Жаҳон адабиёти билан ҳам ўзбек адабиётнинг алоқалари ранг- барангдир. Уларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида ўзбек адабиёти ҳам мазмунан, ҳам мундарижа эътибори билан ўсиб, юксалиб бормоқда. Адабиётимизга янги мавзулар, янги жанрлар, янги усул ва формалар кириб келди. Ўз-ўзидан равшанки. Жаҳон адабиётининг жуда кўп асарларини биз бундан кирқ – эллик йил муқаддам таржима қилолмаган, башарти таржима қилсак ҳам, бу санъат асарларини, эҳтимол, ўша давр авлоди қабул қилолмас, ҳазм этолмаслиги мумкин эди. Масалан, буюк инглиз детектив ёзувчиси Агата
Кристининг маълум ва машҳур “Пуаро тергов қилади” (1924 йилда ёзилган), (1925 йилда ёзилган) трагедияси илк бор 80 – йиллардагина билвосита Хасанбой Тешабоев томонида ўзбек тилига ўгирилди. Бу таржима, турган гап, 90 – йиллардаги ўзбекларга мўлжалланган ва буни ўша давр жамоатчилиги маданий ҳаётдаги қандайдир ҳайратомуз бир воқеа сифатида гоҳ ажабланиб, гоҳ мамнуният билан ва хатто баъзан шубҳаланиб қабул қилган эди.
В этой статье анализируется стиль автора и стиль переводчика, представляя в переводе «Safe Money» Джеймса Хедли Чейза. Модели и шкалы китайских лингвистов и переводчиков Leich, Semino и Short были эффективно использованы в их анализе