. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17215
Х Хосиятов, Каршинский инженерно-экономический унверситет

Кандидат наук. (кандидат наук) и др. ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда музейлар ишини ривожлантиришда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари музейларида қатор ишлар амалга оширилди.


background image

509

ЖАНУБИЙ ЎЗБЕКИСТОН МУЗЕЙЛАРИДА ХАЛҚАРО

ТАШКИЛОТЛАР ВА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО

АЛОҚАЛАР

Хосиятов Х.О.

т.ф.ф.д. (PhD), в.б. доц.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт унверситети

Ўзбекистонда музейлар ишини ривожлантиришда халқаро ташкилотлар

ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари музейларида қатор ишлар амалга
оширилди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти музейлари илмий ходимлари
доимий равишда халқаро анжуманларда иштирок этиб, ўзларининг
тадқиқотлари натижаларини илмий маъруза шаклида эълон қилиб борди. Бу
эса жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон маданий мероси ҳақида кенг тушунча
ҳосил қилишга хизмат қилди. Масалан, Сурхондарё вилоят ўлкашунослик
музейи, Термиз давлат университети ва Халқаро халқ педагоглари
ассосацияси ҳамкорликда 1995 йилнинг апрель ойида Зараутсойда “Жаҳон
халқлари педагогикаси тараққиётида Зараутсой мактабининг аҳамияти”
мавзусидаги Халқаро симпозиумни ташкил этди. Халқаро симпозиумда
Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи илмий ходимлари фаол иштирок
этди [1]. Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейининг археология бўлими
экспонатларидан Кушон даврига оид “фаришта аёл” номи билан машҳур
бўлган аёл кишининг бош қисми Зараутсой халқаро симпозиумида намойиш
этилди.

Ўзбекистонда турли давлатларнинг маданият кунларини ўтказиш

анъанага айланган бўлиб, бу тадбирлар доирасида ҳам музейларнинг
вакиллари иштирок этиб, ноёб экспонатларни намойиш қилди. Масалан, 1997
йил Ўзбекистонда ўтказилган Украина маданияти кунлари муносабати билан
Қашқадарё вилоят ўлкани ўрганиш музейи халқ амалий санъати бўлимига
украиналик меҳмонлар ташрифи давомида “Қашқадарё амалий санъати”
мавзусида давра суҳбати уюштирилди.

2000 йили Қашқадарё вилоят ўлкани ўрганиш музейида “Қарши

шаҳрининг тарихи ва этнографияси, зардўштийлик даҳмалари” мавзусида
халқаро анжуман ўтказилди. Халқаро анжуманда Исроил, Германия, Туркия,
АҚШ, Франция, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина ва
бошқа давлатлардан келган олимлар иштирок этди. Анжуманда Қашқадарё
вилоят ўлкани ўрганиш музейи ходимлари томонидан “Қашқадарё халқ
амалий санъати ва этнографияси” деб номланган кўчма кўргазма намойиш
қилинди.

Музей ишини яхшилашда хорижий давлатларнинг мутахассислари

билан илмий учрашувлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Масалан, Термиз
Археология музейида 2002 йил 22 апрелда Япония археология экспедиция
вакили К. Като, шу йилнинг 6 май куни россиялик археолог олим
В.С.Соловьёв, Россиянинг “Шарқ музейи” катта илмий ходими археолог


background image

510

олим Т.Мкртчев билан илмий учрашувлар ўтказилди. Хорижлик
мутахассислар учрашувда музей иши бўйича муҳим маълумотларни баён
қилди.

2007 йил 7-11 майда республика музейлар фаолиятини янада

такомиллаштириш музей ходимларининг касбий маҳоратини ва малакасини
ошириш, уларни замонавий билимлар ва янги иш шакллари билан
таништириш мақсадида “Дашт и Арт” замонавий маданият марказининг
“Музей экспозицияси замонавий тажриба ва имкониятлар” мавзусидаги
илмий семинари Шаҳрисабз шаҳар моддий-маданият тарихи музейида
ўтказилди[2]. Россиялик санъатшунос Готкина Светлана Александровна
ушбу семинарда иштирок этиб, ўзининг музей иши бўйича тажрибалари
билан иштирокчиларни таништирди.

