Социальные, культурные и исторические аспекты развития предпринимательской культуры в Узбекистане

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
681-689
0
0
Поделиться
Ганиев, Б. (2023). Социальные, культурные и исторические аспекты развития предпринимательской культуры в Узбекистане. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 681–689. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16557
Б Ганиев, Ферганский государственный университет

заведующий кафедрой, к.т.н.,

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проводится научно-философский анализ значение национальных и общечеловеческих ценностей в повышении предпринимательства в Узбекистане и опыта повышения предпринимательской культуры. Понятие «предпринимательская культура» входит в ряд подвижных, нестабильных категорий. Это понятие характеризует профессиональную культуру и, в свою очередь, проявляется как явление, больше связанное с социально-экономической сферой

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

681

очила бошлади. Янги замонавий масжид ва замонавий исломий таълим

муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини

асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи

https://president.uz/uz/lists/view/649

2.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ихтилофлар:сабаблар,

ечимлар. – Т.: “Хилол-нашр”, 2019

3.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил №8. 186-

модда.

4.

https://lex.uz/docs/771104 Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз

кучини йўқотган.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

(бундан кейин - ЎзРПАА) 975-жамғарма, 20-рўйхат, 81-йиғма жилд

6.

ЎзРПАА 975-жамғарма, 26-рўйхат, 539-йиғма жилд

7.

Ўзбекистон Миллий архиви 37-жамғарма, 1-рўйхат, 8030-йиғма жилд.

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК МАДАНИЯТИНИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ, МАДАНИЙ

ВА ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Ғаниев Б.С.

ФарДУ кафедра мудири, ф.ф.д.,

mr.ganiev76_fsu@inbox.ru

Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда

миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ва тадбиркорлик маданиятини
ошириш тажрибаси илмий-фалсафий таҳлил қилинган. "Тадбиркорлик маданияти"
тушунчаси бир қатор mobil, беқарор тоифаларга киритилган. Ушбу концепция касбий
маданиятни тавсифлайди ва ўз навбатида ўзини ижтимоий-иқтисодий соҳа билан боғлиқ
бўлган ҳодиса сифатида намоён қилади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

682

Калит сўз иборалар: тадбиркорлик маданияти, кичик бизнес, хусусий мулк, бизнес

фалсафаси, ижтимоий-маданий алоқалар, аксиологик ёндашув, прагматизм, фуқаролик
жамияти, бозор муносабатлари, либераллаштириш.

Аннотация:

В данной статье проводится научно-философский анализ значение

национальных и общечеловеческих ценностей в повышении предпринимательства в
Узбекистане и опыта повышения предпринимательской культуры. Понятие
«предпринимательская культура» входит в ряд подвижных, нестабильных категорий.
Это понятие характеризует профессиональную культуру и, в свою очередь, проявляется
как явление, больше связанное с социально-экономической сферой.

Ключевые слова и фразы:

предпринимательская культура, малый бизнес, частная

собственность, бизнес философия, социокультурные отношения, аксиологический
подход, прагматизм, гражданское общество, рыночные отношения, либерализация.

Annotation: The scientific article provides a scientific and philosophical analysis of the

importance of national and universal values in increasing entrepreneurship in Uzbekistan and
the experience of increasing entrepreneurial culture. The concept of "entrepreneurial culture" is
included in a number of mobile, unstable categories. This concept characterizes professional
culture and, in turn, manifests itself as a phenomenon more related to the socio-economic
sphere.

Key words and phrases: entrepreneurial culture, small business, private property,

business philosophy, socio-cultural relations, axiological approach, pragmatism, civil society,
market relations, liberalization.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти жамиятимизнинг янги

ривожланиш босқичида ҳар томонлама жадал суръатлар билан

ривожлантирилмоқда ва унинг юксалиш жараёни мамлакатнинг келажаги,

ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи омил сифатида эътироф

этилмоқда. БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистоннинг Савдо-саноат палатаси

билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун

“Бизнес-клиника” лойиҳасини ишга туширди. “Бизнес-клиника” пандемия

даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга ўз бизнесини

тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан

боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб борди

[3].

