Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборотларнинг ишончлилиги таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан мақолада аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестри маълумотларини ArcGIS дастурий таъминоти асосида базалаштириш, янгилаш, хато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маълумотлар берилган.