2000 Йилларда пайдо бўлган блокчейн технологияси дастлаб сиёсатчилар ва қонун чиқарувчилар ўртасида ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаган эди, чунки у фақат тор доирадаги техник мутахассисларга маълум бўлган. Aммо мазкур технология маҳсулотларидан бири – BITCOIN тўлов тизимига қизиқиш кескин ошганидан кейин у ўз-ўзидан эътиборни жалб эта бошлади. Aнонимлиги, марказлашмаганлиги ва трансмиллий тусга эгалиги туфайли пул оқимларини тартибга солишнинг одатий оқимлари учун жиддий хавф туғдирадиган янги воситанинг пайдо бўлиши, турли мамлакатлар давлат идораларини юзага келадиган хавфларни камайтириш йўлларини излашга мажбур қилди
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, хусусан, крипто-активлар, шу жумладан, майнинг айланмасини ривожлантириш, электрон майдончалар орқали харидларни амалга ошириш бўйича имкониятларни кенгайтириш вазифаси қўйилган.