Шунинг учун ҳам: “...бундай вазиятда мамлакатимиз иқтисодиётининг

мунтазам такомиллашиб боришини таъминлайдиган механизмларни жорий

этиш, барқарор иқтисодий тараққиёт билан боғлиқ вазифаларни пухта

белгилаб олиш”

[1: 127]

вазифаси тадбиркорлик фаолиятини фалсафий

жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ қилиниши, унинг ижтимоий, иқтисодий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

683

ривожланиши ва жамиятнинг янги ривожланиш босқичига кириш жараёни

билан чамбарчас боғлиқлиги, ҳозирги кунда мазкур муаммони фалсафий ва

иқтисодий билимлар мутаносиблигини сақлаган ҳолда тадбиркорлик

фаолияти субъектларида касбий тафаккурни шакллантириш ва юксалтириш

билан боғлиқ фундаментал тадқиқотлар олиб бориш заруриятини юзага

келтирмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сонли

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, 2019 йил 23 декабрдаги

ЎРҚ-739-сонли “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли

“2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги, 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сонли

“Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги, 2019 йил 17 январдаги

ПФ-5635-сонли “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да

амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги, 2019 йил 15 майдаги

ПФ-5718-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя

қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,

2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон “Иқтисодиётни ривожлантириш ва

камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва

тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-

тадбирлар

тўғрисида”ги,

2022

йил

28

январдаги

ПФ-60-сонли

“2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги, 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сонли

“Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш

ва

уларнинг

ҳуқуқий

ҳимоясини

янада

кучайтириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

684

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги,

2018 йил 28 июлдаги ПҚ-3856-сонли “Аҳоли бандлигини таъминлаш

борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 20 майдаги ПҚ-4720-сонли “Ҳар бир оила

тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек, мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация

тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Тадқиқотимизнинг

илмий-амалий аҳамияти, ундаги илмий-назарий

хулосалар, таклиф ва тавсиялар тадбиркорлик фаолияти муаммолари билан

шуғулланувчи мутасадди ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари

томонидан мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга

қаратилган омилларни тарғиб қилишда, Ўзбекистон Республикаси

Тадбиркорлар палатаси, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва уларнинг

вилоятлардаги бўлимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг маънавий-

ахлоқий жиҳатларини ёш авлодга сингдириш жараёнида маҳаллалар,

иқтисодий мутахассис тайёрлашга мўлжалланган олий ўқув юртлари, касб-

ҳунар

коллежлари

фаолияти

учун

зарур

бўлган

ўқув-услубий

материалларнинг янги авлодини тайёрлашга хизмат қилади.

Тадбиркорлик

жараёни

инсоннинг

интеллектуал,

жисмоний,

бошқарувчилик, футурологик имкониятларини намоён қилади. Шахснинг

тадбиркорликдаги фаоллиги жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий

жараёнларда фаол иштирок этаётган индивид сифатида ва маънавий, ахлоқий

дунёсида шаклланган шахсий, ижобий, яратувчилик фазилатлари,

имкониятлари, ёшлар маънавий дунёсига бевосита таъсири билан жамият

тараққиётида ва унинг янги тараққиёт босқичида муҳим ўрин эгаллайди.

Тадбиркорлик феномени фуқаролик жамияти тараққиётидаги асосий

ҳаракатлантирувчи куч сифатида эътироф этилган ёшлар фаолиятида муҳим

ўрин эгаллади. Тадбиркорлик ўз ривожланиш мазмуни, кенгайиш, жамият


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

685

ҳаётида чуқурлашуви билан шахс фаоллигидаги муҳим омиллардан бири

ҳисобланган, илмий, технологик, инновацион характерга эга бўлган

ишланмаларни тобора кенгроқ қамраб олмоқда. Ушбу жараён, ўз навбатида,

иқтидорли ёшларни тадбиркорликка, унинг замонавий фан-техника

ютуқларига асосланган шакллари билан шуғулланиш ва янги тараққиёт

босқичи учун жуда зарур бўлган ишланмалар, тадбиркорлик фаолиятининг

янги шаклларини вужудга келтириш, уларнинг натижаларини ижтимоий,

иқтисодий тармоқларга сингдириш, жорий қилиш имкониятларини вужудга

келтирди. Тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий воқелик, жараён сифатида,

унинг назарий асосларини комплекс тадқиқ қилиш амалий аҳамиятга эгадир.

Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолиятига қуйидагича мустақил таъриф

беришимиз мумкин: “Тадбиркорлик фаолияти шахснинг мустақил ва

тизимли, таваккалчилик, инновацион ғоялари ва унинг амалиётдаги

кўринишлари мажмуасидан иборат бўлган, интеллектуал, молиявий

имкониятларини бошқаришга, улардан самарали фойдаланишга муайян

даражада даромад, фойда, ёҳуд ички қониқиш олишга қаратилган

фаолиятидир”.

Машҳур америкалик иқтисодчи ва файласуф олим Ф.Найтнинг

фикрича, тадбиркорликнинг асосий функцияси, ижтимоий мазмуни, мақсади

бозор иқтисодиёти шароитида таваккалчилик муаммоси ечимига боғлиқ

бўлади

[2: 360].

Ушбу жараён муайян ҳолатларда режалаштириб

бўлмайдиган бозор иқтисодиёти шароитидаги таваккалчиликни ўз ичига

оладиган фаолиятдир. Таваккалчиликнинг тадбиркорлик фаолиятини

шакллантирувчи омиллар қаторига киритилиши, шунингдек, тадбиркорлик

фаолиятининг ижтимиоий феномен сифатидаги мазмуни ҳозирги даврдаги

илмий-фалсафий тадқиқотлардаги дискуссияларнинг марказий мавзуларидан

биридир. Тадбиркорлик фаолияти жамият тараққиётининг барча соҳаларида

инновацион ғоялар асосида ривожланишини таъминловчи ижтимоий

омиллар қаторига киради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

686

Муаммонинг шаклланиши, ҳозирги кундаги ҳолатини комплекс,

ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этиш натижасида маълум бўлдики,

камбағаллик чегарасида яшаётган аҳоли вакиллари сифатли таълим олишга

хоҳиши бўлмаганлиги, жамиятда нуфузли касбларга эришиш истагида

бўлмаганлиги, ўзининг хусусий тадбиркорлик ишини ташкил қилмаганлиги

натижасида шундай аҳволга тушган. Шунингдек камбағал қатлам орасида

бошқалардан ёмон яшамасликка интилиш ҳаракати суст бўлганлиги

кузатилди. Шу билан биргаликда, бозор иқтисодиёти муносабатлари тобора

чуқурлашаётган даврда ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан таъминланган ўзига

тўқ оилалар, тадбиркорлар вакиллари жамиятдаги муҳим ижтимоий гуруҳ

сифатида тадбиркорлик билан шуғулланганлиги, ўз бизнесига эгалиги,

туфайли ижтимоий турмушда муайян даражада ўз ўрнигаэгалигини

таъкидлайдилар.

Фалсафий тадқиқотлар давомида инновацион ғоялар шаклланади ва,

пировард натижада, инсон фаолияти учун зарур бўлган илмий хулосаларни

вужудга келтиради, файласуф олимлар ушбу фикрларнинг тизимли такомили

устида, янги мавзуларда тадқиқот ишларини олиб боради, бундай узвий

боғлиқлик тадбиркорлар фаолияти ва жамият ривожининг жадаллашувига

олиб келади. Бизнес фалсафасининг асослари Ўрта Осиёлик мутафаккирлар

ва XVIII - XIX асрларда яшаган Европалик жамиятшунос олимлар томонидан

ўрганилган. Мутафаккирлар ўз асарларида тадбиркорликнинг илмий амалий

жиҳатлари устида фикр юритиб, тадбиркорлик феноменининг мазмуни,

моҳияти ва ривожланиш хусусиятлари, инсон иқтисодий фаолиятининг

жамиятдаги роли ҳақида хулосалар берган. Мутафаккирлар асарларида

тадбиркорликнинг капитализм давридаги иқтисодий, ташкилий жиҳатлари,

инсон шахсидаги, яъни тадбиркор фаолиятидаги психологик белгилар,

кейинчалик

ушбу

ўзгаришларнинг

тадбиркордик

функцияларига

трансформациялашуви жараёни таҳлил қилинган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

687

Таниқли олим Адам Смит ўз тадқиқотларида тадбиркор бу, ўз

капиталига эга бўлган шахс, ва ўз фаолияти давомида фойда олишга ҳаракат

қилган, иқтисодий таваккалчиликни танлайдиган шахс деб таъкидланган.

Тадбиркорликнинг моддий асосини, олимнинг фикрича хусусий мулк ташкил

қилади, шунингдек, хусусий ташкилот жамиятга фойда келтириши лозим

[4:

960]

. Адам Смит фикрларини давом эттирган франциялик жамиятшунос Сей

Жан Батист тадбиркорликни иқтисодий фаолият сифатида талқин қилади ва

барча ресурсларни самарали сарфлаб, юқори даражада фойда олишга

қаратилган ҳаракт, деб таърифлайди. Олим эркин тадбиркорлик тарафдори

бўлиб, унинг фаол, инновацион характерга эгалигини таъкидлайди

[5: 230]

.

Демократик ислоҳотлар чуқрлашуви, жамият ҳаётининг жадаллашуви,

тармоқларнинг модернизациялашуви, мавжуд институционал тизимлар

шакллари фаолиятини ҳозирги тадбиркорлик мазмуни, унга алоқадорлик

мунособати нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш, таҳлил этиш мақсадга

мувофиқдир. Шуни қайд этиш лозимки, тадбиркорлик субъектлари

фаолиятига хос бўлган хусусиятларни, яъни ривожланган мамлакатлар

тажрибасини тўғридан тўғри кўчириб олиш эмас, фақат ундан тажриба

сифатида фойдаланиш мумкин. Бу ерда миллий хусусиятлар, маҳаллий

ҳудуддаги ижтимоий, иқтисодий воқелик, ижтимоий имкониятлар, мавжуд

ресурслар, ижтимоий тажриба, самарали фаолиятнинг йўналишларини

таъминлаган омиллар, шунингдек, мавжуд бўлган камчиликлар танқидий

таҳлили муҳим роль ўйнайди.

Тадқиқотимизнинг олиб бориш натижасида қуйидаги амалий

хулосаларни келтиришимиз мумкин, инсон манфаатларини таъминлаш

контекстида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг маънавий-

ахлоқий жиҳатлари бўлган тадбиркорларнинг касб-кор фазилатлар,

индивидуал-руҳий хислатлар, ижтимоий-маънавий қадриятлар асосидаги

“қиёфаси-имидж” ижтимоий ривожлантириш парадигмаси призмасида очиб

бериш, оилавий бизнеснинг янги тараққиёт босқичдаги фрилансерлик,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

688

франшизинг ва касаначилик каби замонавий шакллари ривожланиш

хусусиятлари ва унга таъсир қилаётган ахборотлашув ва глобализация

омилларнинг

прагматик

(амалий)

шакллари

мантиқий

асослаш,

таваккалчилик жамияти призмасида тадбиркорликни оилавий шароит ва

муҳитдан келиб чиққан ҳолда кенг йўналишларда ривожлантириш учун

ташаббускорлик, эркин фикрлаш ва таваккалчилик компетенцияларини

ривожлантириш зарурияти, шахснинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик

позицияси,

интеллектуал,

жисмоний

ва

молиявий

имкониятлари

уйғунлашуви натижасида юзага келадиган инсоний ресурслар тадбиркорлик

фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги ўрнини белгилаб

берувчи муҳим омил эканлиги, тадбиркорлик феномени ижтимоий

тараққиётдаги асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида бунёдкор, моддий ва

маънавий

бойликлар

яратувчи,

ижтимоий-иқтисодий

муносабатлар

катализатори сифатида намоён бўлиши ҳамда такрорланмас ва инновацион

шаклга эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб бериш лозимлиги намоён бўлди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси - Тошкент:

Ўзбекистон, 2022.

2.

Найт Ф. Х.Риск, неопределенность и прибыль / Пер. с англ. - Москва:

Дело, 2003.

3.

Пандемиядан зарар кўрган тадбиркорлар учун “Бизнес-клиникаси”

ташкил этилди. 04.06.2020 // https://uzbektourism.uz /

4.

Смит, А. Исследование о природе и причинахбогатства народов /

А.Смит; [пер. с англ.; предисл. В.С.Афанасьева]. - Москва: Эксмо, 2007.

