Отношение подготовки кадров к культурным отношениям в период независимости

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
626-633
0
0
Поделиться
Иминов, Б. (2023). Отношение подготовки кадров к культурным отношениям в период независимости. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 626–633. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16550
Б Иминов, Ферганский государственный университет

Старший преподаватель кафедры истории Узбекистана, кандидат исторических наук.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Автор исследует проблемы реформирования подготовки конкурентоспособных кадров в условиях углубления реформ. В работе рассмотрена связь данного вопроса с необходимостью созданием на базе университетов Узбекистана совместных факультетов и филиалов ведуших университетов стран мира, как важного фактора дальнейшего развития культурных связей между народами


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

626

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Зиёдуллаев Э., Дилмуродов Ш., Файзуллаев А. Суғориладиган

майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш//Агро илм-

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2017. №6 (50).

2.

Тиллаев Р., Қамбариддинова И., Ҳамидуллаева М. “Грация” ва “Гром”

ғалла навлари//Агро илм-Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2016. №3 (41).

3.

Муаллифнинг шахсий суҳбати материаллари, 2020 йил 15 май; 2021

йил 25 апрель.

4.

Назарова Д., Бобоева Ҳ. Замонавий интенсив олма боғларини татура

усулида шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари//Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги. 2019. №1.

5.

ЎМА, Р-2284 - фонд, 1 – рўйхат, 648 – йиғма жилд.

6.

ЎМА, М-37-фонд, 1-рўйхат, 87-йиғма жилд, 69-варақ.

МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МАДАНИЙ

АЛОҚАЛАРДАГИ МУНОСАБАТИ

Иминов Б.Б.

ФарДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси

катта ўқитувчиси, PhD.

iminov_b@bk.mail.ru

Хасанова М.Х.

ФарДУ магистранти

Аннотация: Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини

такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида
Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма
факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида
муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Калит сўз ва иборалар: фуқаролик жамияти, олий таълим, реформа,

университет, ёшлар, инновация, кадрлар, бакалавр, магистр, янги ривожланиш даври,
маданият.

Аннотация:

Автор

исследует

проблемы

реформирования

подготовки

конкурентоспособных кадров в условиях углубления реформ. В работе рассмотрена связь
данного вопроса с необходимостью созданием на базе университетов Узбекистана
совместных факультетов и филиалов ведуших университетов стран мира, как важного
фактора дальнейшего развития культурных связей между народами.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

627

Ключевые слова и фразы:гражданское общество, высшее образование, реформа,

университет, молодежь, инновация, кадры, бакалавр, магистр, новый этап развития,
культура.

Annotation: In article there considered urgent questions of innovative approach to

preparation of competitive personnel in a system of higher education in the conditions of new
period of development. In thework communication of this issue with necessity of perfection of
ideologically educational work among uture bachelor and master degree students is considered.

Key words and phrases: civil society, higher education, reform, university, youth, an

innovation, shots, the bachelor, the master, a new stage of development.

Мамлакатимизда ривожланишнинг янги даврида “таълим тизимининг

кейинги босқичи – олий таълим соҳасида ҳам салмоқли ислоҳотлар олиб

борилмоқда. Сўнгги икки йилда мамлакатимизда 5 та янги олий таълим

муассасаси ҳамда 12 та нуфузли хорижий олий ўқув юртининг филиаллари

ташкил этилди”

[1: 1].

Шу муносабат билан айтиш лозимки, олий таълим

соҳасида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши жамиятда юқори

малакали кадрларга бўлган ижтимоий талабнинг қондирилишига, иқтидорли

ёшларнинг фуқаролик жамияти шароитида ижтимоий, иқтисодий жабҳаларда

муносиб ўрин эгаллашларига, ёшларнинг тенглик ҳолатида ўз билимларини

синаш имкониятларини яратишга йўналтирилган ва замонавий инновацион

билимлар мазмуни малакали кадрлар тайёрлаш ишига жалб этилишида ҳам

намоён бўлади. Инновацион ривожланиш концепциясининг амалий аҳамияти

ва унинг инсон камолотидаги ўрнига алоҳида эътибор бериш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш

тўғрисида”ги фармони қабул қилинган

[2: 2].

Қайд этиш лозимки, олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги

тараққиёт босқичга кириши малакали кадрлар тайёрлаш ишининг тобора

халқаро аҳамият касб этаётганлиги, инновацион маданий алоқаларнинг

кенгайишида муҳим омил ҳисобланади. Мамлакатимизда рақобатбардош

бакалавр ва магистр кадрларга бўлган ижтимоий талабни қондириш олий

таълим муассасаларининг сони кўпайиши, айниқса, ривожланган

мамлакатлар олий ўқув юртлари филиаллари ва республикамиз етакчи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

628

университетлари билан ҳамкорликда халқаро қўшма факультетлар ташкил

қилиш

жараёнининг

давом

этишини

тақозо

қилади.

Натижада

мамлакатимизда ҳозирги кунда, олий ўқув юртларининг сони 159 тага етди.

Шундан 85 та маҳаллий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари,

17 та хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил

қилади

[3: 2].

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон олий ўқув юртлари базасида

малакали кадрлар тайёрлашда зарур бўлган қўшма дастурлар ташкил

этилганлиги мамлакатлар орасида бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш,

илмий ва маданий алоқаларнинг ривожида ушбу жараённинг янги босқичини

бошлаб берди. Таъкидлаш лозимки, ушбу халқаро ҳамкорлик натижасига

мувофиқ бўлажак мутахассислар икки мамлакатда ишлашга имконият

берадиган бакалавр ва магистр дипломига эга бўлади. Бу жараён давомида

республикамиз

олий

таълим

муассасалари

ўқитувчилари

ҳамкор

университетларда олиб борилаётган илмий, услубий ва ўқув жараёни билан

танишади, етакчи олимларнинг маҳорат дарсларида иштирок этади ва

мутахассислигини, касбий тажрибасини такомиллаштиради, хорижий

мамлакатларда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш методикасидан

хабардор бўлади, университет тизимига молик бўлган янги педагогик

технологиялар, малакали кадрлар тайёрлаш учун муҳим амалий аҳамият касб

этаётган ахборотлар технологиясига доир муҳим замонавий маълумотларга

эга бўлади. Университетлараро ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятларидан

яна бири – турдош кафедралар орасидаги ижодий, илмий-педагогик

муносабатларнинг кенгайишидир. Ушбу жараён, ўз навбатида, маҳаллий

олий таълим муассасалари ўқув режасидаги фанларни янги маълумотлар

билан бойитиш, илмий тадқиқотлар мавзуларининг халқаро даражадаги

ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкониятини яратади. Жамиятда бозор

иқтисодиёти

муносабатларининг

тобора

чуқурлашуви

жараёни

республикамиз олий ўқув юртларида тайёрланмайдиган мутахассисларга

бўлган ижтимоий талабни оширди, айниқса, ижтимоий, иқтисодий,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

629

тадбиркорлик соҳаларининг жадал ривожи, мамлакат тараққиёти учун зарур

бўлган янги технологик усуллар билан жиҳозланган корхоналар тизимининг

яратилганлиги ушбу мутахассисликларни эгаллаган маҳаллий ёшларни

хорижий олий таълим муассасаларида ёки уларнинг мамлакатимизда очилган

филиалларида ўқитиш, тайёрлаш заруриятини ҳам вужудга келтирди. Ушбу

стратегик масалани ҳал қилиш учун мамлакатимизда янги ривожланиш

даврида вужудга келган атом энергетикаси, авиация техникасини бошқариш,

эксплуатация қилиш, космик тадқиқотлар, автомобилсозлик, электроника,

нефт-газ соҳаси маҳсулотларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини етиштириш учун зарур бўлган янги технологиялар,

биотехнология, машиносозлик ва тўқимачилик саноатининг замонавий

тармоқлари ва вужудга келган қўшма корхоналар, ахборот технологиялари

тармоқларини бошқариш учун маҳаллий кадрларнинг янги авлодини

тайёрлаш зарурияти мавжуд. Бундай жараён олий таълим муассасалари

фаолиятини халқаро талаблар даражасида ташкил этиш, уни профессор-

ўқитувчиларнинг замонавий талабларга жавоб берадиган таркиби билан

таъминлаш талабини ҳам қўяди. Олий таълим муассасалари ишини тубдан

такомиллаштириш жараёни, унинг натижалари, улардаги илмий, услубий,

тарбиявий, ўқув жараёнини янги талаблар, халқаро меъёрга мос суратда

ташкил этиш имкониятини яратмоқда. Натижада Ўзбекистон Олий таълим

муассасаларида ўқиш истагини билдирган хорижий мамлакатлар фуқаролари

сони ошиб бормоқда. Улар орасида Россия Федерацияси, Жанубий Корея,

Хитой, Афғонистон, Покистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон,

Туркманистон Республикаси ва бошқа қатор мамлакатлар ёшларини учратиш

мумкин. Олий таълим муассасаларининг халқаро алоқалари кенгайиб бориш

жараёни улардаги ўқув, илмий, тарбиявий ишларга даҳлдор бўлган

муассасаларни янги, юксак даражага кўтариш заруриятини ҳам

шакллантирди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар фаолиятига халқаро

талаблар, бозор иқтисодиётининг мураккаб тармоқларида, хусусий сектор


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

630

талаблариги жавоб берадиган, мураккаб шароитларда фаолият кўрсата

оладиган, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш концепцияси нуқтаи

назаридан ёндашишини талаб қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор асарларида

ҳозирги даврдаги олий таълим ривожланишининг назарий методологик асоси

берилган, рақобатбардош кадрларнинг жамият тараққиётидаги, халқаро

маданий алоқалардаги ўрни кўрсатилган

[4: 2].

Маҳаллий олий таълим

муассасаларида тайёрланаётган кадрларнинг рақобат муҳитига чидамлилиги

унинг ривожланиш жараёнидаги доимий ўзгаришлар, вужудга келадиган

мураккабликларга мослашувчанлиги фуқаролик жамияти ривожида,

ижтимоий, иқтисодий муносабатлар кесимида, демократик ислоҳотлар

натижаларида амалий аҳамият касб этади. Малакали кадрларнинг мамлакат

интеллектуал имкониятларини, миллий кадрлар салоҳиятини янада намоён

қилишлари, жумладан, олий таълим муассасалари имкониятларидан

самарали фойдаланиш “дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва

халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги

таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва

маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга

интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”

[5: 2].

Таъкидлаш лозимки, ушбу борада мамлакатимиз олий таълим

муассасаларининг Кембриж универсиети билан алоқалари эътиборга

моликдир. Кембриж университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан

Тошкент Ислом институти, Ўзбекистон Ислом академиясининг талаба ва

тадқиқотчилари

учун

махсус

маърузалар

ўқилишига

эришилди.

Ўзбекистонлик

тадқиқотчиларнинг

илмий

мақолалари

Кембриж

университетининг нуфузли нашрларида чоп этила бошланди. Кембриж ва

Ўзбекистон олимлари қўшма илмий гуруҳи ташкил этилди. Ҳамкорликда

долзарб мавзулардаги илмий тадқиқотлар амалга оширила бошланди. 2019


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

631

йилнинг 12 февралидан эътиборан Кембриж университетида ўзбек тили

дарслари ўтила бошланди

[6: 1].

Олий таълимнинг ислоҳ қилинишидан кутилган асосий мақсаддан

бири, тайёрланаётган кадрларнинг сифатига, касбий тайёргарлиги ва

олаётган компетенциясига алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Мамлакат

ижтимоий иқтисодий ривожланишининг янги даврга кирганлиги ва янгидан

вужудга келаётган тармоқларда, кадрларнинг билимига, ўз мутахассислигини

қандай даражада эгаллаганлигига бўлган талабнинг кучайганлиги,

рқоботбардош кадрлар тайёрлаш заруриятини илгари сурмоқда. Замонавий

иш берувчилар бакалаврлар ва магистрларнинг ахлоқий, сиёсий маданияти

юксаклигига ҳам эътибор қаратмоқда

[7: 323].

Шу жиҳатдан олий таълим муасассалари бўлажак мутахассисларнинг

ижтимоий фанларнинг чуқур эгаллашлари учун ўқув, услубий, илмий

ишларни талаблар даражасида ташкил этиши лозим. Айниқса ўқув жараёнига

сўнги педагогик технологияларни жорий этиши, фанларни юқори малакали

профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилишини таъминлаши зарур.

Ушбу жараён талабаларни, яъни бўлажак мутахассисларни ўқув

материаллари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди билан

таъминлаш заруриятини шакллантиради

[8: 25].

Университетлрнинг халқаро

алоқаларининг муттасил кенгайиб бораётганлиги, хорижий филиаллар

талабалари учун рус ва инглиз тилидаги ўқув материалларини зарур бўлган

нусхада тайёрлаш ва чоп этиш вазифасини вужудга келтиради.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда рақобатбардош

кадрлар тайёрлаш иши муҳим стратегик аҳамият касб этадиган, устивор

вазифалар қаторига киради. Мамлакатимизнинг янги даврдаги ривожланиш

учун зарур бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий аҳамият касб этадиган

вазифаларн ечимида малакали, рақобатбардош кадрлар асосий рол ўйнайди.

Рақобатбардош кадрларнинг тайёрланишида фойдаланилаётган имконият,

яъни ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари иштирокида


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

632

ватанимиз олий ўқув юртлари негизида ташкил этилган қўшма факультет ёки

университетлар филиаллари илм фан ривожига муҳим ҳисса қўшади,

давлатлараро маданий мунособатларнинг янги шакли сифатида миллий

кадрларнинг салоҳиятини оширади. Олий таълим муасассаларининг

комплекс ривожлантирилиши натижасида кадрлар тайёрлаш, мутахассислар

сони ва сифат даражаси билан янги босқичга кўтарилади. Ушбу жараён

натижасида олий таълим муасассаларининг моддий техника базаси

янгиланади,

профессор-ўқитувчиларни

моддий

ва

маънавий

рағбатлантиришнинг замонавий тизими яратилади. Университетларнинг

хорижий алоқаларининг кенгайиши, миллий кадрлар тайёрлаш тизимига

хорижий мутахассисларни таклиф қилиш, университетлараро талабалар,

ўқитувчиларни алмашиш имкониятларини кенгайтиради. Шу билан

биргаликда хорижий университетлар базасида, миллий кадрлар, бўлажак

бакалавр ва магистрларнинг стажировка қилиши, малака ошириш,

биргаликда

илмий

тадқиқотлар

ўтказишга

доир

имкониятларини

кенгайтиради.Бундай жараён ўз навбатида маданий алоқаларни янада

кенгайишига туртки бўлади, яъни глобалашув шароитида ривожланган

мамлакатларда яратилаётган инноваццион мазмундаги билимлар, илм фан

ютуқларидан яқиндан хабардор бўлиш имкониятларини кенгайтиради.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган

тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи, 2018 йил 8 декабрь.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини

тасдиқлаш тўғричида”ги фармони.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 22.09.2018 й., 06.18.5544.1951-сон.

3. Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари рўйхати

эълон қилинди. kun.uz / Ўзбекистон, 10 май2019 йил.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

633

4.

ЎзбекистонРеспубликаси

Президентинингфармони.

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами". 2017 йил

13 февраль, 6-сон, 70-модда

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувичи

Ш.М.Мирзиёевнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг очилиш маросимидаги нутқи.

Халқ сўзи, 2016 йил 19 октябр.

6. Ўзбекистонлик ўқитувчилар Кембриж университетида дарс беришади.

Кун.уз.. 05 Март 2018

7. Хакимов Н.Х. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни самарали

таъминлашда малакали кадрларнинг роли. Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиётини

инновацион

ривожлантириш:

хорижий

тажриба,

тенденциялар ва истиқболлар илмий амалий конференция тезислари тўплами

12 октябрь 2018., Тошкент, 323-325 бетлар.

8. Хакимов Н.Х., Р.Х.Рузиева. Реформирование науки и высшего

образования

как

важный

фактор

в

поддержки

активного

предпринимательства, инновационных идей и технологий.Узбекистан на

пути к инновационному развитию. Сборник научных трудов. Ташкент, 2018,

стр.25-27.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ТАРИХИ

МАНБАЛАРИ ТИЗИМИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ

Rasulov A.M.

ФарДУ ўқитувчиси

razizxon@inbox.ru

Annotatsiya: Maqolada O‘zbekiston Respublikasining mustaqillik yillari tarixida

ommaviy axborot vositalarining o‘rni, shakllanishi, rivojlanishi va huquqiy asoslari haqida so‘z
boradi. Huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, huquq tizimini isloh qilish va fuqarolik jamiyatini
shakllantirishda ommaviy axborot vositalarining o‘rni yoritib berilgan.

Библиографические ссылки

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи, 2018 йил 8 декабрь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғричида”ги фармони.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 06.18.5544.1951-сон.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди. kun.uz / Ўзбекистон, 10 май2019 йил.

ЎзбекистонРеспубликаси Президентинингфармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами". 2017 йил 13 февраль, 6-сон, 70-модда

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувичи Ш.М.Мирзиёевнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 2016 йил 19 октябр.

Ўзбекистонлик ўқитувчилар Кембриж университетида дарс беришади. Кун.уз.. 05 Март 2018

Хакимов Н.Х. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни самарали таъминлашда малакали кадрларнинг роли. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини инновацион ривожлантириш: хорижий тажриба, тенденциялар ва истиқболлар илмий амалий конференция тезислари тўплами 12 октябрь 2018., Тошкент, 323-325 бетлар.

Хакимов Н.Х., Р.Х.Рузиева. Реформирование науки и высшего образования как важный фактор в поддержки активного предпринимательства, инновационных идей и технологий.Узбекистан на пути к инновационному развитию. Сборник научных трудов. Ташкент, 2018, стр.25-27.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана