Паст сифатли, юқори карбонатга эга бўлган Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритлари мамлакатимизнинг асосий фосфат хом ашёси ҳисобланади ва улардан турли даражада фосфор тутган оддий ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарилади. Ушбу фосфоритлар асосий компонент (Р2О5) бўйича жуда камбағал. Мазкур фосфат хом ашёси (ФХА) захираларининг катталигига қарамай, ундаги Р2О5 нинг миқдори ўртача 16,2% га тенг. Ҳозирги кунда фосфоритлардан фойдаланишнинг турли усуллари мавжуд: термик бойитиш, тўғридан-тўғри кислотали ва турли реагентлар билан қайта ишлаш ва бошқалар. Бугунги кунда кенг қўлланилаётган усуллардан бири бу фосфоритларни сульфат кислотали қайта ишлашдир.