5.

Сэй, Ж.-Б. Трактат по политической экономии / Ж.-Б.Сэй.

Экономические софизмы; Экономические гармонии / Фредерик Бастиа;

[сост., вступ. ст. и коммент. М.К.Бункиной и А.М.Семенова]. - Москва: Дело,

Акад. нар.хоз-ва при Правительстве Рос. Федерации, 2000.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

689

6.

Б.С.Ганиев, М.С.Ганиева Семья как важный социальный фактор

формирования предпринимательских навыков у молодежи (Опыт

Узбекистана) // XV Всероссийская Парыгинская научно-практическая

конференция (с международным участием “Проблемы социальной

психологии и социальной работы” // Санкт-Петербург, 17 апреля 2020 года, -

С. 25-27.

7.

Ganieva Malika Sodykjanovna “Cocio-philosophical aspects of the study of

the issue of gender and entrepreneurial woman in a new society” //

Asian journal of

Multidimensional Reserch

:

2021. Vol. 12: Iss. 10,

- P. 441-445.

8.

Ganieva Malika Sodykjanovna “In the society of woman-girls innovation

cocio-philosophical essence of entrepreneurial” //

Scientific progress

:

2021. Vol. 8:

Iss. 2, - P. 947-951.

ЎЗБЕКИСТОНДА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАРГА ИЖТИОИЙ-ФАЛСАФИЙ ВА ТАРИХИЙ НАЗАР

Аббосова Ш.Т.

ФарДУ катта ўқитувчиси

abbasova_shohida@mail.ru

Аннотация: Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавий-

ахлоқий омилларининг

ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий

тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги
босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур
бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳис-
туйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик
шартларидан эканлиги илмий асосланган.

Калит сўзлар: жамият, барқарорлик, маънавият, ахлоқ, миллий ўзликни англаш,

ҳис-туйғу, миллий ғоя, миллий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар, субстанционал
хусусият.

Аннотация: В данной статье раскрываются научные и философские аспекты

стабильности общества в позитивных аспектах духовно-нравственных факторов
национальной идеи для общественного развития. Духовно-нравственные факторы
основаны на том, что на новом этапе развития нашего общества у человека появляются
навыки, необходимые для новой жизни, сопровождающейся изменением духовного
мировоззрения. Осознание национальной идентичности в обществе, формирование
национальных чувств - существенная особенность Национальной идеи: дело в том, что
она из условий стабильности научно обоснована.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси - Тошкент: Ўзбекистон, 2022.

Найт Ф. Х.Риск, неопределенность и прибыль / Пер. с англ. - Москва: Дело, 2003.

Пандемиядан зарар кўрган тадбиркорлар учун “Бизнес-клиникаси” ташкил этилди. 04.06.2020 // https://uzbektourism.uz /

Смит, А. Исследование о природе и причинахбогатства народов / А.Смит; [пер. с англ.; предисл. В.С.Афанасьева]. - Москва: Эксмо, 2007.

Сэй, Ж.-Б. Трактат по политической экономии / Ж.-Б.Сэй. Экономические софизмы; Экономические гармонии / Фредерик Бастиа; [сост., вступ. ст. и коммент. М.К.Бункиной и А.М.Семенова]. - Москва: Дело, Акад. нар.хоз-ва при Правительстве Рос. Федерации, 2000.

Б.С.Ганиев, М.С.Ганиева Семья как важный социальный фактор формирования предпринимательских навыков у молодежи (Опыт Узбекистана) // XV Всероссийская Парыгинская научно-практическая конференция (с международным участием “Проблемы социальной психологии и социальной работы” // Санкт-Петербург, 17 апреля 2020 года, - С. 25-27.

Ganieva Malika Sodykjanovna “Cocio-philosophical aspects of the study of the issue of gender and entrepreneurial woman in a new society” // Asian journal of Multidimensional Reserch: 2021. Vol. 12: Iss. 10, - P. 441-445.

Ganieva Malika Sodykjanovna “In the society of woman-girls innovation cocio-philosophical essence of entrepreneurial” // Scientific progress: 2021. Vol. 8: Iss. 2, - P. 947-951.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана