Болалардаги марказий асаб тизимининг яллиғланиш касалликлар (энцефалит, миелит, энцефаломиелит)и, уларнинг асоратлари беморларни ногирон бўлиб қолишига олиб келгани сабаб – оғир хасталиклардан бири бўлиб хисобланади. Мазкур касалликга чалинган болаларга ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитацияси, улар орасидаги ногиронликни камайишига хамда бу беморларнинг фаол хаёт кечиришига ва жамиятда соғлом авлоднинг ортиши, муаммонинг долзарблигини белгилаб беради. [1, 28,42].
Тажрибавий тадқиқот бир қанча касалликларда, аъзоларда бўладиган морфологик ўзгаришларни аниқлаб, келажакда мазкур касалликлар натижасида юз берадиган ва кутилажак асоратларнинг олдини олиш хамда касалликга тўғри ташхис қўйиб даволаш учун энг аниқ ва исботланган усуллардан бири бўлиб хисобланади. Тадқиқотимизнинг мақсади тажрибада энцефаломиелит и миелитнинг клиник вариантларини, бош ва орқа миядаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
А Джурабекова, Ш Ниёзов, Б Атакулов, Г Утаганова, А Бозорова