Термиз Археология музейи катта илмий ходими Т.Аннаев 2008 йилнинг

28 сентябридан – 10 октябригача Ҳиндистонда илмий сафарда бўлиб,
Деҳлидаги “Халқаро марказ” ва Банорас университетида Кушонлар
археологиясига бағишланган илмий семинарда иштирок этди. Шу музейнинг
“Тош даври” бўлими катта илмий ходими Ш.Б.Шайдуллаев эса 2009 йили
Ашхобод шаҳрида ўтказилган Халқаро конференцияда “Дехистан на пароге
раннеклассового общества” номли маърузаси билан қатнашди. Шу йилнинг
18 май – Халқаро музейлар кунида Термиз Археология музейида франциялик
профессор Жерар Фуссман “Кушон давлати тарихи ҳақида янги изланишлар”
мавзуида

маъруза

қилди.

Шунингдек,

франциялик

профессор

Ж.Фуссманнинг амалий ёрдами билан нумизматика фондида сақланаётган
турли даврларга мансуб тангаларнинг қайси даврга мансублилик даражаси ва
ёзувларини аниқлаштириш ишларига ёрдам берди.

2012 йил Ўзбекистон музейларининг илмий ходимлари кўплаб халқаро

анжуманларда иштирок этган йил бўлди. Масалан, Термиз Археология
музейи “Нумизматика” бўлимининг катта илмий ходими Ж.Мирзаев 2012
йил 1-5 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтган Евроосиё
археологияси халқаро конференциясида “Евроосиё ҳудудида археологик
тадқиқотларнинг истиқболлари ва археотуризм” мавзусидаги, шу йилнинг
22-23 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия
давлатларининг ўзаро келишувига мувофиқ “Таълим ва фан – Ўзбекистон ва
Германия ўртасидаги кўприк” мавзусидаги халқаро илмий-амалий
анжуманда иштирок этди.

Ўзбекистонда музейлар фаолиятини турли кўринишларда жаҳон

миқёсида тарғиб этишга аҳамият қаратилди. Масалан, 2012 йилда
Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиа компанияси йўловчилари учун нашр
қилинадиган махсус журналда рус ва инглиз тилларида Термиз Археология
музейи ҳақида “Археологический Клондайк” номли мақола чоп этилди.
Мақолада музей залларидаги 12 та экспонатларнинг суратлари ҳам чоп
этилган. Ушбу журнал 25 минг нусхада чоп этилган бўлиб, 100 дан ортиқ
мамлакатларга Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси рейслари орқали


background image

511

тарқатилди [3]. Мақоланинг чоп этилиши кўплаб хорижий сайёҳларнинг
воҳага жалб этилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

UNESCO инсониятнинг маданий меросини асраб қолишга катта аҳамият

бериб, бунда музейларнинг етакчи роль ўйнашини, давлатлараро ва
маданиятлараро алоқаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун
катта имкониятлари борлигига эътиборни қаратади [4]. Ўзбекистон ҳозирги
замон шароитида музейлар ишини ривожлантиришда UNESCO халқаро
ташкилотининг кўмагига таяниб иш тутмоқда. Бу ташкилот Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятлари музейлари ишининг йўлга қўйилишида яқиндан
ёрдам бериб келди. 1999 йил UNESCO ташкилотининг Андреано Бруно
бошчилигидаги вакиллари Шаҳрисабзга ташриф буюриб, ўзбек халқининг
моддий ва маънавий меросини асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун
сақлаётганлиги халқаро ҳамжамият вакилларида катта таасурот қолдирди.
UNESCO вакилларига Шаҳрисабз шаҳар тарихига доир ҳужжатлар ва
манбаларни Амир Темур номидаги моддий-маданият тарихи музейи
ходимлари тақдим қилди.

2000 йил декабрда Шаҳрисабз шаҳрининг UNESCO ташкилотининг

“Маданий мерос” рўйхатига киритилиши, Шаҳрисабзнинг 2002 йил ноябрида
2700

йиллик

юбилейини

ўтказилиши

музейлар

фаолиятини

ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур музей ходимлари
UNESCOнинг тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқдалар.

2018 йил 14 сентябр Термиз Археология музейида Франциянинг Эколь

Нормаль Супермер университетининг Шарқ ва Ғарб археология ва
филология лабараторияси археологи Сеголен де Понтбрианд ва Термиз
Археология музейи илмий ходимлари билан ўзаро тажриба алмашишди. Шу
йилнинг 25 сентябрида Термиз Археология музейига Париждаги Лувр
музейининг “Ислом маданияти” бўлими бошлиғи Яник Линдтс, музей
ходими Рокко Ранте келди. Лувр музейи ва Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлиги ўртасида ўзаро илмий ҳамкорлик қилиш ва халқаро
кўргазмалар ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Лувр музейи илмий
ходимларининг Термиз Археология музейига ташрифидан асосий мақсад
2020-2021 йилларда Лувр музейида Ўзбекистон тарихи ва Ислом даври
археологиясига оид халқаро кўргазма ташкил этиш режалаштирилди. Ушбу
кўргазмага Ўзбекистон музейларида экспозицияга қўйилган ва заҳира
фондларида сақланаётган экспонатларни илмий тадқиқ этган ҳолда Лувр
музейида ташкил этиладиган халқаро кўргазмага экспонатларни саралаш
ишлари режалаштирилди. Режага мувофиқ Лувр музейи илмий ходимлари
томонидан Термиз Археология музейидаги ноёб экспонатлар илмий тадқиқ
этилди [5]. Ўзбекистондаги Германия элчихонасининг 1-котиби Новак,
Маннхейм шаҳри музейи ходимлари ва Гунвор Линдструм иштирокидаги
гуруҳ аъзолари билан Термиз Археология музейи маъмурияти “Буюк
Александр ва Осиё маданияти” мавзусида амалий учрашувлар ва мулоқотлар
олиб борди. Учрашув чоғида музейда халқаро кўргазмага танлаб олинган 67
та экспонат 2009 йил 2 ноябрдан 2010 йил 10 февралгача Германия


background image

512

Федератив

Республикасининг

Маннхейм

шаҳри

Реисс-Энгельхорн

музейларида “Буюк Александр ва Осиё маданияти” халқаро кўргазмасида
қатнашди.

2010 йилнинг 25 мартида Қарши шаҳрига Германия Республикасидан

Инге Кнопп хоним ташриф буюриб, шаҳардаги кўплаб тарихий обидалар
ҳамда қадимий Ерқўрғон шаҳри бўйлаб саёҳат қилди ва Қашқадарё вилоят
ўлкани ўрганиш музейи билан ҳамкорлик бўйича фикр-мулоҳазаларини баён
қилди.

Хуллас, Ўзбекистон жанубий вилоятларида музей ишини йўлга қўйишда

халқаро нуфузли ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик
алоқаларининг ўрнатилиши соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Хорижий мамлакатларнинг мутахассислари Қашқадарё ва Сурхондарё
музейлари илмий ходимлари билан ноёб экспонатларни излаб топиш,
экспозицияга қўйилган ва заҳира фондларида сақланаётган экспонатларни
илмий тадқиқ этиш, консервация ва музейификация қилиш, виртуал музей
яратиш муаамолари ечимини топиш, объектга оид тарихий маълумотлар ва
иншоотни техник жиҳатдан ўрганиш каби масалаларда ҳамкорлик қилди.
Жорий йилнинг 23 ноябридан 2023 йилнинг 6 мартига қадар Лувр музейида
илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган “ Ўзбекистон
воҳаларининг

хазиналари.

Карвон

йўллари

чорраҳасида”

номли

кўргазманинг ўтказилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар:

1. Ўз МА, М-7-фонд, 1-рўйхат, 283-иш, 21-варақ.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви, М-38-

фонд, 1-рўйхат, 718-иш, 30-31-варақлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви,

Термиз Археология музейининг 2018 йилдаги иш фаолияти тўғрисида ёзма
ҳисоботи папкаси, 77-варақ.

4. Ходжаев Б. ЮНЕСКОнинг жаҳон тарихий-маданий меросини асраш

соҳасида олиб бораётган фаолияти // Моддий-маънавий мерос ва
умумбашарий қадриятлар мавзусидаги илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент: 2013. –Б. 348-349.

5. Сурхондарё вилояти Термиз археология музейи жорий архиви.

Музейнинг 2018 йилдаги иш фаолияти тўғрисидаги ёзма ҳисоботи папкаси,
14-варақ.


Библиографические ссылки

Ўз МА, М-7-фонд, 1-рўйхат, 283-иш, 21-варақ.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви, М-38- фонд, 1-рўйхат, 718-иш, 30-31-варақлар.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви, Термиз Археология музейининг 2018 йилдаги иш фаолияти тўғрисида ёзма ҳисоботи папкаси, 77-варақ.

Ходжаев Б. ЮНЕСКОнинг жаҳон тарихий-маданий меросини асраш соҳасида олиб бораётган фаолияти // Моддий-маънавий мерос ва умумбашарий қадриятлар мавзусидаги илмий мақолалар тўплами. – Тошкент: 2013. –Б. 348-349.

Сурхондарё вилояти Термиз археология музейи жорий архиви. Музейнинг 2018 йилдаги иш фаолияти тўғрисидаги ёзма ҳисоботи папкаси, 14-варақ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов