ХXI аср рақамли ва сунъий интеллект технологиялари асрида алгоритм ва алгоритмлаш тушунчалари “ахборот” каби инсон фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Негаки, алгоритмсиз инсониятнинг бугунги ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, алгоритмлар бугунги жамиятда шунчалик кенг тарқалганки, улар ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида одамларнинг хатти ҳаракатларини кузатиб боради, башорат қилади ва таъсир қилади.